Буюк сиймо – абу-л-ала ал-маъаррий

Muxlisaxon Ziyovuddinova

Ушбу мақола араб адабиётида алоҳида ўринга эга бўлган улуғ мутафаккир Абу-л-Ала ал-Маъаррий ҳаёти, ижодига бағишланади. Унда дастлаб, Шарқ ва Ғарб олимларининг Абу-л-Ала ал-Маъаррийга берган таърифлари, унинг ижодига оид тадқиқотлар ва илмий рисолалар ҳақида сўз боради. Мақолада ал-Маъаррийнинг ҳаёт йўли, унинг илмий сафарлари ва устозлари ҳақидаги маълумотлар шоир қаламига мансуб шеърлар орқали баён этилади. Унинг ижоди исломгача бўлган шоирларнинг фалсафий сатрларидан бошланиб, Абул Атахиянинг зухдияти ва ал-Мутанаббийнинг пессимизм билан суғорилган байтлари орқали ўтувчи араб фалсафий лирикаси ривожини якунлайди.  Ал-Маъаррий  маҳоратли  шоир  бўлиши  билан  бирга  у  етук  файлафуф ҳамдир.  Унинг  бутун фалсафий  лирикаси  орқали  ҳаётдан  ниҳоятда  қониқмаслик  мавзуси  ва  даҳшатли  дунёда  чорасиз ёлғизлик мотивлари, ёвузликка қарши ожизлик мавзуси ўтади. Шоирнинг асарлари инсон ақлининг кучига  ўзгармас  ишонч,  илоҳиётчиларнинг  хурофоти  ва  риёкорлигидан  нафратланиш  ҳамда мурожатларига турли неъматлар ваъда қилувчи, аммо айбсиз одамларнинг қонини тўкишга тайёр бўлган сектантларга муросасизлик билан тўлган. Шоирни  фалсафий-диний  муаммолар  билан  бир  қаторда  у  юксак  инсонпарварлик  нуқтаи назаридан қараган  ахлоқий  масалалар  ҳам  қизиқтирган.  Шоир  ижтимоий  адолатсизликка қарши қаттиқ бош кўтарган, одамларга хизмат қилиш инсонга муносиб ягона йўл деб ҳисоблаган.

53

Koʻrishlar

17

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos