Особенности сферы услуг в развитии региональной экономики

Аннотация

В данной статье демонстрируется роль сферы услуг в производстве валового внутренного продукта, увеличение благосостояния населения в регионе. А также анализируется достижения и недостатки в сфере услуг в регионе, приводятся предложения и рекомендации по дальнейшему развитию данной сферы.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Выпуск:
CC BY f
130-136
74

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Абдуллаев I., & Козибоев B. (2016). Особенности сферы услуг в развитии региональной экономики. Экономика и инновационные технологии, (3), 130–136. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8792
И Абдуллаев, Ургенчский государственный университет

к.э.н., доцент

Б Козибоев, Ургенчский государственный университет

 магистрант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье демонстрируется роль сферы услуг в производстве валового внутренного продукта, увеличение благосостояния населения в регионе. А также анализируется достижения и недостатки в сфере услуг в регионе, приводятся предложения и рекомендации по дальнейшему развитию данной сферы.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И.С. Абдуллаев, и.ф.н., доц.,

Б.Ҳ. Қўзибоев, магистрант

, УрДУ

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХИЗМАТЛАР

СОҲАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

В данной статье демонстрируется роль сферы услуг в производстве

валового внутренного продукта, увеличение благосостояния населения в
регионе. А также анализируется достижения и недостатки в сфере услуг в
регионе, приводятся предложения и рекомендации по дальнейшему развитию
данной сферы.

In this article the role of service sector in producing gross domestic product and

increasing wealth of the population in the region is shown. And also obtained
achievements and deficiencies on service sector of the region are analizied, the
proposals and recommendations for further development of this sector are given.

Калитли сўзлар:

Минтақа, модернизация, диверсификация, хизматлар

соҳаси, ЯИМ (ялпи ички маҳсулот), ЯҲМ (ялпи ҳудудий маҳсулот), даромад,
тенденция, фан-техника тараққиёти, рақобат, тақсимот ва айирбошлаш
хизматлари, ижтимоий вазифа.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимизда хизматлар

соҳасини ривожлантириш аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашда,
истеъмолчининг эҳтиёжини юқорироқ даражада қондирилишида, ялпи ички
маҳсулотни ишлаб чиқаришда муҳим ўринни эгаллайди. Шу боисдан ҳам
республикамизда мазкур соҳани ривожлантириш ҳукуматимиз олдида турган
ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Минтақада хизматлар соҳасини
ривожлантириш биринчидан, аҳолининг хизматларга бўлган талабини қондирса
иккинчидан, минтақа иқтисодиётини ривожлантириш, минтақа ялпи ҳудудий
маҳсулотини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришда аввало, хизматлар

соҳасининг ўзига хос хусусиятларини билмоқ зарур. Хизматлар моддий-ашёвий
маҳсулотлардан фарқ қилади. Одатда хизматлар соҳаси тадқиқотчилари унинг
хусусиятларини моддий-ашёвий товар хусусиятлари билан таққослашади.
Бунда олимлар таъриф беришдан кўра, бир фикрга келишлари осонроқ бўлади,
бироқ ҳар хил фикрлар ҳам пайдо бўлади. Кўпинча хизматларнинг ўзига хос
хусусиятлари сифатида қуйидагиларни айтиб ўтишади: улар ҳаракат ёки
жараённи ифода қилишади, номоддий бўлишади, уларни сақлаб бўлмайди,
уларнинг сифати моддий-ашёвий товарларга нисбатан кўпроқ ўзгарувчан
бўлади ҳамда хизматни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бир вақтда содир
бўлади. Мисол учун, Россиялик иқтисодчи олим А.В.Раков хизматларнинг
хусусиятларини қуйидагича таърифлайди:
- хизматлар хизмат кўрсатиш ва хизмат натижасини истеъмол қилиш
жараёнининг бирлиги билан ифодаланади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

- объекти ва натижасига қараб хизматлар моддий ва номоддийларга
ажратилади;
- кўп ҳолатларда хизматнинг субъекти (ижрочиси) бўлиб хусусий тадбиркор
ёки кичик корхона ҳисобланади;
- кўп ҳолларда истеъмолчи (инсон) хизмат кўрсатилишининг объекти
бўлади ва (ёки) хизмат кўрсатиш жараёнида бевосита иштирок қилади;
- хизмат кўрсатиш ва хизматни истеъмол қилиш бир вақтнинг ўзида содир
бўлиши мумкин (қоида тариқасида, хизмат кўрсатилиши ва истеъмол
қилиниши индивидуал хусусиятга эга бўлади), хизматлар соҳасида қўл иши
юқори бўлади, ва ушбу ишнинг сифати ишчи ходимларнинг маҳоратига боғлиқ
бўлади;
- одатда хизматларнинг ижрочиси хизматлар натижасининг эгаси бўлиб
ҳисобланмайди;
- хизматлар маҳаллийлашган бўлишади, уларни ташиш имконияти
бўлмайди, улар ҳудудий хусусиятга эга бўлишлари мумкин;
- баъзи хизматларни сақлаб бўлмайди [4].
Хизматларнинг

юқоридаги

моддий

товарлардан

фарқлантирувчи

хусусиятлари хизматлар бозори хусусиятларини асослайди. Хизматлар бозори
бозор иқтисодиётининг умумий қонунларига бўйсунади ва товарлар бозори
билан биргаликда унинг ўхшаш ва фарқли томонлари кўриб чиқилади. Минтақа
иқтисодиётини ривожлантиришда хизматлар бозорининг хусусиятлари ҳақида
чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлиш лозим. Чунки айнан хизматларга
бўлган талаб ва таклиф, олди-сотди жараёнлари хизматлар бозорида
шаклланади ва рўй беради.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари М.Қ.Пардаев ва Ҳ.Н.Мусаевлар
хизматлар бозорининг хусусиятларини қуйидагича таърифлайдилар:
- юқори динамизм;
- ҳудудий бўғинлаштириш ва локал тавсиф;
- қайта ишлаб чиқиш цикли туфайли капитал айланишининг юқори
тезлиги;
- кичик ва ўрта корхоналарнинг кўпчилиги, шунингдек хизматларни
юклаш, тушириш ва тахлашнинг имконияти бўлмаганлиги туфайли уларнинг
бозор конюктурасига юқори сезгирлиги;
- ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги шахсий алоқа билан боғлиқ
бўлган хизмат кўрсатиш жараёнинг хусусиятлари;
- кўпчилик тармоқлардаги маҳсулотнинг юқори дифференциаллашуви;
- хизматларни кўрсатишда кўпчилик ҳолатларда натижани олдиндан билиб
бўлмаслик;
- ишлаб

чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ахборот бўйича

мутаносибликнинг мавжуд эмаслиги [5].

Мамлакатимизда хизматлар соҳаси учун қулай имкониятлар яратиш

борасидаги изчил ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Хусусан,
Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Иқтисодиётимизни таркибий
ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни
таъминлаш, аҳолининг даромади ва ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омил ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

йўналишларидан бири тариқасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини
ривожлантириш борасидаги тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда” [1].

Жумладан, хизматлар соҳасини кенг ривожлантириш мақсадида

республика ҳукумати томонидан “2012—2016 йилларда Ўзбекистон
Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури” [2]
ишлаб чиқилиб, 2016 йилгача мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулотида
хизмат кўрсатиш соҳасининг улушини 55 фоизга етказиш, шаҳар ва қишлоқ
аҳоли пунктлари ҳудудларининг қурилишини режалаштиришда тасдиқланган
меъёрлардан келиб чиққан ҳолда минтақалар аҳолисига турли ижтимоий ва
коммунал-маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш
имкониятларини кенгайтириш масалалари кўзда тутилган.

Шуларга мувофиқ, “республикамизда 2015 йилда ялпи ички маҳсулот

ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу
тармоқнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва таъсири нақадар катта эканини
кўрсатади.

Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги

улуши 2010 йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга етди. Жами банд аҳолининг
ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда” [6]. Шунингдек, вилоятда ҳам
хизматлар соҳасининг юқори ўсиш суръатлари таъминланмоқда.
1-расмга асосан, 2015 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотдаги
хизматлар улуши 40,0 фоизни ташкил қилган. Шу билан биргаликда, вилоятда
хизматлар соҳасининг йирик тармоқлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
транспорт ва алоқа хизматлари (ялпи худудий маҳсулотнинг 9,7 фоизи), савдо
ва умумий овқатланиш хизматлари (ялпи худудий маҳсулотнинг 8,2 фоизи).

1-расм. Вилоятда 2015 йилда ЯҲМ ишлаб чиқаришнинг

тармоқлар бўйича таркиби [7]

Аммо, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида хизматлар соҳасининг

кўрсаткичи ҳалигача республика ялпи ички маҳсулотидаги каби хизматлар
соҳаси кўрсаткичи билан тенглашганича йўқ (2-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

54,5

40

0

20

40

60

Ўзбекистон

Хоразм

2015 йил

2-расм. 2015 йилда Ўзбекистон ва Хоразмнинг хизматлар соҳаси

кўрсаткичларининг солиштирмаси [6, 7]

2-расмда кўриб турганимиздек, вилоятда хизматлар соҳаси ривожланиши

республикага қараганда нисбатан пастроқ. Бунинг асосий сабаби, минтақада
саноат соҳаси суст ривожланаётганлиги ҳамда инфратузилма объектлари
етарли даражада шаклланмаганлигидир. Бироқ, бу дегани вилоятда хизматлар
соҳасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бажарилмаётганидан
далолат бермайди.

Жумладан, 2015 йилда тасдиқланган дастурга асосан 747 та хизмат

кўрсатиш шохобчалари ташкил қилиниб, хизмат кўрсатиш соҳасида 4 минг 155
та янги иш ўринлари яратилган. Юқори технологик хизматлар қаторида алоқа
ва ахборотлаштириш хизматлари энг жадал ривожланиши ҳисобига, бундай
хизматлар охирги беш йилда 2 бараварга, 2015 йилда эса 10 фоизга ўсган.
Шунингдек, вилоятда 2014 йилга нисбатан пуллик хизматлар ҳажми 11,7
фоизга ўсган.

2015 йилда вилоятда хизматлар соҳасини ишлаб чиқаришнинг тармоқлар

бўйича таркиби қуйидагича ифодаланади:

1-жадвал

2015 йилда вилоятда хизматлар соҳасини ишлаб чиқаришнинг тармоқлар

бўйича таркиби

[7]

Жами хизматлар

млн. сўмда

2014 йилга

нисбатан

фоиз

ҳисобида

Якунга

нисбатан

фоиз

ҳисобида

1

2

3

4

шу жумладан асосий турлари бўйича:

2603357,3

113,4

100,0

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

188261,9

121,7

7,2

Компьютер дастурлаш хизматлари

662,2

114,2

-

Молиявий хизматлар

240227,6

122,3

9,2

Транспорт хизматлари

551304,7

113,0

21,2

Қурилиш хизматлари

229710,3

112,9

8,8

Технологик дастгоҳларни таъмирлаш ва
техник хизмат кўрсатиш хизматлари

5165,9

112,5

0,2


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

Қишлоқ хўжалиги техникаларини
таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш
хизматлари

1536,8

124,8

0,1

Туристик хизматлар

11774,6

110,2

0,5

шу жумладан, туристик хизматлари

1108,0

91,7

-

меҳмонхона хизматлари

10666,6

112,8

0,4

Савдо ва умумовқатланиш хизматлари

633810,2

112,3

24,3

Маиший хизматлар

159042,5

115,5

6,1

Таълим хизматлари

70713,4

107,4

2,7

Соғлиқни сақлаш хизматлари

31314,0

107,9

1,2

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматлар

22282,2

104,0

0,9

Бошқа хизматлар

457550,8

108,4

17,6


1-жадвал таҳлилига асосан, вилоятда 2015 йилда хизмат кўрсатишда энг

катта улуш савдо ва овқатланиш 24,3 фоиз, транспорт 21,2 фоиз ва молиявий
9,2 фоиз хизматлар ҳиссасига тўғри келганини кўришимиз мумкин. Бунинг
асосий сабаби, мазкур хизмат турларидан аҳолининг деярли барча қатламлари
фойдаланишидир. Молиявий хизматлар эса вилоятда тадбиркорлик
субъектларининг кўпайиши ва уларга кўрсатилаётган банк, солиқ, суғурта
хизматларининг ошиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга
мамлакатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва преференциялар натижасидир.

Энг паст кўрсаткичлар эса технологик дастгоҳларни таъмирлаш ва техник

хизмат кўрсатиш хизматлари 0,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматлар
0,9 фоиз, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва техник хизмат
кўрсатиш хизматлари 0,1 фоиз, туристик хизматларда 0,5 фоиз қайд этилган.
Компьютер дастурлаш хизматлари кўрсатиш суст бўлиб, бугунги кунда уни
яхшилаш борасида вилоятда ахборот-коммуникация маркази ташкил этилиб, ўз
фаолиятини ривожлантирмоқда. Яъни, вилоятда хизматлар соҳасини янги
турини, туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини
ривожлантиришга мўлжалланган Дастур” [3] қабул қилинган ва Дастурга
асосан “2015 йилда 100 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, 46,3 миллион АҚШ
долларилик инвестиция ўзлаштирилди, 52 та лойиҳада ишлар давом этмоқда”
[8].

Кейинги йилларда вилоят иқтисодиётида хизматлар соҳасининг роли ошиб

бораётганини кузатиш мумкин. Тақдим қилинаётган хизматлар ва ушбу соҳада
банд бўлганларнинг сони ошаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади.

Илмий-техника тараққиёти, ижтимоий-демографик ўзгаришлар, аҳоли

фаровонлигининг ошиши, рақобатнинг кучайиши – буларнинг барчаси
хизматлар соҳасининг ривожланиши учун дастлабки шарт-шароитларни
яратиб, мазкур соҳанинг ривожланиш истиқболларини белгилайди.

Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, минтақада хизматлар соҳасини

ривожлантириш борасида бир қанча ишларни амалга ошириш лозим деб
ўйлаймиз:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

- вилоятда

туризм

соҳасини

ривожлантиришга

катта

эътибор

қаратилаётганига қарамасдан, вилоят хизматлар соҳаси таркибида туристик
ҳамда меҳмонхона хизматлари жуда паст улушларни ташкил қилган (1-жадвал).
Демак, вилоятнинг мавжуд ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, туризм
хизматларининг турларини янада кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадга
мувофиқдир. Маълумки, ҳар қандай сайёх ташриф буюришдан олдин шарт-
шароитлар айниқса, мехмонхоналарга эътибор қаратади. Хоразмда эса жаҳон
стандартига мос келадиган “беш юлдузли” атиги битта ҳам мехмонхона йўқ. Бу
эса, юқори қатламдаги сайёхлар бизнинг туристик хизматларимиздан қониқиш
ҳосил қилмаслигига ва воҳамизга ташриф буюрмаслигига сабаб бўлмоқда.
Шунинг учун ҳам замонавий, сифатли хизмат кўрсатувчи “беш юлдузли”
мехмонхона ташкил этилиши лозим.

- вилоятда эко-туризмга бўлган талабни инобатга олган ҳолда, Амударё

бўйида ёз мавсумида аҳолига хизмат кўрсатувчи дам олиш масканларини
ташкил этиш лозим. Бу нафақат четдан келган туристларни балки, ички
аҳолини ҳам ўзига тортади.

- вилоятда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилиши кенгайиб

бораётганига қарамасдан, қишлоқ жойларида интернет билан таъминланганлик
даражаси ва интернет тезлиги жуда паст. Бу эса, савдо жараёнида терминалдан
фойдаланишда ноқулайликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Аҳолига ва
тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур муаммони ҳал қилиш
механизмларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

- вилоятда хизматлар соҳасини ривожланишига тўсқинлик қилаётган

омиллардан бири-хизматлар соҳаси мутахассисларининг камлигидир. Шу боис,
Урганч Давлат Университетида “хизматлар соҳаси” таълим йўналишини
ташкил этиш керак. Бу ўз навбатида соҳа бўйича малакали қадрларни
тайёрлашга ва минтақада хизматлар соҳаси ривожланишига хисса қўшади.

Минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришда узоқ муддатли

стратегик йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, ўрта муддатга мўлжалланган
дастурлар ишлаб чиқиш, уларни замонавий усуллар асосида прогноз қилиш,
хизматлар соҳаси бозорининг иштирокчилари тезкор, аниқ ва текширилган
маркетинг ахборотларидан самарали фойдаланишлари учун барча шарт-
шароитларни яратиш лозим. Булар эса, минтақада хизматлар соҳасини янада
ривожланишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Вазирлар

Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1754-сонли қарори.

10.05.2012

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1940-сонли қарори.

20.03.2013


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

4. Стандартизация и сертификация в сфере услуг: учебник / под ред.

А.В.Ракова. М. : Мастерство, 2002.

5.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини

ривожлантириш:

муаммолар

ва

уларнинг

ечимлари.

Монография.

Профессорлар М.Қ.Пардаев ва Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида Т.: Иқтисод-
молия, 2008. - 17 бет.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари.
7. Хоразм вилоят статистика бошқармаси маълумотлари.
8. “Ўзбектуризм” МК Хоразм вилояти минтақавий бўлинмасининг

маълумотлари.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Вазирлар Макамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух.им устувор йуналишларига багишланган кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси.

Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-1754-сонли карори. 10.05.2012

Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-1940-сонли карори. 20.03.2013

Стандартизация и сертификация в сфере услуг: учебник / под рсд. А.В.Ракова. М. : Мастерство, 2002.

Муаллифлар жамоаси. Хизмат курсатиш, сервис ва туризм сохаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Моно1рафия. Профсссорлар М.К-Пардасв ва Х-Н.Мусасвлар тахрири остида Т.: Иктисод-молия, 2008. - 17 бет.

Узбекистон Рсспубликаси Давлат Статистика Кумитаси маълумотлари.

Хоразм вилоят статистика бошкармаси маълумотлари.

“Узбектуризм” МК Хоразм вилояти минтакавий булинмасииинг маълумотлари.