АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Annotasiya

Дунё банк амалиётида, шу жумладан, Ўзбекистон банк амалиётида депозитлар тижорат банклари мажбуриятларининг асосий турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, банкларнинг депозит базасининг барқарорлигини таъминлаш уларнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Мақолада республикамиз тижорат банкларига депозитлар ва омонатлар жалб қилиш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ибодуллаев, Ш. (2024). АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(3), 278–286. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45156
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Дунё банк амалиётида, шу жумладан, Ўзбекистон банк амалиётида депозитлар тижорат банклари мажбуриятларининг асосий турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, банкларнинг депозит базасининг барқарорлигини таъминлаш уларнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Мақолада республикамиз тижорат банкларига депозитлар ва омонатлар жалб қилиш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

278


АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА ЖАЛБ

ҚИЛИШНИНГ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

PhD

Ибодуллаев Шоҳбоз

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

ORCID: 0000-0002-3885-711X

Аннотация.

Дунё банк амалиётида, шу жумладан, Ўзбекистон банк амалиётида

депозитлар тижорат банклари мажбуриятларининг асосий турларидан бири
ҳисобланади. Шу сабабли, банкларнинг депозит базасининг барқарорлигини таъминлаш

уларнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий

шартларидан бири ҳисобланади.

Мақолада республикамиз тижорат банкларига

депозитлар ва омонатлар жалб қилиш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар
аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

тижорат банки, мажбурият, депозит, талаб қилиб олинадиган

депозит, муддатли депозит, омонат, муддатли омонат, фоиз ставкаси, инфляция,

девальвация.

АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ ПРИВЛЕЧЕНИЯ ДЕПОЗИТОВ В КОММЕРЧЕСКИЕ БАНКИ

PhD

Ибодуллаев Шохбоз

Национальный банк внешнеэкономической деятельности

Аннотация.

В мировой банковской практике, в том числе банковской практике

Узбекистана депозиты являются одним

из основных видов обязательств коммерческих

банков. Поэтому, обеспечение стабильности депозитной базы банков является одним из

обязательных условий обеспечения их ликвидности и финансовой устойчивости.

В

статье выявлены актуальные проблемы, связанных с привлечением депозитов и вкладов
в коммерческие банки республики и разработаны научные предложения, направленных на

решение этих проблем.

Ключевые слова:

коммерческий банк, обязательства, депозит, депозит до

востребования, срочный депозит, вклад, срочный вклад, процентная ставка, инфляция,
девальвация.

CURRENT ISSUES OF ATTRACTING DEPOSITS IN COMMERCIAL BANKS

PhD

Ibodullaev Shokhboz

National bank for foreign economic affairs

Abstract.

In global banking practice, including the banking practice of Uzbekistan, deposits

are one of the main types of obligations of commercial banks. Therefore, ensuring the stability of

banks’ deposit base is one of the prerequisites for ensuring their liquidity and financial stability.

The article identifies current problems associated with attracting deposits and contributions to

commercial banks of the republic and develops scientific proposals aimed at solving these

problems.

Keywords:

commercial bank, liabilities, deposit, demand deposit, time deposit, deposit, time

deposit, interest rate, inflation, devaluation.

UO

K: 336.5:330.3(575.1)

III SON - MART, 2024

278-286


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

279

Кириш

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги

ПФ

-5992-

сонли

Фармони билан тасдиқланган 2020

-

2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон

Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида тижорат банкларининг

давлат ресурсларига қарамлигини камайтириш, банклардаги давлат акциялари
пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов асосида сотиш

мамлакат банк тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари сифатида эътироф

этилган

(

Фармон

, 2020).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ

-

60-

сонли Фармони билан тасдиқланган Янги Ўзбекистоннинг 2022

-

2026 йилларга

мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2025 йилга бориб хусусий банклар

активларининг тижорат банклари активларининг умумий ҳажмидаги улушини 60
фоизга етказиш вазифаси қўйилган

(

Фармон

, 2022).

Юқорида қайд этилган ҳолатлар мамлакат тижорат банкларининг ресурс базасини

мустаҳкамлашнинг зарурий шарти бўлган депозитлар ва омнатлар жалб қилиш

амалиётини такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради.

Адабиётлар шарҳи.

Синкининг

(2007)

хулосасига кўра, тижорат банклари фаолиятининг асосий

йўналиши бўлган кредитлаш фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб,

депозитлар ҳисобланади

.

Синкининг

(2007)

мазкур хулосаси АҚШ банк амалиёти учун ҳам, халқаро банк

амалиёти учун ҳам муҳим амалий аҳамият касб этади. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига

кўра, АҚШнинг йирик трансмиллий банкларидан бири бўлган Bank of Ameriса банки

мажбуриятларининг умумий ҳажмида депозитларнинг салмоғи 69,5 фоизни (энг юқори

салмоқ)

100

, Германиянинг энг йирик тижорат банки бўлган Deutsche Bankда ҳам энг

юқори салмоқни, яъни 49,1 фоизни ташкил этди

101

.

Ткач

(2016)

талаб қилиб олинадиган депозитларни тижорат банклари учун

беқарор пассив эканлигини, аммо улар арзон ресурс бўлгани учун банкларнинг фойдаси

миқдорини ошириш нуқтаи

-

назаридан бир имконият эканлигини эътироф этади

.

Ҳақиқатдан

ҳам, талаб қилиб олинадиган депозитлар беқарор пассив ҳисобланади.

Чунки, улар исталган вақтда ҳисобрақам эгаси

томонидан талаб қилиб олиниши

мумкин. Бироқ, тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган депозитларнинг барқарор

қолдиғидан арзон ресурс сифатида фойдаланиш имконияти мавжуд.

Зиновьева

(2016)

ўзининг илмий тадқиқоти натижаларига асосланган ҳолда

хулоса қиладики, аҳолининг жамғарма депозитлари тижорат банклари учун узоқ

муддатли ресурс сифатида муҳим аҳамият касб этади, лекин, мазкур омонатлар бўйича

фоиз тўловларини ошиб кетиш эҳтимолининг мавжудлиги уларга хос бўлган асосий

камчиликлардан бири ҳисобланади

.

Зиновьеванинг

(2016)

мазкур хулосаси ҳозирги замон банк амалиёти учун муҳим

амалий аҳамият касб этади. Бунинг боиси шундаки, биринчидан, жорий харажатидан

ортиқча пули бор инсонгина банкка омонат қўяди; иккинчидан, инсон даромад олиш

учун банкка омонат қўяди. Демак, омонат эгаси фоизни ҳар ойда олишдан манфаатдор
эмас. Шунинг учун у банкка омонатга ҳисобланган фоизни

капиталлаштиришни, яъни

фоизни омонатнинг асосий суммасига қўшиб боришни таклиф қилади. Бу эса, тижорат

банкининг омонатларга фоиз тўлаш билан

боғлиқ бўлган харажатини ошиб кетиш

эҳтимолини юзага келтиради.

100

Annual Reports. Concolidated Balance Sheet. http://www.bankofamerica.com (Bank of America).

101

Annual Reports. Concolidated Balance Sheet.

www.db.com (

Deutsche Bank).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

280

Бир гуруҳ иқтисодчи олимларнинг фикрига кўра, банклар томонидан ресурслар

жалб қилиш имконияти ва кредит олувчиларнинг қарзга хизмат кўрсатиш юки бевосита

кредитли спрэднинг даражасига боғлиқ

ҳисобланади

(Caldara, Herbst, 2019).

Рузмeтoвнинг

(2009)

хулoсaсигa кўрa, “рeспубликaмиз тижoрaт бaнклaригa

трaнсaкциoн дeпoзит ҳисoбрaқaмидaги мaблaғлaрдaн уларни муддатли депозит счётига
ўтказмасдан рeсурс сифaтидa фoйдaлaниш aмaлиётининг мaвжудлиги тиж

o

рaт

бaнклaри дeпoзит бaзaсини мустaҳкaмлaшгa бўлгaн рaғбaтгa путур eткaзaди,

бaнклaрнинг ликвидлилигигa нисбaтaн жиддий сaлбий тaъсирни юзaгa кeлтирaди

.

Рузметовнинг

(2009)

мазкур хулосаси тижорат банкларининг пассивларини

барқарорлигини таъминлаш жиҳатидан жиддий аҳамият касб этади. Чунки,

банкларнинг брутто депозитлари ҳажмида трансакцион депозитларнинг улушини

юқори бўлиши уларнинг жорий ликвидлилигига салбий таъсир қилади. Мазкур салбий
таъсир банкларнинг даромад келтирмайдиган юқори ликвидли активлар суммасининг
ошишига олиб келади. Чунки трaнсaкциoн дeпoзитлaр тижoрaт бaнклaрининг

бeқaрoрлик дaрaжaси жудa юқoри бўлгaн пaссиви ҳисoблaнaди.

Бердияров

(2020)

тижорат банклари депозитларининг етарлилигини

таъминлашни уларнинг ликвидлилигини таъминлашнинг зарурий шарти, деб
ҳисоблайди

.

Тадқиқот методологияси.

Тижорат банкларининг депозит базасини мустаҳкамлашнинг марказий масаласи

бўлиб, депозит базанинг етарлилигини таъминлаш ҳисобланади.

Халқаро банк амалиётида тижорат банклари депозит базасининг етарлилигини

аниқлашда икки услубиётдан, яъни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг

экспертлари томонидан ишлаб чиқилган услубиётдан ва АҚШ банк назорати органлари

(Федерал захира тизими, Депозитларни суғурталаш федерал корпорацияси ва Пул
муомаласининг бош назоратчиси) томонидан ишлаб чиқилган CAMELS рейтинг

тизимидаги аниқлаш услубиётидан фойдаланилади.

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг экспертлари томонидан ишлаб

чиқилган услубиётда тижорат банки депозит базасининг етарлилигини аниқлаш учун
талаб қилиб олинадиган депозитлар суммаси жами депозитлар суммасига бўлинади ва

олинган натижа 100 фоизга кўпайтирилади. Агар ушбу кўрсаткич 30 фоиздан ошмаса,

тижорат банкининг депозит базаси етари, деб ҳисобланади

102

.

CAMELS рейтинг тизимидаги депозит базанинг етарлилигини аниқлаш

услубиётида тижорат банки депозит базасининг етарлилигини аниқлаш учун

депозитларнинг барқарор қолдиғи суммаси жами депозитлар суммасига бўлинади ва

олинган натижа 100 фоизга кўпайтирилади. Агар ушбу кўрсаткич 75 фоиздан кам

бўлмаса, тижорат банкининг депозит базаси етари, деб ҳисобланади

103

.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Депозитлар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари мажбуриятларининг

таркибила нисбатан юқори салмоқни эгаллайди (1

-

жадвал).

1-

жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз тижорат банкларининг

мажбуриятлари таркибида нисбатан юқори салмоқни депозитлар ва хорижий

банклардан олинган кредитлар эгаллайди.

102

Resolution of Failed Banks by Deposit Insurers Cross-Country Evidence//

https://documents1.worldbank.org/curated/en/835171468140978608/pdf/wps3920.pdf

.

103

Supervision and Regulation. CAMELS rating system.

https://www.federalreserve.gov

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

281

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг мажбуриятлари

таркиби, фоизда

104

Мажбуриятлар таркиби

01.01.2021 й.

01.01.2022 й.

01.01.2022 й.

01.01.2023 й.

Депозитлар

37,3

41,8

45,4

43,5

Марказий банкнинг маблағлари

0,4

0,2

0,2

0,2

Бошқа банкларнинг маблағлари

5,2

4,7

8,7

8,0

Олинган кредитлар

49,3

46,5

39,1

40,4

Чиқарилган қимматли қоғозлар

3,1

2,8

2,3

2,4

Субординар қарзлар

1,3

1,1

1,4

1,7

Тўланадиган фоизлар

1,2

1,1

1,1

1,5

Бошқа мажбуриятлар

2,2

1,8

1,8

2,2

Мажбуриятлар –

жами

100,0

100,0

100,0

100,0

Келтирилган маълумотлардан кўринадики, депозитларнинг мажбуриятлар

таркибидаги салмоғи 2023 йилда 2020 йилга нисбатан сезиларли даражада ошган. Ушбу

ошиш мазкур даврда хорижий банклардан олинган кредитларнинг мажбуриятлар
таркибидаги салмоғини сезиларли даражада пасайганлиги билан изоҳланади.

2-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитларининг

валютавий

таркибининг мажбуриятлари таркиби, фоизда

105

Мажбуриятлар таркиби

01.01.2021 й.

01.01.2022 й.

01.01.2022 й.

01.01.2023 й.

Миллий валютадаги депозитлар

56,9

61,2

60,8

70,1

Чет эл валютасидаги депозитлар

43,1

38,8

39,2

29,9

Депозитлар

-

жами

100,0

100,0

100,0

100,0

2-

жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз тижорат банклари

томонидан жалб қилинган депозитларнинг умумий ҳажмида нисбатан юқори салмоқни

миллий валютадаги депозитлар эгаллайди. Бунинг устига, миллий валютадаги

депозитларнинг жами депозитлардаги улуши 2020

-

2023 йилларда ошиш

тенденциясига эга бўлган.

Тижорат банкларига юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинчалик бўш турган

пул маблағларини муддатли депозит сифатида жойлаштиришнинг бирламчи ва энг

муҳим омили бўлиб, муддатли депозитларга нисбатан тижорат банклари томонидан

белгилапган фоиз ставкаларининг даражаси ҳисобланади.

3-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан жалб қилинган

муддатли депозитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкаси

106

Мажбуриятлар таркиби

01.01.202

1 й.

01.01.2022 й.

01.01.2022 й.

01.01.2023 й.

Миллий валютадаги

муддатли депозитлар

16,6

16,3

17,7

18,9

Чет эл валютасидаги

муддатли депозитлар

4,1

3,5

3,8

4,4

104

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

105

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

106

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

282

3-

жадвал маълумотларидан кўринадики, 2021

-

2023 йилларда республикамиз

тижорат банкларининг миллий валютадаги муддатли депозитларининг ўртача йиллик

фоиз ставкаси ўсиш тенденциясига эга бўлган. бу эса, мазкур даврда инфляция

даражасини ва Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини юқори бўлганлиги

билан изоҳланади (1

-

расм).

3-

жадвал

маълумотларидан кўринадики,

2021-

2023 йилларда республикамиз

тижорат банкларининг чет эл валютасидаги муддатли депозитларининг ўртача йиллик

фоиз ставкаси ўсиш тенденциясига эга бўлган. бироқ, таҳлил қилинган давр мобайнида

мазкур депозитларнинг фоиз ставкаси паст даражада қолган.

Республикамиз тижорат банкларининг чет эл валютасидаги муддатли

депозитларининг фоиз ставкасини ошириш жисмоний ва юридик шахсларнинг чет эл

валютасидаги

маблағларини

тижорат

банкларининг

муддатли

депозит

ҳисобрақамларига жалб этиш ҳажмини ошириш имконини беради.

4-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида чет эл валютасидаги

омонатларнинг шартлари,

2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига

107

Тижорат банки

Фоиз ставкаси, %

Минимал сумма

USD

Муддат (ой)

Ziraat Bank Uzbekistan

8,25

500

36

Капиталбанк

8

100

25

5,5

500

36

Garant bank

8

500

13

Давр банк

7,5

100

25

Трастбанк

7,5

500

18

5

100

24

Микрокредитбанк

7,5

100

36

Асакабанк

1,5

7,5

50

24

Туронбанк

7,2

чекланмаган

18

Ориент Финанс банк

7

1 000 000

36

Анорбанк

7

1 000

24

Агробанк

7

100

24

6,5

100

24

InfinBank

6,5

1 000

18

Алоқабанк

6,5

100

24

Универсал банк

6,5

500

15

Hamkorbank

6

100

13

5,5

500

18

Ипотекабанк

6

чекланмаган

13

Octobank

6

200

36

5

500

36

TBC Bank

5

10

24

Asia Alliance Bank

5

100

18

4

500

18

Мадад Инвест банк

5

100

12

ТИФ Миллий банки

5

чекланмаган

27

Бизнесни ривожлантириш банки

2 - 5

100

36

Халқ банки

4,5

10

18

Саноатқурилишбанк

4

500

6

Пойтахтбанк

3

100

25

Ипак Йўли банк

3

500

3

107

Обзор:

самые

выгодные

долларовые

вклады

в

банках

Узбекистана

на

январь

2024

года//

https://www.spot.uz/ru/2024/01/10/deposits


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

283

4-

жадвал маълумотларидан кўринадики:

*чет эл валютасидаги омонатлар бўйича нисбатан юқори фоиз ставкаси

Ziraat Bank

Uzbekistan, Капиталбанк ва

Garant bank

томонидан ўрнатилган (8,0

-8,25%);

*чет

эл валютасидаги омонатларнинг муддати

Ziraat Bank

Uzbekistan, Капиталбанк,

Garant bank

, Микрокредитбанк

,

Ориент Финанс банк,

Octobank

ва Бизнесни

ривожлантириш банкида нисбатан катта (36 ой);

*чет эл валютасидаги омонатларнинг минимал миқдорига нисбатан энг юқори

талаб Ориент Финанс банк

томонидан белгиланган (1,0 млн. АҚШ доллари);

*чет эл валютасидаги омонатлар бўйича нисбатан паст фоиз ставкаси

Пойтахтбанк, Ипак Йўли банк, Саноатқурилишбанк, Халқ банки ва

Бизнесни

ривожлантириш банки томонидан ўрнатилган (3,0

-4,5%);

Таъкидлаш жоизки, республикамизда инфлция ва Марказий банкнинг қайта

молиялаш ставкасини юқори эканлиги миллий валютадаги депозитлар ва
кредитларнинг баҳосини юқори бўлишига сабаб бўлмоқда.

1-

расм.

Ўзбекистон Республикасида инфляция ва Марказий банк қайта

молиялаш ставкасининг йиллик даражаси, фоизда

108

1-

расм маълумотларидан кўринадики, 2020

-

2023 йилларда республикамизда

инфляция ва Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси нисбатан юқори бўлган.

Айни вақтда, республикамиз тижорат банкларининг чет эл валютасидаги

муддатли

депозитларининг фоиз ставкасини оширишга қуйидаги омиллар тўсқинлик

қилади:

1. Тижорат банкларининг чет эл валютасида бериладиган кредитларининг риск

даражасини, яъни кредит риски риски даражасининг юқори эканлиги.

Миллий валютанинг девальвация жараёнини,

яъни қадрсизланиш жараёнини

давом этаётганлиги ва девальвация суръатини нисбатан юқори эканлиги чет эл

валютасида кредитлар бериш амалиётидаги кредит рискини юқори бўлишига сабаб
бўлмоқда. 2023 йилда миллий валюта –

сўмнинг АҚШ долларига нисбатан йиллик

девальвация суръати 9,9 фоизни ташкил этди. Бу эса, юқори даражадаги қадрсизланиш

суръати ҳисобланади. Бунинг устига, 2017 йил 5 сентябрда, валюта сиёсатини

либераллаштирилиши муносабати билан, миллий валютани АҚШ долларига нисбатан
қарийб

2 баробарга қадрсизланиши кредит риски даражасини кескин ошиб кетишига

108

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

11,1

10,0

12,3

8,8

14,0

14,0

15,0

14,0

0

2

4

6

8

10

12

14

16

2020й.

2021й.

2022й.

2023й.

Инфляция

Қайта молиялаш ставкаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

284

олиб келди. Бундай шароитда тижорат банклари чет эл валютасида кредитлар
беришдан манфаатдор бўлмайди. Чунки, чет эл валютасида берилган кредитлар бўйича

муддати ўтган қарздорлик миқдорининг ортиши тижорат банкларининг ликвидлилиги

ва молиявий барқарорлигига нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтиради.

2. Марказий банк томонидан тижорат банкларининг чет эл валютасидаги

депозитларга нисбатан ўрнатилган мажбурий захира ставкасини юқори эканлиги (18%)

ва

чет эл валютасида ҳисобланган мажбурий захира ажратмалари суммасини

банкларнинг миллий валютадаги “Ностро” вакиллик ҳисобрақамидан олиб

қўйилаётганлиги.

Мазкур омил тижорат банкларининг хорижий валюталарда депозитлар жалб

қилишга бўлган қизиқишини йўққа чиқаради. Чунки, чет эл валютасидаги депозитлар

ҳажми ва мажбурий захира ажратмалари суммаси ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд.

3. Республикамиз банклари томонидан чет эл валютасида берилаётган

кредитларнингг хориждан жалб қилинаётган кредитларга боғлиқлик даражасининг

юқори эканлиги.

2-

расм.

Акциядорлик

-

тижорат Миллий банк, Саноатқурилишбанк ва Асакабанк

мажбуриятларининг умумий ҳажмида хорижий банклардан жалб қилинган

кредитларнинг улуши, фоизда, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига

109

2-

расм маълумотларидан кўринадики, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра,

республикамтизнинг йирик тижорат банклари бўлган Ташқи иқтисодий фаолият
Миллий банки, Саноатқурилишбанк ва Асакабанк мажбуриятларининг умумий ҳажмида

хорижий банклардан жалб қилинган кредитларнинг улуши сезиларли

даражада юқори

бўлган.

Хулоса ва таклифлар

.

Илмий тадқиқотни бажариш жараёнида қуйидаги хулосаларни шакллантирдик:

*

тижорат банклари фаолиятининг асосий йўналиши бўлган кредитлаш

фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб, депозитлар ҳисобланади;

*

талаб қилиб олинадиган депозитларни тижорат банклари учун

беқарор пассив

бўлиб,

улар арзон ресурс бўлгани учун банкларнинг фойдаси миқдорини ошириш

нуқтаи

-

назаридан бир имконият ҳисобланади;

*

рeспубликaмиз тижoрaт бaнклaригa трaнсaкциoн дeпoзит ҳис

o

брaқaмидaги

мaблaғлaрдaн уларни муддатли депозит счётига ўтказмасдан рeсурс сифaтидa

фoйдaлaниш aмaлиётининг мaвжудлиги тижoрaт бaнклaри дeпoзит бaзaсининг

барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади;

109

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

50,1

55,3

60,2

0

20

40

60

80

Миллий банк

Саноатқурилишбанк

Асакабанк


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

285

*

республикамиз тижорат банкларининг мажбуриятлари таркибида

нисбатан

юқори салмоқни депозитлар

ва хорижий банклардан олинган кредитлар эгаллайди;

* 2020-

2023 йилларда республикамиз тижорат банклари томонидан жалб

қилинган депозитларнинг умумий ҳажмида нисбатан юқори салмоқни миллий

валютадаги депозитлар эгаллаган

;

* 2021-

2023 йилларда республикамиз тижорат банкларининг чет эл валютасидаги

муддатли депозитларининг ўртача йиллик фоиз ставкаси ўсиш тенденциясига эга

бўлган;

*

чет эл валютасидаги омонатлар бўйича нисбатан юқори фоиз ставкаси

Ziraat Bank

Uzbekistan, Капиталбанк ва

Garant bank

томонидан ўрнатилган (8,0

-

8,25%); чет эл

валютасидаги омонатларнинг муддати

Ziraat Bank

Uzbekis

tan, Капиталбанк,

Garant bank

,

Микрокредитбанк, Ориент Финанс банк,

Octobank

ва Бизнесни ривожлантириш банкида

нисбатан катта (36 ой); чет эл валютасидаги омонатларнинг минимал миқдорига
нисбатан энг юқори талаб Ориент Финанс банк томонидан белгиланган (1,0 млн. АҚШ

доллари);

чет эл валютасидаги омонатлар бўйича нисбатан паст фоиз ставкаси

Пойтахтбанк, Ипак Йўли банк, Саноатқурилишбанк, Халқ банки ва Бизнесни

ривожлантириш банки томонидан ўрнатилган (3,0

-4,5%);

2020-

2023 йилларда республикамизда инфляция ва Марказий банкнинг қайта

молиялаш ставкаси нисбатан юқори бўлган.

Фикримизча, республикамиз тижорат банкларининг депозитлар жалб қилиш

имкониятини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш

мақсадга мувофиқдир:

1. Тижорат банкларини муддатли депозитлар жалб

қилишдан манфаатдорлигини

ошириш мақсадида, биринчидан, уларни талаб қилиб олинадиган депозитлардан

тўғридан

-

тўғри, яъни уларни муддатли депозит ҳисобрақамига ўтказмасдан туриб,

ресурс сифатиида фойдаланиш

ҳуқуқидан

маҳрум қилиш лозим; иккинчидан,

инфляциянинг мақсадли кўрсаткичига эришишни таъминлаш ва

миллий валютанинг

девальвация суръатини пасайтириш

йўли билан тижорат банкларининг миллий

валютадаги муддатли депозитлари ва уларга ҳисобланган фоизларнинг реал

қийматини пасайишига йўл қўймаслик керак.

Ҳозирги даврда, республикамиз тижорат банкларига талаб қилиб олинадиган

депозитлардан тўғридан

-

тўғри ресурс сифатида фойдаланишга рухсат берилган. Бу эса,

уларни муддатли депозитлар жалб қилишга бўлган қизиқишини ошириш имконини

бермайди. Чунки, талаб қилиб олинадиган депозитлар арзон ресурс бўлганлиги сабабли,
ундан фойдаланаётган банкларда муддатли депозитлар жалб қилишга бўлган иштиёқ

кучли бўлмайди.

Миллий валютанинг қадрсизланиш суръати давом этаётганлиги сабабли

жисмоний ва юридик шахсларнинг девальвацион кутилмаси салбийлигича қолмоқда. Бу

эса, банкларнинг муддатли депозитлар жалб қилиш имкониятини жиддий тарзда
чеклаб қўяди.

2. Тижорат банкларининг чет эл валютасидаги муддатли депозитларга

тўланадиган фоизларнинг ставкаларини ошириш имкониятини кенгайтириш ва

Марказий банк мажбурий захира сиёсатининг тижорат банкларининг ликвидлилигига
нисбатан юзага кенлган салбий таъсирига барҳам бериш мақсадида, биринчидан, чет эл

валютасидаги депозитларга нисбатан белгиланган мажбурий захира ставкасини

миллий валютадаги депозитларга нисбатан белгиланган мажбурий захира ставкаси

даражасига (4,0 %) тушириш керак; иккинчидан, чет эл валютасидаги депозитлар
бўйича ҳисобланган мажбурий захира ажратмаси суммасини тижорат банкларининг

миллий валютадаги “Ностро” вакиллик ҳисобрақамидан олиб қўйиш тартибини бекор

қилиш зарур.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

286

Тижорат банкларининг чет эл валютасидаги депозитларига ҳисобланган

мажбурий захира ажратмалари суммасини банкларнинг миллий валютадаги “Ностро”

вакиллик ҳисобрақамидан олиб қўйилаётганлиги уларнинг ликвидлилигига нисбатан

кучли салбий таъсирни юзага келтирмоқда. Ҳолбуки, республикамиз иқтисодчи

олимлари томонидан республикамиз банкларида баланслашмаган ликвидлилик
муаммосининг мавжудлиги ва уни юзага келиш сабаблари илмий жиҳатдан асослаб

берилган

(

Гадоев

, 2020).

Адабиётлар / Литература/ Reference:

Caldara D., Herbst E. (2019) Monetary Policy, Real Activity, and Credit Spreads: Evidence

from Bayesian Proxy SVARs // American Economic Journal: Macroeconomics.

Vol. 11(1).

pp.

157

92. doi: 10.1257/mac.20170294.

Бердияров Б.Т. (2020) Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг

ликвидлилиги ва тўлов қобилиятини таъминлаш масалалари. И.ф.д. дисс. автореф. –

Тошкент,. –

73б.

Гадоев С.Ж. (2020) Тижорат банкларида ликвидлилик рискини бошқаришни

такомиллаштириш. И

.

ф.б.ф.д. дисс. автореф. –

Тошкент, –

47 б.

Зиновьева Н.М.

(2016)

Виды банковских депозитов и их особенности//Территория

науки. –

Ярославль, –

№5. –

С. 133

-137.

Рузметов Ш.Б. (2009) Ўзбекистон тижорат банклари депозит базасини

мустаҳкамлаш йўллари. И.ф.н.

илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –

Тошкент, –

18 б.

Синки Д

. (2007)

Финансовый менеджмент в коммерческом банке и в индустрии

финансовых услуг

.

Пер. с англ.

-

М.: Альпина Бизнес Букс,

-

1018 с

Ткач Н.Д.

(2016)

Депозитные операции коммерческого банка//Вестник

Национального института бизнеса. –

Москва, –

№4. –

С.

180-189.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ

-

5992-

сонли “2020

-

2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк

тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони//ҚҲММБ:06/205992/0581

-

сон. 13.05.2020 й.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ

-

60-

сонли Фармони. 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида//QMMB: 0

6/22/60/0082-

сон. 2

9.01.2022-y.

Bibliografik manbalar

Caldara D., Herbst E. (2019) Monetary Policy, Real Activity, and Credit Spreads: Evidence from Bayesian Proxy SVARs // American Economic Journal: Macroeconomics. –Vol. 11(1). – pp. 157–92. doi: 10.1257/mac.20170294.

Бердияров Б.Т. (2020) Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ликвидлилиги ва тўлов қобилиятини таъминлаш масалалари. И.ф.д. дисс. автореф. – Тошкент,. – 73б.

Гадоев С.Ж. (2020) Тижорат банкларида ликвидлилик рискини бошқаришни такомиллаштириш. И.ф.б.ф.д. дисс. автореф. – Тошкент, – 47 б.

Зиновьева Н.М. (2016) Виды банковских депозитов и их особенности//Территория науки. – Ярославль, – №5. – С. 133-137.

Рузметов Ш.Б. (2009) Ўзбекистон тижорат банклари депозит базасини мустаҳкамлаш йўллари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. – Тошкент, – 18 б.

Синки Д. (2007) Финансовый менеджмент в коммерческом банке и в индустрии финансовых услуг. Пер. с англ. - М.: Альпина Бизнес Букс, - 1018 с

Ткач Н.Д. (2016) Депозитные операции коммерческого банка//Вестник Национального института бизнеса. – Москва, – №4. – С. 180-189.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони//ҚҲММБ:06/205992/0581-сон. 13.05.2020 й.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида//QMMB: 06/22/60/0082-сон. 29.01.2022-y.