ЎЗБЕКИСТОНДА БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ

Annotasiya

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштиришни бюджети даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, макро-фискал таваккалчиликлар ва давлат қарзи таҳлилини такомилаштиришни тақозо этади.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Эргашев, Ж. (2023). ЎЗБЕКИСТОНДА БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 444–449. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44920
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштиришни бюджети даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, макро-фискал таваккалчиликлар ва давлат қарзи таҳлилини такомилаштиришни тақозо этади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

444


ЎЗБЕКИСТОНДА БЮДЖЕТ

ДАРОМАДЛАРИНИ

ОШИРИШДА АМАЛГА

ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ

PhD

Эргашев Жамшид Ашурович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий давлат ҳокимияти

органларининг биринчи даражали харажатларни ва ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини

оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмасликни ҳамда бюджет
интизомини янада қатъийлаштиришни бюджети даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг

тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги
маълумотларни,

солиқ

-

бюджет

сиёсатининг

асосий

йўналишларини,

макро

-

фискал

таваккалчиликлар ва давлат қарзи таҳлилини такомилаштиришни тақозо этади.

Калит сўзлар

:

солиқ, бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, маҳалий бюджет,

солиқ салоҳияти, норматив таҳлил, позитив таҳлил, солиқ юки, репрезентатив солиқ ставкаси,
ўртача ставка солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.

АНАЛИЗ ПРОДЕЛАННОЙ РАБОТЫ ПО УВЕЛИЧЕНИЮ ДОХОДОВ

БЮДЖЕТА В УЗБЕКИСТАНЕ

PhD

Эргашев Жамшид Ашурович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

Реализуемые сегодня реформы повышают ответственность органов

местного самоуправления за своевременное финансирование первоочередных расходов и
мероприятий по социально

-

экономическому развитию регионов, не реализуют мероприятия с

неясными источниками, а также способствуют дальнейшему ужесточению бюджетной
дисциплины, доходов и расходов бюджета. прогнозы его дефицита, источники финансирования

дефицита.Требует совершенствования информации об основных направлениях налогово

-

бюджетной политики, анализа макрофискальных рисков и государственного долга.

Ключевые слова

:

налог, бюджетная политика, бюджет, налоговое администрирование,

местный бюджет, налоговый потенциал, нормативный анализ, позитивный анализ, налоговая
нагрузка, репрезентативная налоговая ставка, среднестатистический налоговый отчет,

налоговые поступления, налоговые льготы, налоговая ставка.

ANALYSIS OF THE WORK DONE TO INCREASE BUDGET REVENUES IN UZBEKISTAN

PhD

Ergashev Jamshid Ashurovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The reforms being implemented today increase the responsibility of local governments for

the timely financing of priority expenses and activities for the socio-economic development of regions, do
not implement activities with unclear sources, and also contribute to the further tightening of budget

discipline, budget revenues and expenditures. forecasts of its deficit, sources of financing the deficit.
Requires improvement of information about the main directions of fiscal policy, analysis of macro-fiscal

risks and public debt.

Key words:

tax, fiscal policy, budget, tax administration, local budget, tax potential, regulatory

analysis, positive analysis, tax burden, representative tax rate, average tax report, tax revenues, tax

benefits, tax rate.

VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K:

336.146

444-449


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

445

Кириш.

Бугунги кунда маҳаллий

бюджетлар

молиявий

барқарорлигини

таъминлашда,

биринчи

навбатда,

маҳаллий бюджет даромадларининг шаклланиш механизми, маҳаллий бюджет

даромадлари таркиби ва улушини таҳлил қилиш, ҳудудлар

иқтисодий

салоҳиятини

юксалтириш

ва

ундан оқилона фойдаланиш

бўйича

комплекс

чора

-

тадбирларни

ишлаб

чиқиш

муҳим ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар бўйича

ваколатларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар олиб бориш республикамиз

солиқ

тизимини

такомиллаштиришнинг

муҳим

йўналиши қилиб белгиланиши лозим. Бу бир

томондан маҳаллий ҳокимият органларининг даромад базасини мустаҳкамлашга хизмат қилса,
иккинчи томондан солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини янада кенгайтириш

имконини беради.

Адабиётлар шарҳи.

Иқтисодий нуқтаи назардан, солиқ ва солиқдан ташқари тушумларнинг ўсиши учун

қўшимча заҳираларни топиш ва жалб қилиш нафақат маҳаллий бюджетларни тўлдириш, балки

замонавий ҳуқуқий маконни шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт

-

шароитлар, турли ижтимоий йўналтирилган шаҳар дастурлари ва уларни амалга ошириш

масаласидир.

Россиялик

иқтисодчилардан

Власованинг

(2015)

фикрига

кўра

“Маҳаллий

бюджетларнинг даромадли салоҳияти давлат

-

хусусий шерикликни янада фаолроқ амалга

оширишни, солиқ имтиёзларини жорий этиш ва бюрократик жараёнларни тезлаштириш ва

соддалаштириш орқали бизнес юритишни иложи борича осонлаштиришни, ноишлаб чиқариш
харажатлари улушини камайтиришни ва ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтиришни талаб

қилади. Натижада минтақадаги бюджет сиёсати самарадорлигининг ошишига олиб келади.
Маҳаллий бюджетларнинг даромад салоҳиятини ошириш бўйича комплекс қарор узоқ

муддатли истиқболда бутун минтақа иқтисодиёти учун кучли ижобий таъсир кўрсатади”.
Селезнев, Доценколарнинг

(2016)

фикрига кўра “маҳаллий бюджетларнинг реал

молиялаштириш тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ ҳолда маҳаллий бюджетлар
даромадларини шакллантириш тизими

-

муҳим макроиқтисодий вазифа”, деб ҳисоблайдилар.

Серебрякова

(2017)

таъкидлаганидек, “Ҳудудларни молиявий таъминлаш маҳаллий ўзини ўзи

бошқариш тизимини ислоҳ қилишнинг энг қийин ва долзарб масалаларидан бири”, деб
таъкидлайди. Россиялик иқтисодчи, Сухарев

(2020)

барча даражадаги бюджет даромадлари

манбаларини тубдан ўзгартириш, бюджет механизмини рағбатлантиришга йўналтирилган
харажатларни самарали фаолият натижаларни жорий этиш тизимини илгари суради”,

Худойқулов

(2019)

ўз тадқиқотларида эконометрик усуллар орқали давлат бюджети жами

даромадларининг 2018

-

2023 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари аниқланган,

Агзамов

(2019)

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 2019

-

2023 йиллар учун

прогноз кўрсаткичларини аниқлаган, Пардаев

(2018)

давлат бюджети даромадларини

прогнозлаш масалаларини тадқиқ этган, Урмонов

(2019) 2018-2020

йилларга мўлжалланган

ягона солиқ тўловининг солиқ тушумлари прогноз кўрсаткичларини аниқлаган. Хайдаров

(2020)

фикрича маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини кўпайтириш ва вилоятларда

янги иш ўринларини яратиш учун хоржий инвесторларни жалб этишни рағбатлантириш зарур.

Бунинг учун мамлакат бўйича хорижий инвесторлар қандай турдаги тадбиркорлик ва тижорат
фаолияти билан шуғуллана олмайдиган соҳа ва тармоқлар рўйхати ишлаб чиқилиб, қолган

барча соҳа ва тармоқларга яшил йўл борлиги кўрсатилиш лозим.

Тадқиқот методологияси.

Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли таҳлил

усулларидан фойдаланилди. Мақолада иқтисодчи олимларнинг давлат молия тизимининг

долзарб масалаларидан бири сифатида маҳаллий бюджетлар барқарорлигини таъминлашга
қаратилган илмий

-

назарий қарашлари қиёсий таҳлил қилинган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси бюджет даромадларини солиқларни ундириш ҳисобига

шакллантиришда катта роль ўйнайди. Солиқ тушумлари давлат учун муҳим даромад манбаи

бўлиб, унга давлат хизматларини, инфратузилмани ривожлантиришни, ижтимоий дастурларни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

446

ва бошқа муҳим харажатларни молиялаштириш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси
бюджетидаги солиқ тушумларининг аҳамиятини бир қанча омиллар билан боғлаш мумкин:

Даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи, юридик шахслар солиғи ва акцизлар каби турли

хил иқтисодий фаолиятдан олинадиган солиқлар давлатнинг умумий даромадларига ҳисса

қўшади. Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш ва диверсификация қилишда давом етар экан, бу
манбалардан солиқ тушумлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишончли солиқ тушумлари ташқи

молиялаштириш ва қарзга қарамликни камайтириш орқали ҳукуматнинг фискал
барқарорлигини таъминлайди. Тўғри йўлга қўйилган солиқ тизими бюджетни мувозанатли

сақлаш, давлат қарзини бошқариш ва узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлашга
ёрдам беради. Солиқ тушумлари давлат хизматларини, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим,

инфратузилмани ривожлантириш, жамоат транспорти ва ижтимоий таъминот дастурларини
молиялаштириш учун жуда муҳимдир. Бу хизматлар аҳолининг умумий фаровонлиги ва ҳаёт

сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Солиқ тушумлари асосий тармоқларга сармоя киритиш,
иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва бандлик

имкониятларини яратишга йўналтирилиши мумкин. Бу, ўз навбатида, мамлакатнинг ҳар

томонлама равнақи ва фаровонлигига хизмат қилмоқда. Солиқларни йиғиш риоя қилиш
маданиятини ривожлантиради ва бошқарув тизимини мустаҳкамлайди.

Хусусан, 2017 йилга қадар амалда бўлган 13 та солиқ ва 5 та мажбурий тўловлар ўрнига

солиқлар сони 9 тагача қисқартирилди. Солиқ юкини кескин пасайтириш мақсадида:

Тадбиркорларга оғир юк бўлиб келган Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига 3,2 фоизли

йиғимлар бекор қилинди. Натижада 7 мингга яқин корхона ҳар йили ўртача 6 трлн сўм

миқдоридаги солиқ тўлашдан озод бўлди. Ободонлаштириш ва инфратузилмани
ривожлантириш солиғи бекор қилиниши ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

ставкасини камайтириш орқали тадбиркорлик субъектлари молиявий натижадорликка
эришиши рағбатлантирилди. Иқтисодиётга солиқ юкини адолатли тақсимлаш ҳамда ҚҚС

занжири узлуксизлигини таъминлаш

мақсадида товар айланмаси 1 млрд.сўмдан ошган солиқ

тўловчилар ҚҚС тўлаши белгиланди ва солиқ ставкаси 20 фоиздан бугунги кундаги 12 фоизга

қадар туширилди. Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар сони 2018 йилдаги 7,6 мингдан
2023 йилда 178 мингга етди (23

баравар ошди).

Жисмоний шахслар даромад солиғининг энг юқори ставкаси 23 фоиз бўлган прогрессив

шкала ўрнига ягона 12 фоизлик ставкаси белгиланиши ва тадбиркорлик субъектлари учун
ижтимоий солиқ ставкаси 25 фоиздан 12 фоизгача туширилиши натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш

жамғармасига солиқ юки қарийб икки баравар камайтирилди. Расмий банд бўлган ходимлар
сони 2018 йилдаги 3,9 млн нафардан 2022 йил якунлари бўйича 5,1 млн нафарга ошди (130

фоизга кўпайди). Солиштириш учун: Европа давлатлари Швецияда даромад солиғи ставкаси

56,

9%, Англияда 20

-

45%, Данияда 55,6%, Испанияда 45%, ҚҚС ставкаси Дания, Норвегия,

Швецияда —

25 %, Финляндияда —

24%, Венгрияда —

27 %, Россия, Беларусь ва Украинада —

20 %.

Бундан ташқари, Юридик шахслар мол

-

мулк солиғи тўловчи корхоналар сони 2018

йилдаги 9,2 мингтадан 2023 йилда 77,3 мингтага етди (8,4 баравар ошди). Мулк солиғи ставкаси

5 фоиздан 1,5 фоизга пасайтирилди. Туристик зоналарга масус солиқ режими жорий этилиб,
айланмадан олинадиган солиқ 1 % белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлашга қаратилган умумий тарзда берилган

енгилликлар ва имтиёзлар натижасида уларнинг ихтиёрида 2017

-2021-

йилларда 119,5

трлн.сўм, 2022 йилда 72,9 трлн.сўм маблағ қолди (республиканинг 2017 йилдаги солиқ

тушумлари даромадидан 2 бараварга кўп). 2022 йилда Давлат бюджети ва давлат мақсадли
жамғармаларининг даромадлари 148,5 трлн.сўмни (ЯИМга нисбатан 16,7 %) ташкил этган, бу

2021 йилга қараганда 16 фоизга кўп. 2021 йил даромадлар 128,0 трлн.сўмни ёки ЯИМга нисбатан

17,4

фоизни ташкил этган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодексида 2020 йил 1

январдан бошлаб имтиёзлар фақат Солиқ кодекси билан тақдим этилиши белгиланди. Бунда,

айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи солинадиган
маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда акциз солиғи ва ер қаъридан

фойдаланганлик учун солиқдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари
билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга

камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкинлиги қайд этилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

447

Трансферт нархларни белгилаш, назорат қилинадиган чет эл компаниялар, солиқ
тўловчиларнинг консолидация гуруҳларининг фойдасини солиққа тортиш 2022 йилнинг 1

январидан бошлаб кучга кириши ҳамда улар бўйича доимий равишда маълумотлар чоп этилиб
борилиши белгиланди. Олдин солиққа тортилган даромадларни ҳисобга олиш механизмини

жорий этган ҳолда дивидендларни каскадли солиққа тортилиши бекор қилинди. 2020 йилдан
бошлаб Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга чет эл компаниялар томонидан

тақдим этиладиган электрон хизматларга солиқ солиш тартиби жорий этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон хизмат кўрсатувчи хорижий

компаниялар сони 42 тага етиб (01.01.2022 –

31 та, 01.01.2021 –

20 та), улар томонидан 2023 йил

январь

-

апрель ойларида 32,4 млрд.сўм солиқлар давлат бюджетига тўлаб берилди (ўтган йил

мос даврига нисбатан 1,6 баравар кўп). ҚҚС бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни
“манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк

объектлари бўйича ҚҚС бир йўла ҳисобга олиниши белгиланди. Солиқ назорати шакллари 13
тадан 3 тага қисқартирилди.

Шу билан бир қаторда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

амалиётга жорий эилган бўлсада айрим моддаларини қайта таҳлил қилиб, муаммоларини
ўриганиб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Масалан:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 20

-

моддасида Солиқ тўловчилар

белгиланган. Мазкур моддани (учинчи қисми) Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган

ёки қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ёхуд бюджет ташкилоти ҳисобланган солиқ тўловчилар
алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этади ва

солиқларни (йиғимларни) тўлайди. Деган янги таҳрирда қўшишмиз зарур. Мазкур таклифдаги
ўзгартиш Республикамизда бюджет жараёни такомиллашаётганлиги муносабати билан солиқ

маъмуриятчилигини мустаҳкамлаш ва бюджет интизомига риоя этилишини таъминлаш
мақсадида мувофиқлаштирилади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 89

-

моддасида Солиқлар ва йиғимларни тўлаш

белгиланган. (учинчи қисм) Солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти, агар ушбу

модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда
бажарилган деб эътироф этилади:

1) юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор —

солиқ тўловчининг шахсий кабинети

орқали пул маблағларини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағидан бюджет тизимининг
тегишли ғазначилик ҳисобварағига ўтказишга доир топшириқнома банкка тақдим этилган

пайтдан эътиборан –

солиқ тўловчининг ҳисобварағида тўлов кунида етарлича пул қолдиғи

мавжуд бўлган тақдирда сўзларига таҳририй ўзгантириш лозим. Чунки, Солиқ кодексининг 56

-

моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун
солиқ

тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш мажбурий тартибда амалга оширилиши,

шунингдек, солиқ органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий

кабинети орқали амалга оширилиши белгиланган. Солиқ кодексининг 74

-

моддасида юридик

шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни банклар орқали нақд пулсиз шаклда

тўлаши кўрсатиб ўтилган. Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқлар ва
йиғимларни хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағи орқали тўламасдан, бошқа электрон тўлов

тизимлари (PayMe, Click, Paynet, Uzum ва бошқалар) орқали амалга ошириш ҳолатлари
кузатилмоқда. Жумладан, 2022 йил ва 2023 йилнинг 10 ойи даводида 14 451 та корхонанинг

солиқлар ва йиғимлари учун 32 077 та ҳолатда 28,9 млрд.сўмлик тўловлари жисмоний шахслар

томонидан электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган. Бу эса Солиқ кодексининг 86

-

моддаси талабларига зид бўлиб ҳисобланади, хусусан, солиқ тўловчи ўзининг солиқ

мажбуриятини мустақил равишда бажариши лозим. Электрон тўлов тизимлари орқали
тўланган тўловлар хўжалик юритувчи субъектларнинг шахсий ҳисобварағида акс этмасдан,

“Банк” модулида 12

-

ҳолатдаги тўловлар, нотўғри ғазначиликка тўланган суммалар сифатида

акс эттирилиб, ўз навбатида Солиқ кодексининг 60

-

моддасига мувофиқ хатолик билан тўланган

солиқ (пеня, жарима) суммаси деб ҳисобланиши натижасида, бажарилмаган солиқ
мажбуриятига нисбатан Солиқ кодексининг 110

-

моддасига асосан пеня ҳисобланмоқда. Мазкур

норманинг киритилиши натижасида солиқ маъмуриятчилигини йўналиши мустаҳкамланади,
бюджет интизомига риоя этилиши таъминланади ва солиқларни тўлаш билан боғлиқ

мажбуриятларни бажаришда хатолик билан тўланган тўловларнинг сони кескин камаяди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

448

Хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ маъмуриятчилиги юритиладиган ҳудуднинг ўзгариши
натижасида, шахсий кабинетда солиқлар ва йиғимлар бўйича ғазна ҳисобварақларининг

ўзгариши автомат тарзда амалга оширилади. Натижада солиқларни тўлаш билан боғлиқ
мажбуриятларни бажаришда хатолик билан тўловларни амалга оширишнинг олди олинади.

Бундан ташқари, солиқ тўловчи томонидан хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима)
суммаси унга нисбатан қўлланилган молиявий жарима суммасини тўлаш жараёнида Солиқ

кодексининг 218

-

моддасига асосан молиявий жарима миқдорининг икки бараварга кам тўлаш

енгиллигидан фойдалана олмаслик ҳолатларига чек қўйилади.

Хулоса ва таклифлар

.

Солиқ органи ходимларининг маҳаллаларга бириктирилишини инобатга олиб,

қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларига бошқарув

ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш.

Маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари фаолиятини самарали ташкил қилиш

учун Солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази маълумотларидан реал вақт

режимида фойдаланиш мақсадида “Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти” ахборот тизими
ва “Soliq” мобил иловасида “Маҳалла инспектори” модулини ишга тушириш;

Бунда, бюджетга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш, маҳаллий бюджет

тушумларини кўпайтириш ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб, маҳаллаларга бириктирилган

солиқ инспекторларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий этиш
мақсадга мувофиқ бўлади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Агзамов

А.Т.

(2019)

Жисмоний

шахсларни

солиққа

тортиш

амалиётини

такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Б.17

-22.

Власова Ю.А., Абрамова А.И.

(2015)

Проблемы укрепления доходного потенциала

региональных бюджетов в россии на примере калужской области//Креативная экономика. Т. 9.
№ 10. С. 1255

-1276.

Қобулов Ҳ.А. Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш

йўналишлари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати.

-

Тошкент: БМА,

2006. -

21 б.

Маманазаров А.Б. Маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг ролини

ошириш масалалари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати.

-

Тошкент,

БМА, 2002.

-

22 б.

Нормурзаев У. Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида

тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб

-

қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы

(Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli

-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-

tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Нормурзаев

,

У

. (2021).

Тадбиркорларни

қўллаб

-

қувватлашда

солиқ

имтиёзларини

бериш

орқали

самарали

усуллардан

фойдаланиш

йўллари

. Economics and education, (3), 91-95.

Нормурзаев

,

У

. (2022).

Хукуматимиз

томонидан

солиқ

маъмурчилиги

бўйича

2018-2022

йилларда

амалга

оширилган

солиқ

ислоҳотлари

натижалари

.

Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар, 10(5), 325

-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари. Economics and education, 24(1), 334

-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия

бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные

тенденции и

перспективы развития финансового рынка, 88

-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6

-2), 99-100.

Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг

ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы
(Узбекистан), (10 (146)), 47

-56.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

449

Пардаев

У.Ў.

(2018)

Давлат

бюджетини

прогнозлаштириш

услубиётини

такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Б.11

-20.

Селезнев А., Доценко Н.

(2016)

Доходный потенциал местных бюджетов и его

общегосударственное значение // Экономист.

-

№ 9.

-

С. 12

-22.

Серебрякова О.В.

(2017)

Финансовая стабильность муниципальных образований как

приоритет в развитии бюджетной и налоговой политики на местном уровне // Региональная
экономика: теория и практика.

-

№ 11.

-

С. 126

-131.

Сухарев О.С.

(2020)

Инвестиции в трансакционный сектор и в финансовые активы: влияние

на экономический рост. Финансы: теория и практика.

24(3):60

80. DOI:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги

қонуни ижросини таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ

-4555-

сонли қарори

.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

-

Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.

-

640 б.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ

-

657 сон Қонуни.

Ўзбекистон

Республикасининг

30.12.2017

йилдаги

“Солиқ

маъмуриятчилиги

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ

-

455 сон Қонуни.

Урмонов Ж.Ж.

(2019)

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиқ механизми воситасида

тартибга солишни такомиллаштириш масалалари. Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. http://diss.natlib.uz. Б. 27, 218

-220, 225-230.

Хайдаров Н.Х.

(2020)

“Маҳаллий бюджетлар: муаммо ва инновацион ечимлар”.

“Ўзбекистон

статистика ахборотномаси” илмий электрон

журнали.

2-

сон.

Хайриддинов А.Б. Маҳаллий бюджетлар даромад базаларининг барқарорлигини таъминлаш

йўллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати.

-

Тошкент:

БМА, 2011.

-

21 б

.

Худойқулов С.К.

(2019)

Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини

такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун ёзилган

диссертацияси автореферати. Б. 14

-16; 20-21; 28-29.

Bibliografik manbalar

Агзамов А.Т. (2019) Жисмоний шахсларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Б.17-22.

Власова Ю.А., Абрамова А.И. (2015) Проблемы укрепления доходного потенциала региональных бюджетов в россии на примере калужской области//Креативная экономика. Т. 9. № 10. С. 1255-1276.

Қобулов Ҳ.А. Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йўналишлари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати. - Тошкент: БМА, 2006. - 21 б.

Маманазаров А.Б. Маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг ролини ошириш масалалари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. - Тошкент, БМА, 2002. - 22 б.

Нормурзаев У. Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.

Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91-95.

Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018-2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5), 325-330.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Economics and education, 24(1), 334-339.

Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88-89.

Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6-2), 99-100.

Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы (Узбекистан), (10 (146)), 47-56.

Пардаев У.Ў. (2018) Давлат бюджетини прогнозлаштириш услубиётини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Б.11-20.

Селезнев А., Доценко Н. (2016) Доходный потенциал местных бюджетов и его общегосударственное значение // Экономист. - № 9. - С. 12-22.

Серебрякова О.В. (2017) Финансовая стабильность муниципальных образований как приоритет в развитии бюджетной и налоговой политики на местном уровне // Региональная экономика: теория и практика. - № 11. - С. 126-131.

Сухарев О.С. (2020) Инвестиции в трансакционный сектор и в финансовые активы: влияние на экономический рост. Финансы: теория и практика. 24(3):60–80. DOI:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи 2020.- 640 б.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657 сон Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2017 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-455 сон Қонуни.

Урмонов Ж.Ж. (2019) Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиқ механизми воситасида тартибга солишни такомиллаштириш масалалари. Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. http://diss.natlib.uz. Б. 27, 218-220, 225-230.

Хайдаров Н.Х. (2020) “Маҳаллий бюджетлар: муаммо ва инновацион ечимлар”. “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон журнали. 2- сон.

Хайриддинов А.Б. Маҳаллий бюджетлар даромад базаларининг барқарорлигини таъминлаш йўллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореферати. - Тошкент: БМА, 2011. - 21 б.

Худойқулов С.К. (2019) Солиқ тушумларини прогноз қилиш методологиясини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DcS) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси автореферати. Б. 14-16; 20-21; 28-29.