Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
522
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ СОЛИҚҚА
ТОРТИШ МЕХАНИЗМИНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Ниёзов Абдунаби Олим ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0004-6005-055X
Аннотация.
Мақолада
мамлакатимиз
иқтисодиётида
хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналарнинг
алоҳида ўрни
ёритилган. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва
қўшма корхоналар фаолиятини солиққа тортишда бир қанча хорижий
мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
корхона, қўшма корхона, инвестиция, инвестиция сиёсати,
солиқ, хориж тажрибаси.
ЗАРУБЕЖНЫЙ
ОПЫТ МЕХАНИЗМА НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ С
ИНОСТРАННЫМИ ИНВЕСТИЦИЯМИ
Ниязов Абдунаби Олим
угли
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье подчеркивается особая роль предприятий и
совместных предприятий с иностранными инвестициями в экономике нашей
страны. Также анализируется опыт ряда зарубежных стран по
налогообложению деятельности предприятий и совместных предприятий с
иностранными инвестициями.
Ключевые слова:
предприятие, совместное предприятие, инвестиции,
инвестиционная политика, налог, зарубежный опыт.
FOREIGN EXPERIENCE OF THE MECHANISM OF TAXATION OF ENTERPRISES
WITH FOREIGN INVESTMENT
Niyozov Abdunabi Olim ugli
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article highlights the special place of enterprises with foreign
investment and joint ventures in our country's economy. Also, the experience of several
foreign countries in taxation of the activities of enterprises with foreign investment and
joint ventures is analyzed.
Keywords:
enterprise, joint venture, investment, investment policy, tax, foreign
experience.
UO
‘
K: 330.322.012.332.1
XI SON - NOYABR, 2024
522-530
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
523
Кириш.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги
корхоналарни қўллаб
-
қувватлаш мақсадида
солиқ имтиёзлари берилмоқда.Тўғридан
-
тўғри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда ташкил этилган ва
қонунчиликда тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга
ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг
ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Ушбу ташкилотларга белгиланадиган
муддатга киритилган тўғридан
-
тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер
солиғи, мол
-
мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан
озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма корхоналар
фаолиятини солиққа тортишнинг бир қанча ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Шуларни
ҳисобга олган ҳолда
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни солиққа
тортиш механизмининг хориж тажрибасини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодий адабиётларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга
берилиётган солиқ имтиёзлари турлича талқин қилинган.
Ўзбекистон
Республикасининг
2019
йил
25
декабрда
тасдиқланган
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ
-598-
сон қонуни билан
тартибга солинади. Ушбу қонунда инвестициялар ва инвестиция фаолияти билан
боғлиқ бўлган асосий тушунчаларнинг таърифлари келтирилган. Жумладан,
“инвестициялар —
инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа,
тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар
асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар,
шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек
реинвестициялар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
маблағларни, шу жумладан пул маблағларини (шу жумладан чет эл валютасини),
мақсадли банк омонатларини, пайларни, улушларни, акцияларни, облигацияларни,
векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни;
кўчар ва кўчмас мол
-
мулкни (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа
моддий қимматликларни);
интеллектуал мулкка доир мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан у ёки бу ишлаб
чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва
ишлаб чиқариш тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки
патентланмаган (ноу
-
хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимларни,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланмаган
бошқа
қимматликларни”(
Қонун, 2019)
.
Лев ва бошқалар (2022) солиқ маъмуриятчилигининг рағбатлантириш мақсадини
қуйидагича изоҳлайди: Сўнгги йилларда “рағбатлантирувчи солиққа тортиш”га катта
эътибор берилмоқда. У бизнес даромадлари учун
имтиёзлар бериш ва ишлаб
чиқаришни рағбатлантириш учун мукофот ва жарималарни белгилашга қаратилган
кўплаб ташаббусларни ўз ичига олади. Имтиёзли режимнинг мақсади инвестиция
фаолиятининг зарур йўналишда зарур оқимини рағбатлантиришдан иборат.
Рағбатлантирувчи солиққа тортиш доирасида инвестиция фаолиятини
рағбатлантириш учун бир қанча турдаги имтиёзлар тақдим этилади” .
Қўзиева (2017) ўзининг илмий ишларида, Республикамизда фаолият кўрсатаётган
эркин иқтисодий зоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилишни янада
рағбатлантириш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқлар ва
божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг самарали амал қилиш
механизмини янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар берганган
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
524
Тухлиевнинг (2021) фикрича, Тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар оқимини
кенгайтириш мақсадида хорижлик инвесторларнинг ишлаб чиқариш қувватларини
тўлиқ ўзлаштиргунларига қадар барча кўринишдаги солиқлар, божхона тўловлари,
йиғимлардан имтиёз ва преференциялар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғридан
-
тўғри хорижий инвестицияларни киритишда имтиёзли солиққа тортиш тартибини
алоҳида қўллаган ҳолда улар ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ўзлаштиргандан
кейин амалга ошириш маъқул бўлади.
Коффи ва ҳаммуаллифлар (2023) тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар кириши
учун ресурслар ва бозор излаш омилларининг ўрнини таҳлил қилдилар. Гана учун
асосан ресурсларга етишиш ва бозор имкониятлари аҳамиятли эканлиги кўрсатилган.
Бу манбалар турли мамлакатлар ва тўғридан
-
тўғри
хорижий инвестициялар турларига
қараб бозор, ресурс ва самарадорлик излаш сабабларининг қанчалик аҳамиятли
эканлигини кўрсатади.
Jacques Morisset, Neda Pirniaлар (2024) қайд этишича: “Кўпгина тадқиқотларда
солиқларнинг ўртача хорижий инвесторларга
таъсирини ўргансада, бу таъсир
трансмиллий компаниянинг хусусиятларига қараб сезиларли даражада фарқ қилади,
деб ишониш учун кўплаб сабаблар мавжуд. Халқаро инвесторларнинг ихтиёрида
кўпинча ўз инвестицияларини тизимлаштириш ва молиялаштириш, турли
мамлакатларда жойлашган алоқадор томонлар ўртасидаги операцияларни тартибга
солиш ва инвесторларга фойда қайтаришнинг кўплаб муқобил усуллари мавжуд. Ушбу
муқобил усуллар муҳим солиқ таъсирига эга ва солиқни ҳисобга олиш фирмалар
танлашига кучли таъсир кўрсатадиган кўплаб далиллар мавжуд”
.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва қўшма
корхоналар фаолиятини солиққа тортишнинг
такомиллаштириш билан боғлиқ кўплаб
илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга
таянган ҳолда мантиқий
фикрлаш, таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан фойдаланилган. Мавзу бўйича
мавжуд адабиётларни ўрганиш асосида тегишли хулосалар қилинган ва тавсиялар
берилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича самарали
тажрибага эга давлатларга Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Малайзия, Норвегия, Гонконг,
Бразилия, Аргентина,Уругвай кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, хорижий инвестицияларни жалб этишда
қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.
Хорижий
инвестицияларни
жалб
этиш
бўйича
жаҳон
тажрибасини
мамлакатларнинг ижтимоий
-
иқтисодий, географик
-
иқлим, геосиёсий ва тарихий шарт
-
шароитлари ва бошқа хусусиятларни инобатга олган ҳолда уларни гуруҳларга бўлиб
ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Инвестицион муҳитнинг шакллантирилиши алоҳида олинган мамлакатларнинг
стратегик мақсадлари, глобаллашув жараёнида жаҳон хўжалигига қўшилиш шарт
-
шароитлари ва туб миллий манфаатларига тўғридан
-
тўғри боғлиқдир.
Хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича жаҳон тажрибаси
ўрганилганда, бу жараённинг умумий қонуниятлари ва тенденцияларини аниқлаш
муҳим илмий
-
услубий аҳамиятга эга.
Жаҳон амалиётида тўпланган улкан тажрибалар шуни кўрсатадики, мамлакат
иқтисодиётининг
тараққиёти
хорижий
инвестициялар
оқимини
мамлакат
иқтисодиётига жалб этишда муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
525
Хорижий ва маҳаллий иқтисодий адабиётларда инвестиция фаолиятининг
муаммоларидан бири хорижий инвесторларни солиққа тортиш масаласидир. Қулай
солиқ муҳити ва максимал солиқ имтиёзлари хорижий инвестицияларни
раг'батлантириш воситаси сифатида ниҳоятда муҳимдир.
Хорижий инвестициялар ёрдамида юқори инвестицион ва иқтисодий
самарадорликка эришган давлатлардан бири Хитой тажрибасини кўриб чиқамиз.
Хитой Халқ Республикасини йиллар давомида, айниқса, АҚШ билан таққослаганда,
узоқ вақтдан бери тўғридан
-
тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича биринчи
ўринда туради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, Хитойнинг
ўсишига «технология билан боғлиқ саноат, электрон тижорат, тадқиқот ва ишлаб
чиқиш сабаб бўлган»ни кўришимиз мумкин.
Хитой Халқ Реапубликаси ҳукумати хорижий компаниялар, корхоналар ва
ташкилотлар ёки жисмоний шахсларни Хитойда хорижий қўшма корхоналар, Хитой
-
хорижий шартномавий қўшма корхоналар ва ХХР ҳудудида хорижий мулкдорларнинг
тўлиқ мулки бўлган корхоналарни ташкил этишга ундайди.
Хитойда хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналарни солиққа
тортиш Хитой Халқ Республикасининг “Хитой ва хорижий капиталнинг улушли қўшма
корхоналари тўғрисида”ги қонуни (Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши
томонидан 1983
-
йил 20
-
сентябрда нашр этилган; Хитой Халқ Республикаси Давлат
Кенгаши томонидан 15
-
январда ўзгартирилган). , 1986 йил ва 21.12.1987 йил Хитой
Халқ Республикаси Давлат Кенгашининг "Хитой ва хорижий корхоналарнинг улушли
қўшма корхоналари тўғрисида"ги "Хитой Халқ Республикаси Қонунини қўллаш
нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" ги қарори билан
ўзгартирилган" 22.07.2001) билан тартибга солинади (Қонун, 1983).
Ушбу қонунга асосан Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши томонидан
тасдиқланган “Чет эл инвестицияларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомнинг
амалга оширилиши ХХР инвестиция муҳитини шакллантиришда жиддий аҳамиятга эга.
Низомга мувофиқ, давлат томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги
корхоналарга, жумладан, экспорт қилувчи корхоналар ва илғор технологияларга эга
корхоналарга алоҳида имтиёзлар берилади. Хусусан, Низомнинг 4
-
банди ижарага
олинган участка учун тўловнинг имтиёзли даражасини белгилайди.
Экспорт қилувчи корхоналар ва илғор технологияларга эга корхоналарнинг
хорижий инвесторлари ушбу корхоналардан олган фойдаларини чет элга ўтказсалар,
ўтказилган суммалар даромад солиғидан озод қилинади.
Эркин иқтисодий зоналар ва иқтисодий ва технологик ривожланиш зоналарида
15% солиқ ставкаси бўйича корхона фойда солиғини тўлаган ва юқорида кўрсатилган
шартларга жавоб берадиган экспорт қилувчи корхоналар 10% миқдорида корхона
фойда солиғини тўлайди.
Корхона фойда солиғини камайтириш ёки озод қилиш муддати тугагандан сўнг,
илғор технология корхоналари фойда солиғини 50% тўлаш муддатини уч йилга
узайтириши мумкин.
Агар ўз корхоналарининг даромадларини инвестор корхоналари ёки илғор
технологияларга эга корхоналарни ташкил этиш ёки кенгайтиришга қайта инвестиция
қилган хорижий инвесторлар солиқ органларига мурожаат қилиб, уларнинг рухсатини
олгандан кейин камида беш йил муддатга солиқни янги инвестиция қилинган қисм
учун аллақачон тўланган фойда солиғининг бутун миқдорини
қайтариб олади (Захаров,
2024).
Хорижий инвестицияларни жалб қилишга қулай шарт
-
шароитлар яратилганлиги
туфайли Хитойга тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2023 йилда 33
миллиард долларга (226,9 миллиард юан) ошди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
526
Хитойда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган барча корхоналар фойда
солиғига тортилади.
Хитой Халқ Республикасининг 2018
-
йил 29
-
декабрдан кучга кирган
“Корхоналардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририга
кўра, умумий фойда солиғи ставкаси 25 фоиз этиб белгиланган
(Закон,
2018).
Давлат кенгаши
(2024)
Хитойда хорижий капитални кўпайтириш бўйича 24
банддан иборат режани эълон қилди. Чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улардан
фойдаланиш бўйича юқори даражадаги очилишни қатъий рағбатлантириш ва кўпроқ
саъй
-
ҳаракатларни амалга ошириш бўйича “Ҳаракатлар режаси” деб номланган ушбу
режа хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича турли чора
-
тадбирларни,
жумладан, асосий тармоқларда бозорга киришни кенгайтиришни, хорижий
компанияларнинг давлат савдоларида тенг иштирок этиши ва трансчегаравий
маълумотлар оқимини осонлаштириш.
Хитой сўнгги йилларда хорижий сармояларни рағбатлантириш ва қўллаб
-
қувватлашга ҳаракат қилмоқда. 2023
-
йилда Хитойга тўғридан
-
тўғри хорижий
инвестициялар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга камайди. 2023 йил
июл ойида Давлат кенгаши хорижий компаниялар учун ишбилармонлик муҳитини
яхшилашга қаратилган шунга ўхшаш чора
-
тадбирлар тўпламини эълон қилди,
жумладан, интеллектуал мулк ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва трансчегаравий
маълумотлар оқими бўйича тартибга солишни енгиллаштириш бўйича таклифлар
(Arendse, 2024).
Юркованинг (2020) такидлашича, Россияда солиққа тортиладиган даромадга эга
бўлган хорижий ташкилотлар фойда солиғини тўлашлари керак. Улар буни ўзлари ёки
солиқ агенти орқали амалга оширадилар.
Фойда солиғидан ташқари, хорижий ташкилот
Россия Федерацияси Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа турдаги солиқларни ҳам
тўлаши шарт. Шу жумладан, Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатга олинган мулк
солиғи, ер ва транспорт солиғи
.
Россия
Федерациясида
2024 йил 1 январдан
389-
ФЗ
-
сонли қонун кучга кирди
.
Ушбу қонунга асосан
Россия Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгаришлар хорижий активлардан даромад оладиган хусусий инвесторларга ҳам таъсир
кўрсатди
(
Закон, 2023).
2024 йил 1 январдан бошлаб рус брокерлари хорижий компанияларнинг
дивидендлари бўйича солиқ агентлари бўлди. Энди дивидендлар бўйича даромад
солиғи автоматик равишда 13% ставкада (йилига 5 миллион рублдан ортиқ
дивидендлар миқдоридан 15%) ушлаб қолинади. Агар дивидендлар брокер, ишончли
бошқарувчи ёки депозитарий ҳисобига ўтказилган бўлса, қўшимча маълумотларни
тақдим этишнинг ҳожати йўқ, чунки
улар
солиқдан озод қилинган.
Россия Федерация молия вазири А.Силуановнинг (2024) такидлашича:Чет
элликларнинг Россиядан чиқиши учун ҳам 10% солиқ тўлашига қарор қилдик. Яъни,
биз, аксинча, чет эл иштирокидаги компаниялар бу ерда ишлашда давом этишлари учун,
чет эл бизнеси учун чиқиш фойдали бўлмаслиги учун, барча қўллаб
-
қувватлаш
чоралари шу ерда давом этиши учун шароит яратмоқдамиз. Шундай қилиб,
рағбатлантириш режасининг барча чоралари сақланиб қолди ва эгаси ким бўлишидан
қатъи назар, бизнинг бизнесимизга қўлланилади: хорижий акциядорлар, россияликлар.
Шунинг учун, агар кетиш тўғрисида қарор қабул қилинса, бу чиқиш маълум
харажатлар
билан боғлиқ бўлади, шу жумладан Россияда бизнесни сотиш бўйича битим суммасига
10% чиқиш солиғи тўлаши керак бўлади
.
Россия Федерациясида иқтисодий фаолиятнинг тармоқларига тўғридан
-
тўғри
инвестицияларни жалб этиш бўйича энг йирик лойиҳалардан бири махсус иқтисодий
зоналардир. Россияда 50 та ЭИЗ мавжуд (31 та саноат
-
ишлаб чиқариш, 7 та
технологияни жорий этиш, 10 та туристик
-
рекреатсион ва 2 та порт). 18 йиллик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
527
фаолият давомида ЭИЗда 1128 нафар резидент рўйхатга олинган бўлиб, улардан 123 дан
ортиғи 36 давлатнинг хорижий капитал иштирокидаги компанияларидир. Шу йилларда
декларация қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 6 трлн. рубл,
инвестициялар 989 миллиард рублдан ортиқни ташкил этди, 66 мингдан ортиқ иш ўрни
яратилд, солиқ тўловлари, божхона тўловлари ва суғурта мукофотлари бўйича қарийб
368 миллиард рубл тўланди (Нарымбек, 2024)
.
Замонавий иқтисодий амалиётда жаҳон мамлакатлари миллий иқтисодий
ривожланишнинг юқори суръатларига эришиш учун кўпинча махсус солиқ
режимларидан (МСР) фойдаланишади. Улар инвестицияларни жалб қилишга, алоҳида
тармоқлар ёки ҳудудларнинг ривожланишини рағбатлантиришга, шунингдек, халқаро
майдонда рақобатдош устунликларни яратишга қаратилган бўлиши мумкин. Бундай
режимларнинг таснифи жуда хилма
-
хилдир
-
ҳар бир мамлакат ўзининг ноёб шартлари
ва стратегик кўрсатмаларига жавоб берадиган солиқ тизимини ишлаб чиқишга
интилади.
Халқаро амалиётда хорижий инвестициялар учун жозибадор солиқ режимлари
ишлаб чиқилган ва деярли барча мамлакатларда фаол қўлланилмоқда. Ҳар бир давлат
ички бозорнинг ўзига хос хусусиятлари, географик жойлашуви ва жаҳон муҳитидаги
ривожланиш тендентсияларидан фойдаланган ҳолда инвестицияларни жалб қилиш
учун ўзига хос шарт
-
шароитларни яратади. Капитални жалб қилиш бўйича халқаро
рақобат шароитида мамлакатлар саноат ва молиявий флагманларга интилиш учун энг
жозибадор солиқ режимларини таклиф қилишга ҳаракат қилмоқдалар.
Жаҳон тажрибасига кўра, хорижий инвесторлар учун энг жозибадор
юрисдикциялардан бири Сингапур бўлиб, у ўзининг барқарор сиёсий
муҳити, шаффоф
ҳуқуқий тизими ва рақобатбардош солиқ сиёсати туфайли кўплаб хорижий
компанияларни жалб этишга муваффақ бўлди. Маҳаллий солиқ режимининг асосий
элементлари 17% лик паст корпоратив солиқ ставкаси бўлиб, уни турли шароитларда
нолга тушириш мумкин.
Масалан, бошланғич компаниялар учун солиқ имтиёзлари фаолиятнинг дастлабки
уч йилида олинган даромаднинг 100, 75 ва 50 фоизини солиқдан озод қилишни
таъминлайди. Шу билан бирга, илмий
-
тадқиқот ва инновациялар билан шуғулланувчи
компаниялар учун (тўлиқ озод қилишдан 10% корпоратив солиқ ставкасигача), халқаро
савдо ва денгиз транспортида
-
5% дан 10% гача бўлган ставкада 5
-
10% муддатга саноат
имтиёзлари мавжуд. йиллар, шунингдек, банклар ва фондлар учун
-
ставкаси 5
-15%.
Бундан ташқари, Сингапурга
ўтказилмаган хорижий даромадлар солиқдан озод
қилинади.
Энг мослашувчан солиқ тизимига эга давлатлар рўйхатида халқаро
компанияларни бу ерда ўз ваколатхоналарини очишга ундайдиган кенг кўламли солиқ
имтиёзларини тақдим этаётган Бирлашган Араб Амирликларини ҳам эслатиб ўтмаслик
мумкин эмас. Ушбу мамлакатда солиққа тортиш бизнес учун иккита солиққа тўғри
келади
- 5% -
барча истеъмолчилар харидлари учун қўшилган қиймат солиғи, у нисбатан
яқинда, 2018 йилда жорий этилган; 9% корпоратив солиқ, 2023 йил июн ойидан бошлаб
жорий қилинган ва Европа ставкаларига нисбатан нисбатан паст.
Жамоат ташкилотлари, инвестиция фондлари, табиий ресурсларни қазиб олиш
билан шуғулланувчи корхоналар, малакали инвестиция фондлари ва бир қатор бошқа
ташкилотлар юридик шахсларга солиқ тўлашдан озод этилди. Мавжуд эркин иқтисодий
зоналар доирасида “малакали эркин зона шахси” (МЭЗШ) мақомига эга бўлган
тадбиркорлик субъекти 0% лик имтиёзли ставкадан фойдаланади.
Белоруссия Республикасига тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар бўйича
сармоя киритадиган мамлакатлар орасида этакчи давлатлар: Россия Федерацияси,
Бирлашган Араб Амирликлари ва Европа Иттифоқи мамлакатлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
528
Беларус иқтисодиёти 2023 йилда республикага хорижий капитални фаол жалб
қилишда давом этди. Шундай қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хорижий
инвестициялар, тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар (товар, ишлар, хизматлар учун
тўғридан
-
тўғри инвестор олдидаги қарзлар бундан мустасно) 110,6 фоизга ошгани
кузатилмоқда
.
76
Тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар таркибида қайта инвестициялар
улушининг 1,0 фоиз пунктга ўсиши кузатилмоқда, бу эса хорижий инвестициялар
мамлакат ичида "ишлашда" давом этаётганидан далолат беради.
Беларус Республикасига 2025 йилгача тўғридан
-
тўғри хорижий инвестицияларни
жалб қилиш стратегияси хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг устувор
йўналишларини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли мақсадлар, вазифалар, тамойиллар,
йўналишлар ва кутилаётган натижаларни белгиловчи ҳужжатдир (Стратегии, 2020)
.
Стратегияда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун солиқ муҳити
ва унинг солиқ имтиёзлари тизимини янада оптималлаштириш масалалари ҳам ўрин
олган.
Стратегияни амалга ошириш натижалари қуйидагилардан иборат бўлади: 2025
-
йилда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш эҳтиёжларидан келиб
чиққан ҳолда тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини босқичма
-
босқич
камида 3 миллиард АҚШ доллари даражасига ошириш;
асосий капиталга қўйилган инвестициялар таркибида хорижий манбалар
инвестицияларининг улуши камида 6 фоизни ташкил этади.
Сўнгги бир неча йил ичида Қозоғистонда хорижий ва қўшма юридик шахслар сони
икки баравар кўпайди. Агар 2019
-
йил январ ойида атиги 24,7 мингта шундай корхона
фаолият кўрсатган бўлса, жорий йил бошида 52,2 мингта ташкилот фаолият кўрсатган
эди. Ушбу компанияларнинг аксарияти (83,2 фоизи) хорижий мулкка эга юридик
шахслар ёки филиаллардир. 2024 йил январ ойида уларнинг сони 43,4 мингни ташкил
этган; Қўшма корхоналар сони камроқ
-
8,7 мингта, уларнинг иккаласи ҳам беш йил
ичида яхши ўсишни кўрсатди.
Қўшма
ва хорижий корхоналарнинг умумий сонидаги энг катта улуш
Қозоғистоннинг асосий ҳамкори
-
Россияга тўғри келади. АСПИР РК Миллий статистика
бюроси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ ойида мамлакатда 23,4 минг
Россия ва Қозоғистон
-
Россия корхоналари фаолият юритаётган деб ҳисобланган.
Тадбиркорлари Қозоғистонда корхона очаётган етакчи беш давлат қаторига Туркия,
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ҳам киради
.
77
Форбес Козоғистнн маълумотларига кўра, 25 та энг йирик хорижий хусусий
компанияларнинг солиқ тўловлари деярли икки баравар кўпайди, яъни 3,9
триллиондан 7,8 триллион тенгегача. Улар давлат бюджетига тушумлар бўйича жами
солиқ тушумларининг 52 фоизини ташкил этган бўлса, 2021
-
йилда бу кўрсаткич 36
фоизни ташкил этди
.
78
Хорижий сармояни жалб қилишда Қозоғистон етакчилигининг сабабларидан бири
чет эл иштирокидаги бизнесни ривожлантириш учун қулай солиқ режими, солиқ
қонунчилигининг барқарорлиги ва шаффофлиги бўлди. 2023
-
йил 1
-
январдан
Қозоғистоннинг Солиқ кодексига хорижий инвестиция иштирокдаги компаниялар
фаолиятига тааллуқли бўлган ўзгартиришлар кучга кирди.
Қозоғистон
Милий иқтисодиёт вазири Н.Байбазаровнинг (2024) такидлашича,
Миллий ривожланиш режасини инобатга олган ҳолда, 2029
-
йилгача бўлган даврда
Инвестиция сиёсати консепсиясини янгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда
.
76
https://economy.gov.by/ru/pezultat-ru/.4.06.2024
77
https://energyprom.kz/ru/articles-ru/markets-ru/kolichestvo-inostrannyh-i-sovmestnyh-predpriyatij-v-
kazahstane-za-neskolko-let-vyroslo-v-dva-raza/.5.06.2024
78
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
529
З.Н.Курбанов (2024) ўзининг илмий ишларида мамлакатимизда фаолият
кўрсатаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни фойда солиғига
тортишни эътироф этган
.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни солиққа тортишда хорижий
мамлакатларнинг ижобий томонларини амалиётга жорий этиш зарур.
Хулоса ва таклифлар.
Ўрганишлар натижасида, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва хорижий
инвестиция иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш борасида баъзи хулосалар
шакллантирилди.
Қўшма
корхоналарни солиққа тортиш бўйича Хитой Халқ Республикаси
тажрибасидан мамлакатимиз амалиётида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Беларус Республикаси ва Қозоғистон тажрибасидан келиб чиқиб 2030 йилгача
бўлган тўғридан
-
тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб
чиқиш ва унда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш
тартибини тўлиқ ёритиш лозим.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Arendse Huld (2024) China Issues 24 New Measures to Attract Foreign Investment. March
20, 2024.Posted by China Briefing.
https://www.china-briefing.com/news/foreign-capital-in-
china-action-plan-attract-fdi/
Coffie, E., Alcalde-
Fradejas, N., & Ramírez
-
Alesón, M. (2023). Pros
and Cons of Ghana as a
Destination for Foreign Direct Investment.Ghana Journal of Development Studies.
https://doi.org/10.4314/gjds.v20i1.8.
Jacques Morisset, Neda Pirnia. (2024) How Tax Policy and Incentives Affect Foreign Direct
Investment. chrome-extension://efaidnbmnnnibpcajpcglclefindmkaj/b
https://documents1.
worldbank.org/curated/pt/876691468766534050/128528323_20041118125923/additional/
multi-page.pdf
. 28.11.2024.
Байбазаров Н.
(2024)
Единый пакет льгот для инвесторов предлагается ввести в
рамках нового Налогового Кодекса РК.05.03.2024.
ҳттпс://примеминистер.кз/
ру/неwс/единйй
-
пакет
-
лгот
-
для
-
инвесторов
-
предлагается
-
ввести
-
в
-
рамкакҳ
-
нового
-
налогового
-
кодекса
-
рк
-27472.
Закон (
2018)
Закону КНР «О налоге на прибыль предприятий»
.
Закон (2023) Федеральный закон от 31 июля 2023 года № 389
-
ФЗ "О внесении
изменений в части первую и вторую Налогового кодекса Российской Федерации,
отдельные законодательные акты Российской Федерации и о приостановлении действия
абзаца второго пункта 1 статьи 78 части первой Налогового кодекса Российской
Федерации"
Захаров В. (2024) Китайский опыт стимулирования иностранных инвестиций.
3.06.2024.https://ilex.by/news/kitajskij-opyt-stimulirovaniya-inostrannyh investitsij/.
Кўзиева Н.Р. (2017) Хорижий инвестицияларни жалб қилишда солиқ сиёсатининг
устувор йўналишлари. Ҳалқаро молия ва ҳисоб электрон журнали. №6, декабрь.
Курбанов З.Н. (2024) Фойда солиғи бухгалтерия ҳисобини молиявий
ҳисоботнингхалқаро стандартлари асосида такомиллаштириш Iqtisodiy taraqqiyot va
tahlil.
Қонун (1983) Хитой Халқ Республикасининг “Хитой ва хорижий капиталнинг улушли
қўшма корхоналари тўғрисида”ги қонуни (Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши
томонидан 1983
-
йил 20
-
сентябрда нашр этилган.
Қонун
(2019) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда тасдиқланган
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ
-598-
сон қонуни.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
530
Лев М.Ю., Болонин А.И., Лещенко Ю.Г. (2022) Налоговое администрирование как
механизм укрепления экономической безопасности налоговой системы государства //
Экономическая безопасность. Том 5. –
No 2.
–С. 525
-546.
–doi: 10.18334/эcsec.5.2.114626.
Нарымбек Исмагулов (2024) Самый выгодный налог: в каких странах мира проще
всего открывать бизнес. https://www.inform.kz/ru/samiy
-vigodniy-nalog-v-kakih-stranah-
mira-proshe-vsego-otkrivat-biznes-17a978. 4.06.2024.
Силуанов
А.
(2024)
Для иностранных компаний введут налог в 10% на продажу
бизнеса в России
https://tass.ru/ekonomika/17530951. 5.06.2024.
Стратегии
(2020)
Стратегии привлечения прямых иностранных инвестиций в
Республику Беларусь до 2025 года. 2020.
Тухлиев Б.К. (2021) Инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг
таркиби,
таҳлили ва уларни такомиллаштириш масалалари.“Iqtisodiyot va innovatsion
texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar
-fevral.
Юркова М. Р. (2020) Налогообложение доходов (прибыли) иностранных организаций.
ЖУРНАЛ.Инновации и инвестиции.6.
Результаты инвестиционной деятельности.
https://economy.gov.by/ru/pezultat-
https://energyprom.kz/ru/articles-ru/markets-ru/kolichestvo-inostrannyh-i-sovmestnyh-
predpriyatij-v-kazahstane-za-neskolko-let-vyroslo-v-dva-raza/.5.06.2024
Топ
-
25
иностранных
налогоплательщиков
в
бюджет
Казахстана.
https://forbes.kz/articles/neftyanoy_fontan_1705287808. 05.06.2024
