Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда юз бераётган глобаллашув ва интеграция жараёнларининг авж олиши давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларининг кенгайишига олиб келди. Ушбу жараён, биринчидан, транспорт коммуникациялар тизимини ривожлантириш, шунингдек, янги арзон ва қисқа трансконтинентал транзит коридорларини шакллантиришни талаб этаётган бўлса, иккинчидан, минтақа мамлакатларининг жаҳон транспорт тизими билан туташувчи транспорт тизимларини ўзаро мувофиқлаштиришни тақозо этмокда. Бугунги кунда кўплаб транспорт лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ташаббуслар илгари сурилаётган бўлиб, муҳим лойиҳалардан бири «Буюк ипак йўли»ни қайта тиклашга қаратилган ҳаракатлар ҳисобланади. Мазкур йўналишда биргина Хитой томонидан «Бир камар, бир йўл» глобал транспорт коридорларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки босқичда 900 млрд АҚШ долларидан зиёд микдордаги маблағларни ажратишни режалаштирилиши ушбу соҳанинг аҳамиятини ва юкори рентабелликка эгалигини билдиради. Бу каби транспорт коридорларининг ишга тушиши халкаро ташувларда ҳам вақтни, ҳам ортиқча харажатларни тежалишига олиб келади.
Мустакиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатимизда иктисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантиришга эътибор қаратилиб, мақсадли дастурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, бу борада халқаро аҳамиятга эта транспорт коридорларини ривожлантиришда муайян натижаларга эришилди. Жумладан, 1994 йил Учқудук-Мискин-Тўрткўл-Султон-Увайстоғ, 2007 йил Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон, 2010 йил Хайротон-Мозори Шариф хамда 2016 йил Ангрен-Поп темир йўлларини ишга туширилиши, шунингдек 2009-2014 йилларда замон талабларига жавоб берадиган миллий автомагистрални қуриш ва кайта таъмирлаш йўналишидаги ишлар нафақат ички ташувларни ортишига, балки Узбекистоннинг транзит имкониятларини яхшиланишига олиб келди. Ўз навбатида, сўнгги йилларда Узбекистан манфаатларига зид бўлган транспорт лойихаларнинг ривожланаётганлиги ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни жадаллаштиришни такозо этмокда. Бу борада 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хам транспорт тармоги масалаларига алохида эътибор қаратилган1. Жумладан, мазкур Стратегияни «Халк билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида халқаро ҳамда минтақавий транспорт коридорларини ривожлантириш юзасидан алохида вазифалар белгиланган. «Минтақанинг транзит-логистика салохиятидан янада самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш лозим ва шу муносабат билан транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича умумминтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва кабул килиш зарур»2.
Жахон амалиётида транспорт тизимини ривожлантиришга каратилган махсус тадқиқот марказлари ташкил этилган ва ушбу йўналишдаги муаммоларнинг илмий ечимини топишга бағишланган мақсадли илмий изланишлар олиб борилмокда. Жумладан, денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун муқобил бўлган арзон ва киска транспорт коридорларини яратиш, мультимодал транспорт коридорларидан фойдаланишни ривожлантириш, замонавий ва кулай транспорт-логистика хизматларини жорий этиш, товар таннархида транспорт харажатларини қисқартириш каби масалаларга кенг илмий доиралар томонидан алоҳида эътибор қаратилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сонли «2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташки савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги хамда 2015 йил 6 мартдаги ПФ-2313-сонли «2015-2019 йилларда мухандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация килиш дастури тўғрисида»ги фармонлари, шунингдек мазкур йўналишдаги бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тизимли ёндашув асосида Марказий Осиё транспорт тизимини самарали бошқариш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
автомобиль ва темир йўл транспорти комплексный мониторинг қилишга ва соҳадаги муаммоларнинг таъсир даражасини аниқлашга мўлжалланган, мамлакат транспорт коридорлари имкониятини, транзит салоҳияти хамда транспорт логистикаси самарадорлигига баҳо берувчи индикаторлар ишлаб чикилган, уларнинг меъёрий ва чегаравий кийматлари асосланган;
минтақа транспорт тизимидан кутилаётган натижалар ва тизим кўрсатаётган хизматлар ўртасидаги тафовутни, минтақада транспорт соҳасидаги хамкорликнинг амалдаги механизмы муаммоларини акс эттирувчи вазият модели ишлаб чиқилган ва ушбу тизимни мувофиклаштириш зарурати асосланган;
минтақа транспорт лойиҳалари истиқболларини белгиловчи оптимистик (Узбекистан манфаатларига тўлик мос келадиган), пессимистик (Узбекистан манфаатларига тўлиқ зид бўлган) ва реалистик (амалга ошиш эҳтимоли юқори бўлган коридорлар юзасидан) сценарийлар ишлаб чиқилган;
Узбекистан Республикасининг транспорт соҳасидаги иктисодий манфаатлари тизимлаштирилган ва уларга бўлган потенциал ва реал тахдидлар илмий асосланган;
умумминтақавий дастурлар ёрдамида тартибга солишни назарда тутувчи минтака транспорт тизимини самарали мувофиклаштириш механизмининг саккиз босқичли концептуал модели ишлаб чикилган.
Хулоса
Диссертация тадкикоти доирасида олиб борилган изланишлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт тизимини жахон транспорт тармоғига интеграциялашувини жадаллаштириш учун минтака давлатлари транспорт тизимларини кооперациялашувига эришиш керак.
2. Минтака давлатларининг транспорт сохасидаги сиёсатини мувофиклаштиришга бўлган зарурат бугунги кунда амалдаги икки томонлама шартномалар асосида йўлга қўйилган механизмнинг самарасизлиги билан изоҳланади. Хусусан, минтака транспорт тизими хизматларига бўлган талабнинг ортиши шароитида минтака давлатлари худуди оркали ташилаётган халқаро юклар ҳажмида нафакат барқарорлик, балки салбий тенденциялар кузатилокда. Бунта, диссертация иши давомида тадқиқ этилган қатор муаммолар комплекс тарзда таъсир кўрсатмокда.
3. Минтакавий транспорт тизимига салбий омиллар таъсир даражаси юкори ва ўз навбатида ижобий омиллар баркарор эмас. Асосий салбий омил сифатида минтаканинг айрим давлатларига, хусусан Ўзбекистон манфаатига зид бўлган транспорт лойиҳаларнинг ривожланаётганлигини кайд этиш лозим.
4. Ҳар қандай минтакадан ташқаридаги давлат минтака транспорт хизматларидан фойдаланишда уни ягона тизим сифатида кўришни хоҳлайди. Чунки минтақа орқали ташиладиган халқаро юкларни ташишда ягона келишув асосида ҳамда бир хиллаштирилган талаблар ва процедуралардан ўтиш вақтни ҳамда молиявий харажатларни тежайди. Бу борада, Марказий Осиё минтақаси логистик нуктаи-назардан кулай худуд шаклига эта, яъни минтака давлатларида халкаро логистик марказларнинг жойлашувини оптималлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйилиши минтақанинг транспорт жозибадорлигини янада оширади. Мазкур холатлар минтақа транспорт тизимини ўзаро мувофиқлаштиришни такозо этади.
Юқорида кайд этилганлардан келиб чикиб, минтакавий транспорт тизимини самарали мувофиқлаштириш механизмини ташкил этиш йўлида куйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилди:
Миллий даражадаги транспорт тизими учун:
1. Узбекистан транспорт тизимини самарали бошқариш бўйича ҳукуқий - ташкилий йўналишда:
мамлакат транспорт тизимини доимий мониторингини олиб бориш максадида Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Қурилиш саноати, капитал курилиш, коммунал соҳа ва транспорт масалалари бўйича ахборот таҳлилий департамента» мутахассислари, ваколатли ташкилот ва идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек транспорт соҳасида етакчи олим ва экспертлар таркибидаги ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш. Ишчи гуруҳ йиғилиши муҳокамасига мамлакат транспорт тизимидаги муаммолар камровидан, колаверса транспорт соҳасидаги манфаатларга бўлаётган тахдидлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда транспорт турлари фаолиятини мувофиклаштирувчи, ягона сиёсат юритувчи давлат бошқарув органи фаолиятини шакллантириш масаласини қўйиш;
ишчи гуруҳ томонидан мамлакат транспорт тизимини комплекс мониторинг килиш механизмини такомиллаштириш ва бунда диссертацияда ишлаб чиқилган (индикатив ёндашув асосида) методикадан фойдаланиш максадга мувофиқ ҳисобланади;
Ўзбекистоннинг транспорт соҳасидаги узок муддатли ички ва ташки сиёсатини белгилаб берувчи Давлат стратегиясини ишлаб чикиш имкониятларини кўриб чикиш.
2. Ўзбекистон орқали халкаро ташув жараёнини такомиллаштириш ва ушбу жараённи халқаро амалиётга мувофиқлаштириш йўналишида:
транзит ва транспорт соҳасидаги миллий қонунчилик ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари талабларига мувофиклигини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси транспорт соҳасидаги шартномавий-ҳуқукий базасини инвентаризация қилиш;
транзит ва тарифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳукуқий хужжатларини минтака давлатларида амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан солиштириш ва уларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
мамлакат орқали ўтувчи транзит жараёнини тартибга солиш мақсадида «Транзит тўғрисидаги қонун»ни ишлаб чиқиш ва қабул килиш;
хизмат кўрсатишнинг замонавий технологияларини жорий килиш, жумладан автотранспортларда ташиладиган юкларни қўзғатмасдан текшириш имкониятига эта махсус сканерлардан фойдаланиш;
импорт ва экспорт ташувларида миллий транспорт корхоналари улушини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чикиш;
республикадаги юк ўтказиш ҳажми юкори бўлган темир йўл божхона постларини сканер кўрик аппаратлари билан таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасининг темир йўл транспорти орқали ташилаётган юклар устидан божхона кўригини амалга оширишга каратилган Қарорлари ва уларнинг иловасида келтирилган рўйхатларни соддалаштириш, шунингдек, чегара божхона постларида асосли гумон бўлмаган ҳамда сканер аппаратларидан ўтказилган юкларни кайта божхона кўригини бекор килиш;
Ўзбекистонда амалда бўлган темир йўл ташувлари учун белгиланган тариф ставкаларини боскичма-боскич камайтириш чораларини кўриш;
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳисобидаги поезд локомотивлари сонини кўпайтириш ҳамда юк вагоналари ҳолатини яхшилашни жадаллаштириш;
мамлакатдаги ташқи савдо катнашчилари ва ташувчи фирмалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўз юкларини миллий ташувчилар хизматидан фойдаланган ҳолда импорт ва экспорт килаётган тадбиркорларга даромад солиғидан солик имтиёзларини кўллаш.
3. Минтака транспорт тизимида мамлакат транспорт тармоғи аҳамиятини ошириш, шунингдек Ўзбекистонни айланиб ўтувчи коридорларнинг миллий иктисодий манфаатларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида:
халқаро конференцияларда Тожикистон билан боғлиқ 3 та (ТАТ, «Хитой-Қирғизстон-Тожикистон» ва «Россия-Қозоғистон-Қирғизстон-Тожикистон») лойиҳада кўзда тутилган ҳудудларнинг тоғли рельефга эгалиги, айрим иштирокчи давлатларнинг молиявий имкониятларининг чекланганлиги, ушбу коридорларнинг транзит салоҳиятини юкори эмаслиги хамда бу йўналишда амалда фойдаланилаётган, инфраструктураси шаклланган Ўзбекистон орқали ўтувчи транспорт коридорларининг имкониятларини таргиб этиб бориш;
«Қозоғистон-Туркманистон-Эрон» темир йўлининг нисбатан (инфратузилманинг) янгилиги, иштирокчи давлатлар ўртасида келишмовчиликларнинг мавжудлиги, бугунги кунда факатгина имтиёзлар орқали транзит юкларни жалб қилаётганлиги ҳамда йўлнинг чўл ҳудудида курилганлиги билан боғлиқ муаммолар шароитида, анъанавий бўлган, маълум даражада инфратузилмага эга Ўзбекистон оркали ўтувчи коридорлар истикболи юзасидан тегишли чораларни кўриш, мазкур йўлдан фойдаланиш имконияти юқори бўлган давлатларга (Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқ.) Ўзбекистон орқали ҳаракатланишлари учун кўшимча имтиёзларни татбик этиш;
бир-бирини айланиб ўтувчи транзит коридорлардан ўзаро манфаатли фойдаланиш юзасидан минтақа даражасидаги кўптомонлама келишувга эришиш. Жумладан, «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» автомагистралидан Ўзбекистон ҳам Чимкент орқали боғланиб, Жанубий ва Жануби-Ғарбий Осиё давлатларига Ўзбекистон транзит давлат вазифасини ўташини таъминлаш;
«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли лойиҳасини якунига етказиш юзасидан лойиҳанинг 268 кмлик Қирғизистон қисмидаги қурилиш ишларини имтиёзли шартлар асосида Ўзбекистон томонидан амалга оширилиши масаласини ўрганиб чиқиш. Бунда, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қурилиш саноати, капитал қурилиш, коммунал соҳа ва транспорт масалалари бўйича ахборот таҳлилий Департамента бошчилигида транспорт тизимига алокадор ташкилот ва идораларни мутахассислари, экспертлар ва олимлар иштирокида «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли лойиҳасини амалга ошириш муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари» мавзусида илмий-амалий семинар ўтказиш;
«Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар» автомобиль коридорини Қирғизистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган қисмини қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан инвестицион лойиҳаларни жалб қилишда Ўзбекистон томони ҳам бирдек манфаатдор эканлигини ҳисобга олиш.
Минтақа даражасидаги транспорт тизими учун:
4. Марказий Осиё транспорт тизимини самарали бошкариш ва мувофиқлаштириш йўналишида:
минтақа транспорт тизимини самарали бошқариш механизмини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган 8 босқичли концептуал модель асосида тегишли харакатларни бошлаш;
мазкур моделда кўзда тутилган концепцияда умумминтақавий транспорт тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чикишни кўзда тутиш;
минтақа даражасида транспорт тизимини бошқаришда мазкур моделнинг 7-босқичида кўзда тутилган телематика тизимини қўллаш ва ривожлантириш, бунда ягона ахборот таъминоти ва алмашинув маркази фаолиятини йўлга кўйиш бўйича тегишли чораларни кўриш;
минтақада транспорт интеграциясини ривожлантириш бўйича ЕИ тажрибасини Марказий Осиё минтақасида қўллаш бўйича диссертацияда ишлаб чиқилган сценарийларни Ўзбекистон манфаатлари кесимида талкин этиш. Унда, кейинги харакатларни иккинчи сценарий бўйича амалга оширилишини мақсадга мувофиқ хисобланади;
ЕИ тажрибасидан келиб чиқкан холда, минтакадаги транспорт муаммоларини босқичма-босқич тегишли дастурларни хаётга татбик этиш орқали хал этиб бориш.
5. Минтақа орқали халқаро ташув жараёнини тартибга солиш ва такомиллаштириш йўналишида:
1972 ва 1994 йилларда қабул қилинган контейнер ташувларига оид Конвенцияларга минтақа давлатларини аъзо бўлиш масаласини ҳукуматлараро йиғилиши кун тартибига киритиш;
минтақада барча давлатлар манфаатларини кўзда тутувчи транспорт соҳасида уйғунлаштирилган қоидалардан фойдаланиш зарурати мавжудлиги тўғрисида илмий маколалар, таҳлилий материаллар тайёрлаш ва минтақавий ташкилотлар, лойиҳалар ва дастурлар (МОМИҲ, ШҲТ ва бошқ.) доирасида ўтказиладиган форумларда, йиғилишларда илгари суриш;
ўзаро транзит ташишларда босқичма-босқич кўп томонлама (минтақа давлатлари ўртасида) келишувлардан фойдаланиш ва учинчи давлатларга нисбатан ягона транзит тарифлари ва шартларини қўллаш механизмига ўтиш.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat