Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
312
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДЕПОЗИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ
ИЛМИЙ
-
АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Жўраев Исроил Иброҳимович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0002-5607-0089
Аннотация.
Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг
молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар
томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва
харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди.
Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги
депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди.
Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали
бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
банк тизими, депозитлар таркиби, жисмоний шахслар
депозитлари, юридик шахслар депозитлари, ликвидлилик хавфи, фоиз ставкалари, банк
ликвидлиги, муддатли депозитлар, корпоратив мижозлар, кредит ресурслари.
НАУЧНЫЕ И ПРАКТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ДЕПОЗИТНЫХ ОПЕРАЦИЙ В
КОММЕРЧЕСКИХ БАНКАХ
Жураев Исроил Иброхимович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье анализируется структура депозитов в банковской системе
и их влияние на финансовую устойчивость. Было изучено, какие проблемы с точки зрения
ликвидности, риска и издержек представляют для банков депозиты, сформированные
физическими и юридическими лицами. В исследовании рассмотрено распределение
депозитов между государственными и частными банками и их влияние на экономику. В
статье разработаны практические предложения по устойчивому развитию банковского
сектора и эффективному управлению депозитными ресурсами.
Ключевые слова:
банковская система, структура депозитов, депозиты физических
лиц, депозиты юридических лиц, риск ликвидности, процентные ставки, ликвидность
банка, срочные депозиты, корпоративные клиенты, кредитные ресурсы.
UO‘K:
347.71
III SON - MART, 2025
312-321
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
313
SCIENTIFIC AND PRACTICAL ASPECTS OF DEPOSIT OPERATIONS
OF COMMERCIAL BANKS
Juraev Isroil Ibrohimovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article analyzed the composition of deposits in the banking system and their
impact on financial stability. It studied how deposits formed by individuals and legal entities cause
problems for banks in terms of liquidity, risks, and costs. During the study, the distribution of
deposits between state-owned and private banks and their impact on the economy were
considered. Practical proposals for sustainable development of the banking sector and effective
management of deposit resources were developed in the article.
Keywords:
banking system, deposit structure, deposits of individuals, deposits of legal
entities, liquidity risk, interest rates, bank liquidity, term deposits, corporate clients, credit
resources.
Кириш
.
Тижорат банклари иқтисодиётда молиявий воситачи сифатида ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш соҳаларининг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини таъминлашда
муҳим рол ўйнайди. Банк тизимида депозит операциялари капитал жамғариш
жараёнининг узвий қисми бўлиб, улар орқали иқтисодиётнинг турли субъектлари ўз
маблағларини тежаш ва кўпайтириш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, банклар
учун депозитлар ликвидлиликни таъминловчи асосий молиявий манба ҳисобланади.
Шу сабабли, депозит операцияларининг илмий
-
назарий асосларини чуқур таҳлил
қилиш, уларнинг ижтимоий
-
иқтисодий жараёнларга таъсирини ўрганиш ва
самарадорлигини ошириш бўйича илмий ёндашувларни шакллантириш долзарб
вазифалардан бири сифатида намоён бўлади.
Депозит операциялари иқтисодий муҳитнинг барқарорлигига таъсир қилувчи
омиллардан бири сифатида банклар молиявий фаолиятининг асосий таркибий қисмини
ташкил этади. Замонавий банкчилик амалиётида депозитлар таркиби ва уларнинг
тузилишига таъсир этувчи омиллар динамикаси таҳлил қилиниб, уларнинг бошқарув
механизмини такомиллаштириш бўйича инновацион ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда.
Айниқса, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ёрдамида депозит
операцияларини такомиллаштириш, депозит портфелини оптималлаштириш ва
ликвидлиликни таъминлаш борасидаги илмий
-
назарий асослар бугунги кунда алоҳида
эътибор талаб этмоқда. Банклар томонидан бихевиористик иқтисодиёт назариялари ва
иқтисодий моделлаштириш усулларининг кенг жорий этилиши депозит
стратегияларини шакллантиришда инновацион ёндашувларни тақозо қилмоқда.
Шу нуқтаи назардан, мазкур тадқиқотда тижорат банклари депозит
операцияларининг молиявий тизимдаги ўрни, уларнинг илмий
-
назарий асослари,
депозит портфелининг шаклланиш тамойиллари ва уларни самарали бошқариш
механизмлари таҳлил қилинади. Банк депозит операцияларининг иқтисодиётдаги
устувор вазифаларини аниқлаш, депозитларни жалб қилиш стратегияларини
такомиллаштириш ва депозит бозорини тартибга солишдаги замонавий ёндашувларни
ишлаб чиқиш ушбу тадқиқотнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Шунингдек,
тадқиқот доирасида депозит операцияларини бошқаришда молиявий барқарорликни
таъминлаш механизмлари, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш ва
бихевиористик молия назариялари асосида депозит хизматларини шахсийлаштириш
масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
314
Адабиётлар шарҳи
.
Депозит операциялари тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик
шахслар маблағларини вақтинчалик сақлаш ва фойдаланиш учун жалб қилиш жараёни
сифатида тавсифланади. Ушбу жараён бир нечта иқтисодий назариялар асосида таҳлил
қилинади.
Смит (1776) ўзининг “Миллатлар бойлиги” (The Wealth of Nations) асарида
банкларни иқтисодиётда молиявий воситачи сифатида баҳолаган. Унинг фикрига кўра,
банклар жисмоний ва юридик шахслар томонидан омонатга қўйилган маблағларни
иқтисодиётда самарали тақсимлайди. Смитнинг асосий нуқтаи назарларидан бири –
банклар депозитларни жалб қилишда эркин бозор тамойилларига амал қилиши керак,
яъни ҳукумат аралашуви чекланган бўлиши лозим. Унинг фикрига кўра, депозитлар
тижорат банклари учун табиий тарзда жалб қилинадиган молиявий манба бўлиб,
уларни жамлаш ва кредитга айлантириш бозор қонуниятлари асосида ривожланиши
лозим.
Рикардо (1817) банклар ва депозит операциялари ўртасидаги боғлиқликни пул
бозори механизмлари орқали тушунтирган. Унинг фикрига кўра, омонатга қўйилган
маблағлар банклар учун кредит ресурсларини шакллантиришда асосий рол ўйнайди.
Банклар фоиз ставкалари ва
омонатлар ҳажмини мувофиқлаштириш орқали
иқтисодиётда капитал тақсимотини самарали тарзда амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, Рикардо депозитларнинг жамғарилган маблағлардан кредитлар ажратиш
жараёнида асосий рол ўйнашини таъкидлаб, банкларнинг ликвидликни таъминлаш
учун захира талабларини сақлашини муҳим деб баҳолаган.
Милл (1848) депозитларнинг иқтисодиётдаги ролини кенгроқ таҳлил қилган ва
банклар ресурс тақсимотидаги марказий ролини таъкидлаган. Унинг фикрига кўра,
банклар жалб этган омонатлар капитал шаклида иқтисодиётга йўналтирилиши керак.
Милл депозит сиёсатининг асосий мақсади банклар орқали ресурсларни тақсимлаш ва
улардан самарали фойдаланиш эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, Милл депозит
базасининг узлуксиз ўсиши банк тизими барқарорлигини таъминлашда муҳим эканини
эътироф этади.
Сэй (
1803
) ўзининг "Сэй қонуни" орқали бозор иқтисодиётида таклиф талабни
яратади, деган назарияни илгари сурган. Унинг фикрига кўра, депозитлар банк
тизимида жамғарилган маблағларни самарали йўналтириш механизми сифатида
қаралиши керак. Сэй депозитларнинг банклар ва тадбиркорлик фаолияти ўртасидаги
молиявий кўприк сифатида ҳаракат қилиши ва омонатчиларнинг капитал ресурслари
инвестицияларга йўналтирилишини таъминлашини таъкидлайди.
Вальрас
(1874)
умумий мувозанат назарияси асосчиси бўлиб, банклар ва
депозитларни иқтисодий тизимнинг ажралмас қисми сифатида кўриб чиқади. Унинг
фикрига кўра, депозитлар ва кредитлар ўртасидаги муносабат бозор механизмлари
орқали автоматик тарзда мувофиқлашади. Вальраснинг назариясига кўра, банклар
ликвидликни таъминлаш учун депозит ресурсларини самарали бошқариши лозим, бу
эса иқтисодиётда мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
Самуэльсоннинг
(1948)
иқтисодий динамика ва банк депозитлари бўйича
қарашлари молиявий ресурсларнинг иқтисодиётда қандай ҳаракатланишини чуқурроқ
англашга ёрдам беради. Унинг фикрига кўра, депозитлар нафақат пассив молиявий
восита, балки иқтисодий жараёнларнинг мувозанатини таъминлайдиган стратегик
инструментдир. Банклар орқали жамғарилган маблағлар иқтисодий субъектлар
ўртасида қайта тақсимланиб, инвестиция жараёнларини рағбатлантириш ва ишлаб
чиқариш салоҳиятини ошириш имконини беради. Самуэльсон депозитларнинг
молиявий тизимдаги асосий вазифаси фақатгина ликвидликни сақлаш эмас, балки
иқтисодий ўсишга ҳаракат берувчи ресурс сифатида самарали фойдаланиш эканлигини
таъкидлайди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
315
Маршалл
(1890)
банк тизими ва депозит операцияларини иқтисодий
жараёнларнинг узвий қисми сифатида баҳолаган. Унинг фикрига кўра, депозитлар
фақатгина жамғарма шакли эмас, балки капиталнинг ҳаракатчанлиги ва бозор
самарадорлигини таъминловчи восита ҳисобланади. Маршалл банкларнинг депозит
жалб қилиш фаолиятини молиявий бозорлардаги талаб ва таклиф балансини
шакллантирувчи механизм сифатида кўриб, омонатларнинг оқими иқтисодий
агентларнинг молиявий қарорлари асосида шаклланишини таъкидлайди. Шунинг учун
депозитлар фоиз ставкалари ва иқтисодий муҳитга боғлиқ ҳолда ўзгаради, бу эса
банклар учун самарали молиявий воситачилик тизимини ишлаб чиқиш заруратини
юзага келтиради.
Таниқли хорижлик иқтисодчи олимлардан Лаврушин ва Валенцева
(2024)
«депозит операцияларини банкларнинг молиявий ресурсларни жалб қилиш фаолияти
сифатида таърифлайдилар, бу жараёнда юридик ва жисмоний шахслар ўз маблағларини
вақтинча сақлаш учун банкларга жойлаштирадилар. Бу операциялар банк ресурс
базасини шакллантиришнинг асосий воситаси бўлиб, банкларнинг молиявий
барқарорлигини таъминлайди».
Маҳаллий иқтисодчи олимлардан бири Абдуллаева
(2017)
«депозит деганда,
фақатгина сақлаш учун молия
-
кредит ёки банк муассасасига берилган пул маблағлари
ёки қимматли қоғозлар эмас, балки банк омонатлари билан бир қаторда божхона
тўловлари, йиғимлар, солиқлар ва ҳоказоларни тўлаш учун киритилган бадаллар»ни
ҳам киритиб ўтган.
Марамигина
ва
Шатковской
(2021)
таҳрири остида нашр этилган дарсликда
«Банкларнинг депозит операциялари —
юридик ва жисмоний шахсларнинг пул
маблағларини маълум шартларда омонатларга жалб қилиш бўйича операциялардир.
Депозит операцияларига одатда талаб қилиб олингунча депозитлар, муддатли
депозитлар, омонатлар, жамғарма китобчалари ва банк сертификатлари киради»
деган
фикрни таъкидлашади.
Бобобековнинг
(2025)
тадқиқотларига кўра, тижорат банкларининг депозит
операциялари ресурсларни жалб қилишнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади.
Унинг фикрича, банкларнинг пассив операциялари таркибида мажбуриятлар, яъни
жисмоний ва юридик шахсларнинг депозитлари ҳамда кредит ресурсларини жалб
қилиш устунлик мавқеига эга. Шунингдек, у банклар учун ресурсларни тўплашда
депозитлар орқали амалга ошириш қулай эканлигини таъкидлайди
.
Тадқиқот методологияси
.
Мақолани тайёрлашда мамлакатимиз банк тизими депозитларининг тузилиши,
таркиби ва динамикаси бўйича амалий маълумотлар таҳлил қилинди ва барча
фойдаланилган маълумотлар амалдаги қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг
статистик кўрсаткичлари асосида муалллиф томонидан тадқиқ қилинди. Мақолада
гуруҳлаштириш, таққослаш, тизимли ёндашув, ва таркибий таҳлил усуллари
кўлланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Депозит операциялари банк тизимининг асосий устунларидан бири бўлиб, улар
молиявий ресурсларни жалб қилиш, банк ликвидлилигини таъминлаш ва
иқтисодиётни молиялаштиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Дунё банкчилик
амалиётида депозит операцияларининг шаклланиши ва ривожланиши узоқ тарихий
жараён бўлиб, унинг эволюцияси бир неча муҳим босқичларни ўз ичига олади. Ушбу
босқичлар иқтисодий, технологик ва ижтимоий ўзгаришлар таъсирида шаклланган
бўлиб, уларни таҳлил қилиш банк тизимининг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги
йўналишларини англашга ёрдам беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
316
1.
Анъанавий банкчилик ва депозит операцияларининг шаклланиши (XVII–
XIX
асрлар).
Банк депозитларининг тарихий асослари XV
-
XVII асрларда италиялик
саррофлар ва савдогарлар томонидан қўйилган бўлиб, улар қимматбаҳо металллар
сақловчиси ва кредитор сифатида фаолият юритган. XVII асрда Англияда ташкил
этилган биринчи марказий банк –
Bank
of England ва унинг депозитларни қабул қилиш
амалиёти дунёдаги илк тизимли депозит операциялари сифатида қаралади. XIX асрга
келиб, Европа ва АҚШда тижорат банклари кенг ривожланиб, омонатларни жалб қилиш
асосий фаолият йўналишларидан бирига айланган. Бу даврда депозит операциялари
асосан классик шаклда –
муддатли ва талаб қилиб олинадиган депозитлар кўринишида
амалга оширилган.
2.
Индустриализация ва банк тизимида диверсификация жараёнлари (XX аср
бошлари –
1970-
йиллар).
XX асрда саноат инқилоби ва глобал молия бозорларининг
шаклланиши депозит операцияларига жиддий таъсир кўрсатди. Банклар томонидан
жамғарма омонатлари, валютали депозитлар ва банк сертификатлари каби янги
маҳсулотлар таклиф этила бошлади. 1929 йилдаги Буюк Депрессия банк тизимига
салбий таъсир кўрсатган бўлса
-
да, 1933 йилда АҚШда Federal Deposit Insurance
Corporation (FDIC) ташкил этилиб, депозитларни давлат томонидан кафолатлаш тизими
жорий қилинди. Бу эса банк тизимига бўлган ишончни тиклашда муҳим омил бўлди.
3.
Либераллаштириш ва глобализация (1980–
2000-
йиллар).
1980-
йиллардан
бошлаб, иқтисодиётда либераллаштириш жараёнлари ва молиялашган капитал
бозорларининг кенгайиши депозит операцияларини ҳам тубдан ўзгартирди. Депозит
ставкаларида эркин рақобат муҳити пайдо бўлди, банклар депозит турларини
диверсификация қилишга, рақамли ва чакана банк хизматларини ривожлантиришга
киришди. 1990
-
йилларда интернет
-
банкчилик ривожланиши натижасида онлайн
депозитлар пайдо бўлди ва мижозлар учун қулайликлар ошди.
4.
Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даври (2000
-
йиллар –
ҳозирги кун).
Сўнгги йигирма йилликда депозит операцияларида технологик инновациялар катта
ўзгаришларга сабаб бўлди. Финтек (FinTech) компанияларининг тез суръатларда
ривожланиши ва сунъий интеллектдан фойдаланиш депозит хизматларини
шахсийлаштириш, динамик фоиз ставкаларини жорий этиш, мижозлар хулқ
-
атворини
таҳлил қилиш каби янги имкониятларни яратди. Банклар томонидан рақамли депозит
экотизими, блокчейн технологияларига асосланган депозит платформалари ва мобил
банк хизматлари кенг қўлланила бошлади. Шу билан бирга, бихевиористик иқтисодиёт
назариялари асосида депозит турлари мижозларнинг индивидуал эҳтиёжларига
мослаштирилмоқда.
5.
Келажак йўналишлари:
сунъий интеллект ва блокчейн технологиялари.
Келажакда
депозит
операциялари
сунъий
интеллект
ёрдамида
янада
шахсийлаштирилади, мижозлар учун максимал даромадли ва хавфсиз омонат
маҳсулотлари таклиф этилади. Блокчейн ва смарт
-
контрактлар асосида янги турдаги
кафолатланган депозит тизимлари шаклланиши мумкин. Шунингдек, централизланган
ва децентрализланган молиявий тизимлар (CeFi ва DeFi) интеграцияси орқали депозит
операциялари янада шаффоф ва самарали бўлади.
Ҳозирги кунга келиб банк тизимининг тез суратларда тараққий этиб бориши,
уларнинг мамлакатдаги асосий молиявий муассаса сифатида шаклланганлиги,
иқтисодиётнинг барча соҳаларига ўзларининг хизматлари билан жадал кириб
бораётганлиги, шунингдек, банк тизимининг рақамли технологиялар, инновацион
молиявий хизматлар ва сунъий интеллект имкониятлари билан бойиб бораётганлиги
кузатилмоқда. Бугунги кунда тижорат банклари нафақат анъанавий кредит ва депозит
операциялари билан чекланиб қолмай, балки рақамли банкинг, финтех ҳамкорликлари,
мобил тўлов тизимлари ва бошқа замонавий молиявий маҳсулотларни жорий қилиш
орқали мижозлар учун кенг қамровли хизматларни тақдим этмоқда.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
317
Банкларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти кун сайин ортиб бораётгани, уларнинг
мамлакат молиявий бозоридаги етакчи ўрин тутиши банклараро рақобатни
кучайтириб, мижозлар учун янада қулай, самарали ва хавфсиз молиявий ечимларни
таклиф қилишга туртки бермоқда. Шу билан бирга, банк тизимининг барқарор
ривожланиши учун ликвидлиликни таъминлаш, капитал етарлилигини сақлаш,
хатарларни бошқариш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ регулятив талабларни
амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугунги банк тизими нафақат мамлакат ичида, балки халқаро молиявий
интеграция жараёнларида ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, электрон тўловлар,
блокчейн технологиялари, рақамли валюта тизимлари ва финтех компаниялари билан
ҳамкорлик орқали банклар ўз фаолиятини янада такомиллаштирмоқда. Банк
хизматларининг кенгайиши аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун янги
имкониятларни яратиб, иқтисодиётда инвестиция муҳитини яхшилаш, молиявий
инклюзияни кенгайтириш ва бизнесни қўллаб
-
қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда.
1-
жадвал
Банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот, млрд. сўм
Кўрсаткичлар номи
2020
2021
2022
2023
2024
Ўзгариши, % да
Жами активлар
366 121 444 922 556 746 652 387 767 996
209,8
Жами кредит қўйилмалари
276 975 326 386 390 049 469 600 533 989
192,8
Жами депозитлар
114 747 156 190 216 738 242 119 310 215
270,3
Жами капитал
58 351
70 918
79 565
98 482 116 111
199,0
Манба:
сbu.uz
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
.
Банк тизимидаги тезкор ривожланиш ва унинг иқтисодиётдаги роли кўп жиҳатдан
активлар, кредитлар ва депозитлар динамикаси билан белгиланади. Охирги йилларда
банк активлари ва кредит қўйилмалари ўсиб бораётган бўлса
-
да, уларнинг ўсиш
суръатлари орасидаги нисбат мувозанатли эмас. Хусусан, депозитларнинг ошиши
кредитлаш жараёнидан сезиларли даражада юқори бўлиб, бу банк тизимининг
ликвидлилик даражасини мустаҳкамлаши мумкин, бироқ банкларнинг кредитлаш
сиёсатида эҳтиёткорликни кучайтириш эҳтимолини ҳам оширади. Шунингдек,
депозитларни жалб қилишда банклар томонидан таклиф этилаётган юқори фоиз
ставкалари кредит фоизларининг пасайишига олиб келиши мумкин, бу эса банк
фойдалилигига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолига эга.
2-
жадвал
Мамлакатимиз тижорат банклари депозитларининг муддатига кўра
тақсимланиши, фоизда
Йиллар
Жами
Муддатлари бўйича
Талаб қилиб
олингунча
1 кундан
30
кунгача
30
кундан
180
кунгача
180
кундан
365
кунгача
1 йилдан
юқори
2020
100,0
42,8
5,3
12,4
12,0
27,5
2021
100,0
38,8
3,7
12,9
13,5
31,1
2022
100,0
40,6
2,3
9,6
13,2
34,3
2023
100,0
32,1
3,8
12,1
15,5
36,5
2024
100,0
29,7
3,4
11,5
17,4
38,0
Манба:
сbu.uz
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
318
Сўнгги беш йил давомида депозитларнинг муддатлар бўйича таркибий тузилмаси
сезиларли ўзгаришларни бошдан кечирди. Агар 2020 йилда талаб қилиб олингунигача
бўлган депозитлар умумий депозит базасининг
42,8%
ни ташкил қилган бўлса, 2024
йилга келиб бу кўрсаткич
29,7%
га тушган. Бу ҳолат банк мижозларининг ўз
маблағларини узоқ муддатли омонатларга кўпроқ йўналтираётланлигидан далолатдир.
Шу билан бирга, 1 йилдан юқори муддатли депозитлар улуши 2020 йилда 27,5% бўлган
бўлса, 2024 йилда 38,0% га етиб, банк тизимида узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш
тенденцияси ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Бошқа муддатли депозитлар бўйича
динамикада эса нисбатан турғунлик кузатилган. Масалан, 30 кундан 180 кунгача бўлган
депозитлар улуши 2020 йилда 12,4% ни ташкил қилган бўлса, 2024 йилда 11,5% га
тушган, бу эса қисқа муддатли омонатлар камайиб, узоқ муддатли ресурсларга талаб
ошганидан далолат беради. Бундай ўзгаришлар банклар томонидан таклиф этилаётган
фоиз сиёсатининг узоқ муддатли депозитлар учун жозибадорроқ бўлиши,
инфляциянинг таъсири ва мижозлар томонидан даромадлилик прогнозларининг қайта
баҳоланиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, талаб қилиб олингунигача бўлган
депозитлар улушининг кескин камайиши банкларнинг ликвидлилик бошқарувига
янада катта эътибор қаратиши лозимлигини англатади, чунки депозитларнинг узоқ
муддатли бўлиши уларни инвестиция ва кредитлаш учун қулайроқ қилса
-
да, тезкор пул
оқимларининг энг муҳим манбалари қисқариб боришини кўрсатади.
Бугунги кунда депозитлар билан боғлиқ энг асосий муаммолардан бири
ликвидлилик хавфидир. Банклар депозитларни жалб қилган ҳолда, уларни кредитлар
ва бошқа даромадли активларга йўналтиради. Бироқ, мижозларнинг турли омиллар
сабабли банкларда ликвидлилик муаммоси юзага келиши мумкин. Бундай шароитда
банклар ўз мажбуриятларини бажаришда қийинчиликка дуч келади, чунки активлар
тезда ликвидлаштириб бўлмайдиган шаклда жойлаштирилган бўлади. Айниқса,
муддатсиз депозитлар улушининг катта бўлиши банк учун ликвидлилик хавфини
кучайтиради, чунки мижозлар ўз маблағларини исталган вақтда олиб чиқиб кетиши
мумкин. Шу сабабли, банклар муддатли депозитлар улушини ошириш, сунъий
интеллект ёрдамида депозит муддатларини оптималлаштириш ва ликвидлиликни
бошқариш стратегияларини такомиллаштиришга эътибор қаратиши лозим. Ҳозирги
рақамли даврда мобил банкинг ва онлайн депозит хизматларининг оммалашиши банк
тизимидаги ликвидлиликни янада динамиклаштирмоқда, чунки мижозлар исталган
вақтда ўз маблағларини кўчириши мумкин. Бу банклардан хавфни олдиндан башорат
қилиш ва стресс
-
тест моделларини такомиллаштиришни талаб қилади.
Иккинчи асосий муаммо депозитлар фоиз ставкалари билан боғлиқ. Депозитлар
мижозлар учун даромад келтирадиган молиявий инструмент ҳисобланади, шунинг учун
банклар депозит базасини мустаҳкамлаш мақсадида юқори фоиз ставкалари таклиф
қилишга ҳаракат қилади. Аммо бу ҳолат банк харажатларини ортириб, кредитлардан
олинадиган даромад билан депозитлар учун тўланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ
(interest margin) қисқаришига сабаб бўлади. Натижада банкларнинг даромадлилик
даражаси пасаяди ва молиявий барқарорлик хавфи кучаяди. Шу билан бирга, инфляция
даражаси юқори бўлганда, мижозлар депозитлардан кўра активроқ молиявий
инструментларга (масалан, акциялар ёки криптовалюта) инвестиция киритишни
маъқул кўришлари мумкин. Бу эса, депозит базасининг қисқаришига олиб келади.
Банклар
бундай
хавфларни
камайтириш
учун
депозит
маҳсулотларини
диверсификация қилиши,
рақамли технологиялар
орқали
депозитларнинг
жозибадорлигини ошириши ва бозор шароитларига мос келувчи динамик фоиз
сиёсатини олиб бориши талаб этилади. Шунингдек, депозитларни кафолатлаш
тизимини такомиллаштириш ва мижозлар ишончини мустаҳкамлаш орқали банк
тизимидаги депозит оқимларини барқарор сақлаш мумкин.
Банк тизимида
депозитларнинг тақсимоти жисмоний ва юридик шахслар ўртасида кескин фарқланади,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
319
бу эса банклар тузилмаси ва мижозлар профилига боғлиқ равишда шаклланган. Умумий
депозитлар таркибида жисмоний шахслар улуши 39,7% ни ташкил этган бўлса, юридик
шахслар улуши 60,3% га етган. Бу эса компаниялар ва ташкилотлар банк тизимида
асосий депозитор сифатида устунлик қилишига ишора қилади. Давлат улуши мавжуд
банклар учун бу нисбат янада кескинроқ бўлиб, юридик шахслар улуши 65,5% ни
ташкил этмоқда, жисмоний шахслар эса 34,5% га тенг. Бу ҳолат давлат банклари кўпроқ
йирик компаниялар ва корпоратив сектор билан ишлашини, уларнинг омонат базаси
асосан стратегик ва бизнес субеъктлари депозитлари ҳисобига шаклланишини
кўрсатади. Шу билан бирга, хусусий ва чет эл банклари иштирокидаги банклар
сегментида жисмоний шахслар улуши 44,8% га етиб, уларнинг депозитларини жалб
қилишда нисбатан фаол эканлигини кўрсатади. Бошқа банкларда юридик шахслар
улуши 55,2% ни ташкил этаётгани, уларнинг бизнес мижозларига йўналтирилганига
қарамай, жисмоний шахслар учун ҳам жозибали депозит маҳсулотларини таклиф
қилаётганидан далолат беради. Ушбу тенденция давлат банклари ва хусусий банклар
ўртасидаги депозит сиёсатидаги фарқни акс эттириб, хусусий секторнинг аҳолини банк
хизматларига жалб қилишда давлат банкларига нисбатан анча фаол ҳаракат
қилаётганини кўрсатади. Бу эса банк бозорида рақобатнинг ортиб бориши ва жисмоний
шахслар учун янги молиявий ечимларнинг кенгайишига олиб келиши мумкин.
3-
жадвал
Мамлакатимизда турли мулкчилик шаклидаги тижорат банклариниг
депозитлари таркиби, (
01.01.2025 йил ҳолатига,фоизда)
Банклар
Жами
депозитлар
шундан
жисмоний
шахслар
юридик
шахслар
Жами
100
39,7
60,3
Давлат улуши мавжуд
банклар
100
34,5
65,5
Бошқа банклар
100
44,8
55,2
Манба:
сbu.uz
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари
.
Банк тизимида депозитлар таркибининг юридик шахслар томонидан шаклланиши
ликвидлилик ва молиявий барқарорлик нуқтаи назаридан жиддий хавфларни келтириб
чиқариши мумкин. Юридик шахсларнинг улуши юқори бўлган банкларда депозит
маблағларининг мавсумий ўзгариши сезиларли даражада кузатилади, чунки йирик
корпорациялар ўз молиявий стратегияларига қараб катта суммали маблағларни тезда
банкдан чиқариб олиши мумкин. Давлат банкларида юридик шахслар улуши 65,5% га
етганлиги шуни кўрсатадики, бу банклар асосан корпоратив сектор ресурсларига
суянади. Бундай ҳолатда ликвидлилик муаммолари юзага келиши эҳтимоли ортиб,
банклар талаб қилиб олингунигача бўлган депозитлар оқимларини кафолатлашда
қийинчиликка дуч келиши мумкин. Шунингдек, бу тенденция жисмоний шахслар учун
жозибали депозит хизматларини жорий қилиш масаласида муаммоларни юзага
келтириши мумкин, чунки банклар асосий эътиборни корпоратив мижозларга
қаратади. Депозит таркибининг бундай номутаносиблиги банкларнинг узоқ муддатли
инвестиция ва кредит сиёсатида ноаниқликлар юзага келтириши, мижозлар учун
депозит ставкаларининг кескин ўзгаришига олиб келиши ва бизнес кредитлаш
имкониятларини чеклаб қўйиши мумкин.
Бундан ташқари, юридик шахслар депозитлари банк тизимидаги умумий
ресурсларнинг нотекис тақсимланишига олиб келиши мумкин, бу эса хусусий
банкларнинг аҳоли учун депозит маҳсулотлари таклиф қилиш имкониятларини
чеклайди. Хусусий банкларда жисмоний шахслар депозитларининг улуши 44,8% га
етган бўлса, давлат банкларида бу кўрсаткич 34,5% ни ташкил этади. Бу ҳолат хусусий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
320
банклар жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиш учун рақобатни
кучайтиришга мажбур бўлишини англатади, бу эса уларнинг фоиз харажатларини
ошириши мумкин. Агар давлат банклари асосан юридик шахслар депозитларига суянса,
хусусий банклар эса аҳолини жалб
қилиш учун юқори фоиз ставкалари таклиф қилса,
депозитлар нархи ўсиб кетиши мумкин. Бу эса банклар учун харажатларни ошириб,
умумий молиявий тизимда фоиз ставкаларининг нотенг тақсимланишига олиб келади.
Шу боис, депозит таркибини баланслаш ва ликвидлилик
хавфини камайтириш
мақсадида банклар депозитларнинг муддатли тузилмасини яхшилаши, корпоратив
мижозлар билан узоқ муддатли келишувлар жорий қилиши ва жисмоний шахслар учун
турли депозит маҳсулотларини таклиф қилиши зарур.
Хулоса ва таклифлар
.
Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, банк тизимида депозитларнинг
жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги тақсимоти молиявий барқарорликка таъсир
этувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Юридик шахслар томонидан шаклланган
депозитлар улушининг юқори бўлиши банкларнинг ликвидлилик хавфини ошириши
мумкин, чунки корпоратив мижозлар катта ҳажмли маблағларни тезкор равишда олиб
чиқиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Бундан ташқари, давлат банкларининг юридик
шахслар депозитларига суяниши, хусусий банклар эса асосан жисмоний шахслар
депозитларини жалб қилишга мажбур бўлиши бозорда тенг рақобат муҳитининг
бузилишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, банклар депозитларнинг таркибий
мувозанатини таъминлаш ва ликвидлилик хавфини камайтиришга қаратилган чора
-
тадбирларни амалга ошириши лозим.
Банк тизимидаги асосий муаммолардан бири –
депозитларнинг муддатли
тузилмаси бўлиб, талаб қилиб олингунигача депозитларнинг улуши юқори бўлиши
банкларнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай
ҳолат банк югуриши хавфини кучайтириб,
молиявий инқироз пайтида банк тизимининг
заифлигини оширади. Шунингдек, фоиз ставкаларини нотўғри белгилаш банк
харажатларининг ортишига ва банкларнинг даромадлилик даражасининг пасайишига
олиб келади. Шунинг учун банклар депозитлар муддатини узайтириш, мижозларга узоқ
муддатли депозитлар бўйича рағбатлантирувчи шартлар таклиф қилиш ва
ликвидлиликни таъминлаш бўйича хавфлар бошқарувини кучайтириш керак.
Юридик шахслар депозитларининг мавсумий ва иқтисодий ўзгаришларга
қарамлиги ҳам банк тизимидаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Йирик компаниялар мавсумий солиқ тўловлари ёки иқтисодий беқарорлик сабабли
катта ҳажмдаги депозит маблағларини олиб чиқиб кетган тақдирда, бу банкларнинг
кредит фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг учун, банклар депозитлар
билан боғлиқ хавфларни камайтириш учун корпоратив мижозлар билан узоқ муддатли
депозит келишувларини кўпроқ амалга ошириши ва депозит маҳсулотларини
диверсификация қилиши зарур.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида банклар жисмоний шахслар
учун жозибали депозит маҳсулотларини кенгайтириши, корпоратив мижозлар билан
узоқ муддатли депозит шартномаларини кучайтириши ва рақамли технологиялардан
самарали фойдаланиш орқали депозит базасини кенгайтириши керак. Шунингдек, банк
тизимида рақобат муҳитини яхшилаш, давлат ва хусусий банклар ўртасидаги депозит
таркибини мувозанатлаштириш, фоиз сиёсатини бозор талабларига мос равишда
такомиллаштириш муҳим ҳисобланади. Банклар молиявий барқарорликни таъминлаш
учун хавфларни олдиндан баҳолаш тизимини такомиллаштириб, депозитларнинг узоқ
муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиши лозим.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
321
Адабиётлар /Литература/Reference:
Marshall, A. (1890). Principles of Economics. London: Macmillan.
Mill, J. S. (1848). Principles of Political Economy. London: John W. Parker.
Ricardo, D. (1817). Principles of Political Economy and Taxation. London: John Murray.
Samuelson, P. A. (1948). Economics: An Introductory Analysis. New York: McGraw-Hill.
Say, J. B. (1803). A Treatise on Political Economy. Paris: Deterville..
Smith, A. (1776). An Inquiry into the Nature and Causes of the Wealth of Nations. London:
W. Strahan and T. Cadell.
Walras, L. (1874). Elements of Pure Economics. Lausanne: L. Corbaz.
Абдуллаева
Ш
.
З
. (2017)
Банк
иши
.
Дарслик.
-
Т.: ТМИ, Иқтисод
-
Молия, 732 б.
Бобобеков, Ф. (2025). Тижорат банкларида депозитларнинг ресурс сифатидаги
аҳамияти.
Илғор
иқтисодиёт
ва
педагогик
технологиялар,
1(3),
179
–
185.
https://doi.org/10.60078/3060-4842-2024-vol1-iss3-pp179-185.
Лаврушин О.И. и др. (2024) "Банковское дело". —
Москва: КноРус,–
630 с.
Марамыгин М. С., и др. (2021) Банковское дело и банковские операции : учебник /
Министерство науки и высшего образования Российской Федерации, Уральский–
567 с. : ил.
–
Библиогр.: с. 504–
512.
–
100 экз. –
ISBN 978-5-7996-3104-8.
