Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
450
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ ИНСТИТУТИНИНГ
ТАШКИЛИЙ
-
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Якубов Отабек Садуллаевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотaция
.
Мазкур мақолада солиқ маслаҳати институти ривожланишининг хорижий
тажрибасини ўрганиш натижасида, мамлакатимиздаги солиқ маслаҳатчилари фаолиятининг
ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари ўрганилиб,
солиқ маслаҳатининг назарий ва
ташкилий шакллари, ҳуқуқий ташкил қилиниши ва иқтисодиётни ривожлантиришдаги
аҳамияти чуқур ўрганиб чиқилган. Шунингдек мамлкатимизда солиқ маслаҳати институтининг
ривожланиш тенденцияси, бугунги кундаги ҳолати аниқ маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
солиқ маслаҳати, солиқ маслаҳати институти, солиқ ставкаси, солиқ
ҳисоботи, солиқ юки, солиқ ставкалари, бюджети харажатлари, ресурс солиқлари, ер солиғи,
маҳаллий солиқлар, солиқ, бюджет, солиқ имтиёзлари.
ОРГАНИЗАЦИОННО
-
ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ ИНСТИТУТА НАЛОГОВОГО
КОНСУЛЬТИРОВАНИЯ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН
Якубов Отабек Садуллаевич
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье в результате изучения зарубежного опыта развития
института налогового консультирования изучены вопросы совершенствования правовой основы
деятельности налоговых консультантов в нашей стране, теоретические и организационные
формы налогового консультирования, правовая организация и значение экономического
развития были глубоко изучены. Кроме того, на основе точных данных проанализированы
тенденции развития института налогового консультирования в нашей стране и его
современное состояние
.
Ключевые слова:
налоговое консультирование, институт налогового консультирования,
налоговая ставка, налоговый отчет, налоговое бремя, налоговые ставки, расходы бюджета,
ресурсные налоги, земельный налог, местные налоги, налог, бюджет, налоговые кредиты
.
ORGANIZATIONAL AND LEGAL FOUNDATIONS OF THE TAX CONSULTING
INSTITUTE IN THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
Yakubov Otabek Sadullaevich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
In this article, as a result of studying the foreign experience of the development of the tax
consulting institute, the issues of improving the legal basis of the activity of tax consultants in our country
were studied, the theoretical and organizational forms of tax consulting, legal organization and the
importance of economic development were studied in depth. Also, the trend of the development of the tax
consulting institute in our country and its current state were analyzed on the basis of accurate data.
Keywords:
tax advice, tax advice institute, tax rate, tax report, tax burden, tax rates, budget costs,
resource taxes, land tax, local taxes, tax, budget, tax credits.
VII SON - NOYABR, 2023
UO‘K: 336.225.692
450-457
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
451
Кириш.
Бозор иқтисодиёти шароитида солиқлар иктисодиётни тартибга солувчи асосий омил
бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли бозор иқтисодиётига ўтган хар бир давлатнинг иқтисодий
-
ижтимоий ривожланиш даражаси унда амалга оширилаётган солиқ сиёсати билан боғлик
бўлади. Мамлакатимизда тобора ривожланиб бораётган иқтисодий ва суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари,
солиқ сохасини режалаштириш, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда ундириш, солиқ билан
боғлик низоларда солиқ тўловчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни
кўзлаб вакиллик қилиш масалаларида шу соҳа мутахассислари бўлмиш
-
солиқ маслаҳатчилари
тизимини яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки солиқ маслаҳати
институти иқтисодиётда янги хизмат кўрсатиш соҳаси бўлганлиги боис, бу борада илмий
изланишлар, тадиқоқотлар жуда кам олиб борилган. Аҳолига консалтинг хизматлари кўрсатиш
мавзуларига бағишланган илмий ишларда айрим жиҳатлари ёритиб ўтилган холос. Солиқ
маслаҳати институтининг мамлакат иқтисодиётнини ривожлантиришдаги роли, уларнинг
фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалаларни ўрганиш солиқ
сиёсатининг долзарб масалаларидан бири саналади.
Адабиётлар шарҳи.
Россиялик олими Кирина Людмила Сергеевна
(2006)
ўзининг “Солиқ маслаҳати
ҳизматини Россия Федерациясида ташкил қилиниши ва ривожланиши” мавзусидаги илмий
ишида солиқ маслаҳати институтини Россия Федерациясида ташкил қилинишининг қонуний
асослари ва солиқ маслаҳатчиси мақомини олиш учун топшириладиган аттестациядан ўтказиш
тизимининг такомиллаштириш масалаларини, шунингдек иқтисодиётни ривожлантиришдаги
ўрнини янада ошириш бўйича бир қатор таклифлар берган.
Друско Иван Викторович ўзининг “Россия федерациясида Солиқ маслаҳати хизматини
ривожлантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий механизми” мавзусидаги илмий ишида солиқ
маслаҳати институни пайдо бўлиши ва ривожланиши, мазкур хизмат турини такомиллаштириш
бўйича ўрганган бўлса, яна бир Россиялик олим Денисов Николай Николаевич
(2012)
солиқ
маслаҳатининг рискини камайтириш бўйича илмий иш олиб бориб, мазкур йўналиш бўйича
Россия солиқ маслаҳати институни солиқ солиш масаласидаги ўрнини ўрганган.
Фриц Стил фикрича “...маслаҳатчи бир ёки бир нечта масалалар бўйича фақатгина
маслаҳат ёки ёрдам беради. Аммо мазкур муаммони бевосита ўзи бажармайди”
(
Скотт
, 2003).
Ларри Грейнер ва Роберт Метцгер
(2010)
таъкидлашича, “... бошқарув маслаҳати бу
маълум бир билим ва кўникмага эга махсус рухсатномага эга бўлган мустақил шахслар
томонидан нафақат маслаҳат балки амалий ёрдам кўрсатиш бўйича хизматлар йиғиндиси
тушунилади”.
Черник таърифига кўра, “солиқ маслаҳати
-
мустақил фаолият тури бўлиб, аудит ёки
юридик хизматга ўхшасада, моҳияти жиҳатидан ҳамда кўрсатадиган ҳизмати бўйича умуман
бошқа хизмат тури ҳисобланади. Солиқ маслаҳати ҳизмати шакли жиҳатидан юридик мазмунан
иқтисодий бўлиб, бошқа маслаҳат хизматларидан ҳамда махсус тайёргарлик талаб этадиган
хизматлардан фарқ қилувчи мустақил тадбиркорлик фаолиятининг бир туридир”
Башкирова ва Сугробова фикрларига кўра эса, “солиқ маслаҳати –
бу солиқ тўловчиларга,
солиқ агентларига ва бошқа тўловлар бўйича мажбурияти бор шахсларга солиқ қонунчилигига
мос равишда солиқларни тўғри ҳисоблаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш тури ҳисобланади”
(
Гончаренко
, 2010).
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Солиқ маслаҳати хизмати фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тизими жаҳонда икки ҳил
усулда амалга оширилади. Биринчиси давлат томонидан қонун қоидалар асосида назорат
қилинса, иккичиси ўзини
-
ўзи бошқариш усулида амалга оширади. Яъни солиқ
маслаҳатчисининг фаолияти бевосита давлат томонидан назорат қилиб борилиб, солиқ
маслаҳатчиси ёки солиқ маслаҳати ташкилоти давлатга ўзининг фаолияти бўйича маълумот
тақдим қилиб боради. Ўзини
-
ўзи бошқариш асосида фаолият юритишдаги солиқ
маслаҳатчилари бир мунча енгилликларга эга.
185
Российская Бизнес
-
газета” № 581 2006 йил 21 ноябр. 14
-
бет
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
452
Хусусан, Австрияда солиқ маслаҳатчилари фаолиятиининг ҳуқуқий асосини белгилаб
берувчи “Иқтисодий бошқарув билан боғлиқ бўлган профессионал фаолият ҳақида”ги Қонуни
мавжуд. Германияда солиқ маслаҳати соҳаси “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонун билан
тартибга солинади.
Польша ва Чехия Республикасида солиқ маслаҳати фаолиятинининг асосий норматив акти
солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳисобланади. Бу қонунлар солиқ маслаҳатичисига
қўйиладаиган талаблар, уларнинг мижоз ва далат олдидаги бурч ва мажбуриятлари, шунингдек
солиқ маслаҳатчилари ташкилотини ташкил қилиш ва вазифаларини белгилаб беради.
1-
жадвал
Солиқ маслаҳати фаолиятини тартибга солиниши
Давлат томонидан қонун қоидалар
асосида
Ўз
-
ўзини бошқарув асосида
Австрия
Бельгия
Германия
Буюк Британия
Италия
Нидерландия
Польша
Ирландия
Франция
Испания
Чехия Республикаси
Финляндия
Люксембург
Швейцария
Португалия
Япония
Ўзбекистон
Солиқ маслаҳатчилари тўғрисида махсус қонун мавжуд бўлмаган, ўзини
-
ўзи бошқариш
тизимида фаолият юритадиган давлатга Нидерландияни мисол келтиришимиз мумкин. Солиқ
маслаҳати бўйича махсус қонун йўқлиги, бу давлатда солиқ маслаҳатчилари фаолият
юритмайди дегани эмас, балки улар ўз фаолиятини ўзини
-
ўз бошқариш ташкилотларига аъзо
бўлган ҳолатда фаолиятини амалга оширадилар. Бунда ўзини
-
ўзи бошқарувчи ташкилот солиқ
маслаҳатчиларига ўз талабларини қўяди ҳамда уларнинг фаолиятини доимий назоратга олади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солишда солиқ
маслаҳатчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек солиқ маслаҳати хизматини
кўрсатишнинг тартиби ва механизми аниқ белгилаб берилган алоҳида қонунлар чиқарилиши
асосида тартибга солиниши яхши натижа берган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсатидаги солиқ хизмати органлари ва солиқ
тўлаш мажбурияти эга бўлган шахслар ўртасидаги муносабатларни хар томонлама оптимал
ҳамда
адолатли
бўлишлигини
таъминлаш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2005 йил 20 июндаги “Микрофирмалар ва кичик корхоналарни
ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ
-3620-
сонли Фармонида
(
Фармон
, 2005)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат
солиқ қўмитаси, Ўзбекистон савдо
-
саноат палатасига Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ
маслаҳатчилари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда
Олий Мажлисга киритиш вазифаси юклатилди ва мазкур фармонга мувофиқ, юқоридаги
мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон
Республикасининг “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси Олий мажлис Қонунчилик
Палатасига киритилди ва Сенати томонидан маъқулланиб, 2006 йил 21 сентябрда Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан тасдиқланди
.
186
Мамлакатларнинг солиқ маслаҳатига оид қонун ҳужжатлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
453
Қонунда
солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш билан бирга солиқ
маслаҳатчилари ташкилотининг ҳуқуқий мақомини, хусусан уларнинг ташкилий
-
ҳуқуқий
шаклларини, раҳбарлари ва муассисларига бўлган талабларни, солиқ маслаҳатчиларининг
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва вазифаларини белгилашдан ташқари, уларнинг ваколатлари
ҳамда жавобгарлиги, малака сертификати олишга даъвогарларга қўйиладиган малака
талаблари, мазкур сертификатнинг амал қилишини тугатиш ва сертификатни бекор қилиш
асослари ҳам белгилаб қўйилди.
Қонунни
ишлаб чиқишда солиқ маслаҳатининг бозор иқтисодиёти талабларига мос
келадиган миллий тизимини яратишга, солиқ маслаҳатчиларининг юқори профессионаллик
даражасига эришишга, давлат ва мулкдорнинг мулкка оид манфаатларини ҳимоя қилишга
қодир солиқ маслаҳати ва мустақил молиявий назорат тизими фаолияти билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солишга катта эътибор қартилган.
Шунингдек, Қонунни ишлаб чиқишда ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар
ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг солиқ маслаҳатини тартибга солишга оид
мавжуд қонун ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, республиканинг умумий ривожланиш даражаси ва
солиқ сиёсатининг такомиллаштириш йўналишлари ҳисобга олинган.
Солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчиликни такомиллаштириш,
шунингдек мазкур соҳани хизматларини кенгайтириш мақсадида, ““Солиқ маслаҳати
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун Қонунчилик палатаси томонидан
2011 йил 14 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан
2011 йил 5 декабрда маъқулланган.
Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010
йил 26 ноябрдаги Қарори билан тасдиқланган
“2011
-
2015 йилларда республика
микромолиялаш соҳасини ва нобанк молия секторини янада ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирлар”ининг
60 бандига асосан ишлаб чиқилган.
Юқоридаги Қонун билан “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонунга қуйидагича
ўзгартиришлар киритилган:
Биринчидан, Қонунга мувофиқ солиқ маслаҳати хизматини фақатгина солиқ
маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши белгилаб
берилди. Ушбу Қонун қабул қилингунига қадар амалиётда солиқ маслаҳати соҳасида тегишли
малакага ва билимга эга бўлмаган юридик шахслар томонидан ҳам хизматлар кўрсатилиб
келинган. Бунинг олдини олиш учун соиқ маслаҳати хизмати ҳисобланмайдиган хизматлар ҳам
киритилди.
Иккинчидан, солиқ маслаҳати хизмати соҳасини кенгайтириш мақсадида Қонуннинг 5
-
моддаси қуйидаги хизматлар киритилган:
солиқ ҳисоботини тузишда мижозга (ишонч билдирувчига) ёрдам кўрсатиш;
солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлашни
ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш.
Учинчидан, Солиқ маслаҳати кўрсатилишида шартнома шартларини бир хил шаклга
келтириш учун Қонун 6
1
-
модда билан тўлдирилган.
Олий Мажлис томонидан “Солиқ маслаҳти тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши билан
республикамиз молия жабҳасининг ғоятда муҳим дастаги бўлган солиқ маслаҳатининг вужудга
келиши учун ҳуқуқий асослар белгилаб берилди. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси
кўрсатишича, бозор иқтисодиёти шароитида молиявий хизматлар бозорининг аудит,
консалтинг, микрокредитлаш, баҳолаш хизматлари, адвокатура ва ҳоказо субъектлари билан
бир қаторда солиқ маслаҳати ҳам мувафаққият билан фаолият юритади.
Ушбу хизматнинг истиқболдаги ривожланиши юқоридаги хизматлар билан чамбарчас
боғлиқ. Бизнес хизматлари бозорининг бугунги ҳолати бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш
соҳасида солиқ оқибатлари билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат сўраб кимга
мурожаат қилиш кераклигини танлаш имконини беради.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг корхоналарга солиқ маслаҳати хизмати
кўрсатаётган бир пайтда ва хизмат кўрсатиш якунланганидан сўнг қуйидагилар давлат
томонидан кафолатланади:
-
учинчи шахсларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг фаолиятига аралашиши,
улардан профессионал хизматлар кўрсатиш вақтида олинган бирон
-
бир маълумотни талаб
қилиши,
шунингдек
бундай
маълумотларни
солиқ
маслаҳатчиларидан,
солиқ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
454
маслаҳатчиларининг ёрдамчиларидан ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш
жараёнида иштирок этаётган бошқа шахслардан талаб қилиши тақиқланади;
-
солиқ маслаҳатини амалга ошираётган шахслардан улар солиқ маслаҳати бўйича
вазифаларни бажаришлари билан боғлиқ ҳолда тайёрланган ҳужжатлрнинг олиб қўйилиши ёки
кўздан кечирилиши мумкин эмас;
-
солиқ маслаҳатчиси ва унинг ёрдамчиси профессионал вазифаларини бажаришлари
муносабати билан ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида сўроқ қилиши
мумкин эмас;
-
солиқ маслаҳатчилари ва уларнинг ёрдамчилари суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва
назорат қилувчи органлар томонидан экспертлар ҳамда мутахассислар сифатида, шунингдек
текширувчиларни амалга оширишга жалб этилиши мумкин эмас;
-
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида хизмат қилувчи шахслар солиқ маслаҳатига
жал этилиши мумкин эмас;
-
солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек
хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
-
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа
шахслар солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг муассислари бўйича мумкин эмас.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга, умуман барча солиқ
тўловчиларга солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан солиқ маслаҳати бўйича хизматлар
кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бажарилмаган ёки талаб даражасида бажарилмаганлиги
натижасида
мижозга (ишонч билдирувчига) зарар етказилган ҳолатлар учун жавобгар бўлади.
Бунда мижозга (ишонч билдирувчига) етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган
фойданинг ўрни қонун хужжатларида белгиланган тартибда қопланиши солиқ маслаҳатчилиги
бўйича қонунчиликда
белгилаб қўйилган.
Солиқ маслаҳатчиси ишни сифатсиз бажарганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги
натижасида етказилган зиён ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти зарар кўришга олиб келган
бошқа хатти
-
ҳаракатлар учун қонун хужжатларига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти
олдида жавобгар бўлади.
Янги Солиқ кодекси, моҳиятга кўра, солиқ муносабатларини тартибга солувчи илгари
қабул қилинган қонунлар, барча меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига жамлаган. У анчагина
ҳажмдор ҳужжат бўлиб, муаян ҳолларда махсус билими бўлмаган шахслар томонидан
тушинилиши ва қўлланилиши бирмунча қийинчилик туғдиради.
Ҳар
бир ташкилот ва ҳар бир якка тадбиркор қонунда белгиланган солиқлар ва
йиғимларни тўлаши лозим, лекин ҳамма ҳам солиқ қонунчилигини яхши англайвермайди.
Солиқ маслаҳати солиқ рискларини камайтириш, жарима ва пения кўринишидаги
жавобгарликлардан қочишга ёрдам беради. Агар корхонада солиқ органлари текширувларида
молиявий оқибатлари кўнгилсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлса, бундай ҳолатда солиқ
маслаҳати кўрсатувчи ташкилотларга мурожаат қилиш ҳам солиқ рискларини пасайтиришда,
уларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Яна шу нарсани ҳам эътибордан четда
қолдирмаслик керакки, аудиторлик ташкилотлари ҳозирги кунга келиб текширувларни айнан
солиқ органлари методлари асосида ташкил этмоқда. Бу ҳолат ҳам ўз навбатида мавжуд солиқ
рискларининг таъсирини камайтиришда ижобий аҳамият касб этади.
Одатда барча аудиторлик текширувлари солиқ текшируви олдидан корхонани
текширувга тайёрлаш мақсадида ташкил қилинади ва бунда асосий эътибор солиқ органи
томонидан текширув жараёнида аниқланиши мумкин бўлган солиқлар ва бошка тўловларни
ҳисоблашдаги хатолар, уларни бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш билан боғлиқ рискларни
камайтириш мақсадида ўтказилади.
Аудит текшируви аудиторлик хизмати шаклида бир йилда бир марта ёки ҳар чоракда
ўтказилиши мумкин. Бунда аудиторлик текширувлари ҳар чоракда ўтказилганда мижозга
жорий чорак (аудиторлик текшируви қамраб олган чорак)даги объект ҳолати бўйича оралиқ
аудиторлик ҳисоботи мижозга тақдим этилади. Бу ҳолат бутун календарь йили давомида
бугалтерия ва солиқ ҳисобидаги хатоларни ўз вақтида тўғирлаб кетиш имконини беради,
натижада солиқ рисклари ва молиявий йўқотишлар даражаси камаяди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
455
Солиқ маслаҳатчилари томонидан хизмат кўрсатишни қуйидаги шартли модел асосида
ташкил этади:
1-
расм.
Солиқ маслаҳати концепцияси
Аудиторлик хизмат кўрсатиш стандарт аудиторлик жараёнлари пакетини ҳам ўз ичига
олувчи буғалтерия ва солиқ маслаҳатида ҳам кўзга ташланади.
Мамлакатимиз қонунчилигига кўра ижобий аудиторлик ҳулосасининг мавжудлиги
хўжалик юритувчи субъектнинг молия
-
хўжалик фаолиятини сўнги текширув ўтказилгандан
сўнг, солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан 24 ой ўтгандан сўнг текширишга асос бўлиб
ҳисобланади. Бу ҳолат хўжалик субъектларида солиқ органлари назорати рискларини
камайтиришга хизмат қилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиб ўтишимиз мумкинки, солиқ маслаҳати
–
бу солиқ қонунчилигига риоя қилиниш ҳолатини текшириш орқали солиқлар ва уларга
187
Солиқ маслаҳатига оид қонун ҳужжатлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.
Солиқ маслаҳати тамойиллари
қонунийлик
мустақиллик
махфийлик
Солиқ маслаҳати элементлари
Солиққа
тортишни
оптимал-
лаштириш
Солиққа тортиш-
даги муаммоли
саволлар бўйича
маслаҳат бериш
Ҳисоб
сиёсатини
ишлаб
чиқиш
Шартномала
р сиёсатини
ишлаб
чиқиш
Солиқ
бахсларига
рухсат
бериш
Бошқа
элементлар
Солиқ маслаҳати мақсадлари
Солиқлар ва бошқа
тўловларни тўғри ва тўлиқ
ҳисоблашда ёрдам бериш
Солиқлар ва бошқа
тўловларни ўз вақтида
тўлашда ёрдам бериш
Солиқ тўловчилар ҳуқулари
ва қонуний манфаатлари
ҳимоясини таъминлаш
Солиқ маслаҳати вазифалари
Бухгалтерия ва солиқ
ҳисобини текшириш
Ҳисоб сиёсатини
ўрганиш
Солиқ текшируви
далолатномаларини
таҳлил қилиш
Бирламчи
ҳужжатларни
текшириш
Шартномалар
базаларини текшириш
Суд амалиётини
ўрганиш
Солиқ базаси
аниқланиши
тўғрилигинни
текшириш
Солиқ ва унга яқин
қонунчиликни таҳлил
қилиш
Судда вакиллик қилиш
СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
456
тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ва тўлиқ ҳисобланиши ҳамда тўланишини текшириш
ҳамда солиқларни қонун доирасида камайтириш бўйича тавсиялар беришдир.
Солиқ маслаҳатини ташкил этиш бевосита молиявий ҳисоботлар аудити билан ҳам
боғлиқдир. Чунки солиқлар ҳам бевосита молиявий ҳисоботлар кўрсаткичига таъсир кўрсатади.
Қуйидаги расмда молиявий ҳисобот аудити ва солиқ малаҳати текширувининг ўзаро
боғлиқлиги акс эттирилган.
Аудиторлар ҳозирда, асосан, катта корхоналар, АЖ, жамғармалар ва ҳар йилги аудит зарур
бўлган бошқа тузилмалар билан ишлайдилар. Аудиторлик фаолияти доирасида улар
профессионал хизматлар кўрсатиб, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича
консалтингни амалга оширадилар. Ўрта, кичик корхона ва микрофирмалар, одатда, аудиторлар
эътиборидан четда қоладилар –
уларга мажбурий аудит талаб этилмайди, аудиторлик
хизматлари эса бугунги кунда арзон ҳам эмас.
Шу боис солиқ маслаҳатчилари учун консалтинг хизматлари бозорида майдон кенг
очилди. Хориж тажрибаси айни кичик ва ўрта бизнес ушбу хизматларнинг асосий истеъмолчиси
эканлигини кўрсатмоқда. Бунинг сабаби шундаки, бир томондан, солиқларни тўлашга тайёр
тадбиркор у солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқараётгани ва тўлаётгани борасида ишончи комил
эмас. Бошқа тарафдан –
солиқ маслаҳатчиси унга мақбул нархларда солиқ мажбуриятларини
тўғри ва ўз вақтида бажаришда ёрдам беришга тайёр.
Ўзгарувчан солиқ сиёсати даврида солиқ тўловчиларда юзага келадиган солиқлар бўйича
мураккаб саволларга жавоб топа билиш ва унда солиқ таваккалчилигининг ишончли бошқарув
тизимини барпо этиш учун солиқ маслаҳатчиси учун иқтисодий ва ҳуқуқий билимларнинг ўзи
камлик қилади. Солиқ маслаҳатчиси таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиб, бизнесни яхши
тушиниши ва солиқ таваккалчилигини моделлаштира олиши ҳамда уни бошқариладиган қилиб
туза олиши керак.
Солиқ маслаҳати чет эл инвестицияларини мамлакат иқтисодиётига жалб қилинишида
ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки, солиқ маслаҳатчиси томонидан кўрсатилаётган ёрдам
инвесторларнинг солиқ қонунчилигига риоя қилишлари, тўланаётган солиқлар ва
йиғимларнинг оптимизация қилишини, қўшимча чоралар орқали уларнинг мулкий ҳуқуқлари
ва манфаатларининг химоя қилинишини таъминлайди.
Солиқ маслаҳатчиларининг фаолиятидан молия, солиқ ва божхона органлари бирдай
манфаатдор бўлишлари мумкин, чунки солиқ маслаҳатчилари ўз мижозларига белгиланган
солиқлар ва мажбурий тўловларни тўғри ва ўз вақтида тўлашда кўмак берадилар. Бунда
юқоридаги давлат тузилмалари ва солиқ маслаҳатчиларининг мақсадлари ўзаро тўлиқ мос
тушади. Бинобарин, агар солиқ маслаҳатчиларининг фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг ўз вақтида ҳамда тўғри тўланиши масаласини ҳал этишга самарали ёрдам берса,
улар зиммасига давлат органлари баъзи ваколатларнинг ўтишини ҳам кутиш мумкин.
Солиқ тўловчиларга солиқларнинг моҳияти қанчалик тушунарли ва аниқ
-
равшан бўлса,
хусусан, улар ўзлари тўлаётган солиқларнинг ижтимоий ҳимояни таъминлаш, маориф, соғлиқни
сақлаш, мудофаа, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши ҳамда шу каби давлатнинг бир
қатор ижтимоий вазифаларини ҳал этиш учун сарфланаётганлигини чуқурроқ англаб етсалар,
солиқларни ихтиёрий равишда тўлаш самарадорлиги шунчалик ортади.
Хулоса ва таклифлар:
1.
Солиқ маслаҳати фаолиятини нафақат Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти орқали
балки якка тартибда ҳам амалга ошириш бўйича ҳам ваколат бериш.
2.
Солиқ маслаҳати соҳасини мониторинг қилиш бўйича чора тадбирлар белгиланган
бўлсада, ушбу соҳада мавжуд камчиликларни чуқурроқ таҳлил қилиш учун зарур бўладиган
кўрсаткичлар бўйича ваколатли органга ҳисобот ёки маълумот тақдим қилиб борилишини
жорий қилиш.
3.
Солиққа оид жиноий судларда солиқ маслаҳатчиларига мижозни ҳимоя қилиш
мақсадида бевосита қатнашишига рухсат бериш.
4.
Хориж тажрибасида солиқ маслаҳатчилари қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш бўйича тўғридан
-
тўғри таклиф киритиши кўзда тутилган. Ушбу норма
республикамизда жорий этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
457
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Normurzaev, U. “Puti effektivnogo ispolzovaniya nalogovыx lgot dlya podderjki predprinimateley.”
Ekonomika
i
innovatsionnыe
texnologii,(4)
(2021):
355
-362.
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954
Normurzaev, Umid K. “Amendments and Additions to the Tax Code of the Republic of Uzbekistan on
Tax Privileges in 2021.” European Scholar Journal, vol. 2, no. 5, 2021, pp. 155
-159.
Гончаренко Л.И. (2010) Основы налогового консультирование. Под. ред. проф.Л.И. Гончаренко
–
М.: Магистр, –8 с.
Грейнер Ларри Е. (2010) Схемы организационных изменений Harvard Business Review, май
-
июн,
119-
120 с.
Денисов Н.Н. (2012) Снижение рисков налогового консультирования. дисс. … канд. экон. наук.
–
М.: РГБ.
Кирина Л.С. (2006) Методология формирования и развития рынка услуг налогового
консультирования в Российской Федерации. дисс. … док. экон. наук. –
М.: РГБ.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
Узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем
предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование,
(3), 91
–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191.
Нормурзаев, У. (2022). Hукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-2022
йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновaцион
технологиялар, 10 (5), 325–
330. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a35
Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва унинг
барқарорлигини таъминлаш йўллари. Iqtisodiy Taraqqiyot va Tahlil, 1(6), 177–
182.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-pp177-182
Скотт А. (2003) Как управлять переменами: Change Management глазами специалиста,
Harvard Business Review, 108-
109 с.
Фармон (2005) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги
“Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги
қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-3620-
сонли Фармони.
