БАНКЛАР ИНҚИРОЗИДА ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ

Annotasiya

Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
192-197
21

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Сатторова, Н. (2023). БАНКЛАР ИНҚИРОЗИДА ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(1), 192–197. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44644
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

192


БАНКЛАР ИНҚИРОЗИДА ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ

Сатторова Насиба Ғанижон қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари

ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг

ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи

-

назаридан

ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига

ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг
пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир

кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар

мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи

омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф

этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.

Таянч сўзлар:

тижорат банклари, ликвидлик, ички ва ташқи омиллар, омиллар, банк сектори,

бошқарув, активлар, пассивлар, кредит.

УПРАВЛЕНИЕ ЛИКВИДНОСТЬЮ В УСЛОВИЯХ БАНКОВСКОГО КРИЗИСА

Сатторова Насиба Ганижон кизи

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В научной статье рассматриваются факторы, влияющие на ликвидность

коммерческих банков в условиях современного банковского кризиса. При этом ликвидность банка

зависит не только от внутренних, но и от внешних факторов банка. Также рациональное размещение

ресурсов с точки зрения получения дохода положительно сказывается на финансовой устойчивости

банков, в частности, на их ликвидности. При этом низкое качество кредитов, выдаваемых банками, и

увеличение объема проблемных кредитов негативно сказываются на ликвидности банков. Такая
ситуация, в свою очередь, свидетельствует о наличии определенных недостатков в кредитной

политике банка. При управлении ликвидностью коммерческого банка считается целесообразным

принимать действенные меры по устранению их негативных последствий, превращая влияющие на

нее факторы в объект постоянного контроля.

Ключевые слова:

коммерческие банки, ликвидность, внутренние и внешние факторы,

факторы, банковский сектор, управление, активы, пассивы, кредит.

LIQUIDITY MANAGEMENT IN BANKING CRISIS

Sattorova Nasiba Ganijon kizi

Tashkent State University of Economics

Annotation.

The scientific article examines the factors affecting the liquidity of commercial banks during

the current banking crisis. In this case, the bank's liquidity depends not only on the bank's internal but also

external factors. Also, the rational allocation of resources from the point of view of generating income has a

positive effect on the financial stability of banks, in particular, on their liquidity. At the moment, the low quality

of loans allocated by banks and the increase in the volume of problem loans have a negative impact on bank
liquidity.

This situation, in turn, indicates that there are certain shortcomings in the bank's credit policy. In

managing the liquidity of a commercial bank, it is considered appropriate to take effective measures to eliminate

their negative effects, turning the factors that affect it into an object of constant monitoring.

Keywords:

commercial banks, liquidity, internal and external factors, factors, banking sector,

management, assets, liabilities,

credit.

I SON - MAY, 2023

www.e-itt.uz

192-197-sahifalar


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

193

Кириш

.

Маълумки, тижорат банкларининг фаолияти асосан даромад олишга қаратилган. Шу

билан бирга, банк сектори бир қатор муҳим функцияларни амалга оширади: аҳоли ва
корхоналарга кредит бериш ва қўллаб

-

қувватлаш, миллий иқтисодиётда маблағлар

жамғарилишини рағбатлантириш, тўловлар, трансферлар ва молиявий операциялардаги
воситачилигини рағбатлантириш ва инвестицион ресурсларни самарали тақсимлаш, шунинг
учун банк секторидаги мураккаб ҳолатларнинг пайдо бўлиши йўл қўймаслик лозим, акс ҳолда

бутун иқтисодиётнинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022

-

2026 йилларга

мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ

-60-

сон

фармонини амалга оширишга оид белгиланган давлат дастурида банк фаолиятини тартибга
солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий қилиш, уларнинг самарали фаолият
кўрсатишига йўл қўймаётган тўсиқларни бартараф этиш вазифаси қайд этилган. Шу билан
бирга инқироз шароитида республика банк тизимини қўллаб қувватлашда Марказий банкнинг
ликвидликни тартибга солиш операциялари устувор равишда тижорат банкларига зарур бўлган

ликвидликни тақдим этиш орқали амалга оширилди.

Шу боис, тижорат банкининг ликвидлиги унинг ишончлилиги ва барқарорлигини

белгилайдиган банк фаолиятининг асосий сифат кўрсаткичларидан бири сифатида кредит ва
банк секторининг иқтисодиётдаги таркибий қисми учун асос бўлиб хизмат қилади.

Адабиётлар шарҳи

.

Тижорат банклари ликвидлилигига таъсир қилувчи омилларга бағишланган илмий

тадқиқотларда олимларнинг бу борадаги фикрлари турличадир.

Завьялованинг

(2015)

фикрича, тижорат банкининг ликвидлиги ва тўлов қобилиятига

ҳамда умуман унинг фаолиятига кўплаб омиллар таъсир қилади, шу сабабли ликвидликнинг
пайдо бўлаётган салбий тенденцияларини аниқлаш учун банк молиявий таҳлилчилари ушбу
тенденцияларни келтириб чиқарган асосий омилларни аниқлашлари керак. Омилларнинг
таъсирини таҳлил қилиш ва салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида банк сиёсатини
ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этади.

Рашидовнинг

(2012)

тадқиқотларида тижорат банки ликвидлигининг асосий

хусусиятлари, омиллари ва турлари келтирилган, ўрганилаётган концепциянинг иқтисодий
моҳияти аниқланган, ликвидлик кўрсаткичлари, рентабеллик ва тўлов қобилияти ўртасидаги
боғлиқлик аниқланган, Базел қўмитасининг тавсиялари таҳлил қилинган, тижорат банкининг
ликвидлигини бошқариш аҳамияти очиб берилган.

Shyam Bhati

,

Anura De Zoysa

,

Wisuttorn Jitaree

(2019)

ҳинд банкларида ликвидликни

аниқлашга турли хил тартибга солувчи, банкларга хос ва макроиқтисодий омилларнинг узоқ

муддатли таъсири кўриб чиқилган. Шу мақсадда, муаллифлар тадқиқотида тасодифий
эффектлар панелидаги регрессия модели ишлатилган ва 1996 йилдан 2016 йилгача бўлган
даврни ўз ичига олган 21 йил давомида Ҳиндистон банклари маълумотлари билан синовдан
ўтказилган.

Wei Feng Хитой иқтисодиётининг узлуксиз ривожланиши, тижорат банклари

ислоҳотининг чуқурлашиши билан барча турдаги тижорат банклари ҳам ўсиб бораётганлигини
қайд этади. Шу жумладан, тадқиқотларида молия бозорида тобора кучайиб бораётган рақобат
шароитида тижорат банкларининг ликвидлик хавфини бошқариш банкларнинг келажакдаги
ривожланиши билан боғлиқ муҳим омилни ажратиб кўрсатган. Унинг тадқиқотлари 2008
йилдаги молиявий инқироздан кейин Хитой банк секторида ликвидлик рискини назорат
қилишни кучайиши ҳамда тижорат банкларининг ликвидлилигига таъсир этувчи омилларни
таҳлил қилишга қаратилган

77

.

Криклий ва Маслак

(2008)

тижорат банкларини ликвидлигига таъсир омилларни бошқа

олимлар қатори омиллар ички ва ташқи бўлинади, улар ўз навбатида оимлларни интенсив ва
экстенсив, бозор ва маъмурий қисмларга ажратадилар. Уларнинг фикрича, экстенсив омилларга

ресурслар ҳажмини акс эттирувчи омиллар киради, масалан, ресурс базаси ҳажмининг
ўзгариши, минтақавий бўлинмалар сони ёки ходимлар сони, вақт ўтиши билан фойдаланиш
(ресурслар бирлигининг айланмасининг тезлашиши, иш кунининг ўзгариши), шунингдек,

77

Wei Feng. Analysis of Factors Affecting Bank Liquidity // https://www.webofproceedings.org/proceedings_series/article/artId/111.html


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

194

ресурслардан самарасиз фойдаланиш (рисклар таъсири натижасида йўқотишлар), маблағларни
фондларга ва захираларга сезиларли даражада йўналтириш) каби жиҳатларни киритиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ушбу тадқиқот доирасида олимларнинг фикрларидан келиб чиқиб, банкларда

ликвидлилигига таъсир қилувчи омиллар таҳлилини олиб борамиз.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқотлар натижасида банк тизимини ривожлантириш, инновацион тижорат банклари

ликвидлигини бошқаришда таъсир этувчи омиллар ўрганилган бўлиб, банк ликвидлигини
бошқарувидаги самарадорлиги бўйича илмий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотни олиб бориш жараёнида абстракт фикрлаш, тизимли ёндашув, комплекс баҳолаш
каби усуллардан кенг фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

.

Шуни таъкидлаш керакки, банкнинг ликвидлиги мураккаб кўрсаткичдир. Бундан

ташқари, тижорат банкларининг ликвидлиги молиявий барқарорлик ва ишончлилик каби
тушунчалар билан характерланади. Банкнинг ишончлилиги унинг мустаҳкамлиги бўлиб, ушбу
банкда хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ишонч даражасидир. Банкнинг молиявий
барқарорлиги одатий ривожланиш лаёқати билан тавсифланади, булар учун бир қатор
мезонлар ажратиб кўрсатиш мумкин, жумладан, баланс пассивидаги ўзлик маблағларининг
улуши, келгусида банкнинг ўзлик капиталини олинган фойда, мижозлар базасининг
барқарорлиги ва бошқалар

(Baner jee, Hitoshi Mio 2018).

Тижорат банкининг ликвидлигига таъсир кўрсатадиган бир қатор омилларни қайд этиш

керак:

-

тижорат банкининг фаолиятига нисбатан: ташқи, ички;

-

таъсир кўрсатиш йўналиши бўйича: салбий, ижобий;

-

мазмуни бўйича: сиёсий, ижтимоий, иқтисодий;

-

таъсир қилиш давомийлиги: доимий, форс

-

мажор вазият;

-

бошқариш имконияти бўйича: тартибга солинадиган ва тартибга солинмайдиган

78

.

Кўпинча тижорат банклари ликвидлигига таъсир этувчи омиллар икки гуруҳга бўлинади:

ташқи ва ички. Ташқи омиллар орқали ташқи муҳит тижорат банкининг фаолияти билан таъсир
ўтказади, ички омиллар банк даражасида ишлайди ва банкнинг сиёсати билан боғлиқ, банк
сиёсатини ўзгартиради, ликвидликнинг салбий ўзгаришига олиб келадиган омилларнинг
таъсирини чеклаш мумкин. Шуни унутмангки, ташқи омиллар банк томонидан осонлик билан
таъсирланмайди, шунинг учун ички омилларга кўпроқ эътибор қаратиш, уларга ликвидлик
хавфини камайтириш мақсадида таъсир кўрсатиш керак

.

Фикримизча, тижорат банклари ликвидлилигига таъсир қилувчи омиллар ички

ва ташқи

омилларга гуруҳланган ҳолда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Банк ликвидлилигини
бошқаришнинг мураккаб жараён эканлигини унга таъсир этувчи омилларнинг таснифи ҳам
тасдиқлайди (1

-

расм).

Банк ликвидлилиги бўйича рискларнинг ортишига таъсир қилувчи омиллар доимий

равишда мониторингни тақозо этади. Айни пайтда, тижорат банки даромадларидан воз кечиш
ҳисобига бўлсада, ликвидлиликни таъминлашга ҳаракат қилади ёки банклар активлар ва
пассивларни юқори сифатли ликвидли активлар ва номолиявий депозитлар улушини ошириш,
шу билан бирга молиявий ички қарзларни камайтиришга интилади.

Банклар даромад олиш мақсадида ресурсларни жойлаштирар экан, бу жараён банк

ликвидлилигига сезиларли таъсир кўрсатишини англаган ҳолда иш тутади. Бошқача айтганда,
банк ликвидлилиги ва даромадлиги бир

-

бирига нисбатан тескари мутаносибликда бўлади.

Банклар ликвидлилигига таъсир этувчи ички омилларга банкнинг капитал базаси,

активлари сифати, депозит базаси, менежмент савияси ва сифати, банк баланси талаб ва
мажбуриятларининг ҳолати, қимматли қоғозлар ва кредит портфелининг сифат даражаси,
мижозлар базасининг ўзига хос хусусиятлари, банк имиджи, ташқи манбалардан маблағларни

жалб қилиш имкониятлари каби омиллар тааллуқдидир.

78

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали маълумотлари асосида

тузилган (

www.cbu.uz

va https://data.gov.uz).


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

195

1-

расм. Банк ликвидлилигига таъсир этувчи омилларнинг таснифланиши

79

Энди банк ликвидлилигига сезиларли даражада таъсир этувчи омилларни таҳлил

қилишга ва баҳолашга ҳаракат қиламиз. Банк капитали унинг фаолияти барқарорлиги ва
ишончлилигини таъминлашга хизмат қилиб, банк мажбуриятлари бажарилиши ва рискларни
қоплаш бўйича энг муҳим кафолат ҳамдир. Шу боисдан, ривожланган давлатларда мижозлар
банкни танлар экан, банкнинг капиталлашув даражасига алоҳида эътибор қаратишади.

Одатда тижорат банки банкротликка юз тутганда унинг капитали мижозлар ва

таъсисчилар олдидаги мажбуриятларни қоплашга йўналтирилади. Шу сабабли ҳам, капитал
ҳажми қанчалик кўп бўлса, шунга мутаносиб равишда банкнинг тўловга қобиллиги ҳам
шунчалик юқори бўлади. Бундан кўринадики, банкнинг капитал базаси

унинг ликвидлилигига

таъсир этувчи муҳим ички омиллардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда, банк активлари таркибида ноликвид активларнинг сезиларли даражада

юқори бўлиши банкнинг ликвидлилигига нисбатан салбий таъсир кўрсатишини ҳам ёдда тутиш

керак. Чунончи, биргина кредитлар мисолида кўрадиган бўлсак, банк кредит портфели
таркибида муаммоли кредитлар салмоғининг ортиши банкнинг ликвидлилига кескин таъсир
этади. Бунинг боиси шундаки, муаммоли кредитларнинг салмоғи ортиши билан зарарларни
қоплаш учун ташкил этиладиган захиралар ҳажми ҳам мос равишда оширилади. Бу эса банкнинг
ресурс салоҳиятига, активлардаги ўсишни қоплаш имкониятига салбий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, тижорат банкининг даромад келтирувчи активлари банк соф фойдасининг

асосий манбаи ҳисобланади ва бир пайтнинг ўзида банк ликвидлилиги билан тескари
муносабатга эга. Уларга бошқа банклардаги маблағлар, давлат қисқа муддатли
облигацияларига қўйилмалар, факторинг, кредит қўйилмалари, ссудалар бўйича эҳтимолли
йўқотишларга банк захираси ва инвестициялар киради. Шунга қарамай, банк менежерлари
юқори даромадни таъминлашга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш билан биргаликда банк
ликвидлилигини кутилмаганда таъминлаш заруратини ҳам ҳисобга олишлари лозим.

Шундай бўлсада, капитал таркибида кутилиши мумкин

бўлган эҳтимолий йўқотишларни

қоплаш учун захиралар ҳам шакллантириладики, булар ўз навбатида 100 фоиз харажатга олиб
борилиши боис, банк даромадлилигининг пасайишига сабаб бўлади.

79

Тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Тижорат банклари ликвидлилигига таъсир этувчи омиллар

Ташқи

Жаҳон молия бозорларига

кириб бориш даражаси

Иқтисодий ва сиёсий

вазиятнинг барқарорлиги

Ички

Банк менежменти даражаси

Иқтисодий субъектларнинг

турли йўналишлар бўйича

манфаатлари мувофиқлиги

Банк мижозлар базасининг

ўзига хос хусусиятлари

Банк ихтисослашуви

Умумий

Махсус

Банк активлари сифати

даражаси

Банк баланси талаб ва

мажбуриятларнинг ҳолати

Ташки манбалардан

маблағларни жалб қилиш

имкониятлари

Тижорат банклари ликвидлилигига таъсир этувчи омиллар

Ташқи

Қайта молиялаштириш ва

мажбурий захира сиёсати

Иқтисодий ва сиёсий

вазиятнинг барқарорлиги

Банк қонунчилигини такомил

-

лаштирилиш даражаси

Олиб борилаётган пул

-

кредит

сиёсатининг самарадорлиги

Молия бозорининг

ривожланиш даражаси

Аҳолининг бандлик даражаси

Банк тизимини тартибга

солишнинг сифати ва ҳолати

Ички

Банк менежменти даражаси

Иқтисодий субъектларнинг

турли йўналишлар бўйича

манфаатлари мувофиқлиги

Банк мижозлар базасининг

ўзига хос хусусиятлари

Банк имиджи

Умумий

Махсус

Банк активлари сифати

даражаси

Банк баланси талаб ва

мажбуриятларнинг ҳолати

Ташки манбалардан

маблағларни жалб қилиш

имкониятлари

Капитал базаси

Депозитлар сифати


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

196

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси

тижорат банкларининг жами ва

устав капитали

80

Кўрсаткичлар номи

Жами

Банклар сони

сумма, млрд. сўм

01.01.2018 йил

ҳолатига

Жами капитал

28

20 676

шундан, устав капитали

16 307

01.01.2019 йил

ҳолатига

Жами капитал

29

26 679

шундан, устав капитали

19 673

01.01.2020 йил

ҳолатига

Жами капитал

30

51 031

шундан, устав капитали

41 877

01.01.2021 йил

ҳолатига

Жами капитал

32

58 351,3

шундан, устав капитали

44 655,8

01.01.2022 йил

ҳолатига

Жами капитал

33

70 917,6

шундан, устав капитали

54 760,0

01.01.2023 йил

ҳолатига

Жами капитал

31

79 565,4

шундан, устав капитали

59 856,7

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамиз тижорат банкларининг жами капитали 20

676,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида қарийб 2,4 баробарга кўпайди,
2023 йил 1 январига келиб эса 3.8 баробарга кўпайди

(1-

жадвал).

Фикримизча, банк капитали таркибидаги энг барқарор манба оддий акцияларнинг

тўланган қисми, бошқача айтганда устав капитали миқдорининг ошириб борилиши миллий
банк тизимига

бўлган ишончни мустаҳкамлашга, ликвидлиликни оширишга хизмат қилади.

Таъкидлаш лозимки, банк менежменти савияси ва сифати ҳам ликвидлиликка таъсир

этувчи муҳим ички омиллардан ҳисобланади. Бу ўринда банкнинг ташкилий тузилмаси

таркибида ликвидлиликни доимий мониторинг қилиб борувчи, бошқарув қарорлари учун
маълумотлар базасини мунтазам шакллантирувчи ва аналитик ҳисоботларни тайёрловчи
ташкилий бўлинма (қўмита) фаолиятининг самарали йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб
этади. Шунингдек, банкнинг ликвидлиликни бошқариш бўйича ўз стратегиясига эга эканлиги,
жорий, ўрта ва истиқболдаги ликвидлиликни таъминлаш бўйича ҳам зарур чора

-

тадбирлар

белгиланлиги, менежерларнинг савияси ва малакаси, корпоратив бошқарув тамойилларининг
амал қилиши ва банк эгалари ва бошқарувчилар ўртасидаги муносабатнинг яхши йўлга
қўйилганлиги кабилар ҳам банк менежменти сифатини оширишга хизмат қилади.

Тижорат банклари ликвидлилигига таъсир қилувчи ташқи омиллар ичида мамлакатдаги

иқтисодий ва сиёсий вазиятнинг барқарорлиги муҳим ҳисобланади. Мамлакатда иқтисодий ва
сиёсий вазият барқарор бўлсагина, тижорат банклари операциялари кўламини ошириш,
ривожлантириш ва самарали фаолият юритиш учун зарурий шарт

-

шароит юзага келади.

Шунинг билан биргаликда, тижорат банклари фаолиятида иқтисодий барқарорлик хорижий
инвесторларнинг миллий банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлайди, банкларнинг
юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш учун замин яратади.

Шунингдек, мамлакатда банк қонунчилигини такомиллашганлик даражаси ҳам

ликвидлиликка таъсир этади. Чунки, банк фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари
мустаҳкам бўлмас экан, бу ҳолат бир тижорат банки фаолиятидаги камчилик орқали юзага
келган муаммонинг бутун банк тизимига юқори суръатларда тарқалишига сабаб бўлиши
мумкин. Бу каби муаммолар тижорат банкларида корпоратив бошқарув тизимининг ролини
ошириш орқали ҳал этилиши мумкин.

Республикамизда банк тизими барқарорлигини янада кучайтириш, омонатчилар ва

кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг бир қатор фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг бир неча меъёрий ҳужжатлари қабул қилинди. Уларга мувофиқ, тижорат
банкларининг капиталлашув даражасини ошириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг
бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб этиш тадбирларини кенгайтириш масалалари,
банкларнинг

инвестицион

фаоллигини

ошириш

борасидаги

вазифалар

амалга

оширилаётганини кўрсатмоқда.

80

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали маълумотлари асосида

тузилган (

www.cbu.uz va https://data.gov.uz).


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

197

Хулоса ва таклифлар

.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тижорат банкларининг ликвидлик даражасига ташқи ва

ички омиллар таъсирини қайд этган ҳолда, банк ташқи омилларнинг таъсирини чеклаб қўйиши
мумкин эмас, шунинг учун тижорат банкининг фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ички
омилларга кўпроқ эътибор қаратиш керак, чунки уларни бошқариш орқали ликвидлиликка
бўлган салбий таъсирини камайтириш мумкин. Акс ҳолда, бу омиллар ликвидлик рискларининг

пайдо бўлишига олиб келади, бу молиявий воситаларни тўлов воситаларига тезкор равишда
айлантира олишнинг йўқолиши ёки қўшимча мажбуриятларни жалб қилиш билан боғлиқ
бўлган рискларни кучайишига олиб келади.

Биринчидан, тижорат банкларининг фаолиятида давомида мунтазам равишда ташқи

манбаларга эҳтиёж сезиши, унинг қарамлилигини оширади ва бу ҳолат, ўз навбатида банк
ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатади. Одатда банклараро кредитлардан бу мақсадда кўп
фойдаланилади. Бироқ, банклараро кредитлар ҳажмининг сезиларли даражада ортиши, хусусан,
унинг ҳажмида ўсиш тенденциясининг кузатилиши ушбу тижорат банкларида ликвидлиликни
таъминлаш борасида айрим муаммолар мавжудлигини ҳам кўрсатади.

Иккинчидан, тижорат банкларида талаб ва мажбуриятларининг ҳолати, миқдор ва муддат

жиҳатидан ўзаро мослиги ҳам ликвидлиликка сезиларли таъсир кўрсатди. Хусусан, тижорат
банклари активлари муддати ва суммаси, унинг пассивлари муддати ва суммасига мос келиши
мақсадга мувофиқ саналади. Шу боисдан, банк менежерлари активлар ва пассивлар таркибини
доимо таҳлил қилиб боришлари ва тегишли ўзгартириш киритиш бўйича ўз вақтида қарор
қабул қилишлари лозим бўлади.

Учинчидан, банкнинг молиявий жиҳатдан барқарор мижозлари сони, уларнинг

фаолиятининг даромадлилиги улар томонидан банкка топшириладиган нақд пул маблағлари
миқдорининг ўз вақтида амалга оширилиши таъминлайди ва ўз навбатида, банк
ликвидлилигини таъминлашга хизмат қилади. Бошқача айтганда, барқарор мижозларга эга
бўлган тижорат банкларида нақд пул билан таъминлаш борасида сезиларли муаммолар
бўлмайди. Бу эса мазкур банкда ликвидлилик муаммоси олдини олиш учун асос бўлиб хизмат
қилади.

Тўртинчидан,

мамлакатда

молия

бозорининг

ривожланиш

даражаси

банк

ликвидлилигига таъсир қилувчи ташқи омиллардан бири ҳисобланади. Чунончи молия
бозорининг тараққий этиши, ундаги маҳсулотлар ва инструментлари турларининг кўпайиши
банкларга ликвидлиликни тартибга солиш ва бошқаришда қулай имкониятлар яратади.
Тижорат банклари молия бозоридаги операциялар орқали сўмдаги ва хорижий валютадаги
ликвидлиликни катта молиявий талофатларсиз таъминлашлари мумкин.

Фикримизча, ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар

мамлакатимиз банкларининг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш, ликвидлилигини

таъминлашга замин яратади.

Адабиётлар/Литература/Referece:

Kriklt O.A., Maslak N.G. (2008) Upravlshnya pributkom banku.

Sumi: DVNZ «UABS NBU», 136 s.

Ryan N.Baner jee, Hitoshi Mio (2018) The impact of liquidity regulation on banks // Journal of

Financial Intermediation, Volume 35, Part B, July.

Shyam Bhati

,

Anura De Zoysa

,

Wisuttorn Jitaree

. (2019) Factors affecting the liquidity of

commercial banks in India: a longitudinal analysis //

Banks and Bank Systems

, December, 14(4):78-88,

https://www.researchgate.net/publication/

337872570_

Factors_affecting_the_

liquidity_of_commercial_banks_ in_India_a _longitudinal_analysis.

Завялова Е.Н. (2015) Факторы, влияющие на ликвидность коммерческого банка //

Экономика и управление в ХХ

I

веке: тенденции развития

,

Рашидов Т.М. (2012) Ликвидность

коммерческого

банка:

экономическая

сущность

и

определяющие

фактора

//

Финансовые

исследования

Bibliografik manbalar

Kriklt O.A., Maslak N.G. (2008) Upravlshnya pributkom banku. Sumi: DVNZ «UABS NBU», 136 s.

Ryan N.Baner jee, Hitoshi Mio (2018) The impact of liquidity regulation on banks // Journal of Financial Intermediation, Volume 35, Part B, July. Shyam Bhati, Anura De Zoysa, Wisuttorn Jitaree. (2019) Factors affecting the liquidity of commercial banks in India: a longitudinal analysis // Banks and Bank Systems, December, 14(4):78-88, https://www.researchgate.net/publication/ 337872570_ Factors_affecting_the_ liquidity_of_commercial_banks_ in_India_a _longitudinal_analysis.

Завялова Е.Н. (2015) Факторы, влияющие на ликвидность коммерческого банка // Экономика и управление в ХХI веке: тенденции развития,

Рашидов Т.М. (2012) Ликвидность коммерческого банка: экономическая сущность и определяющие фактора // Финансовые исследования