Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
440
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ
СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАСАЛАЛАРИ
Ниёзов Абдунаби Олим ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0004-6005-055X
Аннотация.
Мақолада мамлакатимиз иқтисодиётида хорижий инвестициялар
иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар алоҳида ўрни ёритилган. Шунингдек,
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар фаолиятини
солиққа тортишнинг бир қанча ўзига хос ҳусусиятлари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
корхона, қўшма корхона, инвестиция, инвестиция сиёсати, солиқ,
солиқ имтиёзи.
ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ С ИНОСТРАННЫМИ
ИНВЕСТИЦИЯМИ
Ниязов Абдунаби
Олим угли
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье подчеркивается особая роль предприятий и совместных
предприятий с иностранными инвестициями в экономике нашей страны. Также
проанализированы
некоторые
особенности
налогообложения
деятельности
предприятий и совместных предприятий с участием иностранных инвестиций.
Ключевые слова:
предприятие, совместное предприятие, инвестиции,
инвестиционная политика, налог, налоговый кредит.
ISSUES OF TAXATION OF ENTERPRISES WITH FOREIGN INVESTMENTS
Niyazov Abdunabi Olim ugli
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article highlights the special role of enterprises and joint ventures with
foreign investments in the economy of our country. Also, several specific features of taxation of the
activities of enterprises and joint ventures with participation of foreign investments are analyzed.
Key words:
enterprise, joint venture, investment, investment policy, tax, tax credit.
UO
‘
K: 336.227
IV SON - APREL, 2024
440-446
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
441
Кириш.
Республикамизда мулкий шакли ва юридик мақомига кўра бир
-
биридан
фарқланувчи акциядорлик жамиятлари (АЖ), масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ),
хусусий корхоналар (ХК), хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (ХИИК),
қўшма корхоналар (К,К), давлат унитар
корхоналари (ДУК), оилавий корхоналар (ОК),
фермер хўжаликлари (ФХ), деҳқон хўжаликлари (ДХ), давлат шерикчилик асосидаги
корхоналар (ДШК), нодавлат нотижорат ташкилотлари ННТ) вужудга келди.
Мамлакатимиз
иқтисодиётида
хорижий
инвестициялар
иштирокидаги
корхоналар ва қўшма корхоналар алоҳида ўринга эга. Ушбу шаклдаги корхоналарнинг
ташкил бўлиши мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилишнинг асосий
йўлларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 январь
куни 2024 йилда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар
муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда қуйидаги фикрларни
билдирди: “Ўзбекистон –
2030” стратегиясида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти
ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон
бошига даромадларни 4 минг долларга
етказиш мақсади белгиланган. Бунга фақат ички бозор билан эришиб бўлмайди,
асосийси –
хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш
зарур. Сўнгги олти йилда юртимизга хориждан қарийб 50 миллиард доллар
инвестиция
кирган. Ўтган йили ялпи ички маҳсулот ҳам, саноат ҳам 6 фоизга ўсган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида
инвестициялар самарадорлиги ва галдаги режаларга ҳам тўхталиб ўтди. Сўнгги олти
йилда мамлакатимиз саноатига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 7 баробар ошган.
Ёки сўнгги уч йилда хориждан 14 миллиард долларлик асбоб
-
ускуналар олиб келинган.
Лекин саноат кўрсаткичлари, яратилган иш ўрни ва қўшилган қиймат шунга яраша
ошмаган. Қатор ҳудуд ва тармоқларда ишга туширилган корхона ва ускуналар экспорт
натижасига таъсир кўрсатмаган (Мирзиёев, 2024)
.
2022
–2026
йилларга
мўлжалланган
янги
Ўзбекистоннинг
тараққиёт
стратегиясида ҳам инвестицияларни иқтисодиётимизга жалб қилиш ўз аксини топган:
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш,
келгуси беш йилда 120 миллиард АҚШ доллари, жумладан 70 миллиард доллар хорижий
инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш. Инвестициялардан самарали
фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича, “пастдан
-
юқорига” тамойили
асосида, янги тизимни йўлга қўйиш. 2026 йилгача Хорижий ва маҳаллий
инвестицияларни жалб этиш стратегиясини амалга ошириш. Давлат
-
хусусий шериклик
асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал
хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 миллиард АҚШ долларга тенг
инвестиция жалб этиш
(
Фармон, 2022)
.
Ўзбекистон Президенти
Ўзбекистон
-
Хитой инвестиция форумидаги нутқида
қуйидагиларни
такидлади:
икки мамлакат ўртасидаги савдо
-
иқтисодий ва
инвестициявий ҳамкорлик
жадал суръатда ўсиб, кенг кўлам касб этаётганига алоҳида
эътибор қаратди.
Хусусан, кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайиб,
2023 йилда рекорд кўрсаткич
-
14 миллиард долларга етди. Давлатимиз раҳбари яқин
йилларда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ўзаро етказиб
беришни кенгайтириш, айрим турдаги маҳсулотлар бўйича имтиёзли савдони йўлга
қўйиш
тўғрисида янги ҳукуматлараро битим тузиш орқали бу кўрсаткични 20 миллиард
долларга етказиш учун имконият борлигини яна бир бор қайд этди. Хитойнинг
Ўзбекистонга киритган умумий инвестициялари ҳажми 14 миллиард доллардан ошди.
Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баробар кўпайди
138
.
138
Ўзбекистон
Президенти
Ўзбекистон
-
Хитой
инвестиция
форумида
иштирок
этди
.
25.01.2024.https://president.uz/uz/lists/view/6994.4.03.2024.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
442
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодий
адабиётларда
инвестиция,
инвестиция
сиёсати,
хорижий
инвестицияларни киритишда имтиёзли солиққа тортиш масалалари турлича талқин
қилинган.
Мамлакатимизда инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25
декабрда тасдиқланган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ
-
598-
сон қонуни билан тартибга солинади. Ушбу қонунда инвестициялар ва инвестиция
фаолияти билан боғлиқ бўлган асосий тушунчаларнинг таърифлари келтирилган
(
Қонун
, 2019)
. Жумладан, “инвестиция сиёсати —
Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиётида ва унинг алоҳида
тармоқларида инвестицияларнинг зарур даражасини
ва тузилмасини таъминлашга, инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция
манбаларини топишга ва улардан фойдаланишнинг устувор тармоқларини аниқлашга
йўналтирилган инвестициявий фаоллигини оширишга доир ўзаро боғлиқ тадбирлар
мажмуи”.
Мустафақулов
(2017) илмий изланишларида инвестицион фаолият, инвестицион
салоҳият ва инвестицион жозибадорликка таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил
қилади. “Инвестиция фаолиятини тартибга солишда энг муҳим ва ҳал қилиниши лозим
бўлган масалалардан бири –
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни
ҳудудлар бўйлаб мақбул даражада бир текис жойлаштиришдир. Ҳудудларнинг табиий
шарт
-
шароити, у ерда яратилган бизнес муҳит, ижтимоий , сиёсий, ташкилий
-
бошқарув
принциплари адолатли йўлга қўйилгани, аҳолининг бизнес юритишга ва
тадбиркорликни амалга оширишга иштиёқи, рискка мойиллиги ҳамда меҳнат
ресурсларининг малакаси, турли хилдаги институционал тузилмалар мавжудлиги,
уларнинг ривожлангани каби омиллар инвестицион жозибадаорликни намоён этувчи
муҳим шартлардан ҳисобланади”.
Қўзиева (2017) ўзининг илмий ишларида, Республикамизда фаолият кўрсатаётган
эркин иқтисодий зоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилишни янада
рағбатлантириш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқлар ва
божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг самарали амал қилиш
механизмини янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар берганган
.
Тухлиевнинг (2021) фикрича, тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар оқимини
кенгайтириш мақсадида хорижлик инвесторларнинг ишлаб чиқариш қувватларини
тўлиқ ўзлаштиргунларига қадар барча кўринишдаги солиқлар, божхона тўловлари,
йиғимлардан имтиёз ва преференциялар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғридан
-
тўғри хорижий инвестицияларни киритишда
имтиёзли солиққа тортиш тартибини
алоҳида қўллаган ҳолда улар ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ўзлаштиргандан
кейин амалга ошириш маъқул бўлади
.
Козлова ва Харламовалар (2018) хўжалик юритувчи субъектларнинг
инвестициявий фаоллигини давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг икки шакллини
эътироф этишган: бевосита раҳбатлантириш, бу давлат бюджетидан маблағ ажратиш,
билвосита рағбатлантириш
-
бу солиқлар воситасида рағбатлантириш.
Авдеева
(2021)
хориж тажрибаси асосида
инвестициявий фаолиятни
рағбатлантиришда қуйидагиларни бўлишлигини баён қилган:
1.Фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини бериш.
2.
Инвестицион солиқ кредитларини бериш тартиби ва шартларини қайта кўриб
чиқиш ва ўзгартириш зарурати
борлигини.
3. Инновацион
ва юқори технологияли фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар
фаолиятига инвестицияларни рағбатлантиришнинг қўшимча нормаларини ишлаб
чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш нуқтаи назаридан солиқ қонунчилигига қўшимча ва
ўзгартиришлар киритиш ва бошқалар.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
443
Лев ва бошқалар (2022) солиқ маъмуриятчилигининг рағбатлантириш мақсадини
қуйидагича изоҳлайди: Сўнгги йилларда “рағбатлантирувчи солиққа тортиш”га катта
эътибор берилмоқда. У бизнес даромадлари учун имтиёзлар бериш ва ишлаб
чиқаришни рағбатлантириш учун мукофот ва жарималарни белгилашга қаратилган
кўплаб ташаббусларни ўз ичига олади. Имтиёзли режимнинг мақсади инвестиция
фаолиятининг зарур йўналишда зарур оқимини рағбатлантиришдан иборат.
Рағбатлантирувчи
солиққа
тортиш
доирасида
инвестиция
фаолиятини
рағбатлантириш учун бир қанча турдаги имтиёзлар тақдим этилади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз методологияси бўлиб,
хорижий инвестициялар иштирокидаги
корхоналар ва қўшма корхоналар фаолиятини солиққа тортишнинг ўзига хос
хусусиятлари
билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида
амалий материалларни таққослаш ва гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилиб, хулоса
ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар
фаолиятини солиққа тортишнинг бир қанча ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш
учун қўлланиладиган имтиёз ҳамда преференциялар ичида солиқлар ва тўловлар
бўйича имтиёзлар бериш муҳим иқтисодий аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда йилдан йилга хорижий капитал иштирокида фаолият
кўрсатаётган корхоналар сони ошиб бормоқда (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Йиллар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият
кўрсатаётган корхоналар сони
139
Хорижий капитал
иштирокидаги корхоналар
2019
йил
1 январь
ҳолатига
2021
йил
1 январь
ҳолатига
2022
йил
1 январь
ҳолатига
2023
йил
1 январь
ҳолатига
2024
йил
1 январь
ҳолатига
Қўшма корхоналар
4 006
5 672
5 988
6 419
4 657
Хорижий корхоналар
3 554
6 109
7 301
9 382
9 396
Жами:
7 560
11 781
13 289
15 801
14 053
2019 йил 1 январь ҳолатига бу корхоналар сони 7560 бўлган бўлса, 2024 йил 1
-
январь ҳолатига 14053 та бўлиб, уларнинг 4
657 таси қўшма корхона бўлса, 9396 таси
хорижий корхоналарни ташкил қилган.
2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан
-
тўғри инвестициялар ҳажми 16 фоизга —
2,6
млрд доллардан 2,2 млрд долларгача қисқарди. Жорий операциялар ҳисоби
тақчиллигининг ЯИМга нисбати тарихий максимум —
8,6 фоизга етди (7,8 млрд
доллар).
2023 йил якунига кўра, Ўзбекистонга тўғридан
-
тўғри инвестициялар ҳажми
аввалги икки йилдагидан камроқ бўлди, бу Марказий банк томонидан эълон қилинган
тўлов баланси бўйича маълумотлардан келиб чиқади.
2021 йилда мамлакатга тўғридан
-
тўғри инвестицияларнинг соф оқими
2,3 млрд
долларни ташкил этган ва 2022 йилда кўрсаткич 2,6 млрд долларгача ўсган бўлса, 2023
139
Жадвал муаллиф томонидан тайёрланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
444
йил охирида у 425 млн долларга —
2,2 млрд долларгача (
-16
фоиз) камайган (1
-
расм).
Сўнгги беш йил ичида, фақат 2020 йилда, дунё коронавирус пандемияси билан
тўқнаш келган вақтда тўғридан
-
тўғри инвестициялар оқимининг пасайиши
кузатилганди. Ўшанда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръати 2 фоизгача
секинлашган.
2023
йилда портфель инвестициялар ҳажми қарийб 1 млрд долларни ташкил
этган. Бу октябрь ойида чиқарилган 4,25
трлн сўм миқдоридаги «яшил» суверен халқаро
облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигациялар билан
изоҳланади.
2023 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган
инвестициялар ҳажми 352,1 трлн сўмни ташкил этган.
1-
расм. Ўзбекистон Республикасида 2018
-
2023 йилларда тўғридан
-
тўғри
инвестицияларнинг ҳажми ва ЯИМдаги улуши
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан асосий
капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 53,4 фоизга
етган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори
улушга эга бўлган инвестор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти –
25,6 фоиз
140
.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги
корхоналарни қўллаб
-
қувватлаш мақсадида
солиқ имтиёзлари берилмоқда.Тўғридан
-
тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва
қонунчиликда
тасдиқланадиган рўйхат
бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга
ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг
ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Ушбу ташкилотларга белгиланадиган
муддатга киритилган тўғридан
-
тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер
солиғи, мол
-
мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан
озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади. Ушбу солиқ имтиёзларини қўллаш
шартларидан бири –
солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг
140
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ҳажмида улуши юқори давлат маълум бўлди.
https://kun.uz/kr/news/2024/02/24/ozbekistonda-ozlashtirilayotgan-xorijiy-investitsiya-hajmida-ulushi-yuqori-davlat-
malum-boldi.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
445
қўлланилиши
муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизини ишлаб
чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтириш.
Солиқ тўловчиларнинг аксарияти фойдаланилган солиқ имтиёзлари натижасида
шаклланган пул маблағларини ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида
инвестицияларни жалб қилиш учун сарфлаганлиги
2-
жадвалда келтирилди.
2-
жадвал
Йирик солиқ тўловчиларнинг 2022 йилда фойдаланган солиқ имтиёзлари ва
жалб қилган инвестициялари миқдори, млрд сўм
28
Т/р
Корхона номи
Фойдаланган
умумий солиқ
имтиёзлари
Жалб қилинган
инвестициялар
1.
«Навоий кон
-
металлургия комбинати»
АЖ
8482,4
1467,4
2.
«
Uzbekistan Airways
» АЖ
1770,6
122,2
3.
«Uz
-
Kor Gas Chemical» МЧЖ
1249,4
225,6
4.
«UzAuto Motors
« АЖ
785,8
1048,4
5.
«SANOAT ENERGETIKA GURUHI» МЧЖ
619,9
372,9
6.
«Навоийуран» ДК
556,3
277,2
7.
«Навоийазот» АЖ
518,7
5093,3
8.
«UzAssets инвестиция компанияси» АЖ
497,4
112,9
9.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
74,8
7609,2
10.
«JIZZAKH TEXTILE» МЧЖ
38,5
11,9
Мисол учун, 2022 йилда «Навоий кон
-
металлургия комбинати» АЖ корхонаси
жами солиқ турлари бўйича фойдаланган солиқ имтиёзларига кўра республикада энг
юқори ўринни эгаллаб, шаклланган пул маблағлари 8482,4 млрд сўм миқдорида қайд
этилган. Корхонанинг янги технологияларга, бино
-
иншоотлар қуриш ва таъмирлашга
йўналтирилган умумий пул миқдори 1467,4 млрд сўмни ташкил этган. «Uzbekistan
Airways» АЖ эса ўтган йилда жами 1770,6 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан
фойдаланганини ва 122,2 млрд сўмлик инвестицияларни ўз корхонасининг фаолиятини
кенгайтириш мақсадида йўналтирганини кўриш мумкин.
Хулоса ва таклифлар.
Мамлакатимиз
иқтисодиётида
хорижий
инвестициялар
иштирокидаги
корхоналар ва қўшма корхоналар алоҳида ўринга эга. Ушбу шаклдаги корхоналарнинг
ташкил бўлиши мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилишнинг асосий
йўлларидан биридир.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар
фаолиятини солиққа тортишнинг бир қанча ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш
учун қўлланиладиган имтиёз ҳамда преференциялар ичида солиқлар ва тўловлар
бўйича имтиёзлар бериш муҳим иқтисодий аҳамиятга эга.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналарни
қўллаб
-
қувватлаш мақсадида яратилган шароитлар натижасида уларнинг сони йилдан
йилга ошиб бормоқда. Натижада, киритилаётган инвестицияларнинг ҳажми ҳам ошиб
бормоқда.
28
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тайёрланди
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
446
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Авдеева В.М. (2021) Налоговые методы стимулирования внедрения цифровых
инноваций // Налоги и налогообложение. –
№ 6. –
С. 1
- 11.
Козлова А.А. Харламова Е.Н. (2018) Развитие системы налоговых льгот в России. //
Сборник научных трудов межвузовской научно
-
практической конференции. С. 48
-51.
Кўзиева Н.Р. (2017) Хорижий инвестицияларни жалб қилишда солиқ сиёсатининг
устувор йўналишлари. Ҳалқаро молия ва ҳисоб электрон журнали. №6, декабрь.
Қонун
(2019) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда тасдиқланган
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ
-598-
сон қонуни.
Лев М.Ю., Болонин А.И., Лещенко Ю.Г. (2022) Налоговое администрирование как
механизм укрепления экономической безопасности налоговой системы государства //
Экономическая безопасность. Том 5. –
№ 2. –
С. 525
-546.
–
doi: 10.18334/эcsec.5.2.114626.
Мирзиёев Ш. (2024) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
Инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги вазифалар белгиланди. 18.01.2024.
https://president.uz/uz/lists/view/6975.
Мустафақулов Ш.И. (2017) Инвестицион муҳит жозибадорлиги. Илмий
-
амалий
қўлланма. /Ш.И. Мустафакулов. –
Тошкент: Baktria press.
Тухлиев Б.К. (2021) Инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг таркиби,
таҳлили ва уларни такомиллаштириш масалалари.“Iqtisodiyot va innovatsion
texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar
-fevral.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ги
ПФ–
60-
сон Фармони.
