Коррупцияга қарши курашишда янги рақамли технологияларни қўллаш

Аннотация

Мақолада Блокчейн, Сунъий интеллект, интернет ва бошқа турдаги рақамли технологияларнинг энг янги усуллардан фойдаланишни коррупциянинг олдини
олишнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий муаммолар ва жиноятчиликка қарши курашишда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг афзалликларини тизимли таҳлил қилишдан иборат. Шунингдек, коррупцияга қарши курашда янги рақамли моделларининг ҳусусиятлари ўрганилган. Бундан ташқари, тадқиқот натижасига кўра, ушбу соҳада юзага келаётган бази камчиликлар ёритиб берилган.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Выпуск:
CC BY f
339-344
93

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рахимов S., & Турдибоев H. (2021). Коррупцияга қарши курашишда янги рақамли технологияларни қўллаш. Экономика и инновационные технологии, (3), 339–344. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11911
Сарварбек Рахимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Независимый исследователь

Хотамжон Турдибоев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Сотрудник таможенного управления Наманганской области

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Блокчейн, Сунъий интеллект, интернет ва бошқа турдаги рақамли технологияларнинг энг янги усуллардан фойдаланишни коррупциянинг олдини
олишнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий муаммолар ва жиноятчиликка қарши курашишда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг афзалликларини тизимли таҳлил қилишдан иборат. Шунингдек, коррупцияга қарши курашда янги рақамли моделларининг ҳусусиятлари ўрганилган. Бундан ташқари, тадқиқот натижасига кўра, ушбу соҳада юзага келаётган бази камчиликлар ёритиб берилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

333

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЯНГИ РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

Рахимов Сарварбек Абдумуталибжонович

Мустақил тадқиқотчи

Турдибоев Хотамжон Каюмович

Наманган вилояти божхона бошқармаси ходими

Аннотация

:

Мақолада Блокчейн, Сунъий интеллект, интернет ва бошқа турдаги

рақамли технологияларнинг энг янги усуллардан фойдаланишни коррупциянинг олдини
олишнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган. Тадқиқотнинг
мақсади ижтимоий муаммолар ва жиноятчиликка қарши курашишда рақамли
иқтисодиётни ривожлантиришнинг афзалликларини тизимли таҳлил қилишдан иборат.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашда янги

рақамли моделларининг ҳусусиятлари

ўрганилган. Бундан ташқари, тадқиқот натижасига кўра, ушбу соҳада юзага келаётган
бази камчиликлар ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

рақамли давлат бошқаруви; хавф

-

хатарни баҳолаш; ўзгаришларнинг

умумий кўриниши

;

рақамли

ўзгартириш

.

Кириш

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши

курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга
чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда

давлат органлари

зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид
хавф

-

хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига

ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича қатор

ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш

бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт

-

шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишни
тақозо этмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат
секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб этиш зарурати туғилмоқда.

Ҳозирги

кунда коррупциянинг олдини олиш учун рақамли технологиялардан

фойдаланиш янги фанлараро нуқта ҳисобланади

.

Бироқ, рақамли технологиялардан

фойдаланишда бепарволикка йўл қўйиш

жиддий салбий ижтимоий ва сиёсий

оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун,

ушбу соҳага оид

қонунчилик

базасини

назарий ривожлантириш

коррупцияга қарши курашишда

янги рақамли воситалардан

фойдаланган ҳолда

амалга ошириладиган тадбирларни

уйғунлаштириш йўлидаги

муҳим қадамдир.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

Электрон ҳукумат ва рақамли жамият дастурлари доирасида рақамли

технологияларни фаол ривожлантириш

тадқиқотчилар олдига рақамлаштиришнинг

энг самарали йўналишларини излаш билан боғлиқ

,

ушбу ислоҳотларнинг

самарадорлиги ва харажатларининг оптимал нисбати шартлари каби бир қатор
долзарб вазифаларни қўяди. Тадқиқотлар натижасида сўнгги уч йилда учта асосий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

334

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

устувор йўналиш

аниқланди: шаффоф ва текшириладиган усулларни жорий қилиш

орқали молия тизимини ривожлантириш

технологиялари; давлат бошқаруви

тизимини такомиллаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.

Таъкидлаш жоизки,

дастлабки икки йўналиш

ўзининг самарадорлигини 3

-5

йилдан сўнг намоён қилиши

мумкин бўлса, жиноятчиликнинг олдини олишда рақамли

технологиялардан фойдаланиш

дастлабки икки йил давомида самарадорлигини

намойиш этди. Маҳаллий ҳамда

чет эл муаллифлари томонидан олиб борилган

тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, жиноят содир этишда рақамли
технологиялардан фойдаланиш

билан бир қаторда, улардан жиноятчиликнинг олдини

олиш учун фойдаланиш доираси

ортиб бормоқда. Тадқиқотчилар рақамли активларни

ўғирлаш жиноятини баҳолашга ва криптовалютадан фойдаланган ҳолда жиноятларни
легаллаштириш алоҳида эътибор беришади, аммо яна бир муҳим муаммо

-

коррупцияни олдини олиш

масаласини рад этишади. Айни вақтда, рақамли

технологияларнинг шаффофлиги, қулайлиги ва универсаллиги уларни коррупцияни
аниқлаш ва олдини олишда фойдаланиш учун самарали эканлигини кўрсатмоқда.

БМТни ривожлантириш дастурига кўра, 2016 йилда электрон ҳукуматни амалга

ошириш индексининг 1 фоизга ўсишига эришилганлиги, коррупция

даражасининг

1,17%

га

камайишига олиб келди

[1].

МГИМО Рақамли технологиялар ва молиявий

янгиликлар маркази тадқиқотларига кўра

,

давлат секторини

рақамлаштириш

динамикаси ва коррупцион жиноятчилик даражаси ўртасида тескари боғлиқлик
мавжуд: 2018 йилда Россия Федерациясининг Москва каби

айрим ҳудудларида,

“давлат

-

фуқаро” секторида рақамлаштириш ҳажмининг 5% га ошиши билан, маиший

коррупция даражаси 3% га камайган

.

Соҳа

экспертларнинг фикрига кўра, янги рақамли технологияларни жорий этиш

ахборот танқислигини камайтириш, жараёнларни автоматлаштириш ва давлат
хизматчилари ва воситачилар томонидан миннатдорлик чегарасини чекланиши каби
натижалари билан жиноятчиликнинг камайишига олиб келади

.

Масалан,

Афғонистонда автоматлаштирилган солиқ маъмуриятининг жорий этилиши солиқ
ходимларининг миннатдорчилиги маржини камайтирди, натижада йиғилган солиқлар
миқдори 2004 йилдаги 250 миллиондан 2 миллиардга ошди

[2].

Бундан ташқари, давлат бошқаруви шаффофлигини рақамли технологиялар

билан таъминланганлиги

уни жамоатчилик назоратига тақдим этилганда бир

томондан жамоатчиликнинг ҳукуматга бўлган ишончсизлик даражасини пасайтиради

,

иккинчи томондан, мавжуд бўлган давлат хизматларини

,

давлат идоралари ва расмий

маълумотларга аниқлик киритишга имкон берувчи қайта

алоқа ўрнатиш тизими

орқали экспертларни қўллаб

-

қувватлаш имкониятларини кенгайтиради

.

Аммо давлат бошқаруви тизими шаффофлигини таъминлаш ва коррупцияга оид

ҳуқуқбузарликларни

ошкор

қилишда

рақамли

технологияларнинг

аниқ

афзалликларига қарамай, ушбу технологияларнинг ижобий таъсирини

рақамли

инфратузилманинг ривожланмаганлиги

камайтиради

(кенг тармоқли

интернетнинг

этишмаслиги, онлайн хизматларнинг ривожланмаганлиги, аҳолининг рақамли
саводсизлиги ва бошқалар).

Шу ўринда,

рақамли технологияларнинг коррупциянинг олдини олишдаги

афзалликлари

билан бир қаторда тадқиқот давомида рақамлаштириш жараёнида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

335

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни ҳам

ўрганиб чиқиш лозим

.

Жумладан қуйидагилар

:

-

шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тизимларининг заифлиги ва янги кибер

ҳужумлари учун маълумотлар базаларининг заифлиги

,

хакерлик ҳужумлар

ёрдамида

маълумотлар

базасини бузиш орқали махфий маълумотларга қўлга

киритилишини

осонлаштириши;

-

янги технологиялардан фойдаланишда

мансаб ваколатларини

суиистеъмол

қилганлик учун жавобгарликни белгилаш тизимининг мавжуд эмаслиги

;

-

ёлғон маълумотларнинг кенг тарқалиши ва унинг олдини олишнинг самарали

механизмларининг мавжуд эмаслиги

;

-

маълумотлар базалари

ўртасида маълумотлар алмашинуви ва текширилиши

амалга оширилиши учун тўғридан

-

тўғри каналларнинг мавжуд эмаслиги учун

маълумотларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши

(

жумладан

,

коррупция фактлари

тўғрисида маълумотларни сохталаштирилиши ёки уларнинг қайта такрорланиши
ҳавфининг ортиши

);

-

технологияларни баҳолаш учун аниқ мезонларнинг этишмаслиги (жорий

этиладиган технологиянинг янгилиги туфайли давлат харидларида коррупция хавфини
сезиларли даражада ошиши)

;

-

янги рақамли технологиялардан фойдаланувчиларнинг этикаси

ва

маданиятининг паст даражада ривожланганлиги ва бошқалар.

Масалан, Хорватия полицияси ходими йўл ҳаракати қоидаларини бузиш

тўғрисидаги маълумотларни электрон маълумотлар тизимидан шароб ва

қовурилган

қўзичоқ

гўшти эвазига ўчириб ташлаган. Яна бир ҳолатда, Хорватия расмийлари

томонидан

юк ташиш тизимида юк автотранспорт воситаларини енгил

автоулов

сифатида рўйхатдан ўтказганликлари эвазига

етказилган зарар йилига

2

миллион

Эвродан ошади

[3].

Тадқиқот методологияси

Коррупцияга қарши курашишда қўлланилаётган рақамли технологияларнинг

мавжуд ҳолатини таҳлил қилиш ва амалдаги қонунчилик ҳолатини баҳолаш

жараёнида асосан маълумотларни таҳлил

қилиш усулидан фойдаланилган. Таҳлил

коррупциянинг ҳолати ва динамикаси тўғрисидаги маълумотлар статистикасини қайта
ишлашнинг социологик усулларига асосланган

бўлиб

,

коррупциянинг олдини олиш

,

самарадорлигини ўрганиш ва баҳолаш, шунингдек уларни оптималлаштириш йўллари

бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун

моделлаштириш усулидан фойдаланилган.

Тадқиқот натижалари

Юқорида қайд этилган ва амалиёт давомида

аниқланган хатарларни ҳисобга

олган ҳолда, янги рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда коррупцияни

олдини

олиш учун

қуйидаги самарали таклифлар ишлаб чиқилди

.

Коррупциянинг олдини

олишда қўлланиладиган замонавий технологияларнинг функционал имкониятларини
ҳисобга олган ҳолда, уларни қуйидаги

гуруҳларга бўлиш мумкин:

-

давлат органлари ишининг очиқлигини таъминлаш ва коррупциявий

жиноятлар содир этилганлиги тўғрисидаги маълумотларни йиғиш учун янги рақамли
платформаларни шакллантириш

(ошкоралик модели)

;

-

мансабдор шахсларнинг мансаб ваколатларини суистеъмол қилганликлари

тўғрисидаги маълумотларни тезкор равишда олиш учун давлат идоралари ва давлат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

336

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хизматлари истеъмолчилари ўртасида қайта алоқа платформаларини яратиш

(тескари

алоқа модели);

-

электрон ҳужжат

айлануви тизими

ва оммавий ахборотни рақамли ҳимоя

қилиш (ҳужжат айланувининг очиқлиги

модели);

-

эҳтимолий

коррупция хатарларини баҳолаш ва манфаатлар тўқнашувини

аниқлашнинг

рақамлаштирилиши (рақамли мувофиқлик модели);

-

қарор

қабул қилиш жараёнида коррупция

ҳолатларига дучор бўлиши мумкин

бўлган шахсларнинг миннатдорлик маржини камайтириш (қарор

қабул қилиш

тизимини автоматлаштирилганлик

модели

);

-

мансабдор шахслар

ва давлат хизматлари истеъмолчилари ўртасида тўғридан

-

тўғри

алоқани истисно қилувчи давлат хизматларидан онлайн тарзда

тўғридан

-

тўғри

фойдаланишни жорий этиш (тўғридан

-

тўғри кириш модели);

-

фаолияти давомида коррупциявий ҳолатларга

дучор бўлиши мумкин бўлган

шахсларнинг ва

уларнинг оила аъзоларининг молиявий фаолиятини назорат қилиш

(молиявий

мониторинг модели).

Давлат хизматларининг шаффофлигини таъминлаш модели сифатида

Краудсорсинг платформаларини ишга туширишнинг самарадорлиги юқори
ҳисобланади

[4]

. Бунда, Ҳиндистонда кенг қўлланиладиган “Мен пора бердим

(I Paid a

Bribe)”

порталини мисол тариқасида кўриб чиқишимиз мумкин. Портал

фойдаланувчиларга пора бериш

билан боғлиқ

фактлар тўғрисида аноним равишда

хабар беришига имкон беради.

Шунингдек

,

Филиппинда ота

-

оналарга мактаблар

харажатларни назорат қилиш имконини берувчи “Менинг мактабимни текширинг

(Check my school)”

тизими

мавжуд.

Ушбу платформаларнинг камчиликлари фойдаланувчиларнинг анонимлиги ва

уларни аниқлашнинг имконсизлигидадир. Бундай

чекланган имкониятлар билан

коррупцияга оид жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини

текшириш ўзига ҳос муаммоларни юзага келтиради

.

Қайта

алоқа модели оммавий ахборот порталларини жорий этиш орқали амалга

оширилади

[5].

Ушбу порталлар

давлат идоралари ёки нодавлат ташкилотлар

томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида жамоат ташкилотларига маълумот
бериш мақсадида яратилади. Қайта алоқа тизими асосида муаммоларни

қайта

кўриб

чиқиладиган сайтлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

идоралар томонидан назорат

қилинадиган модел ҳисобланади, бунда

жойлаштирилган маълумотларнинг

тўлиқлиги ва сифати фақат уларга боғлиқ

ҳисобланади

.

Блокчейн ва Сунъий интеллект

технологияларига асосланган очиқ ҳужжат

айланиш модели самарали

профилактик хусусиятга эга

.

Анъанавий ҳужжат

айланишида янги технологиялардан фойдаланиш нафақат ҳужжатлар

ҳаракатини

тезлашишини

таъминлашга, шунингдек

,

янги тармоқларнинг логистика ва таҳлилий

ресурсларидан фойдаланишга ҳам имкон беради

.

Қарор

қабул қилиш жараёнининг автоматлаштирилган модели

ҳам

оммалашиб

бормоқда. Бу юридик аҳамиятга эга бўлган маълумотларни тўплашни ва

шу асосда

қонуний қарорларни қабул қилишни ўз ичига олади

.

Таклиф этилаётган модел

доирасида мансабдор шахс ихтиёрий қарорлар

қабул қилувчи

субъэкт сифатида

анъанавий коррупция схемаларидан четлаштирилади

,

шунинг учун пора беришга

ҳожат

қолмайди

.

Масалан,

қарор

ноёб дори

-

дармонларни имтиёзли асосларда бериш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

337

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тўғрисидаги қарор коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга дучор бўлиши мумкин бўлган
шифокорлар томонидан қарор

қабул қилинмайди, балки тизимнинг ўзи

томонидан

шахсларнинг

ёши, соғлиғи ҳолати ва бошқалар тўғрисидаги маълумотларга асосланиб

амалга оширилади

.

Бунда кўзланган натижага эришилиши учун жараён давомида

мақбул қарор қабул қилиниши ва уларнинг ижро этилишини таъминланиши барча
маълумотларни автоматлаштирилишини талаб этади.

Тўғридан

-

тўғри кириш модели давлат хизматлари истеъмолчиси ва билан юзма

-

юз

алоқани истисно қилишни назарда тутади. Бу эса расмий қарорлар қабул қилишда

коррупция

хавфини сезиларли даражада камайтиради. Таклиф этилган модел

самарали бўлиши

учун тизимнинг ҳар қандай фойдаланувчисига оид шахсий ҳисоб

қайдномаси орқали ҳужжатлар билан онлайн операцияларни амалга ошириш ва
уларни 24/7 реал вақт режимида кузатиб бориш

талаб этилади

.

Бунда, рақамли

дастурлар орқали давлат ҳокимияти органлари

қоғоздан

воз кечиб

рақамли ахборот

воситаларига ўтишлари лозим.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш доирасида молиявий мониторинг

модели ҳам

самарадорлиги юқори модел ҳисобланади. Ушбу модел коррупцияга

дучор бўлиши мумкин бўлган шахслар, уларнинг оила аъзоларини

эгаллаб турган

лавозимлари давомида ҳамда ишдан бўшатилгандан кейинги уч йил давомида
молиявий фаолиятларини таҳлил қилишга имкон беради

.

Ушбу тизим доимий равишда янгиланиб турадиган маълумотлар базасига

асосланган бўлиб, у шахсий маълумотларни тўплайди ва биринчи навбатда ушбу
одамлар ҳақидаги молиявий ва мулкий, барча банк операциялари, жарималар, уй

-

жой, қарзлар, солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашни тўғрисида маълумотларни қайта
ишлайди

.

Мазкур модел маълумотларни йиғишнинг замонавий

тизимига мос келмайди

,

шунингдек, шахсий маълумотларни сақлаш ва ҳимоя

қилиш тартиби баъзи ҳолларда

бу шахсий ҳаёт қоидаларига зид келади

.

Шунингдек,

шахслар томонидан моддий

бойликлар ҳаракати тўғрисида хабар берилмаганда ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар
билан хабар берилганда ёки ёлғон

маълумотлар берилганда

қўлланиладиган

жавобгарлик масаласини ҳам инобатга олиш лозим.

Хулоса

ва таклифлар

Рақамли технологияларни давлат бошқаруви

ва давлат бошқаруви

органларининг коррупцияга қарши

курашиш

тизимига жорий этиш

жараён

шаффофлигини ошириш ва давлат хизматларини контактсиз кўрсатилишини
таъминлаш орқали коррупция

даражасининг сезиларли пасайишига эришишга имкон

беради

.

Аммо рақамли технологияларнинг ушбу афзалликлари

универсал электрон

ҳужжат айланиш тизимининг йўқлиги, техник ва ҳуқуқий мезонларнинг этишмаслиги

,

аниқланган фактларни ва ахборот хавфсизлигини текшириш тизимининг мавжуд
эмаслиги туфайли минималлашади. Юқорида келтирилган рақамли моделларни
амалиётда қўллаш учун уларнинг амалдаги жиноий, маъмурий ва ахборот
қонунчилигига, шунингдек, кибержиноятчиликка қарши курашнинг замонавий
усуллари билан мувофиқлигини инобатга олиш муҳим шарт ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

338

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

United Nations Department of Economic and Social Affairs, United Nations e-

government survey 2016: E-government in support of sustainable development (2016). URL:
http://workspace.unpan.org/sites/Internet/Documents/UNPAN97453.pdf.

Accessed:

01.10.19

2.

R. Banning-Lover. Nine ways to use technology to reduce corruption. The Guardian,

Thu 26 May 2016 17.16 BST. (2016). URL: https://www.theguardian.com/global-
development-professionals-network/2016/may/26/nine-ways-to-use-technology-to-
reduce-corruption. Accessed: 01.10.19

3.

Regional School of Public Administration, Abuse of information technology (IT) for

corruption

(2013).

URL:

https://respaweb.eu/download/doc/Abuse+of+Information+Technology+%28IT%29+for+C
orruption.pdf/d867df158b864e8c843c15e5eece5016.pdf. Accessed: 01.10.19.

4.

Adam, M. Fazekas. Are emerging technologies helping win the fight against

corruption in developing countries? Pathways for Prosperity Commission. Background Paper
Series;

no.

21

(2018).

URL:

http://www.govtransparency.eu/wp-

content/uploads/2019/02/ICT-corruption-24Feb19_FINAL.pdf. Accessed: 01.10.19.

5.

I. Adam, M. Fazekas. Are emerging technologies helping win the fight against

corruption in developing countries? Pathways for Prosperity Commission. Background Paper
Series;

no.

21

(2018).

URL:

http://www.govtransparency.eu/wp-

content/uploads/2019/02/ICT-corruption-24Feb19_FINAL.pdf. Accessed: 01.10.19.

Библиографические ссылки

United Nations Department of Economic and Social Affairs, United Nations e-government survey 2016: E-government in support of sustainable development (2016). URL: http://workspace.unpan.org/sites/lnternet/Documents/UNPAN97453.pdf. Accessed: 01.10.19

R. Banning-Lover. Nine ways to use technology to reduce corruption. The Guardian, Thu 26 May 2016 17.16 BST. (2016). URL: https://www.theguardian.com/global-development-professionals-network/2016/may/26/nine-ways-to-use-technology-to-reduce-corruption. Accessed: 01.10.19

Regional School of Public Administration, Abuse of information technology (IT) for

corruption (2013). URL:

https://respaweb.eu/download/doc/Abuse+of+lnformation+Technology+%28IT%29+for+C Orruption.pdf/d867dfl58b864e8c843cl5e5eece5016.pdf. Accessed: 01.10.19.

Adam, M. Fazekas. Are emerging technologies helping win the fight against

corruption in developing countries? Pathways for Prosperity Commission. Background Paper Series; no. 21 (2018). URL: http://www.govtransparency.eu/wp-

content/uploads/2019/02/ICT-corruption-24Febl9_FINAL.pdf. Accessed: 01.10.19.

I. Adam, M. Fazekas. Are emerging technologies helping win the fight against

corruption in developing countries? Pathways for Prosperity Commission. Background Paper Series; no. 21 (2018). URL: http://www.govtransparency.eu/wp-

content/uploads/2019/02/ICT-corruption-24Febl9_FINAL.pdf. Accessed: 01.10.19.