“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
1
4/2021
(№
00054)
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИГИНИ
ОШИРИШДА МОЛИЯ-САНОАТ ГУРУҲЛАРИНИНГ РОЛИ
Абдувалиев Санжар Абдурахманович
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тадқиқотчиси
E-mail:
Аннотация
.
Мақолада тижорат банкларининг инвестицион фаолияти ҳамда
молия
-
саноат гуруҳлари доирасида банклар томонидан инвестицион сиёсатни амалга
оширишнинг асосий жиҳатлари ёритилган, шунингдек, банклар инвестицион сиёсатига
таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш асосида тегишли илмий хулоса ва таклифлар
ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
инвестицион сиёсат, молия
-
саноат гуруҳи, инвестицион стратегия
ва тактика, капитал
,
интеграция, инвестиция портфели, молиявий риск
.
Аннотация
.
В
статье описана инвестиционная деятельность коммерческих банков
и основные аспекты реализации инвестиционной политики банками в финансово
-
промышленных группах, а также разработаны соответствующие научные выводы и
рекомендации на основе изучения факторов, влияющих на инвестиционную политику
банков.
Ключевые слова:
инвестиционная политика, финансово
-
промышленная группа,
инвестиционная стратегия и тактика, капитал, интеграция, инвестиционный портфель,
финансовый риск.
Abstract.
The article describes the investment activity of commercial banks and the main
aspects of the implementation of investment policy by banks in financial and industrial groups, as
well as developed appropriate scientific conclusions and recommendations based on the study of
factors affecting the investment policy of banks.
Key words:
investment policy, financial-industrial group, investment strategy and tactics,
capital, integration, investment portfolio, financial risk.
Кириш
Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий жиҳатдан таъминлаш унинг
барқарор ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Мазкур масалани ижобий ҳал этишда
тижорат банкларининг фаолияти алоҳида аҳамиятга эга.
Тижорат банклари
инвестицион сиёсатининг самарали ташкил этилиши иқтисодиётни модернизация
қилишда ва реал секторни барқарор ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, тижорат банкларининг инвестицион
жараёнларда фаол қатнашиши иқтисодиётни модернизация қилишда ва мамлакат
саноат салоҳияти мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутади. Ривожланган бозор
иқтисодиёти шароитида маблағларни қайта тақсимлаш молиявий воситачилар орқали
амалга оширилади. Инвестицион жараён натижасида пул маблағлари молиявий соҳа
ёрдамида ишлаб чиқариш тармоқларига йўналтирилади, бу жараёнда тижорат
банклари муҳим ўрин эгаллайди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш
давомида қатор чора
-
тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини
юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт
-
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
2
4/2021
(№
00054)
шароитлар яратилди. Шунингдек, хусусий сектор ривожланишини рағбатлантириш,
банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини, банк хизматлари оммабоплиги ва
сифатини ошириш учун банк
секторини тубдан трансформация қилиш мақсадида 2020
йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020
-
2025 йилларга
мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида”ги ПФ
-5992-
сонли Фармони қабул қилинди
[1].
Стратегиянинг мақсади
замонавий
банк
тизимини
шакллантириш,
банкларнинг
инвестициявий
жозибадорлигини ошириш ва банк хизматларининг янги стандартларини жорий
этишга қаратилган банк тизимида комплекс ўзгартиришларни амалга оширишдан
иборат. Ушбу стратегияда белгиланган устувор вазифаларнинг самарали ижросини
таъминлаш тижорат банкларининг инвестицион фаоллигини оширишда ҳамда
иқтисодиёт реал сектори корхоналари билан ўзаро молиявий муносабатларни янада
ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Тижорат банкларининг инвестицион фаолияти, молия
-
саноат гуруҳлари
доирасида банклар томонидан инвестицион сиёсатни амалга оширишнинг муҳим
жиҳатлари, молия
-
саноат гуруҳларида банклар инвестицион сиёсатига таъсир этувчи
омиллар,
банклар инвестицион фаоллигини оширишда тижорат банклари
фаолиятининг асосий хусусиятлари кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан махсус
илмий тадқиқот сифатида ўрганилган бўлиб мазкур тадқиқотлар муҳим илмий
ёндошувларга эгадир. И.Ю.Беляева, М.А. Эскиндаровлар молия
-
саноат гуруҳларини
шакллантириш орқали тижорат банкларининг инвестицион фаоллигини ошириш,
молия
-
саноат гуруҳларида акциядорлик муносабатларини самарали ташкил этиш
бўйича тадқиқотлар олиб боришган
[2].
Т.И.Минина ва А.С.Кудаковлар молия
-
саноат гуруҳларини шакллантириш ва
ривожлантиришда банкларнинг роли, гуруҳ доирасида банкларнинг инвестицион
фаолияти ва уни ташкил этишнинг асосий жиҳатлари каби масалаларни тадқиқ этишган
[3; 4].
И.А.Зарипов
молия
-
саноат гуруҳлари фаолиятида инвестицион механизмни
ташкил этиш, тижорат банклари томонидан инвестицион сиёсатни шакллантириш ва
гуруҳ доирасида истиқболли
инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда
банкларнинг роли оширишга бағишланган
илмий тадқиқотларни олиб борган
[5].
В.А.Цветков
,
Е.Н. Чекмарева ва В.В.Яронтовскийлар молия
-
саноат гуруҳларининг
барқарорлигини оширишда гуруҳ доирасида банкларнинг инвестиция фаолиятини
ташкил этиш механизми,
инвестицион фаолиятга таъсир этувчи омиллар ва самарали
инвестицион сиёсатни шакллантириш йўналишларини тадқиқ қилишган
[6; 7; 8].
Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Ф.Мирзаев
ва Ж.Х.Атаниязовлар
томонидан
тижорат
банклири
иштирокида
молия
-
саноат
гуруҳларини
шакллантиришнинг банклар инвестицион фаоллигини оширишдаги ўрни ҳамда
инвестицион
сиёсатни
шакллантиришнинг
шарт
-
шароитлари,
инвестицион
лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган молиявий рискларни
баҳолаш орасида тадқиқотлар олиб борган [9;
10].
Маълумки, молия
-
саноат гуруҳлари
замонавий интеграциялашган корпоратив
тузилмалардан
бўлиб,
улар
фаолияти
орқали
миллий
иқтисодиёт
рақобатбардошлигининг ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятининг
ортишига эришилади
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
3
4/2021
(№
00054)
Молия
-
саноат гуруҳларини шакллантириш
орқали гуруҳ доирасида тижорат
банкларининг инвестицион фаоллиги ошишига ҳамда самарадорлиги юқори бўлган
инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қулай шарт
-
шароит яратилади.
Шу
боисдан, молия
-
саноат гуруҳларини шакллантириш орқали тижорат банкларининг
инвестицион фаоллиги ошириш ва мазкур жараённинг назарий ва амалий
жиҳатларини тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси
Глобаллашув шароитида молия
-
саноат гуруҳларини шакллантириш орқали
тижорат банклари инвестицион фаоллигини ошириш миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боисдан илмий мақолада
тижорат банклари инвестицион сиёсатини шакллантириш ва молия
-
саноат
гуруҳларида улар томонидан инвестицион фаолиятни олиб бориш жараёнларини
тадқиқ этиш, тадқиқот натижаларини тизимлаштириш асосида илмий хулоса ва
тавсиялар ишлаб чиқишда индукция ва дедукция, тизимли ва қиёсий таҳлил, график
тасвирлаш ва иқтисодий
-
статистик усуллардан кенг фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Молия
-
саноат
гуруҳларида
тижорат
банклари
иштирокининг
асосий
йўналишларидан бири банклар инвестицион фаолиятини ташкил этиш ва гуруҳ
таркибидаги корхоналарнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ
таъминлашдан иборат бўлади.
Мазкур жараёнда банклар
инвестицион сиёсатини
шакллантириш
ва амалга оширишнинг муҳим жиҳати бўлиб саноат корхоналари
даражасида инвестицияларни таснифлаш
ҳамда самарали инвестицион фаолиятни
амалга ошириш
ҳисобланади. Маълумки, тижорат банкларининг корхоналар молия
-
хўжалик фаолиятидаги иштироки муайян шарт
-
шароитлар асосида юзага келади. Булар
жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
–
инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва инвестицион ресурслар ҳаракати
бўйича молиявий назоратни ўрнатиш;
–
юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган молиявий рискларни бошқариш бўйича
самарали фаолият юритиш ҳамда рискларни диверсификациялаш орқали банк
фойдасини максималлаштириш
;
–
фаолият кўрсатиш кўламини кенгайтиришга қаратилган фаол чора
-
тадбирларни амалга ошириш, шунингдек
банкнинг молиявий барқарорлигини ошириш
мақсадида кўрсатиладиган хизматларни янада кўпайтириш;
–
мижоз
ва ресурслар базасини кенгайтиришга қаратилган фаолиятни амалга
ошириш
;
–
қўшимча даромад манбаларини излаб топиш ва банкка йўналтириладиган пул
оқимлари ҳажмини ошириш;
–
саноат корхоналарида истиқболли
инвестицион
лойиҳаларни
амалга
оширишда фаол иштирок этиш
.
Миллий иқтисодиётда инвестицион жараёнларни фаоллаштириш ва унда
тижорат банкларининг
иштирокини
кенгайтириш зарурати иқтисодий барқарорликни
таъминлашда
банк тизимининг ролини ошириш билан белгиланади. Инвестицион
салоҳиятни оширишда
банклар иштироки
инвестицион мақсадларга банк
маблағларини йўналтириш, инвестицион характердаги кредитларни бериш, улушли
иштирок этиш ва қимматли қоғозлар
билан операцияларни амалга ошириш каби
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
4
4/2021
(№
00054)
йўналишларни ўз ичига олади
[11]
. Тижорат банкларининг
инвестицион фаоллиги
уларнинг молия
-
саноат гуруҳларидаги иштирок орқали янада ривожланади.
Чунки,
молия
-
саноат гуруҳлари доирасида банклар истиқболли
инвестицион лойиҳаларни
ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни
ташкил қилиш ҳамда молиявий ресурсларни юқори даромадли соҳаларга йўналтириш
асосида инвестицион фаоллигини оширади.
Молия
-
саноат гуруҳларида тижорат банкларининг
инвестицион фаолиятини
ташкил этишдаги асосий масалалардан бири улар инвестицион сиёсатини ишлаб
чиқишдан иборат бўлади.
Гуруҳ доирасидаги инвестицион сиёсат инвестицион
фаолиятнинг мақсадли йўналишларини шакллантириш, истиқболдаги фаолият
натижаларини прогнозлаштириш
ва уларга
максимал даражада
эришишнинг
самарали усулларини танлашни ўз ичига олади. Шунингдек, бу жараёнда инвестицион
фаолиятни
самарали
ташкил этиш ва бошқариш, инвестицион
маблағлар манбаларини
кенгайтириш ҳамда ҳажмини ошириш, ўзгарувчан бозор конъюнктураси шароитида
уларнинг фойдалилиги ўсишини таъминлашга қаратилган чора
-
тадбирларни амалга
ошириш
муҳим ҳисобланади.
Молия
-
саноат гуруҳларида банклар
томонидан инвестицион стратегияни
амалга оширишда асосий масала
инвестицион фаолиятнинг узоқ муддатли
мақсадларини ҳамда
уларга эришишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишдан
иборат бўлади
.
Молия
-
саноат гуруҳларида инвестицион фаолиятни бошқариш
жараёнининг дастлабки босқичи бўлиб банклар томонидан инвестицион стратегия
шакллантириш ҳисобланади.
Молия
-
саноат
гуруҳларида
инвестицион
стратегияда
белгиланган
йўналишларни амалга оширишда инвестицион тактикани шакллантириш
муҳим роль
ўйнайди ва белгиланган вазифалар тактика доирасида
фаолиятга татбиқ этилади.
Шунингдек, бу жараёнда инвестицион қўйилмаларнинг таркиби ва ҳажми аниқланади
ҳамда уларни амалга ошириш бўйича чора
-
тадбирлар тизими ишлаб чиқилади
[12].
Молия
-
саноат гуруҳларида банклар инвестицион фаолиятнинг асосий
йўналишларини белгилаш фойдалилик, ликвидлилик ва рисклилик даражасини
ҳисобга олган ҳолда инвестицион
фаолиятни
ривожлантиришнинг самарали
йўналишларини аниқлаш билан бевосита боғлиқдир.
Тижорат банклари
фаолиятига
бозор конъюнктураси
ўзгарувчанлиги
ва бошқа омилларнинг таъсирини ҳисобга олган
ҳолда инвестицион сиёсат ва унинг стратегиясида белгиланган асосий йўналишларни
мавжуд шарт
-
шароитга мослаштириб бориш ўз
-
ўзидан инвестицион сиёсатни
самарали амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришга сабаб бўлади. Шу
боисдан
банклар инвестицион сиёсатини шакллантириш барқарор ривожланаётган иқтисодий
шароитларда ҳам муайян мураккабликлар орқали амалга оширилади.
Молия
-
саноат
гуруҳи
доирасида
самарали
инвестицион
сиёсатни
шакллантиришнинг муҳим шарт
-
шароитлари сифатида инвестицион фаолиятнинг
стратегик мақсадларида асосий устуворлик гуруҳ иштирокчилари
ва банк фаолиятини
барқарор ривожлантиришга йўналтирилганлиги орқали ифодаланади.
Инвестицион
сиёсат
молия
-
саноат гуруҳини барқарор ривожлантиришнинг муҳим таркибий
элементи
сифатида гуруҳнинг барча иштирокчилари фаолиятини самарали
ривожланишини таъминлаш омили сифатида намоён бўлади.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
5
4/2021
(№
00054)
Молия
-
саноат гуруҳларида тижорат банклари
инвестицион фаолиятининг
асосий мақсади қўшимча инвестицион
ресурсларни жалб этиш ва уларни эҳтимолга
яқин бўлган рисклилик ҳолатида
мазкур
фаолиятдан олинадиган самарадорликни
максимал даражада оширишдан иборат бўлади. Шу боисдан, молия
-
саноат гуруҳи
доирасида тижорат банклари инвестиция сиёсатини самарали юритиш
ва ундаги
белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган чора
-
тадбирларни доимий равишда
амалга оширишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда жараёнда гуруҳ фаолиятини
ривожлантириш мақсадида
ишлаб чиқилган инвестицион сиёсат йўналишларини
таҳлил қилиш ва молиявий натижаларини баҳолаш ҳамда
мониторинг қилиш асосида
унинг
самарадорлигини оширишга қаратилган чора
-
тадбирларни фаоллаштиришга
алоҳида аҳамият бериш, шунингдек, гуруҳ доирасида молиявий ресурсларни
самарали айланишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш лозим
.
Банклар учун молия
-
саноат гуруҳлари таркибида инвестицион сиёсатни амалга
ошириш қуйидаги
имкониятларни яратади
[13]
: банк ресурслари барқарорлигини
таъминлаш ва уларнинг ресурс базасини
янада
кенгайтириш;
фойдалилик даражаси
юқори бўлган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;
молиявий
рисклар
даражасини
камайтириш
ва
капитал
қўйилмаларни
диверсификациялаш;
ликвидлилик
даражасини ошириш
;
корхоналарни ташкил этиш ва акциядорлик
муносабатларини ривожлантириш,
устав капиталида улушли иштирок этиш орқали
улар фаолиятига таъсир этишни кучайтириш.
Молия
-
саноат гуруҳлари доирасида банклар инвестицион сиёсатини
шакллантириш жараёни муайян босқичларда амалга оширилади. Бу жараёнда
инвестицион сиёсатнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш
манбаларини аниқлаш ва ишлаб чиқилган инвестицион сиёсатни таҳлил қилиш ва
баҳолаш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Молия
-
саноат гуруҳларида банклар инвестицион фаолиятини амалга оширишда
улар томонидан шакллантирилган молиявий ресурслар ҳажмининг юқорилиги муҳим
роль ўйнайди. Бу жараёнда, инвестицион ресурсларни шакллантириш стратегияси
инвестицион фаолият доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга
йўналтирилади.
Молия
-
саноат гуруҳларида банклар инвестицион сиёсатини самарали юритишга
муайян омиллар таъсир кўрсатади, ушбу омилларнинг салбий таъсири остида
инвестицион сиёсатни амалга оширишдан кутиладиган натижаларга эришиш
эҳтимоллиги ўзгариб боради. Бу каби омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
–
мамлакатдаги яратилган инвестицион муҳит ҳолати;
–
бозор конъюнктурасининг ўзгарувчанлиги;
–
молия ва инвестицион бозорнинг ривожланиш даражаси;
–
молиявий институтларининг барқарорлиги;
–
корпоратив тузилмаларни ривожлантиришга қаратилган чора
-
тадбирлар;
–
мамлакатнинг жаҳон бозорларига интеграциялашув даражаси.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
6
4/2021
(№
00054)
1-
расм. Молия
-
саноат гуруҳларида банклар
томонидан
инвестицион сиёсатини
шакллантиришнинг асосий босқичлари
1
Молия
-
саноат гуруҳларида банклар томонидан инвестицион сиёсатни
амалга
оширишда асосий вазифа мазкур омилларни ҳисобга олиш ва уларнинг таъсир
даражасини таҳлил этишга йўналтирилиши лозим
.
Бу жараёнда инвестициялаш
имкониятларини баҳолаш учун таҳлилий маълумотлар
қуйидагиларни ўз ичига олиши
мақсадга мувофиқ:
–
инвестицион муҳит
ҳолатига оид кўрсаткичлар
;
–
инвестицион бозор ривожланишини тавсифловчи кўрсаткичлар;
–
корхоналарнинг инвестицион жозибадорлиги
ва фаолиятига оид
кўрсаткичлар
;
–
инвестицион
бозор даромадлилиги бўйича маълумотлар;
–
банклар инвестицион фаолиятига оид кўрсаткичлар
ва банкларни солиққа
тортиш ҳолати
.
Мазкур кўрсаткичларни баҳолаш натижалари
инвестицион фаолият доирасида
қарорларни қабул қилишда муҳим роль ўйнайди
.
Таҳлилий маълумотлар таркибининг
тўлиқлиги инвестицион таҳлил
натижаларининг
аниқлигини ва инвестицион фаолият
самарадорлигини белгилайди.
1
Тадқиқотлар асосида муаллиф
томонидан тайёрланди
.
Инвестицион фаолият мақсадларини ва уларни амалга ошириш
механизмини ишлаб чиқиш орқали инвестицион стратегияни таҳлил
этиш
Молия
-
саноат гуруҳини ривожлантириш
йўналишларига мос
равишда
банк инвестицион фаолиятининг стратегик мақсадларини
шакллантириш
Белгиланган
мақсадларни амалга оширишнинг асосий усулларини
аниқлаш
Инвестицион сиёсатнинг асосий
йўналишларини ишлаб чиқиш
Инвестицияларни
молиялаштириш манбаларини
аниқлаш
Ишлаб чиқилган инвестицион сиёсат
натижаларини
прогноз қилиш ва
баҳолаш
Инвестицион сиёсатнинг жорий ҳолатини
мониторинг
қилиш
Инвестицион сиёсатни самарали юритиш
бўйича
таъсирчан чора
-
тадбирларни қўллаш
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
7
4/2021
(№
00054)
Молия
-
саноат гуруҳларида иштирок этиш орқали молиявий институтлар ва
саноат корхоналари муайян имкониятларга эга бўладилар. Хусусан, молия
-
кредит
ташкилотлари учун молиявий ресурслар ҳаракати ва молиявий ҳолатни доимий
назорат қилиш имконияти, молиявий рискларни бошқариш орқали банкнинг кредит
ва инвестиция портфелини шакллантириш, инвестицион лойиҳаларда
иштирок этиш
даражасини ошириш, мижозларни кенгайтириш ҳисобига ўзининг молиявий базасини
мустаҳкамлаш
каби
имкониятлар яратилишини қайд этиш мумкин
.
Интеграциялашган тузилмаларда тижорат банкларининг фаолият юритиши
натижасида
уларнинг
фаолият кўламини кенгайтириш, саноат
корхоналари билан
ўзаро барқарор алоқаларни
ўрнатиш, самарадорлиги юқори бўлган инвестицион
лойиҳаларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек
инвестицион
сиёсатни юритишда қулай
шарт
-
шароитлар яратилади. Мазкур тузилмалар доирасида
инвестицион сиёсат юритиш
орқали
банклар
ишончли мижозлар доирасига, улар
молиявий ҳолатини доимий таҳлил қилиш имкониятига, инвестицион лойиҳалар
бўйича тизимли назоратнинг йўлга қўйилишига, инвестицион жараёнларни
прогнозлашни яхшилаш ҳисобига банк рақобатбардошлигини ошириш, мижозларнинг
илмий ва ишлаб чиқариш фаолиятининг истиқболли йўналишларини ҳисобга олган
ҳолда ихтисослаштиришни чуқурлаштириш, илмий сиғимдорлиги юқори бўлган
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестицион
лойиҳаларни
амалга ошириш
каби қулайликларга эга бўлади.
Хусусан, мазкур тажриба Япония молия
-
саноат гуруҳлари фаолиятида кенг
тарқалган бўлиб Япония банклари фақатгина кредит бериш билан чекланиб қолмасдан
молия
-
саноат
гуруҳларини
молиялаштириш
ва
инвестицион
лойиҳаларни
ҳамкорликда ишлаб чиқиш каби фаолиятни амалга оширади. Шунингдек, банк ўз
мижозларига ўзаро ҳамкорлик қилиши учун шериклар топишда ҳамда бизнес
хизматлар кўрсатишда ёрдамлашади. Гуруҳга кирувчи компаниялар фаолияти
барқарор бўлган шароитда бош банк унинг фаолиятига аралашмайди. Мабодо
компаниянинг молиявий ҳолати ёмонлашса, бош банк рискли операцияларни
камайтиради ҳамда бу ҳолатни бошқаришга ёрдам беради
[14].
Асосий банк кэйрецу гуруҳлари учун стратегик инвестор бўлиб ҳисобланади.
Банклар бир вақтнинг ўзида ҳам кредитор ҳам акциядор ролида намоён бўлади ҳамда
муайян улушга кўра корхоналар капиталида иштирок этади. Кредитор ва акциядор
функцияларининг бирлашиши корхоналар билан узоқ муддатли барқарор
ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам беради. Асосий банк гуруҳ корхоналарига барча
банк хизматларини кўрсатади, булар жумласига, молиялаштириш, депозит, валюта
операциялари, тўловлар, қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва бошқалар
киради. Асосий банк бошқа кредиторлар номидан ҳам корхоналар молиявий ҳолатини
доимий мониторинг қилиб боради.
Сўнгги
йилларда
мамлакатимизда
амалга
оширилаётган
иқтисодий
ислоҳотларда иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини
мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва
бошқариш механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш,
ишлаб
чиқаришни
модернизациялаш
бўйича
инвестицион
лойиҳаларни
молиялаштириш жараёнларида банкларнинг иштирокини янада кенгайтиришга
алоҳида эътибор берилмоқда. Шунингдек, бир қатор тижорат банклари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
8
4/2021
(№
00054)
мамлакатимизда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, аввало қайта ишлаб
чиқариш қувватларини барпо этиш, корхоналарда замонавий технологияларни жорий
этиш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида инвестиция компанияси ташкил этган
ҳолда корхоналар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу жараёнда тижорат
банклари корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш ва кўпайтиришга
кўмаклашиш, корхоналарнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, маслаҳат,
ахборот
-
таҳлил ва
маркетинг хизматлари кўрсатишда фаол чора
-
тадбирларни амалга
оширмоқда.
Хусусан, «Ипотека
-
банк» акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан
ташкил этилган инвестицион компания, устав жамғармасида камида 51 фоиз улуши
билан ҳамда балиқчилик тармоғининг бошқа ташкилотлари ҳудудий «Балиқсаноат»
МЧЖларининг муассислари ҳисобланади.
Шунингдек, «Алоқабанк» акциядорлик
тижорат банкининг масъулияти чекланган жамият шаклидаги лизинг компанияси
ташкил этилган бўлиб,
унинг асосий вазифалари
тижорат банклари кредити ва лизинг
компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига асалари уялари, зарур жиҳозлар ва ускуналар
етказиб беришни ташкил этиш ва таъминлаш, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган
инвентарлар, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, шунингдек,
асални қадоқлаш бўйича замонавий технологик линияларни лизинг асосида етказиб
бериш кабилардан иборатдир.
Юқорида қайд этилганлар асосида таъкидлаш
мумкинки, тижорат банклари
томонидан инвестиция, лизинг компанияларининг ташкил этилганлиги ва банклар
корхоналарнинг истиқболли
инвестиция
лойиҳаларини молиялаштиришда фаол
иштирок этаётганлиги
улар иштирокида молия
-
саноат гуруҳларини шакллантириш
имкониятини оширмоқда.
2-
расм. Тижорат банклари томонидан ажратилган инвестицион кредитлар
ҳажмининг ўзгариш динамикаси
(трлн. сўм ҳисобида)
2
Тижорат
банкларининг
инвестиция
жараёнларидаги
иштирокини
фаоллаштиришга қаратилган таъсирчан чораларнинг қўлланилиши натижасида
2
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
12,2
16,1
38,8
46,5
51,9
0
10
20
30
40
50
60
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2019 й.
2020 й.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
9
4/2021
(№
00054)
инвестицион мақсадларга ажратилган
кредитлар ҳажми
ошиб бормоқда.
Жумладан,
тижорат банклари томонидан ажратилган инвестициявий кредитлар ҳажми 2
020
йил
ҳолатига кўра
51,9
триллион сўмни ташкил этган ҳолда 2016
йилга нисбатан тўрт
баробарга ёки 39,7 трлн. сўмга ошган. Бу ҳолат, мамлакатимизда тижорат
банкларининг инвестиция жараёнларидаги ҳамда реал сектор корхоналарини
технологик
ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш объектларини
барпо этиш жараёнидаги иштирокининг фаоллашиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Хулоса
Тижорат банкларининг инвестицион
фаоллигини ошириш ва инвестицион
сиёсатни самарали юритиш борасидаги асосий
масалалардан бири инвестицион
лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган молиявий рискларни
баҳолаш ва уларни бошқариш
юзасидан зарур чора
-
тадбирларни ишлаб чиқиш
амалиётини ривожлантириш ҳисобланади.
Чунки,
инвестицион лойиҳани амалга
ошириш
жараёнида турли омилларнинг
таъсири натижасида муайян даражада
молиявий рисклар юзага келиши
ва лойиҳанинг самарадорлигига таъсир кўрсатиши
мумкин.
Шу боисдан молиявий рискларни баҳолаш ва уларнинг салбий таъсирини
олдини олишга қаратилган
чора
-
тадбирларни амалга ошириш, бу борада тижорат
банклари инвестицион сиёсат доирасида мониторинг олиб бориш тизимини ва
амалдаги инвестицион лойиҳаларни таҳлил этиш жараёнини фаоллаштиришлари
лозим.
Тижорат
банклари
инвестицион фаоллигини оширишдаги муҳим масалалардан
яна бири
уларнинг инвестиция портфелини диверсификациялаш ҳисобланади.
Ўзгарувчан бозор конъюнктураси шароитида банклар инвестицион портфелининг
юқори диверсификациялашувини таъминлаш рисклилик даражасини пасайтириш
билан биргаликда банклар даромадини оширишга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Бу
жараёнда
тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг турли хил тармоқларидаги
инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга эътибор қаратиш ва бу борада тизимли
чора
-
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Тижорат банкларининг молия
-
саноат
гуруҳларида
иштирок
этиши
инвестиция
портфели
таркибини
диверсификациялашга, молиявий рискларни самарали бошқаришга ҳамда
даромадлилик даражасини янада оширишга имкон яратади.
Фикримизча, банкларнинг инвестицион сиёсатини самарали ташкил этиш ва
уларнинг инвестицион фаоллигини оширишда қуйидагиларни
инобатга олиш мақсадга
мувофиқ
:
–
инвестицион
портфели сифати ва таваккалчиликларни бошқариш амалиётини
яхшилаш, молиявий таваккалчиликларни баҳолаш учун технологик ечимларни татбиқ
этиш орқали банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
–
инвестицион сиёсатни амалга оширишда унга таъсир кўрсатувчи омилларни
баҳолаш ва уларнинг таъсир даражасини чуқур таҳлил этиш лозим;
–
тижорат
банклари
ва
саноат
корхоналари
ўртасидаги
молиявий
муносабатларни ривожлантиришга қаратилган таъсирчан чораларни амалга ошириш,
хусусан корхоналардаги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда
банкларнинг иштирокини кучайтириш лозим;
–
молия ва саноат капитали интеграциясини таъминлаш орқали молия
-
саноат
гуруҳларини шакллантириш;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil
10
4/2021
(№
00054)
–
капиталлашув даражаси юқори бўлган тижорат банклари иштирокида
молия
-
саноат гуруҳларини ташкил этишни босқичма
-
босқич амалга ошириш лозим, чунки бу
ҳолат, инвестицион муносабатларда фойдалилик даражасини ошириш ва рискларни
пасайтиришга имкон яратади
.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, тижорат банклари иштирокида
интеграциялашган корпоратив тузилмаларни, хусусан, молия
-
саноат гуруҳларини
шакллантириш банклар инвестицион фаоллигини ошириш, саноат тармоқларини
самарали ва барқарор ривожлантириш, экспорт таркибини диверсификациялаш ва энг
муҳими мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш учун қулай шарт
-
шароит
яратади. Бу эса, ўз навбатида ички ва ташқи бозорларга йўналтирилган янги юқори
илмий сиғимли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, жаҳон бозорларида миллий
корхоналарнинг рақобатбардошлигини ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини
ошириш учун шароит яратишга имкон беради.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020
-2025
йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-5992-
сонли Фармони.
2.
Беляева И.Ю., Эскиндаров М.А. Финансово
-
промышленные группы в современной
экономике.
-
М., 2004. –
216 с.
3.
Кудаков
А.С.
Особенности
формирования
финансово
-
промышленных
корпоративных структур и их влияние на экономику страны.// Проблемы современной
экономики, №3(23), 2007. –
C. 11.
4.
Минина Т.И. Роль банков в формировании и развитии ФПГ России. автореф.
дис…докт. эконом. наук. –
Москва: 2000. –
12 с.
5.
Зарипов И.А. Инвестиционный механизм финансово
-
промышленных групп России.
Автореферат дисс. на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва.
-
2004.
–
С. 23.
6.
Цветков В.А. Финансово
-
промышленные группы: тенденции развития //
Промышленные ведомости, №14, 2001.
7.
Чекмарева Е.Н. Банки в финансово
-
промышленных группах // Российский
экономический журнал. –
М., 1999. №7. с.20
-27.
8.
Яронтовский В.В. Банки в интегрированных холдинговых структурах: автореф.
дис…канд. эконом. наук. –
Санкт
-
Петербург, 2009. –
24 с.
9.
Мирзаев Ф.И. Банклараро рақобат: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиш
босқичлари. –
Т.: «Молия», 2008. –б. 193
-205.
10.
Атаниязов Ж.Х. Молия
-
саноат гуруҳларини шакллантириш: назарий, услубий ва
амалий жиҳатлар. Монография. –
Т.: Tafakkur qanoti. 2017.
-
144 б.
11.
Банковское дело: Справочное пособие / Под редакцией Ю.А. Бабичева. М.:
Экономика, 2004. 412 c.
12.
Карапетян А.И. Совершенствование инвестиционной политики коммерческих
банков в условиях реализации антикризисных программ: автореф. дис…канд. эконом. наук. –
Москва, 2011. –
С.9
-10.
13.
Шмачкова М.А. Совершенствование кредитно
-
инвестиционной деятельности
коммерческого банка: автореф. дис…канд. эконом. наук.
–
Краснодар, 2013. 25 с.
14.
Patrick Heenan. The Japan Handbook. Fitzroy Dearborn Publishers. Chicago USA. 1998.
p. 130-131.
