Нақшбандия тариқатининг тасаввуф тараққиётидаги ўрни

Собиржон Исмоилов

Тадқиқот объектлари: Баҳоуддин Нақшбанд шахси, ҳаёти, мероси ва нақшбандия тариқати амалиётининг ўзига хос хусусиятлари.
Ишнинг мақсади: Баҳоуддин Нақшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётига оид бирламчи манбалар, адабиётлар, энг сўнгги илмий тадқиқотлар натижаларини бир бутун мавзу сифатида ўрганиш ва мазкур меросдан ижобий фойдаланиш борасида назарий-амалий тавсиялар бериш.
Тадқиқот методлари: Тасаввуф мавзусидаги тадқиқотларни илмий холислик, тадрижий тарақкиёт, илмий таҳлил, тарихийлик ва мантикийлик, диалектик тамойиллар, қиёсий баҳо бериш, ягона тизимга солиш ва фалсафий умумлаштириш каби билиш методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Тадкикотда илк марта муаллиф, тадқиқотларни умумлаштириш негизида, Баҳоуддин Нақшбанд хаёти ва таълимотини ижтимоий-фалсафий фикрлар тарақкиётидаги ўрни; нақшбандиянинг шаклланишида яссавия, кубровия тарикатларининг хал қилувчи таъсири ва тариқатнинг маънавий-ирфоний илдизлари; Бахоуддин Накшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётининг хозирги кундаги ахволи ва илмий даражаси; Баҳоуддин Накшбанднинг фаол ижтимоий-сиёсий давлатчилик фаолияти; Нақшбандия рашҳалари ва «Дил ба ёру, даст ба кор» таълимотининг фалсафий нуқтаи-назардан таҳлили; нақшбандия тарикати амалиёти, унинг ижтимоий ҳимоя тизими каби масалалар ўрганилган.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижаларида накшбандиянинг Туркистон ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний фикрлари тараққиётидаги ўрни, таъсири ва аҳамиятини тўғри, адекват тасаввур килиш имконини беради. Нақшбандия таълимотининг меҳр-мурувватли ва фаол бўлиш каби ғояларини моҳияти, миллий қадриятларимизни қайтадан тиклаш ва тарғиб этиш ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш имкониятлари кўрсатилган.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: Мустақилликкача нақшбандия таълимоти ижтимоий-сиёсий ҳаётга стихияли, механистик татбиқ этилган. Мустақиллик туфайли тарихий меросимизни, жумладан нақшбандия таълимотини ҳаётга жорий қилишнинг реал имкониятлари яратилди. Накшбандия тариқати ғоялари юксак маънавият намунаси бўлиб, шахс ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат килади.
Қўлланиш сохаси: Диссертация хулоса ва тавсияларидан, бир катор ижтимоий фанларнинг тегишли бўлим ва бобларини ёзишда, талабалари учун дарсликлар ва қўлланмалар тайёрлашда, маъруза ва амалий машғулотларда, маънавият дарсларида фойдаланиш мумкин.

51

Koʻrishlar

24

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos