ХХ аср бошлари ўзбек матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни

Annotasiya

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон манбашунослиги ва матншунослигида Шарқ адабиётига оид манбаларни ўрганишга интилиш матн таҳлилига оид тадқиқотлар ортиб бормоқда. Натижада матншуносликнинг назарий асослари, матн таҳлилига оид аниқ концепциялар ишлаб чиқилмоқда, таҳлил усуллари аниқланмоқда. Матншуносликдаги мавжуд устувор йўналишлар мумтоз адабиёт намуналарининг асл манбаларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.

Жаҳон манбашунослик ва матншунослик илмида бирламчи манбалар қиёсий таҳлил ва талқин тамойиллари асосида ўрганилмоқда. Манбашуносликнинг асосий объекти бўлган матн ва унинг муаллифи ҳақида илмий-назарий хулоса чиқариш учун, аввало, бирламчи манбани тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш, қадим адабий манбаларни қўлёзма нусхалар асосида нашр этиш муҳим вазифалардан саналади. Аср бошларида вужудга келган илмий-адабий муҳитни ўрганиш, манбаларни табдил ва талқин қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш бугунги кун адабиётшунослик ва матншунослик фанлари олдида турган долзарб муаммолардандир.  

Аждодларимиз яратган адабий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»[1]. Бизнинг ана шундай бой маънавий меросимиз XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар матншунос ва манбашунос олимлар томонидан тўпланиб нашр қилинди. Бу борада аср бошларида профессор Абдурауф Фитрат (1886–1938) олиб борган тадқиқот ва нашр ишлари бугунги кунга қадар аҳамиятини йўқотгани йўқ. Фитратнинг ўзбек мумтоз адабиётига доир манбалар устида ишлаб, уларнинг матнини табдил этиб, нашр эттириш борасидаги тадқиқотлари «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ҳамда «Ўзбек адабиёти намуналари» (1-жилд, 1928) мажмуаларида жамланган. Гарчи бугунги кунга қадар Фитратнинг ижодий ҳамда илмий фаолияти бир қанча тадқиқотларда ёритилган бўлса-да, олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолияти жиддий тадқиқга тортилмаган. Олимнинг манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги тадқиқотлари ўзбек матншунослигининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойилларини назарий- амалий жиҳатдан ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилди. Асар мазмуни, ғояси, матн тарихини чуқур билиш,

аниқ хулосага келиш, мавжуд манбалар матнини танқидий ўрганиш, матндан келиб чиққан ҳолда муаллиф таржимаи ҳолини тиклаш ва бадиий асар талқини каби илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишда олимнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги фаолиятини ўрганиш нафақат ўз даври, балки бугунги кун манбашунослиги ва матншунослигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ–4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 -сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек мумтоз адабиёти манбалари ва намуналарини нашрга тайёрлаш ва унинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича матншунослик йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилган. С.Айний, Ғафур Ғулом, Амин Умарий, Ҳусайнзода, И.Султон, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймон, С.Ғаниева, Ғ.Каримов, Ш.Эшонхўжаев, Э.Аҳмадхўжаев, С.Эркинов, И.Ҳаққул, Н.Раҳмонов, Б.Тўхлиев, Қ.Содиқов, С.Ҳасанов, В.Раҳмонов, Н.Жабборов, А.Эркинов, Р.Зоҳидов[1] ва бошқа олимлар матншунослик ва манбашунослик; В.Маҳмуд, О.Шарафиддинов, Э.Рустамов, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, С.Ғаниева,

А.Абдуғафуров, Р.Воҳидов, М.Ҳамидова, Ш.Сирожиддинов, Н.Жумахўжа, К.Муллахўжаева, Д.Юсупова[1] каби олимлар мумтоз адабиёт намуналари нашрларини таҳлил қилган; хорижий олимлар Н.Осимбек, Ф.Кўпрулу, Б.Аталай; С.Е.Малов, В.В.Радлов, А.Самойлович, Е.Э.Бертельс, И.В.Стеблеванинг матн ва тадқиқотлари шулар жумласидандир[2]. Шунингдек, Фитрат ижоди ва жадидчилик муаммолари О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Э.Каримов, Б.Қосимов, Ҳ.Болтабоев, М.Қурбонова, И.Ғаниев, Б.Каримов, У.Жўрақулов[3] ва бошқа олимлар томонидан тадқиқ этилган. Бироқ Фитрат мажмуаларининг матний тадқиқини амалга ошириш, мажмуадаги намуналарнинг бирламчи манбаларни излаб топиш, уларни ўзаро қиёслаш натижасида асл манбани аниқлаш, таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда ХХ аср матншунослиги тарихида Фитрат тажрибаларини ўрганишга доир махсус тадқиқотлар амалга оширилмаган.

Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.

Тадқиқот Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг «Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи ва матншунослик илмининг назарий-амалий муаммолари» мавзуидаги илмий тадқиқотлар режаси асосида амалга оширилган.

Тадқиқотнинг мақсади XX аср бошлари ўзбек матншунослиги ва манбашунослигида Фитратнинг матншунос ва манбашунос сифатидаги маҳоратини очиб беришдан иборат.

Тадқиқот вазифалари:

Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуалари таркибидаги парчалар манбаларини аниқлаш, матний тафовутларни кўрсатиш орқали олимнинг манба ва матнга муносабатини аниқлаш;

қадимги тошбитиклар, «Чистони(й) элиг бегининг ҳикояси» матни ва манбаларини Фитрат томонидан келтирилган матн ва насрий баён матни билан қиёслаш;

«Девону луғотит турк» асари таркибидаги манзум парчалар «Девону луғот...» сўзлари учун фиҳрист» қўлёзма нусхаси билан боғлиқ экани асосида унинг Фитрат томонидан тузилганлигини исботлаш;

Хожанинг «Мифтоҳ ул-адл» асарига доир Фитрат қарашларини танқидий ўрганиш;

Навоий ва Бобурнинг «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасига кирган матн намуналарини илмий-танқидий нашрлари билан қиёсан ўрганиш, уларнинг қўлёзма нусхалари ва Фитрат таянган қўлёзмаларни тадқиқ этиш.

Тадқиқотнинг объекти сифатида Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» (1927) ва «Ўзбек адабиёти намуналари. 1-жилд» (1928) мажмуалари ва уларга асос бўлган қўлёзма ҳамда босма матн нусхалари танланган.

Тадқиқотнинг предметини Фитратнинг мажмуа тузиш тамойиллари, мумтоз матнларнинг табдил хусусиятлари ва нашрга тайёрлаш тажрибасини ўрганиш ташкил қилади.

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда қиёсий-тарихий, тавсифлаш, статистик, герменевтик таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

Фитратнинг «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасига киритилган мумтоз адабиёт намуналарининг манбалари аниқланиб, олимнинг манба танлаш ва матн устида ишлаш тамойиллари очиб берилган;

Фитрат эълон қилган тошбитиклар матни мавжуд нашрларга қиёсланган ҳолда уларнинг эркин насрий баён эканлиги, «Чистони(й) элиг бегининг ҳикояси» асари Фитрат томонидан илмга тақдим қилингани асосланган;

«Энг эски турк адабиёти намуналари» мажмуасини тадқиқ қилиш орқали Фитратнинг «Девону луғотит турк» асари асосида «фиҳрист – луғат» тузгани аниқланган;

«Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасида муаллифи кўрсатилмаган «Мифтоҳ ул-адл» асарининг Хожага тегишли экани, қўлёзма нусхаларидан бирини Фитрат фанга тақдим қилгани исботланган;

«Ўзбек адабиёти намуналари»даги Алишер Навоий ва Бобур асарларидан олинган намуналар илмий-танқидий матнлар билан қиёсий ўрганилган ҳолда уларнинг манбаси аниқланган.

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:

тадқиқот объекти Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» (Тошкент, 2008) ва «Ўзбек адабиёти намуналари. 1-жилд» (Тошкент, 2013) мажмуалари эски ўзбек (араб) ёзувидан табдил қилиниб нашр этилган.

тадқиқот натижалари асосида «Девону луғотит турк» асари асосида тузилган «Девону луғот» сўзлари учун фиҳрист» илмий истеъмолга киритилган;

диссертацияда тадқиқ этилган Фитратнинг матн устида ишлаш тамойиллари ўзбек матншунослиги ва манбашунослигининг назарий асосларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши асосланган;

Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуалари ўзбек мумтоз адабиёти тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши далилланган.

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилгани, Фитрат таянган бирламчи манбаларнинг матн хусусиятлари аниқлангани, бирламчи манбалар асосида нашрга тайёрлаш тамойилларининг белгилангани, шу йўл билан адабий манбашунослик ва матншуносликнинг назарий ҳамда амалий асосларига доир муҳим хулосалар илгари сурилгани билан изоҳланади.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ХХ аср бошларида вужудга келган ўзбек матншунослиги ва манбашунослигининг шаклланишида асос бўлиб хизмат қилган Фитрат адабий мажмуаларининг ўрганилиши орқали мазкур соҳа тараққиётидаги олимнинг фаолияти ва унинг амалий натижалари таҳлилга тортилиши билан белгиланади.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ХХ аср ўзбек матншунослиги ва манбашунослиги тарихини яратишда, таълим тизимида ўзбек мумтоз ва жадид адабиёти тарихини ўқитишда, бу фанлардан махсус курс ва семинарлар ташкил қилишда ҳамда мамлакат олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Абдурауф Фитрат ижодий фаолияти ва адабий қарашларидан, диссертациянинг «Темурийлар даври адабиёти намуналарининг мажмуада акс этиши», «Навоийдан кейинги давр адабиётининг матний тадқиқи» каби илмий хулосаларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2007-2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-151 «Адабиёт энциклопедияси» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 17.09.2018 йилдаги 89-03-3384 рақамли маълумотномаси). Натижада «Адабиёт энсклопедияси» фундаментал лойиҳасининг 1-жилдидаги мавзуга оид материаллар мажмуаларнинг юзага келиш эҳтиёжи тадқиқи асосида бойитилган;

«Алпомиш» ва «Қўрқуд ота китоби» достонларининг қўлёзма ва мавжуд нусхаларига оид фактик материаллардан, «Алпомиш» достони матни «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуасида келтирилган матнга доир илмий хулосалардан, 1922 йил ҳамда 1928 йилда ёзиб олинган вариантларининг қиёсан тадқиқи келтирилган маълумотлардан ФА – А1 – Г031 рақамли «Ўзбек фольклоршунослиги тарихи» илмий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 02.10.2018 йилдаги 3/1255-2599 рақамли маълумотномаси). Ушбу натижалар татбиқи достонларнинг қўлёзма, тошбосма ва мавжуд нашрларининг қиёсий текстологик тадқиқот қонуниятларини ойдинлаштиришга хизмат қилган;

Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг қўлёзма ва тошбосма нусхалари, Атоий, Лутфий, Ҳусайний лирик мероси, манбалари, матний тафовутлар, матн ва мазмуни мутаносиблиги каби масалаларга оид илмий хулосалардан «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Бугуннинг гапи», «Бир байт шарҳи», «Одоблар хазинаси» каби кўрсатувларида фойдаланилган. Атоий ғазаллари матни ва мазмуни нусхалардаги фарқли ҳолатлар асосида шарҳланган. Бобур ижодий меросига муносабат, ХХ аср бошларида матбуот ва нашр ишларининг ривожланиши, мумтоз адабиёт намуналарининг эълон қилинишига доир фактик материаллар берилишида тадқиқот натижаларига таянилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали» давлат унитар корхонасининг 24.09.2018 йилдаги 01-16/444 рақамли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 5 та халқаро, 18 та республика илмий-назарий анжуманларида жамоатчилик муҳокамасидан ўтган.

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Тадқиқот мавзуси бўйича 39 та илмий иш чоп этилган. Жумладан, 2 та Фитратнинг «Энг эски турк адабиёти намуналари» ва «Ўзбек адабиёти намуналари» мажмуалари ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациясининг асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 15 та мақола, жумладан, 11 таси республика ҳамда 4 таси хориждаги илмий журналларда нашр этилган.

Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация Кириш, уч асосий боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар ва иловадан иборат. Тадқиқотнинг ҳажми 147 саҳифани ташкил этади.

Manba turi: Dissertatsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2000
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-49
88

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish

Ilmiy ishlarga kirish uchun to'lov talab qilinadi - 80 000 UZS
To'lovni amalga oshirish uchun login bilan tizimga kiring.

Xamroyeva, O. (2025). ХХ аср бошлари ўзбек матншунослиги тараққиётида Фитрат мажмуаларининг ўрни. Dissertatsiya Va Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–49. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/dissertations/article/view/64232
Crossref
Сrossref
Scopus

Kirish

Bibliografik manbalar

Ҳамроева О.Ж. Қадимги давр ўзбек адабиётининг илк мажмуаси // Шарқ юлдузи. – Тошкент, 2011. №2. – Б. 143-146(10.00.00 № 18)

Ҳамроева О.Ж. Фитрат матншунос сифатида // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2011. № 4. – Б. 87-89(10.00.00 № 1)

Ҳамроева О.Ж. “Ўзбек адабиёти намуналари”га оид дастлабки кузатишлар // Бухоро Давлат университети илмий ахбороти. –Тошкент, 2011. №2. – Б. 57-61.(10.00.00 № 12)

Hamroyeva O.J. Wisdoms of Khoja Akhmad Yassavi in Fitrat works // Filologiya meseleleri. Bаki, 2014. №3. –P.261-267. (10.00.00 № 39)

Ҳамроева О.Ж. “Мифтоҳ ул-адл”нинг қўлёзма нусхалари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2014. №4. – Б. 56-61.(10.00.00 № 1)

Hamroyeva O.J. Textual Analysis of the Abdurauf Fitrat’s “Work Oldest Turkic Literature Samples” // Anglisticum. 2018. № 5. – Р.30-37 (Impact factor: ICV – 6.88, SJIF – 4.508, IBI – 2.4, GIF – 1.354, UIF – 0.3418.)

Ҳамроева О.Ж. “Сабъаи сайёр” достонининг матний тадқиқи (“Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуаси асосида) // “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги II анъанавий халқаро илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент. 2018. Б. 371-375.

Hamroyeva O.J. Extract from the novel “Yusuf and Zulaykho” in the collection of Samples of the Uzbek literature by Fitrat // “Traditional and modern cukture history, actual situation, prospects”мaterials of the IV international scientific conference. –Prague. 2014, September 20-21. –P.51-55.

Ҳамроева О.Ж. “Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуасида Яссавий ва Сулаймон Боқирғон ҳикматлари матни // “Ўзбек филолгиясида матншунослик ва манбашунослик муаммолари” мавзусидаги анъанавий илмий-назарий анжуман материаллари. – Наманган, 2018. – Б. 144-150.

Ҳамроева О.Ж. “Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуасида “Мезон ул-авзон”дан парчалар // “Алишер Навоий ва XXI аср” республика илмий-назарий анжумани. – Тошкент, 2017 йил, 8-февраль. – Б. 307-309.

Фитрат. Энг эски турк адабиёти намуналари (Нашрга тайёрловчи Ҳамроева О.). –Тошкент: MUMTOZ SOʻZ, 2008.

Фитрат. Ўзбек адабиёти намуналари. 1-китоб (Нашрга тайёрловчи Ҳамроева О.)–Тошкент: MUMTOZ SOʻZ, 2013.

Ҳамроева О.Ж. Фитратнинг “Ўзбек адабиёти намуналари” асарининг таркиби // “Ўзбек филологиясига оид тадқиқотлар” (илмий амалий анжуман материаллари) тўплам. –Тошкент, 2009. –Б. 117-120.

Ҳамроева О.Ж. Фитратнинг “Энг эски турк адабиёти намуналари” асарининг илмий аҳамияти // Аспирант, тадқиқотчи, магистр ва бакалавр талабалар илмий-амалий конференцияси материаллари. –Тошкент, 2009. –Б. 149-152.

Ҳамроева О.Ж. Фитратнинг “Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуасида қадимги давр адабиёти намуналари // Докторант, аспирант, тадқиқотчи ва талабаларнинг илмий назарий конференцияси мақолалар тўплами. –Тошкент, 2010. –Б. 49-52.

Ҳамроева О.Ж. Фитратнинг “ Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуаси хусусида // Тил ва адабиёт таълими. –Тошкент, 2010. №8. –Б. 19-30.

Ҳамроева О.Ж. “Алпомиш” достони Фитрат талқинида // Тил ва адабиёт таълими. –Тошкент, 2010. №12. –Б. 35-42.

Hamroyeva O.J. Fitrat mecmuasinda turk destani // Guncel sanat. Turkiya, 2011. №5. –P.66-69.

Ҳамроева О.Ж. Абдурауф Фитрат “Mуҳокамат ул-луғатайн” асари тўғрисида // “Алишер Навоий ижоди ва Шарқ адабиёти” илмий мақолалар тўплами. –Тошкент, 2011. –Б. 174 -180.

Ҳамроева О.Ж. Энг қадимги ҳикоя // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. –Тошкент, 12.08.2011. –Б. 3.

Ҳамроева О.Ж. Фитрат мажмуасида Навоийнинг “Наводир уш-шабоб” девонидан парчалар // “Буюк шоир ва мутафаккир” Республика илмий амалий анжуман материаллари. –Тошкент, 2011. Б. 92–94.

Ҳамроева О.Ж. Фитратнинг “Энг эски турк адабиёти намуналари” асарининг адабий талқини // Магистратура ва бакалавриат талабалари илмий мақолалар тўплами. –Тошкент, 2011. –Б. 29-32.

Ҳамроева О.Ж. “Қутадғу билиг” – мозийдан келган ҳақиқат // Тарбия. –Тошкент, 2012. №5. –Б. 24 – 27.

Ҳамроева О.Ж. Фитрат – адабиётшунос // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. –Тошкент. 19.10.2012. –Б.3.

Ҳамроева О.Ж. “Қисаси Рабғузий”нинг ўрганилиш тарихи // Тарбия. –Тошкент, 2013. №1. –Б. 25 – 29.

Hamroyeva O.J. Pieces from “Boburnoma” in Abdurauf Fitrat’s collection // “Teoretičeskaȃ i prikladnaȃ nauka // Theoretical&Applied Science”materials of the International Scientofic Practical Conference. Hamburg, Germany 30.06. 2013 №6 (2) –P. 101-108.

Ҳамроева О.Ж. Фитратнинг “Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуасида “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асари // “Ўзбек адабиётшунослигида талқин ва таҳлил муаммолари” мавзуидаги илмий-назарий анжуман материаллари. –Тошкент, 2014 йил 24-25-октябрь. –Б.206-211.

Ҳамроева О.Ж. “Ўзбек адабиёти намуналари”да “Мифтоҳ ул адл” // Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги 11-илмий амалий конференцияси тезислари. –Тошкент, 2014. –Б. 344-348.

Ҳамроева О.Ж. Фитрат “Фиҳрист”и // Moziydan sado. –Тoshkent, 2016. №1.– В.9-11.

Ҳамроева О.Ж. Абдурауф Фитратнинг “Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуасида “Бобурнома” матнидан парчалар // “Ўзбек филологиясида матншунослик ва манбашунослик муаммолари” республика илмий-назарий анжуман материаллари. –Наманган, 2016 йил, 5-6-май. –Б. 139-144.

Ҳамроева О.Ж. Абдурауф Фитрат мажмуасида “Ғаройиб ус-сиғар”дан парчалар матни // “Алишер Навоий ва XXI аср” республика илмий-назарий анжумани. –Тошкент, 2016 йил, 23-май. –Б. 307-309.

Ҳамроева О.Ж. Бобур рубоийлари тадқиқи // Lison ilmining chin yalovbardori // (Professor Hamid Ne’matov G’ulomovichning 75 yilligi). –Toshkent, 2017. –B. 149-152.

Ҳамроева О.Ж. “Қутадғу билиг” Абдурауф Фитрат нигоҳида // “Ўзбек адабиётшунослиги фани шаклланиши ва тараққиётида Самарқанд илмий мактабининг тутган ўрни” илмий мақолалар тўплами. –Самарқанд, 2017 йил 16май. –Б. 61-67.

Ҳамроева О.Ж. Амирий Фитрат нигоҳида // “Амирий ва Қўқон адабий муҳити” республика илмий-амалий анжумани материаллари. –Қўқон. 2017 йил 8-9август. –Б. 155-158.

Ҳамроева О.Ж. Фитратнинг “Ўзбек адабиёти намуналари” мажмуасида Лутфий ижодининг акс этиши // “Истиқлол ва Фитрат” мавзусидаги анъанавий республика илмий-амалий анжумани. –Бухоро, 2017. – Б. 6-7.

Ҳамроева О.Ж. “Ҳайрат ул-аброр” достонидан парчалар эълон қилиниши //“Алишер Навоий ва XXI аср” республика илмий-назарий анжумани. –Тошкент, 2018 йил, 8февраль. –Б. 400-403.

Ҳамроева О.Ж. Ҳусайний “Девон”дан келтирилган парчалар матни манбаси // “Истиқлол ва Фитрат” мавзусидаги анъанавий республика илмий-амалий анжумани. –Бухоро, 2018. –Б. 78-82.

Ҳамроева О.Ж. ХХ аср бошларида мажмуаларнинг юзага келиш эҳтиёжи // “Адабий алоқалар ва қиёсий адабиётшуносликнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция материаллари. 1-қисм. –Фарғона, 2018. –Б.129-131.

Hamroyeva O.J. “Boburnoma” matni tadqiqi // “Zahiriddin Mehemmed Babur ve Azerbaycan” beynelxalq elmi konfrasin materiallari. –Baku 2018. –P.179-191.