➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 3-4 (2017) Sharqshunoslik
№ 3-4 (2017) Sharqshunoslik
Jurnal:
Sharq mash’ali
Nashr qilingan:
02-07-2017
Ulashish
Статьи
Айёрлар тўғрисидаги япон халқ эртаклари
Мазкур мақолада айёрлар тўғрисидаги япон халқ эртаклари конструктив жиҳатдан кўриб чиқилган. Муаллиф, япон эртакларининг бевосита таҳлили орқали, япон фольклорининг ўзигагина хос хусусиятларидан ташқари, бошқа халқлар фольклорида мавжуд типологик жиҳатдан умумий сюжетларни ҳам мужассамлаштирганини кўрсатиб беради
Gulnora Qosimova
65-70
70
19
Batafsil o'qish
Алишер Навоий “муҳокамату-л-луғатайн” асарининг янги нашри
Ушбу тақриз филология фанлари доктори, профессор Қосимжон Содиқов томонидан нашр этилган Алишер Навоийнинг “Муҳокамату-л-луғатайн” асарининг янги нашрига ёзилган. Мазкур иш яқин йиллар давомида ушбу асар бўйича қилинган энг сара нашрлардан ҳисобланади.
Rixsitilla Alimuhamedov
113-115
52
15
Batafsil o'qish
Оав ва интернет “оммавий дипломатия”нинг муҳим воситаси сифатида
Тадқиқотда жаҳон тартиботини ўзгартираётган глобаллашув жараёнларида оммавий дипломатияни ривожлантириш зарурияти таҳлил қилинган.
Durbek Sayfullaev
109-112
57
14
Batafsil o'qish
Упанишадларда космогония ва яратилиш ҳақидаги ғоялар талқини
Мақолада “Прашна” Упанишадидаги борлиқ тўғрисидаги қарашлар 6 та саволжавобда тўлиқ очиб берилган.
Nodira Shokirova
105-108
54
19
Batafsil o'qish
Ўрта осиё шиаларининг келиб чиқиши ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
Мақола Ўрта Осиё “эроний”лари тарихи, маданияти ва динининг қисқача тавсифига бағишланган. Шунингдек, мақолада эронликларнинг Ўрта Осиёга келиб қолиши, диний анъаналарининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳам айрим тарихий маълумотлар келтирилган.
Shuhrat To'xtiyev
99-104
66
28
Batafsil o'qish
Афзалийнинг “мажмаъу-л-масоил” асари – адабий манба
Мазкур мақола Афзалийнинг туркий назмда ёзилган “Мажмаъу-л-масоил” асарига бағишланган бўлиб, унда фиқҳ масалалари катта бадиий маҳорат билан баён қилингани, шоирнинг асарда ташбиҳ, таъдид, тазод каби кўплаб санъатларни кенг қўллагани мисоллар орқали ёритиб берилган.
Hilola G'ulomova
96-98
47
20
Batafsil o'qish
Аҳмад Заки Валидов Темурийлар даври миниатюралари ҳақида
Мақола машҳур тарихшунос А. З. Валидий Тўғон томонидан топилган ва тадқиқ этилган Темурийлар даврига оид қўлёзмаларга бағишланган. Унда мазкур қўлёзмаларнинг мумтоз ўзбек тили ва адабиёти тарихи учун қимматлилиги, Темурийлар даври китобати, хаттотлик ва миниатюра санъатининг ноёб дурдоналари эканлиги асослаб берилган.
Asqariy Madraimov
92-95
62
64
Batafsil o'qish
Закария Юсуф – араб манбашуноси ва терминшуноси
Мақола таниқли араб манбашуноси ва терминшуноси Закария Юсуф ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган бўлиб, унинг классик араб тилидаги мусиқий терминларни ўрганишдаги аҳамияти ёритиб берилган.
Zokirjon Oripov
89-91
35
10
Batafsil o'qish
Синдҳий тилида келишик категориясининг асосий хусусиятлари
Мақолада Жанубий Осиё тилларидан бири бўлмиш синдҳий тилидаги от сўз туркумига оид келишик категориясининг асосий хусусиятлари таҳлил қилинади. Мазкур мавзу ҳанузгача илмий тадқиқот даражасида ўрганилмаган. Мақола рус, инглиз ва ҳинд манбаларига асосланган.
Kamola Raxmatjonova
89-91
37
8
Batafsil o'qish
Эрон ва Афғон тилшуносларининг грамматик асарларида сўз туркумлари таснифи масаласи
Мақолада ХХ асрда Эрон ва Афғонистонда машҳур тилшунослар томонидан яратилган, форс ва дарий тиллари грамматикасига бағишланган асарларда келтирилган сўз туркумларини таснифлаш бўйича билдирилгантилшуносларнинг фикрлари қиёсий таҳлил қилинди.
Hilola O'ktamova
86-88
38
19
Batafsil o'qish
Форс тилидаги газета матнларида ишлатилган атоқли отларнинг услубий хусусиятлари
Мазкур мақоладан кўзланган мақсад форс тили газета матнларида қўлланувчи атоқли отларни ажратиб олиш ва уларнинг газета матнларида қўлланишида ўзига хос хусусиятини аниқлашдан иборат.
Dilfuza Axmedova
79-85
49
24
Batafsil o'qish
Замонавий дари тилининг ҳарбий терминологиясида хорижий қарзлар (англицизмлар мисолида)
Мақолада ҳозирги дарий тилида ҳарбий ва ҳарбий-техник терминология соҳасидаги фаол инглизча ўзлашмалар тадқиқ қилинган. Инглизча ўзлашмаларнинг дарий тилига шакл ва мазмун жиҳатдан мослашуви ўрганилган.
Xolida Alimova
71-75
66
18
Batafsil o'qish
Алишер Навоийнинг “хамса” достонларида “Зулф” концептининг маънолар таркиби
Бу мақолада Алишер Навоийнинг бешта достонида қўлланилган “зулф” сўзининг луғавий, мажозий ва ирфоний маънолари асарларда учрайдиган ҳар бир байт тагматни асосида талқин қилинади.
Ahmadjon Quronbekov
3-8
60
17
Batafsil o'qish
Бадиий контсепция «ёлғизлик» ва унинг Ҳаруки Муракамининг "Норвегия ўрмони" романидаги тасвири
Ушбу мақолада япон адиби Харуки Муракамининг “Норвег ўрмони” романиида “ёлғизлик” концептининг бадиий талқини ва унинг “бўшлиқ” концепти билан узвий боғлиқлиги дискурсда ва микро холатларда таҳлил қилинган. Мазкур концептлар романнинг сюжет тузилиши ва аксиологик устуворлиги асосида ажратиб олинган ҳамда образларда ёрқин ифодасини топган.
Kamola Omonullayeva
59-64
166
53
Batafsil o'qish
Шарқ лингвомаданиятида қуш рамзларининг талқини
Мазкур мақола Шарқ лингвомаданиятида ўзига хос ўринга эга бўлган қуш рамзларининг тадқиқига бағишланган. Улардан айримлари муайян халқлар учун тотем ёки миллий рамз вазифасини бажаради.
Umida Maqsumova
55-59
50
23
Batafsil o'qish
Жануби-Шарқий Осиё фольклори
Мақолада Индонезия халқларининг фольклори ҳақида қисқача маълумот берилган. Нусатранинг ранг-баранг ва бой бадиий дунёси акс эттирилган.
Nasiba Abdug'aniyeva
48-54
138
29
Batafsil o'qish
Сурия адабиётида Валид Ихлосийнинг ўрни
Ушбу мақола Валид Ихлосийнинг Сурия адабиётида тутган ўрнига бағишланган бўлиб, унда Валид Ихлосийнинг адабий фаолияти ва ижодининг шаклланиш омиллари ҳақида сўз боради.
Go'zal Jalilova
45-48
49
20
Batafsil o'qish
Арузга доир асарларда мутадорик баҳрининг берилиши
Ушбу мақола аруз баҳрларининг ўн олтинчи мутадорик баҳрига бағишланган бўлиб, унда мазкур баҳрнинг арузга доир асарларда турли хил номлар билан келиши, зиҳофларга учраши ва ушбу баҳрга берилган мисолларни таҳлили келтирилган.
Dildora Xudjanova
42-45
49
27
Batafsil o'qish
Сукунат бағридаги туғён
Мақолада Назар Эшонқулнинг детал танлаш ва услуб яратишдаги ўзига хослиги “Ялпиз ҳиди” ҳикояси мисолида уни япон ёзувчиси Ясунари Кавабатанинг “Бамбук садоси” асари билан қиёсан тадқиқ қилиш орқали очиб беришга ҳаракат қилинган. Ҳикояда кўтарилган табиатни асраш мавзусининг глобаллиги таъкидланган.
Dilmurod Nazarov
37-42
52
11
Batafsil o'qish
Бобурийлар даври зуллисонайн шоирлари
Мазкур мақола бобурийлар даврида яшаб ижод этган, мамлакатдаги туркий ва форсий билингвизм адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган иккитилли шоирлар ижодига бағишланган. Бу маънода Ҳиндистон кутубхоналаридан топилган Байрамхон, Мирзо Комрон, Юсуф Фарёбий ва Абдураҳимхонлар девони юқоридаги фикримизга яққол далил бўлиб хизмат қилади.
Najmiddin Nizomiddinov
24-30
57
28
Batafsil o'qish
Абдулла Қодирий ижоди: таҳлил ва тавсиф
Ушбу мақолада буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ижодининг ўрганилиши ва ушбу масалага нисбатан турли олимларнинг муносабатлари ёритиб берилган. Адиб асарларининг қардош ва хорижий тилларга таржима қилиниши, улардаги мавжуд нуқсонлар изоҳланган. Олим Матёқуб Қўш-жоновнинг ёзувчига берган баҳоси, романлари юзасидан билдирган илмий қарашлари шарҳланган. Абдулла Қодирийнинг халқ оғзаки ижоди далилларидан моҳирона фойдаланган ҳолда оҳорий ўзбек романларини яратиб, миллий романчилик мактабига асос солганлиги баён қилинган. Ўзбек адабиётининг бадиийлиги, тилимизнинг бой захира қатлами, миллатимизга хос имон-эътиқод, тўғрисўзлилик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ғурур ва шиддаткорлик каби хусусиятлар таҳлил қилинган.
Oʻ roqvoy Lafasov
30-36
65
32
Batafsil o'qish
Шарқ ўрта аср адабиётларининг тарихий типологияси
Мақолада ўрта аср (VIII–XII асрлар) араб адабий жараёнининг энг ривожланган даври кўриб чиқилган.
Timur Muxtarov
17-24
44
17
Batafsil o'qish
Сўнгги афғон малик уш-шуароси Абдулҳақ Бетоб
Мақолада ХХ аср Афғонистон дарийзабон адабиётининг йирик намояндаларидан бири ҳисобланган, мамлакатда энг сўнгги марта Малик уш-шуаро унвонига сазовор бўлган Абдулҳақ Бетобнинг ижодий биографияси ёритиб берилган, унинг шеърияти мавзулари ва ғоявий рангбаранглиги, услубий хусусиятлари таҳлил этилган.
Raxmonxo'ja Inomxo'jaev
8-16
219
33
Batafsil o'qish
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer