Саноат корхоналари қийматини баҳолашни такомиллаштириш масалалари

Annotasiya

Мақолада саноат корхоналари қийматини баҳолаш аҳамияти ва зарурати асосланиб, корхона қийматини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Хусусан, саноат корхонаси қийматини баҳолаш ёндашувлари ва усуллари ўрганилиб, бу усулларнинг афзаллик ва камчиликлари аниқланиб, қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Chiqarish:
CC BY f
69-78
45

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ismanov, I., & Salimov, G. (2017). Саноат корхоналари қийматини баҳолашни такомиллаштириш масалалари. Iqtisodiyot Va Innovatsion Texnologiyalar, (6), 69–78. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9556
Ibrohim Ismanov, Farg‘ona politexnika instituti

professori, i.f.d.

G‘olibjon Salimov, Farg‘ona politexnika instituti

tayanch doktoranti

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада саноат корхоналари қийматини баҳолаш аҳамияти ва зарурати асосланиб, корхона қийматини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Хусусан, саноат корхонаси қийматини баҳолаш ёндашувлари ва усуллари ўрганилиб, бу усулларнинг афзаллик ва камчиликлари аниқланиб, қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Исманов Иброхим Набиевич,

ФарПИ профессори, и.ф.д.,

Салимов Ғолибжон Қосимбоевич,

ФарПИ таянч докторанти

E-mail:

qosimboyevich@mail.ru

Аннотация:

Мақолада саноат корхоналари қийматини баҳолаш

аҳамияти

ва

зарурати

асосланиб,

корхона

қийматини

баҳолаш

методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилган. Хусусан, саноат корхонаси қийматини баҳолаш ёндашувлари ва
усуллари ўрганилиб, бу усулларнинг афзаллик ва камчиликлари аниқланиб,
қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В данной статье рассмотрены сущность и необходимость

оценки стоимости промышленных предприятий. В работе были разработаны
выводы и предложения по совершенствованию методов оценки стоимости
промышленного предприятия. На основе изучения подходов и методов оценки
стоимости предприятия были выявлены их недостатки, преимущества и
рекомендации по руководству в соответствующей ситуации.

Abstract:

In this article the essence and necessity of an estimation of cost of the

industrial enterprises are considered. Here, conclusions and proposals were
developed to improve the methods for estimating the value of an industrial enterprise.
Based on the study of approaches and methods of valuation of the enterprise, their
shortcomings, advantages and recommendations of the management on this situation
were revealed.

Калит сўзлар:

корхона қиймати, баҳолаш стандартлари, даромадга оид

ёндашув, харажатга оид ёндашув, қиёсий ёндашув.


Кириш

Ўзбекистон қисқа муддат давомида барча соҳаларда ислохотларни амалга

ошириши билан ўз иқтисоддиётини мустаҳкамлаб, жадал суръатларда барқарор
ривожланишни таъминлай олди.

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

Шавкат

Мирзиёев

таъкидлаганидек: “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат
бюджети барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх
даражаси барқарор бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир”
деган фикрлари бунга яққол мисол бўлади [1].

Бир қатор нуфузли хорижий рейтинг ташкилотлари мамлакат

иқтисодиётини ижобий баҳолаб келмоқдалар. Жумладан, Жаҳон банкининг
2016 йил 25 октябрда эълон қилган (Doing Business 2017: Equal Opportunities
for All) рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 87-ўринни эгаллаган [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур рейтингда бизнес юритишнинг ҳолати ва бу борадаги яратилган
имкониятлар ўндан ортиқ йўналишлар бўйича баҳоланади. Бизнес юритишни
баҳолаш натижаси мамлакатда тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик
қилаётган муаммолар ва буларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши
зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон яратади.

Мамлакатимизда барқарор макроиқтисодий ўсишни таъминлашда

иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, жумладан, саноат тармоғи жадал ўсиш
суръатини намоён қилиб келмоқда.

Саноат тармоғи, барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий

манфаатларини бирлашишига, яъни иқтисодий интеграция сифатида ўз
ифодасини топмоқда.

Иқтисодиёти ривожланган хориж мамлакатлари тажрибаси шуни

кўрсатадики, мамлакат ЯИМ таркибида саноатни улуши 70-80% ни ташкил
қилмоқда.

Миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш,

унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик улушини кўпайтириш аниқ дастурларда белигиланган [3].

Бозор муносабатларини ривожланишининг асосий омилларидан бири

рақобатбардош

саноат

корхоналари

фаолиятининг

узоқ

муддатли

ривожлантириш дастурларининг асосий мақсади – маҳсулот (иш ва хизматлар)
ишлаб чиқариш, иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда ўз ҳиссасини
ошириш ва истеъмолчилар талабини максимал қондириш билан саноат
корхоналари қийматини оширишга ҳаракат қилади.

Шунинг учун ҳам, саноат корхоналари қийматини ошиши ва уни

бошқариш механизмини такомиллаштириш замонавий иқтисодиётда, муҳим
масалалардан бири ҳисобланади. Бу масалаларни ижобий ҳал қилиниши,
фикримизча, корхонани инвестицион жозибадорлигини оширибгина қолмасдан,
балки корхона раҳбарияти олдида, самарали ишлаб чиқариш усулларини жорий
қилиш, молия, кадрлар, нуфуз ва истеъмолчилар талабини ўрганиш борасидаги
янги усул ва услубларни ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқаради.

Саноати ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат

корхоналари қийматини ўсиш динамикаси унинг узоқ муддатли ва самарали
фаолият олиб боришини ифодалаши билан бирга, мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши ва турмуш фаровонлигини оширишини таъминлайди.

Бундан ташқари, ривожланиб бораётган иқтисодий жараёнларда яъни,

хусусийлаштириш, фонд бозорлари, суғурта ва ипотека кредитлари кабиларни
ривожланиши билан корхонанинг бозор қийматини аниқлаш зарурати аҳамияти
кенгаймоқда.

Корхонанинг сармояси беқиёс ва ўз таркибига кўра мураккаб товар,

унинг шаклланиш жараёнини кўп жиҳатдан аниқ омиллар белгилаб беради.
Шунинг учун, уни кенгайишининг барча ўзига тегишли ички ва ташқи шарт-
шароитларини ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолашга нисбатан зарурат
пайдо бўлди.

Корхонанинг бозор қийматини аниқлаш олди-сотди операциялари билан

тугамайди. Акциялаштириш, янги потенциал акционерларни жалб этиш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қўшимча акцияларни чиқариш, мол-мулкни суғурталаш, мулкни гаровга қўйиб
кредит олиш, солиқларни ҳисоблаш, мерос қолдириш ҳуқуқидан фойдаланиш
ва бошқа ҳолларда корхона бизнесини баҳолашга нисбатан эҳтиёж ортади [4].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Ўзбекистон

Республикасининг

бизнесни

баҳолаш

соҳасидаги

қонунчилигида саноат корхоналарининг бозор қийматини аниқлашга
қаратилган бизнесни ёки ундаги улушни баҳолашнинг асосий мақсадлари
қуйидагилардан иборат:

-

фаолият юритаётган корхона ёки корхонадаги мулк улуши билан олди-

сотди қилиш;

-

бошқарув қарорлари қабул қилиш;

-

қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб

чиқариш);

-

корхона ўз акцияларини қайтариб сотиб олиши;

-

бошқа ташкилотнинг устав фондига акциялар пакетини киритиш.

Меъёрий ҳужжатлар ёки баҳолашга оид вазифалар доирасида бозор

қийматини

аниқлашга

қаратилган

баҳолашнинг

бошқа

мақсадлари

белгиланиши ҳам мумкин [5].

-

мавжуд корхона бошқаруви самарадорлигини ошириш;

-

реструктиризация қилиш;

-

корхонани ривожлантиришнинг стратегик режаларини тузиш;

-

кредит муносабатларида корхонани гаров сифатида баҳолаш;

-

солиққа тортиш сиёсатини ишлаб чиқиш;

-

дивиденд сиёсатини ишлаб чиқиш;

-

амортизация сиёсатини ишлаб чиқиш;

-

корхонани ривожлантириш учун инвестиция лойиҳаларини амалга

ошириш каби мақсадлар белгиланиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатларда ҳам корхона қийматини баҳолаш битта аниқ

мақсадда ўзтказилади яъни, корхонанинг асосий иқтисодий функцияси бўлган
фойдалиликни таъминлаш учун баҳолаш жараёнида олинган прогноз
маълумотларга асосланиб, корхона фаолиятини самарали юритиш ҳисобланади.

Баҳолаш объектининг бозор қиймати деганда энг эҳтимол тутилган нархи

тушунилиб, унга кўра мазкур баҳолаш объекти очиқ бозорда рақобат
шароитида, битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз
манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қилади, битим
нархининг баланд-пастлигида эса бирон-бир фавқулодда ҳолатлар, шу
жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс
этмайди [6].

Корхона қийматини баҳолашни ёритишга бағишланган илмий

адабиётларни “Корхона қийматини баҳолаш”, “Бизнес қийматини баҳолаш”
номлари билан аталган.

Аслида бу тушунчаларнинг қайси бирини қўллаш ўринли?
Уларнинг бир-биридан фарқи ёки ўхшаш томонлари нималардан иборат?
Шу каби саволларга ойдинлик киритиб ўтсак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Биринчи навбатда, бизнес – даромад келтирувчи тадбиркорлик фаолияти

тури ҳисобланиб, у корхона кўринишидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга.
Демак, қийматни баҳолаш нуқтаи назардан “корхона қиймати” ва “бизнес
қиймати” тушунчалари мазмунан бир хил эканлигини кўриш мумкин.

Қийматни

баҳолаш

тушунчасини

дастлаб,

Нобель

мукофоти

совриндорлари, америкалик иқтисодчи олимлар Мертон Миллер (Merton Miller)
ва Франко Модильяни (Franco Modigliani) томонидан 1961 йилда «Journal of
Business» журналида чоп этилган “Дивиденд сиёсати, акциялар қийматини
баҳолаш ва уни ўсиши” (Dividend Policy, Growth and Valuation of Shares) [7]
номли мақолада келтириб ўтганлар. Улар биринчи марта капитал қиймати ва
акциялар қийматини баҳолашнинг концепциясига асос солишган.

Кейинчалик бу концепция оммалашиб, европа иқтисодчи олимлари

Альфред Раппапорт (Alfred Rappaport) ва Джоуэл Стерн (Joel Stern)
биринчилардан бўлиб, Миллер ва Модильянининг қийматни ҳисоблаш
формулаларидан амалиётда фойдаланиб, компьютер жиҳозлари бозорида
акцияларнинг бозор баҳосини ҳисоблашга муваффақ бўлганлар.

Бизнесни баҳолаш бўйича эса, З.Кристофер Мерсер, Трэвис У.

Хармсларнинг “Бизнесни баҳолашнинг интеграл назарияси” (Integrated theory
of business valuation) [8] номли монографияда биринчи бор назарий ва
методологик назариялар келтириб ўтилган ва бу бутун жаҳон учун амалий
аҳамиятга эга бўлди. Унда, “бизнес қийматини баҳолашнинг интеграл
назарияси, баҳолаш учун зарур бўлган молиявий-иқтисодий маълумотларни
бозор иштирокчиларининг реал ҳаракати учун назарий ва амалий қайта ишлаш
учун хизмат қилади” деб белгиланган. Корхонани олди-сотди қилишда сотувчи
ва харидорлар ёки мулк ва ундаги улушни сотишда бозор иштирокчилари
фаолиятини самарали ташкил этишда бизнес қийматини баҳолашнинг интеграл
назариялари ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, яхлит “корхона қиймати” ва
“алоҳида акционерларнинг мулкдаги улушлари қиймати” тушунчаларига
ойдинлик киритилган. Унга кўра:

Корхона қиймати – юритилаётган бизнесдан келгусида кутилаётган пул

оқимлари йиғиндисидир. Алоҳида акционерларнинг мулкдаги улуши қиймати
асосан, мулкдорнинг улуши ҳисобига келгусида олиниши мумкин бўлган
даромад эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Халқаро баҳолаш стандартларида эса, корхона қийматини бизнесдаги

хусусий капиталнинг умумий қийматига, корхона қарзлари қўшилиб, унинг
пул маблағлари ёки унга тенглаштирилган маблағлари айириб ташлаш орқали
ифодаланган [9].

Юқоридаги корхона қийматига берилган тарифлар шуни кўрсатмоқдаки,

корхонани дастлаб бир бутун корхона сифатида кейин уни келтириши мумкин
бўлган даромадларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган.

Ғарб мамлакатлари иқтисодчилари корхона қийматини кўпроқ келгусида

олиниши кутилаётган даромад, акциялари қиймати ва уларни ўсиши билан
ифодалашга асосий эътиборни қаратишган бўлса, Россиялик иқтисодчи
олимлар эса, корхонани ишлаб чиқариш, тижорат ва ижтимоий зарурати
асосида баҳолашган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, корхона

қийматига қуйидагича таъриф бериш фикримизча, ўринли ҳисобланади:

Корхона қиймати

бу маълум бир санага, аниқ бир мақсадда уни яхлит

мулкий мажмуа сифатида, келгусидаги келтириш мумкин бўлган барча
даромадлари ва уларни манбаларини ҳисобга олган ҳолда пулда ифодалашдир.

Тадқиқот методологияси

Халқаро баҳолаш стандартларига мувофиқ бизнес қийматини

баҳолашнинг қуйидаги 3 та ёндашувлари мавжуд: қиёсий (direct market
comparison approach), даромадга оид (income approach) и харажатга оид (cost
approach) ёндашувлар [10]. (1-расм)

1-расм. Корхона қийматини баҳолашнинг асосий ёндашув ва

методлари таснифи.

Ҳар қандай ҳолатларда ҳам корхона қийматини баҳолаш битта аниқ

мақсадда ўтказилади яъни, корхонанинг асосий иқтисодий функцияси бўлган
фойдалиликни таъминлаш учун баҳолаш жараёнида олинган прогноз
маълумотларга асосланиб, корхона фаолиятини самарали юритиш ҳисобланади.

1-жадвалда барча манфатдор субъектлар томонидан корхона қийматини

баҳолаш мақсадлари таснифланган.
Умуман олганда корхона қийматини баҳолашнинг у ёки бу мақсадда амалга
оширилмасин,

корхона

қийматини

баҳолаш

замонавий

иқтисодий

К

ап

итал боз

ор

и ус

ули

Б

ити

м

ла

р ус

ули

Та

рм

оқ

ла

р к

оэфф

иц

ен

ти

ус

ули

С

оф акт

ивла

р ус

ули

Ли

кви

да

ци

я қ

или

нга

н

на

рх ус

ули

Корхона қийматини баҳолашнинг асосий

ёндашув ва методлари

Даромадга асосланган

ёндашув

Қиёслашга асосланган

ёндашув

Харажатларга

асосланган ёндашув

Да

ром

адларн

и к

ап

италла

шти

ри

ш

ус

ули

ус

ули

Пул о

қи

м

ла

ри

ни

ди

ск

он

тл

аш

ус

ули


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

жараёнларнинг зарурий иқтисодий категорияси сифатида намоён бўлиб
қолаверади.

1-жадвал.

Манфаатдор субъектлар томонидан корхона қийматини баҳолаш

мақсадларини таснифланиши

Баҳолаш

Субъекти

Баҳолаш мақсади

Корхона юридик шахс

сифатида

1. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш;
2. Корхонани ривожлантириш стратегияларини ишлаб
чиқиш;
3. Акция чиқариш;
4. Бошқарув самарадорлигини баҳолаш

Таъсисчи

1. Мулкдан самарали фойдаланиш йўлларини белгилаш;
2. Корхонани қўшиш ёки бўлиш тўғрисидаги қарорларни
қабул қилиш;
3. Корхонани ёки ундаги улушни олди-сотди қилиш;
4. Корхонани тугатишдан олинадиган тушум миқдорини
аниқлаш

Кредит муассасалари

1. Кредит олувчининг молиявий имкониятларини аниқлаш;
2. Тақдим қилинган кафолат асосида кредит суммасини
аниқлаш

Суғурта ташкилотлари

1. Суғурта бадали миқдорини аниқлаш;
2. Суғурта тўлови миқдорини аниқлаш.

Фонд биржалари

1. Бозор конъюнктураси умумий тавсифини ўрганиш;
2.Қимматли қоғозлар котировкасини текшириш

Инвесторлар

1. Капитал

қўйилмаларнинг мақсадга мувофиқлигини

текшириш;
2. Инвестиция киритилгандан кейинги қийматини аниқлаш

Давлат бошқарув органлари

1. Хусусийлаштириш жараёнига тайёрлаш;
2. Солиқ солиш мақсадларида баҳолаш;
3.Банкротлик тартиботлари орқали тугатилганда тушум
миқдорини аниқлаш;
4. Суд ишлари учун баҳолаш

Хар бир баҳолаш ёндашувларида баҳолаш услублари мавжуд. Бизнес

қийматини баҳолашда даромадга оид ёндашув икки услубдан иборат: пул
оқимларини дисконтлаш ва даромадларни капиталлаштириш. Қиёсий ёндашув
доирасида эса, капитал бозори ва битимлар усулларидан фойдаланилади.
Харажатга оид ёндашув усуллари: соф активлар ва тугатиш қиймати
усулларидан иборат.

Пул оқимларини дисконтлаш (discounted cash flow) усулининг асосини

дивидендларни дисконтлаш модели (discounted dividend model) ташкил этади.
Дивидендларни дисконтлаш моделини биринчи марта Джон Виллиамс
томонидан АҚШда 1930 йилда таклиф қилинган [11].

Унга кўра, ҳисоблаш формуласи қуйидагича:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бу ерда:

Price – нарх

Div – дивидентлар

R – дисконт ставка

Даромадни капиталлаштириш усули ёрдамида аниқлаш айрим давр

мобайнида олинган даромад миқдорини шу даромадга мувофиқ бўлган
капиталлаштириш ставкасига бўлиш йўли билан, қуйидаги формула бўйича
амалга оширилади:

бу ерда:
PV - жорий қиймат;
CF - йил (ёки бошқа танланган давр) мобайнида олиш кутилаётган

даромад;

R - капиталлаштириш ставкаси.
Қиёсий ёндашув усуллари билан аниқлаш учун қуйидаги формула бўйича

ҳисобланадиган мультипликаторлар қўлланилади:

бу ерда:

М

- мультипликатор;

Н

- ўхшаш корхонанинг сотув нархи (ёки қийматни белгиловчи ўзга асос);

К

- корхона фаолиятини тавсифлайдиган молиявий, ишлаб чиқаришга оид

ёки моддий кўрсаткич.

Тегишинча, баҳолаш объектининг нархи молиявий кўрсаткични тегишли

мультипликаторга кўпайтириш йўли билан аниқланиши мумкин:

Мультипликаторлар умуман корхона бўйича ёки бир акцияга нисбатан

ҳисобланиши мумкин.

Харажатга оид ёндашув усуллари учун умумий формула қуйидаги

кўринишга эга:

Корхона қиймати = Активлар қиймати - Мажбуриятлар қиймати (5)


Баҳолаш объекти қийматининг якуний миқдори қуйидаги формула бўйича

аниқланади:

Кяк

=

Кхар * С1 + Кдар * С2 + Кқиёс * С3

, (6)

бу ерда:

Кяк

- баҳолаш объектининг якуний қиймати;

Кхар, Кдар, Кқиёс

- тегишинча харажатга оид, даромадга оид ва қиёсий

ёндашувлар билан аниқланган қийматлар;

С1, С2, С3

- ҳар бир баҳолаш ёндашуви учун танланган тегишли

солиштирма ўлчовлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бунда, қуйидаги шарт бажарилиши лозим:

С1 + С2 + С3 = 1


Таҳлил ва натижалар

Ҳар бир баҳолаш ёндашуви доирасида белгиланган усулларни танлашни

баҳоловчи баҳолаш мақсади, баҳолаш объектининг хусусияти ва ривожланиш
имкониятлари, чекловчи шартлар, ахборот базаси мавжудлиги ва унинг
тўлиқлигини ҳисобга олиб мустақил амалга оширади.

Корхонани баҳолашни амалга оширишда баҳоловчи баҳолашнинг

даромадга

оид,

қиёсий

ва харажатга

асосланган

ёндашувларидан

фойдаланишни ёки фойдаланишдан воз кечиш сабабларини аниқлаш лозим.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, корхона қийматини баҳолашнинг асосий

ёндашувлари ва услубларини ўрганиш асосида уларнинг афзаллик ва
камчиликлари аниқланди [12] (2-жадвал).

2-жадвал

Корхона қийматини баҳолашнинг асосий ёндашувлари ва усуллари

таҳлили

Ё

нда

шу

вл

ар

Усуллар

Қўллаш

мумкин

бўлган

шартлари

Баҳолана

ётган

қиймат

тури

Афзалликлари

Камчиликлари

Қўллаш соҳаси

Ха

ра

жа

тг

а

асо

сл

анг

ан

ён

да

шу

в

Соф

активлар

усули

Ишончли ва

асосли

бухгалтерия

балансига эга

бўлиши.

Инфляция

даражаси юқори

бўлмаслили

Баланс

қиймати

Фойдаланишга

қулай

Активлардан

олиниши мумкин

бўлган фойдани

ифодаламайди.

Инфляциянинг

юқори суратларда

баҳолаш натижа-

лари ўз кучини

йўқотади.

Активларнинг ба-

ҳоси унинг эскири-

ши ҳисобига бозор

баҳоси билан мос

келмайди

Янги бизнесни

баҳолашда, ички

фирма

диорасида,

корхона фойда

келтирмаётганда

Тугатиш

қиймати усули

Фаолиятни

тўхтатиш,

активларни

сотиш ва

мажбуриятларни

бажариш

Тугатиш

қиймати

Тезлаштирилган

тугатиш

жараёнида

корхона ва унинг

активлари

қийматини

аниқлаш

Олиниши мумкин

бўлган фойдани

кўрсатмайди. Энг

мақбул бозор

қийматини

кўрсатмайди

Кафиллик

қилишда,

нархларнинг паст
даражасида олди-

сотди қилишда ва

фойда

келтирмайдиган

корхонани

сотишда

Да

ро

м

адг

а

оид

ён

да

шу

в

Даромадларни

капитал-

лаштириш

усули

Бир маромда

даромадлар

олаётганда

Бозор

қиймати

Келажакда

даромад

келтирди

Ҳисоблашга қулай

Инвестиция

лойихаларини

жорий қилишда

Пул

оқимларини
дисконтлаш

усули

Барча

корхоналарга

қўллаш мумкин

Бозор

қиймати

Келажакда кор-
хонанинг олиши
мумкин бўлган
даромадини би-
лишга имкон бе-

Прогноз қилишда

хатоликлар бўлиши

мумкин

олди-сотди,

суғурта,

солиқ солиш

кафиллик,

инвестиция


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

9

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ради. Корхона
даромадлари
ўзгаришини аниқ
даврини кўриш
мумкин

Қиёс

ий

ён

да

шу

в

Капитал бозори

усули

Ўхшаш

корхоналар

бўйича

маълумотлар

етарли бўлиши

зарур

Бозор

қиймати

Ўхшаш

корхоналар

маълумотларига

асосланиб аниқ

бозор қийматини

олиш мумкин

Меҳнат сарфи

юқори.

Агар корхонани

олди сотди қилиш

бўйича

маълумотлар

етарли бўлмаса,

фойдаланиш

имкони йўқ

олди-сотди

Битимлар усули

Ўхшаш

корхоналар

бўйича

маълумотлар

етарли бўлиши

зарур

Бозор

қиймати

Ўхшаш

корхоналар

маълумотларига

асосланиб аниқ

бозор қийматини

олиш мумкин

Мунозарали

натижалар чиқиши

мумкин

олди-сотди

Хулоса

ва

таклифлар

Саноат корхоналари қийматини аниқлашда айрим муаммоли вазиятлар

мавжуд. Булар:

-

қийматни аниқлашга меҳнат сарфининг юқорилиги;

-

идентификациялашнинг мураккаблиги;

-

қийматни шакллантирувчи омилларни ҳисоблаш ва баҳолаш;

-

мавжуд методларнинг алоҳида хусусиятларга эга бўлган корхоналар

қийматини баҳолаш чекланганлиги;

-

юқори эҳтимоллик билан даромадларни башорат қилиш;

-

барча ёндашувларни ҳисобга олиб якуний қийматни умумлаштрииш

кабилардир.

Мавжуд муоммоларни бартараф этиш юзасидан илмий асосланган

таклифларни ишлаб чиқиш ва уларга юридик тус бериш бугунги куннинг
долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.

Фойдаланилган

адабиётлар

рўйхати

1.

“Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” мавзусидаги
Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Шавкат

Мирзиёевнинг

мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси// http://press-service.uz/uz/lists/view/187

2.

Doing

Business

2017:

Equal

Opportunities

for

All.

http://www.doingbusiness.org/~/media/wbg/doingbusiness/documents/profiles/countr
y/uzb.pdf

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 й. ПФ-4947-

сонли "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида"ги фармони

.

http://lex.uz/


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

10

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

4.

Б.Ходиев, Б.Беркинов, А.Кравченко. Бизнесни баҳолаш – (ўқув

қўлланма) – Т.:”ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ”, 2007 – 13-бет.

5.

Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти 9-сонли

(МБМС) “Бизнес қийматини баҳолаш”ни қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар,
4- банди.

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1531621

6.

Ўзбекистон Республикасининг 19.08.1999 й. 811-I-сонли "Баҳолаш

фаолияти тўғрисида"ги қонуни.

http://lex.uz/

7.

Merton M., Franco M., Dividend Policy, Growth and the Valuation of

Shares//Journal of Business. 1961b, October, page 411.

8.

З. Мерсер, Т. Хармс, Интегрированная теория оценки бизнеса/Под

научн. ред. В.М.Рудгайзера; (пер. с англ. Л.И.Лопатников).-М.: Маросейка,
2008-288 с

9.

International Valuation Standards IVS -2017. IVSC, 2017.- 115 p

10.

Proposed New International Valuation Standards. Exposure Draft.

International Valuation Standard Council, 2010.

11.

John Burr Williams, the Theory of Investment Value. Harvard University

Press 1938; 1997 reprint, Fraser Publishing.

12.

Салимов Ғ. Бизнес қийматини баҳолаш ёндашувларининг ўзига хос

хусусиятлари “Иқтисодиётда корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш
ва инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг долзарб масалалари”.
Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. – Т.: Молия, 2016. 302-бет.

Bibliografik manbalar

“Танкидий тахдил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик -хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак” мавзусидаги Узбекистан Рсспубликаси Прсзидснтининг Шавкат Мирзиссвнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси// http://press-service.uz/uz/lists/view/! 87

Doing Business 2017: Equal Opportunities for All. http://www.doingbusincss.Org/-/media/wbg/doingbusincss/documents/profiles/countr y/uzb.pdf

Узбекистан Республикаси Президентининг 07.02.2017 й. ПФ-4947-сонли "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида"ги фармони . http://lex.uz/

Б.Ходиев, Б.Беркинов, А.Кравченко. Бизнесни бахолаш - (укув кулланма) - Т.:"ИКТИСОД ВА МОЛИЯ”, 2007 - 13-бет.

Узбекистан Реснубликаси мулкни бахолаш миллий стандарти 9-сонли (МБМС) “Бизнес кийматини бахолаш”ни куллаш буйича услубий курсатмалар, 4- банди. http://lex.uz/Dages/getDage.aspx71act id= 1531621

Узбекистан Рсспубликасининг 19.08.1999 й. 811-1-сонли "Бахолаш фаолияти тугрисида'Ти конуни. http://lex.uz/

Merton М., Franco М., Dividend Policy, Growth and the Valuation of Shares//Joumal of Business. 1961b, October, page 411.

3. Мерсер, T. Хармс, Интегрированная теория оценки бизнсса/Под научн. ред. В.М.Рудгайзера; (пер. с англ. Л.И.Лопатников).-М.: Маросейка, 2008-288 с

International Valuation Standards IVS -2017.1VSC, 2017.-115 p

Proposed New International Valuation Standards. Exposure Draft. International Valuation Standard Council, 2010.

John Buit Williams, the Theory of Investment Value. Harvard University Press 1938; 1997 reprint, Fraser Publishing.

Салимов F. Бизнес кийматини бахолаш ёндашувларининг узига хос хусусиятлари “Иктисодиётда корпоратив бошкарув тизимини ривожлантириш ва инвестицион мухит жозибадорлигини оширишнинг долзарб масалалари”. Халкаро илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: Молия, 2016. 302-бет.