Давлат харидларини амалга оширишда электрон савдолардан фойдаланиш самарадорлиги

Annotasiya

Давлат харидларини амалга оширишда электрон савдо инструментларидан фойдаланишнинг қонуний асослари, тартиб-қоидалари ва самарадорлиги таҳлили амалга оширилган

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Chiqarish:
CC BY f
307-315
77

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Baymurodov, S. (2020). Давлат харидларини амалга оширишда электрон савдолардан фойдаланиш самарадорлиги . Iqtisodiyot Va Innovatsion Texnologiyalar, (5), 307–315. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11806
Shohruh Baymurodov, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

tayanch doktoranti

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Давлат харидларини амалга оширишда электрон савдо инструментларидан фойдаланишнинг қонуний асослари, тартиб-қоидалари ва самарадорлиги таҳлили амалга оширилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

294

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЭЛЕКТРОН

САВДОЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ

Баймурадов Шохрух Махмудович

ТДИУ таянч докторанти

E-mail:

sh.baymuradov@tsue.uz

Аннотация:

Давлат харидларини амалга оширишда электрон савдо

инструментларидан фойдаланишнинг қонуний асослари, тартиб

-

қоидалари ва

самарадорлиги таҳлили амалга оширилган

Таянч сўзлар

:

давлат харидлари

,

электрон савдо, онлайн биржа

.

Аннотация:

Анализ нормативно

-

правовой базы, процедур и эффективности

использования инструментов электронной коммерции в государственных закупках.

Ключевые слова:

государственные закупки, электронные торги, онлайн

биржа

.

Abstract:

Analysis of the regulatory framework, procedures and the effectiveness of

using e-commerce tools in public procurement.

Key words:

government procurement, electronic trading, online exchange.

Кириш

Ўзбекистон Республикасида давлат харидлари механизмини такомиллаштириш,

тендер савдоларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича комплекс
ишлар изчил давом эттирилиб келинмоқда. Бу

борада, давлат харидлари тизимига

электрон савдолар жорий этилди, Товар

-

хом ашё биржасининг махсус ахборот портали

яратилди, товарлар (ишлар, хизматлар) хариди бўйича, шу жумладан, инвестиция
лойиҳалари доирасида кўп поғонали идоралараро тендер комиссиялари ташкил
этилди. Шунингдек, давлат харидларида электрон савдоларини ташкил этиш орқали
давлат ва корпоратив харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун
уларни такомиллаштириш чоралари кўриб борилмоқда.

Мамлакатимизда бюджет тизими бюджетлари, шу

жумладан, давлат бюджети

маблағларидан оқилона фойдаланиш, улар ҳисобига давлат ва жамият эҳтиёжлари
учун товар ва хизматлар харидини амалга ошириш жараёнида замонавий ахборот
коммуникация технологиялари ва электрон савдо механизмларини кенг қўллаган
ҳолда, давлат харидлари шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш алоҳида
долзарблик касб этувчи масалалардан бири саналади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Мамлакатимизда давлат харидлари билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон

Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни

[1]

ва бошқа қонун ҳужжатлари

асосида тартибга солинади. Мазкур қонунга мувофиқ, давлат хариди дейилганда
товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда
олиш жараёни тушунилади. Шунингдек, давлат харидларининг асосий принциплари

қуйидагилардан иборат:

давлат буюртмачисининг касбий маҳорати;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

295

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

асосланганлик;

молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва

самарадорлиги;

очиқлик ва шаффофлик;

тортишув ва холислик;

мутаносиблик;

давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги;

коррупцияга йўл қўймаслик.

Давлат харидларининг асосий принциплари давлат харидлари жараёнининг

барча босқичларида қўлланилиши керак.

Юрченко Е. В. ва Юрченко А. А.лар ўзларининг “Государственные закупки:

современные проблемы”

номли мақоласида

-

“давлат ҳаридлари товарларни,

ишларни, хизматларни харид қилиш жараёни самарадорлиги ва нафлилигини
ошириши, ушбу харидларни амалга оширишда ошкоралик ва шаффофликни
таъминлаши, шунингдек ушбу соҳадаги коррупция ва бошқа суистеъмолчиликларнинг
олдини олиш керак”

[2]

деган фикрни олға суради ва ечим сиватида электрон ва

шаффоф платформани таклиф қилади.

Эдаси И.А.

ва

Вдовенко З.В.лар эса “Государственные закупки: основные

направления и тенденции” номли ишида –

“тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган

қонунлар

давлат ҳаридлари соҳасидаги мутасадди ташкилотлар ваколатларини ва

савдо тартибини аниқ белгилаб беради. Бу эса ўз навбатида савдо жараёнларининг
юқори самарасини таъминлайди”

[3]

деб ўйин қоидаларини аниқ белгилаш,

жараёнларни шаффоф ва тезкорлик асосида амалга оширишга ёрдам беришини
назарда тутади.

Тадқиқот методологияси

Мамлакатимизда давлат харидларини амалга оширишдаги

иқтисодий статистик

кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Давлат

харидларини амалга оширишда электрон

савдолар

фаолияти яқиндан ўрганилди ва маълумотлар базаси йиғилди. Тўпланган

маълумотлар асосида кузатиш ва иқтисодий таҳлилни қиёслаш, тизимли ёндашув
ҳамда мантиқий ёндашув каби услублардан самарали фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Умумий давлат харидлари муносабатлари тизимини ўрганиш асносида давлат

харидларининг электронлашуви ва унинг самарадорлиги масалаларини кенгроқ
ёритишни жоиз деб топдик. Хусусан, юқорида келтирилган давлат харидларининг
принципларини таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, ушбу принциплар аксариятининг
амалдаги ижроси бевосита соҳани электронлаштириш жараёни натижаларига
боғлиқдир, яъни давлат харидларида электрон технологияларни фаол қўлламасдан
туриб, қонунан белгилаб қўйилган асосий принципларни

амалга ошириш имконсиз

ҳисобланади. Жумладан, давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлиги, холислиги
ва мутаносиблиги, давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги, шунингдек,
коррупцияга йўл қўймаслик принципларини соҳани электронлаштирмасдан ва
замонавий савдо усулларини жорий этмасдан амалга ошириб бўлмайди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги

Қонунида ҳам электрон давлат харидларини амалга ошириш муносабатларига
алоҳида урғу берилган бўлиб, электрон давлат харидлари, махсус ахборот портали ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

296

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

электрон дўконларнинг ташкилий

-

ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Чунончи,

қонун билан электрон давлат харидларига шундай таъриф берилади: электрон давлат
харидлари –

бу электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган

аукцион каби махсус ахборот порталининг дастурий

-

техник комплекси орқали

ахборот

-

коммуникация технологиялари воситасида давлат харидларини амалга

ошириш усулларидан иборат

[4].

Махсус ахборот портали

-

операторнинг давлат харидлари ўтказилишини,

давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш
тартиб

-

таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонун

ҳужжатларида

назарда

тутилган

бошқа

ахборотнинг

электрон

шаклда

жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, электрон давлат харидлари
ўтказилишини таъминловчи веб

-

сайти ва махсус электрон платформадир. Махсус

ахборот порталидаги махсус талаблар татбиқ этилмайдиган истеъмол товарларининг
ва бошқа товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга
ошириш учун мўлжалланган махсус майдончаси электрон дўкон деб аталади.

1-

расм. Ўзбекистон Республикасида электрон дўкон орқали

амалга ошириладиган давлат харидлари

[5]

Электрон

дўкон

иштирокчиларнинг

таклифларидан

шакллантирилади.

Иштирокчининг электрон дўконга қўйилган таклифи давлат буюртмачиларига
юборилган оммавий офертадир.

Давлат буюртмачиси электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини

ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни (ишни, хизматни) танлайди ва товар
(иш, хизмат) танлангач, нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.

Махсус ахборот портали автоматик режимда, нархлар сўрови механизмини

амалга оширган ҳолда электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни)
таклиф этаётган барча иштирокчиларга харид қилиш тартиб

-

таомилида иштирок этиш

Э

лек

трон

д

ўк

онда

ама

лга

ош

ирила

диг

ан

дав

лат

ха

ридлари

бир шартнома бўйича БҲМ*нинг икки юз эллик

бараваридан

-

5

5,7 млн.сўм

(бюджет

буюртмачилари учун БҲМнинг йигирма беш

бараваридан

-

5,5 млн.сўм)

ошмайдиган, бироқ

бир йилда бир давлат буюртмачиси учун БҲМнинг

икки минг беш юз баравари миқдордаги суммадан

(

557,5 млн.сўм

) кўп бўлмаган товарлар

бир давлат буюртмачиси учун БҲМнинг йигирма
беш бараваридан

-

5,5 млн.сўмдан

ошмайдиган

миқдордаги ишлар, хизматлар.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

297

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тўғрисида таклифлар юборилишини таъминлайди. Махсус ахборот портали давлат
буюртмачиси ва энг паст нархни таклиф қилган ижрочи ўртасида тузилган битимни
рўйхатдан ўтказади.

Давлат харидларини режалаштириш давлат буюртмачиси томонидан амалга

оширилади ва харидларни тизимлаштиришдан,

давлат харидларини режалаштириш

ҳамда бюджет ва инвестиция жараёнларидаги режалаштириш ўртасида ўзаро алоқани
таъминлашдан иборат бўлади.

2-

расм. Давлат харидлари жараёнининг босқичлари

[6]

Давлат харидларини амалга ошириш жараёнидаги энг муҳим босқич харид

қилиш тартиб

-

таомилларини амалга ошириш босқичи бўлиб ҳисобланади. Чунки,

айнан ушбу босқич давлат харидларини амалга оширишнинг асосий жараёнини
қамраб олиб, давлат харидларининг самарадорлигини белгилаб беради. Шунинг учун,
давлат харидларини амалга ошириш жараёнининг ушбу босқичида электрон савдо
механизмларининг қўлланиши бошқа босқичларга нисбатан юқорироқ самара
келтиради, деб ҳисоблаймиз.

Ушбу фикримизни шундай изоҳлашга ҳаракат қиламиз, қонунчиликка мувофиқ

харид қилиш тартиб

-

таомилларида электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш

учун ўтказиладиган аукцион, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари турлари мавжуд бўлиб, давлат харидларини
электрон шаклда амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шунга кўра,
электрон дўконлардаги харидлар билан биргаликда бошқа давлат харидларини
амалга ошириш жараёнлари, шу жумладан, аукционлар, танлов ва тендерлар
жараёнларини ҳам тўлиқ электронлаштириш ва махсус электрон платформалари
орқали амалга ошириш харидлар шаффофлиги ва самарадорлигини оширади,
шунингдек, давлат харидлари жараёнида соғлом рақобат муҳитини шакллантиради.
Бунда, давлат харидлари субъектларининг ахборот

-

коммуникация технологиялари

воситаларидан фойдаланган ҳолда давлат харидларини амалга оширишини назарда
тутувчи электрон давлат харидларини ривожлантиришга устуворлик қаратиш мақсадга
мувофиқ.

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун харидларнинг беш тартиб

-

таомили

(тури)ни белгилайди, яъни

электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун

ўтказиладиган аукцион, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари. Булардан иккитаси (электрон дўкон, бошланғич

давлат

харидларини

режалаштириш

харид қилиш

тартиб

-

таомилларини

амалга ошириш

шартномани

тузиш ва

бажариш

давлат

харидлари

мониторинги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

298

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион) давлат хариди бўйича қарор қабул
қилишда инсон омилини тўлиқ инкор этади. Қолган харид тартиб

-

таомиллари

шаффофлиги махсус ахборот порталида зарур ахборот чоп этиш йўли билан
таъминланади. Қонун билан халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда биринчи бор
ягона етказиб берувчидан харидни амалга ошириш тартиб

-

таомили тури, давлат

харидларини ўтказиш учун Одоб

-

ахлоқ қоидаларини қабул қилиш ва давлат

харидларини амалга оширишда ижтимоий

-

иқтисодий сиёсат устуворликлари, шу

жумладан, юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларнинг яратилиши,
қулай экологик вазиятнинг сақланиши ҳисобга олиниши каби нормалар харид
амалиётига киритилди

[7].

Юқоридаги мақсадларга эришиш учун биринчи навбатда давлат харидларининг

инфратузилмасини такомиллаштириш, хусусан, электрон давлат харидлари
жараёнида давлат харидлари субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган
ташкилий, ахборот ва техник воситаларнинг дастурий мажмуидан иборат бўлган
давлат харидларининг электрон тизимини кенгайтириш лозим.

Мамлакатимизда давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни

электронлаштириш борасида ҳам ҳуқуқий ҳам ташкилий йўналишлар бўйича
салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда соҳанинг меъёрий

-

ҳуқуқий базасининг мақсади нафақат соҳани тартибга солиш, балки уни
ривожлантириш учун қулай шарт

-

шароитлар яратишга қаратилаётганини кўришимиз

мумкин. Айнан шу йўналишда тартибга солувчи меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

нормалари такомиллаштириб ва соддалаштириб борилмоқда. Юқорида қайд этиб
ўтганимиздек, давлат харидларини амалга ошириш жараёнида муҳим босқич
ҳисобланган харид қилиш тартиб

-

таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини

белгилаб берувчи асосий ҳужжат

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2018 йил 15 майдаги 185

-

сон буйруғига

асосан тасдиқланган Харид қилиш тартиб

-

таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги Низом

[8]

(Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 майда

рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3016) нормалари “2020 йил Илм

-

маърифат ва

рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан
электрон давлат харидларини кенгайтириш нуқтаи назаридан жорий йилда тўлиқ
қайта кўриб чиқилди ва унга тегишли қўшимчалар киритилди. Хусусан, ушбу низом
Электрон танлов ўтказиш тартиб

-

таомиллари деб номланган 3

-

боб ва Электрон тендер

ўтказиш тартиб

-

таомиллари деб номланган 4

-

боб билан тўлдирилди. Бунда аввал

қонунчиликда бўлмаган мутлақо янги нормалар

-

электрон танлов ва тендер

механизмлари орқали харидларни ташкил этиш шартлари, электрон тендер ўтказишда
тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни
жойлаштириш бўйича нормалар билан бойитилди.

Бундан ташқари, электрон давлат харидларини амалга ошириш учун

мўлжалланган махсус ахборот портали ва Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизими ўртасидаги маълумотлар
базаси электрон ҳамкорлиги орқали давлат буюртмачилари билан тузилган
шартномалар реестри бўйича онлайн маълумот алмашинуви амалга оширилиши
белгилаб берилди. Бу эса, бир томондан, давлат харидлари иштирокчилари бўлган
тадбиркорлик субъектлари учун харид жараёнини тезлаштирадиган қулай шароитлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

299

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

яратса, иккинчи томондан, харидлар билан боғлиқ тўловларни реал вақт режимида
кузатиш имконини беради.

Давлат харидларини электронлаштириш борасидаги яна бир муҳим ислоҳот –

бу

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ

-4544-

сон “Давлат

харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига
тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

қарорининг

[9]

қабул қилиниши бўлди. Ушбу қарор билан давлат харидлари тартиб

-

таомилларини ахборот

-

коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда

электрон шаклга ўтказиш орқали давлат харидлари тизимининг шаффофлигини
таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига корпоратив буюртмачилар,
шу жумладан стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари ва корхоналар
маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда самарадорлигини
ошириш, давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини фаол жалб
қилиш, электрон тендер (танлов) савдоларни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар
яратиб берди.

1-

жадвал

Бюджет буюртмачилари учун яратилган “milliydokon.uzex.uz”

савдо майдончасидаги давлат харидлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

[10]

2020 йил 1 август ҳолатига

Т/р

Ҳудудлар номи

Амалга оширилган

харидлар сони

Салмоғи, фоизда

Жами

:

15 394

-

1.

Андижон вилояти

2 573

16,7

2.

Фарғона вилояти

2 456

16,0

3.

Тошкент шаҳри

1 838

11,9

4.

Қорақалпоғистон Республикаси

1 599

10,4

5.

Навоий вилояти

1 184

7,7

6.

Наманган вилояти

1 142

7,4

7.

Хоразм вилояти

992

6,4

8.

Сурхондарё вилояти

903

5,9

9.

Самарқанд вилояти

676

4,4

10.

Жиззах вилояти

643

4,2

11.

Сирдарё вилояти

422

2,7

12.

Бухоро вилояти

403

2,6

13.

Тошкент вилояти

307

2,0

14.

Қашқадарё вилояти

256

1,7

Хусусан, давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидаги электрон дўкон

савдо майдончасида давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини ҳудудлар
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида маҳаллий
ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида амалга
ошириш имкониятини берувчи қўшимча саҳифалар (milliydokon.uzex.uz

-

бюджет

буюртмачилари учун, emilliydokon.uzex.uz –

корпоратив буюртмачилар учун) ишга

туширилди.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

300

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Корпоратив буюртмачилари учун яратилган “emilliydokon.uzex.uz”

савдо майдончасидаги давлат харидлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

[11]

2020 йил 1 август ҳолатига

Т/р

Ҳудудлар номи

Амалга оширилган

харидлар сони

Салмоғи, фоизда

Жами:

10 313

-

1.

Тошкент шаҳри

1 646

16,0

2.

Андижон вилояти

1 504

14,6

3.

Наманган вилояти

1 266

12,3

4.

Фарғона вилояти

1226

11,9

5.

Самарқанд вилояти

1214

11,8

6.

Хоразм вилояти

975

9,5

7.

Навоий вилояти

607

5,9

8.

Жиззах вилояти

509

4,9

9.

Сурхондарё вилояти

309

3,0

10.

Қорақалпоғистон Республикаси

295

2,9

11.

Сирдарё вилояти

277

2,7

12.

Тошкент вилояти

185

1,8

13.

Қашқадарё вилояти

157

1,5

14.

Бухоро вилояти

143

1,4

2020 йил 5 январь куни янги электрон савдо майдончасида илк

маротаба харид

амалга оширилган бўлса, бугунги кунга келиб 25

707 та товарлар бўйича, шу жумладан

15

394 та бюджет буюртмачилари

ва 10313 та корпоратив бюртмачилар томонидан

электрон харидлар амалга оширилди

[12].

Умуман олганда, давлат харидларини электронлаштириш билан боғлиқ

масалаларни тадқиқ этишимиз мобайнида унинг бир қатор афзалликлари
мавжудлигининг гувоҳи бўламиз.

3-

жадвал

Электрон савдо майдончаларининг афзалликлари

[13]

Афзалликлар

Хусусиятлари

Рақобатбардошликни

ошириш

Харид жараёнларида кўп сонли компаниялар иштирок этиши

натижасида рақобат кучаяди ва охир оқибат минимал нархларга
сифатли товар ва хизматлар сотиб олинади.

Ҳудудий чегараларни

иснисто этиш

Электрон савдо орқали харидларни ташкил этиш ҳудудлар

чегараси ва олислиги, шунингдек, бозор имкониятлари тўғрисида
маълумотлар танқислигини каби муаммоларни бартараф этади.

Харидлар шаффофлиги ва

очиқлигини ошириш

Электрон савдо майдончаларидан фойдаланиш харид жараёнини

самарали назорат қилиш имконини беради ва шаффоф савдо
тизимини яратади.

Меҳнат харажатларини

қисқартириш

Электрон шаклдаги харидлар анъанавий харидларга нисбатан кам

вақт талаб этади. Шунга кўра, етказиб берувчиларни қидириш, энг
яхши таклифларни ажратиш ва музокаралар ўтказиш билан боғлиқ
хизматчиларнинг иш ҳажмини қисқартиради.

Харид жараёнларини

стандартлаштириш

Электрон майдончаларда жаҳон амалиётида энг самарали деб

топилган

стандартлаштирилган

харид

жараёнларидан

фойдаланилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

301

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса

ва

таклифлар

Мамлакатимизда ҳам дaвлaт хaридлaри жараёнини электронлаштиришдан

асосий мақсад дaвлaт ва жамият эҳтиёжлари учун тoвaрлар (хизмaтлар вa ишлaрлар)
билaн

ўз

вaқтидa,

мақбул

миқдoрдa

вa турдa, cифaтдa вa арзон нaрхлардa тaъминлaшдaн тaшқaри рaқoбaт муҳитини

ривoжлaнтириш учун дaвлaт хaридлaригa кўпрoқ тадбиркорлик cубъeктлaрини жaлб
қилиш, ишлaб чиқaрилaётгaн мaҳcулoтлар cифaтини яхшилaш, мaҳaллий ишлaб
чиқaрувчилaрни хaлқaрo талабларга мувофиқ стандартлашган мaҳcулoтлар ишлaб
чиқaришгa имкониятлар яратишдан

ибoрaтдир. Ўзбекистон Республикасида давлат

харидлари соҳасининг самарадорлигини янада ошириш, унга замонавий ахборот

-

технологияларга жалб қилиш учун қуйидаги йўналишлардаги чора

-

тадбирларни ҳам

жадаллаштириш лозим деб ҳисоблаймиз:

давлат харидларига замонавий ахборот –

технологияларни янада кенгроқ

қўллаган ҳолда, харидлар жараёнини соддалаштириш ва автоматлаштириш;

давлат харидлари тартиб

-

таомиллари шаффофлигини ошириш орқали

коррупцион омилларни бартараф этиш;

давлат харидларини тартибга солиш институционал тизимини ислоҳ қилиш

ва амалдаги қонунчиликни электрон харидларни рағбатлантириш нуқтаи назаридан
такомиллаштириш;

қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб

-

таомиллари, лойиҳа

-

қидирув ва қурилиш

-

пудрат ташкилотларининг харид тартиб

-

таомилларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини баҳолашда уларнинг
электрон рейтинги маълумотларидан фойдаланиш ва бошқа электрон тизимлар билан
интеграциялаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, электрон шаклда онлайн режимида
амалга ошириш;

қурилиш соҳасидаги, жумладан, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш,

реконструкция қилиш, таъмирлаш ишлари бўйича харид қилиш тартиб

-

таомилларини

ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш
ва таъмирлашда харид ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича жараёнлари
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва “Харид
қилиш тартиб

-

таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом

талабларига мувофиқ электрон шаклда амалга оширилиши таъминлаш;

махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон

шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида бўлим яратиш;

бюджет буюртмачиларнинг танлов орқали амалга оширадиган давлат

харидлари тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.

Фойдаланилган

адабиётлар

1.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й.,

03/18/472/1050-

сон.

2.

Юрченко Е. В.

,

Юрченко А. А.

“Государственные закупки: современные

проблемы”

ВЕСТНИК ФИНАНСОВОГО УНИВЕРСИТЕТА

4’2015

3.

Эдаси И. А., Вдовенко З. В. “Государственные закупки: основные направления

и тенденции

Успехи в химии и химической технологии. ТОМ XXXI. 2017. № 7


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

302

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 3

-

моддаси.

5.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида

муаллиф томонидан тузилди.

6.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 23

-

моддаси нормалари асосида муаллиф томонидан тузилди.

7.

Ўрақов У. “Давлат харидлари: кеча ва бугун”. ht

t

p//finance.uz. 02.01.2019й.

8.

1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й.,

10/18/3016/1279-

сон

9.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й.,

07/19/4544/4111-

сон.

10.

http://milliydokon.uzex.uz/ru/home/reports -

маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилди.

11.

http://emilliydokon.uzex.uz/ru/Home/Reports

-

маълумотлари

асосида

муаллиф томонидан тузилди.

12.

https://review.uz/ru -

интернет

-

ресурс

маълумотлари асосида келтирилди.

13.

Мясникова Л.А. Тюрина К.А. «Современные инструменты повышения

эффективности

системы государственных закупок» Вестник Пермского университета,

2016, Экономика. Вып. 3(30). С.132

Bibliografik manbalar

К,онун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 03/18/472/1050-сон.

Юрченко Е. В., Юрченко А. А. "Государственные закупки: современные проблемы" ВЕСТНИК ФИНАНСОВОГО УНИВЕРСИТЕТА 4'2015

Эдаси И. А., Вдовенко 3. В. "Государственные закупки: основные направления и тенденции" Успехи в химии и химической технологии. ТОМ XXXI. 2017. № 7

Узбекистон Республикаси "Давлат харидлари тугрисида"ги К,онунининг 3-моддаси.

Узбекистон Республикасининг амалдаги цонунчилик ^ужжатлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Узбекистон Республикаси "Давлат харидлари тутрисида"ги Конунининг 23-моддаси нормалари асосида муаллиф томонидан тузилди.

'Урак.овУ. "Давлат харидлари: кеча ва бугун". http//finance.uz. 02.01.2019Й.

1 К,онун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/3016/1279-сон

Конун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон.

http://milliydokon.uzex.uz/ru/home/reports - маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

http://emilliydokon.uzex.uz/ru/Home/Reports - маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

https://review.uz/ru - интернет-ресурс маълумотлари асосида келтирилди.

Мясникова Л.А. Тюрина К.А. «Современные инструменты повышения эффективности системы государственных закупок» Вестник Пермского университета, 2016, Экономика. Вып. 3(30). С.132