Эффективные организационно-экономические механизмы регулирования деятельности государственных организаций содействия занятости населения в сельской местности

Аннотация

В данной статье определяются принципы государственного регулирования занятости в сельской местности, рассматриваются основные направления деятельности Центров содействия занятости и эффективные организационные и экономические механизмы регулирования сельских рынков труда.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Выпуск:
CC BY f
174-183
83

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Эшбуриев, У. (2020). Эффективные организационно-экономические механизмы регулирования деятельности государственных организаций содействия занятости населения в сельской местности. Экономика И Образование, 1(4), 174–183. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4531
Умарбек Эшбуриев, Самаркандский государственный университет

ассистент кафедры экономической теории

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье определяются принципы государственного регулирования занятости в сельской местности, рассматриваются основные направления деятельности Центров содействия занятости и эффективные организационные и экономические механизмы регулирования сельских рынков труда.


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

174

ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА БАНДЛИККА КЎМАКЛАШУВЧИ ДАВЛАТ

ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ САМАРАЛИ

ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ

Эшбуриев Умарбек Рашидович -

Самарқанд давлат университети,

Иқтисодий назария кафедраси ассистенти

Аннотация:

Ушбу мақолада қишлоқ жойларда иш билан бандликни давлат томонидан тартибга солиш

тамойиллари аниқланиб, бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда қишлоқ
меҳнат бозорини тартибга солишнинг самарали ташкилий-иқтисодий механизмлари тадқиқ этилган.

Калит сўзлар:

қишлоқ меҳнат бозори,

бандликка кўмаклашиш марказлари, меҳнат ресурслари, ишчи кучига

талаб, ишчи кучи таклифи, рақобат, ишсизлик, фаол сиёсат, пассив сиёсат, ишга жойлаштириш.

Аннотация:

В данной статье определяются принципы государственного регулирования занятости в

сельской местности, рассматриваются основные направления деятельности Центров содействия занятости и
эффективные организационные и экономические механизмы регулирования сельских рынков труда.

Ключевые слова:

сельский рынок труда, центры содействия занятости, трудовые ресурсы, спрос на

рабочую силу, предложение рабочей силы, конкуренция, безработица, активная политика, пассивная политика,
занятость

Аннотация:

This article identifies the principles of state regulation of employment in rural areas, examines the main

activities of the Centers for Employment Assistance and the effective organizational and economic mechanisms for regulating
rural labor markets.

Keywords:

Rural labor market, employment promotion centers, labor resources, labor force demand, labor supply,

competition, unemployment, active policy, passive policy, employment.

Кириш.

Аҳолининг меҳнатда бандлик

даражаси ҳар қандай давлат иқтисодиёти-
нинг ривожланиш кўламини ифодаловчи

кўрсаткичлардан биридир. Меҳнат ва аҳоли
иш билан бандлиги соҳасида бозор алоқала-

рини ривожлантириш янги ва ўхшаш бўлма-
ган ёндашишни, меҳнат бозори элементла-

рини ўрганишда мунтазамликни, бозор кате-
гориялари ва тушунчаларининг услубий ба-

засини янгилашни талаб этади. Иқтисодиёт-
ни қайта қуриш ва шакллантириш бўйича

чора-тадбирларни амалга ошириш келгуси-

да аҳолини иш билан бандлиги соҳасидаги
институционал тузилмалар фаолиятларини

жадаллаштириш ва норматив-ҳуқуқий ба-
заларини ривожлантиришни талаб қилади.

Шунинг учун ҳам 2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожланти-

ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида «янги иш ўрин-

ларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало,
ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари би-

тирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳ-
нат бозори мутаносиблигини ва инфрату-

зилмаси ривожланишини таъминлаш, иш-
сизлик даражасини камайтириш»[8] вазифа-

си қўйилган. Бу вазифаларни самарали ҳал

этиш қишлоқ жойларда бандликка кўмак-
лашувчи давлат ташкилотлари фаолиятини

тартибга солишнинг самарали ташкилий-

иқтисодий механизмлари такомиллашти-

риш бўйича илмий асосланган таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳли-

ли.

Республикамиз ва хориж иқтисодий

адабиётларида меҳнат бозори шаклланиши
ва ривожланиши, унинг ишлаш механизми,

ривожланиш тамойиллари, ишсизликнинг
келиб чиқиш сабаблари ва уни камайтириш

йўллари ва иш билан бандлик даражасини
ошириш ва уни тартибга солиш механизм-

лари, давлат ва нодавлат бандлик хизмат-

ларни фаолиятининг асосий йўналишлари-
нинг айрим жиҳатлари илмий-назарий, услу-

бий ҳамда амалий жиҳатдан тадқиқ этилган.

Академик Қ.Х.Абдураҳмоновнинг “Меҳ-

нат иқтисодиёти: назария ва амалиёт” номли
дарслигида [1, 55-112-б.] аҳолини иш билан

бандлиги бўйича назариялар, иш билан
бандлик – ижтимоий-иқтисодий сиёсат эле-

менти эканлиги, аҳолини иш билан бандли-
ги шакллари ва турлари, меҳнат бозорида

рақобатбардош бўлмаган аҳолининг иш би-
лан бандлиги, иқтисодиётнинг инновацион

ривожланиши ва меҳнат муносабатларининг
янги шакллари, иш билан бандлик иннова-

цион турлари, меҳнат бозорида давлатнинг

иш билан бандлик сиёсати тадқиқ этилган.
Шунингдек, турли-туман иқтисодий восита-

лар ва усуллар, ҳуқуқий нормалар ёрдамида

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

175

иш билан бандлик жараёнлари ва сиёсатини

ташкил этиш ҳамда тартибга солишни таъ-
минлаш зарурати асослаб берилган.

Колесникова О. томонидан чоп этилган

мақолада [4, 55-56-б.] меҳнат бозори инфра-
тузилмаси тушунчасининг моҳияти, унинг

функционал элементлари, таркибий қисмла-
рининг таснифи ва ўзаро алоқадорлиги ёри-

тиб берилган ҳамда меҳнат бозори инфра-
тузилмаси даражалари ва функциялари ил-

мий жиҳатдан тадқиқ этилган. Шунингдек,
мақолада иш билан бандлик хизмати фао-

лиятининг самарадорлигини баҳолаш учун
оптимал усуллардан фойдаланиш зарурати

қисман асосланган.

Академик Абдураҳманов К.Х. ва про-

фессор Одегова Ю.Г.лар томонидан чоп этил-
ган ўқув қўлланмада [5, 38-62-б.] меҳнат

бозори шаклланиши ва ривожланиши, унинг

турлари ва шакллари, ишлаш механизми,
меҳнат бозори моделлари ҳамда ишсизлик-

ни камайтириш йўллари ва иш билан банд-
ликни тартибга солиш механизмлари тадқиқ

этилган. Шунингдек, мавзуга доир жиҳати
бўйича аҳолини иш билан таъминлаш дасту-

ри ва иш билан бандлик хизмати фаолияти
самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари

таснифининг илмий асослари тадқиқ этил-
ган. Холмўминов Ш.Р. раҳбарлигидаги муал-

лифлар жамоаси томонидан “Қишлоқ аҳоли-
сини иш билан таъминлашнинг назарий ва

амалий асослари” номли монографияда [7,
27-110-б.] қишлоқ аҳолисини иш билан таъ-

минлашнинг назарий-методологик асослари

илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилиб,
қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш-

нинг методик механизмлари қишлоқ ҳудуд-
ларининг демографик ва ижтимоий-иқтисо-

дий ривожланиши ва уларнинг аҳолини иш
билан таъминлашга таъсири ҳамда қишлоқ

жойларда ишчи кучига талабни ошириш ва
унинг таклифини камайтириш муаммолари-

ни социологик баҳолаш амалга оширилган.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот

жараёнида қишлоқ жойларда бандликка кў-
маклашувчи давлат ташкилотлари фаолия-

тини тартибга солишнинг самарали ташки-
лий-иқтисодий механизмлари бўйича тизим-

ли ёндашув, қиёсий ва солиштирма таҳлил,

динамик ёндашув ҳамда гуруҳлаш усуллари-
дан фойдаланилди.

Қишлоқ жойларда бандликка кўмакла-

шувчи давлат ташкилотлари фаолиятини

тартибга солишнинг самарали ташкилий-
иқтисодий механизмлари қишлоқ жойларда

янги замонавий иш ўринларини яратиш, иш-

сизларни касбга йўналтириш ва қайта тайёр-
лаш билан боғлиқ фаол ва пассив тадбирлар-

ни амалга ошириш, қишлоқда миграцион жа-

раёнларни тартибга солиш ва рағбатланти-
риш, иш билан бандликнинг инновацион

турларини жорий этиш каби тадбирларни ўз
ичига олади.

Таҳлил ва натижалар.

Халқаро Меҳнат

Ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳо-

зирги вақтда жаҳонда ишсизлик даражаси
5,8 %ни ташкил этмоқда. Жаҳонда 1,4 млрд.

дан ортиқ ишчилар ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан нуфузи паст бўлган иш билан банд

бўлиб, уларнинг кўпчилиги ривожланаётган
мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Яхши

ҳимоя қилинмаган иш билан бандларнинг
сони йилига 11 млн. кишига ошмоқда. Бу ҳо-

лат жиддий муаммоларни юзага келтирган

ҳолда, уларнинг доимий даромадлар ва етар-
лича ижтимоий ҳимояга эга бўлган хавфсиз

иш жойларига эга бўлиш имкониятларини
чегараламоқда [10, 65-75-б].

Жаҳонда меҳнат бозорининг самарали

ривожланиши борасидаги тажрибалар неги-

зида иш билан бандликка кўмаклашиш соҳа-
сида турли даражалардаги ташкилий тузил-

малар фаолиятининг самарадорлигини оши-
риш, меҳнат бозорида ҳудудий ахборот ти-

зимларини шакллантириш, ишчи кучининг
касбий ҳаракатчанлигини ошириш, ишсиз-

ликни камайтириш, меҳнат бозори ва аҳоли-
нинг айрим ижтимоий-демографик гуруҳла-

ри эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда иш

ўринлари яратиш бўйича давлат буюртма-
ларини шакллантириш, нодавлат иш билан

бандлик хизматини ривожлантириш каби
йўналишлардаги илмий муаммоларни тад-

қиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлат иш билан бандлик сиёсати мам-

лакат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг
таркибий қисми сифатида меҳнат потенциа-

лидан самарали фойдаланиш ва унинг ри-
вожланиши бўйича иш билан бандлик муам-

моларини ечишга йўналтирилган иш кучини
тармоқлар ва иш билан бандлик кўриниш-

лари бўйича қайта тақсимлашда ижтимоий
жиҳатдан мувофиқ иш билан бандлик дара-

жасини таъминлашга йўналтирилиши зарур.

Шундай экан, қишлоқ жойларда банд-

ликка кўмаклашувчи давлат ташкилотлари

фаолиятини тартибга солишнинг самарали
ташкилий-иқтисодий механизмлари қуйида-

ги мақсадларга эришишни назарда тутади:
қишлоқ жойларда ишчи кучига талаб ва так-

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

176

лиф ўртасида бозор мувозанатига эришиш;

ишсизларни меҳнатга йўналтиришни рағ-
батлантириш; иш билан банд бўлмаган қи-

шлоқ фуқароларини иш излашда касбий ҳа-

ракатчанлигини ошириш; иш излаётган
қишлоқ аҳолисини иш билан таъминламоқ.

Туманлар Бандликка ривожланиши ва

ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатадики, ҳу-

дудий меҳнат бозорининг шакланиш сама-
радорлиги бир қатор муаммолар ечимини

ёритишни назарда тутади. Бизнингча, бу
муаммолар қуйидагилардан иборат:

1.

Қишлоқ жойларда малакали кадр-

ларнинг тақчиллиги. Ҳозирги кунда иқтисо-

диёт соҳа ва тармоқларида меҳнат тақсимо-
тининг чуқурлашиб бориши, замонавий янги

тармоқларнинг вужудга келиши учун асос
яратмоқда. Бунинг натижасида меҳнат бо-

зорида замонавий касблардаги малакали

кадрларга бўлган талаб ортиб бормоқда.
Шундай экан, сўнгги йилларда туманлар

бандликка кўмаклашиш марказларида мала-
кали ишчи кучи ошганлиги ва олий ва ўрта

махсус маълумотга эга бўлган мутахассис-
ларни иш билан таъминланганлик даража-

сини ўсиши кузатилмоқда. Лекин, ҳудудий
меҳнат бозорларида олий маълумотли ва

малакали кадрларнинг таклифи 7-8 %ни,
айрим ҳолларда 6-7 %ни ташкил қилмоқда.

Бизга маълумки, меҳнат бозорининг самара-
ли шакланиши учун малакали кадрлар жами

ишчи кучининг 20-30 %ини ташкил қилиши
зарур.

2.

Таркибий ишсизликнинг мавжудли-

ги.

Қишлоқ туманларида

иқтисодиёт тар-

моқларидаги технологик ва мулкчилик му-

носабатларининг ўзгариши таркибий ишсиз-
лик миқдорининг ошишига олиб келмоқда.

3. Иқтисодиёт тармоқлари учун зарур

бўлган малакали кадрлар таркиби ва касбга

тайёрлаш ва йўналтириш бўйича ўқув
юртлари ўртасидаги номувофиқлик. Таълим

тизими ва марказларида малакали кадрлар-
ни тайёрлашнинг сифат кўрсаткичлари бў-

либ, битирувчиларнинг ишга жойлашиш да-
ражаси бўлиши зарур. Лекин ҳозирги кунда

қишлоқ жойларда ўрта махсус касб-ҳунар
таълимини битирувчиларни ишга жойлаш-

тириш муаммоси тизимли муаммога айлан-

ган. Бу бир томондан, уларни олий таълим
муассасаларига кириш имкониятини чегара-

ланганлиги (битирувчилар ичида ОТМларга
қамров даражаси 15-17 %ни ташкил этади),

иккинчи томондан, қишлоқ жойларда мав-
жуд ва яратилган янги иш ўринлари сони

билан битирувчилар таклифи ўртасида но-

мувофиқликнинг мавжудлиги асосий муам-
молар ҳисобланади.

4. Ишсизлик давомийлигининг юқори-

лиги,

бу кўрсаткич ишсизлик муддатини

ўртача 6-7 ойгача чўзмоқда. Бунинг натижа-

сида, ишлаб чиқаришда банд бўлмаган меҳ-
нат ресурслари салмоғининг ошиб бориши

бир неча ўн минглаб кишилар кун иш вақ-
тининг йўқолишига олиб келмоқда. Ишсиз-

ликни давомийлигининг юқорилиги: бўш
иш ўринлари ҳақида ахборотларнинг етиш-

маслиги; қонунчиликда кўрсатилмаган ор-
тиқча ҳужжатларнинг иш берувчилар томо-

нидан талаб этилиши; кадрларни танлаш
усуллари муддатининг чўзилиб кетиши; кўп-

чиликнинг бир хил касблар бўйича мутахас-
сисликка эгалиги; кадрларни қайта тайёр-

лашнинг узоқ муддатлиги ва бошқа сабаблар

натижасида юзага келмоқда.

5. Кадрлар қўнимсизлигининг юқори-

лиги. Корхоналарда кадрлар қўнимсизлиги-
нинг юқори даражада эканлигини асосий

сабаблари қуйидагилардан иборат: иш ҳақи-
ни корхона фаолиятини якуний натижалари

билан боғланмаганлиги; транспорт восита-
ларидаги чипта ҳақининг ошиши; кадрлар-

нинг қисқариши; иш жойларида меҳнат ша-
роитларининг ёмонлашуви; иш берувчилар

томонидан меҳнат қонунчилигининг бузи-
лиши ва бошқалар.

6. Иш изловчи фуқаролар учун бўш иш

жойларига танловлар ўтказиш ҳақида ахбо-

ротлар олишнинг қийинлиги, иш берувчи-

ларнинг бўш иш жойлари ҳақида ахборот-
ларни сир тутиши. Кўпчилик иш берувчилар

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш
билан таъминлаш тўғрисида» Қонуннинг

талабларига қарамасдан иш билан бандлик
хизмати органларига бўш иш жойлари ҳа-

қида тўлиқ ахборотни бермайдилар. Улар
бошқа имкониятлардан фойдаланиш мақса-

дида қариндошлари, ўзининг корхонасидаги
яқин танишлари орқали бўш иш ўринларига

номзодларни танлайдилар.

7.

Кичик ва хусусий тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дои-
расидаги муаммолар. Буларга: тадбиркор-

ликнинг бошланғич босқичида фаолиятини

ривожлантириш учун кредит маблағларидан
фойдаланиш имкониятларининг чегаралан-

ганлиги (кредит фоиз ставкалари юқори);
хом ашё-материаллар етказиш бўйича ҳамда

тайёр маҳсулот реализацияси бўйича муам-
моларнинг мавжудлиги; зарур билим ва мас-

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

177

лаҳат хизматларидан фойдаланиш имкони-

ятларининг чегараланганлиги ва бошқалар.

Республикамиз, айниқса, унинг қишлоқ

ҳудудларида аҳолининг иш билан бандли-

гини таъминлашда амалий ечимини кўтаёт-
ган муаммолар кам эмас. Бинобарин, қишлоқ

аҳолиси таркибида меҳнат ресурсларининг
улушини юқорилиги, иқтисодий фаоллик ва

иш билан бандлик даражасининг пастлиги,
қишлоқ жойларида ташкил этилган иш

жойларининг асосий қисми қисқа муддатли
ва мавсумий характерга эгалиги, иш билан

банд аҳолининг салмоқли қисми иш ҳақи
паст бўлган соҳаларда, норасмий секторда ва

барқарор бўлмаган иш жойларида бандлиги,
хориждан инвестицияларни жалб этиш

бўйича фаол ҳаракатларнинг сустлиги, қайта
ишлаш, ижтимоий инфратузилма ва касана-

чилик соҳасида иш жойларини кўпайтириш

имкониятлари тўлиқ ишга солинмаётганли-
ги, ташқи ва ички меҳнат миграциялари

яхши ташкил этилмаганлиги кузатилади [7,
24-б.].

БКМлари иш билан бандликни давлат

томонидан тартибга солишнинг муҳим эле-

менти ҳисобланади. Меҳнат бозорида меҳнат
воситачилиги билан шуғулланадиган ташки-

лотлар фаолиятининг тажрибалари шуни
кўрсатадики, у ёки бу бозор субъектлари ўр-

тасидаги ишчи кучига талаб ва таклиф бўйи-
ча юзага келадиган муносабатлар самара-

дорлигини ошириш учун ривожланган инф-
ратузилма зарур. Иккала томоннинг манфа-

атлари мувофиқлиги учун давлат номидан

чиқувчи мустақил ташқи тартибга солувчи
тузилма керак. Кўпчилик мамлакатларда

меҳнат бозори субъектлари ўртасидаги му-
носабатларни тартибга солишнинг асосий

ташкилий шакли бўлиб, давлат иш билан
бандлик хизмати (БКМлари) ҳисобланади.

Албатта, меҳнат бозорини тартибга со-

лишда давлат иш билан бандлик хизмати-

нинг роли ва ишсизларни ижтимоий муҳофа-
за қилишни таъминлаш ғоятда катта аҳами-

ятга эга. Лекин давлат уни ўзига хос кўри-
нишда бюрократик тарзда миллий меҳнат

бозори, хусусан, ҳудудлар меҳнат бозорлари-
нинг алоҳида сегментларини ҳисобга олган

ҳолда эгилувчанлигини таъминламасдан пи-

ровард натижаларга эриша олмайди. Бундан
ташқари, республикамизда иқтисодий исло-

ҳотларни самарали амалга ошириш учун иж-
тимоий шарт-шароитлар яратишнинг объек-

тив сабаблари аҳолини ижтимоий муҳофаза
қилиш мақсадида иш билан бандлик давлат

сиёсатини амалга оширишни талаб этади. Бу

мамлакатимиз ва хорижий олимлар ишлари-
да қайд этилганидек [2, 138-142-б.], янги

“ижтимоий таъминот” сифатида баъзи фикр-

ларда ишга жойлаштириш бўйича давлат ор-
ганларининг шаклланиши шунга олиб кел-

дики, ишсизлик давомийлигининг ортиб бо-
риши, баъзи фуқароларнинг иш қидиришига

пассив муносабати ва ишсизликдан ижти-
моий ҳимоялаш тизимига даромад манбаи

ҳамда шахсий талабни қондириш муносаба-
ти сифатида салбий ҳодисаларни юзага кел-

тирди.

Республикамизда давлат иш билан

бандлик хизмати таркиби уч даражадан ибо-
рат: мамлакат миқёсида ижтимоий меҳнат

муносабатлари соҳасида давлат сиёсатини
юритувчи Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги, унинг ҳудудий даражалардаги

бошқармалари, шаҳар ва туманлар миқёси-
даги Бандликка кўмаклашиш марказлари.

Шу билан биргаликда, мамлакатимиз-

да кейинги йилларда аҳоли ўртасида давлат

иш билан бандлик хизматининг нафақат ом-
мавийлиги ошди, балки ахборот, маълумот,

нафақалар ва бошқалар учун давлат иш би-
лан бандлик хизматига доимий равишда му-

рожаат қилаётган фуқаролар сони ортди;
мунтазам равишда умумий ва рўйхатга олин-

ган ишсизлик кўрсаткичлари ўртасидаги
фарқ қисқарди. Бироқ Ғарбий Европа мамла-

катларида давлат иш билан бандлик хизма-
ти 60-70 % ишсизлар ва иш билан банд бўл-

маганларга хизмат кўрсатади. Ўзбекистонда

бу кўрсаткич 35-40 %ни ташкил этмоқда.

Бандликка кумаклашиш марказлари –

ҳудудий даражада давлат иш билан бандлик
сиёсатини амалга оширишнинг таркибий

қисми бўлиб, уни амалга оширишнинг асо-
сий йўналишларини белгилаб беради.

Туманлар БКМларининг асосий масала-

ларига – бу қишлоқ меҳнат бозорини бошқа-

риш ва ишсизларга персонал ёрдам кўрса-
тиш, уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш,

меҳнат воситачилиги, касбий ва географик
касбий ҳаракатчанликни рағбатлантириш,

меҳнат бозори ҳақида ахборотлар тўплаш,
ишсизларни касбларга тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш бўйича ишларни амалга ошириш

киради. Шундай экан, БКМларининг ижти-
моий функциялари ва меҳнат бозорини тар-

тибга солишдаги иқтисодий функциялари
бирга олиб борилиши назарда тутилади. Бу

икки функция БКМларининг икки томонла-
ма моҳиятини аниқлаб беради. БКМлар иш-

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

178

сизлик муаммоларини (ижтимоий функция)

ва иш билан бандлик муаммоларини (иқти-
содий функция) ҳал этиш ўртасида турли

хил вариантларни ишлаб чиқади.

Маълумки, ҳудудий иш билан бандлик-

ни давлат томонидан тартибга солишининг

ташкилий-иқтисодий механизмлари қишлоқ
жойларидаги туман БКМлари фаолияти би-

лан чамбарчас боғлиқдир.

Меҳнат бозорининг ҳолати иш билан

бандлик соҳасида жами ижтимоий-иқтисо-
дий жараёнларни акс эттиради. Иқтисодий

ўсишда инвестицияларнинг юксалиши ишчи
кучига бўлган талабни оширади, инқироз

даврида эса корхоналар ўзларининг мавжуд
штатларини қисқартирадилар. Бошқа то-

мондан, иқтисодиётда тармоқларнинг ри-
вожланиши кўпинча шунга боғлиқ бўладики,

тезлик билан молиявий ва технологик им-

кониятлар асосида малакали кадрларни таъ-
минлаш шарт-шароитлари юзага келади.

Меҳнат бозорида иш жойи сифати бў-

йича уни икки хил асосий сегментга бўлиш

мумкин: юқори малакали ва паст малакали
ши жойлари, (меҳнат бозори сегменти-ишчи

кучига демографик талаб ва таклиф тузил-
маси (жинси ва ёши бўйича), касбий (мута-

хассислиги ва малака даражаси бўйича) ва
ҳудудий (минтақаларнинг ишчи кучига та-

лаб ва таклифдаги ҳиссаси) жиҳатларга бў-
линади) [6, 54-б.].

Ҳозирги кунда республикамизнинг йи-

рик шаҳарларида, хусусан, Тошкент, Самар-

қанд ва бошқа йирик шаҳарларида янги тар-

моқларнинг ривожланиши натижасида меҳ-
нат бозорида маълум даражада юқори мала-

кали иш жойлари сегменти шаклланмоқда.

Иқтисодиётда банд бўлганларнинг

касб-малака таркиби кўп йиллар давомида

барқарор анъана – банд бўлганлар ва барча

аҳолини таълим даражаси доимо ўсиши то-
мон тавсифланиб келди.

Сўнгги 15 йилда республикамиз қиш-

лоқ жойларида иш билан банд бўлган аҳоли-
нинг олий ва ўрта махсус маълумотлилари

таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берди,
хусусан, 1991 йилда иш билан банд бўлган

аҳоли таркибидаги олий ва ўрта махсус маъ-
лумотлилар миқдори корхона ва ташкилот-

ларда ёлланиб ишловчиларнинг мос равиш-
да 25,6 % ва 28,1 %ини ташкил этган бўлса,

2018 йилга келиб, бу кўрсаткичлар мос
ҳолда 32,6 % ва 42,0 %га ўзгарган. Бундай

ўзгариш республикамизнинг деярли барча
вилоятларига хос. Бу эса, ўз навбатида рес-

публикамизда иш билан банд аҳолининг
сўнгги йилларда етарли қадар юқори таъ-

лим даражасига чиққанлигини билдиради.

Шу билан бирга, иш билан банд бўлган аҳоли
таркибидаги ўрта ва бошланғич маълумот-

лилар улуши бу даврларда 46,3 %дан 25,4
%га камайди. Бунинг сабаби эса таълим

тизимида мажбурий умумий ўрта ва ўрта
махсус, касб-ҳунар таълимининг тўлиқ қам-

раб олинганлиги билан изоҳланади.

БКМларининг ишга жойлаштириш бў-

йича юқори самарали фаолиятига қарамас-
дан, унчалик катта бўлмаган қисмга эга бўш

иш жойлари унинг ёрдамида тўлдирилади.

Республикамизда 2018 йилда жами

БКМлари орқали ишга жойлашганлар 229,9
минг кишини, 2001 йилда эса 280,6 минг ки-

шини ташкил қилган. БКМларига иш сўраб

мурожаат қилганлар сонига нисбатан ишга
жойлаштирилганлар сони 2001 йилда 66,6

%ни, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 84,6 %ни
ташкил этган (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида жорий меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари[11]

Йиллар

Бандликка кўмаклашиш

марказларига иш сўраб

мурожаат қилганлар сони,

минг киши ҳисобида

Ишга жойлаштир-

илганлар сони,

минг киши

ҳисобида

Мурожаат

қилганларга нисбатан

ишга жойлаштирил-

ганлар улуши, %

Расмий рўйхатга

олинган

ишсизлар сони,

минг киши

2001

421,4

280,6

66,6

35,4

2002

462,8

318,1

68,7

37,5

2004

430,5

317,4

73,7

32,2

2006

410,3

325,1

79,8

27,7

2008

557,4

486,5

88,5

27,4

2010

658,5

565,3

85,8

29,5

2012

661,4

595,7

90,1

25,3

2014

462,2

423,5

91,6

24,6

2016

300,2

284,1

94,6

7,5

2017

266,2

248,1

93,2

5,0

2018

271,9

229,9

84,6

14,4

.

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

179

Республикамизда меҳнатга муҳтож

шахсларни аниқлаш хусусида амалга оши-
рилган статистик таҳлил натижалари шуни

кўрсатмоқдаки, 1991 йилда иш билан таъ-

минлашга муҳтож бўлган аҳоли сони 329,3
минг кишини, 2017 йилда эса 724,1 минг

кишини ташкил этган.

Таҳлил этилаётган йиллар мобайнида

бу кўрсаткич 394,7 минг кишига, яъни 2,2
мартага ошган. Бу кўрсаткичнинг динамика-

сини вилоятлар кесимида олсак, фақатгина

Сурхондарё вилоятида камайиш (-7,6 минг

киши ёки 70,0 %) тенденциясига эга бўлган.
Мазкур кўрсаткични иқтисодий фаол аҳоли

сони динамикасига солиштирсак, 1991 йил-

да жами иқтисодий фаол аҳоли сонига нис-
батан 3,8 %, 2018 йилда эса 5,1 %ни ташкил

этган (2-жадвал). Бундан кўринадики, ке-
йинги йилларда иш билан таъминлашга муҳ-

тож шахсларнинг иш билан таъминланма-
ганлик ҳолати ўсаётганлигини кўришимиз

мумкин.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида иш билан таъминлашга муҳтож бўлган аҳоли сони

динамикаси (минг киши ҳисобида)

Ҳудудлар (вилоятлар) номи

Й и л л а р

2018 йилда 1991 йилга

нисбатан ўзгариши

1991

2002

2011

2014

2015

2018

+,-

%

Қорақалпоғистон Республикаси

21,9

27,7

41,3

40,3

35,7

39,6

17,7

180,8

вилоятлар:

Андижон

39,1

41,0

66,3

68,4

73,7

77,1

38,0

197,2

Бухоро

20,5

25,3

40,2

40,9

45,3

45,9

25,4

2,2 марта

Жиззах

6,7

12,5

21,2

22,2

24,6

26,1

19,4

3,9 марта

Қашқадарё

26,3

33,2

58,3

58,3

64,0

67,1

40,8

2,5 марта

Навоий

8,3

12,5

21,5

22,8

23,1

24,3

16,0

2,9 марта

Наманган

17,3

27,5

49,0

49,6

52,2

54,9

37,6

3,2 марта

Самарқанд

51,3

65,1

74,6

76,2

82,6

86,8

35,5

169,2

Сирдарё

9,5

8,6

13,9

47,6

52,0

54,7

45,2

5,8 марта

Сурхондарё

25,6

32,3

46,6

15,2

17,0

18

-7,6

0,70

Тошкент

24,5

30,3

45,4

46,8

51,1

53,7

29,2

2,2 марта

Фарғона

40,4

51,4

73,2

72,9

82,9

87,1

46,7

2,1 марта

Хоразм

17,5

22,6

35,6

37,1

39,2

42,5

25,0

2,4 марта

Тошкент ш.

20,3

25,8

39,2

41,3

43,6

46,3

26,0

2,2808

Республика бўйича

329,3

415,8

658,2

639,7

687,0

724,0

394,7

2,2 марта

Манба:

Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

маълумотлари асосида ҳисобланган.

Мамлакатимизда иш билан таъмин-

лашга муҳтож шахсларнинг иш билан таъ-

минланланиши яратилаётган янги иш ўрин-
лари миқдорига бевосита боғлиқ. Республи-

камизда 2018 йилда яратилган иш ўринлари
сони 336146 тани ташкил этган ҳолда, энг

кўп янги иш ўринлари саноат тармоғи (101,5
минг), хизмат кўрсатиш соҳаси (66,2 минг)

ва қишлоқ хўжалигида (51,6 минг) яратил-
ган. Шунингдек, республикада фаолият кўр-

сатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш
ҳисобига – 14,7 минг ва бўш турган давлат

объектларини ижарага бериш ва хусусий-

лаштириш орқали – 12,0 минг иш ўрни яра-
тилган.

Қишлоқ жойларда БКМлар фаолияти-

ни таҳлил қилишда иш билан бандликка кў-

маклашиш доирасидаги йўналишлар муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, нафақат иш билан

бандлик хизматининг самарали фаолиятини
баҳолаш, иш билан бандлик сиёсати йўна-

лишларини ишлаб чиқиш, балки иш билан
бандлик муаммолари бўйича янги ечимлар-

ни таклиф қилиш имкониятлари юзага кела-
ди. Республикамизда 2012 йилда ўтказилган

бўш иш ўринлари ярмаркалари натижалари
бўйича жами 1281 та бўш иш ўринлари

ярмаркаси ўтказилиб, бунда 429182 киши
иштирок этди. Шундан, ўтказилган бўш иш

ўринлари ярмаркалари натижалари бўйича
мазкур йилда 47,3 %дан ортиқроқ кишилар

иш жойлари билан таъминландилар. Мамла-
катимизда 2012-2018 йиллар 1 январ ҳола-

тига

ўтказилган ярмаркалар бўйича таҳли-

лий натижаларга кўра, ўтказилган ярмака-
лар сони 2018 йил 2012 йилга нисбатан 149

тага кам бўлган ҳолда, ишга жойлашишга
йўлланма берилганлар ҳиссаси ҳам 68,4 %ни

ташкил этган[11].

Ишга жойлаштиришда бўш иш ўрин-

лари ярмаркаларининг ўтказилиши самара-
ли усуллардан бири ҳисобланади.

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

180

Бизнинг фикримизча, ишсизларни иш-

га жойлаштиришнинг яна самарали усулла-

ридан бири – булар бир тармоққа тегишли
корхоналар ва ташкилотлар маъсул ходим-

лари билан иш берувчиларнинг талабларига
мувофиқ касбий малака ва мутахассисликга

эга бўлган ишсиз фуқаролар ўртасида давлат

иш билан бандлик хизмати воситачилиги
асосида ходимларни танлаш бўйича ўткази-

ладиган

тўғридан-тўғри мулоқотлар усули

ҳисобланади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси-

дан келиб чиққан ҳолда, юқоридаги ишга

жойлаштиришнинг тўғридан-тўғри ўткази-
ладиган мулоқотлар усули аҳолини иш би-

лан бандлигига кўмаклашишнинг муҳим
воситаси бўлиб ҳисобланади. Бўш иш жой-

лари бўйича ўтказиладиган ярмаркадан
фарқли равишда ишга жойлаштиришнинг

тўғридан-тўғри ўтказиладиган мулоқотлар
усули ходимларни танлашда ишчи кучининг

бир мунча касбий ҳаракатчан эканлиги ҳам-

да қисқа босқичда касбий тайёргарликдан
ўтиши билан ажралиб туради. Бунда иш бе-

рувчиларнинг хоҳиш ва истакларига биноан
мулоқат ўтказиш жойи ва вақти белгилана-

ди, номзодларга талаблар олдиндан тушун-
тирилади, масалан, маълумоти, иш тажриба-

си, касбий малакаси, транспорт воситаларига
эгалиги ва бошқалар.

Шунингдек, иш билан бандлик хизмати

органларига мурожаат қилиб келган фуқаро-

ларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш
бўйича бирдан-бир самарали ахборот шакли

бўлиб, аҳолига

экспресс-хизматлар

марказ-

ларини яратилишидир.

Самарқанд вилоятида 2017 йилда аҳо-

лини ишга жойлаштириш бўйича ўтказилган
мониторинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики,

иш изловчи фуқароларнинг 75 % БКМларга
иш сўраб мурожаат қилишга тайёр, агарда

иш билан бандлик хизматида ўзларига мос
бўш иш ўринлари тўғрисида тўлиқ ахборотга

эга бўлиш учун шарт-шароитлар мавжуд
бўлса.

Жойлардаги БКМларининг юқоридаги

масалалар бўйича хизматларидан экспресс

хизмати марказларининг фарқи шундаки,
иш сўраб мурожаат қилувчи фуқароларга тез

хизматлар кўрсатилади, шунингдек фуқаро-
ларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишлари

амалга оширилади. Ишга жойлашиш масала-

лари бўйича барча асосий ахборотлар очиқ,
ҳаммабоп кўргазмали тахталар ёки махсус

автоматлашган қурилмалар орқали ҳар бир

киши бўш иш ўринлари ҳақида барча ахбо-
ротларни кетма-кет махсус автоматлар туг-

мачаларини босиш натижасида маълумот-
ларга эга бўлишлари мумкин. Тажриба шуни

кўрсатдики, экспресс-хизмат марказлари-
нинг ташкил этилиши фуқароларни ишга

жойлашиши ва касбий таълим олиши бўйича

мустақил иш излашнинг ривожланишига
эришилади.

Бизнинг фикримизча, давлат иш билан

бандлик хизмати қошида экспресс-хизмат

марказларининг яратилиши ташкилий-иқ-
тисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади.

Бундай марказларнинг ташкил этилиши дав-
лат иш билан бандлик хизмати органлари-

нинг иш сўраб мурожаат қилувчи фуқаролар
билан иш билан бандлик масалалари бўйича

мулоқот доираси кенгаяди. Бу эса, фуқаро-
ларнинг жойлардаги БКМларига кетма-кет

равишда ишсиз сифатида қайд қилдириш
учун ташрифлари камаяди.

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган-

ларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувват-
лаш”

бўйича БКМларнинг ёшлар ва ногирон-

лар билан иш билан бандлик доирасида олиб
бориладиган ишларини кўрсатиб ўтишимиз

мумкин. Қишлоқ ёшларини иш билан банд-
лигига кўмаклашиш.

Республикамиз

БКМла-

рига мурожаат қилган аҳолининг асосий
тоифаси ёш фуқаролар – ўқув билим юртла-

ри битирувчилари (38%-40%) ва иш жойини
ўзгартираётганлардир (45%-48%).

Ҳозирги кунда республикамиз қишлоқ

ҳудудларида турли йўналишлардаги ўқув

юртларининг иш билан бандлик муаммола-
ри кучаймоқда. Бундай ҳолат яқин 3-5 йил

ичида ҳам сақланиб қолиш эҳтимоли мав-

жуд. БКМлар у ёки бу мутахассисликлар бў-
йича меҳнат бозоридаги талабни илмий

асослаш мақсадида меҳнат бозори монито-
рингини ўтказиши зарур. Меҳнат бозори

мониторинги ўтказилиши ўқув юртларини
битирувчиларни ишсиз бўлиб қолишининг

олдини олиш бўйича илмий асосланган ху-
лосалар ишлаб чиқиш имкониятини юзага

келтиради. Чунки ўқув юртларини битирув-
чилар эртага ишсиз бўлиб юрсалар, уларни

ўқитиш учун кетган харажатларни молия-
лаштириш самарасиз бўлиб чиқади.

Шу билан бирга, олий ўқув юртлари-

нинг олий маълумотга эга битирувчиларини

ишга жойлаштириш масаласи ҳам долзарб-

дир. Чунки қишлоқ жойларда турли хил
олий мутахассисликлар бўйича ишчи кучига

талаб етарли даражада эмас.

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

181

Бизнинг фикримизча, кўп функцияли

тизим сифатида талабаларга уларнинг кас-

бий шаклланиши ва меҳнат бозорида рақо-
батбардошлигини ошириш мақсадида олий

ўқув юртлари қошида битирувчиларни ишга
жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича жам-

ғарма ташкил этилиши керак. Бу жамғарма-

нинг битирувчиларни иш билан таъминлаш-
га кўмаклашиш бўйича фаолияти туманлар

ҳокимият органлари ва иш билан бандлик
хизматлари билан мувофиқликда амалга

оширилиши ҳамда БКМлари амалдаги қо-
нунчилик базаси асосида касбий-таълим хиз-

матларини меҳнат бозорида тартибга солиш
бўйича комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш

зарур.

Бизнингча, бу тадбирлар қуйидагилар-

дан иборат: касбий таркибнинг йиллик таҳ-
лили, битирувчи ишсизлар сони ва уларни

ишга жойлаштириш мониторингини ўтка-
зиш; ёш мутахассислар учун бўш иш ўринла-

ри тузилмаси ҳақида маълумотлар банкини

шакллантириш; битирувчиларни иш билан
таъминлаш мақсадида иш берувчилар билан

алоқадорликни ташкил этиш; олий таълим
муассасалари битирувчиларини қишлоқ ҳу-

дудларида ишлашга боришини рағбатланти-
риш, туманлар ҳокимият органлари билан

ўқув юртлари раҳбарияти ва битирувчилар-
ни ишга жойлаштириш бўйича ўқув юртлари

жамғармалари билан алоқаларини ташкил
этиш; олий маълумотли мутахассисларга

қишлоқ жойларидаги талабни истиқболлаш-
тириш; олий ўқув юртларига қабул қилина-

ётган талабаларга қишлоқ меҳнат бозорида-
ги талабни ўрганиш; қишлоқ ҳудудларининг

ривожланиш хусусиятларидан келиб чиқиб,

янги очилган мутахассисликларга хулоса бе-
риш.

Ҳозирги кунда қишлоқ жойларда ишчи

кучи шаклида ва юқори малакали кадрларга

талабнинг ўсиб бориши ўртасидаги номута-
носиблик муҳим муаммолардан биридир.

Шунинг учун муаммони ҳал этишнинг дол-
зарб йўналиши бўлиб, касбга тайёрлаш ва

қайта тайёрлаш тизими орқали ишчи кучи-
нинг сифат кўрсаткичларини ошириш ҳисоб-

ланади. Маълумки, ишсизлар армияси катта
қисмини давлат томонидан нафақа билан

таъминлаш, уларни касбга тайёрлаш ва қай-
та тайёрлашни молиялаштиришга нисбатан

қимматга тушади. Бундай йўналишдаги фао-

лият равшанки самаралидир. Масалан, Са-
марқанд вилоятида 2018 йилда БКМлари ор-

қали қайта ўқитишга юборилган ишсизлар-

нинг 89 % таълим муддати тугагандан сўнг
ишга жойлаштирилди.

Қисман ишсизлик иш ҳақининг паст

даражаси, соғлиқнинг ёмонлашувчи, иш вақ-

тининг кўп қисмида уй хўжалиги билан
шуғулланганлиги сабабли пайдо бўлади.

Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатдики,

иш билан таъминлашнинг фаол тадбирлари-
га қилинадиган харажатлар натижасида иш-

сизлар миқдори қисқариши ҳисобига ижти-
моий тўловларга қилинадиган харажатлар-

ни мутаносиб равишда камайтирди. Шунинг
учун ишга жойлаштиришни такомиллашти-

ришга (ахборот хизматлари, компьютерлаш-
тириш, жиҳозлар ва асбоб-ускуналарга)

сарфланиши ишга жойлаштириш жараёнини
жадаллаштириш ва ишсизликни қисқарти-

ришни таъминлайди. Касбга ўқитишга қи-
линган харажатларни қоплаш шуни кўрсат-

дики, касбий тайёргарликдан ўтгандан ке-
йин ишга жойлашганлар ҳиссаси касбий

тайёргарликсиз ишга жойлашганларга нис-

батан 1,9 марта ўсган, мавсумий жамоат иш-
ларига йўналтириш ҳар бир ишсизга қилина-

диган харажатларни 3-5 %га қисқартиради.

Иш билан бандликнинг фаол тадбирла-

рига қилинадиган харажатлар шуни кўрсата-
дики, ҳар бир сўм қилинадиган сарфларнинг

қайтими 1,1-1,2 сўм самара беради[12], шун-
дай суммага ишсизларга ижтимоий туловлар

учун қилинадиган харажатларни камайиши-
га олиб келади.

Қишлоқ аҳолисини касбга йўналтириш

ва психологик қўллаб-қувватлаш қишлоқ

меҳнат бозорида ижтимоий-иқтисодий ҳо-
латлар, имкониятлар ва эҳтиёжларни ҳисоб-

га олган ҳолда оптимал иш билан бандлик

кўринишларини танлаш ва касбий шакллан-
тиришда давлат ва фуқаролар жамиятлари

томонидан ижтимоий кўмак беришга йўнал-
тирилган комплекс махсус чора-тадбирлар-

ни ўзида намоён этади.

Иш билан бандлик хизматининг касбга

йўналтириш бўйича янги ва ноанъанавий
шакли бўлиб, кадрларни кабга йўналтириш

ва қайта тайёрлаш дастури ҳисобланади. Бу
дастур касбга йўналтириш бўйича психолог

маслаҳатлари ва психологик таъсир кўрса-
тиш тавсифига эга маърузалар ўтказишни ўз

ичига олади.

Айнан касбга йўналтириш ва психоло-

гик қўллаб-қувватлаш янги бозор шароитла-

рига касбий карьерани амалга ошириш учун
оптимал шарт-шароитларни яратиш орқали

инсоннинг мослашувчанлигини ошириш,

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

182

меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган
ҳолда, уларнинг индивидуал хусусиятлари

билан мувофиқликда фуқароларни ишга
жойлаштиришни оптималлаштириш имко-

ниятлари ва ҳаёт йўлининг ҳар қандай бос-
қичида касбий ўз-ўзини аниқлаш жараёнини

фаоллаштиришга йўналтирилган. Бунинг

натижасида иш билан бандлик хизматининг
касбга йўналтириш, қайта тайёрлаш ва пси-

хологик қўллаб-қувватлаш бўлими мутахас-
сисларини психологик тайёрлашга талаби

кучаяди. Улардан психологик имкониятлар,
шахснинг ички ресурс имкониятлари, унинг

яширин салоҳияти, касбга кириш ва касбий
устунликга эга эканлиги, маслаҳат бериш-

нинг психотехнологик билимлари ва ахлоқ-
одоб нормалари ва тамойилларига мувофиқ

мижоз билан суҳбат қуриш лаёқати тўғри-
сида билимларни талаб этади [5, 76-б].

Узоқ муддатли ишсизлар билан ижти-

моий мослашишнинг мазкур дастурини

амалга оширишда бош муаммо янгича курс-

лар ва иш изловчилар курсини ташкил этиш
бўйича меъёрий базанинг етишмаслиги ҳи-

собланади. Амалиётда дастурни жорий қи-
лиш таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, дастур

маълумотлари ижтимоий мослашиш ёки
таълим олиш эмас, балки касбга йўналтириш

ва психологик қўллаб-қувватлаш дастурлари
бўлиб ҳисобланади. Бироқ мавжуд меъёрий

жиҳатдан таъминлашда бу ҳисобга олинма-
ган.

Шунинг учун, бизнинг фикримизча,

ушбу йўналишда меъёрий ҳужжатларни та-

комиллаштириш бўйича қуйидагиларни так-
лиф этамиз:

касбга йўналтиришга бағишланган

давлат статистика ҳисоботлари бўлимлари-
да ҳисобот шакллари ва харажатлар смета-

сига мувофиқликда касбга йўналтириш ва
психологик қўллаб-қувватлаш статусини

мазкур дастурларга киритиш;

касбга йўналтириш ва психологик

қўллаб-қувватлаш йўналиши мутахассисла-
ри учун ушбу дастурни ўтказиш бўйича уз-

вий боғланган фаолият, меъёрий ҳужжатни
ишлаб чиқиш.

Хулоса ва таклифлар.

Бизнингча, аҳо-

лини иш билан бандлигини таъминлашда бу

йўналиш бўйича қуйидаги тадбирларни
амалга ошириш зарур: давлат иш билан

бандлик хизмати таркибида ходимларни
касбга йўналтириш ва психологик қўллаб-

қувватлаш бўлимларини ташкил этиш; касб-

га йўналтиришни психологик жиҳатдан қўл-
лаб-қувватлаш бўйича илмий асосланган

дастурларни ишлаб чиқиш; бу йўналиш бў-
йича етук мутахассислар ва психологларни

жалб этиш; ишсизларни касбга йўналтириш
бўйича психологлар маслаҳатини бериш ва

бошқалар.

Бизнингча, ҳудудий иш билан бандлик

хизматини иш билан бандлик соҳасидаги

асосий йўналишлари бўйича фаолияти ҳола-
тининг натижалари шуни кўрсатадики, меҳ-

нат бозорини тартибга солишда фаол иш би-
лан бандлик сиёсати қуйидаги масалаларни

ҳал этишга қаратилмоғи зарур:

бозор иқтисодиёти талабаларига му-

вофиқ қишлоқ ҳудудларида ишчи кучи си-
фатини оширишда иш билан банд бўлмаган

аҳоли ва ишсиз фуқароларни касбга тайёр-
лаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлан-

тириш;

қишлоқ ёшларини касбга йўналти-

риш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизи-
мини ривожлантириш;

қишлоқ ёшларини ишга жойлашти-

риш учун мақсадли дастурларни ишлаб чи-

қиш ва жамоат ишлари ривожланишини ўз

ичига оувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож қиш-
лоқ фуқароларини ишга жойлаштиришга кў-

маклашиш;

иш билан банд бўлмаган қишлоқ аҳо-

лисини тадбиркорлик фаолиятини рағбат-
лантириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувват-

лашни ўз ичига олувчи самарали иш ўринла-
рини сақлаш ва янги иш жойларини яратиш;

ишдан бўшатилаётган қишлоқ хўжа-

лиги ишчиларини касбга қайта тайёрлаш ва

ишга жойлаштириш бўйича олдиндан чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш;

бўш иш жойлари сони ва таркиби,

касбий таълим кўрслари ва ҳ.к.лар тўғрисида

қишлоқ фуқароларига хабар бериш мақсади-
да қишлоқ аҳолисига ахборот хизматлари

кўрсатиш кўламини кенгайтириш;

қишлоқ меҳнат бозорида мониторинг

тадқиқотларини ўтказиш;

умумий, ўрта махсус, олий таълим ти-

зимини иш берувчилар талабларига йўнал-
тирган ҳолда такомиллаштириш;

таълим муассасаларида келгусида му-

тахассисларни тайёрлаш йўналишлари ва

ҳажмига тузатишлар киритиш, ўқув юртла-

рида битирувчилар ўртасида ишсизлик
хавф-хатарини олдини олиш;

қишлоқ меҳнат бозори конъюнктура-

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

183

сидан келиб чиқиб, иш берувчиларга масла-
ҳат хизматларини ташкил этиш.

иш билан бандлик соҳасида ижти-

моий ҳамкорлик механизмини ривожланти-
риш.

Манба ва фойдаланилган

адабиётлар

рўйхати

1. Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт / Дарслик. –Т.: «FAN» нашриёт давлат

корхонаси, –Т.: 2019. - 512 б.

2. Вальнева Л.В., Маркевич И.В. Становление российского рынка труда // Социально-политический журнал. -

1997. - JV2 5. - С. 138 - 142.

3. Дудников С.В. Эффективность активной политики содействия занятости населения мегаполиса. // Дисс.

...д-ра экон. наук. – М.: РГБ, 2006. - С. 195.

4. Колесникова О. Об оценке эффективности работы службы занятости // Человек и труд. - 2002. - № 3. - С.

55 - 56.

5. Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцей д.э.н., проф. Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г.

– Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.

6. Словарь терминов, применяемых в деятельности служб занятости. – М.: 1997. -С. 74.
7. Холмўминов Ш.Р., Хомитов К.З., Арабов Н.У., Бобоназарова Ж.Х., Абдураманов Х.Х. Қишлоқ аҳолисини иш

билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари (монография). –Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа
уйи”, 2018. - 160 бет.

8. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017

йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли Фармони, 1-илова, 4.1-банд.

9. Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. 2007-2018 йиллардаги статистик тўплам.
10.

World Employment and Social Outlook 2017: Sustainable enterprises and jobs: Formal enterprises and decent work

International Labour Office – Geneva: ILO, 2017.

11.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари.

12. Муаллиф тадқиқотлари асосида ҳисобланган.

CАМАРҚАНД ВИЛОЯТ МЕҲНАТ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Mансурова Наргиза Шамсидиновна -

Самарқанд давлат университети,

“Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” кафедраси ассистенти

Аннотация:

Ушбу мақолада ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлик даражаси, таркиб топган

ижтимоий-меҳнат муносабатлари, Самарқанд вилояти меҳнат бозори ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий
кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

Таянч сўзлар:

меҳнат бозори ва уни тартибга солиш, иш билан бандлик, ишсизлик муаммолари, меҳнат

бозори ва иш билан бандликнинг институционал жиҳатлари ва ечимлари, рақобат муҳити, меҳнат ресурслари,
пассив ва фаол сиёсат.

Аннотация:

В статье анализируются уровень развития производительных сил, социально-трудовых

отношений, социально-экономические показатели развития рынка труда Самаркандской области.

Ключевые слова:

рынок труда и его регулирование, занятость, проблемы безработицы,

институциональные аспекты и решения рынка труда и занятости, конкурентная среда, трудовые ресурсы,
пассивная и активная политика.

Annotation:

The article analyzes the level of development of productive forces, social and labor relations, socio-

economic indicators of the development of the labor market in the Samarkand region.

Key words:

labor market and its regulation, employment, unemployment problems, institutional aspects and solutions

of the labor and employment market, competitive environment, labor resources, passive and active policies.

Кириш

Жаҳон амалиётида тўпланган

тажрибалар, жумладан, ишга жойлаштириш
жараёнига илғор ахборот технологияларини

фаол жорий этиш, ишга жойлашишга кўмак-
лашиш бўйича меҳнат бозорида замонавий

инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш,
меҳнат бозори ва аҳолининг айрим ижти-

моий-демографик гуруҳлари эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари яратиш

бўйича давлат буюртмаларини шаклланти-

риш каби механизмлардан фойдаланган ҳол-
да меҳнат бозорини тартибга солишни тако-

миллаштириш талаб этилади. Шундан келиб
чиқиб, миллий меҳнат бозорини тартибга

солишни такомиллаштириш каби йўналиш-
лардаги илмий муаммоларни тадқиқ этиш

муҳим аҳамият касб этмоқда.

МЕҲНАТ БОЗОРИ

Библиографические ссылки

Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт / Дарслик. –Т.: «FAN» нашриёт давлат корхонаси, –Т.: 2019. - 512 б.

Вальнева Л.В., Маркевич И.В. Становление российского рынка труда // Социально-политический журнал. - 1997. - JV2 5. - С. 138 - 142.

Дудников С.В. Эффективность активной политики содействия занятости населения мегаполиса. // Дисс. ...д-ра экон. наук. – М.: РГБ, 2006. - С. 195.

Колесникова О. Об оценке эффективности работы службы занятости // Человек и труд. - 2002. - № 3. - С. 55 - 56.

Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцей д.э.н., проф. Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г. – Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.

Словарь терминов, применяемых в деятельности служб занятости. – М.: 1997. -С. 74.

Холмўминов Ш.Р., Хомитов К.З., Арабов Н.У., Бобоназарова Ж.Х., Абдураманов Х.Х. Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари (монография). –Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи”, 2018. - 160 бет.

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли Фармони, 1-илова, 4.1-банд.

Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. 2007-2018 йиллардаги статистик тўплам.

World Employment and Social Outlook 2017: Sustainable enterprises and jobs: Formal enterprises and decent work International Labour Office – Geneva: ILO, 2017.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари.

Муаллиф тадқиқотлари асосида ҳисобланган.