Ўзбекистон Республикасида қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш

Annotasiya

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали мажлисда қилган маърузасида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни, аввало, барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур” деб бежизга таъкидлаб ўтмаганлар.Бу ҳозирги даврда айнан исботини топиб турган масаладир.

CC BY f
42-47
20

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Асадова, Д. (2024). Ўзбекистон Республикасида қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва оилавий зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари, 1(1), 42–47. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/ensuring-womens-rights/article/view/36689
Дилфуза Асадова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси
кундузги таълим курсанти
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали мажлисда қилган маърузасида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни, аввало, барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур” деб бежизга таъкидлаб ўтмаганлар.Бу ҳозирги даврда айнан исботини топиб турган масаладир.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

42

2023 йил 6 декабрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚОНУНЛАР ИЖРОСИ

УСТИДАН ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Асадова Дилфуза Отабек қизи,

Узбекистан Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим курсанти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағиш-
ланган тантанали мажлисда қилган маърузасида “Халқ давлат идораларига
эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни,
аввало, барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур” деб бежизга
таъкидлаб ўтмаганлар.Бу ҳозирги даврда айнан исботини топиб турган
масаладир.

Очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти-

жамоатчилик институтларининг роли ва аҳамиятини ошириш, “Кучли дав-
латдан - кучли фуқаролик жамиятига” принципини амалда изчил таъминлаш,
яъни мамлакатда қабул қилинаётган ва амал этаётган қонунчилик нормалари
амалга оширилиши, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришдир. Давлат ва
фуқаролик жамиятининг нисбатини ўзгартириш - узоқ муддатли мақсаддир.
Ана шунга эришиш қатор стратегик вазифаларни изчил ҳал қилишни талаб
этади ва фақат самарали ривожланаётган демократик ҳуқуқий давлат бунга
қодирдир.

Давлат билан шахснинг самарали ўзаро муносабатлари ҳуқуққа асос-

ланган ва бунинг негизида фуқароларнинг сиёсий фаолияти тартибга солинади.
Давлат фуқароларнинг ташаббуси, фаоллиги ва ўзини-ўзи бошқа- ришини
рағбатлантирадиган, оқилона, ичидан мувофиқлаштирилган тизимни яратади,
уларнинг давлатни бошқаришдаги ролини оширади, давлат

144

органлари

фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади. Шахс ва давлат
Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган, қонун билан кафолатланган ва
муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва эркинликлар ижро этилиши орқали ўзаро
биргаликда ҳаракат қилади. Улар ҳуқуқий муносабатларда бўлиб, бир-
бирларининг ҳуқуқларини бузганлик учун ҳуқуқий масъул бўлади. Муста-
қиллик йилларида фуқаро ва давлат ўртасидаги ўзаро масъулият жиддий
равишда янгиланди ҳамда Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатнинг шаклланиши ва
амал этишида сезиларли роль ўйнай бошлади. Шу билан бир қаторда бу ҳали
давр талабига тўлиқ жавоб бермайди. Бундай ҳуқуқий механизмни янада
такомиллаштириш учун жумладан, қонунлар, қонун ости ҳужжатлари амалга
оширилиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви фаолияти устидан жамоатчилик
ва давлат назоратини кучайтириш зарур.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёев “Афсуски,

ҳозирги кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсири етарлича сезил-
маяпти. Уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги
роли пастлигича қолмоқда” деб таъкидлади. Жамоатчилик назорати қонунга


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

43

2023 йил 6 декабрь

амал қилиниши таъминланишига, давлат органлари томонидан ўз
вазифаларини масъулият билан ва малакали бажаришлари имконини беради.
Жаҳон тажрибаси жамоатчилик назорати ҳам жамият, ҳам давлат ҳокимияти
учун манфаатли эканлигини кўрсатади. Ҳақиқатан ҳам бу давлатни
масъулиятли бўлишга - қонуннинг амал этишини таъминлашга, инсоннинг
ҳуқукдари ва эркинликларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилишга, демак умумий
манфаат йўлида самарали иш олиб боришга мажбур қилади.

Жамоатчилик назорати давлатга ҳам ўзининг муттасил такомилла-

шишини рағбатлантириш учун манфаатлидир.

Биринчидан,

жамоатчилик

назорати давлат хизматчиларининг давлат ҳокимиятининг табиати туфайли
уларга ҳамиша хос бўлган ноҳуқуқий қарорлар ва иш кўришлардан тийилиб
туришига даъват этдиган таъсирчан куч сифатида намоён бўлади. Жамоат-
чилик назоратининг босими туфайли мансабдор шахслар ўз фаолиятига
ўзгартиришлар киритади, масъулиятлироқ ва натижада малакалироқ бўлиша-
ди.

Иккинчидан,

жамоатчилик назорати жамиятнинг ҳокимият билан алоқа

қилиш воситаси сифатида намоён бўлиб, фуқароларга мамлакатнинг
мақсадлари ва ривожланиш устуворликлари тўғрисида ҳокимият билан ҳалол
ва очиқ мулоқот олиб боришга ёрдам беради. Давлат ҳокимияти жамият билан
бундай ўзаро алоқа қилиш ёрдамида мавжуд муаммолардан хабардор бўлади
ва фуқароларнинг мамлакатда демократик ислоҳотларни амалга оширишга
қаратилган талабларини қўллаб-қувватлайди. Учинчидан, жамият таъсири
остида давлат самаралироқ иш олиб боради, бу билан жамоатчилик назорати
фуқароларнинг давлатга ишончини ва уни қўллабқувватлашларини
таъминлайди. Жамоатчилик назорати ваколатли ҳокимият фуқароларнинг
конструктив таклифлари асосида мамлакатда зарур ислоҳотларни ўтказишига
йўналтирилган. Ҳозирги пайтда давлат ва фуқароларнинг бир-бирига қарши
турган - бошқарадиган ва бошқариладиган анъанавий модели Ўзбекистонда
бесамар эканини амалда кўрсатди. Бутун жаҳонда бўлгани каби фуқаролик
жамияти институтлари томонидан назорат қилиш функцияларини амалга
ошириш кўзда тутиладиган давлат бошқарувини такомиллаштириш зарурати
англана бошланди. Бундай тенденция турли даражаларда ўз ифодасини
топмоқда. Бунинг учун “Очиқ ҳукумат” тизими яратилмоқда. Нодавлат-
нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари
сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар-маданий муҳитнинг фаол
иштирокчиларига айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек,

“Яна бир инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат борки, фуқароларда ҳам
ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳисси шаклланиши керак. Ана шундагина
кўзлаган мақсадларга эришиб, олдимизга қўйилган вазифаларнинг тўлиқ
уддасидан чиқамиз. Бу жараёнда кучли ва таъсирчан жамоатчилик назора-
тининг ўрни беқиёсдир. Бу жараёнда кучли ва таъсирчан жамоатчилик
назоратининг ўрни беқиёсдир. Шу мақсадда келгуси йилдан бошлаб “Жамо- ат
фикри” порталини ишга туширишга қарор қилдик. Ҳаммамиз яхши тушунамиз,
жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ғоят


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

44

2023 йил 6 декабрь

муҳим ўрин тутади. Мен оммавий ахборот воситалари фаолиятини мунтазам
кузатиб бораман. Лекин, афсуски, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган
қонун ва қарорлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, аҳоли мурожаатлари
юзасидан газета, теле ва радиоканалларда танқидий мақола, кўрсатув ва
эшиттиришлар жуда кам”.

Фуқаролик жамиятини шакллантириш мониторинги бўйича мустақил

институт тадқиқотларига кўра, кейинги 4 йил давомида сўров ўтказилган
ННТларнинг 72% да норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик
муҳокамасида иштирок этган. ННТнинг фаоллари 40 тадан кўпроқ фаолият
олиб бораётган давлат раҳбари ва ҳукумат қарорларига мувофиқ ташкил
этилган республика идораларо комиссиялари, кенгашлари, ишчи гуруҳла-
рининг аъзолари ҳисобланади. ННТ ва давлат органларининг биргаликда
тадбирларни ташкил этишлари кенг оммалашмоқда. Бунда ана шундай
тадбирларни ўтказишнинг ташаббускорлари кўпроқ нодавлат нотижорат
ташкилотлари (71%) бўлмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан
85 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик экспертизаси
ўтказилиб, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли органларга амалдаги
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 1320 та таклиф тақдим этилган. 4,6
млн. дан кўпроқ одам ННТнинг иш билан бандликни таъминлаш, ёшлар ва
аёлларга ахборот, услубий, таълим ва бошқа хизматларидан, шунингдек,
аҳолининг энг ночор тушунчаларига руҳий ва моддий ёрдам кўрсатишларидан
фойдаланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Бугунги кунга

қадар давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини
амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари яратилмаган. Бу эса, нодав-
лат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат органлари ва мансабдор
шахслар фаолиятини холисона баҳолашга халақит бермоқда” дея таъкидлаган
эди.

Жамоатчилик назоратини ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурати қуйидаги

ҳолатлар билан боғлиқдир. Жамоатчилик ташкилотлари назоратни амалга
оширар экан, ваколатлари ва фаолият олиб боришларининг тартиби
қонунчилик билан белгиланадиган давлат бошқаруви органлари билан ўзаро
муносабатларга киришади. Назорат қилишнинг ушбу шакли субъектлари- нинг
назорат остидаги объектлар билан ўзаро муносабатларида жамоатчи- ликнинг
бошқарув аппарати фаолиятига ихтиёрий “бостириб кириши” туфайли унинг
ишини издан чиқаришларига йўл қўймаслик учун ҳуқуқий нормалар билан
тартибга солиниши керак. Зеро, жамоатчилик тузилм- аларининг давлат
аппаратига таъсир ўтказиши мансабдор шахсларнинг топширилган иш учун
масъулиятини ошириши, аммо давлат органларининг функцияларини
жамоатчилик ташкилотлари томонидан ноқонуний равишда ўзлаштирмаслиги,
уларни камситмаслиги керак. Ҳуқуқий тартибга солиш назорат фаолиятини
пухта ташкил этиш учун ҳам зарур: назорат ишида параллелликка ва бир-
бирининг ишини такрорлашга йўл қўймаслик учун ҳуқуқ нормалари ёрдамида
давлат ва жамоатчилик назоратининг соҳалари чегараланади.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

45

2023 йил 6 декабрь

Жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчиликни шакллантириш икки

йўналишда:

биринчидан,

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун-

ларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

иккинчидан,

нодавлат-

нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари-
нинг назорат функцияларини тартибга соладиган янги қонунлар қабул қилиш
орқали олиб борилмоқда. Бу ишда жамоатчилик назорати ва фуқаролик
жамиятини шакллантиришнинг чет эл тажрибаси диққат билан ўрганил- моқда.

Ҳозирги пайтда давлат органларининг қонунчилик томонидан белгилаб

қўйилган чегараларда жамоатчилик фикрига боғлиқлигининг механизмлари ва
тартиблари яратилмоқда. Қонун давлат органларининг фаолияти жамоат-
чилик эҳтиёжлари ва манфаатларига мувофиқлигини баҳолаш мезонига
айланмоқда, шунингдек, жамоатчилик фикри томонидан амалга оширила-
диган назоратнинг ҳажми, мазмуни оқибатларини белгилаб бермоқда. Назорат
ҳуқуқига

давлат

органларининг

жамоатчилик

фикри

томонидан

билдирилаётган мулоҳазалари ва таклифларига жавоб беришлари мажбу-
рияти мос тушади. Бугунги кунда ҳуқуқий тартибга солишнинг кўпчилик
соҳаларида жамоатчилик назоратининг зарурати ва муқаррарлигидан далолат
берадиган ҳуқуқий база мавжуддир. Республиканинг қатор норматив
ҳужжатлари бевосита жамоатчилик назорати субъектларининг фаолиятини
тартибга солишга бағишланган

.

Давлат ўзининг бош ислоҳотчи функциясидан фойдаланган ҳолда жамо-

атчилик барча соҳа ларини босқичма-босқич янгилаш, фуқаролик жамияти
институт лари салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқни қарор лар қабул
қилиш жараён лари тўғрисида хабардор қилиш, давлат органлари фаолияти
устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, оддий фуқароларнинг давлат-
ни бошқаришда иштирок этиши даражасини оширишга йўналтирилган
ислоҳотларнинг ҳуқуқий-ташкилий таъминлаш механизм ларини такомил-
лаштиришга кўмаклашади.

Жамоатчилик назоратининг асосий усули қонунчилик бузилишининг

олдини олиш ва ҳуқуқбузарларни тарбиялашдир. Шу мақсадларда текши-
ришлар, жамоатчилик рейдлари ва кўриклари, йиғилишлар, кенгашлар, анжу-
манларда мансабдор шахслар маърузаларининг муҳокамаси, жамоатчилик
таклифлари бажарилишини текширишлар ўтказилади, аниқланган камчи-
ликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади, жамоатчилик
таъсирини ўтказиш чоралари қўлланилади ва ҳоказолар. Бу иш тўғрисида
радио, матбуот ва телевидение орқали ахборот бериш катта аҳамиятга эгадир.
Жамоатчилик назорати учун ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тушун-
тириш ва тарбиявий йўналиш хосдир.

Жамоатчилик назоратини ўтказиш кўникма ларини эгаллаш ва самарали

натижаларга эришишда фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат
органлари фаолияти устидан амалга ошириладиган назоратнинг тушунчаси,
мақсадлари, вазифалари ва принципларини аниқ англаб етиш муҳим аҳами-
ятга эгадир.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жамоатчилик назорати


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

46

2023 йил 6 декабрь

инсон ҳуқуқларининг жамоатчилик ҳимояси шаклларидан бири ҳисобланиб, у
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал этилиши мониторингини
ўтказиш орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви орган ларига инсон ҳуқуқлари
ва эркинлик лари бузилишини аниқлашда ёрдам бериш бўйича фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташки- лотлари, ОАВ,
бевосита фуқаролар ва давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик
кенгашларининг фаолиятидир. Бу жамоатчилик ва давлат органлари
биргаликда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг давлат
тизимига кирадиган органлар фаолиятида Конституция ва қонунийлик
устунлиги принципини амалга оширишга ёрдам берадиган ижтимоий шерик-
ликнинг энг самарали шаклларидан биридир.

Турли давлат органлари, шу жумладан, Омбудсман Котибияти ва Инсон

ҳуқуқлари бўйича миллий марказга келаётган шикоятларнинг таҳлили одил
судлов соҳасида жамоатчилик назорати, айниқса муҳимлигидан далолат
беради. Чунки, фуқаролар бевосита ана шу масала лар бўйича тегишли давлат
тузилмаларига энг кўп шикоятлар билан мурожаат қилади.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, ушлаб туриш ва жазони

ижро этиш жойлари, судлар фаолиятининг очиқлигига нисбатан жамоатчилик
назоратини ривожлантириш зарурати муҳокама этилмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. https://lex.uz/docs/ 6445147.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёевнинг

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги тантанали
маросидаги нутқи.

https: //archive.qalampir.uz/news/shavkat-mirziyoevning-

konstitutsiyaning-24-yilligi-tantanali-marosimidagi-maruzasi-5011.

3.

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» ги

ЎРҚ-474-сон қонуни 12.04.2018 йилда қабул қилинган.

https://lex.uz/docs/

3679092

..

4.

Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида» ги

Қонуни, 16.09.2016 йилда қабул қилинган ЎРҚ-407-сон.

https://lex.uz/docs/

3027843

..

5.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.

Мирзиёевнинг

«Ҳалкимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий
баҳодир».- Т., «Ўзбекистон», - 2022 й.

6.

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисида» ги 14.05.2014 йилда қабул қилинган ЎРҚ-371-сон Қонуни.
https://lex.uz/docs/-2387357.

7.

https://uza.uz/uz/posts/jamoatchilik-nazorati-tarixi-zamonaviy-qarashlar-

va-yondashuvlar_391305.

8.

https: //www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/j

amoatchilik_nazorati_nim alarga_etibor_qaratish_kerak.

9.

https: //strategy.uz/index.php?news=799.

10.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маьлумотлари миллий


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

47

2023 йил 6 декабрь

базаси. https://lex.uz/uz/.

11.

Югай, Людмила. "Методика компьютерно-технической экспертизы по

преступлениям

в

сфере

цифровых

технологий." Противодействие

правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-
правового обеспечения информационной безопасности 1.01 (2022): 68-76.

12.

Югай, Людмила Юрьевна. "БИОМЕТРИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ

КАК ИНСТРУМЕНТ В БОРЬБЕ С ТЕРРОРИЗМОМ И ЭКСТРЕМИЗМОМ
BIOMETRIC TECHNOLOGIES AS A TOOL IN THE FIGHT AGAINST
TERRORISM AND EXTREMISM." ЭКСТРЕМИЗМ–НОВЫЕ ВЫЗОВЫ
РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (2022): 81.

13.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в

криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

14.

Югай,

Людмила.

"Вопросы

классификации

биометрической

идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и
перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 181-
187.

15.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении

общественной

безопасности:

зарубежный

опыт

и

перспективы

развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. https://lex.uz/docs/ 6445147.

Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги тантанали маросидаги нутқи. https: //archive.qalampir.uz/news/shavkat-mirziyoevning- konstitutsiyaning-24-yilligi-tantanali-marosimidagi-maruzasi-5011.

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» ги ЎРҚ-474-сон қонуни 12.04.2018 йилда қабул қилинган. https://lex.uz/docs/ 3679092..

Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида» ги Қонуни, 16.09.2016 йилда қабул қилинган ЎРҚ-407-сон. https://lex.uz/docs/ 3027843..

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг «Ҳалкимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир».- Т., «Ўзбекистон», - 2022 й.

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ги 14.05.2014 йилда қабул қилинган ЎРҚ-371-сон Қонуни. https://lex.uz/docs/-2387357.

https://uza.uz/uz/posts/jamoatchilik-nazorati-tarixi-zamonaviy-qarashlar- va-yondashuvlar_391305.

https: //www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/j amoatchilik_nazorati_nim alarga_etibor_qaratish_kerak.

https: //strategy.uz/index.php?news=799.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маьлумотлари миллий базаси. https://lex.uz/uz/.

Югай, Людмила. "Методика компьютерно-технической экспертизы по преступлениям в сфере цифровых технологий." Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности 1.01 (2022): 68-76.

Югай, Людмила Юрьевна. "БИОМЕТРИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ КАК ИНСТРУМЕНТ В БОРЬБЕ С ТЕРРОРИЗМОМ И ЭКСТРЕМИЗМОМ BIOMETRIC TECHNOLOGIES AS A TOOL IN THE FIGHT AGAINST TERRORISM AND EXTREMISM." ЭКСТРЕМИЗМ–НОВЫЕ ВЫЗОВЫ РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (2022): 81.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

Югай, Людмила. "Вопросы классификации биометрической идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 181-187.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.