СОҒЛОМ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТИ МАВЖУД МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҒИЛ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Annotasiya

Қандли диабети мавжуд болаларда жисмоний ривожланиш параметрларини ўрганиш ва соғлом болалар кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил ўтказиш

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
f
252-253

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Рузиев , О. (2025). СОҒЛОМ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТИ МАВЖУД МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҒИЛ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ. Ilm Fan Xabarnomasi, 9(2), 252–253. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/ifx/article/view/131096
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Қандли диабети мавжуд болаларда жисмоний ривожланиш параметрларини ўрганиш ва соғлом болалар кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил ўтказиш


background image

ILM FAN YANGILIKLARI KONFERENSIYASI

IYUL

ANDIJON,2025

252

СОҒЛОМ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТИ МАВЖУД МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҒИЛ

БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ

ТАҲЛИЛИ

Рузиев Ойбек Авлаевич

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети

Мақсад.

Қандли диабети мавжуд болаларда жисмоний ривожланиш параметрларини

ўрганиш ва соғлом болалар кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил ўтказиш

Материаллар ва услублар

. Бухоро вилоятларида истиқомат қилувчи ва доимий

назоратида турувчи 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 112 нафар 1-тип қандли диабети мавжуд

ўғил болалар олинган (I-гуруҳ). Назорат гуруҳи сифатида Бухоро шаҳридаги 17-сон

мактабнинг 7-17 ёшдаги 1248 нафар соғлом ўғил болалар орасидан тасодифий танлаш

(Оуэн 1966) йўли билан 100 нафар амалий соғлом болалар танлаб олинган (II-гуруҳ).

Тадқиқот ишида жами 212 нафар болада жисоний ривожланиш кўрсаткичлари таҳлил

қилинган.

Натижалар таҳлили.

7 ёшда

с

оғлом болаларда ўртача бўй узунлиги 120,8 см ни ташкил

қилган. ҚД мавжуд болаларда эса 118,2 см. 1-тип ҚД мавжуд болаларда соғлом

болаларга нисбатан 2,6 см га пастроқ. Тана вазни кўрсаткичида эса деярли фарқ

аниқланмайди (22,2 кг ва 21,5 кг). Тана вазни индекси (ТВИ) кўсаткичида ҳам деярли

бир хил натижалар қайд этилган яъни 16,1 ва 16,2.
8 ёшда бўй узунлиги ҚД мавжуд болаларда 1,1 см паст (125,2 ва 124,1 см). Тана вазни

аксинча ҚД мавжуд болаларда бироз юқори 25,2 кг (соғломларда 24,9 кг) натижаларни

кўрсатган. ТВИ ҳам 1-тип ҚД мавжуд болаларда юқорироқ бўлиб 17,0 га тенг (соғлом

болаларда 16,8).

9 ёшда 1-тип ҚД мавжуд болаларда бўй узунлиги 2,2 см га кам бўлиб, 130,7 смни

ташкил этади (соғломларда 132,9 см). Тана вазнида ҳар иккала гуруҳда деярли фарқ

кузатилмаган. ТВИ кўрсаткичида 1-тип ҚД мавжуд болаларда 17,6±0,11 (соғломларда

17,2±0,08) – ишончли фарқ мавжуд.
10 ёшда бўй узунлиги 1-тип ҚД мавжуд болаларда 135,8 см, соғлом болаларда 137,4 см

ни ташкил қилган. Фарқ 1,6 см бўлиб, соғлом болаларда юқорироқ. Тана вазни

кўрсаткичида ишончли фарқ сезилмаган (1-тип ҚД мавжуд болаларда 31,5 кг ва соғлом

болаларда 31,2 кг). ТВИ 1-тип ҚД мавжуд болаларда юқорироқ бўлиб 18,9 норманинг

юқори чегарасида (p<0,05).
11 ёшда буй узунлигида 1-тип ҚД мавжуд болаларда орқада қолиш кузатилиб 138,7 см

ни ташкил этган (соғлом болаларда 142,7 см га тенг – фарқ 4 см). Тана вазни 1-тип ҚД

мавжуд болалар гуруҳида юқорироқ натижа қайд этилган (35,9 кг, p<0,05). ТВИ

кўрсаткичи ҳар иккала гуруҳда деярли бир хил.
12 ёшда соғлом ва 1-тип ҚД мавжуд болалар бўй узунлиги орасидаги фарқ янада

катталашган. 1-тип ҚД мавжуд болаларда 143,8 см, соғлом болларда 149,8 см га тенг

бўлиб орадаги фарқ 6 см ни ташкил этган (p<0,05). Тана вазни ва Кетле индекси 1-тип

ҚД мавжуд болаларда юқорироқ бўлиб, тана вазни 1-тип ҚД мавжуд болаларда 39,7 кг ва

соғлом болаларда 38,2 кгни ташкил қилган (p<0,05). ТВИ мос равишда 18,5 ва 19,0 га

тенг.


background image

ILM FAN YANGILIKLARI KONFERENSIYASI

IYUL

ANDIJON,2025

253

13 ёшда соғлом ва 1-тип ҚД мавжуд болалар бўй узунлиги орасидаги фарқ янада ошиб

7,6 смга етган (155,2 см ва 147,6 см. p<0,05). Тана вазни ва Кетле индекси кўрсаткичлари

1-тип ҚД мавжуд болалар гуруҳида юқорироқ (тана вазни 45,6 кг ва 43,8 кг; Кетле

индекси мос равишда 19,8 ва 18,9 га тенг). (p<0,05).
14 ёшда бўй узунлиги кўрсаткичи бўйича 1-тип ҚД мавжуд болалар гуруҳи соғлом

тенгдошларидан 10,4 см га орқада қолиши қайд этилган. Кўрсаткичлар мос равишда

151,9 см ва 162,3 см га тенг бўлган. Тана вазни ва Кетле индекси 1- тип ҚД мавжуд

болалар гуруҳида ишонарли даражада юқори рақамларни кўрсатган. Тана вазни 52,7 кг

ва 49,2 кг; Кетле индекси мос равишда 20,9 ва 19,1 га тенг (p<0,05).
15 ёшда бўй узунлигидаги фарқ 12 см га етган. 1-тип ҚД мавжуд болаларда 155,3 см ва

соғлом болаларда 167,2 см (p<0,05). Тана вазни ва ТВИ кўрсаткичлари ҳам статистик

ишонарли тарзда 1-тип ҚД бор болалар гуруҳида юқори эканлиги аниқланган. Тана

вазни мос равишда 58,9 кг ва 55, 1 кг. ТВИ 21,6 ва 20,3 га тенг (p<0,05).
16 ёшда соғлом ва 1-тип ҚД мавжуд болалар бўй кўрсаткичлари орасидаги фарқ 11,8 см

ни ташкил этган. Бу кўрсаткич соғлом болаларда 173,7 см га тенг бўлса, 1-тип ҚД

мавжуд болаларда 161,9 см га тенг (p<0,05)

.

Тана вазни 1-тип ҚД мавжуд болаларда

соғлом болаларга нисбатан 2,5 кг га, ТВИ 2,4 бирликка юқорироқ бўлган.
17 ёшли гуруҳда бўйдаги фарқ бироз камайиб, 5,8 см ни ташкил қилган. Ўртача бўй

узунлиги соғлом болаларда 174,4 см ни, 1-тип ҚД мавжуд болаларда 168,6 см ни ташкил

қилган (p<0,05)

.

Тана вазни 1-тип ҚД мавжуд болаларда соғлом болаларга нисбатан 2,6

кг га, ТВИ 5,3 бирликка юқорироқ натижаларни кўрсатган (p<0,05)

.

Хулоса

ўрнида айтиш мумкинки, 1-тип ҚД мавжуд болаларда жисмоний ривожланиш

физиологик меъёрларга нисбатан издан чиқади. Уларнинг бўй ўсиши сезиларли

даражада секинлашади, аммо вазн ва Кетле индекси юқори бўлиб, эндокрин

мувозанатнинг бузилишига ишора қилади. Бу ҳолат соғлиқ учун икки томонлама хавфли

бўлиши мумкин. Биринчидан, ўсишда ортда қолиш орқали организмнинг умумий

ривожланиш салоҳияти чекланади. Иккинчидан, ортиқча вазн ва семизлик юрак-қон

томир касалликлари ва метаболик синдром ривожланиши хавфини оширади.