Estimation of economic efficiency of railway transport in Uzbekistan

Abstract

The article reveals the importance of railway transport in the country's economy and analyzes the level of development of the industry. Various methods for assessing the effectiveness of railway transport are analyzed, and the trend of changes in the main indicators that assess the operation of the system is reflected. In addition, the existing problems in railway transport were identified and measures were recommended to solve them.

Source type: Journals
Years of coverage from 2011
inLibrary
Google Scholar
HAC
CC BY f
166-174
51

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Zhalolova, M. (2021). Estimation of economic efficiency of railway transport in Uzbekistan. Economics and Innovative Technologies, (5), 166–174. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12150
Madina Zhalolova, Tashkent State University of Economics

basic doctoral student

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article reveals the importance of railway transport in the country's economy and analyzes the level of development of the industry. Various methods for assessing the effectiveness of railway transport are analyzed, and the trend of changes in the main indicators that assess the operation of the system is reflected. In addition, the existing problems in railway transport were identified and measures were recommended to solve them.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

178

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ТЕМИР ЙУЛ ТРАНСПОРТИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Жалолова Мадина Шопўлат қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти

E-mail:

m.sh.jalolova@inbox.ru

Аннотация.

Мақолада мамлакат иқтисодиётида темир йўл транспортининг

моҳияти очиб берилган

ҳамда

тармоқнинг ривожланиш даражаси таҳлил

қилинган

.

Темир йўл транспортининг самарадорлигини баҳолашнинг турли усуллари таҳлил
қилинган,

тизим фаолиятини баҳоловчи

асосий кўрсаткичларининг ўзгариш тенденцияси

акс эттирилган. Шу билан бир қаторда,

темир йўл транспортида мавжуд муаммолар

аниқланган

ҳамда

уларни бартараф этиш

чора

-

тадбирлари тавсия қилинган

.

Калит сўзлар.

темир йўл транспорти, транспорт инфратузилмаси, темир йўлда

юк

ташувчилар,транспорт

тизимини

бошқариш

механизмлари,темир

йўл

транспортини самарали бошқариш.

Аннотация.

В статье раскрывается значение железнодорожного транспорта в

экономике страны и анализируется уровень развития отрасли. Проанализированы
различные методы оценки эффективности железнодорожного транспорта, отражена
тенденция изменения основных показателей, оценивающих работу системы. Кроме того,
были выявлены существующие проблемы на железнодорожном транспорте и
рекомендованы меры по их решению.

Ключевые слова.

железнодорожный транспорт, транспортная инфраструктура,

железнодорожные перевозчики, механизмы управления транспортной системой,
эффективное управление железнодорожным транспортом.

Abstract.

The article reveals the importance of railway transport in the country's economy

and analyzes the level of development of the industry. Various methods for assessing the
effectiveness of railway transport are analyzed, and the trend of changes in the main indicators
that assess the operation of the system is reflected. In addition, the existing problems in railway
transport were identified and measures were recommended to solve them.

Keywords.

railway transport, transport infrastructure, railway carriers, transport system

management mechanisms, efficient railway transport management.

Кириш

Иқтисодиётнинг

бошқа тармоқларидан фарқли равишда транспорт

ишлаб

чиқариш

соҳасининг

зарур шарти ҳисобланади –

хом ашё ресурсларисиз

муваффақиятли ривожланиши мумкин, аммо

асосий таркибий қисми транспорт

инфратузилмаси бўлган транспорт мажмуисиз унинг ижтимоий

-

иқтисодий тараққий

этишини тасаввур этиб

бўлмайди.

Темир йўл транспорти

-

замонавий иқтисодиётининг

асосидир. Шу маънода, у

бозор муносабатларининг объекти бўлиб хизмат қилади, унинг самарали фаолияти
иқтисодиётнинг барча тармоқлари, корхоналар, уларнинг уюшмаларининг

фаолият

кўрсатиши

ва ривожланишига боғлиқ.

Темир йўл транспорти

умумий фойдаланишдаги транспорт турларидан бири

бўлиб, у ишлаб чиқариш ва

ижтимоий йўналишдаги корхоналар, муассасалар ва

ташкилотларни ўз таркибига олган, бошқа давлатларнинг темир йўллари ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

179

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро

ҳамкорликда ташиш эҳтиёжларини

таъминловчи ягона ишлаб чиқариш

-

технология мажмуидан иборатдир

.

Айтиш жоизки,

транспорт хизматларининг самарадорлиги ва сифати, ўз

навбатида, рақобатбардошлиги асосан транспорт жараёнлари оқимининг сифати ва
техник ускуналарнинг ишончлилиги билан белгиланади. Техник жиҳозларнинг
носозликларининг энг муҳим операцион кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш темир
йўл транспорти харажатларини оптималлаштиришнинг истиқболли йўналиши бўлиб,

юк ва йўловчи ташиш пайтида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларни
камайтириш. имконини беради

Мамлакатда

самарали фаолият кўрсатаётган транспорт инфратузилмаси аҳоли

ва ишлаб чиқаришни жалб қилишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб, ишлаб
чиқарувчи кучларни жойлаштиришда муҳим устунлик беради ва синергетик самарага
эришиш имкониятини беради. Транспорт таркибий қисми ижтимоий

-

иқтисодий

тараққий этиш даражаси турлича бўлган ҳудудларни ўзаро боғлаб туриш билан бирга,
кўплаб шаҳарлар, иқтисодий марказлар ва ареалларнинг ноқулай ва географик
жиҳатдан узоқда жойлашганлиги билан боғлиқ баъзи камчиликларни олдини олиб

,

янги ресурслар ва ҳудудлар ўзлаштирилишини рағбатлантиради, давлат иқтисодий
маконида янги ўсиш қутбларини шакллантириб

,

эскиларини қайта тиклайди

. [1].

Бу ўринда айтиш мумкинки,

аксарият хорижий мамлакатларда милллий темир

йўллар яқин йилларда хусусийлаштирилган ва ислоҳотлар ўтказилиб, улар фаолияти

қайта кўриб чиқилмоқда, бу темир йўл транспорти фаолиятининг янада операцион
мослашувига сабаб бўлади. Бундан ташқари, темир йўлларда узоқ масофаларга
самарали темир йўл ташувларини ривожлантириш давом этмоқда, шу билан бирга
қисқа масофаларга автомобил транспорти билан ўзаро аралаш ташувлар йўлга
қўйилмоқда.

Ислоҳотлар амалга оширилганидан сўнг

,

транспорт инфратузилмасини

ривожлантиришнинг универсал тузилмавий моделининг

йўқлиги ва унинг ишлаш

шароитларига боғлиқлигини

яққол

кўриниб қолди. Бу ҳолда транспорт

унумдорлигини ва уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, транспорт корхоналарини
корпоратив бошқаришни татбиқ этиш, рақобатни кучайтириш ва транспорт
хизматлари бозорида темир йўл транспорти улушини ошириш каби умумий
вазифалар белгилаб олинди.

Мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшганига қарамай, темир йўл транспорти

муайян қийинчиликларни бошдан кечирмоқда: шу пайтгача унинг асосий
воситаларининг маънавий ва

моддий эскириши муаммоси ҳал қилинмаган.

Масалан,

автоматлаштириш хизматида

,

темир йўл транспортининг инфратузилмавий

комплекси билан боғлиқ бўлган телемеханика ва блокировка, стандарт муддатидан
ошиб

ишлайди

.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда,

ушбу тадқиқотда темир йул транспорти

кўрсаткичларини таҳлил қилиш

,

ўрганиш ва самарадорлигини

баҳолаш мақсад

қилиниб

,

темир йўл транспортининг самарадорлигини баҳолашнинг турли

усулларини

таҳлил қилиш,

тизим фаолиятини баҳоловчи

асосий кўрсаткичларни

ажратиш,

темир йўл транспортида мавжуд муаммоларни

аниқлаш

,

камчиликларини

кўрсатиш ҳамда

уларни бартараф этишга

ҳаракат қилинади

.

Мавзуга оид адабиётлар

таҳлили

Темир йўл транспорти транспорт воситаларидан унумли фойдаланиш

билан

йўловчилар ва юкларни ташишга бўлган эҳтиёжини талаб этилган муддатда ва

тўлиқ


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

180

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳажмда

қондириш имконияти ҳам транспорт тармоғининг, минтақалар,ҳамда

умуман мамлакатнинг иқтисодий аҳволини белгилаб беради.

О.И. Волковнинг

сўзларига кўра, темир йўл тармоғида моддий ишлаб чиқариш

қуйидаги асосий компонентларни ўз ичига олади: одамлар

(профессионал

тайёргарликдан ўтган кадрлар); меҳнат воситалари (машиналар, механизмлар,
асбоблар, тузилмалар); меҳнат объектлари (материал, ўсимлик ва ҳайвонот
манбаларидан

);

энергия

(

электр, иссиқлик, механик); ахборот

(илмий

-

техник,

тижорат, операцион ва ишлаб чиқариш,

юридик, ижтимоий

-

сиёсий)

[3].

О.Г. Туровец жамият ишлаб чиқариш услуби иккита компонентдан ташкил

топганлигини тушунтиради: ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш
муносабатлари. Ишлаб чиқарувчи кучлар ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок
этувчи куч ва воситалар билан ифодаланади. Шундай қилиб, ишлаб чиқарувчи
кучларнинг элементлари

-

одамлар ва ишлаб чиқариш воситалари

-

меҳнат

қуроллари ва меҳнат объектлари (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар,
ёқилғи, яъни меҳнат воситалари ёрдамида инсон таъсирига йўналтирилган)

[3].

С

.

М.Ресер ўз ишида минтақавий транспорт тизимларини ўзгартириш

шароитида бошқариш моделлари ва муаммоларини

ўрганиб чиқади. Мамлакат

ишлаб чиқариш ва транспорт тизимида транспорт турларининг ўзаро таъсири
усуллари, транспорт операциялари бозорини прогноз қилиш методологияси ва
асосий автомобил транспортида ишларни режалаштириш тамойиллари батафсил
таҳлил қилинган [4].

Тадқиқотни амалга ошириш методологияси

Методологик

жиҳатдан

темир

йўл

транспортининг

ишлаши

ва

ривожланишининг долзарб масалалари бўйича

илмий

ишланмаларга, ишлаб

чиқаришни иқтисодий бошқариш жараёнлари, транспорт сифатини аниқлаш ва
режалаштириш услубияти

,

аҳолига хизмат кўрсатиш

масалаларига

асосий эътибор

қаратилиши зарур.

Темир йўлда юк ташувчилар фаолиятини ривожалантириш мақсадида

,

бошқа

транспорт турларида юк ташувчи хусусий юк ташувчилар билан муваффақиятли
рақобатлашиш учун бошқа логистика тармоғидаги компаниялар билан альянслар
тузиш

мақсадга мувофиқ

бўларди.

Мамлакатимизда темир йўл транспортини

ривожлантириш, ушбу жараёнда юзага келган

муаммоларни ҳал қилиш мақсадида

транспорт тизимини бошқаришнинг замонавий усулларини таҳлил қилдик

ҳамда

таққослаш, таҳлил қилиш усуллари орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш
йўналишларини белгилаб олдик.

Тадқиқотининг

назарий ва амалий асосларини

юк

ташиш

жараёнининг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш соҳасидаги маҳаллий ва

хорижий муаллифларнинг фундаментал ва асарлари

ҳамда бу соҳадаги

концептуал

қоидалар ташкил этган.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизнинг темир йўл тизимини

янада ривожлантириш ва

модернизациялаш мақсадида 2010 йил 21 декабрдаги «

2011-

2015 йилларда

инфраструктурани ривожлантириш, транспорт ва коммуникация қурилишини
жадаллаштириш»

тўғрисидаги ПК

-1446-

сонли, 2017 йил 10 июлдаги «Тез юрар

йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этган

ҳолда Қарши

-

Китоб темир йўл

линиясини электрлаштириш»

тўғрисидаги

ҳамда

2019 йил 6 мартдаги «Юк ва йўловчи

ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари» тўғрисидаги ПҚ

-4230-

сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти

қарорлари қабул қилинди.

Бу

қарорларнинг ижроси йўловчи ташиш хизматлари бозорида темир йўл транспортнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

181

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иштироки ва ҳолатини мустаҳкамлашга имкон яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт

соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги ПФ

-5647-

сонли қабул қилинган фармонида темир йўл транспортини

ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш, темир йўл транспорти
истиқболли

прогнозлари,

ривожлантириш

ва

объектларни

жойлаштириш

схемаларини ишлаб чиқиш, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида тариф
ва транзит сиёсатни амалга ошириш, темир йўл транспортининг ўтказиш ва ташиш
қобилиятини ошириш, темир йўл транспорти хизматлари бозорини ривожлантириш
бўйича комплекс чора

-

тадбирларни қабул қилиш

устивор йўналишлар қилиб

белгиланган.

Мултимодал ва интермодал юкларни етказиб бериш хизматларини ягона

транспорт тизимида ривожлантириш ва экспедиторликнинг турли иштирокчиларини
бирлаштириш учун янги имкониятлар яратилмоқда. Юборувчилар ва қабул
қилувчиларга хизмат кўрсатиш учун логистика технологиялари ва тезкор транспорт
тизимларига бўлган эҳтиёж

глобал транспорт тизимларининг ҳаракатлантирувчи

кучига айланмоқда. Бу ташкилий ва техник воситаларнинг мураккаблигини оширади.
Интеграция жараёнлари транспорт

самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, бу

мижозларга янада сифатли хизмат кўрсатишда, умумий харажатларни камайтиришда
ва транспорт хавфини акс эттиради. Логистика муҳандислиги тамойилларини қўллаш
таъминот занжирларининг самарадорлигини оширишнинг энг

муҳим шартларидан

бири сифатида қаралади.

Бу ташкилий ва техник воситаларнинг мураккаблигини оширади. Интеграция

жараёнлари транспорт самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб,

бу мижозларга

янада сифатли хизмат кўрсатишда, умумий харажатларни камайтиришда ва
транспорт

хавфини акс еттиради. Логистика муҳандислиги тамойилларини қўллаш

таъминот занжирларининг самарадорлигини оширишнинг енг муҳим шартларидан
бири сифатида қаралади.

Товарлар ва йўловчиларни транспорт орқали етказиб бериш ҳаёт цикли

жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари билан тавсифланади. Ҳар хил турдаги
транспорт воситалари, ишлаб чиқариш ва тарқатиш

тизимлари ўзаро етарлича боғлиқ

эмас, бу транспорт хизматлари самарадорлиги, сифати ва ишончлилигининг
пасайишига олиб келади, бу айниқса етказиб

бериш занжирлари, шу жумладан

уларнинг инфратузилмаси фаолиятида акс этади. Масалан, сўнгги йилларда темир
йўл орқали юк ташиш ҳажми ортди ва операцион активларга (ҳаракат таркибига,
контейнерларга) кириш ҳуқуқини йўқотиш хавфи мавжуд.

Бу ўринда айтиш жоизки, транспорт тизими ривожланишининг ҳозирги

босқичида темир йўл транспорти йўловчилар ташишни амалга оширишда бир қатор
рақобатбардош афзалликларга эга, жумладан,

бошқа транспорт турлари, масалан, об

-

ҳаво шароитидан, йўловчилар поездларини қатъий белгиланган жадвалга риоя

қилган ҳолда, асосий йўналишларда поездларнинг тезлиги, йирик шаҳарлар
марказидаги бекатлар жойлашуви ва бошқалар.

Бироқ, автомобил транспорти рақобатлашиш имкониятига эга,

қисқа

масофаларга саёҳат қилиш билан йўловчиларни ўзига жалб

қилади. Шу муносабат

билан, йўловчилар соҳасида темир йўл транспортининг рақобатбардошлигини
оширишда,

юқори тезликдаги йўловчи поездларини ўз ичига олган инновацион

лойиҳаларни амалга ошириш орқали амалга ошириш

мумкин.

Тезюрар йўловчи

поездларини ташкил

этиш усулларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

182

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

боғлиқ масалалар темир йўл транспорти ривожланишининг ҳозирги босқичида
долзарбдир.

Бу ўринда қайд этиш мумкинки, тезюрар йўловчилар ташишни ташкил қилиш:

йўловчилар

ташиш

қулайлиги

ва

хавфсизлигини

ошишига,

йўлда

йўловчиларнинг саёҳат вақтини қисқаришига

,

транспортнинг атроф

-

муҳитга салбий

таъсирини камайишига

;

вагонларнинг

янги моделларини ва инфратузилма элементларини, диагностика

ва мониторинг учун мураккаб тизимларни ишлаб чиқишга ҳамда янги

инфратузилма

иншоотларини барпо этилишига

;

янги инновацион технологиялар ва янги ускуналарнинг ишлашининг

ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган ускуналарни жорий этишга

;

темир йўл транспорти рақобатбардошлигини ошириш халқаро транспорт

бозорида темир йўл хизматлари ва хорижий шериклар билан ҳамкорликни
фаоллаштириш учун ўзаро манфаатли шарт

-

шароитлар яратишга

;

мамлакатнинг илмий

-

техник ва интеллектуал салоҳиятининг ўсишини

рағбатлантиришга асос бўлади.

Йўловчиларни ташиш хизматларига бир қанча

омиллар ўз таъсирини

кўрсатади, жумладан: ички ва ташқи муҳит, минтақавий ва маҳаллий, маданий

-

маърифий, илмий

-

техник, микро

-

макроиқтисодий, аҳоли

даромадлари

ва бошқа бир

қанча омиллар. Республикамизда 2010

-

2019 йилларда аҳолининг реал

даромадлари

5 баробарга ортган ва худди шу даврда доимий аҳоли

сони 18% га кўпайиб 33,2 млн.

кишини ташкил этди

(1-

расм)

.

Аҳоли

сони ва даромадларининг ортиши йўловчи

ташиш хизматларига бўлган талабни янада орттирмоқда. Талабни ортиши
автомобиль, ҳаво ва темир йўллари ўртасидаги рақобат шаклланишига сабаб бўлади

.

1-

расм. Йўловчи ташиш хизматлари ҳажмининг

динамикаси

1

1

www.stat.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

183

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Йўловчи ташиш хизматлари бозори ривожланишининг ҳозирги ҳолати таҳлили

ушбу соҳада талабнинг изчил ўсиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Республикада
йўловчи ташиш хизматлари бозорининг асосий улуши автомобиль транспортига тўғри
келади, 2019 йилда автомобиль транспортида ташилган

йўловчилар умумий

йўловчилар

ҳажмининг 9

8

,0 фоиздан кўпроғини ташкил этди

.

Сўнгги 10 йилда

ташилган йўловчилар 4072,0

млн.кишидан 6025

,1

млн кишига яни 48%га ошди.

Бу

ўсиш асосан аҳоли сони ортиши билан боғлиқ бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтишимиз
зарур.

Бугунги кунда мамлакат транспорт соҳаси бўйича инвестицион лойиҳаларни

самарали бажариш борасида Ўзбекистон темир йўлларини реконструкция

қилиш ва

уларни электрлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

2018

йилда Ўзбекистон темир

йўлларининг

умумий

узунлиги

7.5

минг

километрга

етди.

Шундан,

умумфойдаланадиган темир йўлларнинг узунлиги 4675.6

км

ни ташкил этади.

Марказий Осиё давлатрлари темир йўлларининг

зичлиги бўйича таққослаганда

юқори ўринни эгалламоқда.

Ўз таркибига кўра мураккаб тузилманинг фаолияти мамлакат

ҳудудида унинг

ижтимоий

-

иқтисодий шароитини

таъминлаш ва ривожлантириш манфаатларида

амалга ошириладиган транспорт, омборхона, тақсимлаш

,

божхона ҳамда

ёрдамчи

хизматларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ ва ўз вақтида қондиришга қаратилган.

Мамлакат транспорт салоҳиятига баҳо беришда яна бир муҳим элементлардан

бири транзит салоҳияти ҳисобланади. Мамлакат ҳудуди орқали ўтувчи темир

йўл

транспорти томонидан ташилган транзит юклар ҳажмида охирги саккиз йилда
ижобий тенденция кузатилмаган.

2012 йилда темир йўл транспорти томонидан 11377 млн.тонна юк ташилган,

2019 йилда эса, 7037.5 млн.тонна юк ўтказиб берилган. Мамлакат транспорт турлари
ўртасидаги ички рақобат таҳлил қилинса, 2012 йилда темир йўл транспортида 61.5
млн.тонна юк етказиб берилган, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 68.1 млн.тоннага етган.
Ички ташув ҳажмининг асосий қисми сўнги етти йилда автомобиль транспорти
томонидан амалга оширилган, транзит

ташув ҳажмининг

асосий қисми темир йўл

транспорти орқали етказиб берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, транспорт
тармоғидаги мавжуд муаммолар мамлакат иқтисодиётини ривожланишига бевосита
салбий таъсир кўрсатади

(2 расм)

.

2-

расм. Республика ҳудуди орқали темир йўл транспортида ўтган транзит юклар

ҳажми

2

(минг тонна)

2

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

184

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шу нуқтаи назардан, фикримизча, мазкур кўрсаткичнинг ижобий ҳолатда

эмаслиги қуйидагилар асосида изоҳланади:

ягона ахборот тизими йўлга қўйилмаганлиги;

транспорт

коридоридаги логистик хизмат кўрсатиш етарлича ташкил

этилмагангили;

транспорт ҳаражатлари юқорилиги;

айрим давлатлар товарлари учун таъриф ставкаларининг юқорилиги;

транспорт турлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйувчи ташкилий

механизмининг сустлиги каби омиллар таъсир кўрсатмоқда.

Бугунги кунда юкларни ва йўловчиларни автомобил транспорти воситасида

ташиш интенсивлиги темир йўл транспорти интенсивлигига нисбатан 20 баробардан
кўра ортиқроқ (

3-

расм).

3 -

расм. Темир йўл транспортида юк ва йўловчи ташиш интенсивлиги динамикаси

3

Транспорт инфратузилмасининг

асосий вазифаси маҳаллиф

ва мамлакатлараро

транспорт

-

иқтисодий

алоқаларни

амалга

оширишда

иқтисодий

тизимлар

талабларини қондиришдан иборат. Бугунги кунда транспорт

-

иқтисодий алоқаларни

қай бир кўрсаткичлар билан баҳолаш лозимлиги борасида аниқ бир фикр мавжуд
эмас. Бизнинг

фикримизча, юк ва йўловчи оқими, шунингдек транспорт

инфратузилмасида

транспорт

-

иқтисодий

алоқаларини

ривожланиш

кўрсаткичларидан фойдаланиш мақсадага мувофиқдир.

Транспорт

-

иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича эҳтиёжларни шартли

равишда икки гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ:

-

транспорт

-

иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича тармоқлардаги

хўжалик юритувчи субъектлар эҳтиёжлари;

-

транспорт

-

иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича

аҳоли эҳтиёжлар (

1-

жадвал).

Мамлакат транспорт инфратузилмасини самарадорлик ҳолатини баҳолашда

самарадорлик параметрлари орасидан асосийларини ажратиб олиш имконини
берди:

юк зичлиги;

хўжалик юритувчи субъектларни транспорт тармоғи билан таъминланганлик

коэффициенти;

транспорт хизматини

кўрсатиш даражаси;

юк ва йўловчи ташишнинг ўзаро қиёси;

3

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

185

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

аҳолининг траспсорт воситасидаги ҳаркатланиши;

аҳолининг транспорт тармоғи билан таъминланганлик даражаси;

аҳоли пунктларини транспорт тармоғи билан таъминлашга бўлган эҳтиёжи.

1 -

жадвал

Транспорт

-

иқтисодий алоқаларни амалга ошириш бўйича кўрсаткичлари

ва ўзига

хос эҳтиёж

4

Талаблар

Транспорт

-

иқтисодий алоқаларни амалга ошириш кўрсаткичлари

П1

-

Транспорт

-

иқтисодий

алоқаларни амалга ошириш

бўйича хўжалик юритувчи

субъектлар талаби

Юк вазнининг зичлиги

Транспорт тармоғи зичлиги

Тармоқ структурасида транспорт хизмати талаблари

Мамлакатдаги тадбиркорликнинг ривожланиш даражаси

Йўловчи ва юк ташишнинг ўзаро қиёси

ЯИМда транспорт улуши

П2

-

Транспорт

-

иқтисодий

алоқаларни амалга ошириш

бўйича аҳоли талаби

Аҳолининг транспорт орқали ҳаракати

Аҳолини транспорт тармоғи билан таъминлаш

Мамлакат аҳоли пунктларини транспорт тармоғи билан

таъминлаш

Темир йўл транспорти

хизматларини

такомиллаштириш

транспорт корхоналари

бозори географик майдонининг кенгайишига, юк ташиш сифатининг ошишига,

йўловчилар танловига салбий таъсир этувчи омиллар миқдорини камайишига

имконини беради.

Хулоса

Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқаларнинг ялпи ички

маҳсулотдаги улуши 9,7 фоизни, шу жумладан темир йўллар 0,83 фоизни ташкил
этишини айтишимиз мумкин. Бу нуқтаи

назардан,

темир йўл транспорти

хизматлари

бозорини ривожлантириш мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини оширувчи
муҳим

тармоқлардан бири сифатида намоён бўлади.

Мамлакатимизда иқтисодиёт соҳаларининг темир йўл транспорт томонидан

ташилган юклари ҳажми таҳлил қилиниб, транспорт турлари ўртасида кучайиб
бораётган рақобатни ҳисобга олган ҳолда темир йўл транспортининг бошқа

транспорт турларига нисбатан унинг рақобатли имкониятларини қайд этишимиз
мумкин.

Йўловчи ташиш хизматлари бозорини ўрганиш

маълум бир гуруҳ

йўловчиларнинг хизматларга бўлган муносабатига

қараб, яъни йўловчилар афзал

кўрган хусусиятларини инобатга

олган ҳолда амалга ошириш,

потенциал йўловчилар

учун хизматларни таҳлил қилиш (фойдалилиги, жозибадорлиги) ва рақобатчиларнинг
шу хизматлари билан таққослаш асосида янги

хизмат турларини ишлаб чиқиш ҳамда

амалга оширишда муҳим аҳамият

касб этади

.

Шу билан бир қаторда, қайд

этиш лозимки, темир йўлда

йўловчи ташиш

хизматлари республикамизда монопол корхона бўлганли сабабли рақобатдан қисман
холидир. Шу сабали темир йўл йўловчи ташиш соҳасини бозор муносабатларига
ўтказиш, хизматлар сифатини яхшиланишига, истеъмолчиларни эса сифатли
хизматлардан фойдаланишига имкон беради.

4

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

186

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар
стратегияси"

нинг

07.02.2017 йилдаги УП

-4947-

сонли қарори.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 декабрдаги ПҚ

-3422-

сон «2018

-

2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк

ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги

Қарори

.

3.

Zokhidov A.A. Alternative transportation corridors in Central Asia: factors,

interdependence, and integration problems // Central Asia and Caucasus, Sweden.

Vol.

15, Issue 1, 2014.

P. 149-159.

4.

Rahimov H.Sh. Assessment of The Economic Efficiency of Development of

Transport Infrastructure // International Journal of Research in Management & Business
Studies (IJRMBS 2019). Volume 6, Issue 3 (July-September 2019). Impact Factor (5) GIF

0.70.

5.

Зоидов К.Х., Медков А.А. Формирование управленческих механизмов

развития транзитной экономики стран Центральной Азии в условиях интеграции и
нестабильности// Управление, №3(9), 2015,

-

С. 39

-47.

6.

Темир йўл транспорти кенгаши. МДҲ давлатлари темир йўл транспорти

бўйича Кенгаш расмий сайти, /

http://www.sovetgt.org

7.

http://www.logistika.uz

транспортный информационно логистичес

-

кий

портал.

8.

http://adbl.uz/-

официальный сайт Ассоциация по развитию бизнес

логистики.

http://clangren.uz-

Ангрен

логистика маркази.

References

Узбекистон Республикаси Президентининг "2017 - 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича ^аракатлар стратегияси" нинг 07.02.2017 йилдаги УП-4947-сонли царори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПК.-3422-сон «2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташци савдо йуналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тутрисида»ги Карори.

Zokhidov А.А. Alternative transportation corridors in Central Asia: factors, interdependence, and integration problems // Central Asia and Caucasus, Sweden. - Vol. 15, Issue 1, 2014. - P. 149-159.

Rahimov H.Sh. Assessment of The Economic Efficiency of Development of Transport Infrastructure // International Journal of Research in Management & Business Studies (IJRMBS 2019). Volume 6, Issue 3 (July-September 2019). Impact Factor (5) GIF -0.70.

Зондов K.X., Медков А.А. Формирование управленческих механизмов развития транзитной экономики стран Центральной Азии в условиях интеграции и нестабильности//Управление, №3(9), 2015, -С. 39-47.

Темир йул транспорти кенгаши. МДХ, давлатлари темир йул транспорти буйича Кенгаш расмий сайти, / http://www.sovetgt.org

http://www.logistika.uz - транспортный информационно логистичес-кий портал.

http://adbl.uz/- официальный сайт Ассоциация по развитию бизнес логистики. http://clangren.uz-AHrpeH логистика маркази.