ILMIY VA PROFESSIONAL TA’LIM JARAYONIDA MULOQOT, FAN VA MADANIYATLAR
INTEGRATSIYASI
178
Samarkand State Institute of Foreign Languages
ХАРАКТЕРНИНГ ЎСИШ-ЎЗГАРИШИДА ҒОЯВИЙ-БАДИИЙ
МЕТАМОРФОЗА УЙҒУНЛИГИ
Maxmudova Dilshoda Kurbonbayevna
Samarqand davlat chet tillari instituti tayanch doktoranti
Аннотация.
Мақолада Сомерсет Моэмнинг “Чандиқли киши” ҳикоясидаги бадиий
характер таҳлили марказий ўрин тутади. Асар воқелиги ва қаҳрамоннинг ички олами,
унинг тақдири орқали руҳий жараёнларнинг тасвири ўрганилади. Ҳикоядаги сюжет ва
композицион бирикма чандиқли киши образининг ўтмиш ва келажак ўртасидаги
тарддудини акс эттиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, мақолада
адабиётшунослик ва фалсафий қарашлар асосида ҳикоядаги эстетик қамров таҳлил
қилинади.
Калит сўзлар:
бадиий характер, руҳий ҳолат, галлюцинация, психологик таҳлил,
сюжет, композиция, фалсафий муаммо, адабий талқин.
Дунё адабиётида то шу кунга қадар руҳиятимизга маънавий озуқа бериб келаётган
асарларнинг сиру синоати ҳақида сўз борганда, аввало, бадиий характернинг қандай
даражада ишлов берилгани билан баҳолаш ишончни оқлайди. Унинг талқинида ҳаётнинг
чуқур ишланган фабуласи ётади. Бу фабула кейинчалик ёзувчи онги ва тафаккурида қайта
ишланади сараланади ҳамда ҳаёт воқелигининг бир қисмига томон эврилади. Сомерсет
Моэмнинг “Чандиқли киши” ҳикоясида бадиий характернинг ўзига хос қирраларини акс
этган талқин модусини кўриб чиқамиз. Ҳикоя (новелла)нинг сюжет ва композицион
бирикувида чандиқли киши образи асар воқелигида ўтмиш ва келажак ўртасидаги озурда
бўлган инсон феноменини ёдимизга солади:
“Дастлаб юзидаги чандиғи туфайли у менинг эътиборимни тортганди. Чандиқ энли
ва қизғиш бўлиб, унинг иягигача тушганди. Бу чандиқ хунук жароҳатдан далолат берар ва
мен уни қилич ёки снаряд парчасининг иши бўлса керак, деб ўйлагандим. Бу ерларда
унинг тўладан келган, кулимсираб турадиган юзи кўзга ғалати кўринарди. Унинг юз
бичими қорувли гавдасига номутаносиб эди. Келбатидан ўрта бўйли одамларга қараганда
кучли кўринарди. Мен уни доимо кўп кийилган кўлранг костюмда, мошранг кўйлак ва
соябони катта эски шляпада кўрардим. Афт-ангори хийла кир эди. Ҳар куни одам гавжум
пайтида у Гватемала Ситидаги Палас Отелга келар ва лотерея билетларини сотишга
уринарди. Мен ҳеч қачон бу билетларни сотиб олганини кўрмаганман, аммо гоҳи-гоҳида
унга ичиш учун бирор нарса таклиф қилишаётганига кўзим тушарди. У столлар орасидан
юрар, бироз кулимсираган қиёфада ҳар бир стол олдида тўхтаб, лотерея билетларини
таклиф қилар ва ўзига эътибор беришмаган пайтларда худди шундай табассум билан нари
кетарди. Назаримда, у кўпинча ширакайф юрарди.
Бир куни кечқурун танишим билан қовоқхонада ўтирганимизда ўша чандиқли киши
бизнинг олдимизга келди. Адашмасам, бу ерга келган пайтларимдан бери йигирманчи
мартадир, у менга лотереяларини чўзди. «Йўқ» деган маънода бошимни чайқадим. Лекин
ҳамроҳим илтифот билан унга салом берди.
«Ишлар қалай, генерал?»
«Унча ёмон эмас. Бизнес юришмаяпти, лекин бундан баттар бўлиши ҳам мумкин
эди».
«Нима ичишни хоҳлайсиз, генерал?»
«Бренди».
У брендини ичди ва қадаҳни қайтиб пештахтага қўйди. Ҳамроҳимга қараб бош
ирғади.
«Раҳмат».
Шундай деб у ортига бурилди ва биздан нарироқда турган одамларга лотереяларини
таклиф қила бошлади.
ILMIY VA PROFESSIONAL TA’LIM JARAYONIDA MULOQOT, FAN VA MADANIYATLAR
INTEGRATSIYASI
179
Samarkand State Institute of Foreign Languages
«Дўстинг ким? – сўрадим мен. – Юзидаги чандиғи жуда ваҳимали-ку»
«Ҳа, чандиқ унинг ҳуснига ҳусн қўшмаган, тўғрими»?..”
Ҳикоянинг муқаддимасида ортиқча тафсилот йўқ. Бор-йўғи чандиқли кишининг
характерини қисқа диологик нутқ ва ёзувчининг тушунтириш тасвирида юзага
келганлигини пайқаш қийин эмас. Айни пайтда, ёзувчи чандиқли кишининг тақдири,
қандай шу ҳолатга келганлиги ҳақидаги хабарни бир пайтлар снаряд ёки қандайдир ўқ
тегиб шу ҳолатга тушиб қолганини ҳам изоҳлаши табиий чиққан. Ёзувчи мана шундай
қилиб, ҳикоя бош қаҳрамонини ўз тилидан баён қилар экан, ўқувчи ҳам зерикиш ҳосил
қилмайди. Саргузаштнинг кейинги тафсилотлари билан қизиқсиниб, воқелик ичига
шўнғиб кетади.
“Галлюцинация аслида тиббиётга дахлдор атама. У руҳий касалликнинг бир тури.
Интернет маълумотларига кўра илк бор бу атама 1938 йил фанда қўлланилиб бошланган.
Ҳаётидаги кучли изтироб, дард-алам туфайли беморда галлюцинация ҳолати юзага келиб,
унинг руҳияти издан чиқади. Медицинага доир адабиётларда қайд этилишича, мазкур
касаллик беморларда турлича ҳолатда зуҳур бўлади. Жумладан, эшитиш, кўриш ва таъм
билиш орқали галлюцинацияга учраш мумкин. “Галлюцинация” адабий термин сифатида
эса ўзбек адабиётшунослигида, асосан, 70-йилларда Н.Шодиев, Ҳ.Умуров, сўнгра
Й.Солижонов ишларида қайд этилиб, у ҳақда назарий фикрлар билдирилиб ва адабий
асарлар таҳлилида шундай қаҳрамонларга мисоллар кўрсатиб берилган”
, – ёзади
доц.М.Қўчқорова. Бинобарин, галлюцинацияга дучор бўлган инсон ўзининг нима
қилаётганини ҳам унутади. Бу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари бор: ХХ асрнинг
бошларида биринчи жаҳон уруши даврида одамлардаги психо-потологик касалликлар авж
олди. Улардаги ўзгаришлар, ижтимоий-руҳий босим натижасида, изтиробларга тушиб,
аниқроғи тушкунлик ичида қолиб кетган қатлам орасида кучайди. Натижанинг сабаб ва
оқибат орасида содир бўлиши мантиқ метаморфозасини тартиблаштиради. Воқеликнинг
қисқа муддатда содир бўлиб, тугал ечим томон ҳаракатланиш фрагментини тайин этади.
Мана шу жараёнда инсоннинг руҳий иқлимидаги ўсиш-ўзгаришлар “Чандиқли киши”
ҳикоясидаги каби эстетик қамровнинг теранлашувига кенг имкон беради.
“У никарагуалик қувғинди. Йўлтўсар ва босқинчи бўлгани билан барибир ошна
сифатида ёмонмас. Гоҳи-гоҳида мен унга озроқ чақа бераман. У исёнда қатнашган,
қўзғолончилар қўшинида генерал эди. Агар ўқи тугаб қолмаганида, ҳукуматни ағдарарди
ва ҳозир у Гватемалада лотерея сотиб юриш ўрнига ҳарбий министр бўларди. Уни штаби
билан бирга қўлга олишиб, ҳарбий судда суд қилишди. Ўзинг биласан, бу давлатларда
бунақа ишларни ҳаш-паш дегунча тинчитишади. У тонгда отувга ҳукм қилинди.
Назаримда, қўлга олингандаёқ у ўзини нима кутаётганини билган. Ҳукм ижро этиладиган
пайтгача у вақтни турмада ўтказди. Қамоқхонада улар жами беш киши эди, ҳаммалари
вақтни покер ўйнаб ўтказишди. Ютуқни ҳисоблашда улар гугурт чўпларидан
фойдаланишди. Айтишича, ҳаётда ҳеч қачон бунчалик омадсизликка учрамаган: у кетма-
кет, бутун ўйин давомида ютқазди. Тонг отиб, аскарлар қамоқхонадан уларни қатл қилиш
учун олиб чиқишга келишганларида, у бир одам ҳаётида ишлатиши мумкин бўлганидан
ҳам кўпроқ гугурт чўпини бой берганди.
Улар қамоқхона ҳовлисига олиб чиқилди ва бешови ҳам ёнма-ён, деворга тираб
турғазилди, қуролланган гуруҳ уларга юзма-юз турарди.
Орада озроқ танаффус бўлди ва ошнамиз гуруҳни бошқараётган офитсердан нима
учун уни кутишга мажбур қилишаётганини сўради.Офитсер қўшин қўмондони – генерал
қатлда иштирок этишга хоҳиш билдирганини ва унинг етиб келишини кутишаётганини
айтди”
.
Ҳикоядаги қисқа фурсатдаги диалогик нутқ чандиқли киши (собиқ генерал)нинг
ўзига хос мардона характерини намоён қилади. Ундаги мардлик ва муҳаббатга садоқат
28
https://ziyouz.uz/jahon-nasri/somerset-moem/somerset-moem-chandi-li-kishi-ikoya/
29
Қўчқорова М. Бадиий сўз ва руҳият манзаралари. –Т.: “Муҳаррир”. 2011. -Б.169.
30
https://ziyouz.uz/jahon-nasri/somerset-moem/somerset-moem-chandi-li-kishi-ikoya/
ILMIY VA PROFESSIONAL TA’LIM JARAYONIDA MULOQOT, FAN VA MADANIYATLAR
INTEGRATSIYASI
180
Samarkand State Institute of Foreign Languages
ўлимдан қутқариб қолишга олиб келади. Ҳикояда ўтмишда катта ишларни бошида
туришга қодир генералнинг бугунги кунда оддий бир ишчи, лоторея сотувчига
айланишгача бўлган фурсатни ғоят қисқалик билан талқин этаркан, ёзувчининг фалсафий-
психологик вазиятни барқарорлаштириш қобилияти юксаклигидан далолат беради.
Айниқса, чандиқнинг қандай орттирилиши билан боғлиқ воқелик аслида бошқа жиҳатдан
юзага келганига ўқувчини ҳам ишонтира олганлигида қабариб кўринади.
“Кимки ўзи муҳаббат қўйган жами нарсадан, гарчи орзуси ҳеч қачон амалга
ошмаслигини билиб туриб, абадий ҳурлик ва маҳлиёликка даъвогарлик қилиб, шу йўлда
ўзини қурбон қилишга тайёр ҳис этмаган бўлса, унга исён ва унинг тийиқсиз нафрати
тушунарсиз бўлиб қолаверади. Моҳият эса ҳамиша ҳам юз кўрсатмайди – у маълум бир
тушунчага ҳеч қачон сиғмайди. Шу нуқтаи-назардан қарасак, ҳаёт шаклсиздир. У ўз
шаклини излаб, тийиқсиз оқаётган дарёга ўхшайди. Бунинг акси ўлароқ одам ҳаётда ўзини
шоҳ деб ҳис қилиш учун бетиним шакл излайди. Жилла қурса бирон-бир тирик мавжудот
одам хоҳлаган шаклга кирганда эди, инсон дунё билан абадий сулҳ тузган бўлур эди”
, -
дея ёзади ақллар ҳукмдори дея тан олинган ёзувчи Алберт Камю.
1.
Алиев А. Маънавият, қадрият ва бадиият. – Тошкент: Академия, 2000 . – 630
б.
2.
Алимасов В. Фалсафа ёҳуд фикрлаш чанқоғи. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ,
2007. – 278 б.
3.
Алимасов В. Фалсафа ёҳуд фикрлаш санъати. – Тошкент: Noshir, 2008. – 255
б.
4.
Анастасьев Н. Обновление традиции. – М.: Сов. писатель, 1984. – 349 с.
5.
Андреев Л.Г. Современная литература Франции. 60-е годы. – М.: Изд-во
МГУ, 1977. – 366 с.
6.
Аристотель. Поэтика. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1980. – 149 б.
7.
Баранов В.И, Бачаров А.Г, Суровцев Ю.И. Литературно- художественная
критика. – М.: Высшая школа, 1982. – 206 с.
8.
Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. – Тошкент: Ўзбекистон, 2002. – 560 б.
9.
Борев Ю. Эстетика. Изд. 3. – М.: Политиздат. 1980. – 399 с.
10.
Днепров В.Д. Черты романа ХХ века. – М.:-Л.: Сов. писатель, 1965. – 247 с.
11.
Мирсанов, Г. К. (2009). Инглиз ва ўзбек тилларида юриш-ҳаракат
феълларининг акционал ва аспектуал хусусиятлари. Филол. фанлари номзоди... дисс.
автореф.
12.
Мирсанов,
Г.
(2016).
Развитие
прагмалингвистики
в
Узбекистане. Иностранная филология: язык, литература, образование, (3 (60)), 76-83.
13.
Mirsanov, G. K. (2018). Exploration of Aspectual Semantics Within Motion
Verbs. Cognitive Approach. In Язык и культура (pp. 15-20).
14.
Narzikulova, R. (2022). Scrutinizing materials in organizing class for high school
students. Asian Journal of Multidimensional Research, 11(3), 31-33.
15.
Narzikulova, R. (2022). Peculiarities of 20th century english literature and main
characteristics. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 12(1),
247-250.
31
https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/alber-kamyu-isyon-va-sanat-isyonkor-odam-kitobidan.html
