Табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларни геоахборот моделлаштириш асосида қарорлар қабул қилишни қувватловчи тизим

Рашид Отениязов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳонда геоахборот технологиялари ютуқларига асосланиб табиий техноген характерга эга бўлган гидрогеологик объектларнинг мелиоратив ва экологик ҳолатларини мавсумий ўзгариш жараёнларини моделлаштириш ва юқори самарадорликка эга бошқариш тизимларини яратиш долзарб муаммолардан бирига айланиб бормокда. «Табиий-техноген объектларда хар Йили 6-7млн. гектар ерда сув танкислиги кузатилмокда, сайёрамизда географик жойлашган ўрни ва экологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда геоахборот технологиялари асосида ишлов бериладиган 1,5 млрд, гектар ерларнинг мелиоратив ҳолатини 75-78% даражага кадар таъминлашга эришилган».1
Узбекистан Республикасида интенсив фойдаланиладиган табиий-техноген характердаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва самарадорлигини оширишда гидрогеологик объектларни геоахборот технологиялари асосида бошқарув қарорларини кабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг камровли илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмокда. Бу борада, жумладан, кишлок хўжалигининг турли сохаларида фойдаланиладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини юқори технологиялар ёрдамида яхшилаш, тупроқ унумдорлигини тиклаш жараёнларини моделлаштириш ва мелиоратив тизимларни бош-қариш, улардан самарали фойдаланишга боғлиқ тадбирлар ўтказишга багишланган катар илмий-тадкикот ишлари олиб борилган.
Жаҳонда табиий-техноген характердаги гидрогелогик объектларнинг математик моделларини геоахборот технологиялари асосида ишлаб чиқиш ва техноген ҳудудларнинг мавсумий ва экологик холатларини ўзгариши ҳакидаги геомаълумотлар базасини шакллантириш ва улар асосида бошқарув тизимларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада қатъиймас маълумотлар шароитида турли характердаги ечимлар қабул қилиш моделларини ишлаб чиқиш, тупроқ хоссаларини ва сизот сувлар чукурлигини ҳисобга олган ҳолда коллектор-зовурлар системасини ишлаб чиқиш, катъиймас мантикий асосида турли характердаги ечимлар орасидаги боғланишларни тадкик килишнинг (огохлантириш, ажратиш, тиклаш) моделлаштириш алгоритмлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, растрли тасвирлар асосида худудлар геоахборот моделини яратиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади. Юкорида келтирилган илмий-тадкикотлар йўналишида бажарилаётган илмий изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изохдайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 27-июндаги ПҚ-1989-сон «Узбекистан Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон «Узбекистан Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турли хилдаги маълумотлар шароитида табиий-техноген характердаги гидрогеологии объектлар учун қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи геоахборот-аналитик тизим ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар маълумотлари-ни тўплаш, сақлаш ва ишлов бериш, геоахборот технологиялар асосида моделлаштириш, интеллектуаллаштиришга мўлжалланган ахборот-аналитик компьютерлаштирилган тизим ишлаб чиқилган;
табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар холатларини қатъиймас тўпламлар назарияси тамойиллари асосида бахолаш ва умумлаштиришга асосланган бошкарув қарорларини қабул қилиш моделлари ишлаб чиқилган;
табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар тасвирларидан маълумот олиш, ишлов бериш жараёнларини параллеллаштириш алгоритм ва дастурий воситалари ишлаб чикилган;
табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар геоахборот модели тематик қатламлари орасидаги ўзаро богланишларни акс эттирувчи электрон карталар яратиш асосида карорлар кабул қилишга кўмаклашувчи компьютерлаштирилган тизимнинг алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чикилган;
катьиймас маълумотлар шароитида табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларни вазиятлари бўйича қайта тиклаш, локаллаштириш, огохлантириш ечимлари ва улар орасидаги ўзаро богланишларини бахолаш моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чикилган;
геоахборот моделга асосланиб, тематик катламлар орасидаги корреляцией боғланишлар харитасини яратиш ва бошқарув қарорларини кабул қилиш алгоритм ва дастурий мажмуаси ишлаб чикилган
Хулоса
«Табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларни геоахборот моделлаштириш асосида қарорлар кабул килишни кувватловчи тизим» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Турли хилдаги маълумотлар (сонли, сифат кўринишидаги лингвистик, растрли, худудий ва ҳ.к.) билан ишлаш геоахборот-аналитик концепцияси ва қабул қилинган ечимларни лингвистик ифодалаш алгоритмлари ва дастурий комплекси ишлаб чиқилди. Компьютерлаштирилган тизим геоахборот, катъиймас-ахборот ва эксперт-аналитик ташкил этувчиларни ўз ичига олади ва бу ташкил этувчилар орасида ахборот алмашуви алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чикилди.
2. Қатъиймас-мантиқий ва Саати усуллари асосида эксперт-гидрогеологлар тажрибалари, билимлари ва таҳминларини формаллаштириш ва умумлаштириш усуллари, алгоритмлари ва дастурий комплекси ишлаб чиқилди.
3. Табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар холатлари (мелиоратив, ер ости сувларини ҳимоялаш, экологик) асосида кабул қилинадиган турли характердаги (огохдантирувчи, тикловчи, ажратувчи) ечимларни умумлаштириш моделлари ишлаб чикилди ва асосланди.
4. Геоахборот моделлаштириш натижаларини ҳолатли тахлил қилиш асосида кабул килинадиган ечимлар орасидаги ўзаро боғланишларни қатъиймас бахолаш алгоритмлари ишлаб чикилди. Умумий ечимни кучайтириш, камайтириш, ўзгартмаслик кўринишидаги хусусий ечимлар асосидаги модели ишлаб чиқилди.
5. Гидрогеологик объектлар тасвирларидан маълумот олиш ва тасвирларни параллел ишлаш алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чикилди.
6. Растрли маълумотлар асосида табиий-техноген гидрогеологик объектлар геоахборот моделини яратиш тамойиллари ишлаб чикилди.
7. “Силжийдиган ойна” усули асосида, табий-техноген гидрогеологик объектлар геоахборот моделининг икки ва уч тематик катламлари орасидаги ўзаро боғланиш корреляцией майдонларини ҳосил қилиш алгоритмлари ва дастури ишлаб чиқилди.
8. Ишлаб чикилган компьютерлаштирилган ахборот-аналитик тизим Қорақалпоғистон Республикаси шимолий зонаси ҳудуди мониторинги тадқиқотларда қўлланилди.
9. Қорақалпоғистон Республикаси шимолий зонаси ҳудуди геоахборот модели асосида сизот сувлари сатхдари ва минераллашуви ўзгаришларининг ҳудуднинг бошқа объектларига таъсирини ўрганиш бўйича ҳисоблаш экспериментлари ўтказилди.
10. Геоахборот моделлаштириш натижаларининг худудий-вактий тахлили ArcGIS муҳитининг Spatial Analyst пакети асосида амалга оширилди.
11. Олинган натижалар сизот сувлари сатхдарининг пасайишини ва шўрланиш даражасининг 2010-2015 йиллар оралиғида шимол томон ошувини кўрсатади. Қорақалпоғистон Республикаси шимолий зонасининг вақт бўйича икки даврга (2000 ва 2015 йй.) тегишли космик тасвирлари ERDAS IMAGINE пакети воситасида ракамли тахдил қилинди. Олинган натижаларнинг геоахборот моделлаштириш натижалари билан деярли мослигини кўриш мумкин.

40

Koʻrishlar

7

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos