Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
683
ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА БЮДЖЕТ-СОЛИҚ
СИЁСАТИНИНГ ЎРНИ
Турсунова Зулайхо Абдужобир қизи
Tошкент халқаро бошқарув ва технологиялар университети
ORCID: 0009-0007-7884-9134
Аннотация.
Ушбу мақолада иқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-
солиқ сиёсатининг ўрни ниҳоятда муҳимлиги, бюджет-солиқ сиёсати, ҳукуматнинг
қарзи, солиқ даражалари, давлат харажатлари ва даромадларини бошқариш орқали
иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инфляцияни назорат қилиш ва иқтисодиётни
барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни ўз ичига олади.
Калит сўзлар:
солиқлар, бюджет-солиқ сиёсати, солиқ базаси, мол-мулк солиғи,
солиқ тушумлари, иқтисодий барқарорлик.
РОЛЬ БЮДЖЕТНО-НАЛОГОВОЙ ПОЛИТИКИ В ОБЕСПЕЧЕНИИ
ЭКОНОМИЧЕСКОЙ СТАБИЛЬНОСТИ
Турсунова Зулайхо Абдужабировна
Ташкентский международный университет менеджмента и технологий
Аннотация.
В этой статье рассматриваются меры, направленные на
стимулирование экономического роста, контроль над инфляцией и стабилизацию
экономики посредством чрезвычайно важной роли бюджетно-налоговой политики в
обеспечении
экономической
стабильности,
бюджетно-налоговой
политики,
государственного долга, уровней налогообложения, управления государственными
расходами и доходами.
Ключевые слова:
налоги, бюджетно-налоговая политика, налоговая база, налог на
имущество, налоговые поступления, экономическая стабильность.
THE ROLE OF FISCAL POLICY IN ENSURING ECONOMIC STABILITY
Tursunova Zulaykho Abdujabir kizi
Tashkent International University of Management and Technology
Annotation.
This article discusses measures aimed at stimulating economic growth,
controlling inflation, and stabilizing the economy through the extremely important role of fiscal
policy in ensuring economic stability, fiscal policy, public debt, tax levels, and public expenditure
and revenue management.
Keywords:
taxes, fiscal policy, tax base, property tax, tax revenues, economic stability.
UO‘K: 336.7(575.1)
V SON - MAY, 2024
683-679
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
684
Кириш.
Солиқлар билан боғлиқ бўлган муносабатлар дастлабки ижтимоий жамиятлар
пайдо бўлишидан бошлаб, ҳозирги кунгача ҳукумат вакиллари, солиқ йиғувчилар ҳамда
солиқни тўловчилар ўртасидаги қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келган.
Солиқларга нисбатан замонавий қарашлар тарихий тажриба таъсири натижасида оддий
фуқаро манфаатларини суверен давлат манфаатларига мослаштириш, кейинчалик эса
бу манфаатларни давлат манфаатларига хизмат қилдириш натижасида пайдо бўлган.
Солиқ муносабатларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши давлат молиясининг
шаклланиши ва ривожланиши жараёнида солиқ тўловчилар даромадларининг бир
қисмини мажбурий кўринишда давлат хазинасига ундирилиши узоқ даврга бориб
тақалади. Демак, солиқларнинг шаклланиш тарихи шундан далолат берадики, дастлаб
солиқ муносабатлари аҳоли билан давлат ўртасида пайдо бўлиб, инсон цивилизацияси
билан бирга ривожланиб борган.
Солиқларнинг иқтисодий муносабатларда асосий ўринга чиқишига, авваламбор
давлатнинг шаклланиши, жамоаларнинг синфларга бўлиниши, қадимги ижтимоий
тузумнинг вужудга келиши ҳамда уларнинг маълум молиявий манбага эҳтиёж
сезишлари сабаб бўлган.
Инсоният онгининг аста-секинлик билан ривожланиши, янги иқтисодий ва
ижтимоий ҳаёт тарзини ўзгара бориши билан солиқлар ҳам ривожланиб борган, яъни
янги солиқ солиш манбалари вужудга келган, бу эса янги солиқ режимларининг пайдо
бўлишига олиб келган ҳамда янги турдаги солиқлар асосида даромадлар
шаклланибдавлат харажатлари қопланган.
Демак, солиқлар давлат бошқарув идораларини, мамлакат мудофаасини ва
маҳсулот ишлаб чиқармайдиган соҳаларни (маориф, соғлиқни сақлаш, фан-маданият ва
шу каби ташкилотларни) молиялаштиришнинг асосий манбаси бўлган.
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодчи олим Исламқулов (2019), “Республикамизда давлат бюджети
даромадлари барқарорлиги, турли даражадаги бюджет даромадлари мутаносиблигини
таъминлаш мақсадида марказий ва маҳаллий давлат ҳокимиятларининг молия-бюджет,
бюджет-солиқ соҳаларида ваколатларини аниқ белгилаб олиш лозимлигини таъкидлаб,
бунда бюджет тизимининг бўғинлари ўртасида даромад ваколатлари ва харажат
мажбуриятларини
оптимал
тақсимлаш
тизимини
маҳаллий
бюджетлар
барқарорлигини таъминлаш горизонтида амалга ошириш лозимлигини;
Шунингдек, маҳаллий бюджетларга умумдавлат солиқларидан ажратмалар фоизи
ҳеч бўлмаганда уч йилга ўзгармас бўлишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг бўш
пул маблағларини қисқа муддатларга банк муассасаларига фойда олишни йўлга қўйиш,
маҳаллий ҳокимиятларга ички ва ташқи бозорда зайёмлаштириш ҳуқуқини бериш
лозимлигини таклиф қилганлар.
Иқтисодчи олим, Хайриддиновнинг (2011) фикрича “ҳар бир маҳаллий ҳудуддаги
солиқ тизими томонидан ундирилиши лозим бўлган умумдавлат солиқларининг
маълум бир қисмини бевосита маҳаллий бюджетларнинг ихтиёрларига бириктирилган
даромадлар кўринишида қатъий ҳиссада ва доимий асосда қолдирилишини олдиндан
белгиланиб қўйилиши кераклигини, бунда, асосий эътибор даромадларни бюджет
тизими
бўғинлари
ўртасида
қайта
тақсимлашнинг
асосий
комбинацион
вариантларидан бири бўлган меъёрий ажратмалар тизимини такомиллаштиришга
қаратилиши, шунингдек маҳаллий бюджетлар даромад базалари барқарорлигини
таъминлашда уларнинг бириктирилган даромадларига устуворлик бериш мақсадга
мувофиқлигини таклиф қилганлар.
Фискал сиёсатнинг самарадорлиги кўпинча фискал мултипликаторлар билан
ўлчанади, бу давлат харажатлари ёки солиққа тортишнинг ўзгариши натижасида ишлаб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
685
чиқаришнинг ўзгаришини кўрсатади. Blanchard ва Перотти (2002) каби тадқиқотлар
шуни кўрсатадики, фискал мултипликаторлар таназзул пайтида бирдан каттароқдир,
бу фискал сиёсатнинг иқтисодий фаолиятга кучли таъсирини кўрсатади. Бироқ,
иқтисодий барқарорлик даврида бу кўпайтиргичлар кичикроқ бўлади.
Тежамкорлик ва рағбатлантириш чоралари бўйича мунозаралар, айниқса, 2008
йилги молиявий инқироздан кейин машҳур бўлди. Алесина ва Ардагна (2010) фискал
консолидациялар солиқларни ошириш ўрнига харажатларни қисқартириш орқали
амалга оширилса, иқтисодий кенгайишларга олиб келиши мумкинлигини аниқладилар.
Давлат қарзининг юқори даражаси фискал барқарорлик ҳақида ташвиш
туғдиради. Рейнхарт ва Рогофф (2010) ортиқча қарз юқори фоиз ставкаларига ва
иқтисодий ўсишнинг пасайишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлайдилар. Бироқ,
сўнгги мунозаралар, шу жумладан замонавий пул назарияси тарафдорлари, паст фоиз
ставкалари ва кучли институционал асос (Келтон, 2020) ҳисобга олинса, суверен қарз
даражаси барқарор бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада мантиқий усул, кузатув, таҳлил ва синтез, тизимли ва қиёсий таҳлил
усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Республикамизнинг
ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши
молия-кредит
масалаларини ижобий ҳал қилиниши кўп жиҳатдан солиқ тизимининг тўғри йўлга
қўйишига боғлиқ.Шу сабабдан Президентимиз «Ўзбекистонда йирик инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш ниятида бўлган инвесторлар учун мамлакатимизни
жозибали қилиш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича ҳали кўп иш
қилишимиз керак.
Барча бизнес тоифалари учун солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу
асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарур”
(Хайриддинов, 2011) деб таъкидлаган эдилар.
Мамлакатимиз бозор муносабатларига ўтаётган ҳозирги шароитда иқтисодиётни
барқарорлаштириш жараёнида солиқ тизимига эътибор билан қараш ва уни давр
талабига мослаб такомиллаштириш энг муҳим масала ва вазифалардан бири бўлиб
ҳисобланади.
Президентимизнинг
«Ўзбекистон
Республикасинингсолиқ
сиёсатини
такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонида, мамлакатимиз солиқ
сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари этиб
қуйидагиларни белгилаб берилди:
Жумладан, «иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек,
солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни
тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги
номутаносибликларни бартараф этиш;
- солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш,
шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ
ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни
минималлаштириш;
- солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш,
инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини
кучайтириш;
- солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости
ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
686
барқарорлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг
тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш, шу жумладан кодексда солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар ставкаларининг миқдорларини белгилаш;
- хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш,
уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоялаш;
- солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан, солиқ солиш
объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини
таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий
этиш ҳисобига такомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш билан боғлиқ
операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этиш.
Мазкур солиқ концепцияси асосида ишлаб чиқилиб, 2020 йилдан амалиётга жорий
этилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида иқтисодиётда
солиқ
юкини
камайтириш,
унинг
барча
тизимдаги
солиқ
тўловчилар
ўртасидамутаносиблигини таъминлаш, ўхшаш базага эга солиқларни бирлаштириш
эвазига улар сонини оптималлаштириш, солиқ назоратининг шакл ва механизмларини
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига
соддалаштириш тадбирлари белгиланди.
Мамлакатимиз бюджет – солиқ сиёсатида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар
республикамиз иқтисодиётини ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Буни яққол
тасдиғини солиқ юкидаражасининг мамлакатмизда яратилган ялпи ички
маҳсулотгатаъсирида ҳам кўришимиз мумкин.
1-расм. ЯИМнинг ўсиши ва солиқ юкининг ЯИМдаги даражаси, % да
240
Юқоридаги 1-расм маълумотларининг таҳлили 2017-2023 йилларда ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиш кўрсатгичлари 108,5 фоиздан 107,8 фоизгача камайганда, солиқ юки
ҳам мос равишда 21,9 фоиздан 20,0 фоизгача (1,9 фоизли пунктга) камайганлигини,
лекин, 2018-2023 йилларда мамлакатда яратилган ЯИМ олдинги 2017 йилга нисбатан
1,6 фоиз пунктга (107,8 фоиздан 106,2 фоизга) камайган бир пайтда, солиқ юки эса
айнан шу даврда ўртача 5,9 фоиз пунктга (20,0 фоиздан 25,9 фоизга) ўсганлигини
кўрсатади. Бунга асосий сабаб, мамлакатимизда айнан шу даврдан бошлаб солиқ
соҳасида ислоҳотлар бошланиб, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ режимлари
ўзгартирилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар қўшилган
қиймат солиғини тўлашга, кичик бизнес субъектлари мол-мулк ва ресурс солиқларини
тўлашга ўтказилди.
108,5
108
107,8
107,8
105,4
105,6
106,2
21,9
20
20
20
26,5
26,1
25,2
0
20
40
60
80
100
120
ЯИМ усиши
Солик юки(ЯИМ нисбатан фоизда)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
687
Халқаро солиқ сиёсати мезонларида давлат бюджети даромадлари таркибида
тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатига қараб, у ёки бу мамлакат иқтисодиётининг
ривожланиш салоҳияти даражасига баҳо берилади. Масалан, АҚШда бюджет
даромадлари таркибида бевосита солиқлар салмоғининг 90 фоизга яқин бўлиши бу
мамлакат иқтисодиётининг юқори даражада ривожланганлигидан далолат беради ва бу
мамлакатда солиқларни даромадлар ҳисобига тўлаш имкониятлари юқори. Ўз
навбатида бу мамлакатда истеъмолдан эгри солиқ ундиришнинг зарурияти нисбатан
паст.
Мамлакатимиз солиққа тортиш амалиётида солиқ сиёсатини такомиллаштириш
концепциясидан келиб чиқиб киритилган ўзгарти-ришларда 2019 йилдан қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ва 2020 йилдан айланмалари 1 млрд.
сўмдан ошган барча тадбиркорлик субъектларининг қўшилган қиймат солиғини
тўлашга ўтказилиши ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун мол-мулк ва ресурс
солиқларини тўлашнинг жорий этилиши бевосита ва билвосита солиқлар бўйича
тушумлар таркибига жиддий таъсир қилди.
1-жадвал
Давлат бюджети даромадлари таркиби ва бевосита солиқ
тушумларининг аҳамияти таҳлили
Кўрсаткичлар
2018 й
2019 й 2020 й
2021 й
2022 й
ЯИМ
426641
532713 605515
738425
888342
Давлат бюджети даромадлари
79099
112165 132938
164799
201864
ЯИМдаги улуши, %
18,6
21,2
22,1
22,4
22,7
Бевосита солиқлар
15437
31677
45207
58930
64447
ЯИМдаги улуши, %
3,6
6,0
7,5
8,0
7,3
Тушумлардаги улуши, %
19,5
28,2
34,0
35,8
31,9
Билвосита солиқлар
40949
46427
46428
56290
71390
ЯИМдаги улуши, %
9,6
8,8
7,7
7,7
8,0
Тушумлардаги улуши, %
51,8
41,4
34,9
34,2
35,3
Ресурс солиқлари
12663
19981
21257
23036
23913
ЯИМдаги улуши, %
3,0
3,7
3,5
3,1
2,7
Тушумлардаги улуши, %
16,0
17,5
16,0
14,0
11,8
Бошқа даромадлар
10050
14380
20046
26542
42114
ЯИМдаги улуши, %
2,4
2,7
3,3
3,6
4,8
Тушумлардаги улуши, %
12,7
12,9
15,1
16,0
21,0
Юқоридаги 1-жадвал маълумотларидан сифат кўрсаткичлари бўйича амалга
оширадиган бўлсак, бунда давлат бюджети даромадларини ялпи ички маҳсулотдаги
улуши ва унинг ўсиш (ёки камайиш) тенденциясини кўришимиз лозим бўлади.
Таҳлилларга қарайдиган бўлсак, давлат бюджети даромадларининг сифат ўсиши 2022-
йилда ЯИМга нисбатан 22,7 фоизни ташкил этган [12].
Ўз навбатида, 2014-2020 йиллар мобайнида билвосита солиқларнинг Ўзбекистон
Республикаси давлат бюджети даромадларининг умумий ҳажмидаги салмоғи камайиш
тенденциясига эга бўлсада, лекин қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи
мамлакатимиз бюджетининг барқарор даромад манбаи сифатида тушумларнинг асосий
қисмини ташкил этади.
Халқаро солиқ маъмурчилиги тажрибасидан келиб чиқиб республикамизда ҳам
ресурс солиқлари мамлакатимиз табиий ресурсларидан самарали ва тежаб-тергаб
фойдаланиш учун жорий этилади. Мазкур йўналишга кейинги йилларда юртбошимиз
томонидан кенг эътибор қаратилиши яънитабиий ресурслардан фойдаланишни
солиқлар воситасида тартибга солинишини қўллаб-қувватланиши натижасида ресурс
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
688
солиқларининг салмоғи 2016-2019 йилларда деярлик 1,1 баробарга ўсган. Лекин, 2020
йилги солиқ сиёсати концепцияси бўйича ресурс солиқлари маъмурчилигидаги
ўзгаришлар сабабли уларнинг давлат бюджети салмоғидаги улушининг пасайиши
кузатилади.
Республикамизда юритилаётган бюджет-солиқ сиёсатида маҳаллий бюджетлар
даромадлариқонунчилик доирасида маҳаллий солиқлар ва йиғимларҳисобидан
шаклланиши белгиланган. Лекин бюджет-солиқ сиёсатимизнинг ўзига хослиги шундан
иборатки, давлат бюджетигатушган умумдавлат солиқларининг бир қисмини
ажратмалар қилиш йўли билан маҳаллий бюджетларга қайта тақсимланади.
Маҳаллий бюджетда ташкил этилган маблағлар асосан ижтимоий тадбирларга,
аҳоли турмуш тарзини яхшилашга, нафақалар тўлашга, инфратузилмани
ривожлантиришга, марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш ва бошқа
қатор масалаларни ҳал этилишига сарфланади. Шу сабабли, солиқларни белгиланган
муддатларда ундириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бюджет даромадлари таркибида
тартибга солувчи солиқлар мезонлари ҳамда меъёрларини тўғри белгилаш, маҳаллий
бюджет маблағларининг тақсимланишдаги қатор муаммолар устида илмий
изланишлар олиб бориш талаб этилади.
Реcпубликамиз давлат бюджет тизимининг муҳим таркибий қиcми бўлган
маҳаллий бюджетлар “давлат ҳокимиятининг маҳаллий органи фаолиятини амалга
ошириши учун унинг ихтиёрида молиявий база яратади. Маҳаллий бюджетлар тизими
маҳаллий талаб эҳтиёжларни тўлароқ ҳиcобга олиш ҳамда давлат томонидан
марказлашган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар билан мувофиқлаштириб
бориш имконини беради. Маҳаллий ҳокимият органлари маҳаллий бюджет
даромадларининг кўпайиши ва реcурcларнинг тежамкорлик билан cарфланиш” [13]
тадбирларини амалга оширади.
Хулоса ва таклифлар
Бюджет-солиқ сиёсати иқтисодиётда молиявий барқарорликни таъминлаш ва
иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш учун ҳал қилувчи рол ўйнайди. Солиқ
даромадлари ва давлат харажатлари, давлатнинг иқтисодий сиёсатидаги асосий
аломатлар бўлиб, бу омиллар орқали ҳукумат инфлатион даражасини, ишсизликни
бошқариши ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкин. Солиқлар ва давлат
харажатлари орқали тақсимланадиган маблағлар иқтисодий фаолиятнинг турли
соҳаларига таъсир кўрсатиб, иқтисодий барқарорликнинг муҳим даражасини
белгилайди.
- Иқтисодиётнинг турли соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий фаолиятни
тартибга солиш учун узоқ муддатли стратегик режалаштиришни амалга ошириши
керак;
- адолатли ва шаффоф солиқ тизими яратиш орқали солиқ солиш самарадорлигини
ошириш ва солиқ маъмурчилигининг юқори даражадаги ишончини таъминлаш зарур;
- мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишга ёрдам бериш учун бюджет ва солиқ
сиёсатини янада мослашувчан қилиш;
- иш ўринларини яратиш, камбағал аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва
мамлакат инфратузилмасига инвестиция киритиш орқали ижтимоий ҳимояни
кучайтириш;
- табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни
таъминлаш учун бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва махсус рента
солиғидан преференция ва имтиёзларни олиб ташлаш;
- халқаро ва миллий миқёсда энг яхши амалиётларни ўрганиш ва шаффофликни
таъминлаш мақсадида очиқ маълумотлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may
www.e-itt.uz
689
Иқтисодий барқарорлик иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг гарови
ҳисобланади. Шунинг учун, Ўзбекистонда бюджет-солиқ сиёсатининг роли фақат
молиявий воситаларни бошқариш эмас, балки ижтимоий ва иқтисодий тараққиётни ҳам
рағбатлантирувчи восита сифатида кўриб чиқилиши лозим.
Adabiyotlar/ Литература/ Reference:
Blanchard, O. (2020). Is There Deflation or Inflation in Our Future? Policy Responses to
COVID-19. MIT Press.
Blanchard, O., & Perotti, R. (2002). An Empirical Characterization of the
Dynamic Effects of Changes in Government Spending and Taxes on Output.
Furman, J. (2016). The New View of Fiscal Policy and Its Application. Conference on "Global
Implications of Europe’s Redesign".
Quarterly Journal of Economics, 117(4), 1329-1368.
Исламқулов
А.
(2019)
Диссертация
автореферати
“Бюджетлараро
мутаносибликни таъминлашда солиқлар тизимини такомиллаштириш” 16-бет
Хайриддинов А.Б. (2011) Маҳаллий бюджетлар даромад базаларининг
барқарорлигини таъминлаш йўллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган
дисс. автореферати. –Т.: б. 13.
