Болалар режали анестезиясида Изофлуран ва севофлураннинг антистрессор активлигини қиёсий баҳолаш

Mohinur Abduakhadova, M Ismailova

Анестезиологнинг асосий вазифаси болани операцион стресс омилларидан ҳимоя қилишдир. Жаррохлик муолажаси вактида ўтказиладиган анестезия адекватлигини бахолашнинг замонавий комплекси қаторига қуйидаги клиник параметрлар АБ, ЮҚС хамда БИС- мониторингини ўтказиш киритилади. Бу кўрсаткичлар бизга беморда рўй бераётган стресс даражасини баҳолашга имкон берса, стресс гормонлар ёрдамида унинг даражаларини объектив аниқлаш имкониятига эга бўламиз. Бунда операцион травмага нисбатан кортизол ва соматотроп гормонлари микдорини ортиши беморнинг стресс холатини объектив бахолашга ёрдам беради. Амалиёт пайтида Ко даражаси меъёрдан 5 баравар юқори бўлиши мумкин, бу эса анестетизиологик ҳимоянинг етарли эмаслигидан далолат беради.

61

Abstract views:

13

Downloads:

hh-index

0

Citations