➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 4 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
№ 4 (2020) Иқтисодиёт ва таълим
Jurnal:
Иқтисодиёт ва таълим
Nashr qilingan:
01.07.2020
Ulashish
Maqolalar
Минтақавий иқтисодиётнинг инновацион ўсиш марказларини минтақавий иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида ташкил этиш ва фаолиятининг услубий масалалари
Товар ва хизматлар жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораётган бир шароитда минтақавий хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлигини доимий равишда ошириш масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Дунёнинг аксарият мамлакатларидаги ишбилармонлик фаолиятининг марказида аста-секин табиий хом ашё, саноат, техник ва инсон ресурсларини тўғридан-тўғри жойлаштиришга ўтилмоқда. Ушбу глобал тенденцияни ҳисобга олган ҳолда, рақамли иқтисодиётда ҳудудларни энг янги технологиялар ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг илғор усулларидан фойдаланишни таъминлайдиган инновацион ўсиш марказлари туфайли ҳудудларни инновацион ривожлантириш муаммоси алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақола Ўзбекистон Республикасида ушбу муаммонинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳудудларни инновацион ривожлантириш учун ҳаракатлантирувчи омил сифатида инновацион ўсиш марказларини институционализация қилиш йўлларини излашга бағишланган.
Валентин Котов
195-200
121
21
Batafsil o'qish
Автосаноат корхоналари бошқарув стратегиясини оптималлаштириш
Мақолада саноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантириш ва уни оптималлаштиришнинг назарий-услубий жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, автосаноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантириш жараёнига таъсир кўрсатувчи омилларнинг комплекс тавсифи амалга оширилган. Автосаноат корхоналари бошқарув стратегиясини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда бошқарув стратегиясини оптималлаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Мухиддин Султонов
148-152
114
35
Batafsil o'qish
Туркия миграцион сиёсатининг шаклланиш босқичларининг ўзига хос хусусиятлари
Туркия охирги юз йилликда миграция жараёнининг энг марказида турувчи субъектга айланиб улгурди. Буни бир неча омиллар билан изоҳлаш мумкин бўлса-да, энг асосий сабаб сифатида мамлакатнинг Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка (MENA – Middle East and North Africa) минтақасининг марказида жойлашганлигини кўрсатиш мақсадга мувофиқ. Туркияда миграцион жараёнларнинг барча турлари кузатилди ва кузатилмоқда. Шужиҳатдан, миграция феномени моҳиятини тўла англаш учун Туркия кейси жуда катта фундаментал сабоқ беради. Мақолада мамлакатда миграцион сиёсатнинг шаклланиши, ривожланиши, ўзига хосликлари таҳлил қилинган.
Тўлқин Чўллиев
68-77
93
42
Batafsil o'qish
Транспорт хизматларига мавжуд талабни бошқаришда маркетинг тадқиқотларининг аҳамияти
Ушбу мақолада мамалакатнинг иқтисодий ижтимоий ривожланишида йўловчи ташиш хизматларининг тутган ўрни, йўловчилар томонидан билдирилаётган талабни бошқаришда маркетинг тадқиқотларини аҳамияти ўрганилган. Шунингдек “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ қатнов йўналишларида маркетинг элементларини бошқариш механизми ишлаб чиқилган.
Машхур Акбаров
152-156
71
27
Batafsil o'qish
Яйловлардан унумли фойдаланган ҳолда гўшт етиштириш самарадорлигини эконометрик баҳолаш
Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасида яйловлардан фойдаланиш самарадорлиги корреляцион-регрессион таҳлиллар асосида баҳоланган. Олинган натижаларга кўра чорва моллари сони билан яйловлар орасидаги тескари, ҳар бир қорамолдан олинган гўшт миқдори орасида мусбат боғлиқлик мавжудлиги аниқланди.
Жанибек Сауханов
156-161
78
23
Batafsil o'qish
Интернет савдоси орқали автомобиллар савдосини модернизация қилиш
Ушбу мақолада, жаҳон автомобиль бозори ўрганилиб, онлайн-савдонинг ижобий ва салбий томонлари кўриб чиқилган, шунингдек, автомобиль бозорида талаб кўрсаткичлари келтирилган. Муаллифлар ахборот технологиялари ва Интернетнинг иқтисодий глобаллашув жараёнларида тутган ўрнини, реал ва виртуал муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини аниқладилар ва ушбу муносабатдаги Интернетнинг маркетинг муҳитини глобаллашувини ривожлантиришдаги ролини аниқладилар. Мақолада дунёдаги биринчи онлайн-савдо тарихи тасвирланган, Ўзбекистонда ушбу муаммони ҳал қилиш тўғрисида сўз юритилган, ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари кўрсатилган. Мақола муаллифлари маркетинг тадқиқотларини ўтказдилар, мақолада ўзларининг тадқиқотлари натижалари келтирилган.
Рано Назарова, Комилжон Туйчиев
162-164
126
35
Batafsil o'qish
Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш
Мақолада Короновирус пандемияси даврида ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки шу муносабат билан иш ҳажмини сезиларли даражада қисқартирган корхона ва ташкилотлар ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси тўғрисида сўз юритилади
Феруза Зулунова
165-167
81
20
Batafsil o'qish
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида харажатларни бошқариш механизмини такомиллаштириш
Мазкур мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни, уларда харажатларни бошқаришнинг самарали бошқариш механизими ҳамда харажатларни бошқаришда харажат воситаларининг таснифи тадқиқ қилинган.
Дилшодбек Тошпўлатов, Азизбек Тошпўлатов
168-173
59
20
Batafsil o'qish
Қишлоқ жойларда бандликка кўмаклашувчи давлат ташкилотлари фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-иқтисодий механизмлари
Ушбу мақолада қишлоқ жойларда иш билан бандликни давлат томонидан тартибга солиш тамойиллари аниқланиб, бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда қишлоқ меҳнат бозорини тартибга солишнинг самарали ташкилий-иқтисодий механизмлари тадқиқ этилган.
Умарбек Эшбуриев
174-183
83
15
Batafsil o'qish
Cамарқанд вилоят меҳнат бозори ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили
Ушбу мақолада ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлик даражаси, таркиб топган ижтимоий-меҳнат муносабатлари, Самарқанд вилояти меҳнат бозори ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинган.
Наргиза Mансурова
183-189
74
32
Batafsil o'qish
Эркин иқтисодий ҳудудларда замонавий усулларни қўллаш зарурияти
Ўзбекистон Республикасида 22 та эркин иқтисодий ҳудуднинг фаолият олиб бориши ва уларнинг турли ҳуқуқий-ташкилиш шаклда эканлиги ушбу эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантиришнинг замонавий имкониятларини тадбиқ этиш заруриятини келтириб чиқаради. Ана шундай замонавий воситалардан бирлари эркин иқтисодий ҳудудларда кластерлаш, бизнес-инкубатор ва венчур молиялаштириш тизимининг тадбиқ этилишидир. Мақолада Ўзбекистон эркин иқтисодий ҳудудларидаги асосий муаммолар ва кластерлаш, бизнес-инкубатор ва венчур молиялаштириш тизимини тадбиқ этиш имкониятлари бўйича тадқиқотлар олиб борилган.
Меҳри Вохидова
190-194
73
25
Batafsil o'qish
Ҳудудларнинг саноат тармоғидаги тузилмавий - таркибий ўзгаришларни статистик баҳолаш
Ушбу мақолада саноат тармоғининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, Қорақалпоғистон Республикасида унинг барқарор ривожланиши, тармоқнинг инновацион фаолияти ҳамда бошқаруви самарадорлиги масалалари ёритиб берилган.
Қаҳромон Сариев
143-148
82
30
Batafsil o'qish
Ҳудудий ривожланишни бошқаришнинг молиявий масалалари
Ушбу мақолада ҳудудлар инвестиция салоҳияти тавсифи, Хоразм вилояти мисолида ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси ҳолати, истиқболда ҳудудий инвестицион фаолликни оширишга оид муаллиф ёндашуви таклиф этилган.
Дилдора Ташмухамедова
200-205
173
20
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожланиш истиқболлари
Ушбу мақолада Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожланиш истиқболлари прогноз қилиниб, регрессион модел тузилган. Муаллиф томонидан регрессион модель турли тестлар орқали текшириш ҳамда моделнинг статистик аҳамиятлилигни аниқланиб, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожланишининг 2020-2025 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Улуғбек Арипов
206-214
79
32
Batafsil o'qish
Аҳолининг иқтисодий фаоллигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда аҳоли ва уй хўжаликларининг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг самарали бандлигини таъминлаш, аҳолини инвестицион жараёнларга кенг жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай кўзланган мақсадларга эришишда аҳолининг иқтисодий саводхонлигини ошириш ва бунда рақамли технологияларнинг имкониятларидан фойдаланиш устувор вазифа ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур мақолада рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари ёритилади.
Миркомил Обилов
215-219
109
26
Batafsil o'qish
Корпоратив бошқарувда веб технологиялардан самарали фойдаланиш
Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида корпоратив бошқарувда веб технологиялардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилган тадқиқотлардан келиб чиққан ҳолда Wеб 2.0 технологияларининг асосий йўналишлари ёритилган.
Фаррух Саидов
220-222
101
28
Batafsil o'qish
Мамлакатимизда аграр секторни янада ривожлантиришда эспортни роли
Ушбу мақолада Мамлакатимиз аграр секторни ривожлантиришда экспорт салоҳиятини ошириш, жаҳон тажрибалари асосида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини 2035 йилга қадар ривожлантириш йўллари тахлил этилган.
Сохибжон Топилдиев
223-226
61
19
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш: замонавий ҳолати, муаммолари ва такомиллаштириш йўллари
Кишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини оширишнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясида 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти ҳажмини кескин ошириш, яъни 20 млрд. АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган[1]. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради. Ушбу мақолада республикамизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Гулбахор Таженова
226-230
133
28
Batafsil o'qish
Қишлоқ хўжалигида кооперацияни ривожлантиришнинг институционал ёндошуви
Мазкур мақолада қишлоқ хўжалиги кооперациянинг афзалликлари ёритиб берилган, республикамизда ушбу шаклини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар баён этилган ҳамда миллий ва хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда кооперацияни ривожлантиришнинг мулкий ҳуқуқлар ҳамда трансакция харажатлари нуқтаи назардан институционал ёндошуви келтирилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги кооперациянинг янги моделларини ташкил этиш борасида илмий тавсиялар берилган.
Айбек Закимов
231-235
91
24
Batafsil o'qish
Қишлоқ хўжалигида маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти
Мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, ички бозорда ўз мавқейини сақлаш ва хорижий мамлакатларда янги бозорларни ўзлаштириш хозирда долзарб аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги илк маротаба ELECTRE усули орқали ELECTRE усулининг авфзаллиги эксперт баҳолаш усуллари орқали ноаниқ тўпламларни аниқ рақамларга келтириш имконини беришини эътиборга олган ҳолда таҳлил амалга оширилган. Олиб борилган тадқиқот натижасида маҳсулотларнинг рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар танланиб, жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишда халқаро стандартни қўлланилиш даражаси, имиджи, хавфсизлиги ва бошқалар омилларга эътибор бериш зарурияти кўрсатиб берилган ва Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти тўғрисида баён этилган.
Жамшидхон Имомов
235-241
53
17
Batafsil o'qish
Ички ва кирувчи туризмни иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг методик асосларини такомиллаштириш
Мақолада туризмни иқтисодий самарадорлик индикаторларни баҳолаш ишларини олиб бориш учун тўрт гуруҳдаги баҳолашнинг физик-экологик, санитария-эпидемиологик*, ижтимоий-демографик ҳамда сиёсий-иқтисодий параметрлари ўрганилган.
Зиёвуддинхон Бакаев
242-247
55
17
Batafsil o'qish
Туристик-рекреация хизматлар бозорида бошқарув тизимини ривожлантириш истиқболлари
Мақолада туристик-рекреация фаолиятини самарали бошқарув стратегияларини ишлаб чиқишга устуворлик бағишлайлиган рекреация фаолиятини бошқаришнинг устувор йўналишлари, сайёҳлик ва ҳордиқ чиқариш фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий вазифаларини туризм ва рекреацион соҳани бошқаришнинг замонавий методологияси, рекреацион районлаштиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сайёҳлик-кўнгилочар тадбирларда тадбиркорликни режалаштиришнинг мақсадли стратегияси каби масалалари ўрганилган ҳамда туристик-рекреацион хизматлар соҳасини ривожлантиришда соҳага инвестициялар киритишни оптималлаштириш модели таклиф этилган.
Абдуллажон Мирзаев
247-252
59
21
Batafsil o'qish
Рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банкларининг хизматларини ривожлантириш
Мақолада Ўзбекистонда банкларни трансформациялаш жараёнида рақамли хизматларниянада ривожлантириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва рақамли банкингни жорий этишнинг афзал жиҳатлари ёритиб ўтилган
Азиза Азларова, Матлуба Абдурахманова, Нигора Базарова
78-81
81
25
Batafsil o'qish
Инвестицион лойиҳалар жозибадорлиги ва уни молиялаш тизимини баҳолаш механизми
Мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, кичик ва бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни молиялаш зарурати ва хорижий кредит линиялари ва банклар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятлари, ҳамда ишбилармонлик муҳитини яратишда кафолатли жамғармалар ташкил этиш орқали инвестицион муҳитни янада такомиллаштириш ҳақида таклиф ва хуласалар келтирилган.
Бахтиёр Ишмухамедов, Ильёс Бозоров
14-19
92
27
Batafsil o'qish
Инновацион кластерлар: илм-фан ва бизнес ҳамкорлиги
Мақолада инновацион кластерларни яратишда давлат, бизнес ва илм-фаннинг ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинган. Бизнесни ташкил қилишнинг бошқа вариантлари билан таққослаганда инновацион кластерларнинг афзалликлари, инновацион муҳитни фаоллаштириш ва такомиллаштириш механизмлари очиб берилган.
Ўткир Маҳкамов
19-23
73
28
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer