110 ≤ А ≤ 144 ядроларда (γ,n) ва (n,2n) турдаги реакциялар изомер чиқишлар ва кесимлар нисбатини тадқиқ қилиш

Мукаддас Мамаюсупова

Тадқиқот объектлари: Масса сони 110 < А < 144 диапозонда жойлашган атом ядроларининг изомер ҳолатлари.
Ишнинг мақсади: Энергиянинг 10-35 МэВ оралигида 110< А < 144 ядроларда фотоядровий ва нейтрон реакциялар натижасида изомер ҳолатлар уйғонишининг нисбий эҳтимоллиги бўйича янги экспериментал маълумотлар олиш.
Тадқиқот усуллари: индукцияланган активлик усули, мониторлар усули.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Индукцияланган активлик усули билан "°Pd, 120,122,1 4>|28ззоуе, |42^с| ва l44sm ядроларда (у,п) ва (п,2п) реакциялар изомер чикишлар ва кесимлар нисбати ўлчанган. Энергиянинг 14-35 МэВ интервалида 1 МэВ кадам билан 110Pd(y,n)109rngPd, l42Nd(y,n) 141m,gNd ва I44Sm(y,n)l43mgSm фотоядровий реакциялар изомер чикишлар нисбатининг энергетик боғланиши тадқиқ қилинган. Уйгониш энергиясининг гигант дипол резонансидан юкори кийматларида, яъни 21-35 МэВ оралигида l42Nd(y,n) l4lmgNd, 144Sm(y,n)143mgSrn ва 110Pd(y,n)l09m’8Pd реакциялар изомер чикишлар нисбати биринчи марта аниқланган. Ўлчаш натижалари шуни кўрсатдики, изомер чикишлар нисбати YJYg остона энергиясидан гигант диполь резонанси максимумига мос келадиган Е,„ энергиягача ошади. Бу энергиядан катта қийматларда эса d(Eymax) = Ym/Yg функция қиймати тўйинишга чиқади. Биринчи марта тормозли нурлар энергиясининг 30 МэВ қийматида ll6Cd(y,n)1I5mgCd, l34Ba(y,n)l33mgBa, 136Ba(y,n)135mgBa, 138Ba(y,n)137mgBa ва 138Ce(y,n)137mgCe
реакциялар изомер чикишлар ва интеграл кесимлар нисбатлар бўйича экспериментал маълумотлар олинган.
Амалий ахамияти: олинган натижалар ядро реакциялар механизмини ўрганишда, гамма-активациявий таҳлил усулининг аналитик имкониятларини ўрганишда ва янги маълум бир тахлил методикаларни яратишда ва тажрибаларни режалаштиришда қўлланилиши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадкикот натижалари турли объектларни кўп элементли гамма- ва нейтрон-активациявий тахлил усулларни яратишда қўлланилиши мумкин.
Қўлланилиш сохаси: ядро физикаси, амалий ядро физикаси, гамма-активациявий тахлил.

41

Koʻrishlar

12

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos