Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
93
ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси доценти,
PhD
Аннотация.
Мазкур мақолада пул оқими(cash flow) тушунчаси ва унинг мазмуни, турли
илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, пул оқимини таҳлил этиш методикаси,
мавзунинг долзарблиги келтирилган. Мақолада пул оқимини таҳлил этишда қўлланиладиган
кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида пул оқимини таҳлил этиш бўйича
муаллиф ёндошуви шакллантирилган ҳамда тегишли хулосалар келтирилган.
Калит сўзлар
:
пул маблағлари, пул эквивалентлари, пул маблағлари кирими, пул
маблағлари чиқими, соф пул оқими, операцион фаолият, инвестицион фаолият, молиявий
фаолият, тўлов календари, пул маблағларининг ҳаракати.
АНАЛИЗ ДЕНЕЖНЫХ ПОТОКОВ
Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна
PhD,
доцент Банковско
-
финансовой академии Республики Узбекистан
Аннотация.
В данной статье представлено понятие денежного потока и его содержание,
определения, данные понятия в различных научных публикациях, методология анализа
денежного потока, актуальность темы. В статье дается интерпретация показателей,
используемых при анализе движения денежных средств. В результате проведенных исследований
сформулирован авторский подход к анализу денежных потоков и сделаны соответствующие
выводы.
Ключевые слова:
денежные средства, денежные эквиваленты, приход денежных средств,
отток денежных средств, чистый денежный поток, операционная деятельность,
инвестиционная деятельность, финансовая деятельность, платежный календарь, движения
денежных средств.
ANALYSIS OF CASH FLOW
Abdujaborova Mamura Toshmukhamadovna
PhD, Associate Professor of the Banking and
Finance Academy of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article presents the concept of cash flow and its content, the definitions given to the
concept in various scientific publications, the methodology for analyzing cash flow, the relevance of the
topic. The article interprets the indicators used in the analysis of cash flow. As a result of the studies, the
author's approach to the analysis of cash flow is formulated and relevant conclusions are drawn.
Key words:
cash, cash equivalents, cash inflow, cash outflow, net cash flow, operating activities,
investment activities, financial activities, payment calendar, movement of cash.
Кириш
.
Пул оқимларини оқилона бошқариш масаласи доимо мулк эгалари ва менежерлар
эътиборидаги масала бўлиб келган. Негаки, жўнатилган маҳсулот бажарилган иш ва
кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб
-
китобларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги,
тадбиркорлик субъектининг қарши томон олдидаги мажбуриятларининг ҳам ортишига олиб
келади. Натижада, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи ва натижавийлигида
салбий ҳолатлар кузатила бошлайди.
IV SON - AVGUST, 2023
93-97
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
94
Пул маблағларининг ҳаракати бўйича оптимал бошқаоув қарорларини қабул қилиш учун
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти мудом пул маблағлари ҳаракатининг ҳолати бўйича
ахборотга эга бўлиши лозим. Бу эса пул маблағлари ҳаракатини тизимли батафсил таҳлилини
ташкил этишни тақозо этади.
Адабиётлар шарҳи.
“МҲХC дoирacидa пул мaблaғлaри бўлиб қуйидaгилaр тaн oлинaди: пул мaблaғлaри:
бaнкдa (cash at bank, current accounts), нaқд пул (cash in hand), мaйдa пул мaблaғлaри (petty cash);
нaқд пул эквивaлeнтлaри (cash equivalents); пул ҳужжaтлaри: ёзувлaр (notes), чeклaр (checks),
бaнклaрдaги oмoнaтлaр (bank deposits); мoлиявий инcтрумeнтлaр (мoлиявий инвecтициялaр):
узиш муддaти кўрcaтилгaн қиммaтли қoғoзлaр, улaрдaн бир йил дaвoмидa oлинaдигaн
дaрoмaдлaр, муддaти бeлгилaнмaгaн дeбитoрлик қaрздoрлик; бўнaклaр вa oлдиндaн
тўлaнaдигaн тўлoвлaр; oлдиндaн тўлaнгaн вa кeчиктирилгaн хaрaжaтлaр”
(МҲҲС 7)
44
.
“Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб
чиқариш қобилиятини баҳолаш ва уларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш учун зарурдир. 7
-
сон IAS
«Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот» халқаро молиявий ҳисобот стандартининг
мақсади операцион (жорий), инвестицион ва молиявий фаолиятдан келиб чиққан пул
маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг тарихий ўзгаришлари тўғрисида маълумот
беришдан иборат эканлиги бежиз эмас”
(Нурманов, 2022).
“Акциядорлик жамиятларининг эркин пул оқими салбий бўлиши жамиятнинг ҳолати
ёмонлигини кўрсатмайди. Сабаби, акциядорлик жамиятининг йирик миқдордаги пул
маблағлари капиталга қилинаётган инвестицияни амалга оширишни кўрсатади. Хусусан, асосий
воситалар сотиб олинаётганлиги ва ишлаб чиқаришда туғридан
-
тўғри иштирок этаётган асбоб
-
ускуналарнинг модернизация қилинаётганлигини кўрсатади”
(Фозилжонов, 2023).
“Пул маблағлари тўғрисидаги ҳисобот, бошқа молиявий ҳисоботлар билан биргаликда
фойдаланилганда, фойдаланувчиларга жамиятнинг соф активларидаги ўзгаришларни,
уларнинг молиявий структураси (ликвидлиги ва тўлов қобилияти)ни ва ўзгараётган
имкониятлар ва шароитларга мослашиш мақсадида ўзининг пул оқимлари суммаси ва
муддатларига таъсир кўрсата олиш қобилиятини баҳолаш учун маълумот билан таъминлайди”
(Ниятов, 2023).
“Пул оқимлари ҳажмига ва уларнинг вақт бўйича шаклланиш характерига таъсир
этадиган омилларни ҳисобга олиш уларни бошқариш самарали жараёнини амалга ошириш учун
муҳим шарт
-
шароит бўлиб хизмат қилади”
(Эшов, 2019).
“Бизнинг фикримизча, пул оқимлари –
маълум бир даврда корхона томонидан барча
олинган ва тўланган пул маблағлари ҳамда улар эквивалентлари ҳаракатларининг
йиғиндисидир”
(Эшонқулов, 2022).
“Корхонани молиявий бошқариш соҳаларидан бири бу унинг пул оқимларини самарали
бошқаришдир. Корхонанинг молиявий ҳолатини тўлиқ баҳолаш унинг пул оқимларини таҳлил
қилмасдан амалга оширилмайди. Пул оқимларини бошқариш вазифаларидан бири пул
оқимлари ва фойда ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш бўлиб, ҳар қандай тижорат
ташкилотининг барча фаолияти маблағларнинг ҳаракати, пул оқимларини ташкил этиш ва
уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ”
(Фозилчаев, 2021)
.
“Маълумки, корпоратив бошқарув олдига қўйиладиган асосий вазифалардан бири бўлиб,
корхона пул оқимининг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Айнан пул оқимининг
барқарорлигини таъминлаш корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий
шартларидан бири ҳисобланади”( Гафурова, 2021)
.
“Пул оқимлари(cash flow) тушунчасининг бир қанча маъноси мавжуд. Статистик даражада
бу муайян вақт давомида субъект ихтиёрида бўлган “эркин захира”
-
пулнинг миқдорий
ифодасидир. Инвестор учун cash flow –
инвестициядан кутилаётган келгуси даромад(дисконтни
ҳисобга олган ҳолда). Корхона раҳбарияти нуқтаи назаридан динамик миқёсда cash flow вақт
бирлигида корхона пул фондларининг келгуси ҳаракатининг режаси ёхуд келгуси даврларда
уларнинг ҳаракати ҳақидаги ахборотни ўзида ифода этади. Ҳар бир вазиятда cash flow молиявий
ресурсларнинг ҳақиқий ҳаракатини англатади”
(Титаева, 2018).
44
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари( 7 сон МҲХС)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
95
“Корхонанинг нормал фаолият юритиши учун соф пул оқими нолга тенг бўлиши мақсадга
мувофиқдир. Бу, компания томонидан ҳисобот даврида ишлаб топилган пул маблағлари
харажат манбалари бўйича самарали тақсимланганлигидан далолат беради. Соф пул оқими
муайян фаолият тури ёки барча фаолият турлари бўйича ижобий ва салбий пул оқимлари
ўртасидаги тафовутни акс эттиради”
(Ланских, 2017).
“Ҳар қандай корхонага бизнес юритиш, ўз мажбуриятларини бажариш ва компания
фойдасини таъминлаш учун пул керак. Пул оқимини яратиш қобилияти ва унинг миқдори
барқарорликнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади”(Кобозева ва б., 2020).
“Корхона пул оқимлари таҳлили корхоа молиявий ҳолати таҳлилининг муҳим ва долзарб
жиҳати ҳисобланади, зеро замонавий бозор шароитида ҳар қандай корхонанинг молиявий
ҳолати кўп жиҳатдан пул маблағлари ҳаракатининг натижасига боғлиқ. Пул маблағлари
минимал зарурий захирасининг мавжуд эмаслиги молиявий қийинчиликлардан дарак беради.
Пул маблағларининг ортиқчалиги эса, корхона зарар кўраётганлигини билдиради”
(
Ильиных
,
2019).
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятидаги пул оқимларини
таҳлил этишнинг назарий асослари ўрганилди, мавзуга боғлиқ кўплаб илмий манбалар ва
тадқиқотлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда анализ ва синтез,
диалектика, илмий мушоҳада, мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув усулларидан кенг
фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Пул маблағларини таҳлил қилишдан мақсад пул маблағларининг жорий оқимини баҳолаш
ва унинг оптимал ҳажмини белгилаш бўйича оқилона бошқарув қарорларини қабул қилишдир.
Пул маблағларини таҳлил қилишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
пул оқимини таркиб қаторлари ва тузилиши бўйича ўрганиш;
-
пул маблағлари
оқимини динамикасини баҳолаш;
-
пул маблағлари ҳаракатининг йўналишларига баҳо бериш;
-
пул оқимининг соф кирими ва чиқимига баҳо бериш;
-
пул оқимининг молиявий ҳолатга таъсир даражасини баҳолаш;
-
пул оқимларини
башоратлаш;
-
пул оқимини самарали
бошқариш
ва унинг оптимал ҳажмини белгилаш
.
Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун пул маблағлари ҳаракати таҳлилини
бир неча босқичларда ташкил этиш лозим:
1 босқич. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг вертикал таҳлили.
2 босқич. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг горизонтал таҳлили.
3 босқич. Пул маблағлари ҳаракатининг коэффициентли таҳлили.
4 босқич. Пул оқимининг молиявий ҳолатга таъсирини баҳолаш.
Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг вертикал таҳлили уларнинг
тузилишига баҳо бериш имконини беради. Бунда ҳар бир фаолият турлари бўйича соф пул
оқими таркибида таркиб қаторларнинг улуши ёки барча фаолият турлари бўйича жами соф пул
оқими таркибида фаолият турлари бўйича пул маблағларининг улушини ўрганиш мумкин.
Одатда операцион фаолият бўйича пул оқими сезиларли юқори улушни ташкил этади.
Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг горизонтал таҳлили уларнинг
динамик ўзгаришига баҳо бериш имконини беради.
Пул оқимларини таҳлил қилишда қуйидаги коэффициентлардан фойдаланиш тавсия
этилади
(1-
жадвал):
Пул маблағларининг етишмовчилиги ликвидлилик ва тўлов қобилиятига таъсир
кўрсатади. Натижада хўжалик юритувчи субъектда муддати ўтган кредиторлик мажбуриятлари
юзага келади. Бу эса ўз навбатида пул маблағлари ва активлар рентабеллигининг пасайишига
сабаб бўлади.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот пул маблағлари таҳлилининг асосий ахборот манбаи
ҳисобланади. Унда пул тушумлари ва тўловлари учта асосий тоифага ажратилади:
операция фаолияти;
инвестиция фаолият;
молиявий фаолият.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
96
1-
жадвал
Пул маблағлари таҳлилининг кўрсаткичлар тизими
№
Коэффициентлар
Аниқланиши
Изоҳ
1.
Бивер коэффициенти
К
Бивер
= (СФ+А)
/
(УММ
ўрт
+ ЖМ
ўрт
)
Коэффициентнинг
меъёри 0,4
-0,45
2.
Жорий мажбуриятларни фойда
ҳисобига қоплаш коэффициенти
К
жмқ
= (СФ+А)
/
(УММ
ўрт
+ ЖМ
ўрт
)
-
3.
Соф пул оқимининг етарлилиги
коэффициенти
К
спое
=
СПО
/
(МБТ + ^МАА
қў
+ Д)
-
4.
Пул оқимининг самарадорлиги
коэффициенти
К
пос
= СПО
/
ПМЧ
-
5.
Соф пул оқимининг рентабеллиги
К
рен
= (
СФ
/
СПО) * 100
Коэффициентнинг
меъёри
>0,05
6.
Мутлақ
тўлов
қобилияти
коэффициенти
К
мтқ
= (ПМ
+
ҚМИ)
/
ЖМ
Коэффициентнинг
меъёри 0,2
-0,5
Белгилар изоҳи:
СФ –
соф фойда;
А –
амортизация;
УММ
ўрт
–
узоқ муддатли мажбуриятларнинг
ўртача суммаси; ЖМ
ўрт
-
жорий мажбуриятларнинг ўртача суммаси; СПО –
соф пул оқими; МБТ –
мажбуриятлар бўйича тўловлар; ^МАА
қў
-
моддий айланма активлар қолдиғининг ўсиши; Д –
ҳисобот
даврида тўланган дивидендлар; СПО –
соф пул оқими; ПМЧ –
пул маблағлари чиқими; ПМ –
пул
маблағлари; ҚМИ –
қисқа муддатли инвестициялар.
Пул маблағларини самарали бошқариш учун уларни оқилона оптималлаштириш лозим,
яъни ижобий ва салбий пул оқими ҳажмини баланслаштириш лозим. Уларнинг етишмовчилиги
ёки ортиқчалиги хўжалик юритувчи субъект фаолиятига жидий таъсир кўрсатади. Бу ҳолатда
тўлов календарининг мавжудлиги, узоқ муддатли стратегиянинг(пул маблағлари ҳаракати
бўйича) муҳим аҳамият касб этади.
Фаолият турлари бўйича пул оқимининг ўзаро боғлиқлигини қуйидаги жадвалда кўриш
мумкин(2
-
жадвал):
2-
жадвал
Фаолият турлари бўйича пул оқимининг ўзаро боғлиқлиги
Вазиятлар
Фаолият турлари
Соф пул оқими
Изоҳ
1
Операцион фаолият
+
Яхши ҳолат
Инвестицион фаолият
-
Молиявий фаолият
-
2
Операцион фаолият
+
Нормал ҳолат
Инвестицион фаолият
-
Молиявий фаолият
+
3
Операцион фаолият
-
Кризис ҳолат
Инвестицион фаолият
+
Молиявий фаолият
+
Бундан кўринадики, операцион фаолиятнинг соф пул оқими орқали инвестицион фаолият
ва молиявий фаолиятнинг молиялаштирилиши бу пул маблағларининг самарали
бошқарилаётганлигини билдиради. Шунингдек, операцион фаолият ва молиявий фаолиятдан
соф пул оқими билан инвестицион фаолиятнинг молиялаштирилиши нормал ҳолат
ҳисобланади. Бироқ хўжалик юритувчи субъектнинг операцион фаолиятдан салбий пул
оқимига эгалиги ҳамда инвестицион фаолият ва молиявий фаолиятдан олинган соф пул оқими
орқали молиялаштирилиши кризис ҳолатдан дарак беради.
Хулоса ва таклифлар.
Хўжалик юритувчи субъектнинг оптимал ҳажмдаги пул маблағлари билан
таъминланганлиги унинг бир маромда фаолият олиб боришини таъминлайди. Пул
маблағларининг етишмовчилиги корхона фаолиятига салбий таъсир ўтказади, тўловга
қобилиятсизлик, ликвидлиликнинг пасайиши, банкротликка олиб келади.
Пул маблағларини самарали бошқариш хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик–
молиявий фаолиятига таъсир кўрсатади:
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust
www.e-itt.uz
97
-
хўжалик
-
молиявий фаолиятнинг барча соҳаларини молиялаштириш имкони туғилади;
-
тўловга қобилиятсизлик риски пасаяди;
-
капитал айланувчанлиги тезлашади;
-
қарамлилик эҳтимоли пасаяди;
-
инвестицион фаолиятга йўналтирилиши мумкин бўлган ортиқча пул оқими юзага
келади;
-
ишлаб чиқариш жараёнининг маромийлиги таъминланади.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Гафурова У.Ф. (2021) Пул оқимлари барқарорлигини таъминлаш
-
корпоратив бошқарувнинг
асосий вазифаларидан бири. "Science and Education" Scientific Journal.
June / Volume 2 Issue 6. 683-
686p.
Ильиных А.А. (2019) Анализ движения потоков денежных средств организации. Молодой
ученый.
-
№ 14 (252). —
С. 101
-103.
Кобозева Н.В.,
Маркина
К.Р. (
2020)
Анализ движения денежных потоков
.
Научно
-
образовательный журнал для студентов и преподавателей «StudNet», №2/
284-
291 стр.
Ланских Н.С.
(2017)
Анализ денежных потоков
.
"Экономика и социум"
.
№4(35)
, , 840-
844 стр.
Ниятов М.Ф. (2023) Пул маблағлари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари асосида ташкил қилишнинг амалдаги ҳолати. “Таълим фидойилари” журнали..
240-
249 б. ISSN:2181
-2160.
Нурманов У.А. (2022) Пул маблағларини таҳлил қилишда халқаро ҳамда маҳаллий услубий
ёндашувлар. Scientific Journal of “International Finance & Accounting” Issue 5, October. ISSN: 2181
-1016.
1-7 p.
Титаева А.В.
.ru
Фозилжонов И.С. (2023) Корхоналарнинг дисконтланган пул оқимларини прогноз қилишнинг
ўзига хос жиҳатлари. “UzBridge” электрон журнали. 1 сон, июнь, 259
-
265 б.
Фозилчаев Ш.Қ. (2021) Замонавий молия муносабатларида пул оқимларини бошқаришнинг
илмий ва амалий аҳамияти. “Science and Education" Scientific Journal. June / Volume 2 Issue 6. 705
-
710 p.
Эшов М.П. (2019) Корхоналарда молиявий фаолиятнинг пул оқими ўсишига ва пасайишига
таъсирини баҳолаш масалалари. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. №
4, iyul-avgust, 19-29
б
.
Эшонқулов
А.Қ. (
2022)
Хўжалик
юритувчи
субъектларда
пул
маблағлари
оқимини
самарали
бошқариш
. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT (JMBM), VOLUME 1, ISSUE 2 (April)
ISSN: 2181-3000. 75-78p.
