Самарқанд вилоятида саноат ривожланишининг тенденцияси ва унинг статистик таҳлили
Ушбу мақолада Самарқанд вилояти саноат тармоқларининг ривожланиш тенденциялари, тармоқнинг таркибий қисмлари ва уларнинг вилоят саноатидаги улуши, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолати ва таркиби батафсил ёритилиб берилган. Бундан ташқари, вилоятда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат
маҳсулотлари, истеъмол моллари ва уларнинг ўсиш суръати динамикалари чуқур статистик таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳудудий саноатнинг статистик таҳлиллари асосида уни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.