THE SIGNIFICANCE OF USING THE ESG RATING IN THE “GREEN ECONOMY”

Abstract

The article highlights the concept of “green economy” and the role of the ESG rating in accelerating the flow of investments in economic activities, which are considered as solutions to such currently relevant issues like improving the competitiveness of the national economy, building a resource-efficient and environmentally friendly society and ensuring social equality.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Abdullaeva С. (2024). THE SIGNIFICANCE OF USING THE ESG RATING IN THE “GREEN ECONOMY”. Economic Development and Analysis, 2(8), 215–221. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/49544
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article highlights the concept of “green economy” and the role of the ESG rating in accelerating the flow of investments in economic activities, which are considered as solutions to such currently relevant issues like improving the competitiveness of the national economy, building a resource-efficient and environmentally friendly society and ensuring social equality.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

215


“ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ДА ESG РЕЙТИНГИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ

PhD

Абдуллаева Севарахон Хасановна

Фарғона политехника институти

ORCID: 0000-0002-8596-2473

sevarikabdullayeva@gmail.com

Аннотация.

Мақолада миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш,

ресурс тежамкор ва экологик хавфсиз жамиятни барпо этиш ҳамда ижтимоий

тенгликни таъминлаш каби ҳозирда долзарб бўлган масалаларининг ечими ҳисобланган
“яшил иқтисодиёт” концепцияси ҳамда ESG рейтингининг хўжалик фаолиятига

инвестициялар оқимини жадаллаштиришдаги ўрни ёритилган.

Калит сўзлар:

“яшил иқтисодиёт”, барқарор ривожланиш, экологик омиллар,

ижтимоий омиллар, корпоратив сиёсат.

ВОПРОСЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ РЕЙТИНГА ESG В «ЗЕЛЕНОЙ ЭКОНОМИКЕ»

PhD

Абдуллаева Севарахан Хасановна

Ферганский политехнический институт

Аннотация.

В статье освещается концепция «зеленая экономики» и роль рейтинга

ESG в ускорении притока инвестиций в экономическую деятельность, которые

рассматриваются как решения таких актуальных в настоящее время вопросов, как

повышение

конкурентоспособности

национальной

экономики,

построение

ресурсоэффективного и экологически чистого общества и обеспечение социального

равенства.

Ключевые слова:

«зеленая экономика», устойчивое развитие, экологические

факторы, социальные факторы, корпоративная политика.

THE SIGNIFICANCE OF USING THE ESG RATING IN THE

GREEN ECONOMY

PhD

Abdullaeva Sevarakhon Khasanovna

Fergana Polytechnic Institute

Annotation.

The article highlights the concept of “green economy” and the role of the ESG

rating in accelerating the flow of investments in economic activities, which are considered as
solutions to such currently relevant issues like improving the competitiveness of the national

economy, building a resource-efficient and environmentally friendly society and ensuring social

equality.

Key words:

green economy

, sustainable development, environmental factors, social

factors, governance.

UO

K: 330.101

VIII SON

AVGUST, 2024

215-221


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

216

Кириш.

Ўтган даврлар мобайнида мамлакатлар иқтисодиётининг асосини ишлаб чиқариш

тақсимот, айирбошлаш ва истеъмол каби тўрт асосий тамойил ташкил этиб келган

бўлса, ҳозирги даврга келиб асосий эътибор нафақат ана шу тамойиллар асосида

фаолиятни ташкил этиш балки “яшил иқтисодиёт”ни жорий этиш билан барқарор
ривожланишга эришиш ҳисобланмоқда. Хусусан, “яшил иқтисодиёт” дейилганда

умумий ҳолда амалга оширилаётган турли фаолиятлар натижасида атроф

-

муҳитга ва

экологияга етказилиши мумкин бўлган зарарлар хавфини тобора камайтириб бориш

билин барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш тушунилади. Шунингдек, ушбу
иқтисодиёт инсон учун фаровон ҳаёт қуриш шарт

-

шароитларини яхшилаш, экология ва

атроф

-

муҳит билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш билан

ижтимоий тенгликни таъминлашни ифодалайди.

Бугунги кунда кўплаб мамлакатларда жорий этилган иқтисодий модел нафақат

аҳоли ўртасида, балки мамлакатлар миқёсида тенгсизликларни кучайишига,

чиқиндилар ҳажмининг кўпайишини, самарасиз ишлаб чиқариш фаолиятларини
рағбатлантириш натижасида ресурсларнинг янада тақчиллигини келтириб чиқариш

билан бирга атроф

-

муҳит ва инсон саломатлигига кенг таҳдидларни юзага келишига

сабаб бўлганлиги “яшил иқтисодиётга” ўтиш учун заруриятни юзага келтирди. Шунга

кўра сўнгги йиллар давомида дунё миқёсида яшил иқтисодиёт концепцияси амалга

оширилиши лозим бўлган стратегик устувор вазифа сифатида белгиланиб келинмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Экологик ва атроф

-

муҳитга оид хавф

-

хатарлар асосан корхоналарининг ишлаб

чиқариш ва бошқа фаолиятларининг барча жиҳатлари билан чамбарчас боғлиқлиги илк

бор 1989 йилда Буюк Британия ҳукумати учун иқтисодчи олимлар Давид Пеарсе, Анил

Маркандя ва Эдвард Б.Барбиер томонидан “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш
режаси”, деб номланган ҳисоботда ифодаланган (

1989)

. Улар “яшил иқтисодиёт”

концепциясини иқтисодий атамалар таркибига киритиш билан бирга иқтисодиёт ва

атроф

-

муҳитни ўзаро уйғунлигини таъминлаш мақсадида корхоналар томонидан

ишлаб чиқариш ва эксплуатация жараёнларида маҳсулот ва хизматларни атрофлича
баҳолаш заруриятини таъкидлаганлар. Натижада барқарор ривожланишни

таъминлашда яшил иқтисодиёт концепцияси муҳим ўринни эгаллаши глобал миқёсда

кенг тан олинди. Иқтисодий барқарор ривожланиш эса инсон эҳтиёжларини тўла

қондириш мақсадига эришишда келажак авлод эҳтиёжларини қондириш
имкониятларига хавф солмаслик асосида ривожланишни ифодалайди.

Шунингдек таъкидлаш лозимки, хорижий адабиётлар таркибида экологик

иқтисодиёт деб номланган алоҳида йўналиш ҳам тарихан мавжуд бўлган, ҳозирги кунга

келиб иқтисодиётнинг ушбу тармоғи бутун дунё бўйлаб ривожланиш босқичидадир.

Экологик иқтисодиёт тармоғининг асосчилари ҳисобланган Роберт Костанза ва Герман
Дейли

(1991)

томонидан шакллантирилган “Экологик Иқтисодиёт: фан ва

барқарорликни бошқариш” (1989) номли тадқиқот ишида экологик иқтисодиётни

табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабат, биологик хилма –

хилликни ва табиатни

ҳимоя қилишга

қаратилган иқтисодий механизмларни тадқиқ этишга қаратилган илм

соҳаси сифатида тарифламаган.

“Яшил иқтисодиёт” тушунчасининг ҳозирда кенг тарқалган, шунингдек, нисбатан

тўлиқ таърифи БМТнинг Атроф

-

муҳитга оид дастури (UNEP) томонидан ишлаб

чиқилган бўлиб, унга кўра “яшил иқтисодиёт” инсонлар фаровонлиги ва ижтимоий
тенглигининг яхшиланиши, экологик оид хавф

-

хатар ва экологик тақчилликни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

217

сезиларли даражада камайтиришга олиб келувчи иқтисодиёт сифатида талқин
этилган.

17

“Яшил” ўсиш кўрсаткичини аниқлаш таклифи Осиё ва Тинч Океанидаги

мамлакатларнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалари бўйича комиссияси (ЭСКАТО)

томонидан таклиф этилган. 2005 йилда Сеулда қабул қилинган декларация асосида
“яшил” ўсиш барқарор иқтисодий ривожланишнинг стратегияси сифатида белгиланди.

Декларацияга кўра “яшил” ўсиш экологик барқарор иқтисодий ривожланишни,

ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланишга

қаратилган чора

-

тадбирлар мажмуини ифодалайди (

Kasztelan, 2017).

Тадқиқот методологияси.

Мақолада мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш,

таққослаш усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

2000 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Минг йиллик ривожланиш

мақсадларининг қабул қилиниши барқарор ривожланишни таъминлаш борасидаги
халқаро амалий фаолиятни амалга оширишни илгари сурилишига сабаб бўлди. Бунинг

натижасида 2012 йилда дунё мамлакатлари раҳбарлари томонидан Барқарор

ривожланиш мақсадларини (Sustainable Development Goals (SDGs) ишлаб чиқиш, ушбу

мақсадлар ҳар бир инсон учун фаровон турмуш тарзини яратишга хизмат қилувчи

иқтисодий, ижтимоий, экологик кўрсаткичларни ўз ичига олиши белгиланди

ҳамда

БМТга аъзо барча давлатлар томонидан 2015

-

2030 йилларда амалга оширилиши кун

тартибига киритилди.

Барқарор ривожланиш мақсадлари дастури 17 та глобал мақсадларни ва улар

билан боғлиқ 169 та вазифаларни ўз таркибига олади: 1) қашшоқликни йўқотиш; 2)
очликни тугатиш; 3) соғлик ва фаровонлик; 4) сифатли таълим; 5) гендер тенглиги; 6)

тоза сув ва санитария; 7) арзон ва тоза энергия; 8) муносиб иш ўринлари яратиш ва

иқтисодий ўсиш; 9) саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма; 10) тенгсизликни

камайтириш; 11) барқарор шаҳарлар ва қулай яшаш жойларини яратиш; 12)
масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш; 13) иқлим ўзгаришига қарши курашиш; 14)

денгиз экотизимларини асраш; 15) қуруқликдаги экотизимларни асраш; 16) тинчлик,

адолат ва самарали бошқарув; 17) барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик (Вахабов,

Хажибакиев, 2020)

.

Ўзбекистон Республикаси ҳам БМТга аъзо мамлакатлар қаторида Барқарор

ривожланиш мақсадлари дастурига оид глобал мақсадларни амалга оширишни ўз

олдига стратегик вазифа сифатида белгилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида ҳам иқлимнинг ўзгариши ва атроф

-

муҳит

билан боғлиқ турли хавф

-

хатарларнинг юзага келаётганлиги самарали, экологик

хавфсиз ҳамда ресурс тежамкор иқтисодиётни таъминлаш заруриятини юзага
келтирмоқда. Хусусан, жадаллашаётган саноатлаштириш ва аҳоли сонининг ортиши

иқтисодиётнинг ресурсларга бўлган эҳтиёжини сезиларли даражада ошириш билан

бирга атроф

-

муҳитга салбий антропоген таъсирни кучайишига ҳамда иссиқхона

газлари ажратмаларининг ортишига сабаб бўлмоқда. Шунга кўра, мамлакатда амалга

оширилаётган таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини

модернизация ва диверсификациялаш, шунингдек, барча ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришга мақсадида амалга оширилаётган комплекс чора

-

тадбирлар таркибига “яшил

иқтисодиёт” концепцияларини жорий этиш заруриятининг

юзага келганлиги 2019

-

2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил

17

https://www.unep.org/explore-topics/green-economy/why-does-green-economy-matter


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

218

иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг шаклланишини
таъминлади.

Мамлакат хўжалигининг барча жабҳаларида “яшил иқтисодиёт”дан фойдаланиш

нафақат иқтисодий ўсиш суръатларининг барқарорлигини, балки экология ҳамда

атроф

-

муҳитга хавф туғдирмаган ҳолда ижтимоий тенгликни таъминлаш

шароитларини яратади. Шунингдек, мамлакатга

инвестициялар оқимини кириб

келишини фаоллаштиради. Чунки барқарор иқтисодиётга эришиш мақсадининг

оммалашиши билан инвесторларнинг “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга, иқлим

ўзгариши ва ижтимоий омиллар билан боғлиқ хавф

-

хатарларни камайтиришга

қаратилган молиявий воситаларга бўлган эҳтиёжларини тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорлигининг

юқори даражасининг мавжудлиги, технологиялар янгиланишининг тез суратларда

амалга оширилаётганлиги ҳамда “яшил иқтисодиётни” жорий этиш учун инновацион
ечимлардан фойдаланишга қаратилган барча шарт

-

шароитларнинг мавжудлиги

мамлакатга инвестициялар оқимини жадаллаштиради. Бу эса инвестор учун жозибали
бўлган фаолиятда “яшил иқтисодиёт”нинг жорий этилганлигини ифодаловчи

кўрсаткичлар тизимини ўрганиш ва баҳолаш заруриятини юзага келтиради

(

Абдуллаева, 2024)

.

Жаҳон амалиётида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига “яшил

иқтисодиёт”ни қўллаганлик ҳолатини ифодаловчи индикаторлар тизими ишлаб

чиқилган бўлиб, ушбу тизим ESG концепцияси асосида шакллантирилган.

ESG рейтинги корхонанинг атроф

-

муҳит ва ижтимоий муаммоларни, шу жумладан

ходимларни бошқариш, мижозларга хизмат кўрсатиш, жамоатчиликка таъсир ва шу

кабиларни бошқариш сифатини кўрсатадиган баҳо ҳисобланади. Умумий ҳолда ESG

кенгайтмаси инглиз тилидаги Environmental (Экология), Social (Ижтимоий сиёсат) и

Governance (Корпоратив бошқарув) сўзларидан иборат бўлиб, корхонада амалга
оширилаётган бошқарув жараёнларида шаффофликни, атроф

-

муҳитга нисбатан

эътиборни ҳамда фаолиятда бевосита ва билвосита иштирок этувчи инсонларга

нисбатан ғамхўрликни таъминлаш билан бирга ушбу жиҳатларни ривожлантириш

стратегиясини ифодалайди.

1-

расм. ESG баҳолаш рейтингининг таркибий омиллари

Экологик омиллар

Экологик менежмент

тизими;
Сув ресурсидан

фойдаланиш;
Атмосферанинг

ифлосланиши;
Ер ресурсидан

фойдаланиш;
Чиқиндилар ва

қадоқлаш;
Энергиясамарадорлиги;
Иқлим ўзгариши;
Биологик хилма-хиллик.

Ижтимоий омиллар

Ходимларга оид сиёсат;
Ходимлар меҳнатига ҳақ

тўлаш тизими;
Ходимларни ижтимоий

қўллаб-қувватлаш;
Меҳнатни муҳофаза

қилиш, хавфсизлик

техникаси;
Инсон ҳуқуқлари ва

камситишлар;
Маҳаллий

бирлашмалар билан

ўзаро фаолият.

Корпоратив бошқарув

омиллари

Хусусий мулкчиликнинг

таркибий тузилмаси;
Ривожланиш

стратегияси;
Акция эгаларининг

таъсир доираси;
Хамкорлар билан ўзаро

муносабатлар;
Молиявий ва

номолиявий

маълумотларнинг

сифатлилиги;
Барқарор ривожланиш

соҳасидаги бошқарув.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

219

ESG рейтинги асосида хўжалик юритувчи субъект фаолиятини баҳолаш қуйидаги

омилларга асосан амалга оширилади:

Экологик омиллар (Environmental) асосида корхонанинг экологик сиёсати,

чиқиндиларга оид чора

-

тадбирларнинг жорий этилганлик ҳолати, атроф

-

муҳитга

таъсир этиш даражаси ва салбий таъсир этиш ҳолатини камайтириш бўйича
режаларнинг шакллантирилганлик жиҳатлари

баҳоланади.

Ижтимоий омиллар (Social) таркибини меҳнатни муҳофаза қилиш, хўжалик

юритувчи субъект барча фаолиятига ишдаги хавфсизлик чораларининг жорий

этилганлиги, иш ҳақи даражаси, ходимларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлар ва
мижозлар билан муносабатлар, корхона ва ташкилот фаолиятининг ижтимоий нуқтаи

-

назардан аҳамиятли бўлган кўрсаткичларини оптималлаштириш бўйича ҳаракатлар

режаси ташкил этади.

Бошқариш сифати (Governance) корхонанинг ривожланиш стратегияси, унинг

ишбилармонлик мавқейи, бошқарув органларининг самарадорлиги, рискларни

бошқариш тизимининг фаолияти, корхона фаолиятида шаффофликнинг мавжудлиги
ҳамда мулк эгаларини ҳимоя қилиш бўйича чора

-

тадбирларнинг мавжудлиги каби

кўрсаткичларни баҳолайди.

ESG рейтинги бўйича таҳлилни амалга оширишнинг афзаллиги шундаки, ушбу

омиллар хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг самарадорлигини ҳамда барқарор

ривожланиш чора

-

тадбирларини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин

бўлган хавф

-

хатарларни баҳолаш имкониятини шакллантиради. Шунингдек, таҳлил

натижалари ҳозирда глобал миқёсда аҳамиятли бўлган атроф

-

муҳит, экология ва

ижтимоий тенглик каби масалаларга нисбатан корхонанинг муносабатини яққол

ифодалаш билан фаолиятга инвесторлар эътиборини жалб этиш учун зарурдир. Ушбу

рейтинг корхона, инвестор ва фаолиятга алоқадор бошқа барча томонлар ўртасида

ўзаро алоқани шакллантиради. Корхонани барқарор ривожланиш бўйича амалга
ошираётган хатти

-

ҳаракатларини ESG асосида таҳлил қилиниши бошқарув

жараёнларининг қанчалик самарали ва шаффоф тарзда йўлга қўйилганлигини

ифодалаш билан бирга узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилиш учун шарт

-

шароит яратилишини таъминлайди.

Жаҳон амалиётига кўра ESG рейтингининг амал қилиш муддати бир йилни ташкил

этиб, 12 ой давомида бир маротаба қайта таҳлилни амалга ошириш лозимлиги

белгиланган.

ESG бўйича таҳлил халқаро агентликлар томонидан амалга оширилади. Хусусан,

ҳозирда жаҳон бўйича эътироф этилган кўплаб рейтинг агентликлари мавжуд бўлиб,

ҳар бир агентлик томонидан ўзига хос бўлган таҳлил методология шакллантирилган.

Амалга оширилган тадқиқотлар натижасига кўра ушбу агентликларнинг

рейтингини шакллантириш услубиётлари турлича изоҳлансада, лекин унинг

мазмунини корхона бизнес фаолиятининг барча жиҳатларини яшил иқтисодиёт билан
ўзаро

уйғунлашган

ҳолда

ташкил

этилганлик

ҳолатини

ўрганишга

йўналтирилганлигини ифодалайди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

220

1-

жадвал

ESG агентликлари томонидан ишлаб чиқарилган баҳолаш услубиёти

Агентлик

Услубиётнинг

мазмун

-

моҳияти

Баҳолаш услуби

1. Sustainalytics (ESG

Risk Ratings)

Хўжалик юритувчи субъектнинг
ESGга оид хавф

-

хатарларга

таъсири ва уларни бошқариш

самарадорлигини аниқлашга
қаратилган стандартлаштирилган

(меъёрлаштирилган) баҳоловчи
рейтинг бўлиб, ушбу рейтинг ESG

турли масалаларининг корхона
фаолиятига таъсир даражаси

ҳамда бошқарув самарадорлигига
оид кўрсаткичларни

умумлаштириш билан ишлаб
чиқилган мутлақ кўрсаткич

асосида аниқланади.

18

0 дан +40 гача бўлган ўлчов
оралиғи:

0 - 10 -

ESG рискининг корхона

фаолиятига таъсири

аҳамиятсиз

;

10 - 20 -

ESG рискининг корхона

фаолиятига таъсири

паст

даражада

;

20 - 30 -

ESG рискининг корхона

фаолиятига таъсири

ўрта

даражада

;

30 - 40 -

ESG рискининг корхона

фаолиятига таъсири

юқори

;

+ 40 -

ESG рискининг корхона

фаолиятига таъсири

ўта юқори

.

MSCI ESG Rating

Корхона томонидан унинг

молиявий ҳолатига таъсир этувчи
ESG хавф

-

хатарларини бошқариш

ҳамда мавжуд имкониятларни
баҳолаш MSCI ESG рейтингининг

асосий мақсади ҳисобланади.
Ушбу баҳолаш агентлиги

қоидаларга асосланган

услубиётни саноатда етакчи ва
етакчи бўлмаган корхона

-

ташкилотларни аниқлаш
мақсадида фойдаланади, таҳлил

жараёни корхоналарнинг ESG
хавф

-

хатарларига нисбатан

таъсирчанлиги ва рақобатчи
корхоналарга нисбатан хавф

-

хатарларни қандай даражада
бошқара олиш каби хусусиятларга

асосланган ҳолда амалга
оширилади.

Етакчи (ААА), ўрта (А, ВВВ, ВВ) ва

ортда қолган (В, CCC) каби рейтинг
кўрсаткичларидан иборат.

Бунда

:

Етакчи (ААА) сифатида ESGнинг

энг муҳим хавф

-

хатарларини ва

имкониятларини бошқаришда

саноатда етакчи бўлган хўжалик

юритувчи субъект тушунилади.

Ўрта (А,ВВВ,ВВ) рейтинги

саноатда

мавжуд рақобатчи

корхоналарга нисбатан

ESG

нинг

энг муҳим хатарлари ва
имкониятларини бошқариш

бўйича аралаш ёки анъанавий
тажрибага эга корхоналарни

ифодалайди.

Учинчи рейтинг кўрсаткичи (В,

ССС) эса хавф

-

хатарларга юқори

даражада таъсирчанлиги ҳамда

ESGнинг энг муҳим хавф

-

хатарларини

бошқара олмаганлиги

сабабли саноатда ривожланишдан

ортда қолаётган корхоналарга
хосдир

.

ISS ESG Corporate

ISS ESG

хавф

-

хатарларини

аниқлаш ва инвестицияларни
амалга ошириш учун зарур бўлган

умумий (комплекс)

маълумотларни аниқлаш ҳамда
тадқиқот ишларини амалга

оширишни ифодалайди.

Рейтинг 12 балли шкаладан

фойдаланилган ҳолда шаклланади,
яъни А+/4.00 дан –

саноат

корхоналари ичидан энг яхши

кўрсаткичга эга бўлганидан, Д

-

/1.00 гача

-

энг ёмон кўрсаткичга

эга корхонагача.

18

sustainalytics.com/esg-data


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, avgust

www.e-itt.uz

221

Хулоса ва таклифлар.

Фикримизча, Ўзбекистон шароитида ҳам хўжалик юритувчи субъектлар

фаолиятини ESG методологиясидан фойдаланган ҳолда баҳолашни амалга ошириш

муҳим бўлиб, бу нафақат ҳозирда долзарб бўлган экология, ижтимоий тенгсизлик каби
муаммоларнинг хўжалик фаолиятига салбий таъсирини баҳолаш, балки инвесторларни

жалб этиш кўламини кенгайтириш имкониятини яратади.

Мамлакатда амалга оширилаётган барча ислоҳотларга “яшил иқтисодиёт”

тамойилларини жорий этиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ESG
рейтинги асосида баҳолаш тизимини жорий этиш мустаҳкам барқарор иқтисодий

тараққиётга эришиш учун зарурдир. Бунинг

учун эса фикримизча, қуйидаги асосий

вазифаларни бажарилиши мақсадга мувофиқдир:

-

технологик жараёнларни модернизациялаш ҳамда молиявий механизмларни

ривожлантириш асосида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия

самарадорлигини оширишга эришиш;

-

илғор халқаро стандартларга асосланган “яшил иқтисодиёт” мезонларидан

инвестицияларни амалга оширишда кенг фойдаланиш;

-

халқаро молиявий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни қўйган ҳолда “яшил

иқтисодиётга” ўтиш бўйича чора

-

тадбирларни ишлаб чиқиш;

-

“яшил иқтисодиёт”да юқори меҳнат унумдорлигига эришиш ҳамда меҳнат

бозорини зарурий кадрлар билан таъминлаш учун таълимга инвестициялар киритиш;

-

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига “яшил” воситалар ва ёндашувларни

жорий этиш.

Адабиётлар/ Литература/ Reference:

Costanza R. (1991) Ecological economics: the science and management of sustainability. -

New York: Columbia University Press, - 525 p. ISBN: 0231075634.

David P., Anil M., Edward B. (1989) Blueprint for a Green Economy. Barbier. Earthscan,

London, Great Britain, -192 pp.

Kasztelan A. (2017) Green growth, green economy and sustainable development:

terminological and relational discourse // Prague Economic Papers. -

№ 26(4).

- P. 487

499, DOI:

10.18267/j.pep.626.

Абдуллаева, С. (2024). Иқтисодий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар

тизимини аниқлаш масалалари.

Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(5), 384

388.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss5-pp384-388

Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х. (2020) Яшил иқтисодиёт: Дарслик. Тошкент.:

“Universitet”,

-

16 с.

References

Costanza R. (1991) Ecological economics: the science and management of sustainability. -New York: Columbia University Press, - 525 p. ISBN: 0231075634.

David P., Anil M., Edward B. (1989) Blueprint for a Green Economy. Barbier. Earthscan, London, Great Britain, -192 pp.

Kasztelan A. (2017) Green growth, green economy and sustainable development: terminological and relational discourse // Prague Economic Papers. - № 26(4). - P. 487–499, DOI: 10.18267/j.pep.626.

Абдуллаева, С. (2024). Иқтисодий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини аниқлаш масалалари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(5), 384–388. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss5-pp384-388

Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х. (2020) Яшил иқтисодиёт: Дарслик. Тошкент.: “Universitet”, -16 с