Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда ахборот-коммуникация технологияларининг тиббиётга самарали қўлланилиши инсонларга номаълум бўлган касалликларни аниклаш, башоратлаш ва даволаш йўлини танлашда муҳим ахамият касб этади. «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сўнгги йилларда дунё ахолисининг 22%и тери касалликлари билан касаллангандир»1. Шунинг учун ҳам тери касалликларини аниқлашга бўлган талабларнинг ортиши тиббиётда замонавий хамда ишончли ташҳис қўйиш технологияларини яратиш зарурияти туғилишига олиб келмокда ва тиббиёт сохасига ушбу технологияларни жорий этиш оркали юкори самарадорликка эришиш мумкин. Тирик тизимларни математик моделлаштириш соҳаларида АҚШ, Россия, Буюк Британия, Хитой, Швеция, Австралия, Ўзбекистон каби давлатлар молекуляр-генетик, хужайра, орган, популяция даражаларда тадқиқотлар олиб бормокда.
Жахонда тери эпидермиси ҳужайралари ўзаро фаолияти регулятор мехапизмларипи математик моделлаштиришпипг хисоблаш тажрибаларипи олиб борадиган технологияларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш муҳим масалалардан бири бўлиб, бу борада тери эпидермиси регулятор механизмларининг кечикувчи аргументли функционал-дифференциал тенгламалар тизими математик моделлари ва хисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш, вақтий-фазовий муносабатларни инобатга олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш жараёнини компьютер тизимлари ёрдамида такомиллаштириш, касалликларни олдини олиш ва даволашнинг ахборот технологияларини ишлаб чикиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда республикамизда аҳоли саломатлиги, тиббиёт соҳаси ва тиббиётга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбик этишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу борада, жумладан соғлиқни саклаш ташкилотларида касалликларни эрта аниқлаш ва аниқ ташҳис кўйиш технологияларини модернизация қилиш ва даволаш тизимларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Шу билан бир қаторда тиббиётда касалликларни олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволашда ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида тактик даволаш жараёнларини такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида «... илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, ... тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ...илгор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш»2 вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан тери касалликларига аник ва тез ташхис қўйишнинг дастурий мажмуаларини ва технологияларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 13 августдаги ПҚ-2221-сон «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорлари ва Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 1 февралидаги 24-сон «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини бундан кейинги ривожлантиришга шароитлар яратиш учун чора тадбирлар тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тери эпидермиси ҳужайралари ўзаро фаолияти регулятор механизмларининг математик моделлари, ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда компьютер моделларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тери эпидермиси бўлинувчи, ўсувчи, дифференциалланувчи ҳужайралари ўзаро алокасини ифодаловчи биологик модели кечикувчи вақтнинг ҳисобга олиниши асосида такомиллаштирилган;
вақтий-фазовий муносабатлар инобатга олинган биологик модель асосида тери эпидермиси хужайраларининг регулятор механизмлари тенгламалар тизими ишлаб чиқилган;
тери эпидермиси ҳужайралари ўзаро фаолияти регулятор механизмларини кечикувчи аргументли функционал-дифференциал тенгламалар тизими асосида математик модель яратилган;
тери эпидермиси регулятор механизмлари математик модели учун қайта алоқа вақтини ҳисобга олувчи сонли ечиш усуллари кечикувчи идентификаторлар асосида такомиллаштирилган;
тиббиётда тери эпидермиси хужайралари регулятор механизмлари ўзаро боғликлик жараёнлари масалаларини сонли ечиш учун дастурлар мажмуаси яратилган.
Хулоса
«Тери эпидермиси регулятор механизмларини математик моделлаштириш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Тери эпидермиси каватлари орасидаги ҳужайраларнинг ўзаро фаолияти биологик конуниятларини акс эттирувчи тери эпидермиси хужайралари регулятор механизмларининг биологик модели яратилди. Яратилган биологик модель асосида тери эпидермиси хужайралари фаолияти регулятор механизмларини ифодаловчи математик модель - функционал-дифференциал тенгламалар тизимини ишлаб чиқиш имконини беради.
2. Тери эпидермиси регулятор механизмлари математик модели сифат тахдил қилинди ва моделнинг “қора ўрама” соҳаси мавжудлиги такомиллаштирилди. “Қора ўрама” соҳаси тери эпидермиси ҳужайраларининг патологик холатларига мослигини аниклаш ва касалликларга эрта ташҳис қўйишни 10-15%га ошириш имконини беради.
3. Тери эпидермиси хужайралари регулятор механизмларининг математик модели асосида хисоб алгоритмлари ва компьютер моделлари ишлаб чикилди. Улар асосида ўтказилган хисоб тахлили тери касалликларини эрта аниклашни 2-3 марта тезлаштириш имконини беради.
4. Тери эпидермиси регулятор механизмларининг хаос сохасида соглом холат - “r-windows” соҳалари мавжудлигининг дастурий таъминоти яратилди. Яратилган дастурий таъминот хаос сохасидаги соглом ҳолат соҳалари оркали нормал холат сохасига ўтиш ва тери касалликларини даволаш тактикасини 35-40% оптималлаш имконини беради.
5. Терининг биологик конуниятларига мос келувчи параметрик тасвирланиши ишлаб чикилди. Ишлаб чиқилган параметрик тасвирланиш терининг базал кават хужайралари ўзаро фаолиятидаги мавжуд режимлар хусусиятларини ўрганишга хамда тери касалликларини башорат килишни 5-10% оширишга хизмат қилади.
6. Яратилган компьютер моделларида ўтказилган ҳисоблаш тажриоа натижалари тери эпидермиси хужайралари регулятор механизмларини нормал ва аномал ҳолатларда бошқариш ва башоратлаш, касалликларни кам вақт сарфлаб тез аниклаш, аник ташҳис қўйиш ва патологик ҳолатларда башоратлашда Самарканд вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига, “Diyora shifo najot med servis” ва “Orzubek shifo servis” МЧЖларига жорий қилинди. Натижада тери эпитермисида кечадиган касалликларига диагноз қўйишни 1,5-3 мартагача тезлаштириш, аниқлигини 5-10% га ошириш ва даволаш тактикаси 35-40% оптималлаш имконини беради.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat