Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш педагогик муаммо сифатида

Annotasiya

Ушбу мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда олий таълим муассасалари талабаларнинг мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу жараёнда учраётган муаммолар борасида фикр юритилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Chiqarish:
CC BY f
229-235
94

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Musaxonov, G. (2020). Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш педагогик муаммо сифатида. Iqtisodiyot Va Innovatsion Texnologiyalar, (6), 229–235. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11851
Gulnora Musaxonov, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

katta o'qituvchisi

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда олий таълим муассасалари талабаларнинг мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу жараёнда учраётган муаммолар борасида фикр юритилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

222

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ

ТАШКИЛОТЧИЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА

Мусаханова Гулнора Мавляновна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

катта ўқитувчиси

E-mail:

gulnaramusahanova02@gmail.com

Аннотация

:

Ушбу мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда олий таълим

муассасалари талабаларнинг мустақил таълим жараёнида талабаларнинг
ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш

борасида амалга оширилаётган

ишлар, ушбу жараёнда учраётган муаммолар борасида фикр

юритилган.

Калит сўзлар

:

таълим, мустақил таълим,

ташкилотчилик қобилияти,

компетенция, замонавий ёндошувлар

.

Abstract:

In the article, the author examines the work carried out by universities today to

develop students' organizational skills in the process of independent learning and the problems
they face.

Кeywords:

Education, self-study, organizational skills, competence, modern approaches.

Кириш

Маълумки, ҳар бир мамлакатнинг юксалиши, ривожланиши ёки аксинча,

инқирозга юз тутиши ўша мамлакатдаги таълим тизимининг қай даражада
ривожланганлигига боғлиқдир. Ҳозирда янгиланаётган жамият учун ҳамда
эркинлашаётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатлар учун, аввало, шу
сифатларга мос тарзда фаолият кўрсатишга қодир таълим тизими зарур. Шунинг учун
ҳам таълим тизимига Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида
устувор йуналиш деб ёндашилади.

Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини

ривожлантириш педагогик муаммо сифатида эканлигини тахлил этар эканмиз,
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор
йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий

-

ахлоқий

фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация
қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ

-5847-

сонли Фармони асосида

“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси” қабул қилинганлиги айни мазкур муаммоларни бартараф этишга
қаратилганлигини эътироф этиш мумкин.

Мазкур концепцияда олий таълим соҳасида давлат

-

хусусий шерикликни

ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари
фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан
ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш; Ўзбекистон Миллий университети
ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий

таълим муассасаларининг

флагманига айлантириш; республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

223

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University
Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities)
рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу
жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини
биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; олий таълим
муассасаларида ўқув жараёнини босқичма

-

босқич кредит

-

модуль тизимига ўтказиш

масалаларига катта ахамият қаратилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўқув

жараёнида

мустақил

таълимнинг

талабаларнинг

ташкилотчилик

қобилиятларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш борасидаги
муаммоларни ҳал этиш доимий долзарб ҳисобланган масала ҳисобланади. Шу боис,
“Таълим тўғрисида” ги Қонунда

мустақил фикрлайдиган, юқори малакали мутахассис

кадрлар

тайёрлаш тизими акс эттирилган

[2].

Шунингдек, мазкур муаммоларни

тизимли ҳал қилиш борасида Республикада ҳуқуқий меъёрий асослар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ

-4947-

сонли Фармони [

6

], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8

октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5847-

сонли Фармони

[1

], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим

тизимини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-2909-

сонли

қарори [

3],

шунингдек, мустақил иш талқинига бўлган ёндашувларни таҳлил қила

туриб, шуни айтиш мумкинки, ўқув жараёнида унинг аҳамиятини аввалдан англаб
етганларини кўриш мумкин. Ф.А.Дистервег ўқувчиларни ақлий кучларини
ривожлантириш ғоясини кўриб чиқиб, шуни таъкидлаган: “ривожланиш ва таълим
ҳеч бир инсонга берилиши ва етказилиши мумкин эмас. Ҳар ким бунга шахсий
фаолияти билан эришиши керак. Инсон ўзининг мустақил йўл билан эгалламагани

-

уники ҳисобланмайди”

деб фикр билдирган

[9].

Буюк мутафаккиримиз Абдулла Авлонийнинг фикрича

, -

«Фикр тарбияси энг

керакли, кўп замонлардан тақдир(орзу) қилиб келинган, муаллимларнинг
диққатларига суялган ва виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадир. Фикр
инсонни шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб бўлур»

-

деб ёзади ўзининг «Туркий

гулистон ёхуд ахлоқ» асарида. Яна шу асарида бадан тарбияси билан бир қаторда
фикр тарбиясига ҳам алоҳида аҳамият беради. Унинг таькидлашича, фикр тарбияси “
муаллимнинг ёрдамига сўнг даражада мухтождир” ва инсон ҳаётида муҳим
аҳамиятга эга: “Фикр агар яхши тарбият

топса, Ханжар олмосдан бўлур ўткур.

Фикрнинг ойнаси олурса занг, Руҳи равшан замир ўлур бенур”

деб айтиб ўтганлар

[10].

Л.В.Голиш ва Д.М.Файзуллаевалар ўзининг олиб борган илмий тадқиқот

ишларида таълим олувчилар томонидан мустақил ишни бажаришда уларнинг
фаолияти тизимида кўрсатилган ҳар бир элементларнинг муваффақиятли

режалаштириш,

ташкиллаштириш,

мониторинг ва баҳолаш зарур эканлигини

асослаб беришган

[7].

М.Баракаевнинг илмий

-

педагогик тадқиқот ишларини ўрганиб, “Мустақил

таълим

олий

таълим тизимида таълимнинг шундай бир шаклидирки, бунда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

224

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

талабаларнинг ўқув фаолияти педагог томонидан бошқарилиб, топшириқлар
берилади, маслаҳатлар уюштирилади ва бажарилиши назорат қилинади”

деб

таъкидлайди

[8].

Тадкикот методологияси

Мазкур ишда олий таълим муассасаларида

талабаларнинг мустақил ишлаш

фаолиятини ривожлантириш омилларидан фойдаланишнинг мазмуни максади,
вазифалари ва тамойиллари ўрганилди. Тадкикот давомида тизимли ёндашув ва
таҳлил килиш усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор

йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий

-

ахлоқий

фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш
жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация
қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш борасида катта ишлар олиб борилмоқда.

Жумлaдaн, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача

ривожлантириш Концепциясининг “Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг
стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари” деб номланган 3

-

бобининг “Олий

таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш
сифатини ошириш” деб номланган 1

-

§ дa “Мустақил таълим соатлари улушини

ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш,
тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш,

ўқув

жараёнида

компетенцияларни

кучайтиришга

қаратилган

методика

ва

технологияларни

жорий

этиш,

ўқув

жараёнини

амалий

кўникмаларни

шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим
стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув

-

услубий материалларни кенг жорий этиш”

[1]

масалаларида таълим олувчиларнинг

мустақил таълим олишлари, мустақил ишлаш малакаларини узлуксиз ошириш орқали
мутахассисларнинг

зарурий

компетенцияларини,

ижодий

ярaтувчaнлик,

тадқиқотчилик, мантиқий тaфaккурини ривожлaнтиришгa aлоҳидa эътибор
қaрaтилгaн.

Бугунги кундаги таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар талабаларни

мустақил фикрлашини ривожлантириш, индивидуал таълим траекторияларига
асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга
оид муаммоларни бартараф этишга қаратилгандир. Олий таълим муассасаларида бу
вазифаларни амалга оширишга босқичма

-

босқич ўтиш режалаштирилган.

Бугунги кунда олий таълим тизимида мустақил таълим соатлари улушини

камлиги, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш,
тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шаклланмаганлиги, ўқув
жараёнидаталабаларда ташкилотчилик қобилияти, компетенцияларни кучайтиришга
қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш замон талабига мос
келмаслиги асосий муаммолар қаторига киради.

Шундай экан, олий таълим тизимида мустақил таълим соатлари улушини

ошириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш,
тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

225

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жараёнида

компетенцияларни

кучайтиришга

қаратилган

методика

ва

технологияларни

жорий

этиш,

ўқув

жараёнини

амалий

кўникмаларни

шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим
стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув

-

услубий материалларни кенг жорий этиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан
биридир.

Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни

ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш
қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Юксак малакали
мутахассисларни истеъмолчилар талабларига қараб тайёрланиши, талабаларни
танлаган ихтисосликлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантирилиши
мустақил равишда билим олишга ва амалий фаолиятга ўргатилиши таъминланиши
керак.

Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини

ривожлантиришга муаммо сифатида талқин этилганлиги боис,

2020-

йил 23

-

сентябрда

тасдиқланган

янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги

Қонунида ҳам “Мустақил таълим олиш якка тартибда амалга оширилади ҳамда
таълим олувчиларни касбий, интеллектуал, маънавий ва маданий ривожлантиришга
хизмат қилади”

[2]

деб белгилаб қўйилганлигини келтириб ўтиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада

ривожлантириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги қарорида: “Ҳар

бир олий таълим

муассасаси жаҳоннинг

етакчи илмий

-

таълим муассасалари билан яқин

ҳамқорлик

алоқаларини ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган
илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув

-

услубий материалларини

кенг жорий қилиш, ўқув

-

педагогик фаолиятга, мастер

-

класслар ўтказишга, малака

ошириш курсларига хорижий хамкор таълим муассасаларидан юқори малакали
ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш ...”

[3]

таъкидланиб, муҳим аҳамият

касб этади.

Ҳозирги

кунда таълим жараёнини, олий таълимнинг ўқув режа ва дастурларини

янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий этиш, магистратура
илмий

-

таълим жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва замонавий ташкилий

шаклларни жорий этиш асосида янада такомиллаштириш асосий муаммолар
қаторида ва ушбу муаамолардан келиб чиқиб, олий таълимнинг ўқув режа ва
дастурларини янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий
этилган янги авлодини яратиш, магистратура илмий

-

таълим жараёнини сифат

жиҳатидан янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш бош мақсад
бўлиб қолмоқда.

Бугунги глобаллашув шароитида таълим жараёнида илғор педагогик

технологиялар ва фаол усуллардан фойдаланиш, янги ишлаб чиқарилаётган техник
воситаларни татбиқ қилиш, кўпроқ талабаларни мустақил ишлашга ундаш, илғор
тажрибалардан сабоқ беришнинг турли йўлларидан кенг фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Яна бир жиҳати муҳимки, олий таълим тизимида таълим олаётган
талабаларнинг танлаган касбига мойиллиги, лаёқатлари, билим ва кўникмаларини
ривожлантириш, уларнинг танлаган йўналишлари бўйича мутахассис

сифатида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

226

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шаклланишлари учун махсус фанларни ўқитишни самарали ташкил қилишни
таъминлаш лозим.

Ҳар қандай жамиятда бўлганидек, республикамизнинг тараққиётида бозор

иқтисодиёти шароитида рақобатга бардош бера оладиган малакали мутахассисларни
тайёрлаш асосий муаммо ҳисобланади. Мутахассис кадрлар тайёрлаш, унинг сифат
ва самарадорлигини ошириш борасида ҳам сўнгги йилларда кенг кўламли ишлар
қилинди

ва қилинмоқда. Жумладан, тайёрланаётган мутахассис кадрларнинг

мустақиллиги, ижодкорлиги, тадбиркорлиги, фаоллиги каби хислатларни таркиб
топтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Таълим муассасаларида

м

устақил ишни

қандай

бажаришни ҳар бир талабанинг ўзи амалга

оширади. Мувафаққиятга эришиш

учун талабанинг ўзи сабр

-

тоқат билан, машаққатлардан қўрқмай ўз устида ишлаши

керак. Буни эса талабанинг ўзи режалаштиради ва амалга оширади

[4].

Жамиятнинг барча жабҳаларидаги муаммолар, ўзгаришлар олий таълим

муассаларида талабаларини тайёрлаш жараёнига ҳам таъсир қилиб ва янгидан янги
талабларни қўяди. Ҳозирги пайтда ҳам назарий билим ва амалий кўникмага эга,
ўзгаришларга

мосланувчан,

эркин

фикрлайдиган,

касбий

ҳамда

ҳаётий

муаммоларини мустақил ҳал қила оладиган мутахассисларга, кадрларга эҳтиёж катта.
Шу билан бирга, олий таълим муассаларида талабаларидан ҳар томонлама
билимдонлик, мустақил фикрлай оладиган, ташкилотчилик қобилиятига эга

шахс

даражасини талаб этади. Бундай талабларнинг бажарилиши албатта уларни бутун
ҳаёти давомида билим олишга ўргатиш орқали таъминланади.

Фаол таълим шароитида ўзлаштирилган билим, эгалланган кўникма ва

малакалар мазмунан тизимли ва мантиқан тугалланган тарзда шакллантирилиб турли
ишлаб чиқариш вазиятларида қўлланишга имкон беради. Таълим олувчиларни
фаоллаштириш уларнинг мустақил ўрганиш қобилиятларини ривожлантириш
имконини беради.

Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини

ривожлантиришга муаммони ечими сифатида шуни айтишимиз мумкинки, олий
таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма

-

босқич кредит

-

модуль тизимига

ўтказишдир. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясида

2030 йилга қадар республикадаги барча олий таълим

муассасаси

(ОТМ)нинг 85 фоизи, жумладан, 2020/2021 ўқув йилининг ўзида 33 та

олий таълим даргоҳини кредит

-

модуль тизимига ўтказиш кўрсатиб ўтилди.

Кредит

-

модуль тизими

, бу —

таълимни ташкил этиш жараёни бўлиб,

ўқитишнинг модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш
модели ҳисобланади. Уни бир бутунликда олиб бориш серқирра ҳамда мураккаб
тизимли жараёндир. Кредит

-

модуль тамойилида иккита асосий масалага аҳамият

берилади: талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; талабалар билимини
рейтинг асосида

баҳолаш. Шундай экан, кредит –

модуль тизими дарс

машғулотларини нафақат ўқитишни инновацион таълим технологиялари асосида
олиб бориш, балки талабадан мустақил ўқиб

-

ўрганиш, таълимга янгича муносабатда

бўлиш, меҳнат бозори талабидан келиб чиқиб, зарурий ва чуқур назарий билимларни
эгаллаш, амалий кўникмаларини шакллантиришга ўргатишдан иборатдир. Мухтасар
айтганда, мазкур тизим талабанинг касбий ривожланиши ва камолотига
йўналтирилган. Илм соҳибининг бутун ҳаёти давомида билим олишини таъминлашга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

227

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳамда меҳнат бозори ва замонавий талабларга жавоб бера оладиган инсон
капиталини шакллантиришга қаратилган деб айтиш мумкин.

Кредит

-

модуль тизимининг жорий этилиши ўқитувчи ва талабанинг

ҳамкорликда ишлашида муҳим омил ҳисобланади. Модулли таълимда педагог
тингловчининг ўзлаштириш жараёнини ташкил этади, бошқаради, маслаҳат беради,
текширади. Талаба эса йўналтирилган объект томон мустақил ҳаракат қилади. Энг
катта урғу ҳам талабаларнинг мустақил таълим олишига қаратилади.

Хулоса ва таклифлар

Олий таълим муассасалари мустақил таълим жараёнида талабаларнинг

ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш

асосий масалардан ҳисобланади Бу

борада қуйидаги йўналишлар бўйича тизимли ишларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Биринчидан, бугунги кунда амалга оширилаётган таълим тизимидаги

ислоҳотлар негизида таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллигини ошириш учун
ўқитиш жараёни шундай ташкил этиш

керакки, бунда талабалар илмий билимларни

ҳамда уларни амалда қўллаш методларини онгли ва фаол эгаллаб оладиган, уларда
ижодий ташаббускорлик ва ўқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ
техникасини ривожлантиришга хизмат қилишини таъминлашга эътибор қаратиш.

Иккинчидан,

ушбу соҳада муваффақиятларга эришган новатор ўқитувчиларнинг

ишларини оммалаштириш, тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйиишлаб чиқиш.

Учинчидан, бугунги кунда рақамли иқтисодиёт даврида талабаларнинг мустақил

таълимга оид маълумотларини замон талаблари асосида шакллантириш ва
расмийлаштириш йўлларини йўлга қўйиш

.

Тўртинчидан, мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик

қобилиятларини

ривожлантиришда

хориж

тажрибасидан

фойдаланиш

имкониятларини

йўлга қўйиш.

Юқорида санаб ўтилган фикрларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, олий

таълим муассасаларида

мустақил таълим жараёнини амалга оширишда

тизимли

ишларни йўлга қўйиш,

талабаларни мустақил ишлашга ўргатиш ижодий ва ижтимоий

фаол, ижтимоий

-

сиёсий ҳаётда мустақил равишда ўз ўрнини топа олиш малакасига

эга бўлган, истиқболий вазифаларни қўйиш ва ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган
кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга асос бўлади

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030

йилгача ривожлантириш Концепцияси. 2019 йил 8 октябрдаги ПФ

-5847-

сон

Фармони

.

https://lex.uz/

2.

“Таълим

тўғрисида”ги

Қонун.

ЎРҚ

-637-

сон.

2020

-

йил

23

-

сентябрь.

https://lex.uz/

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада

ривожлантириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги қарори. “Халқ сўзи” газетаси. 2017
йил, 21 апрель, № 79 (

6773).

4.

Тожибоева Д. Махсус фанларни ўқитиш методикаси.

-

Т

.:

Фан ва технология,

2007. -

271 б.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

228

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.

Ш.Мирзиёев. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис

палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқи.2016 йил, 15 декабрь.

https://kun.uz/

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сонли Фармони. https://lex.uz/

7.

Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш

ва режалаштириш. –

Т.: ТДИУ, 2014.

8.

М.Баракаев ва бошқалар. Мустақил таълимни ташкил этиш методикаси.Ўқув

услубий қўлланма. Т., “Истиқлол нури”. 2017 йил

9.

И.П.Подласый. Педагогика. М., «Владос». 2007.

10.

А.Зуннунов. Педагогика тарихи. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Шарқ

нашриёти. –Т.: 2004 й. 148

-

б.

Bibliografik manbalar

Шавкат Мирзиёев. 'Узбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси. 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони. https://lex.uz/

"Таълим тутрисида"ги К,онун. УРК.-637-сон. 2020-йил 23-сентябрь.

https://lex.uz/

Узбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора -тадбирлари тугрисида"ги кдрори. "Хал^ сузи" газетаси. 2017 йил, 21 апрель, N9 79 (6773).

Тожибоева Д. Махсус фанларни укитиш методикаси. - Т.: Фан ва технология, 2007. -271 б.

Ш.Мирзиёев. Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг цушма мажлисида сузлаган нутци.2016 йил, 15 декабрь. https://kun.uz/

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони. https://lex.uz/

Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М. Педагогик технологияларни лойи^алаштириш ва режалаштириш. -Т.: ТДИУ, 2014.

М.Баракаев ва бошцалар. Мустацил таълимни ташкил этиш методикаси.Укув -услубий кулланма. Т., "Истицлол нури". 2017 йил

И.П.Подласый. Педагогика. М., «Владос». 2007.

А.Зуннунов. Педагогика тарихи. Олий ук,ув юртлари учун дарслик. Шарк нашриёти. -Т.: 2004 й. 148-6.