➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 3 (2019) Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
№ 3 (2019) Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар
Jurnal:
Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar
Nashr qilingan:
2019-06-06
Ulashish
Статьи
Тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини оширишда халқаро сифат менежментининг ўрни
Мақолада енгил саноат, жумладан, тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини оширишнинг бош омили бўлган – халқаро сифат менежментини жорий этишнинг илмий-услубий масалалари ва амалий тажрибалар таҳлил этилган. Мақолада соҳадаги муаммолар Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган “Андижон синов ва сертификациялаштириш маркази”нинг “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш” бюроси томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар ўрганилган. Улар томонидан кўрсатилаётган ҳизматлар самарадорлиги ҳам аниқланган. Шу билан бирга мавзуга оид муаммолар ечими бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилган.
Humoyun Qodirov
125-132
132
26
Batafsil o'qish
Ўзбекистон тўқимачилик саноатида хорижий кластер усулини қўллаш
Ушбу мақолада тўқимачилик саноати иқтисодий ўсишини таъминлашда хорижий кластер усулини қўллашнинг айрим хусусиятлари кўриб чиқилди ва таққосланди.Ривожланган давлатлар иқтисодчиларининг кластер усулини ривожлантириш йўналишлари бўйича илмий қарашлари ўрганилди ва таҳлил қилинди. Маҳаллий саноат корхоналарининг паст даражадаги кластерлашувининг баъзи камчиликлари аниқланди. Шунингдек, ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари таклиф этилди.
Rukhsora Kholikova
380-385
124
22
Batafsil o'qish
Экологик сиёсатнинг иқтисодий ривожланишдаги ўрни
Мазкур мақолада экологик сиёсатнинг асослари, тартиб-коидалари, илмий асосланган концепциялари, тактика ва стратегиялари таҳлил этилган. Экологик сиёсат олиб боришнинг устувор йўналишлари аниқланган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳар бир фуқаро, жамият ўзаро келишган ҳолда табиат муҳофазаси учун комплекс иқтисодий-экологик масалалари бўйича дастурлар яратиш зарурлиги асослаб берилган. Давлат божхона қўмитасининг экологик сиёсатни амалга ошириши бўйича устувор йўналишлари ишлаб чиқилган.
Qurbonqul Karimqulov, Nilufar Djo‘rayeva
218-226
141
22
Batafsil o'qish
Олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим сифатини ошириш омили
Мақолада олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири эканлиги баён этилган. Ижодкорлик ва инновацияларни рағбатлантириш, чинакам фидойиликка бўлган миннатдорчилик, унвонлар билан мукофотлаш ва муваффақиятга эришиш университет ўқитувчиларининг иш фаолиятини яхшилайди. Университет раҳбарлари ва бошқа олий ўқув юртлари касбий ўсиш ва тадқиқотларни ривожлантириш, институционал имкониятларнинг мавжудлиги, профессор-ўқитувчилар билан яхши алоқаларни ўрнатиш ва ўқитувчиларнинг иш ҳақини тезкорлик билан тўлаш учун етарли имкониятларни тақдим этишни давом эттиришлари керак.
Norim Rahmonov
199-207
91
21
Batafsil o'qish
Иқтисодий хавфсизлик: иқтисодий моҳияти ва мустаҳкамлаш омиллари
Мақолада иқтисодий хавфсизликнинг долзарб масалалари тафсилотли тарзда таҳлил этилган. Иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти назарий жихатдан ўрганилган ва унинг аҳамияти иқтисодий нуқтаи-назардан тавсифланган. Иқтисодий хавфсизлик стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш учун уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш зарурлиги белгиланган.
Norboy Karimov, Farida Xamidova
208-217
360
70
Batafsil o'qish
Мамлакат ялпи ички махсулотига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили
Мақолада ялпи ички маҳсулотга таъсир этувчи омилларнингг эконометрик таҳлили ўтказилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мисолида танланган омиллар натижасида регрессия тенгламалари тузилган ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган бир қатор таклифлар берилган.
Marg‘uba Xidirova
192-198
50
11
Batafsil o'qish
Корхоналар иқтисодий фаолиятини самарали ташкил этишнинг муаммолари ва тизимли таҳлили
Мақолада корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятида келиб чиқадиган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда корхоналарда тизимли таҳлил натижасида маҳсулот сифатини ошириш ҳамда жаҳон стандартлари даражасига етказишга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Bahrom Jalilov
183-191
97
16
Batafsil o'qish
Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни йўлга қўйишнинг асосий йўналишлари
Мақолада қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларни ўзига хос хусусиятлари, қишлоқ хўжалиги ривожланишининг инновацион йўналишлари келтирилган. Шунингдек муаллифлар томонидан республикамизда инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми ва харажатлари динамикасини таҳлили, инновацияларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиш соҳаси бўйича таснифлаш борасидаги фиқрлар баён этилган.
Norkul Xushmatov, Iroda Rustamova
174-182
146
32
Batafsil o'qish
Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва ривожлантиришнинг концептуал модели
Ўзбекистонда кичик саноат зоналар (КСЗ) ни барпо этиш ва ривожлантиришнинг концептуал модели, унинг босқичлари, расмийлаштириш механизмлари, КСЗларни ишлаб чиқариш йўналишларини белгилаш ва кичик бизнес субъектларини зона ҳудудига жойлаштиришнинг танлов мезонлар тизими ёритилган.
Baxodir Salimov
167-173
56
16
Batafsil o'qish
Чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатлари
Мақолада чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг хўжаликлар тоифалари бўйича йўналишлари таҳлил қилинган ва илмий-амалий тавсиялар келтирилган.
Tolliboy Jo‘rayev, Zohid Siddiqov, Farrux Polvonov
159-166
91
29
Batafsil o'qish
Миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб этиш – иқтисодиёт ривожи
Ушбу мақолада миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб этиш – иқтисодиёт ривожи эканлиги тўғрисидаги жадидларнинг иқтисодий ғоялари ёритиб берилган. XIX аср охири ва ХХ аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати таҳлили, жадидлар иқтисодий қарашларининг тарихий, ижтимоий-иқтисодий асослари, жадидчилик маърифатида миллий иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш масалалари ҳам атрофлича ёритилган.
Rustamjon Rahimov, Gulnora Bazarova
151-158
72
18
Batafsil o'qish
Минтақавий иқтисодиётни бошқаришнинг хорижий тажрибалари
Мақолада минтақавий иқтисодиётни бошқаришнинг илғор хорижий тажрибалари қиёсий тадқиқ этилган ва шу билан бир қаторда иқтисодиётни модернизациялашнинг ҳозирги босқичида республика минтақаларида, хусусан, Хоразм вилояти иқтисодиётини бошқаришни ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари ўрганилган. Минтақавий иқтисодиётни бошқаришни такомиллаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бажарадиган функцияларнинг замонавий ривожланиш эҳтиёжларига қанчалик мос келишига боғлиқлик ҳолатлари ва ушбу йўналишлардаги ислоҳотлар натижаларига таъсир этувчи омиллар аниқланган. Шунингдек ривожланган мамлакатларда минтақавий сиёсатни юритишнинг қатъий қоидалари ва усуллари баён этилган ҳамда улардан маҳаллий шароитда самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Sayidmurod Sattarov
140-150
72
24
Batafsil o'qish
Нефть-газ корхоналарида инновацион стратегик бошқаришни такомиллаштириш
Мазкур мақолада Ўзбекистонда нефть-газ корхоналарини инновацион стратегик бошқаришни такомиллаштириш ва шу тариқа тармоқ корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари тадқиқ қилинган.
Dinora Ishmanova
133-139
59
31
Batafsil o'qish
Акциялар бозор қиймати ва нархи эквивалентлигини таъминлаш йўллари
Мақолада акция қиймати ва нархи мазмуни, таснифи ва тавсифи ҳамда уларнинг бозорлари ва эквивалент боғлиқлиги тўғрисидаги, акция қиймати ва нархининг эмитент бизнеси молиявий аналоги (эквиваленти) сифатида намоён бўлиши тўғрисидаги муҳим тушунчалар ва назарий қарашлар шакллантирилган.
Sanjar Karabaev
1-7
96
17
Batafsil o'qish
Ёғ-мой саноати корхонарида персонални бошқаришни такомиллаштириш
Мазкур мақолада ёғ-мой саноати корхонарида персонални бошқаришни такомиллаштириш масалалари тадқиқ қилинган. Шу билан бирга, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти тизимидаги ёғ-мой корхонари томонидан мавжуд технологияларни янгилаш борасидаги ишлар ҳамда пировардида малакали мутахассис кадрларни соҳага жалб қилишдаги муаммолар атрофлича ўрганилган.
Dilnoza Azlarova
116-124
51
13
Batafsil o'qish
Лойиҳа бошқаруви тизимларини жорий этиш: тавсифи ва инновацион иқтисодиётда амалга ошириш шартлари
Мақолада лойиҳа бошқаруви тушунчаси ва моҳиятини очиб беришга йўналтирилган асосий ёндашувлар таҳлил қилинган. Лойиҳа бошқаруви ва инновацион иқтисодиётнинг ўзига хос белгилари аниқланган тадқиқот стратегияси натижаларига биноан очиб берилган.
Zebo Isaqova
110-115
98
24
Batafsil o'qish
Ўзбекистонда шиша саноати учун маҳсулотларни фарқлаш стратегиялари
Ушбу мақолада Ўзбекистон шишасозлик саноатида маҳсулотлар дифференциация стратегиялари тўғрисида фикр юритилиб, унда дифференциация ва стратегия тушунчаларининг мазмун-моҳияти ёритиб берилган. Тадқиқот объекти сифатида “Асл Ойна“ АЖ фаолияти ўрганилиб, корхона томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотларни дифференциациялаш йўналишлари таклиф этилган.
Aziz Gafurov
97-109
104
15
Batafsil o'qish
Ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш
Мақолада ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг зарурлиги, омиллари ва шарт-шароитлари ёритилган, давлат инвестиция сиёсати ҳамда ҳудудий ривожланиш сиёсати модернизациясининг муҳим йуналишларидан бири сифатида инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш имкониятлари Навоий ЭИЗ и мисолида тадқиқ этилган.
Nazirjon Rajabov
85-96
74
51
Batafsil o'qish
Инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва молиявий бошқаришнинг хориж тажрибаси
Ушбу мақолада инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва молиявий бошқаришнинг хориж тажрибаси ўрганилган. Шунингдек, ривожланган ва ривожланаётган давлатларда инвестицияларни молиявий бошқаришнинг илғор йўналишлари ёритилган.
Dilshod Ismailov
76-84
75
22
Batafsil o'qish
Минтақа иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг назарий жиҳатлари
Мақолада минтақага хорижий инвестицияларни жалб этишга оид илмий назариялар қиёсий тадқиқ этилган ва умумлаштирилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга мустақил муаллифлик таърифи берилган. Хорижий инвестициялар орқали минтақаларнинг иқтисодий ривожланиш йўналишлари белгилаб берилган ва уларни муҳим тавсифловчи белгилари кўрсатилган.
Ikrom Kenjaev
65-75
73
17
Batafsil o'qish
Акциядорлик жамиятларида хусусий капитални ҳисобга олиш тамойилини такомиллаштириш
Мазкур илмий мақолада акциядорлик жамиятларида хусусий капитални шакллантириш манбаларининг услубий жиҳатлари ва унинг ҳисобини ташкил қилишнинг амалий жиҳатлари келтирилган бўлиб, унда акциядорлик жамиятларида хусусий капитални шакллантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳамда назарий асослари тадқиқ қилинган. Шунингдек хусусий капитални шакллантириш бўйича тавсиялар келтирилган.
Qaxramon O‘rishev
57-64
36
11
Batafsil o'qish
Бошқарув ҳисоби тизимини ривожланиши ва такомиллаштириш йўналишлари
Мақолада бошқарув ҳисобини ривожланиши ва такомиллаштириш йўналишлари, бошқарув ҳисоби ва ҳисоботлари тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, бошқарув ҳисоби моҳияти, бошқарув ҳисоби ва ҳисоботлари тизимларининг металлургия корхоналарига хос бўлган айрим камчиликлари, бошқарув ҳисоби тизими ҳисоботларининг намунавий модели келтирилган.
Nodira Abdusalomova
45-56
106
24
Batafsil o'qish
Фермер хўжаликларида узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш
Ушбу мақолада узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари ҳисобининг айрим ташкилий-услубий масалалари тадқиқ этилиб, уларни такомиллаштиришга доир илмий хулосалар шакллантирилиб, тавсия ва амалий таклифлар берилган.
Abdimo‘min Alikulov, Mansur Ibragimov, Zafar Fayzullaev
37-44
56
12
Batafsil o'qish
Туризм маҳсулотлари харажатлари ҳисобини такомиллаштириш
Мақолада туризм компанияларида туризм махсулотлари харажатлари ҳисобини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган, ҳамда олиб борилган дедуктив тадқиқотлар натижасида туризм компанияларнинг молиявий натижаларини ҳисоблаш тартибини янада соддалаштириш мақсадида таклифлар берилган, олиб борилган тадқиқотлар натижасида хулосалар келтирилган. Туризм йўналишидаги корхоналарда харажатлар ва молиявий натижалар ҳисобини ташкил этиш ва уларнинг таҳлил услубиятини самарали ташкил этиш ҳамда ишончли маълумотларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботни тузиш амалиётда ўзига хос хусусият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ушбу соҳада туризм махсулотлари таннархини аниқлашда харажатлар ҳисобини юритиш ва уларда молиявий натижаларни шакллантиришда ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ажратиб берилган.
Mutabar Temirxanova
29-36
58
20
Batafsil o'qish
Бюджет сиёсати самадорлигини белгилаб берувчи омиллар таҳлили
Мақолада бюджет сиёсати шаклланишининг илмий-назарий асослари тадқиқ этилган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш элементлари, ўзига хос бўлган хусусиятлари аниқланган ва баҳоланган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш йўналишлари кўрсатиб берилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида хулосалар шакллантирилган
Anvar Sherov
18-28
75
25
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer