Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
479
АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА ДИВИДЕНТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ортиков Эргашжон Якуббоевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0006-5852-6322
Аннотация.
Мақолада
акционерлик жамиятларининг фойдасини тақсимлаш ва
акционерларга тўланадиган дивидендлар ҳисобини такомиллаштириш долзарб масала
эканлиги асосланган. Амалиётдан олинган маълумотларни таҳлили асосида
фойдани
тақсимлаш ва дивиденд тўловларининг бухгалтерия ҳисоби ёритилган.
Калит сўзлар
:
фойда, фойдани тақсимлаш, дивиденд, дивиденд сиёсати,
бухгалтерия ҳисоби, дивиденд тўловлари, счёт.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ДИВИДЕНДОВ В АКЦИОНЕРНЫХ ОБЩЕСТВАХ
Ортиков Эргашжон Якуббоевич
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
Статья основана на том, что распределение прибыли акционерных
обществ и совершенствование расчета дивидендов, выплачиваемых акционерам,
является актуальным вопросом. На основе анализа данных, полученных из практики,
освещен учет распределения прибыли и выплаты дивидендов.
Ключевые слова:
прибыль, распределение прибыли, дивиденды, дивидендная
политика, бухгалтерский учет, выплаты дивидендов, учет.
IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF DIVIDENDS IN JOINT-STOCK COMPANIES
Ortikov Ergashjon Yakubboevich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article is based on the fact that the distribution of profits of joint-stock
companies and the improvement of the calculation of dividends paid to shareholders is an urgent
issue. Based on the analysis of the data obtained from the practice, the accounting of profit
distribution and dividend payments is covered.
Key words:
profit, profit distribution, dividend, dividend policy, accounting, dividend
payments, account.
UO
‘
K: 657.01
IV SON - APREL, 2024
479-484
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
480
Кириш.
Акционерлик жамиятларида дивидентларнинг
бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон
Республикасининг 2016 йил 13 апрелдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎРҚ
-404-
сон ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонун 2014 йил 6 майдаги ЎРҚ
-370-
сон қонунлари билан тартибга
солинади. Ҳозирги вақтда устав капиталининг бухгалтерия ҳисобини МҲХС лари талаби
асосида ташкил этиш ва такомиллаштириш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Акционерларга тўланадиган дивидендлар ҳисобининг ишончлилиги ва аниқлиги
акционерлик жамиятларининг дивиденд сиёсатининг
халқаро талабларга жавоб
берадиган даражада тузилганлигига боғлиқ. Халқаро амалиётда дивиденд сиёсатининг
турлича талқини, унинг компаниялар инвестицион жозибадорлигига таъсири бўйича
қарашлар турли дaрaжaдaлиги, оптимал дивиденд сиёсатини шакллантириш билан
боғлиқ айрим масалалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган.
Адабиётлар шарҳи.
Акционерлик жамиятларида дивидент сиёсати ва дивиденд тўловларининг
бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ муаммолари назариячилар ва амалиётчилар ўртасида
доимо мунозараларга сабаб бўлган ҳамда турлича талқин қилинганлигини келтириб
ўтамиз.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ЎРҚ
-370-
сон
қонунининг 3
-
моддасида “Устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг
акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги
акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти акциядорлик жамияти” деб эътироф
этилган (Қонун
, 2024).
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида акциядорлар жамияти
тўғрисида қуйидаги таҳрир келтирилган: Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўлиқ
ширкат, коммандит ширкат, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият,
акциядорлик жамияти шаклида тузилиши мумкин.
Устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлик жамияти
ҳисобланади; акциядорлик жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг
мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар
учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар (Қонун
,
2024).
Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясида эса акциядорлик жамиятларига: “Даромад
топиш мақсадида ҳиссадорлик тамойилига биноан уюшган шерикчилик
жамияти”
сифатида таъриф берилган. Ушбу таърифда “шерикчилик жамияти” акциядорлик
жамиятининг моҳиятини бузилишига сабаб бўлмоқда, чунки эмитент томонидан
муомалага эмиссия қилинган акцияларни сотиб олган шахс “акциядор” сифатида
жамиятнинг бошқарувида иштирок этиш билан бирга, сотиб олган акция учун маълум
миқдорда дивиденд олади (Энциклопедия, 200
0).
Галанов ва Галановаларнинг (2021) фикрича, акциядорлик жамияти шаклининг
ривожланишидаги асосий тенденцияни "капитални умумийлаштириш" деб аташ
мумкин, бу нафақат фойдани хусусий равишда ўзлаштиришнинг олдинги кўплаб
усулларини сақлаб қолади, балки уларнинг янги турларини яратади. Тижорат
тузилмаларининг ривожланиш занжири миллий акциядорлик жамиятларини халқаро
акциядорлик жамиятларига, ёки трансмиллий компанияларга айлантиришни ўз ичига
олади (Галанов ва бошқалар, 2021).
Акционерлик жамияти ёки акциядорлар жамияти сўзлари мазмун жиҳатига кўра
бир хил ифодани касб этади. Демак бу –
ой ва қамар сўзлари каби бир нарсанинг икки
хил номи экан. Энди уларнинг таърифига тўхталадиган бўлсак, акционерлик жамияти –
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
481
масъулияти чекланган фирмаларнинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, одатда кўпроқ
фойда олиш мақсадида моддий, меҳнат ва пул ресурсларини бирлаштирган уюшма
ҳисобланади. Акционерлик жамиятлари очиқ ва ёпиқ турда бўлади. Очиқ турдаги
акционерлик жамиятида акцияларни эркин сотиб олиш ва сотиш мумкин. Ёпиқ турдаги
акционерлик жамиятида эса акциялар бир неча кишилар (корхоналар)га тегишли
бўлиб, бозорда эркин сотиб олиниши мумкин эмас.
Акциядорлар жамияти –
даромад
топиш мақсадида ҳиссадорлик тамойилига
биноан уюшган шерикчилик жамияти. Акциядорлар жамияти бошқа шерикчилик
корхонасидан фарқлироқ, муомалага номинал қиймати кўрсатилган акциялар чиқариш
ва уни сотиш йўли билан тарқатиш бундай жамиятнинг молиявий негизини ташкил
этади. Акция эгалари дивиденд шаклида даромад оладилар. Акциядорлар жамиятининг
очиқ ва ёпиқ жамият шаклидаги кўринишлари бор:
а) ёпиқ Акциядорлар жамияти –
акция эгалари маълум гуруҳ, масъул,
таъсисчиларнинг ўзи билан чекланади. Акциялар фақат уларнинг ўртасида
тарқатилади;
б) очиқ Акциядорлар жамияти –
жамият акциялари эркин сотилади ва
сотиб
олинади, акциядорлар сони чекланмаган, хоҳлаган ва акция олишга пули бор юридик
ёки жисмоний шахс, шу жумладан, ажнабий шахслар унинг аъзоси бўла олади.
Акциядорлар жамияти пулни бир ерга тўплаб бизнесга қўйиш учун тузилади
149
.
Ўзбекистон Республикасининг
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири)
370 сон Қонуннинг 48
-
моддасида дивидент қуйидагилар эътироф этилган:
Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган
қисмидир
.
Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни
тўлаши шарт.
Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки
бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан
тўланиши мумкин.
Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар
билан тўлашга йўл қўйилмайди.
Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига
мутаносиб равишда тақсимланади
(Кодекс, 2024).
Абалкина ва Абалкинлар
(2013)
дивидент сиёсатига кенгроқ таъриф беришга
ҳаракат қилишган:Дивиденд сиёсатини шакллантириш муайян компания учун ўзига хос
хусусиятларга эга, аммо умумий босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
*
ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясига мувофиқ дивиденд сиёсати турини
танлаш;
*
дивидендларни тўлаш шартлари ва шаклларини аниқлаш;
*
дивиденд сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш.
Энг кенг тарқалган ва
умумлаштирувчиси қуйидагилар: дивиденд сиёсати
-
бу фойдани акциядорлар ўртасида
шакллантириш ва тақсимлаш механизми. Дивиденд сиёсатини акциядорларнинг
бойлигини максимал даражада ошириш мақсадида фойдани самарали тақсимлашга
қаратилган молиявий стратегиянинг элементи сифатида қараш мумкин
(Абалкин ва
бошқалар, 2013).
Элмирзаевнинг
(2016)
ёндашувига кўра дивиденд сиёсатининг барча акциядорлар
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда оқилона юритилиши биринчи навбатда арзон
капитал жалб қилиш ва инвестицион жозибадорлик алоҳида қайд этиб ўтилган.
149
Акционерлик жамияти ва акциядорлик жамиятининг фарқи нимада? https://sof
.uz/post/akcionerlik-jamiyati-va-
akciyadorlik-jamiyatining-farqi-nimada.25.04.2024.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
482
Қўшимча
равишда акциялар воситасида аҳолини мулкдорга айлантириш имконияти
мавжудлиги алоҳида таъкидланган (Элмирзаев, 2016).
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз методологияси бўлиб,
дивиденд сиёсати ва дивидендларни
бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Тадқиқот
жараёнида амалий материалларни таққослаш ва гуруҳлаш каби усуллардан
фойдаланилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Тадқиқотимиз объекти бўлган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг соф фойдаси 2023 йилда
611,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 52,6 фоизга қисқарди. Охирги уч
йилда унинг даромадлари беш бараварга —
3,3 трлн сўмдан 611 млрд сўмгача камайди.
Молиявий кўрсаткичларнинг пасайиши капитал, тақсимланмаган ва ялпи фойдада
кузатилган.
Қайд этилишича, ўтган йили акциядорлик жамиятининг соф фойдаси 611,6 млрд
сўмни ташкил этган, бу 2022 йилга нисбатан 52,6 фоизга камдир. Охирги 3−4 йил ичида
компания фойдаси 5
баробарга камайган.
Нефть
-
газ компаниясининг активлари қарийб 90 трлн сўмга етган (олдинги йилга
нисбатан 13,1 фоизга ўсган), даромади эса 14,7 трлн сўмни (+11,2 фоиз) ташкил этган.
Келтирилишича, молиявий кўрсаткичларнинг пасайиши капитал (48 трлн сўм),
тақсимланмаган (5,7 трлн сўм) ва ялпи фойда (3,1 трлн сўм) да кузатилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда дивиденд тўловларини сезиларли даражада оширган, унинг
миқдори йил давомида икки бараварга —
2,5 трлн сўмгача кўпайган
150
.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган "UZBAT AO" AKSIYADORLIK
JAMIYATI томонидан тақдим этилган молиявий ҳолат тўғрисидаги
ҳисоботда хусусий
капиталнинг таркиби келтирилди (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган "UZBAT AO" AKSIYADORLIK
JAMIYATI
томонидан тақдим этилган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда
2021-
2023 йилларга хусусий капитал таркиби тўғрисидаги маълумот, минг сўм
Кўрсаткичлар номи
Сатр
коди
2021 йил
2022 йил
2023 йил
1
2
3
4
5
Капитал
x
x
x
x
Устав капитали
210
5 668 938,0
5 668 938,0
5 668 938,0
Қўшилган
капитал
220
85 068 713,0
85 068 713,0
85 068 713,0
Тақсимланмаган фойда
(қопланмаган зарар)
230
659 999 660,0
845 747 766,0
1 242 313
550,0
Қайта
баҳолаш бўйича резерв
240
Бошқа резервлар
250
1 417 235,0
1 417 235,0
1 417 235,0
Жами капитал
,
(сатр.210+220+230+240+250)
260
752 154 546,0
937 902 652,0
1 334 468
436,0
1-
жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,”UZBAT AO" AKSIYADORLIK
JAMIYATIда 2021 йилда жами капитал 752 154 546,0 минг сўмни, 2022 йилда 937 902
652,0 минг сўмни ва 2023 йилда 1 334 468 436,0 минг сўмни ташкил этган. Устав
капиталининг миқдори 5 66
8 938,
0 минг сўм бўлган. Ушбу акционерлик жамиятнинг
150
2023
йилда
«Ўзбекнефтгаз»нинг
соф
фойдаси
икки
баробардан
кўпроққа
камайди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/03/24/uzbekneftgaz/.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
483
тақсимланмаган фойдаси 2021 йилда 659 999 660,0 минг сўм, 2022 йилда 845 747 766,0
минг сўм ва 2023 йилда 1 334 468 436,0 минг сўмни ташкил қилган.
Фойдани тақсимлаш тартиби ва тақсимлаш жараёнини бухгалтерия ҳисоби
счётларида тўғри акс эттириш муҳимдир. Тақсимланмаган фойда фойданинг
жамғарилаётганлигини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав
фондига (устав капиталига) қўшилиши мумкин.
Корхонанинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги
тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)”;
8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)”
8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётида
корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари) ҳисобга олинади.
Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот
даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг кредитига, зарар
суммаси эса ушбу счетнинг дебетига 9900 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи
счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Фойдани тақсимлашнинг счётларда акс эттириш қуйидагича бўлади:
Дивидент сўммасига:
Дт 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси” 21 690 982 644,48 сўм
Кт 6610 “Тўланадиган дивидендлар» 21 690 982 644,48 сўм.
Захира капиталига 2 169 123 900.0 сўм йўналтирилди:
Дт 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси” 2 169 123 900.0 сўм; Кт
8520 “Резерв капитали” 2 169 123 900.0 сўм.
Қолган
қисми ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасига ўтказилсин: 24 323
066
сўм:
Дт 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси” 24 323 066 сўм; Кт 8720
“Жамғарилган фойда” 24 323 066 сўм.
Фойдани тақсимлаш билан боғлиқ жараёнларни ҳисобга олувчи счётларнинг
бошқа счетлар билан корреспонденцияси 2
-
жадвалда келтирилган.
2-
жадвал
Фойдани тақсимлаш билан боғлиқ жараёнларни ҳисобга олувчи счётларнинг
бошқа счетлар билан корреспонденцияси
151
Т/р
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счётларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1
Ҳисобот даврида аниқланган якуний молиявий натижа
тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счётига
ўтказилди:
фойда суммаси
зарар
суммаси
9910
8710
8710
9910
2
Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси дивиденд
тўлашга йўналтирилди
8710
6610
3
Талаб қилиб олинмаган дивиденд
суммасига
6610
6611
4
Тақсимланмаган фойда резерв капиталини шакллантиришга
йўналтирилди
8710
8520
5
Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси қолдиғи
жамғарилган фойдага ўтказилди:
Фойда
Зарар
8710
8720
8720
8710
151
“Бухгалтерия
ҳисобининг
миллий
стандарти
(21-
сонли
БМС)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
484
Ҳозирги
вақтда фойдани тақсимлаш тегишли меъёрий ҳужжатларга
асосан
ўтказилмоқда, лекин дивидентларни тўлаш муддатлари ва тартибига барча
акционерлик жамиятлари риоя қилмаяпди. Шунингдек, амалиётда талаб қилиб
олинмаган дивиденд суммалари мавжуд бўлиб, уларни бухгалтерия ҳисоби счётларида
акс эттириш бўйича ҳам муаммолар бор.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 51
-
моддасига мувофиқ, эгаси ёки
эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб
қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият
ихтиёрида қолади. Лекин, амалиётда барча дивиденд суммалари 6610 “Тўланадиган
дивидендлар” счётида акс эттирилади. Бу эса баъзи ноаниқликларни келитириб
чиқаради. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида счётлар режасига 6611 “Талаб қилиб
олинмаган дивидент” номли ишчи счётини киритишни ва талаб қилиб олинмаган
дивидент суммаларини шу счётда юритишни таклиф қиламиз.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтганимизда, халқаро амалиётда дивиденд сиёсатининг турлича
талқини, унинг компаниялар инвестицион жозибадорлигига таъсири бўйича қарашлар
турли
дaрaжaдaлиги, оптимал дивиденд сиёсатини шакллантириш билан боғлиқ айрим
масалалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган. Дивиденд сиёсати
акционерлик жамиятлари ҳисоб сиёсатининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 51
-
моддасига мувофиқ,
эгаси ёки
эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб
қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият
ихтиёрида қолади. “Талаб қилиб олинмаган дивидент” суммасини ҳисобини алоҳида
ишчи счётда юритиш лозим.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Абалакина Татьяна Владимировна. Абалакин Александр Алексеевич
(2013)
Дивидендная политика и ее влияние на стоимость компании.
Интернет
-
журнал
«НАУКОВЕДЕНИЕ» №5.
Галанов В. А., Галанова А. В. (2021) Акционерное общество как сосредоточие
тенденций формирования частного богатства.Научные исследования и разработки.
Экономика фирмы. Т. 10. № 1. С. 48
-55.
Кодекс (2024)
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.
Қонун
(2024) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ЎРҚ
-
370-
сон қонуни.
Қонун
(2024) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелдаги “Бухгалтерия
ҳисоби тўғрисида”ги ЎРҚ
-404-
сон қонуни.
Элмирзаев С. (2016) Дивиденд сиёсатининг ташкилий хусусиятлари ва
такомиллаштириш масалалари // Халқаро молия ва ҳисоб.Тошкент, No2.
Энциклопедия (2000) Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 1
-
том,
-190-
бет.
