Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
555
КОРХОНА БОШҚАРУВИДА ХАРАЖАТЛАР ХИСОБИНИНГ АҲАМИЯТИ
ҲАМДА
ХУСУСИЯТЛАРИ
Урманбекова Ирода Фарходовна
Ренессанс таълим университети
ORCID: 0009-0007-3982-0320
Аннотaция.
Бугунги кунда иқтисодиётимизда харажатлар ва таннархни
пасайтириш орқали маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа сифатида
қаралмоқда. Шу боисдан, корхона бошқарувида харажатлар ҳисобининг назарий,
методологик ва амалий жиҳатлари махсус, мустақил тадқиқот объекти сифатида
ўрганиш долзарб ва илмий
-
амалий аҳамият касб этади. Мазкур мақолада корхона
бошқарувида ишлаб чиқариш харажатларининг мазмуни, аҳамияти
ҳамда унинг
хусусиятлари ва вазифалари очиб берилган.
Калит сўзлар:
харажатлар, бошқарув, маҳсулот таннархи, калькуляция
моддалари, харажатлар таҳлили, таннарх ҳисоби.
ЗНАЧЕНИЕ И ОСОБЕННОСТИ УЧЕТА ЗАТРАТ В УПРАВЛЕНИИ ПРЕДПРИЯТИЯМИ
Урманбекова Ирода Фарходовна
Образовательный университет «Ренессанс»
Аннотaция
.
Повышение конкурентоспособности продукции за счет снижения
себестоимости
сегодня считается важной задачей в нашей экономике. Поэтому изучение
теоретических, методических и практических аспектов учета затрат в управлении
предприятием как особого, самостоятельного объекта исследования является
актуальным и имеет научное и практическое значение. В данной статье раскрывается
содержание, значение издержек производства в управлении предприятием, а также их
особенности и задачи.
Ключевые слова
:
затраты, управление, себестоимость продукции, статьи
расчета, анализ затрат, учет затрат
.
IMPORTANCE AND FEATURES OF COST ACCOUNTING IN ENTERPRISE MANAGEMENT
Urmanbekova Iroda Farkhodovna
Renaissance University of Education
Abstract.
Increasing the competitiveness of products by reducing costs is today considered
an important task in our economy. Therefore, the study of theoretical, methodological and
practical aspects of cost accounting in enterprise management as a special, independent object of
research is relevant and has scientific and practical significance. This article reveals the content
and importance of production costs in enterprise management, as well as their features and
objectives.
Key words:
costs, management, production costs, calculation items, cost analysis, cost
accounting.
UO
‘
K: 638.14.08
IV SON - APREL, 2024
555-562
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
556
Кириш.
Бугунги кунда иқтисодиётимизда харажатлар ва таннархни пасайтириш орқали
маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Шу
боисдан, корхона бошқарувида харажатлар ҳисобининг назарий, методологик ва
амалий жиҳатлари махсус, мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганиш долзарб ва
илмий
-
амалий аҳамият касб этади. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида
корхоналарида харажатлар ҳисобининг назарий, методологик ва амалий жиҳатлари
махсус, мустақил тадқиқот объекти сифатида етарли даражада
ўрганилмаганлиги ушбу
масаланинг долзарблигини ва илмий
-
амалий аҳамиятга эга эканлигини белгилаб
беради.
Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 13 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни 7
-
моддасида “Активлар, мажбуриятлар,
хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг
ҳаракати
билан
боғлиқ
хўжалик
оперatsiялари
бухгалтерия
ҳисобининг
объектларидир” деб тавсиф келтирилган (Қонун
, 2016).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Мирзиёев
(2017)
“Танқидий таҳлил,
қатъий тартиб
-
интизом ва шахсий жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг
кундалик қоидаси бўлиши керак” деб номланган
асарида “Биринчи –
ислоҳотларнинг
қай даражада самара бераётганини кўрсатадиган мақсадли
дастурларни
амалга
ошириш
натижадорлиги.
Булар
қаторида
саноат
ва
бошқа тармоқларни
ривожлантиришнинг қуйидаги иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини келтириш
мумкин: ишлаб чиқариш қувватларининг аҳволи, харажатларни ва таннархни
пасайтириш,
маҳаллийлаштириш
ва
рентабеллик
даражаси,
маҳсулот
рақобатдошлигини сўзсиз ошириш” деб қайд этдилар.
Бундан кўриниб турибдики, бухгалтерия ҳисоботларида акс эттириладиган ишлаб
чиқариш қувватларининг аҳволи, бошқарув, харажатлар ва таннарх ва рентабеллик
даражаси каби
кўрсаткичлар бугунги кунда ўта муҳим аҳамият касб этишини алоҳида
таъкидлаш лозим. Бу масалалар бошқарув ҳисобининг асосий объектлари ҳисобланади.
Адабиётлар
шарҳи.
Бугунги кунда саноат корхоналарида харажатларни ҳисобга олишнинг амалдаги
тизими сарфланган харажатларни тўлиқ ва ишончли акс эттириш, турли мақсадларда
жалб этилган маблағларни аниқ мақсадга йўналтириш, ишлаб чиқаришни ташкил
этишда маблағлар тақчиллигини бартараф этиш ҳамда маҳсулот таннархини аниқ
ҳисоб
-
китобини
юритишни
таҳминлаш
имконини
бермайди.
Шунингдек,
республикамизда бу масалалар бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари ва бошқа
меъёрий ҳужжатлар талаблари даражасида илмий жиҳатдан тўлиқ саноат
корхоналарида
харажатлар
ҳисоби
ва
таннархни
калькуляция
қилишни
такомиллаштириш йўллари ҳал этилмаган. Шу сабабли ишлаб чиқариш харажатларини
бошқариш ва маҳсулотлар таннархини ўрганишнинг аҳамияти бугунги кунда янада
ортмоқда.
Харажатлар атамаси мулкни бошқариш, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни сотиш,
ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва зарарлар билан боғлиқ харажатларни ўз
ичига олади. Улар одатда пул маблағлари, моддий захиралар, иншоотлар, ускуналар ва
бошқалар сингари активларнинг чиқиши ёки улардан фойдаланилиши шаклида
бўлади
170
.
Харажатлар
-
муайян давр оралиғида сарфланган
ресурсларнинг пул ўлчовидаги
қийматидир. Харажат –
ҳисобот даврида иқтисодий фойдани активларнинг чиқиб
кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек, қатнашчилар
170
O’zbekiston Respublikasi Soliq Kodeksi
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
557
ўртасида каъиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келиши
(Pardaev va boshqalar, 2005).
Умумий иқтисодий маънода, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи
тушунчаларига Ш.Шодмонов томонидан қуйидагича таъриф келтирилган: “Ишлаб
чиқариш харажатлари
-
корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадларида,
иқтисодий ресурслар сотиб олиш учун қилган пул сарфлари. Корхона ўз фаолиятини
бозордан моддий ресурслар, яҳни асбоб
-
ускуна, дастгоҳлар, транспорт ва алоқа
воситалари, хом
-
ашё, ёқилғи, ҳар хил материалларни, меҳнат бозоридан ишчи кучини
сотиб олишдан бошлайди. Шунга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқариш харажатлари
таркибига хом
-
ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва енергия харажатлари,
асосий капитал амортизатсияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, фоиз
тўловлари ва бошқа. харажатлар киради. Ишлаб чиқариш харажатларига қилинган
барча харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади”
171
.
М.Болтабоев “Таннарх, маҳсулот таннархи —
корхонанинг мақсулот ишлаб
чиқариш. ва уни сотиш ҳамда ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун қилган
жами жорий харажатларининг пул шаклидаги ифодаси. Товар ишлаб чиқаришда
таннархнинг муҳим элементлари
-
четдан олинадиган хом
-
ашё, асосий материаллар,
електр
-
енергия ресурслари чиқимлари; асосий ва қўшимча иш ҳақи; ижтимоий
суғурта ажратмалари; амортизация ажратмалари ва б. сарф харажатлар”
-
деб таъриф
келтиради
172
.
Мамлакатимизда амалда бўлган Солиқ Кодексида (2020) “...солиқ тўловчи
томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот
(солиқ) даври давомида амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан
тасдиқланган чиқимлари (ушбу Кодекснинг 333
- 336-
моддаларида назарда тутилган
ҳолларда эса зарарлар) харажатлар деб эътироф этилади.” деб таъриф берилган.
Хориждаги илмий ишларда таннарх масаласини турли жиҳатларда ва турли
омиллар билан боғлаган ҳолда ўзгариш тендентсияларини аниқлашга доир
тадқиқотлар салмоқли ўринни эгаллайди. Масалан, Диллеп Дҳавале (2007) маҳсулот
таннархини қарорлар қабул қилишда ўзгарувчан технологияларга ҳиссали равишда
боғлиқлиги асосида ўрганади.
Абдусаломова (2017) «таннарх ҳисоби –
ривожланаётган мамлакатларда
бухгалтерия ҳисобининг янги тендентсияси» деб баҳолайди.
Тадқиқот методологияси.
Хўжалик юритувчи субъектларда харажатларни бошқариш тизимини ўрганишда
турли усуллар, яъни таққослаш, гуруҳлаш, горизонтал
ҳамда вертикал таҳлил
усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил
ва
натижалар
муҳокамаси.
Шу тарзда, олимларнинг фикрини таҳлил қилар эканмиз, харажатларни ҳисобга
олиш ва калькуляциялаш ҳам молиявий, статистик, солиқ тизимида, ҳам замонавий
бухгалтерия ҳисобининг услубиёти ва услубидаги энг муҳим ўзгаришларни акс
эттирган бошқарув тизимида энг муҳим эканлигини таъкидлаш мумкин.
Харажатлар –
бу кўзланган мақсадларга (маҳсулот ишлаб чиқариш, товарлар
хариди, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш, лойиҳаларни амалга
ошириш) эришиш
учун сарфланган барча ресурслар қийматининг пулдаги ифодасидир. Ушбу атама жуда
кўп маънога эга бўлиб, турли хил вазиятларда турли хил типдаги харажатлар
қўлланилади.
https://qomus.info/encyclopedia/cat-i/ishlab-chiqarish-xarajatlari-uz/.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
558
Корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари деб, маҳсулотни ишлаб чиқариш билан
боғлиқ бевосита ва билвосита харажатларига айтилади. Уларга бевоситава билвосита
хом
-
ашё, материал, ёқилғи, амортизатсия ажратмаси, ишчи
-
хизматчиларга иш ҳақи ва
маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа харажатлар киради.
Агар бир хил маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг жами
суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулот сонига тақсимласак, ишлаб чиқарилган бир
бирлик маҳсулотнинг таннархини топамиз. Таннарх кўрсаткичи хўжалик субъекти
фаолиятида муҳим сифат кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. У қанча
паст бўлса,
ишлаб чиқариш рентабеллиги шунча юқори бўлади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари калькуляция моддалари бўйича ишлаб
чиқариш турлари, харажатларнинг вужудга келиш жойлари, маҳсулот турлари бўйича
бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олиш ҳамда маҳсулот
таннархини калькуляция қилишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш ва сотиш билан
боғлиқ харажатларни ўз вақтида, тўлалигича, ҳаққоний аниқлаш, шу билан бирга айрим
маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш, хўжалик субъекти ресурслари, пул
маблағларини ишлатилиши устидан назоратни ўрнатишдир.
Хўжалик субъекти ҳамда уни бошқариш нуқтаи
-
назаридан эса харажатларнинг
умумий суммаси, алоҳида ишлаб чиқариш бўлинмаларининг унумли, унумсиз
харажатлари ва бошқалар ҳақидаги ахборотлар йиғишни талаб этади. Шундай қилиб,
харажатларни ҳисобга олиш ҳам молиявий ҳисобнинг, ҳам бошқарув ҳисобининг энг
муҳим қисмлари бири сифатида майдонга чиқади. Ишлаб чиқариш корхоналарида
харажатлар ҳисоби хусусиятлари харажатлар элементи бўйича Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999
-
йил 5
-
февралдаги 54
-
сонли қарори билан
тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича
харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисида”ги Низомда
(1999) батафсил берилган. Харажатларни ҳисобга олишда
алоҳида хусусиятлари шундаки, харажатлар тўланган вақтидан қатъий назар, қайси
даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади, келгуси даврлар
харажатлари харажатларнинг алоҳида тоифасини ташкил қилади. Улар жорий даврда
амалга оширилади, бироқ кейинги ҳисобот даврларидаги ишлаб чиқариш
харажатларига қўшилади; харажатларнинг шаклланиши бир қанча кўрсаткичларга
боғлиқ (хомашё ва материаллар, меҳнат ҳақи, амортизatsiя, ижара ҳақи, эҳтиёт
қисмлари, коммунал хизмат харажатлари ва ҳоказо); харажатлар ҳисобот давридаги
корхона фаолиятининг якунида ҳисобланадиган фойдага таъсир кўрсатади;
харажатларга олдиндан аниқ бўлмаган хавф
-
хатарлар, тасодифий ҳодисалар ўз
таъсирини кўрсатади.
Юқори сифатли таҳлил молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини ошириши ва
агентлик харажатларини ва капитал харажатларини камайтириши мумкин (Fratzscher,
Juvenal, Sarno, 2010).
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва таҳлили хусусиятларидан бири
-
маҳсулот
таннархини тўғри шаклланганлигини аниқлашдир,
чунки корхонада маҳсулот
чиқиндиси ҳосил бўлса, қайтариб олинадиган чиқиндилар қиймати ва идиш ҳамда ўраш
материаллари қиймати уларни сотиш, фойдаланиш ёки омборга кирим қилиш мумкин
бўлган нархда баҳоланиб, маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлардан
чегириб
ташланганлигини аниқлаши лозим.
Булардан ташқари, маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига олиб борилган моддий
ресурсларни баҳолашнинг тўғрилигини ҳам текшириши керак. 4
-
сонли “Товар
-
моддий
заҳиралар” номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС)га мувофиқ ҳар
бир хўжалик юритувчи субъект материалларни баҳолаш усулларидан (ФИФО, АВЕCО)
бирини танлайди ва ҳисоб юритиш сиёсатида акс эттиради (БҲМС, 2006).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
559
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби бухгалтерия ҳисоби вазифаларидан келиб
чиқиб, қатор элементлар бўйича гуруҳланади (1
-
расм)
.
1-
расм. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг гуруҳланиши
(
Ғуломова
, 2015)
Ушбу харажатлар гуруҳи иқтисодий мазмунига кўра маҳсулот (иш, хизмат)лар
таннархининг таркибини ташкил этувчи қуйидаги элементларга бўлинади:
1. Ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қиймати
чегирилиб ташланган ҳолда);
2. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнат ҳақи харажатлари;
3. Ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғурта ажратмалари;
4. Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар
эскириши;
5. Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Шунинг учун аудитор ҳар бир харажат элементи таркибининг Ўзбекистон
Республикаси “Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисида”ги Низомига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Ишлаб чиқариш моддий харажатлари элементи таркибига ишлаб чиқариладиган
маҳсулотнинг асосини ташкил этувчи ёки
маҳсулотни тайёрлаш (ишларни бажариш ва
хизмагларни кўрсатиш)да зарур таркибий қисм ҳисобланган, четдан сотиб олинган
хомашё ва материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, иш ва хизматлар
ҳамда Низомда белгиланган бошқа харажатлар киради.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини мақсадга мувофиқ
ташкил этиш бу
харажатларнинг аниқ ва асосланган таснифланишини талаб этади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг гуруҳланиши
Ишлаб чиқариш
ҳажмига қараб
Таннархга ўтказиш
усулига қараб
Таркибига қараб
Дои
мий
Т
ўғри
Эгр
и
Ко
мпл
ек
с
Би
р
эл
еме
нтл
и
Ишлаб чиқариш
жараёнида иштирокига
ыарабв
Самарадорликка
қараб
Юзага
келишига қараб
И
ш
лаб
чиқар
и
ш
Т
ижо
рат
Са
марал
и
Са
мара
си
з
Дои
мий
Бир
вақтл
и
Ўз
гару
вчан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
560
2-
расм. Ишлаб чиқариш харажатларининг таснифланиши
(
Ғуломова
, 2015)
Маҳсулот (иш ва хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (иш ва
хизмат)ларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва
уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва таҳлили маълумот манбалари 3
-
расмда
келтирилган.
3-
расм. Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари
ҳисобининг маълумот манбалари
(
Ғуломова
, 2015)
Журнал
-
ордерлар
Молиявий натижалар
тўғрисида ҳисобот
Рўйхатномалар
Ишлаб чиқариш
харажатлари хисоби ва
тахлилтининг маълумот
манбалари
Ишлаб чиқариш
харажатлари
ҳисоби
қайдномалари
1010,2010, 2310,2510,
6710-
сонли ва бошқа
счётлар бўйича ҳисоб
регистрлари
Ишлаб чиқариш
сарфи билан боғлиқ
счёт
-
фактуралар
Бирламчи хужжатлар
Бош китоб
Ишлаб чиқариш
жараёнидаги
ролига кўра
Таннархга
ўтказилиш
усулига кўра
Ишлаб чиқариш
хажмига нисбатан
ўзгаришига кўра
Иқтисодий
моҳиятига кўра
Бошқарув
қарорларини
қабул
қилишига кўра
Ишлаб чиқариш харажатларининг таснифи
А
сос
ий и/ч х
ара
ж
ат
ла
ри
Ёрд
амчи и/
ч
ха
ра
ж
ат
ла
ри
Ум
ум
и/
ч
ха
ра
ж
ат
ла
ри
Бе
воси
tа
и/ч
xара
ж
аtл
ар
и
Б
ил
вос
и
та
и/
ч
ха
ра
ж
ат
ла
ри
Ўзга
рув
ча
н
и/
ч
ха
ра
ж
ат
ла
ри
Д
ои
мий
и/ч
хара
ж
ат
ла
ри
И
/ч
га
оид
мод
дий
ха
ра
ж
ат
ла
р
И
/ч
га
оид
ме
ҳна
т
ха
ра
ж
ат
ла
ри
И
/ч
га
оид
иж
тимо
ий
суғ
урт
а
ajr
at
.
И
/ч
га
ои
д
амор
тизат
сия
xa
ra
ja
tl
ar
i
И
/ч
га
оид
бо
ш
қа
ха
ра
ж
ат
ла
р
Ре
ле
ва
нт
ха
ра
ж
ат
ла
р
Норе
ле
ва
н
т
ха
ра
ж
ат
ла
р
Тўғ
ирл
ана
ди
га
н
ха
ра
ж
ат
ла
р
Тўғ
ирл
анм
ай
дига
н
ха
ра
ж
ат
ла
р
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
561
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида таннарх муаммоси янада муҳимроқ ва
аҳамиятлироқ масалага айланди, чунки ҳар қандай тадбиркор
учун ишлаб чиқариш
ҳажми ва харажатлар ўртасидаги оптимал нисбатлар риоя қилинувчи фойдали бизнес
зарур. Ушбу муаммони ҳал қилиш режалаштириш, харажатлар ҳисоби ва уларни таҳлил
қилишни батафсилроқ талаб қиладики, ушбу ҳолатлар бошқарув ҳисобини ташкил
этишда ижобий ҳал этилиши мумкин. Ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида
бухгалтерия ҳисоби нафақат назорат объекти ҳақида маълумот манбаи, балки унинг
ҳолатини оператив назорат қилиш воситасидир.
Хулоса ва таклифлар.
Замонавий иқтисодий шароитда бошқарув тизимини такомиллаштириш, уни
ташкил этишнинг мақбул шаклларини излаш ишлаб чиқариш самарадорлигини
оширишнинг асосий вазифаларидан бири сифатида қаралиши керак. Шу сабабли, янги
иқтисодий шароитда барча бошқарув функцияларининг ролини аниқлаштириш
муҳимдир. Шундан келиб чиққан ҳолда, бошқарув ҳисоби фақат ишлаб чиқариш ҳисоби
доирасида мавжуд бўлмаслиги, балки корхонанинг барча фаолиятига тегишли бўлиши
лозимлиги маълум бўлди. Шу муносабат билан бошқарув ҳисобининг ишлаб чиқариш
ҳисобидан бир қатор ўзига хос хусусиятлари аниқланди.
Ўзбекистон Республикасида
ривожланишнинг ҳозирги босқичида харажатлар
ҳисоби корхона қийматини таҳлил қилиш ва бошқариш воситасига айланди. Шунинг
учун ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш методологиясини унинг қуйидаги
элементлари –
харажатларни таснифлаш, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш
ва маҳсулот (иш, хизматлар) таннархини калькуляциялаш ва ҳ.к. бўйича
такомиллаштириш зарурияти юзага келди.
Бунда, харажатларни таснифлаш ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш
усулининг асоси сифатида майдонга чиқа бошлади ва ўзининг бозор иқтисодиёти
мамлакатлари учун хос бўлган янги йўналишларини олди. Шу билан бирга,
харажатларни ҳисобга олиш усуллари ва таннархни калькуляциялаш усулларини
фарқлаш керак, уларнинг ҳар бирида бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ўз
таснифлаш хусусиятлари, функциялари, тамойиллари ва якуний мақсадларини ажратиб
кўрсатиш керак.
Бу эса, бухгалтерия ҳисобида харажатлар тўғрисида маълумот олиш учун
ноанъанавий тизимлардан, таннархни калькуляциялашда янги ёндашувлардан
фойдаланишга имкон беради. Ушбу шароитда бухгалтерия регистрлари шаклларининг
тўлиқлигини таъминлаш, харажатларни шакллантиришнинг ягона асосларини
таъминлаш ва уларни маҳсулот (ишлар, хизматлар)таннархига киритиш муҳимдир.
Харажатларни ҳисобга олишнинг замонавий миллий методологияси, айниқса,
таннарх таркибига кирувчи харажатларнинг тезкор бошқаруви ва мақсадларини амалга
ошириш учун муҳим роль ўйновчи бухгалтерия усулларини тўлиқлиги бўйича
таснифлашдаги мавжуд фарқларни инобатга олишга асосламоғи лозим.
Тўлиқ харажатларни ҳисобга олиш усулларини тавсифлаш учун қуйидаги
таққослашни амалга ошириш тавсия этилади:
▪
усулнинг мақсади;
▪
усулнинг асоси бўлган харажатларни таснифлаш;
▪
тўғридан
-
тўғри, билвосита ва қўшимча харажатларни ҳисобга олиш объектлари;
▪
қўшимча харажатларни тақсимлаш базаси;
▪
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш;
▪
маҳаллий амалиётда қўллаш имконияти.
Харажатлар, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх тушунчаларига берилган
таърифларни тадқиқ қилиш асосида
хулоса қилишимиз мумкинки, харажатлар ишлаб
чиқариш харажатларидан кенгроқ тушунча. Ишлаб чиқариш харажатларининг тайёр
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
562
маҳсулотлар (иш ва хизматлар) таннархида ўз аксини топиши натижасида тайёр
маҳсулотлар таннархи юзага келади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Abdusalomova N., (2017). "Cost Accounting and Financial Health: Analysis of Cost Reduction
Policy Effect in Selected Enterprises of Metallurgy Industry in Uzbekistan," International Journal
of Management Science and Business Administration, Inovatus Services Ltd., vol. 3(3), pages 33-
38, March.
Kodeks
(2020)
O’zbekiston
Respublikasi
Soliq
Kodeksi
https://lex.uz/docs/4674902#4684425
Marcel Fratzscher, Luciana Juvenal, Lucio Sarno (2010) “Asset prices, еxchange rates and
the current acco
unt” Yeuropean Yeconomic Review, Volume 54, Issue 5, July, Pages 643
-658.
Pardaev A. va boshqalar (2005)"Boshqaruv tahlili" T.: "Iqtisodiyot va huquq dunyosi".
Product Costing
for Decision Making in Certain (2007) Variable‐Proportion Technologies
//Journal of Management Accounting Research 19(1): 51
–
70.
БҲМС (2006) 4
-
сонли “Товар
-
моддий заҳиралар” номли бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандарти (БҲМС) Оъзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006
-
йил 17
-
июлда 1595
-
сон билан рўйхатга олинган.
Ғуломова
Ф.Ғ. (2015) Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма. Т.:
“НОРМА”,
-
496 бет.
Қонун
(2016) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни,
7-
модда 2016 йил 13 апрел
Мирзиёев Ш.М. (2017) Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий
жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак., 2017 йил
14 январь
.-
Тошкент: “Ўзбекистон”,
-
26 б.
Низом (1999) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999
-
йил 5
-
февралдаги 54
-
сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб
чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом.
