Хотин-қизларга нисбатан тайзиқ ва зўравонликларни олдини олишда ички ишлар органлари профилактика инспекторининг ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш фаолияти

Abstract

Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аникдаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла» тамойили асосида самара- ли ҳамкорлик тизимини жорий этиш, махаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-кувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

  • Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
  • Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
CC BY f
16-23
30

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Sultanov А., & Sharifoeva М. (2024). Хотин-қизларга нисбатан тайзиқ ва зўравонликларни олдини олишда ички ишлар органлари профилактика инспекторининг ҳамкор ташкилотлар билан ишлаш фаолияти . Актуальные вопросы обеспечения прав женщин и предотвращения насилия в семье в Узбекистане, 1(1), 16–23. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/ensuring-womens-rights/article/view/36680
Aziz Sultanov, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
independent researcher, colonel
Mardona Sharifoeva, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
cadet
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аникдаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла» тамойили асосида самара- ли ҳамкорлик тизимини жорий этиш, махаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-кувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

16

2023 йил 6 декабрь

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ТАЙЗИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИ

ОЛДИНИ ОЛИШДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ПРОФИЛАКТИКА

ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ИШЛАШ

ФАОЛИЯТИ

Султанов Азиз Абралович,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси мустақил

изланувчиси, полковник

Шарифоева Мардона Шавкат қизи,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси курсанти

Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аникдаш ва ҳал этиш бўйича

«маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла» тамойили асосида самара- ли
ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида
ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни
қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол

иштирокини таъминлаш қуйдаги омилларни мақсад қилиб қўймоқда. Жумла-
дан: жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасиз- лик
муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат- ларини
таъминлаш;

гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизлар-

нинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир
ислоҳотларни амалга ошириш;

хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш

топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувват-
лаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри
йўналтириш;

худудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиб-

бий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини
таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;

турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва

меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли
чора-тадбирларни белгилаш;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқу- қий,

психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;

«Аёллар дафтари» билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар

томонидан хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши
устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш

23

.

Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларига хос бўлмаган функциялар

юклатилаётганлиги, уларнинг бошқа қуйи идоралар билан ҳамкорлиги тизимли

23

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январьдаги “2022-2026 йилларга

мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

17

2023 йил 6 декабрь

йўлга қўйилмаганлиги, оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатишнинг
яхлит тизими мавжуд эмаслиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш
бўйича кўрилаётган чоралар самарали натижа бермаётганлиги жамиятда
ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устувор- лигини
таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда

24

.

Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш

тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини
ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқаро-
ларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳ-
камлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20
декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни
амалга ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

жинсий зўравонлик

- хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз

шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш орқали жинсий
дахлсизликка ва жинсий эркинликка тажовуз қиладиган зўравонлик шакли,
шунингдек, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш ёхуд аёл
жинсидаги вояга етмаган шахсларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш
орқали учинчи шахс билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаш;

жисмоний зўравонлик

- хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли

даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф
остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа
ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир
ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-
қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган
бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўра- вонлик шакли;

зўравонлик

- хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки

иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш
билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги,
шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқукдари
ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракат-
сизлик);

иқтисодий зўравонлик

- хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш

жойларида ва бошқа жойларда амалга оширилган зўравонлик шакли, хотин-
қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа
зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини,
таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб
келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик);

руҳий зўравонлик

- хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш,

таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек,
уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифода-
ланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш,

24

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февральдаги “Жамиятда ижтимоий- маънавий

муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин- қизлар билан
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

18

2023 йил 6 декабрь

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хаво- тир
уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар
етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик);

тазйиқ

- содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик

назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камсита-
диган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик;

ҳимоя ордери

- тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоя-

сини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан
зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу
Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб
бўладиган ҳужжат

25

.

2022 йил 12 ойида зўравонлик ва тазйиқдан жабрланган 48 мингдан ортиқ

(48 753 нафар) аёлларга “Ҳимоя ордери” берилди.

Зўравонликка учраган хотин-қизларнинг 484 нафари вояга етмаган- ларни,

13 271 нафари ёш (18-30 ёш) ва 34 998 нафари 30 ёшдан юқори бўлган хотин-
қизларни ташкил этган.

Шулардан, 40 759 зўравонлик ҳолатлари аёлларнинг оилаларида, 5 963

кўчада, 2 098 жамоат жойларида, 147 таълим муассасаларида, 602 иш жойида
содир этилган.

Энг муҳими, “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилган шахсларнинг

муаммоларини ҳал этиш натижасида 25 239 та оилалар яраштирилди ва 20 887
та низоларнинг асл сабаблари бартараф этилди.

Белгиланган чекловларга амал қилмаган икки мингдан зиёд (2 833 нафар)

шахслар маъмурий жавобгарликка (МЖтКнинг 206

1

-м) тортилди.

Уларнинг 557 нафари жаримага тортилди, 665 нафарига “маъмурий қа-

моқ” жазоси белгиланди, 287 нафари огоҳлантирилди, 32 судда тугалланган.

Зўравонликни 31 982 нафар эркаклар, 1 527 нафар келинлар, 2 000 нафар

қайноналар содир этган.

Ўз навбатида, такроран “ҳимоя ордер”ини судлар томонидан 1 йилгача

узайтириб бериш тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси
қонуни лойиҳасига қўшимча ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар
киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб,
2022 йил 29 майда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, қийин вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга тезкорлик билан

зарурий ёрдам кўрсатиш учун тизимда (Ҳукуқбузарликлар профилак- тикаси
хизмати таркибида, 2022 йил 10 январдан) қисқа “1259” ва “1286” рақамли
“Ишонч маркази” ташкил этилиб, ўтган даврда мазкур марказга қўнғироқ
қилган 13 690 нафар аёлга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатил- ди.

25

“Ҳотин-кизларни тазйик ва зўравонликдан ҳимоя килиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Конуни ЎРК 561-сон 2019 йил 2 сентабрь. // URL: http://www.lex.uz.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

19

2023 йил 6 декабрь

2021 йил 4 ноябрдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқар-

масининг “Ишонч маркази” тўғрисида низоми тасдиқлаган.

“Ишонч маркази” - оилавий зўравонлик ҳолати бўйича ҳамда ҳуқуқ-

бузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг процессуал-
ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳат сўраб йўллаган хабарларининг қабул қилиб, кўриб
чиқилишини ташкил этиш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш фаолиятини амалга
оширувчи бўлинма.

Бундан ташқари, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига

(маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган) олинган 30 720 нафар
аёллардан:

Шундан, 827 нафар вояга етмаганлар, 5 716 нафар ёш (18-30 ёш) қизлар, 1

078 нафар илгари судланган аёллар.

-

6 849 нафари иш билан таъминланди, 6 315 нафарига моддий ёрдам

кўрсатилди, 2 136 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмакла-
шилди;

-

1 504 нафари даволашга ётқизилди, 653 нафари ўқишга, 402 нафари эса

реабилитаця марказларига жойлаштирилди.

Умуман олганда, ўтган йили ички ишлар органлари ходимлари томони- дан

аёлларнинг ҳақ-ҳуқукдарини таъминлаш мақсадида:

-

150 431 та оилаларнинг турмуш тарзи ўрганиб чиқилди;

-

оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган 15 627 та оилалар

билан профилактик ишлар олиб борилди;
-

21 798 та оилавий нотинчликларга барҳам берилди ва 8 658 та

оилаларнинг ажрашиб кетиши олди олинди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 644 849 нафар (224 375

нафардан, 99,8 %) хотин-қизлар киритилиб, улардан 641 813 нафарига амалий
ёрдам берилиб, ижтимоий муаммолари ижобий ҳал этилди

26

.

Профилактика инспекторлари фуқароларга нисбатан тазйиқ ва зўравон-

лик билан боғлиқ қилмишлар содир этилганда ушбу ҳуқуқбузарликларнинг
сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда
бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиш Ўзбекистон Республи- каси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 313-моддасига мувофиқ
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор
шахс) маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган
шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисида, шунингдек, “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан эса мазкур
қонуннинг 9-модда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга оширувчи органлар ва муассасалар, хусу- сан ички ишлар органлари
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабла- рини ва уларга имкон бераётган
шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш
ваколатлари белгиланган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, профилактика инспекторлари тазйиқ ва

26

ИИВ Жамоат ҳавфсизлиги департаментида 2022 йил 12 ой якунлари бўйича Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси хизмати фаолияти юзасидан ўтказилган ҳисобот йиғилиши.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

20

2023 йил 6 декабрь

зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва унинг содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида
тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлсада ушбу механизм (ричак)дан унумли
фойдаланмаяпти. Мисол учун, оила-турмуш доирасида содир этилган
зўравонлик билан боғлиқ қилмишларнинг сабаблари ўрганилганида ҳуқуқ-
бузар шахс аввал ушбу қилмишни содир этган бўлса-да унинг ҳулқ-атвори
маҳаллада ёки ҳафтанинг пайшанба кунлари “Ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикаси куни” доирасида муҳокама этилмаганлиги ва шахсга нисбатан тегишли
таъсир чоралари кўрилмаганлигини кузатиш мумкин.

Энг ачинарлиси шундаки, амалиётда фақатгина жиноят ишлари бўйича

тақдимнома киритилаётганлиги кузатилмоқда. Мазкур тақдимномалар
биринчидан, асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига улар
ҳудудида яшаётган оилаларда содир этилган жиноят бўйича киритилмоқда,
иккинчидан, уларда жиноят сабаб ва шароитлари илдизигача таҳлил қилин- ган
ҳолда кўрсатилмаяпти, учинчидан, тақдимноманинг кўриб чиқилиши ва
муҳокамаси юзаки ўтказилмоқда ёки умуман ўтказилмасдан уларга жавоб
бериш билан чекланилмоқда

1

. Минг афсуски, ички ишлар органлари томони-

дан аниқланган ва кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича улар - нинг
сабаблари ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф
этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш амалиёти талабга жавоб бермайди.
Масалан, 2017 йилда профилактика инспекторлари томонидан жами бўлим 919
117 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аникданган бўлиса-да, шундан 5429 таси
бўйича улар томонидан тақдимномалар киритилган холос

27 28

.

Профилактика инспекторлари ўзининг ҳудудида тазйиқ ва зўравонлик- дан

жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини беришга ваколатли ҳисобланади.
Профилактика инспектори ҳимоя ордери берилганлиги тўғри - сида тазйиқ ва
зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя
ордерининг нусхасини беради.

Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари

томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида
ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш давомида:

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар

билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва

зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-
шароитларини ўрганади;

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабили-

таця қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

27

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 1 мартдаги «Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг

соҳавий хизматлари фаолиятини мақсадли ўрганиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги
криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига
имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 45-сонли
фармойиши билан шакллантирилган ишчи гурухларнинг ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботи.

28

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси

маълумотномаси 2022 йил.


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

21

2023 йил 6 декабрь

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича:

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқданган тақдирда — ҳимоя орде- рини
расмийлаштиради;

зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғри- сида

жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларини, шунингдек, бошқа тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни
амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотларни хабардор қилади;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда қонун ҳужжат-

ларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар
йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-
ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида дало-
латнома расмийлаштиради.

Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашда қуйидаги йўна-

лишда ишлар ташкил этилади:

маъмурий ҳудуддаги оилаларни уйма-уй юриш орқали ўрганиш асоси-

да кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларни рўйхатини шакллантириш;

оилалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни аникдашга

қаратилган амалий ишларни ташкил этиш;

аниқланган ва кам таъминланган оилалар билан манзилли ишларни

ташкил этиш мақсадида маъмурий ҳудудга бириктирилган ҳокимият идора-
лари билан уларга ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ ишларни йўлга қўйиш;

ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги маънавий муҳитни

соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни кўриш;

уйма-уй юриш ва ўрганиш асосида аниқданган маълумотларни таҳлил

қилиш ва умумлаштириш;

шахснинг оилавий шароитини, яқинлари ва атрофдагилар билан ўзаро

алоқаларини ўрганиш;

оиладаги мавжуд бўлган иқтисодий қийинчиликлар, яъни ота-она ва

фарзандларнинг мактабга боришига хоҳиши бор, лекин болани мактабга
юбориш учун кийим-кечак, ўқув қуроллари йўқлиги ёки эскилиги натижа- сида
боланинг мактабга боришдан уялиши ва бошқ.;

ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисо- дий,

ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг тўлиқ ва самарали иштирок этиш
учун шарт-шароитлар яратилишига муҳтож барқарор жисмо- ний, ақлий, сенсор
(сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахс ҳисобланади;

хонадонда, оилада мавжуд муаммолар аниқланаш ҳамда уларни иложи

борича жойида ҳал қилиш чоралари кўриш;

кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган оилаларга

ижтимоий ва моддий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг турмуш тарзи
ва даромад манбаига эга бўлишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш;


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

22

2023 йил 6 декабрь

оилаларда муайян даражада етишмовчилик ёки қийинчилик мавжуд

бўлса, сабр билан оилада юзага келган муаммоларни бартараф этиш чора-
ларини кўриш;

оиладаги моддий етишмовчилик ва қийинчиликлар мавжуд бўлган

оилалар ўрганилганида уларнинг аксарияти ишсиз доимий даромад манбаига
эга бўлмаган шахсларни аниқлаб уларни иш билан таъминлаш чораларини
кўриш.

Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, бугунги кунда фуқаролар оилавий

можароларни ҳал қилиш учун судга эмас балки маҳаллага мурожаат этиши
лозим. Чунки, маҳалла ўзининг таъсирчан кучига эга бўлиб, миллий қадрият,
урф-одат ва анъаналаримиз айнан маҳаллада эътироф этилади. Айтиш лозимки,
ноёб ва бетакрор бўлган маҳалла тизими ўзининг таъсири ва аҳамияти билан
оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришга, ёшларни оила қуришга, уларни
тарбиялашга, оилада турли салбий иллатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият
касб этмоғи лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январьдаги

“2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февраль

кунидаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла
институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш
тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-
сон Фармони.

3.

“Ҳотин-кизларни тазйик ва зўравонликдан ҳимоя килиш тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Конуни ЎРК 561-сон 2019 йил 2 сентабрь. // URL:
http://www.lex.uz.

4.

ИИВ Жамоат ҳавфсизлиги департаментида 2022 йил 12 ой якунлари

бўйича Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати фаолияти юзасидан
ўтказилган ҳисобот йиғилиши.

5.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 1 мартдаги «Тошкент

шаҳар ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари фаолиятини мақсадли
ўрганиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги криминоген
вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг
содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аникдаш ва бартараф
этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 45-сонли фармойиши билан
шакллантирилган ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботи.

6.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош

бошқармаси маълумотномаси 2022 йил.

7.

Югай,

Л.

Ю.

"КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ

АСПЕКТЫ

ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ

ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

23

2023 йил 6 декабрь

СОЦИАЛЬНЫХ

СЕТЯХ." А437

Актуальные

проблемы

борьбы

с

преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой
международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.

8.

Югай, Людмила Юрьевна. "БИОМЕТРИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ КАК

ИНСТРУМЕНТ В БОРЬБЕ С ТЕРРОРИЗМОМ И ЭКСТРЕМИЗМОМ
BIOMETRIC TECHNOLOGIES AS A TOOL IN THE FIGHT AGAINST
TERRORISM

AND

EXTREMISM." ЭКСТРЕМИЗМ–НОВЫЕ

ВЫЗОВЫ

РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (2022): 81.

9.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в

криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

10.

Югай,

Людмила.

"Вопросы

классификации

биометрической

идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и
перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 181-
187.

11.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении

общественной

безопасности:

зарубежный

опыт

и

перспективы

развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентииинг 2022 йил 28 январьдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган яиги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентииинг 2020 йил 18 февраль кунидаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-кизлар билан ишлаш тизимини яиги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони.

“Ҳотин-кизларни тазйик ва зўравонликдан ҳимоя килиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конуни ЎРК 561-сон 2019 йил 2 сентабрь. // URL: http://www.lcx.uz.

ИИВ Жамоат ҳавфсизлиги департаментида 2022 йил 12 ой якунлари бўйича Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати фаолияти юзасидан ўтказилган ҳисобот йиғилиши.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 1 мартдаги «Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари фаолиятини мақсадли ўрганиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аникдаш ва бартараф этишга дойр чора-тадбирлар тўғрисида»ги 45-сонли фармойиши билан шакллантирилган ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботи.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошкармаси маълумотномаси 2022 йил.

Югай, Л. Ю. "КРИМИНАЛИСТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ БИОМЕТРИЧЕСКИХ ДАННЫХ, СОДЕРЖАЩИХСЯ В СОЦИАЛЬНЫХ СЕТЯХ." А437 Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями: материалы двадцатой международной научно-практической конференции/под ред.. 2022.

Югай, Людмила Юрьевна. "БИОМЕТРИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ КАК ИНСТРУМЕНТ В БОРЬБЕ С ТЕРРОРИЗМОМ И ЭКСТРЕМИЗМОМ BIOMETRIC TECHNOLOGIES AS A TOOL IN THE FIGHT AGAINST TERRORISM AND EXTREMISM." ЭКСТРЕМИЗМ-НОВЫЕ ВЫЗОВЫ РЕГИОНАЛЬНОЙ БЕЗОПАСНОСТИ (2022): 81.

Югай, Людмила. "Биометрическая идентификация как инновация в криминалистике." Общество и инновации 3.7/S (2022): 238-248.

Югай, Людмила. "Вопросы классификации биометрической идентификации личности в эпоху цифровизации." Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 181-187.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.