Ўзбекистон Республикасида мeҳнат миграциясининг дeмографик жараёнлар ривожланишидаги ўрни

Abstract

Ўзбекистонда миграция жараёнлари бир қатор сабаблар билан боғлиқ. Ташқи миграция учун ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омилларнинг, республика ичидаги ижтимоий-иқтисодий ва экологии омиллар таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатдаги миграция жараёнларнинг, энг айниқса ташқи миграциянинг кескин ўзгаришига, иммигрантлар салмоғининг эммигрантларга қараганда паст тенденциясига эга эканлигига сабаб бўлувчи энг катта омил - бу сиёсий мустақилликка эришишидир. Собиқ Иттифоқнинг қулаши иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда айрим туб бурилишлар ясади. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши, инфляция даражасининг ўсиши, ишсизликнинг ошиши, аҳолининг турмуш даражасининг пасайиши каби бир қатор муаммоларга олиб келди. Бошқа МДҲ мамлакатлари сингари Ўзбекистонда аҳолининг маълум бир қисми турмуш шароитини яхшилаш мақсадида меҳнат мигранти сифатида бошқа мамлакатларга кетишга мажбур бўлишган.

CC BY f
495-499
45

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Bakhriddinova М. (2024). Ўзбекистон Республикасида мeҳнат миграциясининг дeмографик жараёнлар ривожланишидаги ўрни . Перспективы реформирования и устойчивого развития национальной экономики, 1(1), 495–499. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/dev-national-economy/article/view/58689
Muazzam Bakhriddinova, Tashkent State University of Economics
Doctoral student at the Scientific Research Center "Scientific Foundations and Problems of Economic Development of Uzbekistan"
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ўзбекистонда миграция жараёнлари бир қатор сабаблар билан боғлиқ. Ташқи миграция учун ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омилларнинг, республика ичидаги ижтимоий-иқтисодий ва экологии омиллар таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатдаги миграция жараёнларнинг, энг айниқса ташқи миграциянинг кескин ўзгаришига, иммигрантлар салмоғининг эммигрантларга қараганда паст тенденциясига эга эканлигига сабаб бўлувчи энг катта омил - бу сиёсий мустақилликка эришишидир. Собиқ Иттифоқнинг қулаши иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда айрим туб бурилишлар ясади. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши, инфляция даражасининг ўсиши, ишсизликнинг ошиши, аҳолининг турмуш даражасининг пасайиши каби бир қатор муаммоларга олиб келди. Бошқа МДҲ мамлакатлари сингари Ўзбекистонда аҳолининг маълум бир қисми турмуш шароитини яхшилаш мақсадида меҳнат мигранти сифатида бошқа мамлакатларга кетишга мажбур бўлишган.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

495

Бироқ, молиявий ўтказмалар миграция давомийлиги билан

кўтариладими ёки камаядими, номаълум. Узоқ муддатли муҳожирлар

кўпроқ даромад олишлари ва натижада каттароқ пул ўтказмаларини

жўнатиш имкониятига эга

бўлишлари мумкин. Бироқ, уларнинг оиласига

бўлган садоқати вақт ўтиши билан заифлашиши мумкин, бу эса молиявий

ўтказмаларнинг камайишига олиб келади.

Шундай қилиб, миграциянинг

мамлакат ёки жамиятдаги оилага таъсири мураккаб, кўп каналли ва

контекстга боғлиқ. Охир оқибат, бу ким миграцияга ва ким ортда

қолганига (жинс ва ёш бу эрда асосий ўлчовдир) ва миграция

давомийлигига боғлиқ. Ўзаро муносабатларнинг мураккаблигини ҳисобга
олган ҳолда, ноаниқ бўлган аниқ таъсирни аниқлаштириш учун эмпирик

тадқиқотлар зарур.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Spitzer, D., Family Migration Policies and Integration (United Nations Expert Group

Family Policies for Inclusive Societies), 2018.

2.

Ye, J., Wang, C., Wu, H., He, C., Liu, J. "Internal migration and left-behind populations

in China" The Journal of Peasant Studies 40:6 (2013): 1119

114.

3.

https://emm.iom.int/handbooks/family-and-migration

4.

https://wol.iza.org/articles/migration-and-families-left-behind/long

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МEҲНАТ МИГРАЦИЯСИНИНГ

ДEМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАР РИВОЖЛАНИШИДАГИ ЎРНИ

Баҳриддинова Муаззам Азам қизи

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

илмий

-

тадқиқот маркази докторанти

m.bahriddinova@tsue.uz

Ўзбекистонда миграция жараёнлари бир қатор сабаблар билан

боғлиқ. Ташқи миграция учун ижтимоий

-

иқтисодий ва сиёсий

омилларнинг, республика ичидаги ижтимоий

-

иқтисодий ва экологик

омиллар таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатдаги миграция жараёнларнинг,

энг айниқса ташқи миграциянинг кескин ўзгаришига, иммигрантлар

салмоғининг эммигрантларга қараганда паст тенденциясига эга

эканлигига сабаб бўлувчи энг катта омил –

бу сиёсий мустақилликка

эришишидир. Собиқ Иттифоқнинг

қулаши иқтисодий ва ижтимоий

соҳаларда айрим туб бурилишлар ясади. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши,

инфляция даражасининг ўсиши, ишсизликнинг ошиши, аҳолининг

турмуш даражасининг пасайиши каби бир қатор муаммоларга олиб келди.

Бошқа МДҲ мамлакатлари сингари Ўзбекистонда аҳолининг маълум бир


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

496

қисми

турмуш шароитини яхшилаш мақсадида меҳнат мигранти сифатида

бошқа мамлакатларга кетишга мажбур бўлишган.

Республика меҳнат ресурсларининг шаклланишида унинг меҳаник

ҳаракати, яъни миграция омили –

муҳим рол ўйнайди. Аҳолининг меҳаник

ҳаракати кўп ҳолларда шаҳар ҳудудларида меҳнат ресурслари

салмоғининг ортиб боришига сабаб бўлади. Бундай ҳолат йирик

шаҳарларда яққол кузатилади. Шунингдек, аҳоли кўчиб кетган ёки кўчиб

келган ҳудудлардаги демографик ҳолатга, биринчи

навбатда ёш

-

жинсий

тузилиш бевосита таъсир этади. Ёш

-

жинсий таркибдаги ўзгариш эса

демографик жараёнларда ўз ифодасини топади. Демак, миграция меҳнат
ресурсларининг шаклланишига икки томонлама аҳамиятли экан. Бир

тарафдан, бевосита меҳнат ресурслари сони,

салмоғига таъсир этса,

иккинчидан демографик жараёнлар орқали меҳнат ресурсларининг

такрор барпо бўлишига таъсир этади.

Мамлакат аҳолисининг маълум бир қисми меҳнат мигранти сифатида

мамлакатдан ташқарига чиқиб кетиши демографик жараёнларга ўз

таъсирини кўрсатаётган бўлса, иккинчи томондан мамлакатнинг

иқтисодий

-

ижтимоий салоҳиятини ҳам белгилаб бермоқда. Негаки,

мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳоли салмоғининг ишлаб чиқаришга
нисбатан юқорилиги иш билан бандлик муаммосини келтириб чиқаради.

Натижада аҳоли яшаш жойини ўзгартиришга, бошқа иқтисодий салоҳияти

юқори бўлган мамлакатларга кетишга, ўз яшаш жойини ўзгартиришга

мажбур бўлади.

Миграция бугун пайдо бўлган жараён эмас. Агар илгари миграция

асосан яшаш жойининг ўзгариши билан боғлиқ бўлса, энди миллионлаб

одамлар вақтинчалик иш излаб чегараларни кесиб ўтмоқдалар.

Миграция турли шаклларда мавжуд: меҳнат, оилавий, кўнгилочар ва

туристик. Шулар ичида биз ўрганаётган миграция –

меҳнат

миграциясидир. Меҳнат миграциясига турлича таърифлар келтирилган:

Халқаро Миграция Ташкилотининг ”Миграция ҳақида луғат”ида

«Меҳнат миграцияси –

шахсларнинг бир давлатдан иккинчисига ёки улар

ичида ишга жойлашиш учун ҳаракатланиши» дея таъриф берган бўлса,

Юдина М.Г. ўзининг "МИГРАЦИЯ: словарь основных терминов” ўқув

қўлланмасида «Меҳнат миграцияси –

маълум бир корхонада иш билан

таъминлаш ва бунинг учун тегишли ҳақ олиш билан боғлиқ бўлган

аҳолининг ҳудудий ҳаракати» дея изоҳ беради[1].

Иқтисодий луғатда эса миграция" биринчи навбатда яшаш жойи ва иш

жойининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган одамлар, ишчилар ҳаракати" деб

таърифланади[2].

Меҳнат миграцияси —

бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг иқтисодий

сабабларга кўра ҳаракатланиши. Мамлакат чегаралари бир вақтнинг ўзида

кесиб ўтилишига қараб, улар ички ва ташқи миграцияни ажратиб

турадилар. Ички миграция меҳнат ресурсларининг мамлакат минтақалари


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

497

ўртасида ёки шаҳар ва қишлоқ ўртасида ҳаракатланишига олиб келади,

аммо мамлакат аҳолиси ўзгармайди. Ташқи миграция бир мамлакат

аҳолисига таъсир қилади, уни маълум бир мамлакатга кўчиб ўтганлар

(иммигрантлар) сонига кўпайтиради ва мамлакатни тарк этганлар

(эммигрантлар) сонига камайтиради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таснифига кўра, доимий

меҳнат муҳожирлари бу мамлакатга бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда

пуллик иш топиш мақсадида келган шахслардир.

Меҳнат миграцияси –

халқаро, минтақавий ва маҳаллий доирада

ўрганилади. Бутун дунё мамлакатларини қамраб олувчи энг катта ҳудудий
бирлик –

бу халқаро миқёсда амалга оширилувчи меҳнат миграциясидир.

Халқаро меҳнат миграцияси —

бу меҳнат бозорида талаб ва

таклифнинг нисбати билан белгиланадиган, ишлаб чиқарилган

мамлакатга қараганда қулай шароитларда иш билан таъминлаш

мақсадида меҳнат ресурсларини бир мамлакатдан бошқасига ўтказиш

жараёни[3].

ХМгТ нинг берган маълумотларига кўра, дунёда 164 миллион меҳнат

мигранти бўлиб, 2013 йилга нисбатан 9 фоизга кўпдир. Ташкилотнинг

ҳисоб

-

китобларига кўра, ушбу мигрантларнинг 58,5 % эркаклар, 41,4%

ини эса аёллар ташкил этади. Ёш таркибига кўра ўрганилганда меҳнат

мигрантларининг асосий қисми (87%) 25 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳоли

ташкил этади [4].

Меҳнат мигрантларини қабул қилувчи асосий минтақалар –

Шимолий

Америка, Шимолий, Жанубий ва Ғарбий Европа ҳамда Араб

мамлакатларига тўғри келади. Бундан келиб чиқадики, меҳнат

мигрантларининг катта оқими юқори даромадли ҳамда меҳнатга лаёқатли

аҳолисининг нисбати ишлаб чиқаришга нисбатан паст бўлган

мамлакатларга қаратилган.

Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистондан ҳам ҳар йили меҳнат

мигрантлари ишлаш мақсадида чет мамлакатларига кетишади. 2023 йил

август ойида ўтказилган Халқаро пресс клубнинг «Меҳнат миграцияси:

хавфсиз, тартибли ва қонуний» мавзусидаги навбатдаги сессиясида

мамлакатимиз фуқароларининг хориждаги меҳнат мигрантларининг

улуши маълум қилинди. Унга кўра жами 2040,1 минг фуқароларимиз

хориж мамлакатларида ишлаётган бўлиб, уларнинг 992,6 минг нафари

расмий рўйхатдан ўтган ҳолда, 1048 минг нафари эса норасмий тарзда

кетганлардир. Агар уларни мамлакатлар миқёсида кўриб чиқадиган

бўлсак, Россия Федерациясида 1,5 млн киши –

бу жами аҳолининг 73,5%

меҳнат мигранти сифатида ишламоқда. Ваҳоланки, Россиянинг Федерал
хавфсизлик

хизматининг

чегара

хизмати

бўлимининг

берган

маълумотларига кўра, 2023 йил Россия Федерациясига ишлаш мақсадида

келган 2,4 миллион мигрантнинг 918 минг нафари Ўзбекистонлик

мигрантлар экани маълум бўлди. Шунингдек меҳнат мигрантларининг


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

498

240 минг нафари Қозоғистонда (11,7%), 71 минг киши Корея

Республикасида (3,4%), 43 минг нафари Туркияда (2,1%) ва 125 минг киши

ёки меҳнат мигрантларининг 17,2% и меҳнат фаолиятларини амалга

оширмоқда.

Ўз навбатида меҳнат миграциясининг муаммо ва камчиликлари ҳам

йўқ эмас. Мамлакатимиз ҳудудидан амалга оширилаётган ташқи

миграциянинг хавфсизлик, меҳнатнинг қонуний жиҳатдан ҳимоя

қилиниши масалалари ҳам мавжуд. Шу туфайли ҳам меҳнат миграцияси

ўзига хос хусусиятга эгадир.

Меҳнат миграциясининг ижобий бўлган жиҳатлари:

-

Мамлакатнинг ишсизлик даражаси камайишига, шунингдек, ишсиз

аҳолининг иш билан таъминланиши турли ижтимоий

-

иқтисодий

муаммоларнинг бартараф этилишига олиб келади.

-

Меҳнат миграцияси, донор мамлакатнинг –

давлат бюджетига

ижобий таъсир кўрсатади.

-

Қабул қилувчи мамлакат арзон ишчи кучига эга бўлади.

-

Мигрантнинг оила даромадлари ошишига ҳамда турмуш шароити

яхшиланишига сабаб бўлади.

-

Янги иш, янги муҳит мигрантларнинг иш тажрибаси ва

дунёқарашига таъсир қилади.

Меҳнат миграциясининг салбий жиҳатлари:

-

Меҳнат мигрантларининг узоқ вақт уйда бўлмаслиги унинг оилавий

ажримлар кўпайишига сабаб бўлади.

-

Ҳар йили давлат меҳнатга лаёқатли аҳолисининг маълум бир

қисмини йўқотади.

-

Агар мамлакат меҳнат мигрантини ҳаддан ташқари кўп қабул

қилинса, давлат бюджетининг катта қисми меҳнат миграцияси туфайли

«ташқарига» чиқиб кетади.

-

Иммигрант мамлакатда меҳнат мигрантларининг кўпайиши ишчи

кучига бўлган таклифнинг ўсишига, талабнинг эса камайишига олиб

келади.

-

Меҳнат миграцияси кўпайиши турли диний, миллий, ирқий низо ва

келишмовчиликларни юзага келтиради.

Ва албатта, меҳнат миграцияси туфайли мамлакат аҳолисининг сони,

таркиби, демографик жараёнлари ўзгариши, янги никоҳ ва оилаларнинг

кўпайишига олиб келади.

Яқин келажакда Ўзбекистоннинг демографик ривожланишида аҳоли

сонининг ва туғилиш даражасининг мунтазам ўсиши; аҳоли таркибида

меҳнатга лаёқатли ва ундан катта ёшдаги аҳоли сонининг юқори суръатда
кўпайиши, республикадан ташқарига миграцион кўчишлар ҳажмининг

камайиши; урбанизация даражасининг барқарорлашуви; оналар ва

болалар ўлимининг доимий камайиши; ҳаёт давомийлигининг мунтазам

узайиши каби ижобий тенденциялар кузатилади.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

499

Юқоридаги ижобий тенденциялар билан бирга мамлакатда

демографик ривожланишни янада юқори сифатли аҳолини такрор барпо

қилиш таъминлаш мақсадида демографик ривожланишнинг биринчи

галдаги вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

-

туғилишни узоқ муддатли истиқболда ҳам демографик такрор

барпо оддий режимини таъминлаш даражасида сақлаш;

-

аҳоли соғлиғини сақлаш тизимини ислоҳ этишни янада

чуқурлаштириш, даволаш

-

профилактика муассасаларининг моддий

-

техника базасини яхшилаш, аҳолига юқори сифатли, замонавий талаб ва

стандартларга мувофиқ тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш;

-

узоқ ва бориш қийин бўлган жойларда яшовчи аҳолини чуқур

тиббий кўрикдан ўтказишда тиббиёт олий ўқув юртларининг, республика

ихтисослаштирилган

марказларининг

ва

илмий

-

тадқиқот

институтларининг етакчи олимлари ва мутахассислари иштирокини

таъминлаш;

-

тўғри овқатланиш ва гигиена, соғлом ҳомиладорлик ва бола

парвариши, репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи масалаларида

аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш;

-

ишлаб чиқаришда меҳнат қилишнинг хавфсиз шарт

-

шароитларини

таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар, заҳарланишлар ва жароҳатларнинг

олдини олиш. Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган демографик

сиѐсатнинг стратегик мақсадига эришиш йўналишларини мунтазам

амалга ошириш республикада аҳолини такрор барпо қилувчи юксак

демографик

салоҳиятни

шакллантиришга

ва

ундан

самарали

фойдаланишга замин яратади.

Фойдаланган адабиётлар

1.

Интернатионал Организатион фор Мигратион (2019).

Глоссарй он

мигратион. Генева №34, 129

пг.

2.

Юдина Т.Н. Миграция: словарь основных терминов. —

М.: 2007г.

3.

Бикбулатов Ф.Ф. Меҳнат миграциясининг ижобий томонлари ва

камчиликлари. Уфа давлат иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш академияси, Уфа

4.

Международная организация труда. «Трудовая миграции». ҳттпс://

www.ilo.org

5.

Седова А.В. Теория трудовой миграции. Вестник Алтайской экономики и

права. –

2019.

№ 2 (часть1) –

С. 137

-145.

6.

Воробьев О.Д., Топилина А.В. Миграция населения: теория и политика. Учебное

пособие. –М.: 2012

г.

7.

www.google.com

интернет сайти.

8.

www.ilo.org

Халқаро меҳнат миграцияси сайти.

References

Интернатионал Организатион фор Мигратион (2019). Глоссарй он мигратион. Генева №34,129 пг.

Юдина Т.Н. Миграция: словарь основных терминов. — М.: 2007г.

Бикбулатов Ф.Ф. Меҳнат миграциясининг ижобий томонлари ва камчиликлари. Уфа давлат иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш академияси, Уфа

Международная организация труда. «Трудовая миграции», ҳттпс:// www.ilo.ora

Седова А.В. Теория трудовой миграции. Вестник Алтайской экономики и права. - 2019. — №2 (часть1) - С. 137-145.

Воробьев О.Д., Топилина А.В. Миграция населения: теория и политика. Учебное пособие. -М.: 2012 г.

www.google.com - интернет сайти.

www.ilo.org - Халқаро меҳнат миграцияси сайти.