ВЛИЯНИЕ ПЛАТФОРМ ЦИФРОВОГО БАНКОВСКОГО ОБСЛУЖИВАНИЯ НА МЕЖДУНАРОДНУЮ ТОРГОВЛЮ

Аннотация

В статье рассматривается влияние цифровых банковских платформ на международную торговлю. Цифровые платформы играют важную роль в ускорении международных платежей, снижении затрат, автоматизации конвертации валют, расширении возможностей кредитования и обеспечении безопасности. Кроме того, цифровые технологии способствуют упрощению и развитию международных торговых операций.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
190-196
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Мухторов , Б. (2025). ВЛИЯНИЕ ПЛАТФОРМ ЦИФРОВОГО БАНКОВСКОГО ОБСЛУЖИВАНИЯ НА МЕЖДУНАРОДНУЮ ТОРГОВЛЮ. Экономическое развитие и анализ, 3(6), 190–196. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/124001
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается влияние цифровых банковских платформ на международную торговлю. Цифровые платформы играют важную роль в ускорении международных платежей, снижении затрат, автоматизации конвертации валют, расширении возможностей кредитования и обеспечении безопасности. Кроме того, цифровые технологии способствуют упрощению и развитию международных торговых операций.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

190


БАНК РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО САВДОГА ТАЪСИРИ

Мухторов Бобурмирзо

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

молия академияси

ORCID: 0009-0000-5638-577X

boburmirzokoo@mail.ru

Аннотация

.

Ушбу мақолада рақамли банк платформаларининг халқаро савдога

таъсири ўрганилган. Рақамли платформалар халқаро тўловларни тезлаштириш,

харажатларни камайтириш, валюталарни автоматик конвертация қилиш, кредит

бериш имкониятларини кенгайтириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш йўналишларида

муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли технологиялар халқаро савдо
операцияларини соддалаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Калит сўзлар:

рақамли банк платформалари, халқаро савдо, тўловлар,

валюталар конвертацияси, молиявий технологиялар, хавфсизлик.

ВЛИЯНИЕ ПЛАТФОРМ ЦИФРОВОГО БАНКОВСКОГО ОБСЛУЖИВАНИЯ НА

МЕЖДУНАРОДНУЮ ТОРГОВЛЮ

Мухторов Бобурмирзо

Банковско

-

финансовая академия Республики Узбекистан

Аннотация.

В статье рассматривается влияние цифровых банковских платформ

на международную торговлю. Цифровые платформы играют важную роль в ускорении
международных платежей, снижении затрат, автоматизации конвертации валют,

расширении возможностей кредитования и обеспечении безопасности. Кроме того,

цифровые технологии способствуют упрощению и развитию международных торговых

операций.

Ключевые слова

:

цифровые банковские платформы, международная торговля,

платежи, конвертация валют, финансовые технологии, безопасность.

IMPACT OF DIGITAL BANKING PLATFORMS ON INTERNATIONAL TRADE

Mukhtorov Boburmirzo

Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan

Abstract

.

This article examines the impact of digital banking platforms on international

trade. Digital platforms play a crucial role in accelerating international payments, reducing costs,

automating currency conversion, expanding credit opportunities, and ensuring security.

Additionally, digital technologies facilitate the simplification and development of international

trade operations.

Keywords:

digital banking platforms, international trade, payments, currency conversion,

financial technology, security.

UO‘K:

004.9

VI SON - IYUN, 2025

190-196

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

191

Кириш.

Ҳозирги замон иқтисодиётида рақамлаштириш ва технологияларни жорий этиш

халқаро савдонинг ўсиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса,

банклар томонидан таклиф этилаётган рақамли платформалар халқаро молиявий

операцияларни автоматлаштириш ва

оптималлаштиришда марказий рол ўйнайди. Бу

платформалар орқали тўловлар, кредитлаш, валюта алмашинуви каби жараёнлар тез ва

хавфсиз амалга оширилади, натижада халқаро савдо иштирокчилари учун транзакцион

харажатлар пасаяди ва савдо операциялари самарадорлиги ошади. Шу билан бирга,

рақамли банк платформалари халқаро молиявий бозорлардаги рақобатни кучайтириш
ва янги бизнес имкониятларини яратишда ҳам муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Улар

кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун халқаро савдога киришни осонлаштиради, бу эса

глобал савдо жараёнларининг мустаҳкамланишига олиб келади.

Банк рақамли платформалари халқаро савдо жараёнларини сезиларли даражада

соддалаштириб, тезлаштириш ва хавфсизлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

Рақамли технологияларни жорий этиш орқали банклар тўлов операцияларини

автоматлаштириш, молиявий маълумотларни аниқ ва ўз вақтида қайта ишлаш

имконини беради. Бу халқаро савдо иштирокчилари учун транзакцион харажатларни
камайтириш ва молиявий операцияларнинг ишончлилигини оширишга ёрдам беради.

Шу билан бирга, банк рақамли платформалари валюталар айирбошлаш, кредит

бериш, халқаро ҳисоб

-

китоблар ҳамда молиявий рискларни бошқаришда ҳам муҳим

восита бўлиб хизмат қилади. Уларнинг ёрдамида кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳам

халқаро бозорларга кириш имкониятига эга бўлади.

Бироқ, рақамли банк платформалари билан боғлиқ киберхавфсизлик муаммолари,

ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар ва рақамли нотенглик каби хавфлар ҳам

мавжуд. Шу сабабли банклар ва давлатлар рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш,

хавфсизлик чораларини кучайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида
ишлар олиб бориши керак.

Адабиётлар шарҳи.

Исломов (2021) рақамли банк платформалари халқаро молиявий операцияларни

оптималлаштиришдаги аҳамиятини таҳлил қилиб, ушбу технологиялар савдо

операциялари тезлиги ва хавфсизлигини оширишда муҳим восита эканлигини қайд

этади. У рақамли банклар томонидан таклиф этиладиган хизматларнинг бизнесни

халқаро бозорга киритишдаги ролини алоҳида таъкидлайди. Насруллаев (2020) эса
рақамли банк платформа хизматлари орқали халқаро валюталар айирбошлаш

жараёнларининг автоматлаштирилиши ва шунга боғлиқ транзакцион харажатларнинг

камайиши масаласини ўрганади. Унинг фикрига кўра, бу жараёнлар халқаро савдо
фаолиятининг самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Алимов

(2019)

банк рақамли платформаларининг киберхавфсизлик масалаларига

эътибор қаратиш кераклигини таъкидлайди ва бу соҳада миллий стандартларни

такомиллаштириш зарурлигини қайд этади. Шунингдек, у рақамли инфратузилмани

ривожлантириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чора

-

тадбирларни таклиф

қилади.

Петров

(2020)

рақамли банк платформаларининг халқаро молиявий

операциялардаги ролини таҳлил қилиб, уларнинг халқаро савдода транзакцион

харажатларни камайтириш ва молиявий хавфларни бошқариш имкониятларини

ошираётганини таъкидлайди.

Козлов

(2021)

рақамли банк платформаларининг халқаро тўлов тизимларидаги

самарадорлиги ва хавфсизлик муаммоларини ўрганади. У рақамли технологияларни

жорий этиш орқали халқаро савдо жараёнларини соддалаштиришнинг иқтисодий

таъсирини очиб беради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

192

Григорьев

(2020)

рақамли банк платформалари ва уларнинг халқаро савдога

таъсири бўйича ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги масалаларни таҳлил қилади ва

уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Chen (2022)

рақамли банк платформаларининг халқаро савдодаги ролини таҳлил

қилиб, уларнинг молиявий операцияларни автоматлаштириш ва глобал савдо
фаолиятини рағбатлантиришга таъсирини ўрганади.

Smith (2021)

рақамли платформа технологиялари ва уларнинг халқаро тўлов

тизимларидаги инновацион ечимларини тадқиқ қилади. У рақамли платформа

воситасида транзакцияларнинг тезлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича усулларни
тақдим этади.

Müller (2020)

рақамли банк платформаларининг киберхавфсизлик ва ҳуқуқий

тартибга солиш муаммоларига эътибор қаратади. У халқаро ҳамкорликни кучайтириш

орқали ушбу муаммоларни бартараф этиш йўлларини таҳлил қилади.

Шунингдек Абдурахмонов (2018

-

2024) ҳозирги рақамли иқтисодий шароитда

юзага келадиган рискларнинг олдини олиш бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борган.

Тадқиқот методолигияси.

Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш, умумлаштириш, таҳлил,

синтез каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек рақамли платформалар

фаолияти ва уларни амалага оширишнинг механизмларини такомиллаштириш

муаммолари ва уларнинг ечимлари борасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ҳозирги

кунда банк рақамли платформалари халқаро савдода муҳим аҳамият касб

этмоқда.

Уларнинг

ривожланиши

савдо

жараёнларини

автоматлаштириш,

тезлаштириш ҳамда транзакцион харажатларни камайтиришга хизмат қилмоқда.
Таҳлил натижалари кўрсатдики, рақамли платформалар орқали амалга оширилаётган

тўловлар ва молиявий операциялар халқаро савдода қатнашувчилар учун

соддалаштирилган ва ишончлироқ бўлмоқда.

Шу билан бирга, рақамли банк платформаларининг халқаро савдога таъсири

юқоридаги техник ва молиявий имкониятлар билан чекланмай, янги бозорларга кириш,

экспорт

-

импорт операцияларини осонлаштириш ва рақобатбардошликни ошириш каби

стратегик вазифаларни ҳам бажармоқда. Бу эса кичик ва ўрта бизнес субъектларининг

халқаро савдога кириш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Бироқ, таҳлил жараёнида рақамли платформалар билан боғлиқ бир қатор рисклар

ва муаммолар аниқланди. Жумладан, киберхавфсизлик таҳдидлари, ҳуқуқий тартибга

солишдаги

номуайянликлар

ҳамда

рақамли

нотенглик

халқаро

савдо

операцияларининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу масалалар

рақамли

платформалардан

тўлиқ

фойдаланишни

чеклайди

ва

уларнинг

ривожланишига тўсқинлик қилади.

Шунингдек,

таҳлил

натижалари

рақамли

банк

платформаларини

ривожлантиришда давлатлар ва банк ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг

муҳимлигини

кўрсатмоқда.

Хавфсизликни

таъминлаш,

ҳуқуқий

базани

такомиллаштириш ва рақамли тенгликни таъминлаш йўллари ҳар томонлама муҳокама

қилиниши зарур.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

193

1-

жадвал

Рақамли банк платформалари

Банк

иловаси

Асосий функциялари

Халқаро савдога таъсири

Мисоллар

Revolut

Бир нечта валютада тез

ва арзон пул

ўтказмалари

Валюта айирбошлаш ва

халқаро тўловларни

осонлаштиради

Меҳнат мигрантлари ва

кичик бизнеслар учун тез

тўловлар

Wise

Кам комиссия билан

халқаро пул ўтказмалари

Харажатларни камайтириш,

тез тўлов имконияти

Хорижий товар етказиб

берувчиларга тўловлар

N26

Европа минтақасидаги

мобил банк

Европа бозоридаги халқаро

савдо операцияларини

соддалаштиради

Евро минтақасидаги

онлайн савдо

компаниялари

Monzo

Мобил банк, хорижий
валютадаги тўловлар

Кичик бизнеслар учун қулай

тўлов воситаси

Буюк Британиядаги чакана

савдо ва хизмат кўрсатиш

Alipay /

WeChat Pay

Хитойдаги электрон

тўлов платформалари

Хитой ва хориждаги

савдоларда тез ва хавфсиз

тўловлар

Хитойдаги экспортёрлар

ва халқаро мижозлар

Манба:

таҳлилий маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланди

.

Жадвалда кўрсатилган рақамли банк иловалари халқаро савдода турли жиҳатлари

билан муҳим рол ўйнайди. Ҳар бир платформа ўзининг хусусиятлари ва функциялари
орқали халқаро тўловларни соддалаштиришга хизмат қилади.

Revolut

бир неча валютада тез ва арзон пул ўтказмалари учун мўлжалланган.

Масалан, маҳаллий компаниялар хориждаги ҳамкорларига тез тўловлар амалга ошира
олади. Бу кичик ва ўрта бизнес учун халқаро савдода янги имкониятлар очади.

Wise платформаси ўзининг кам комиссиялари ва аниқ валюта айирбошлаш курси

билан ажралиб туради. Хорижий етказиб берувчиларга тўловларни арзон ва тез амалга
ошириш имконини беради. Мисол учун, интернет

-

дўконлар Wise орқали ўз товарларини

хорижда сотишда харажатларни сезиларли даражада камайтирмоқда.

N26 ва Monzo каби мобил банклар Европа ва Британия бозорида ўз

фойдаланувчиларига хорижий валютада тўловларни осон ва қулай амалга ошириш
имконини беради. Масалан, Европа минтақасидаги чакана савдо компаниялари бу
платформалар ёрдамида халқаро мижозлар билан самарали алоқа ўрнатмоқда.

Alipay ва WeChat Pay эса Хитой ва унинг атрофидаги минтақалардаги рақамли

тўловлар соҳасидаги йирик лидерлардир. Хитойдаги экспортёрлар ушбу платформалар
орқали халқаро мижозлардан тўловларни тез ва хавфсиз қабул қилиш имконига эга. Шу
билан бирга, уларнинг кенгайиши Европа ва Америка бозорларида ҳам сезиларли
таъсир кўрсатмоқда.

Жадвалдаги банк иловалари халқаро савдода тўловларни осонлаштириш,

харажатларни камайтириш ва рақамли трансформацияни жадаллаштиришда муҳим
восита ҳисобланади. Улар кичик ва ўрта бизнесни халқаро бозорларга киришини
енгиллаштиради ҳамда рақобатбардошликни оширади.

Рақамли банк платформалари халқаро савдода муҳим ва кўпқиррали таъсир

кўрсатмоқда. Биринчидан, SWIFT, Ripple, Wise каби платформа ва тизимлар халқаро
тўловларни анъанавий усулларга нисбатан сезиларли даражада тезлаштириб,
харажатларни камайтиришга ёрдам беради. Бу пул ўтказмалари жараёнини
осонлаштириб, бизнес субъектларига тўловларни кечикишсиз ва самарали амалга
ошириш имконини яратади. Масалан, Wise орқали тўловлар одатда бир неча дақиқада
бажарилади, бу эса халқаро савдо операцияларининг барқарорлиги ва

самарадорлигини

оширади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

194

2-

жадвал

Рақамли банк платформаларининг халқаро савдога таъсири

Таъсир йўналиши

Тавсифи

Халқаро тўловларни

тезлаштириш ва

осонлаштириш

SWIFT, Ripple, Wise каби рақамли банк платформалари

халқаро пул ўтказмалари жараёнини тезлаштириб,

харажатларни камайтиради. Анъанавий усулларга

нисбатан тез трансакциялар имкони.

Валюталарни конвертация

қилишнинг

автоматлаштирилиши

Валюта курси ва конвертация жараёнлари

автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиб, халқаро

савдо операцияларини соддалаштиради.

Халқаро кредит бериш ва

молиялаштириш

имкониятлари

Банклар ва молия муассасалари рақамли платформалар

орқали тез ва осон кредитлар тақдим этишади, кичик ва

ўрта бизнесларни халқаро савдога жалб қилади.

Хавфсизлик ва назорат

Криптография ва биометрик технологиялар орқали

маълумотларни муҳофаза қилиш, халқаро савдо

операцияларини хавфсизлигини таъминлаш.

Ташқи савдо операцияларини

қўллаб

-

қувватлаш

Импорт

-

экспорт операцияларини автоматлаштирилган

кузатиш, ҳужжатлар айланишини тезлаштириш ва савдо

кредитларини бошқариш имконияти.

Манба:

таҳлилий маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Иккинчидан, валюта айирбошлаш жараёни автоматлаштирилганлиги савдо

иштирокчиларига валюта курслари ўзгаришини тезда кузатиш ва сарф

-

харажатларни

оптималлаштириш имконини беради. Бу халқаро тўловларни соддалаштириб, валюта

хавфини сезиларли даражада камайтиради. Шу тариқа, рақамли платформа ва банк

иловалари орқали халқаро савдо ҳажми ошиб, бизнес жараёнлари янада қулайлашади.

Учинчидан, рақамли банк платформалари орқали банклар ва молия муассасалари

кичик ва ўрта бизнес учун кредит бериш жараёнларини автоматлаштириб,
тезлаштирмоқда.

Бу

кичик

бизнесларни

халқаро

бозорларга

киришини

рағбатлантириб, савдо операцияларини кенгайтиришга хизмат қилади. Рақамли кредит

бериш жараёнида ҳужжатлар камайтирилади ва қарз топиш имконияти осонлашади, бу

эса тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиради.

Тўртинчидан, халқаро савдо операцияларининг хавфсизлиги ҳам рақамли

технологиялар орқали таъминланмоқда. Криптография ва биометрик технологиялар

маълумотларни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бу рақамли тўловлар ва

савдо операцияларининг хавфсизлигини таъминлаб, бизнеснинг ишончини
мустаҳкамлайди.

Сўнгги ҳисоботлар ва тажрибалар кўрсатадики, рақамли банк платформалари

ташқи савдо операцияларини ҳам қўллаб

-

қувватлайди. Импорт

-

экспорт жараёнлари

автоматлаштирилган тизимлар орқали кузатилиб, ҳужжат айланиши тезлашади. Шу
билан бирга, савдо кредитлари ва қарз маблағларини бошқариш осонлашади, бу эса

халқаро савдо фаолиятининг самарадорлигини ва назоратини оширади.

Шу тарзда, рақамли банк платформалари халқаро савдо жараёнларини тизимли

равишда ривожлантиришга, уни самарали, хавфсиз ва осонлаштирилган шаклга

келтиришга кўмаклашади. Улар молиявий жараёнларни рақамлаштириб, янги
бозорларга кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим восита ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар.

Рақамли банк платформалари халқаро савдода тўловлар ва молиявий

операцияларни тезлаштириш, харажатларни камайтириш, хавфсизликни таъминлаш

ҳамда кредит бериш имкониятларини кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. Ушбу

платформалар

валюта

конвертациясини

автоматлаштириб,

ташқи

савдо


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

195

операцияларини соддалаштирмоқда. Рақамли технологиялар тадбиркорликни
рақобатбардош қилиш ва янги халқаро бозорларга кириш учун қулай шароитлар

яратади. Шу билан бирга, рақамли платформа ва иловалар халқаро савдони

ривожлантиришда муҳим инструмент сифатида

эътироф этилмоқда. Рақамли

платформаларини янада ривожлантириш учун қўйидаги йўналишлардаги чора

-

тадбирларни амалага ошириш мақсадга мувофиқ бўларди, яъни:

Биринчидан, рақамли банк платформаларини жорий этиш ва ривожлантириш –

банк ва молия муассасалари рақамли платформаларни кенгроқ жорий этишга эътибор

қаратишлари зарур. Бу халқаро савдо операцияларини тезлаштириш ва
осонлаштиришда катта имкониятлар очади.

Иккинчидан,

хавфсизликни

кучайтириш

рақамли

платформаларда

киберхавфсизликни таъминлаш бўйича янги технологияларни жорий этиш. Бу халқаро

савдо операциялари хавфсизлигини таъминлайди ва ишонч даражасини оширади.

Учинчидан, молиявий хизматларни рақамлаштириш –

кредит бериш ва бошқа

молиявий хизматларни автоматлаштириш ҳамда соддалаштириш орқали кичик ва ўрта

бизнесни халқаро савдога жалб қилиш имкониятини кенгайтириш.

Тўртинчидан, қонунчилик ва меъёрий базани такомиллаштириш –

рақамли банк

хизматлари ва халқаро савдо операцияларини тартибга солувчи қонун ва қоидаларни

замонавий талабларга мувофиқлаштириб бориш

.

Бешинчидан, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш –

рақамли платформалар

орқали халқаро молиявий операциялар ва тўловларнинг интеграциясини кенгайтириш

учун давлатлараро ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш зарур.

Адабиётлар /Литература / Reference

s:

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries

in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the

insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available

at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6.

Chen M. (2022) Digital Banking Platforms and International Trade Efficiency // Journal of

International Finance.

Vol. 34, No. 2.

P. 123

135.

Müller E. (2020) Cybersecurity Challenges in Digital Banking and International Trade //

European Journal of Information Security.

Vol. 15, No. 3.

P. 145

158.

Smith J. (2021) Innovations in Digital Payment Systems for Global Trade // Global Finance

Review.

Vol. 29, No. 4.

P. 200

210.

Абдурахмонов,

И.

(2023).

Совершенствование

практики

страхования

ответственности в Республике Узбекистан.

Каталог авторефератов,

1(1), 1

20.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41252.

Абдурахмонов,

И.

(2024).

Неизвестные

нам

риски

цифровой

экономики.

Экономическое развитие и анализ,

2(7), 230

–239. извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48792.

Абдурахмонов, И. (2024). Страховой рынок: современное состояние и тенденции

развитие.

Экономическое

развитие

и

анализ,

2(4),

309

–319.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48500.

Абдурахмонов,

И.

(2024).

Суғурта

соҳасини

ривожлантириш

истиқболлари.

Nashrlar, 2(D), 12

15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.

Абдурахмонов

,

И

.

Х

. (2018).

Суғурта

назарияси

ва

амалиёти

.

Ўқув

қўлланма

.

Т.:“Иқтисод

-

Молия” нашриёти, 23

-24.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования.

Учебник/–Т.: «Иқтисод

молия, 353

-354.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun

www.sci-p.uz

196

Абдурахмонов

,

И

.

Х

. (2023).

Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини

ривожлантиришнинг концептуал асослари.

Автореферат дисс... и. ф. д,

78.

Абдурахмонов,

И.Х.

(2024).

Суғурта

соҳасининг

самарадорлигини

баҳолаш.

Tadqiqotlar. UZ, 37(6), 161-167.

Алимов А.С.

(2019)

Киберхавфсизлик ва рақамли банк платформалари: миллий

стандартлар // Ахборот технологиялари ва иқтисодиёт. –

№ 2. –

Б. 22–

28.

Григорьев С.С.

(2020)

Проблемы правового регулирования в международной

цифровой торговле // Право и экономика. –

№ 4. –

С

. 54

60.

Исломов Ш.Ж. (2021) Рақамли банк платформалари ва халқаро савдода уларнинг

аҳамияти // Иқтисодий таҳлил. –

№ 4. –

Б. 45–

52.

Козлов А.Н.

(2021)

Инновационные технологии и международные платежные

системы // Экономика и управление. –

№ 5. –

С. 88–

95.

Насруллаев М.М. (2020) Халқаро валюталар айирбошлашида рақамли

технологиялар // Молия ва ҳуқуқ. –

№ 3. –

Б. 33–

39.

Петров В.И.

(2022)

Цифровые банковские платформы и международные

финансовые операции // Международная экономика и право. –

Т. 63, № 1. –

С. 70–

78.

Библиографические ссылки

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6.

Chen M. (2022) Digital Banking Platforms and International Trade Efficiency // Journal of International Finance. – Vol. 34, No. 2. – P. 123–135.

Müller E. (2020) Cybersecurity Challenges in Digital Banking and International Trade // European Journal of Information Security. – Vol. 15, No. 3. – P. 145–158.

Smith J. (2021) Innovations in Digital Payment Systems for Global Trade // Global Finance Review. – Vol. 29, No. 4. – P. 200–210.

Абдурахмонов, И. (2023). Совершенствование практики страхования ответственности в Республике Узбекистан. Каталог авторефератов, 1(1), 1–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41252.

Абдурахмонов, И. (2024). Неизвестные нам риски цифровой экономики. Экономическое развитие и анализ, 2(7), 230–239. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48792.

Абдурахмонов, И. (2024). Страховой рынок: современное состояние и тенденции развитие. Экономическое развитие и анализ, 2(4), 309–319. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48500.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта соҳасини ривожлантириш истиқболлари. Nashrlar, 2(D), 12–15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.

Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. Т.:“Иқтисод-Молия” нашриёти, 23-24.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования. Учебник/–Т.: «Иқтисод молия, 353-354.

Абдурахмонов, И. Х. (2023). Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини ривожлантиришнинг концептуал асослари. Автореферат дисс... и. ф. д, 78.

Абдурахмонов, И.Х. (2024). Суғурта соҳасининг самарадорлигини баҳолаш. Tadqiqotlar. UZ, 37(6), 161-167.

Алимов А.С. (2019) Киберхавфсизлик ва рақамли банк платформалари: миллий стандартлар // Ахборот технологиялари ва иқтисодиёт. – № 2. – Б. 22–28.

Григорьев С.С. (2020) Проблемы правового регулирования в международной цифровой торговле // Право и экономика. – № 4. – С. 54–60.

Исломов Ш.Ж. (2021) Рақамли банк платформалари ва халқаро савдода уларнинг аҳамияти // Иқтисодий таҳлил. – № 4. – Б. 45–52.

Козлов А.Н. (2021) Инновационные технологии и международные платежные системы // Экономика и управление. – № 5. – С. 88–95.

Насруллаев М.М. (2020) Халқаро валюталар айирбошлашида рақамли технологиялар // Молия ва ҳуқуқ. – № 3. – Б. 33–39.

Петров В.И. (2022) Цифровые банковские платформы и международные финансовые операции // Международная экономика и право. – Т. 63, № 1. – С. 70–78.