Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
29
Иккинчиси, минтақаларда эътибордан
четда қолган ресурслардан фойдаланаётган-
лигини ифодалайдиган кўрсаткичлар. Барча
мамлакатларда самарали фойдаланилмаган
ва эътибордан четда қолган ресурслар мав-
жуд. Масалан, ер, сув, ишчи кучи (иш билан
таъминланмаганлар), капитал ва бошқалар.
Минтақалар ушбу ресурслардан самарали
фойдаланиш ҳисобида яратилган маҳсулот
хажмини ифодалайдиган кўрсаткич бўйича
ҳам баҳоланса, минтақаларда эътибордан
четда қолган ресурслардан ҳам самарали
фойдаланилади. Масалан, барча вилоят ва
туманларда меҳнат қилиб даромад топиш
истагини билдирувчилар жуда кўп. Бизлар-
нинг тахминий ҳисобларимиз бўйича улар
ҳар бир вилоятда камида 400-500 кишини
ташкил этади. Улар кунлик меҳнат бозорида
даромад топиш мақсадида таклиф этилади.
Демакки, улар минтақаларда самарали фой-
даланилмаган ресурслар, яратилмаган махсу-
лотлар ҳисобланади.
Учинчиси, минтақалар туристик сало-
ҳиятдан фойдаланганликни ифодалайдиган
кўрсаткичлар. Минтақаларимиз жуда катта
туризм ва рекреация салоҳиятига эга, уларда
жами 7,4 минг маданий мерос объектлари
мавжуд [10]. Бунда ҳар бир минтақа турзим
тармоғини ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича
ҳам баҳоланса мақсадга мувофиқ бўларди.
Умуман олганда таклиф этилаётган кўрсат-
кичлар тизими минтақаларни ЯҲМ ишлаб чи-
қаришда фаоллигини оширади. Минтақалар-
да узоқ йиллар давомида эътибордан четда
фойдаланилмай келаётган иқтисодий ресурс-
лардан самарали фойдаланишга эришилади.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1. Низомов А., Рашидов М. «Минтақа ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда эркин иқтисодий зоналар салоҳиятидан
фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш модели». Стратегическое планирование-важный фактор стабильности устойчивого
социально-экономического развития страны и регинов: материалы Форума экономистов/под обшей редакцией.
Т.Ахмедова./Ташкент: IFMR, 2019., 439-444. С.
2. Отабоев Ш. «Ҳудудлар рейтингини баҳолаш методикасини такомиллаштириш» Стратегическое планирование-важный
фактор стабильности устойчивого социально-экономического развития страны и регинов: материалы Форума экономистов/под
обшей редакцией. Т.Ахмедова./Ташкент: IFMR, 2019., 445-448. С.
3. Вдовин С.М.Стратегия и механизмы устойчивого развития региона: Монография-Москва.: Инфра,2015-154 с.;
www.dx.doi.org/10.12737/5325
4. Куценко Е.И., Т.И. Герасименко. Стратегическое планирование устойчивого развития региона. Вестник Оренбургского
государственного университета.-2011.-№13(132)-С.294-301.
5. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларида минтақаларда ялпи ҳудудий махсулот ҳажми
йилдан-йилга ошгани кўрсатилган.
6. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
7. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
8. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари (Банд аҳоли сонининг меҳнатга лаёқатли
ёшдаги аҳоли сонига нисбати). www.stat.uz
9. Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёт). Олий ўқув юртлари учун дарслик. Т.: «Mehnat», 2004. 280 Б.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал
ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611 сон Фармони.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШНИНГ
МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ҳамдамов Шоҳ-Жахон Рахмат ўғли -
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг
илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази таянч докторанти
Аннотация
. Мақолада бугунги кунда иқтисодиётнинг таркибида энергетика ва металлургия тармоқлари,
хусусан нефт ва газ саноати, кўмир конларининг экология ва атроф муҳит, инсоният саломатлигига
етказилаётган зарари ва унинг оқибатлари таҳлил этилган. Энергия самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитга
таъсирни камайтириш, хусусан, муқобил энергияга ўтиш бўйича назарий ва амалий тавсиялар берилган.
Мамлакатда яшил иқтисодиётни ўлчаш халқаро кўрсаткичларининг Ўзбекистондаги ўрни таҳлил этилган,
Ўзбекистон давлат статистика маълумотларида йўқ кўрсаткич муаллиф томонидан эконометрик формуллар
асосида аниқланган. БМТ Бош Котиби Антонио Гутеррес 2019 йилдаги «Жаҳон Атроф-Муҳит Кунига Бағишланган
Баённомаси», ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли «2019-2030
йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарори ижросини сифатли ва самарали таъминлаш бўйича бир неча таҳлиллар амалга оширилган ва илмий
асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Асосий тушунчалар
. Ўзбекистон, иқтисод, иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳит, энергетика саноати, кўмир
саноати, глобал исиш.
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
30
Аннотация.
В статье проведен анализ влияния на окружающую среду и на здоровье людей энергетического и
металлургического секторов, включая нефтегазовую отрасль, угольные шахты. Разработаны теоретические и
практические научные рекомендации по повышению энергоэффективности и снижению воздействия на
окружающую среду, в частности по переходу на альтернативную энергетику. Проведено исследование и дана оценка
показателей зеленой экономики Республики Узбекистан на основе мирового опыта развитых зарубежных стран.
Недостающие данные были восстановлены путем экстраполяции и других эконометрических методов. Проведен
анализ и разработаны научно обоснованные рекомендации по качественному и эффективному исполнению
Декларации Генерального секретаря ООН Антонио Гутерриша о Всемирном дне окружающей среды в 2019 году и
Указа Президента Республики Узбекистан от 4 октября 2019 года ПП-4477 «Об утверждении стратегии по переходу
Республики Узбекистан на «зеленую» экономику на период 2019-2030 годов».
Ключевые слова.
Узбекистан, экономика, изменение климата, окружающая среда, энергетика, угольная
промышленность, глобальное потепление.
Abstract.
The article analyzes the impact on the environment and human health of the energy and metallurgical sectors,
including the oil and gas industry, coal mines. Theoretical and practical scientific recommendations have been developed to
improve energy efficiency and reduce environmental impact, in particular on the transition to alternative energy. The study is
conducted and the indicators of the green economy of the Republic of Uzbekistan are estimated based on the world experience of
developed foreign countries. The missing data were restored by extrapolation and other econometric methods. The analysis is
carried out and scientifically based recommendations for the high-quality and effective implementation of the Declaration of the
UN Secretary-General Antonio Guterres on World Environment Day in 2019 and the Decree of the President of the Republic of
Uzbekistan dated October 4, 2019 PP-4477 “On approval of the strategy for the transition of the Republic of Uzbekistan to“
green "The economy for the period 2019-2030".
Keywords.
Uzbekistan, economy, climate change, environment, energy industry, coal industry, global warming.
Кириш.
Бугунга келиб бутун дунёда –
катта шаҳарлардан кичик қишлоқларгача -
одамлар ифлос ҳаво билан нафас олмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳаво си-
фати қоидаларига мувофиқ бутун дунёда ўнта
одамдан тўққизтаси ҳавони ифлословчи мод-
даларга дуч келмоқда. Бу сайёрамиздаги умр
кўриш давомийлигини пасайтирмоқда ва
иқтисодиётимизга зарар етказмоқда.
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси
“Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 де-
кабрь) ратификация қилди[1] ва уни амалга
ошириш юзасидан миллий миқёсда белгила-
надиган ҳисса бўйича – 2030 йилга қадар ис-
сиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот
бирлигига нисбатан солиштирма ажратмала-
рини 2010 йилдаги даражадан 10 фоизга қис-
қартириш миқдорий мажбуриятини қабул қи-
лди. Париж битими мажбуриятларини бажа-
риш доирасида иқтисодиётнинг энергия са-
марадорлиги етарли даражада эмаслиги, та-
биий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик,
технологиялар янгиланишининг сустлиги,
«яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун
инновацион ечимларни жорий этишда кичик
бизнеснинг фаол иштирок этмаётгани мил-
лий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш-
нинг устувор мақсадларига эришишга тўсқин-
лик қилмоқда[2].
Қўлланилган материаллар ва услуб-
лар.
Ушбу мақолада Ўзбекистон ва хорижий
мамлакатлар иқтисодчи олимларининг бар-
қарор ривожланиш, яшил иқтисодиётни таъ-
минлаш, инклюзив ўсишга бағишланган ил-
мий асарлари ўрганилган. БМТ Бош Котиби-
нинг 2019 йилдаги «Жаҳон Атроф-Муҳит
Кунига Бағишланган Баённомаси», ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли «2019 -
2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республика-
сининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегия-
сини тасдиқлаш тўғрисида»ги қароридан
фойдаланилди.
Тадқиқот диалектик дунёқараш тамо-
йиллари асосида бажарилди. Яшил иқтисо-
диёт мақсадларига эришишда атроф-муҳитга
таъсирни камайтириш масаласини ўрганишда
иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга узвийликда
қаралиб, тизимли ёндашув услуби қўлланил-
ди. Маълумотлардан хулоса чиқаришда ман-
тиқий таҳлил, синтез, умумлаштириш, индук-
ция ва дедукция ва Q методологияси усулла-
ридан фойдаланилди.
Q методологияси - бу сифатли таҳлил
қилишда тизимлаштирилган статистик ёнда-
шув (Браун, 1993; Уоттс ва Стеннер, 2005), бу
мунозарали мавзудаги мавжуд архетипик ис-
тиқболларни аниқлаш учун субъектив истиқ-
болларни текширишга имкон беради. Ундан
барқарорлик ривожланиш фанидаги турли
масалалар бўйича эксперт нуқтаи назарини
аниқлаш учун кенг фойдаланилган. Усул ама-
лий масалаларда, масалан, лойиҳаларни бош-
қариш (Гилберт Силвиус ва бошқалар, 2016),
қишлоқ инновацияси (Германс ва бошқалар,
2012) ва маданий экотизим хизматларини ма-
ҳаллий тушуниш (Винклер анд Ничолас, 2016)
каби масалаларда қўлланилиши мумкин. Шу
билан бирга, ушбу тадқиқот учун алоҳида
аҳамиятга эга бўлган мисоллар, барқарорлик
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
31
муҳокамаларини эчишда Q методологиясидан
фойдаланиш (Баррй анд Проопс, 1999), шу
жумладан экотизим хизматларини тадқиқ қи-
лиш ва сиёсатни ишлаб чиқишдаги муноза-
рали масалаларда (Ҳермелингмеиер анд
Ничолас, 2017; Сандброок ва бошқалар)
(2013)фойдаланилган. Q методологияси «кўп,
потенциал мураккаб ва ижтимоий мунозара-
ли жавобларга эга бўлган тадқиқот саволла-
рига аниқлик киритадиган кучли тадқиқот
методи саналади (Wатс анд Стеннер, 2005, п.
75) ва шу сабабли ушбу тадқиқот учун айниқ-
са мос келади.
Илмий адабиётлар обзори.
Рус тадқи-
қотчиси К.Берденованинг фикрича, «Яшил»
иқтисодиёт - бу сўнгги йигирма йил ичида
пайдо бўлган иқтисодиёт фанидаги тенден-
ция бўлиб, унда иқтисодиёт ўзи яшаб турган
ва унинг бир қисми бўлган табиий муҳитнинг
боғлиқ бўлган таркибий қисми ҳисобла-
нади[3].
Бир гуруҳ Россия олимлари проф. Шаро-
футдинов бошчилигида ҳудудларда инклюзив
ўсиш индексини ҳисоблаш бўйича тадқиқот
олиб боришди[4]. Унда Соғлиқни сақлаш,
атроф-муҳит экология кўрсаткичлари таҳлил
этилиб, кутилаётган умр кўриш кўрсаткичла-
рига, ичимлик сувининг мавжудлиги ва
ифлосланиш омилларига минтақадаги энер-
гия, хусусан, нефт ва газни қайта ишлаш кор-
хоналари ўз фаолияти давомида экологияга
чиқариятган зарарли газлар бевосита салбий
таъсир ўтказаётгани аниқланди.
Бундан ташқари, БМТ Бош Котиби Анто-
нио Гутеррес 2019 йилдаги «Жаҳон Атроф-
Муҳит
Кунига
Бағишланган
Баённома-
си»да[5]. Ҳукуматларга ифлослантирувчи
манбаларга солиқ солиш; ёнилғидан олина-
диган субсидияларни тугатиш ва янги кўмир
заводларини қурилишини тўхтатиш ҳақида
хабар жунатганини таъкидлаб, “Тўғри ҳара-
кат қилиш вақти келди.
Яшил иқтисодиётга
кулранг иқтисод керак эмас
”, - дея БМТга аъзо
давлатлар ҳукуматларига мурожаат қилди.
Санк-Петербург давлат университети
фан номзоди Ю.Булгакованинг фикрича
«Яшил» иқтисодиётни узоқ муддатли истиқ-
болда инсон фаровонлигини оширишга олиб
келадиган, тежамкор ва паст углеродли иқти-
содиётга ўтиш бўйича комплекс чора-тадбир-
лар деб аташ мумкин[6].
Яшил иқтисодиётнинг самарадорлиги
ва унинг ривожланишнинг иқтисодий барқа-
рорлигини оширишга таъсири тўғрисидаги
маълумотни ЭEА (Эвропа атроф-муҳит агент-
лиги) веб-сайтида топиш мумкин. Таъкид-
ланишича, «яшил» иқтисодиёт экотизимлар-
нинг сақланишини таъминлайди, шу билан
бирга мамлакатнинг ҳаракатчанлик, озиқ-
овқат, энергия ва ишлаб чиқариш воситала-
рига бўлган эҳтиёжларини қондиришнинг
этарли даражасини таъминлайди[7].
Россиялик
мутахассис
Бобилевнинг
фикрича, атроф-муҳит мунозараларидан узоқ-
лашишга ва муаммога “Анъанавий иқтисод-
чи” нуқтаи назаридан қараш керак: иқлим ва
атроф-муҳит омилларини ҳисобга олиш учун
иқтисодий назарияда нима этишмайди?
Иқлим ўзгариши ҳар бир мамлакатга қандай
таъсир қилади? Биз ўз тадқиқотларимизни
ушбу саволларга Ўзбекистон мисолида ечим
топишга бағишладик.
Асосий қисм.
Барқарорликнинг учта
асосий тамойили дунё миқёсида халқаро ва
миллий сиёсатни маълум қилади: айланма
иқтисодиёт (Circular Economy), яшил иқтисо-
диёт (Green Economy) ва Биоиқтисодиёт
(Bioeconomy)[8]. Баъзи олимлар, шунингдек
бизнинг ҳам фикримизча биоиқтисодиётни
яшил иқтисодиётнинг бир қисми сифатида
қараш мумкин. Ушбу тушунчалар иқтисодий,
экологик ва ижтимоий мақсадларни мувофиқ-
лаштириш учун турли хил эчимларни таклиф
қилади (1-жадвал).
Натижалар
.
Бизнинг
назаримизда,
иқтисодий воқелик ўзгармоқда. Иқлим ўзга-
риши давом этмоқда, ундай эмас - дунёда улар
энергия тежашга юзлаб миллиард доллар ва
евро сарфлашади, ҳар қандай ҳолатда ҳам
янги технологиялар яратилади. Аллақачон
ўнлаб миллиард доллар евро маблағ паст
углеродли иқтисодиётга йўналтирилди (энер-
гия самарадорлигини ошириш ва атроф-му-
ҳитга таъсирни камайтириш), нафақат иқлим
ўзгаришига қарши курашиш, балки янги
иқтисодиётга ўтишнинг бир қисми сифатида.
Ва бу 2 омил:
иқлим ва инқирознинг ўзаро боғ-
лиқлигини ўрганишга ундайди.
Европа Иттифоқи 2022 йилга келиб CО2
чиқиндиларини 20 фоизга камайтириш,
энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш
ва қайта тикланадиган энергия манбаларини
улушини 20 фоизга етказишни режалаштир-
моқда. Америка Қўшма Штатлари ҳукумати
иссиқхона газлари чиқиндиларини 2050 йил-
га келиб 50 фоизга ва 2080 йилга келиб 80
фоизга камайтириш ниятида[9].
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
32
1-жадвал
Барқарорликни Q методологияси бўйича таҳлили
Иқтисодий барқарорлик
Айланма иқтисодиёт
(Circular Economy)
Қайта ишланадиган маҳсулот ва хизматлардан саноат даражасида иқтисодий
фаровонликни ошириш, Қайта ишлунувчи маҳсулотлар – “Recycling products”ни ишлаб
чиқаришда пластик ва металл буюмлардан хом-ашё сифатида кенг фойдаланиш
натижасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
Яшил иқтисодиёт
(Green Economy)
Экотизимни асраш ва уни яхшилашга товар ва хизматлардан саноат даражасида
иқтисодий фаровонликни яхшилаш ва молиявий оқимларни йўналтириш ва табиий
капиталга инвестициялар орқали молиявий натижаларга эришишни таъминлаш;
Биоиқтисодиёт
(Bioeconomy)
Биотехнология ва агро-экологик усуллар ёрдамида био-маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни такомиллаштириш эвазига иқтисодий фаровонликни ошириш.
Атроф-муҳит барқарорлиги
Айланма иқтисодиёт
(Circular Economy)
Ишлаб чиқариш ва истеъмол материаллари оқимининг ёпилиши туфайли ресурслар
ва атроф-муҳитга боғлиқликнинг пасайиши;
Яшил иқтисодиёт
(Green Economy)
Табиатни асраш, тиклаш ва табиатга асосланган ечимлар орқали табиий капитал ва
тегишли экотизим хизматларини кенгайтириш;
Биоиқтисодиёт
(Bioeconomy)
Қайта тикланмайдиган энергия манбаларидан қайта тикланадиган энергия
манбаларига боғлиқликни қайта тақсимлаш ва агроэкологик ва технологик
ёндошувлар ёрдамида биологик асосда биологик қўшимчалар ва биологик
қўшимчаларни ишлаб чиқиш орқали атроф-муҳитга таъсирни камайтириш.
Ижтимоий барқарорлик
Айланма иқтисодиёт
(Circular Economy)
Чиқиндиларни камайтириш, қайта ишлашга мўлжалланган саноат кластерлари
орқали ҳудудларни ривожланиш ва трансформациялар;
Яшил иқтисодиёт
(Green Economy)
Экотизим менежменти харажатлари ва фойдаларини биргаликда ва адолатли
тақсимлаш; экотуризмни ва биологик хилма-хилликка асосланган бошқа бизнесни
ривожлантириш;
Биоиқтисодиёт
(Bioeconomy)
Бирламчи ишлаб чиқарувчилар ва био-саноат кластерлари орқали ҳудудий
ривожланиш.
Изоҳ.
Жадвал муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
Таҳлил натижасида шу маълум бўл-
дики Ўзбекистонда углерод интенсивлиги
жуда юқори бўлиб 19.26 ни ташкил этади, бў
курсаткич ривожланган далатларда ўртача
0.5 га тенг. Бу Ўзбекистонда атмосферани
ифлослантириш ҳисобига иқтисодиётни таш-
кил этиш кўрсаткичи юқорилигини билдира-
ди. Бу хорижий олимлар манбааларида
“Кулранг иқтисодиёт”
деб юритилади.
Ифлосланган ҳаво ҳар йили тахминан 7
миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлмоқда
ва астма каби узоқ муддатли соғлиқ муам-
моларини келтириб чиқарадиган кассалик-
ларга ва болаларнинг ақлий ривожланишини
камайтиради. Жаҳон банки маълумотларига
кўра, ҳаво ифлосланиши ҳар йили жамиятга 5
триллион доллардан зарар келтирмоқда[12].
2-жадвал
Мамлакатлардаги Углероднинг интенсивлиги[10]
(CО2 чиқиндиларининг кг / харид қобилияти паритети асосида
ҳисобланган ялпи ички маҳсулот)
Мамлакат
Углероднинг интенсивлиги
1. Буюк Британия
0.3
2. Германия
0,4
3. Канада
0,6
4. Норвегия
0,3
5. Франция
0,2
6. АҚШ
0,6
7. Финляндия
0,5
8. Швеция
0,2
9. Япония
0,4
10. Эвропа Иттифоқи
0.3
11. Россия
1.2
12 Ўзбекистон
19
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
33
Мамлакатлардаги
Углероднинг
интенсивлиги
=
Atmosferaga chiqarilgan
ifloslantiruvchi moddalar
харид қобилияти паритети
асосида ҳисобланган ялпи ички
маҳсулот
=
853500кг/443,2/100=
19,26
Формула 1. Ўзбекистонда углерод интенсивлигини аниқлаш[11]
Мисол учун, шамол тезлиги 4 м/с дан
ортганда ҳаводаги чанг миқдори ўрмонларда
5-20 мкг/м3, даштларда 20-100 мкг/м3, Ўрта
Осиёнинг қуруқ саҳро ва чўлларида 100-150
мгк/м3 га етади. 6 йил давомида ишлатилган
ўртача автомобиль атмосферага 9 т СО2, 0,9 т
СО, 0,25 т NОх и 80 кг углеводород чиқаради.
2010 йилдан 2018 йилгача атмосфера
ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи
моддалар миқдори қарийб 1,3 баробарга орт-
ган ва 2018 йили 2,442 млн. тоннани ташкил
этган. Бундан 65 % ёки 1 млн. 560 минг тон-
наси автомототранспорт воситалари ҳиссаси-
га тўғри келади. Йирик шаҳарларда, мисол
учун Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич
80%ни ташкил этади[13].
Атмосфера ифлослантирувчи моддалар-
нинг кўпи ҳавони исиб кетишга олиб келади.
Қора углерод бунинг мисолидир. Дизель
двигателлар, чиқиндилар ва бошқа ифлосли
ҳаволар нафас олаётганда жуда зарарли ҳи-
собланади. Бундай ифлослантирувчи модда-
ларни қисқартириш нафақат саломатликни
яхшилайди, балки кейинги бир неча ўн йил-
ликлар давомида глобал даражадаги иссиқ-
лик даражасини 0,5 даражагача қисқартири-
ши мумкин.
Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг саъй-ҳаракатлари билан,
Минг йиллик Ривожланиш Мақсадлари дои-
расида 15 йил олдин дунё тегишли кўрсат-
кичларни ихтиро қилди. Макроиқтисодий то-
мондан - атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва
табиий захираларнинг камайишини Жаҳон
Банки (ЖБ) “Тузатилган аниқ жамғарма” кўр-
саткичи орқали ифодалайди (3-жадвалга қа-
ранг). Энг катта камчилик - бу табиий капи-
талнинг камайиши. Жаҳон банки, табиий
капитални таназзулга юз тутган ва инсон ва
жисмоний капиталга инвестицияларни қоп-
ламайдиган мамлакат беқарор ривожланмоқ-
да, деб ҳисоблайди. Афсуски Ўзбекистонда
ушбу кўрсаткич ҳеч бир манбаларда келти-
рилмаган, жумладан давлат статистика қўми-
таси эълон қилган маълумотларда ҳам.
3-жадвал
ЖБ “Тузатилган аниқ жамғарма” кўрсаткичилари
(WB net adjusted savings)
Мамлакат
Тузатилган аниқ тўпланган
маблағлар (% да)
Мамлакат
Тузатилган аниқ
тўпланган маблағлар
(% да)
Япония
15,8
Россия
13,8
Германия
12.1
Чехия
14,7
Франция
11.4
Полша
7,8
Буюк
Британия
6,9
Украина
4.1
Канада
5.4
Хитой
36.1
АҚШ
4.1
Ҳиндистон
20.6
Ушбу кўрсаткич қанча кам бўлса, ўша
мамлакатда атроф-муҳитнинг ифлосланиши
ва табиий захираларнинг шунча камлигини
билдиради.
Муҳокама.
Мамлакатимизда 2015 йил-
да «Ўзбекистон Республикасининг Паст угле-
родли ривожланиш стратегияси»[14] қабул
қилинган. Унга мувофиқ 2030 мамлакат энер-
гетика балансидаги ТЭМ (сув, қуёш ва шамол
энергетикаси) улушини 10 фоиздан 20 фоиз-
га, кўмирникини 5 фоиздан 15 фоизга оши-
риш, газдан электр қуввати олиш улушини
эса 85 фоиздан 65 фоизга тушириш кўзда
тутилмоқда. Хуп, БМТ бош котиби бутун дав-
латларни янги кўмир заводларини қурили-
шини тўхтатишга чорлаётган бир даврда биз
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
34
кўмир ишлаб чиқаришни оширишимиз нақа-
дар тўғри?
Иқлим муаммолари билан боғлиқ дав-
латлар янги инновацион диверсификация-
ланган, Модернизация қилинган моделни
яратмоқдалар ва халқаро прогнозларга қара-
ганда 20-30 йилдан сўнг газ ва нефтга эҳтиёж
кескин камаяди. Ўзбекистон иқтисодиёти-
нинг таркибида энергетика ва металлургия
тармоқлари етакчи соҳалар қаторига киради.
Бу юқори углеродли иқтисодиёт ёки кулранг
иқтисодиёт деб ҳам юритилади.
Ижтимоий муаммолар, масалан, даро-
мад eтишмовчилиги, қашшоқликнинг юқори
даражаси ва катта углерод капитали бўлган
мамлакатлар учун ЯИМ, бу деградацияни
яширадиган мутлақо виртуал нарсаларни
намойиш этади. Германиялик тадқиқотчилар
Стиглитз
ва
Сеине
томонидан иқтисодий ри-
вожланиш ва ижтимоий тараққиётни ўлчаш
тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинди. ЯИМ
атроф-муҳитнинг ўзгариши ёки барқарор-
ликни ҳисобга олмайди. Ялпи ички маҳсулот-
га бўлган эътибор қарама-қаршиликларни
келтириб чиқаради: улар сиёсий раҳбарлар-
дан максимал даражада ўсишни талаб қил-
моқдалар ва фуқаролар ҳавфсизликни талаб
қилмоқдалар, сув ва ҳавонинг ифлосланиши-
ни камайтирадилар, шовқинни камайтира-
дилар ва бу ЯИМнинг пасайишига олиб ке-
лиши мумкин. Шу учун, ЯИМ жуда кўп дав-
латлар қаторида Ўзбекистон учун ҳам зарар-
ли кўрсаткичдир.
Киото протоколи[15] инсониятнинг
ажойиб назарий ихтироси: давлатлар тўпла-
ниб, ҳаво билан савдо қилишларига келиш-
дилар. Мутлақо сунъий бозор: унинг остида
нархлар тизими, биржа, иқлим солиқлари
жорий этилган; Eвропада ортиқча иссиқхона
газлари учун ажойиб солиқ жорий этилди.
Инсоният бутунлай янги иқтисодий воқелик-
ни яратади. Бир томондан, бу мутлақо спе-
кулятив иқтисодиётдир. Бошқа томондан, бу
замонавий анъанавий бозор иқтисодиёти-
нинг, умуман олганда, атроф-муҳитга қарши
таъсир кўрсатадиган озгина натижаларидан
бири бўлиши мумкин. Ва агар биз уни баъзи
экологик бозорлар, институционал, ижти-
моий таркибий қисмлар билан қуришни ту-
гатмасак ва анъанавий бозор иқтисодиёти-
мизни модернизация қилмасак, бу яхши нар-
саларга олиб келмайди.
Хулоса ва таклифлар.
Хитой ва Ҳин-
дистон бир хил углерод зичлиги билан боғ-
лиқ бўлган энергия зичлигини камайтириш
бўйича ишлар олиб бормоқда - ва буни бизда
ҳам амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқиш
лозим. Агар биз иқлим омилини, экологияни
иқтисодиётга назария ва амалиётга кири-
тишга ҳаракат қилсак, унда сўнгги 3-4 йил
ичида глобал миқёсда муҳокама қилинган
экотизим хизматлари муаммосига эътибор
қаратиш лозим. Уларнинг қарийб 30таси бор
- бутун дунё уларни баҳолашга, пул ишлашга,
иқтисодий қарорларни қабул қилиш жараё-
нига қўшишга ҳаракат қилмоқда. Ва бунинг
учун биз бир қатор муаммоларни тан оли-
шимиз керак.
Биринчиси: иқтисодий назарияга кўра,
математик баҳоланмаган нарса мавжуд эмас.
Шундай қилиб, биз баҳолаш усулларига муҳ-
тожмиз. Жумладан, тадқиқотда ўрганилган
(ЖБ) “Тузатилган аниқ жамғарма” кўрсаткич-
лари, мамлакатда углерод интенсивлиги кўр-
саткичлари, интенсивлик кўрсаткичлари ва
бошқа яшил иқтисодиётни кўрсатувчи халқа-
ро кўрсаткичларни Ўзбекистонда ҳам ҳисоби-
ни юритиш зарур.
Иккинчиси: иқлим лойиҳаларига, эко-
логик тоза маҳсулот ишлаб чиқарувчи тад-
биркорларга имтиёзлар зарурати. Ҳар қандай
иқтисодчи, агар улар 8-10 йил ичида қайт-
маса лойиҳага сармоя киритмайди. Мамлака-
тимизда бу 2-3 йилга тўғри келади. Иқлим
лойиҳалари ўнлаб йилларга мўлжалланган.
Бунга хусусий сектор инвестиция киритади-
ми? Демак, давлатнинг кўмаги зарур.
Биз Ўзбекистоннинг серқуёшлиги, та-
биий озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотла-
рини ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашга
жуда мос келувчи иқлим мавжудлигини бу-
тун денёга жар солиб, хорижий инвесторлар
ва хорижий лойиҳаларни жалб қилишимиз
зурур. Уларга имтиёзлар ишлаб чиқиб,
солиқлардан озод этиш бўйича давлат ишонч
қоғозларини тақдим этиш зурур. Шунинг
учун барча мамлакатлар бизга келишлари,
бизга катта сармоялар киритишлари, квота-
ларни сотиб олишлари, мевали дарахтларни
экишлари, бизга янги технологиялар бериш-
лари керак ва бу фақатгина Ўзбекистонга наф
келтирмай дунёни қутқаради. Зеро БМТ маъ-
лумотларига қараганда ҳозирги кунда дунё-
даги табиий озиқ-овқат маҳсулотлари дунё-
нинг ўртача 60 фоиз аҳолисига етади холос.
Қолган 40 % талаб сунъий ва кимёвий маҳсу-
лотлар ишлаб чиқариш билан қопланади.
Шундан фойдаланиб бизда Ўзбекистонда на-
фақат ўз аҳолимизни балки бошқа давлатлар
аҳолиси эҳтиёжларини ҳам таббий озиқ-ов-
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
35
қат маҳсулотлари билан таъминлаш имко-
ниятини яратиш учун мос иқлим мавжуд.
Ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш
икки томонлама имконият тақдим этади,
чунки кўмир ёқадиган электр станцияларини
камайтириш ва камроқ ифлословчи саноат,
транспорт ва маҳаллий ёқилғиларни тарғиб
қилиш ҳавони тозалаш ва иссиқхона газла-
рини камайтириш, газ ўрнига кўмирга ўтиш
эмас, қайта тикланувчи энергия манбалари,
айниқса қуёш энергиясидан фойдаланишни
ташкил этиш заруриятини юзага келтиради.
Глобаллашув ва интеграциялашув ша-
роитида халқаро кўрсаткичларга, хусусан
яшил иқтисодиётни намоён этувчи кўрсат-
кичлар ҳисобини Давлат статистика қўмита-
сида маълумотлар базасига киритиш зарур.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
2018 йил 2 октябрь ЎРҚ—491 сонли “Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 25 сентябрда қабул қилинган,
Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли «2019 — 2030 йиллар даврида
Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори
3.
К.Берденова, В.Штанг, С.Синцов: «Зелёная» экономика как двигатель устойчивого развития/ научной статьи по
экономике и экономическим наукам/2012/ https://cyberleninka.ru/article/n/zelyonaya-ekonomika-kak-dvigatel-ustoychivogo-
4.
R.Sharafutdinov, E.Akhmetshin, A.Polyakova, V.Gerasimov, R.Shpakova, M.Mikhailova: Inclusive growth: A dataset on key and
institutional foundations for inclusive development of Russian regions/ Journal Data in brief, Volume 23, April 2019, 103864.
https://doi.org/10.1016/j.dib.2019.103864
5.
БМТ Бош Котибининг Жаҳон Атроф-Муҳит Кунига Бағишланган Баённомаси, 2019.
6.
Ю.Булгакова, С.Набок: Взаимообусловленность понятий «зеленая» экономика, «зеленый» рост и устойчивое
развитие/ 2017, Выпуск № 5(59) Май 2017, Политические науки
7.
European Environment Agency: Green economy [Electronic resource]. — URL:
http://www.eea.europa.eu/themes/economy/intro(accessed: 12.03.2017).
D.D'Amato, N.Droste, K.J.Winkler, A.Toppinen /2019/Thinking green, circular or bio: Eliciting researchers' perspectives on a
sustainable economy with Q method/Journal of Cleaner Production / Volume 230, 1 September 2019, Pages 460-476/
https://doi.org/10.1016/j.jclepro.2019.05.099
9.
Ю. Литвинова, 2010/ От потепления — к технологиям/ https://iq.hse.ru/news/177674414.html
10. Жадвал Жаҳон банкининг маълумотлари асосида тайёрланди, Ўзбекистон учун кўрсаткич муаллиф ҳисоб-
китоблари натижасида аниқланди.
11. Ўзбекистонда углерод интенсивлигини аниқлашда Давлат Статистика қўмитасининг 2017 йил учун берилган
маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
12. Жаҳон банки маълумотлари https://data.worldbank.org/
13. Б.Алиханов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Атмосфера ҳавоси
мусаффолигини таъминлаш: муаммо ва ечимлар/ 11.10.2019/ http://ekolog.uz/?p=1400
14. Газета.uz, 2015/ТЭМ ҳисобига энергия тизими қуввати 30 фоизгача ошиши мумкин/
https://www.gazeta.uz/uz/2015/10/16/tem/
15. Киотский протокол к рамочной конвенции организации объединенных наций об изменении климата —
Официальный текст на русском языке, ООН, 1998.
РОЛЬ ТАМОЖЕННЫХ ОРГАНОВ В ОБЕСПЕЧЕНИИ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ
БЕЗОПАСНОСТИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Еркебаева Гулайим Рустамовна,
Мирахатов Миразиз Миразим ўғли -
слушатели магистратуры Таможенного института
Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан
Аннотация.
Ҳозирги вақтда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда давлатнинг миллий
ҳавфсизлик даражасига катта эътибор берилмоқда.
Ташқи иқтисодий беқарорлик шароитида миллий ва
минтақавий даражада иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш муаммосининг долзарблиги ортиб бормоқда. Мақолада
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг иқтисодий ҳавфсизлик тизимидаги роли ва ўрни ёритиб берилган,
миллий иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашда божхона органлари фаолиятининг асосий йўналишлари таҳлил
қилинган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлашнинг асосий таркибий қисмлари
аниқланди. Шу билан биргаликда, божхона органлари томонидан мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя
қилиш воситалари ва усуллари кўриб чиқилди. Статистик маълумотларга таянган ҳолда ташқи иқтисодий
фаолият бошқарувининг тариф ва нотариф чораларининг моҳияти очиб берилди. Қўйилган мақсадга эришиш учун
иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш бўйича божхона органлари ролининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.
Калит сўзлар.
иқтисодий ҳавфсизлик, давлат ҳавфсизлиги, божхона маъмручилиги, валюта назорати,
божхона тўловлари, божхона қиймати.
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
