188 нафар куйиш шикасти, нафас йўлларининг термоингаляцион асорати билан беморларда
ўтказилган даволаш натижаларни таҳлиллари давомида асосий ва назорат гуруҳларга бўлинди. Асосий
гуруҳдаги даволанишга ётган беморларда биринчи соатдан бошлаб, 2-3 марта бир кунда
термоингаляцион шикасти оғирлик даражасини эътиборга олиб тизимлаштирилган санацион
фибробронхоскопия ўтказилди. Назорат гуруҳдаги беморларга тизимсиз, асосан шифокор талабига
биноан санацион бронхоскопия бажарилди. Бошқа даволаш муолажалари иккала гуруҳларда бир хил
олиб борилди. Фаол санацион бронхоскопияни қўллаш натижасида назорат гуруҳда йирингли
трахеобронхит частотасини 38,1% гача, асосий гуруҳда 14,0% гача, леталиккни назорат гуруҳда
93,5% гача, асосий гуруҳда 68,4% гача камайтиришга эришилди