«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
151
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ СОДИР
ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ
МАСАЛАЛАРИ
А.Ғ. Ғуломов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия
маслаҳатчиси
Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация.
Мақолада ахборот технологиялари орқали содир
этилаётган жиноятлар, уларга қарши ҳуқуқий кураш механизмлари,
кибержиноятчиликнинг глобал миқёсдаги таҳдидлари, унинг ҳуқуқий
мақомини белгилашдаги муаммолар ҳамда ушбу соҳада қонунчиликни
такомиллаштириш йўналишида таклифлар илгари сурилади.
Калит сўзлар:
кибержиноятчилик, рақамли хавфсизлик, электрон
далил, ҳуқуқий асос, ахборот технологиялари, киберхавф, қонунчилик.
Abstract.
This article discusses crimes committed through information
technologies and legal mechanisms for countering cybercrime, identifies problems
in defining the legal status of cyber threats, and proposes improvements in
legislation and digital law enforcement systems.
Keywords:
cybercrime, digital security, electronic evidence, legal framework,
information technologies, cyber threats, legislation.
Аннотация
.
В
статье рассматриваются преступления, совершаемые
с использованием информационных технологий, и правовые механизмы
противодействия киберпреступности, определяются проблемы правового
регулирования
и
предлагаются
пути
совершенствования
законодательства в данной сфере.
Ключевые слова:
киберпреступность, цифровая безопасность,
электронные доказательства, правовая база, информационные технологии,
киберугроза, законодательство
.
Ҳозирги
вақтда кибержиноятчиликка қарши курашни ташкил этиш
масаласи долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки,
компьютер технологиялари соҳасидаги жиноятлар бу соҳанинг жадал
ривожланиши билан боғлиқ ҳолда жуда тез
-
тез содир этилмоқда. Бу ҳолат,
аввало, интернет тармоғининг бутун дунё бўйлаб кенг тарқалиши билан
боғлиқ бўлиб, натижада кибержиноятчилик ҳам глобал муаммога айланди.
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
152
Бундай вазият ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан нафақат
техник имкониятларни, балки замонавий ҳуқуқий ёндашувларни ҳам талаб
қилмоқда.
Кибержиноятчилик
–
ўз табиатига кўра трансмиллий, яширин ва тез
ўзгарувчи хатар бўлиб, унинг ҳуқуқий асосларини тўғри белгилаш долзарб
вазифа ҳисобланади.
Кибержиноятлар –
ахборот тизимлари, интернет ва рақамли
воситалар орқали содир этиладиган ҳуқуқбузарликлардир. Уларга
фишинг,
шахсий маълумотларни ўғирлаш, фирибгарлик, дастурий вируслар
тарқатиш кабилар киради.
Черкасов Д.Ю., Иванов В.В. ва Лубова Е.С. ўз тадқиқотларида
кибержиноятчилик тушунчасини интернет тармоғи, локал тармоқлар
(хусусий ёки оммавий) доирасида, ушбу тармоқларнинг ўзига қарши ёки
улар орқали амалга ошириладиган ҳуқуқбузарлик фаолияти сифатида
таърифлайдилар [1].
Кибержиноятчиликнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфи унинг
моҳияти билан боғлиқ. Кибержиноятчилик учун трансмиллийлик табиий
хусусият
саналади,
чунки
жиноят
иштирокчилари
ўртасидаги
коммуникация виртуал шаклда, масофадан туриб амалга оширилади. Бу эса
жиноятчиларга маълумот алмашишни сониялар ичида, «уйдан чиқмаган
ҳолда», жуда узоқ масофаларга (бошқа шаҳарлар ёки давлатларга) амалга
ошириш имконини
беради. Бундан ташқари, жиноятчилар ҳисоб
-
китоб
амалиётларида криптовалютадан фойдаланишни кенг қўлламоқдалар.
Шубҳасиз, криптовалюта (масалан, BitCoin, Ethereum ва бошқалар) айрим
афзалликларга эга, бироқ технологик жиҳатдан у жиноятчини аниқлашни
оддий банк тўловлари ёки ҳатто нақд пул ҳисоб
-
китобларидаги даражада
осонлаштирмайди [2].
Жиноятларнинг ушбу турини аниқлаш ва исботлашда анъанавий
тергов методлари самарасиз бўлиб қолмоқда. Бу эса ҳуқуқий
механизмларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Кибержиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқий таърифларнинг
ягона эмаслиги, электрон далилларни расмийлаштиришдаги техник ва
юридик мураккабликлар, трансмиллий жиноятларга қарши халқаро
ҳамкорликнинг самарасизлиги ҳамда суд амалиётида ягона процессуал
ёндашувнинг йўқлиги каби тизимли муаммолар мавжуд.
Глобал ахборот тармоқларидаги жиноятчилик муаммоси икки асосий
таркибий қисмдан иборат.
Биринчидан, кибермаълумотларга нисбатан бутунлик, фойдаланиш
имконияти ва махфийлик каби мезонлар жиноий фаолият орқали бузилиб,
жамият муносабатларининг ушбу соҳасига салбий таъсир кўрсатмоқда, бу
эса кибержиноятчиларнинг услубларининг ривожланиши билан боғлиқ.
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
153
Иккинчидан, глобал миқёсда фаолият юритувчи компьютер
тармоқлари фақатгина кибержиноятлар эмас, балки кибер соҳадан
ташқари бўлган ҳуқуқбузарликлар —
порнографик материаллар тарқатиш,
фирибгарлик, одам савдоси, террорчилик ташкилотларига жалб этиш каби
жиноятларни амалга ошириш воситаси сифатида ҳам фойдаланилмоқда.
Ҳозирги пайтда эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини
мувофиқлаштириш ва миллий қонунчиликни халқаро даражада
стандартлаштиришга йўналтирилган англанган тенденция кузатилмоқда
[3].
Кибержиноятчилик
муаммолари
интернет
тармоғидан
фойдаланувчи барча давлатларга тааллуқли бўлиб, ушбу таҳдид
мамлакатнинг компьютер фойдаланувчилари сони бўйича халқаро
рейтингдаги ўрнидан қатъи назар глобал миқёсда намоён бўлмоқда.
Жиноят
-
ҳуқуқий нормаларни тўғри тушуниш ва уларни амалиётда
самарали
қўллаш
учун
«кибержиноятчи»,
«киберхужум»
каби
атамаларнинг қонунчиликда аниқ ва расмий тарзда мустаҳкамланиши
талаб этилади. Компьютер ахбороти соҳасидаги жиноятларга қарши
жиноят
-
ҳуқуқий кураш эса глобал миқёсдаги долзарб муаммолардан бири
ҳисобланади.
Кибермакондаги жиноятчиликка қарши курашга қаратилган халқаро
ҳуқуқ нормаларини миллий ҳуқуқ тизимига имплементация масаласи
долзарб муаммолардан бири сифатида қайд этилади. Бу муаммо, аввало,
ахборот хавфсизлигига оид ёндашувлардаги концептуал ўзгаришлар билан
боғлиқ: аввалги даврда ахборот тизимлари изоляцияланган муҳитда ёки
қатъий назорат қилинувчи тармоқларда фаолият юритган бўлса, ҳозирги
замонда уларнинг аксарияти Интернетга уланган ёки бошқа ахборот
тизимлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ишлайди. Бу ҳолат, айниқса,
"нарсалар интернети" (IoT) ва сунъий интеллект технологияларининг
пайдо бўлиши билан янада мураккаблашмоқда [4]. Шу нуқтаи назардан,
мазкур муаммо Россия жиноят ҳуқуқига халқаро ҳуқуқ нормаларининг
таъсирини белгилаш ва уларни қонуний техник воситалар орқали
самарали тарзда жорий этиш зарурати билан боғлиқ [5].
Кибержиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқий механизмларни
такомиллаштириш устувор вазифа ҳисобланади. Бунда: кибержиноят
тушунчасининг ҳуқуқий таърифи аниқ белгилаб қўйиш, электрон
далилларни судда қабул қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва халқаро
ташкилотлар билан институционал ҳамкорликни кучайтириш айниқса
долзарб ҳисобланади.
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
154
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Черкасов Д.Ю., Иванов В.В., Лубова Е.С. Киберпреступность в
современном мире. European Research. 2016. № 6 (17). С. 87
-88
2.
В.В.Шумылин,
Е.С.Лысенко,
А.С.Острякова,
Проблемы
законодательства о киберпреступности. // АГРАРНОЕ И ЗЕМЕЛЬНОЕ
ПРАВО. 2022. № 5(209). С. 137
-140
3.
Згадзай О.Э., Казанцев С.Я. Киберпреступность: факторы риска и
проблемы борьбы // Вестник Научного центра безопасности
жизнедеятельности НЦБЖД. Казань. 2013. № 4 (18). С. 80
-86.
4.
Митряев, И. С. Разграничение понятий информационной
безопасности и кибербезопасности как элементов информационного
пространства / И. С. Митряев, Н. Р. Калимуллин // Аграрное и земельное
право. –
2021.
–
№ 9(201). –
С. 158
-161.
5.
Побегайло А.Э. Киберпреступность. Учеб. пособие (для бакалавров).
М., 2014. С. 96.
