ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 494.322узб+4:808,03+42
ЮСУПОВА Ҳилола Ўктамовна
ЎЗБЕК ХАЛҚ ОҒЗАКИ НАСРИ НАМУНАЛАРИНИНГ ИНГЛИЗЧА
ТАРЖИМАЛАРИДА МИЛЛИЙ КОЛОРИТНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
(эртаклар, латифалар мисолида)
10.01.07 – Адабий алоқалар, қиёсий адабиётшунослик,
таржимашунослик
Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2011
2
Тадқиқот Бухоро давлат университети Ўзбек адабиёти кафедрасида
бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори,
профессор
Охунжон САФАРОВ.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори,
Муҳаббат ШАРАФУТДИНОВА
филология фанлари номзоди,
доцент
Султонмурод ОЛИМОВ
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети
Диссертация ҳимояси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети ҳузуридаги фан номзоди илмий даражасини олиш учун
диссертациялар ҳимояси бўйича К.067.02.10 рақамли Ихтисослашган
кенгашнинг 2011 йил _______ ойининг ____ куни соат ____ да мажлисида
бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Форобий кўчаси, 400, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети, хорижий филология
факультети, _____аудитория.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети кутубхонасида танишиш мумкин. (100174, Тошкент шаҳри,
Талабалар шаҳарчаси)
Автореферат 2011 йил _______ойининг ___куни тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди, доцент
О. П. Казакова
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Миллат маънавияти ва маданиятининг
хорижда танилишида таржиманинг ўрни беқиёсдир. Президент Ислом
Каримов таъкидлаганидек: “
Кейинги йилларда миллий адабиётимизнинг энг
яхши намуналарини чет тилларга таржима қилиш ва шу асосда
халқимизнинг ҳаёт тарзи ва инсоний фазилатларини кенг намойиш этиш
борасида ҳам катта имкониятлар пайдо бўлмоқда.
”
1
Шарқ ва Ғарб адабий-бадиий муносабатлари, жумладан, адабий
ҳамкорлиги, адабий таъсир ва акстаъсир, таржима ва унинг адабий
ҳамкорликдаги ўрни ва мавқеи масалалари кўп вақтлардан буён кўплаб
илмий тадқиқотлармавзуи бўлиб келмоқда. Бу муносабатлар миллатлар
орасидаги маънавий алоқанинг ривожланишига замин яратади. Жумладан,
Н.Конраднинг «Восток и Запад»
2
, Ф.Сулаймонованинг «Шарқ ва Ғарб»
3
,
Н.Комиловнинг «Тафаккур карвонлари»
4
сингари китоблари бу қизиқишнинг
самараси бўлди. Бу тадқиқотларда диний, адабий, маданий, маънавий
муштараклик масалалари ўрганилган. Уларда Шарқнинг Ғарбга, Ғарбнинг
Шарққа таъсири натижасида адабий жараённинг ривожланишига, Шарқ
шеърий жанрларининг Ғарб шеъриятига таъсири, турли саргузашт
асарларнинг Европа китобхонлари томонидан севиб ўқилишига асос бўлгани
таъкидлаб ўтилган.
Ўтган асрнинг сўнгги йилларига келиб туркий халқларнинг оғзаки
бадиий ижоди Европа мамлакатлари олимларининг диққатини торта
бошлади. Туркий халқларнинг қадимдан сақланиб қолган урф-одатлари,
анъаналари, адабий ижоди Ғарб олимлари томонидан кенг тадқиқ этила
бошлади. Шу тариқа Шарқ ва Ғарб ўртасидаги адабий алоқаларни ўрганиш
бугунги адабиётшуносликнинг ҳам муҳим вазифаларидан бирига айланди.
Ғарб ва Шарқ мамлакатлари маданий муносабатларининг ривожланиши
бадиий таржима, шу жумладан, биз ушбу тадқиқотимизга манба сифатида
жалб қилаётган ўзбек фольклорининг эртак ва латифа каби эпик жанрлари
намуналарининг инглиз тилига қилинган таржималарига қизиқишни ҳам
кучайтирди.
Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижодининг дунё тилларидан бири – инглиз
тилига қилинган таржималари эстетик савиясини ўрганиш ва унда ўзбекона
миллийликнинг ифодаланиши муаммоларини илмий-назарий жиҳатдан
асослаш замон тақозосига айланиб қолди. Зеро бу соҳага Ҳерман Вамбери,
Идрис Шоҳ, Ҳасан Паксой, Мэрилин Петерсен, Фрэнк Адамслар ўз
имкониятлари даражасида ҳисса қўшган эди. Бироқ бу таржималар ҳанузгача
тадқиқотчилар назаридан бир қадар четда қолиб келмокда. Ўзбек халқ оғзаки
ижоди намуналарининг инглизча қилинган таржималарини тадқиқ қилиш ва
илмий, бадиий жараённинг ўзбек-инглиз адабий алоқаларидаги ўрнини
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият. 2008. – Б. 139.
2
Конрад Н.И. Запад и Восток. – Москва: Гл.ред.восточ.лит-ры, 1972
3
Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. - Тошкент: Ўзбекистон, 1997.
4
Комилов Н. Тафаккур карвонлари. – Тошкент: Маънавият, 1999.
4
белгилаш, таҳлил этиш ўзбек таржимашунослигининг муҳим вазифаларидан
бири саналади. Бинобарин, ўзбек халқ оғзаки насридан инглиз тилига
анчагина намуналарнинг таржима қилингани, аммо уларнинг ғоявий-эстетик
савияси ҳозиргача таҳлил этилмай ва умумлаштирилмай келинаётгани
тадқиқотимизнинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари сирасига кирувчи эртак ва
латифалар таржималарининг салмоғи катта. Мана шу таржималарнинг
қиёсий-типологик
таҳлилини
келтириш, бевосита
ва
билвосита
таржималардаги маъно-мазмун, миллийлик хусусиятларининг сақланишини
ўрганиш лозим. Зеро ўзбек халқ оғзаки ижодиёти бой жанрий таркиби,
қадимийлиги ва анъанавийлиги, мураккаб тадрижий тараққиётни йўлини
босиб ўтганлиги билан узоқ даврлардан бери дунё аҳлининг эътиборини
жалб этиб келмоқда. Жумладан, буни ўзбек фольклорининг чет элларда
ўрганилиши, хорижлик тадқиқотчилар томонидан ёзиб олиниб, таржима
қилингани ва қилинаётгани мисолида асослаш мумкин.
Халқимиз миллий мафкураси ва руҳиятини ўзида поэтик акс эттирган
фольклор намуналари чуқур ғоявийлиги ва бадиийлиги билан эътиборга
лойиқ. Уларда аждодларимизнинг асрлар оша қилган орзу-ҳаваси,
интилишлари, эрк ва озодлик учун кураши, бу йўлдаги алам ва изтироблари,
характер-хусусияти, ўзига хос анъаналари, ижодкорлик ва бунёдкорлик
салоҳияти миллий менталитетимизни ифода этувчи муҳим белгилар
сифатида кўзга ташланиб туради. Шу сабабли жамиятимиз ривожи, маънавий
дунёсини бойитишда етакчи роль ўйнаб келган фольклор намуналарини
тўплаш, нашр этиш, ўрганиш ва уни жаҳон маънавияти саҳифаларига
киритиш бугунги куннинг муҳим вазифалари сирасига киради.
Фақат умумтуркийгина эмас, ҳатто жаҳон фольклорнинг ҳам таркибий
қисми сифатида тан олинган ўзбек халқ оғзаки поэтик ижодини бошқа турли
миллат ва ҳудудларга мансуб фольклор билан қиёсий-типологик асосда
ўрганиш, улар ўртасидаги ўхшашлик ҳамда тафовутларни топиб изоҳлаш ва
таржималарга хос ғоявий-бадиий хусусиятларни аслият асосида кўриб чиқиб,
бу борада таржимонлар маҳоратига баҳо беришнинг илмий аҳамияти
кўриниб турибди.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Ўзбек
фольклори
намуналарининг хорижий тилларга таржималарини ўрганиш бўйича ўзбек
олимлари қатор илмий тадқиқотлар яратди. Жумладан, К.Рафиқовнинг
«Хорижий адабиётшуносликда ўзбек адабиёти», Й.Нурмуродовнинг «Ўзбек
фольклорининг немис тилига илмий таржималарини ўрганиш тарихи ва
муаммолари», Б.Шамсиеванинг «Хорижий адабиётшуносликда ўзбек
фольклори масалалари» каби ишлар шулар жумласига киради.
1
К.Рафиқовнинг ишида ўзбек адабиётининг хорижда тарқалиши хусусида сўз
борган. Таъкидлаш жоизки, шулардан фақат Б.Шамсиеванинг тадқиқотигина
ўзбек фольклорининг инглиз тилига қилинган таржималарига бевосита
1
Р а ф и қ о в К.К. Узбекская литература в зарубежном литературоведении. Дисс. кан. фил. наук. – Ташкент,
1981; Ш а м с и е в а Б. Вопросы узбекского фольклора в зарубежном литературоведении. Дисс. кан. фил.
наук. – Ташкент, 1994.
5
дахлдор. Унинг ишида ўзбек фольклори таржималарининг Ғарб
туркшунослари томонидан илмий асосда қандай ўрганилгани таҳлил
қилинади ҳамда қисман таржималарда миллийлик, миллий руҳ ва ғоянинг
акс эттирилиши масалалари ёритилади. Бу изланишларнинг барчасида,
асосан, достончилик санъати, унинг халқ миллий-маданий ҳаётидаги ўрни,
муаммолари ўрганилган. Оғзаки ижоднинг бошқа жанрлари диққат
марказидан четда қолган ва шунчаки юзаки ўрганиб чиқилган.
Хорижий
мамлакатлар
туркшунослари
ўз
ишларида
ўзбек
фольклоршуносларининг илмий ишларидан кенг фойдаланишган. Бу борада
ХХ асрнинг илмий жиҳатдан муҳим ва кенг қамровли тадқиқотлари сифатида
Карл Райхл ва Ҳасан Паксойларнинг ишлари алоҳида салмоққа эга. Ҳасан
Паксой кейинги даврларда ҳам ўзбек фольклоршунослари билан ҳамкорликда
илмий-ижодий ишлар олиб борди. Бу ишлар билан www.folklore.com
сайтининг Uzbek Folklore файлида танишиш мумкин. Жумладан,
мустақилликдан кейинги даврда у «Алпомиш» достонининг ўрганилиши
ҳақидаги қатор мақолалар билан танишиб, уларнинг муаллифлари билан
ҳамкорликда илмий таржималар устида иш олиб борди ва «Алпомиш»нинг
қайта туғилиши» мақоласини эълон қилди. Бу мақолада мустақилликдан
олдинги ва кейинги даврларда «Алпомиш» достонига бўлган муносабат
тарихи ўрганиб чиқилган.
Юқорида келтирилган далиллар ўзбек фольклорини хорижий тилларга
ўгириш ва уларни тадқиқ этиш соҳасида маълум натижаларга эришилганини
кўрсатади. Бинобарин, шу натижаларнинг ютуқ ва қусурларини
ойдинлаштириш ва умумлаштириш зарурияти сезилмоқда. Шу заруриятдан
келиб чиқиб, бу жараённинг ривожига хос тадрижий хусусиятларини очиб
бериш лозим.
Ушбу диссертацияда ўзбек халқ оғзаки насридаги эртак ва
латифаларнинг инглизча таржималари тарихи ўрганилди. Аён ҳақиқат
шундаки, ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарининг Ғарб тилларига
ўгирилиши муаммолари ўз вақтида ҳам Ғарблик тадқиқотчиларни, ҳам
республикамиз илм аҳлини қизиқтириб келаётгани қувонарли, албатта.
Хорижда бу йўналишдаги тадқиқотлар у қадар кўп бўлмаса-да, ҳар қалай,
бор. Бу жиҳатдан С.Баура ва Ҳ.Паксойларнинг ишларинигина санаб ўтиш
мумкин. С.Баура
туркшунос
олимлар
В.М.Жирмунский
ва
Ҳ.Т.Зарифовларнинг «Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси» тадқиқотидаги
маълумотларни ўзининг 1961 йили Лондонда чоп этилган “Heroic Poetry”
асарида қайд этиш билан чегараланган. Бу билан у, асосан, турли халқлар
эпик асарларини таққослашнигина кўзлаган ва далиллардан амалий материал
сифатида фойдаланган.
1
Бошқа америкалик олим Ҳасан Паксой эса «Алпомиш» достони, унинг
ўрганилиши, Марказий Осиёда бахшичилик анъаналари ҳамда бунда дин ва
оғзаки ижоднинг ўзаро муносабатларига бағишланган “Alpamysh: Central
1
Bowra C. Heroic Poetry. London, 1961.
6
Asian Identity under the Russian Rule” мавзуидаги докторлик диссертациясини
ёзди.
1
Халқимиз оғзаки ижодининг инглиз тилига қилинган таржималари
тарихи ва уларнинг эстетик сифати муаммоларини ўрганиш, асосан, миллий
истиқлол шарофати билан ХХ асрнинг 90-йилларидагина бошланди. Бу
соҳадаги дастлабки тадқиқотлар силсиласида Б.Шамсиева ва Х.Рўзимбоев
амалга оширган тадқиқотлар айрича қизиқиш уйғотади. Б.Шамсиевани
инглиз адабиётшунослигида ўзбек фольклорини ўрганиш масалалари
қизиқтирган бўлса, Х.Рўзимбоев Хоразм фольклорининг хорижда ўрганилиш
тарихига эътибор қаратди. Ҳар иккала номзодлик диссертацияси ўз олдига
қўйган мақсаднинг яқинлиги билангина эмас, балки ўзбек фольклорини
хорижда ўрганиш тарихини умумлаштириши билан эътиборли.
2
Фольклоршунослигимизда ўзбек халқ мақолларининг инглиз тилига
ўгирилиши ҳамда ўзбек ва инглиз мақолларининг қиёсий-типологик
хусусиятларини ўрганишга бағишланган Д.Раҳимбоева ва Г.Каримоваларнинг
номзодлик тадқиқотлари ҳам айрича қимматга эга. Уларда илк бор ўзбек
фольклорининг энг оммавий ва мустақил жанри – халқ мақолларининг инглиз
тилига таржима қилиниши тарихи, мақоллар таржимасида адекватлик
хусусиятлари умумлаштирилган. Мақолларнинг пайдо бўлишида халқ ҳаётий
тажрибасининг роли ўзбек ва инглиз мақоллари муқоясаси ҳамда шу халқлар
турмуш тарзига хос реалиялар муштараклиги замирида илмий-қиёсий асосда
таҳлил қилиниб, типологик хусусиятлари ойдинлаштирилиб, маълум
хулосаларга келинган.
3
Шунга қарамай, инглиз тилига ўгирилган 60 та ўзбек халқ эртаги ва
150 та ўзбек латифаси ҳақида бундай тадқиқотлар амалга оширилган эмас.
Ана шу кемтикликни тўлдиришни кўзлаб, ўзбек халқ эртаклари ва
латифаларининг инглиз тилига қилинган таржималари тарихи ва уларнинг
қиёсий-типологик ҳамда эстетик таҳлили асосида миллийликни ифодалаш
муаммоларини ўрганиш ва умумлаштириш заруриятини бугунги халқаро
муносабатлар, янада
аниқроғи, ўзбек-инглиз
маънавий-маданий
муносабатлари тақозо этмоқда.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Мазкур диссертация иши Бухоро давлат университети Тил ва
адабиёт ҳамда Инглиз филологияси кафедраларида олиб борилаётган илмий
тадқиқотлар дастури доирасида бажарилди.
Тадқиқотнинг мақсади:
ўзбек фольклоридаги эртак ва латифа сингари
эпик жанрларнинг инглиз тилига таржималари тарихига назар солиш, бу
таржималарнинг аслиятга муқобиллик даражасини аниқлаш ва бунда миллий
1
P a k s o y H.B. “Alpamysh” Central Asian Identity under Russian Rule, USA, AACAR, 1989. Тадқиқот ҳақида
ишимиз давомида тўлиқ маълумот келтирамиз.
2
Ш а м с и е в а Б. Вопросы узбекского фольклора в зарубежном литературоведении. Дисс.кан.фил.наук. –
Ташкент, 1994; Р ў з и м б о е в Х. Хоразм фольклорининг хорижда ўрганилиши тарихидан.
Фил.фан.ном.дисс. – Тошкент, 1996.
3
Р а х и м б а е в а Д.Сравнительная типология узбекских народных пословиц. Дисс.кан.фил.наук. –
Ташкент, 2002.
7
бўёқдорликнинг сақланиши хусусиятларини ойдинлаштириш
ҳамда
умумлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Ана шу мақсадни амалга ошириш учун
қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда тутилади:
–
ўзбек фольклоридаги эпик (оғзаки насрий) намуналарнинг инглиз
тилига таржималари тарихининг тадрижий жараёнларини кузатиш;
–
ўзбек
халқ
эртаклари
ва
латифаларининг
инглизчага
таржималарининг аслиятга муқобиллик даражасини аниқлашнинг назарий ва
амалий муаммоларини таҳлил этиш, бунда: а) таглама таржималар; б) илмий
мақсадни кўзлаб амалга оширилган таржималар; в) бадиий таржималар
олдига қўйилган вазифаларни муайянлаштириш;
–
фольклор асарлари таржимасида у ёки бу асарнинг жанрий табиатига
хос хусусиятларни акс эттириш ҳолати ва унинг эстетик моҳиятини
ойдинлаштириш;
–
ўзбекчадан инглизчага таржима жараёнида келиб чиқадиган
муаммолар ва уларнинг ечимларини эстетик таҳлил қилиш асносида
мутаржимлар маҳоратига хос қирраларни тадқиқ қилиш;
–
ўзбек фольклори намуналарини инглизчага таржима қилиш
жараёнида миллий колоритни ифодалашга хос хусусиятларни ўрганиш ва
илмий умумлаштириш;
–
ўзбек эртаклари, латифаларининг инглизча таржималарида бадиий-
тасвирий воситаларнинг ифодаланиш хусусиятларини очиб бериш;
–
ўзбек эртаклари, латифалари инглизча таржималарининг ўзбек-инглиз
фольклорий ҳамкорлигидаги мавқеини белгилаш.
Тадқиқотнинг объекти:
ўзбек халқ эртакларининг инглиз тилига
килинган бевосита ва билвосита таржималари.
Тадқиқотнинг предмети:
таржималарда миллий колоритнинг
ифодаланиши масаласи.
Тадқиқот материаллари
сифатида 1997 йили Бишкекда ўзбек, рус,
инглиз ва қирғиз тилларида чоп этилган «Ўзбек халқ эртаклари»; 1999 йили
ЮНЕСКО томонидан нашр этилган «Tales From The Silk Road» (Тинчлик
Корпуси Кўнгиллилари томонидан таржима қилинган) ўзбекча-инглизча
эртаклар тўплами, 2000 йили АҚШда чоп этилган «Treasury of Uzbek Legends
and Lore» номли ўзбек халқ эртаклари, ривоятлари, урф-одат ва латифалари
таржимасидан иборат тўплам (Мерилин Петерсен томонидан тўпланиб,
бевосита инглиз тилига ўгирилган); “Шарқ” нашриётида 2007 йили чоп
этилган “Uzbek Fairies Tales” (ўзбек, рус ва инглиз тилларида); 1974 йили
Идрис Шоҳ томонидан тўпланиб инглиз тилига ўгирилган ва Лондонда чоп
этилган Мулла Насриддин ҳақидаги латифалардан таркиб топган “The
Exploits of the Incomparable Mulla Nasriddin” тўплами ҳамда 2007 йили
«Санъат» нашриёти томонидан нашр этилган “Khodja Nasriddin” латифалар
тўплами ва уларнинг аслият нусхалари танланди.
Тадқиқотнинг методологик асоси.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг миллий мафкура, маънавият ва маданий
қадриятларга доир асарлари, шунингдек, ўзбек миллий ва жаҳон
8
фольклоршунослиги ҳамда таржимашунослигига оид илмий асарлар,
айниқса, В.Жирмунский, Ж.Конрад, Ҳ.Зарифов, А.Фёдоров, Т.Мирзаев,
Ғ.Саломов, Ф.Сулаймонова, Н.Комилов, Г.Гачечиладзе, С.Баура, Ҳ.Паксой,
Ҳ.Раззоқов, К.Имомов, Б.Саримсоқов, О.Сафаров, М.Жўраев, М.Бақоева,
Ф.Жўлдошева, Қ.Мусаев ва бошқаларнинг фольклоршунослик ва
таржимашуносликка оид тадқиқотлари методологик асос қилиб олинди.
Тадқиқотнинг усуллари.
Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб,
ишда қиёсий-типологик ва тарихий таҳлил методларидан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. ХIХ – XX асрларда амалга оширилган ва айни дамда инглиз тилига
ўгирилаётган фольклор эпик жанрлари намуналари таржимаси тарихи ва
хорижда ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганган фольклоршунос
олимлар ишларининг қиёсий-типологик таҳлили.
2. Ўзбек фольклори намуналарининг хорижда тарқалишига ва
тарқатилишига сабаб бўлган ижтимоий-ижодий омиллар.
3. Фольклорнинг эпик жанрлари бўлмиш эртак, латифалар, шунингдек,
айрим ҳолларда афсоналар таржимаси, уларда миллийликка хос
хусусиятларни сақлаб қолишнинг асосий шартлари.
4. Таржималарнинг бевосита ва воситачи тил орқали берилишида
учрайдиган камчиликлар ва эришилган ютуқларнинг миллий колорит
ифодаси асосида имкон қадар очиб берилиши ва илмий умумлаштирилиши.
5. Ўзбек фольклоридаги эртак ва латифаларнинг инглизча
таржималарининг муқобиллик даражаси таҳлил этиш.
6. Ўзбек халқ эртак ва латифаларининг таржима матнини аслиятга
яқинлаштириш имкониятлари, йўлларини тадқиқ қилиш, фольклор
таржимонларининг бадиий маҳорати билан боғлиқ услубий белгиларнинг
кўрсатиб берилиши.
Ишнинг илмий янгилиги.
Илмий ишда ўзбек халқ эртаклари ва
латифаларидан
инглиз
тилига
қилинган
воситали
ва
бевосита
таржималарнинг тарихи, умумназарий ва хусусий жиҳатлари, таржима
матнини аслиятга яқинлаштириш имкониятлари, бу борада эришилган
ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари илк
маротаба тадқиқ этилаётгани унинг ўзига хос муҳим илмий янгилигини
белгилайди. Диссертацияда биринчи марта ўзбек халқ эртакларини инглиз
тилига таржима қилиш жараёнида ундаги миллий тушунча ва образларни,
бадиий деталларни сақлаб қолишга хизмат қилувчи услубий йўллар илмий
жиҳатдан аниқлаб берилди. Латифаларни инглиз тилига таржима қилиш
жараёнида уларга хос шакл ва мазмунни, юмор ва сатирани сақлаб қолиш
йўллари тадқиқ қилинди.
Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот ва унинг натижаларидан: а) ўзбек-инглиз фольклори ҳамкорлиги ва
алоқалари илмий тарихини янада чуқурлаштиришда; б) олий таълим
муассасалари филология факультетларида жаҳон халқлари адабиётлари,
фольклори, таржимашунослик фанларини ўқитиш, шу фанлар бўйича
дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва дастурлар тузишда; в) адабий алоқалар
9
адабий-фольклорий алоқалари тарихидан махсус курслар ўқишда
фойдаланиш мумкин.
Натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчиларининг 2006 –
2009 йиллардаги анъанавий илмий-назарий конференцияларида, шунингдек,
2007 йили Республика миқёсида ўтказилган «Ижодкор ёшлар ва фан-техника
тараққиёти» анжуманида қилинган маърузаларда, республика журналлари ва
қатор илмий тўпламларда босилган 12 та мақола, хорижий журналларда
чиққа 2 та мақолада ўз ифодасини топган.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Ушбу тадқиқот Бухоро давлат университети
Тил ва адабиёт ҳамда Инглиз филологияси кафедраларининг 2009 йил 25
майдаги қўшма йиғилишида (10-баённома), 2010 йил 3 мартда ЎзР ФА
Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти Адабиёт назарияси ва
адабий алоқалар бўлими йиғилишида (3-баённома) ҳамда Ўзбекистон
Миллий университети ҳузуридаги К.067.02.10 рақамли Ихтисослашган
кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилишида (6-баённома) муҳокама
этилиб, якунланган тадқиқот сифатида ҳимояга тавсия этилди.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация 149 саҳифадан
иборат бўлиб, “Кириш”, уч боб, “Хулоса” ва фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан таркиб топган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқотнинг
“Кириш”
қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш
даражаси, ишнинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги,
мақсад ва вазифалари, манбалари, методологик асоси ва усуллари, ҳимояга
олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, ишнинг илмий янгилиги ҳамда назарий ва
амалий аҳамияти, унинг жорийланиши ва синовдан ўтиши, тадқиқот
натижаларининг эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ҳақида
маълумот берилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Ўзбек фольклори намуналарининг
инглиз тилига таржималари ва уларнинг ўрганилиши”
деб номланган ва
у, икки фаслдан
таркиб
топган. Бобнинг
“Ўзбек
фольклори
намуналарининг инглиз тилига таржималарига асос бўлган омиллар”
деб номланган биринчи фаслида ўзбек халқ ижоди намуналарининг чет
элларда шуҳрат қозониши, тарқалиш сабаблари ва омиллари ҳақида фикр
юритилган.
Хорижда туркий фольклорга муносабат икки йўналишда олиб
борилмоқда. Уларнинг бири – фольклор намуналарини илмий ва бадиий
мақсадларда таржима қилиш ва уларга тааллуқли муаммоларни илмий-
назарий ўрганиш, иккинчиси – ўзбек фольклоршунослари қарашларини чет
эл фольклоршунослари қарашлари билан таққослаш ва ўзбек халқ оғзаки
ижодининг инглизчага қилинган айрим таржималарини аслият билан
таққослаб ўрганишдан иборат. Ўзбек фольклори намуналари таржимасининг
Ғарбда амалга оширилиши юзасидан қирққа яқин манбани аниқлашга
10
муваффақ бўлдик. Уларнинг аксарияти Англия, Америка ва Германияда
нашрдан чиққан.
1
Таржималарнинг бошланғич манбаи немис туркшунослари
изланишлари ҳосиласидир. Зеро таржиманинг катта қисмини эртак, латифа,
афсона сингари оғзаки наср ва лоф каби халқ драмаси намуналари ташкил
этади.
“Ўзбек фольклори муаммолари инглиззабон туркшунослар
талқинида”
сарлавҳали иккинчи фаслда ўзбек фольклори намуналарининг
инглиз тилига ўгирилиши ва ўрганилиш жараёни хронологияси, муаммолари
ҳамда бу ишга ўз ҳиссасини қўшган немис ва инглиззабон олимларнинг
хизматлари тавсифи ёритилган.
Ғарбда туркий фольклорга муносабат икки йўналишда олиб
борилмоқда. Уларнинг бири – фольклор намуналарини илмий ва бадиий
мақсадларда таржима қилиш ва уларга тааллуқли муаммоларни илмий-
назарий ўрганиш бўлса, иккинчиси – ўзбек фольклоршунослари
қарашларини чет эл фольклоршунослари қарашлари билан таққослаш ва
ўзбек халқ оғзаки ижодининг инглизчага қилинган айрим таржималарини
аслият билан таққослаб ўрганишдан иборат.
Илк сайёҳ ва таржимон Ҳерман Вамберидан бошланган бу жараён айни
пайтгача давом этиб, немис туркшунос олимаси Илза Сиртаутас хоним
таржималари билан янада бойиб келмоқда.
Ўзбек фольклори намуналарининг хорижда кенг тарқалиши ва
ўрганилишига немис туркшунос олимлари ўзларининг беқиёс ҳиссаларини
қўшган. Бу борада Ҳерман Вамбери, Анна Стронг, эр-хотин Чадвиглар, Сесил
Баура, Ҳасан Паксой, Карл Райхл, Якоб Таубе ва Илза Сиртаутас каби Ғарб
туркшуносларининг хизматлари катта бўлган. Ҳатто улар орасида Карл Райхл
ўзбек фольклоридан айрим намуналарни икки тилга – инглиз ва немис
тилларига таржима қилиб, уларни Ғарб мамлакатлари ўқувчилари эътиборига
ҳавола эта олганлиги билан эътиборга тушди.
2
Немис олими Ҳерман Вамберининг инглиз тилида Англияда чоп
этилган “Sketches of Central Asia” («Марказий Осиё очерклари») китоби
саккиз бобдан иборат бўлиб, унда туркий халқлар тарихи ва маданияти,
жумладан, Ўрта Осиёда қулчилик, Туркистоннинг уч катта ҳудуди – Бухоро,
Хива ва Қўқон халқлари ҳақида келтирилган маълумотлар билан бир қаторда
халқ орасида бахшиларни тайёрлаш, эртакчи ва қўшиқчиларнинг пайдо
бўлиши, достонлар яратиш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилган.
С.Бауранинг “Heroic Poetry” асарида жаҳондаги қатор халқларнинг
оғзаки ижоди ва уларнинг урф-одат ва анъаналари ҳақида маълумотлар
келтирилган. Бауранинг асосий мақсади қаҳрамонлик мавзуидаги халқ оғзаки
1
V a m b e r y A. Scenes From the East (Through the Eyes of a European traveler in 1860), Corvina, Kiads,
Budapest,1979; B o w r a C. Heroic Poetry, London, 1961; L a m o n t C. The Peopleds of the Soviet Union. New
York, 1946; S h a h I.The Exploits of Incomparable Mulla Nasrutdin, London, 1974; S с h o o l b r a i d G. M. The
Oral Epic of Siberia and Central Asia, Indiana,1975; P a k s o y H.B. “Alpamysh” Central Asian Identity under
Russian Rule. USA, AACAR, 1989; Reihl K. Uzbek Epic Poetry: Traditions and Poetic Diction.- Hainsworth, 1989.
2
Uzbekische Maerchen. Herausgegeben und uebersetzt von Karl Reichl. Bochum, 1978; Maerchen der Usbeken:
Samarkand, Buhara, Taschkent. Herausgegeben und uebersetzt von I.L.Cirtautas. Koeln, 1984.
11
поэтик ижоди намуналарини қиёсий ўрганиш асосида аввал эр-хотин
Чадвиклар томонидан бошланган ишни давом эттиришдан иборат бўлган.
Ушбу китобда илк маротаба қиёсий материал кенг тадқиқ этилган.
1975 йили Индиана университетида чоп этилган “The Oral Epic of
Siberia and Central Asia” китобида ўзбек фольклори намуналаридан
“Алпомиш”, “Қамбар ботир”, “Қирқ қиз” кабиларнинг қисқача мазмуни
берилган. Лекин бу китоб ўзбек фольклорининг чуқур ватанпарварлик
ғояларини
кўрсатиб
бера олмаган. Унда
келтирилган фольклор
намуналарининг инглиз тилидаги мазмуни анча қисқа бўлиб, бу асарнинг
асосий ғоясини беришда ожизлик қилади.
1
Профессор Ҳасан Паксой ўзининг докторлик диссертацияси асосида
“Alpamysh”: Central Asian Identity under the Russian Rule” («Алпомиш»:
Марказий Осиёнинг ўзлиги рус ҳукми остида») китобини 1989 йили АҚШда
нашрдан чиқарди. Ҳасан Паксой бу достонни халқ тарихи ва маданияти
билан боғлаб ўрганган биринчи хорижий олимлардан ҳисобланади.
Ўзбек фольклорининг хорижда тарқалишида ўзининг тенгсиз
ҳиссасини қўшган немис фольклоршунос олими Карл Райхл 1980 – 1989
йиллардаги изланишлари асосида “Uzbek Epic Poetry: Traditions anf Poetic
Diction” (1989, «Ўзбек эпик шеърияти: анъаналар ва бадиий услуб»)
тадқиқотини эълон қилди. 1992 йили эса шу асарнинг янада кенгайтирилган
ва бойитилган нашри “Turkic Oral Epic Poetry: Traditions, Forms, Poetic
Structure” нусхасини Studies in Oral Traditions рукни остида инглиз тилида
Нью-Йоркда нашрдан чиқарди. Китоб – ўн боб, библиография ва атамалар
рўйхатидан иборат.
Китобда муаллиф Ўрта Осиё халқларининг достон куйловчилари –
ўзбек бахшилари, қорақалпоқ жирав ва бақсилари, қозоқ оқинлари, қирғиз
манасчилари, маддоҳ ва қиссахонлар фаолияти устида тўхталиб, уларнинг
қандай қилиб бу даражага етиб келишига доир маълумотлар беради. Яна
«Қамбар», «Гўрўғли» ва «Алпомиш» достонларининг қисқача мазмуни ҳамда
улардан баъзи парчаларнинг аслияти ва инглиз тилидаги таржималарини
келтиради. Бу таржималар муаллиф томонидан амалга оширилган.
Умуман олганда, асар халқ оғзаки эпик ижоди бўйича жуда қимматли
материалларни ўз ичига олади. Замон ва макон танламайдиган, сайёр
сюжетли фольклор асарларининг қиёсий ўрганилиши – айнан шу мақсадни
кўзлаган олимнинг немис ва инглиз тилларидаги қатор асарларида ўз
ифодасини топган. Боб якунида унга тегишли хулосалар келтирилган.
“Ўзбек халқ эртаклари таржимасида миллий колоритнинг
ифодаланиши”
деб аталувчи иккинчи боб уч фаслдан таркиб топган. Бу
бобда ўзбек халқ эпик асарларини таржима қилишдаги лисоний ва услубий
қулайликлар ва ноқулайликлар, эртакларнинг инглизчага бевосита ва
билвосита инглизча таржималарида миллийликнинг акс эттирилиши
хусусида мулоҳазалар илгари сурилган.
1
Абдуазизов А.А. Шарқ халқи ижоди Ғарб назарида// Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 18 май, 1990;
Sсhoolbraid G. M. The Oral Epic of Siberia and Central Asia, Indiana, 1975.
12
Бобнинг биринчи фасли
“Эртаклар таржимасининг лисоний ва
услубий қулайлик ва ноқулайликлари”
деб номланган.
Ўзбек фольклоридан ҳозиргача қилинган таржималар турли даврларда
хилма-хил талаб ва эҳтиёжлар асосида амалга оширилган. Бу ҳақда
ишимизнинг олдинги бобида батафсил тўхтаб ўтилди. Шу нарса
аниқландики, ўзбек фольклори намуналарининг ҳозиргача амалга оширилган
инглизча таржималарининг нисбатан кўпчилиги бевосита бадиий мақсад
билан эмас, илмий ёки методик ниятда адо этилган. Шунинг учун бу
таржималарнинг бадиияти масаласига жиддий талаб билан ёндашиш тўғри
бўлмайди. Ҳатто, буни амалга оширилган таржималар ҳам яққол
тасдиқлайди.
Маълумки, фольклор асарлари жуда сермаъно ва сержило бўлади.
Шунинг учун уларни таржима қилиш жуда қийин кечади.
Таржима икки тилнинг алоқа воситасигина эмас, балки бир-бирини
лисоний-услубий жиҳатдан бойитадиган омил ҳамдир. У бир тилга иккинчи
бир тилдан янги сўзлар кириб келишига ҳам восита бўлади.
Инглиз ва ўзбек тиллари бир-биридан ўзаро узоқ бўлган тиллар
ҳисобланади. Шунинг учун бу тилларда яратилган асарларни бир-бирига
таржима қилиш муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради. Таржима
қилиш қийинчилиги фақат бу тилларнинг лингвистик тузилишидаги
тафовутларга эмас, балки сўзларнинг маъно томонидан фарқланишига ҳам
боғлиқ бўлади.
Фольклор асарлари таржималарида сўзни сўз билан эмас, образни образ
билан алмаштириш яхши самара беради. Масалан,
“сандали”, “паранжи”,
“сандиқ”
образларини таржимада фақат сўз билан бериш кифоя эмас. Балки
уларнинг образ даражасидаги эстетик вазифасини ҳам кўрсатиб беришга
тўғри келади. Чунки, айтайлик, сандиқ халқимиз турмушига хос миллий
реалия эканлигидан ташқари, эртакларимизда учрайдиган анъанавий рамзий-
бадиий тимсоллардан бири ҳамдир. Ҳатто у сеҳрли-фантастик эртакларда
кўпинча ғаройиб нарса сифатида акс эттирилади. “Зумрад ва Қиммат” эртаги
бунга ёрқин мисол бўла олади.
Таржимада сўзларнинг миқдорига эмас, ишнинг сифатига эътибор
берилади. Шунингдек, таржима жараёнида асарнинг жанр хусусияти алоҳида
ҳисобга олинади. Масалан, “эртак” сўзи баъзан “афсона” тушунчасига яқин
сўз билан таржима қилиниши мумкин. Ҳолбуки, фольклорда бу жанрлар
бир-биридан муайян жанрий белгиларига кўра фарқ қилади. Айтайлик,
эртакнинг анъанавий зачини таржимада берилмаслиги, қисқартирилиши
натижасида шу ҳол юз бериши кузатилади.
Аниқланишича, олтмишга яқин ўзбек халқ эртакги инглиз тилига
бевосита ва воситачи тил орқали ўгирилган. «Зумрад ва Қиммат», «Кенжа
ботир», «Ота васияти», «Ҳунарманд хотин», «Эгри ва Тўғри», «Ур, тўқмоқ»
каби эртаклар шулар сирасига киради. Улар XIX асрданоқ хорижий тилларга
таржима қилина бошланган. Т.Икромов, М.Мухамедова, Е.Синельщиков,
М.Петерсен ва бошқа туркшунослар ўзбек миллий меросининг бу жанри
дунё бўйлаб кенг тарқалишига сабабчи бўлишди.
“Бевосита таржимада
13
миллий-бадиий хусусиятларнинг акс эттирилиши”
деб номланган
иккинчи фасл бевосита қилинган таржималарда,
“Билвосита таржимада
миллий колоритни ифодалаш”
номли учинчи фасл эса воситали
таржималарда мутаржимлар маҳорати таҳлил қилинди.
Таржиманинг – мақсади мавжуд бадиий асарни бошқа тилда қайта
яратишдан иборат. Бунда бошқа тилга хос бадиий воситаларни таржимон ўз
тилида янгидан яратади. Шу маънода фольклор асарининг халқона руҳи
ўзгариб, чинакам ижод намунаси юзага келади. Маълумки, фольклорда
кўпчиликнинг ҳис-кечинмаси, орзу-интилиши ифода этилган бўлади. У
таржима асарига айлантирилгач, унда индивидуал шахснинг дунёқараши
зуҳур эта бошлайди.
Демак, фольклор асари таржима жараёнида ўзига хос қуйидаги
хусусиятларини йўқотиши кузатилади:
1. Оғзаки яратилган фольклор асари таржима қилиниши натижасида
ёзма ижод маҳсулига айланади.
2. Таржима тилида у ўз анъанавийлигини оғзакилилик асосида эмас,
ёзма усулда сақлаб қолади.
3. Таржима қилинган фольклор намунаси жамоанинг эмас, якка
ижодкорнинг меҳнати маҳсулига айланади.
4. Таржима қилинган фольклор асари вариант асосида яшамаслиги
мумкин (агар таржимон уни қайта тўлдириб, таҳрир қилмаса).
Таҳлилда доим аслият ва таржима муносабатини ўрганиб, матнлар
қиёсидан ташқарига чиқара олмаслик бу соҳадаги тадқиқотларнинг асосий
камчилиги ҳисобланади. Шунингдек, халқ ҳаётининг миллий ўзига хос
томонларини дуруст акс эттира олмаслик, сўз танлашда, сўз қўллашда юз
берадиган хатолар, халқ ёки мамлакат ҳаётини билмаслик, услубий ожизлик,
тилни билгани билан, уни ҳис этмаслик натижасида таржимонлар кўпинча
қўпол хатоликларга йўл қўйишади.
“Ҳар бир таржима асари ўз даврининг маҳсулидир”, – деб ёзади
Ғ.Саломов.
Шундай бўлса-да, фольклор таржимасида ўша фольклор
намунаси яратилган даврга хос руҳ сақланиши лозим. Лекин у, барибир,
давр маҳсулига айланиши – табиий. Буни улар таржимаси жараёнида шу
давр аҳли тушунадиган сўзлар орқали беришда кузатиш мумкин. Масалан,
фольклор асарида қўлланаётган, лекин ҳозирги давр кишиси учун ноаниқ
бўлган қадимий нарса номи ёки тушунча ўрнида замонавий нарса номи
келтирилиши мумкин.
Ўзбек халқ эртакларининг инглизча таржималаридаги миллийлик
ифодасининг юзага чиқишига халақит берувчи чекланишлар қуйидагилардан
иборат:
1.
Таржимонларнинг ҳаммавақт ҳам миллий хос сўзларни
англайвермаслиги.
Масалан, «Ҳунарманд хотин» эртагининг инглизча
таржимасида таржимон миллий хос сўзлар таржимасида баъзи
камчиликларга йўл қўйган. Бу эса, ўз-ўзидан, айрим мантиқий
1
Саломов Ғ. Таржима назариясига кириш. Қўлланма. Тошкент: Ўқитувчи, 1978.
–
Б. 24.
14
чалкашликларни келтириб чиқарган. Эртак таржимасида
«дўппи»
сўзи
ўрнида -
cap - кепка, шапка; «коса»
сўзи ўрнида –
plate – тарелка; «патир»
сўзи ўрнида эса
pie - пирог
сўзлари қўлланилган.
2.
Эртакдаги бир қатор миллий реалияларни англамаслик туфайли ҳам
баъзи тушунмовчиликлар юза келади.
Масалан, ўша «Ҳунарманд хотин»
эртагида:
«Ярим вайрона уйга кириб, уй ўртасида ётган эски, йиртиқ кўрпа,
тарашадай қотган ёстиқ, лаби учган қозон, қоп-қора қумғон, қадоқланган
косани кўрибди. Қозоннинг ичида озгина атала ҳам бор экан» ,
– дейилади. Бу
гап инглизчага қуйидагича ўгирилган:
“Then she entered a dilapidated hut and saw an old torn up matress in the
middle of the room, some broken plates and a pot with a couple of spoons are broth
in it.”
Ваҳоланки, бу гап ўзбекчага қайта ўгирилса, аслиятдан йироқ
қуйидаги мазмун ифодалангани аёнлашади:
«Вайрона кулбага кириб, у хона
ўртасида йиртиқ кўрпа, бир нечта синган тарелка, иккита қошиқ солинган
шўрвали қозонни кўрибди».
Кўринаётирки, гап тўлиқ ва аниқ таржима қилинмаган, аввало,
аслиятдаги
«кўрпанинг эскилиги, тарашадай қотган ёстиқ, лаби учган қозон,
қоп-қора қумғон, қадоқланган коса»
каби деталлар илғанмаган. Аслият
матнида
«иккита қошиқ»
детали бўлмагани ҳолда, таржимон уни ўзидан
қўшиб,
«атала»
ни инглизчада
«бульон, шўрва»
маъноларини ифодаловчи
«broth»
сўзи билан таржима қилган. Аслиятда
«атала»
нинг озгиналиги
таъкидланса-да, таржимон бунга эътибор бермаган, ҳолбуки, бу деталларнинг
барчаси бир бўлиб қашшоқлик тушунчасининг ижтимоий моҳиятини очишга
хизмат қилади. Боз устига, атала миллий таом ҳисобланиб, қовурилган ун ва
сувни, сузишдан олдин эса керагича тухум қўшиб қайнатиш орқали
тайёрланади. Бу сўз ҳам транслитерацион усулда изоҳланса мақсадга
мувофиқ бўларди.
Шунингдек, эртакда ажратиб кўрсатилган
«тарашадай қотган ёстиқ»
,
«лаби учган қозон», «қоп-қора қумғон», «қадоқланган коса»
каби сўз
бирикмалари хонадонда истиқомат қилувчи шахснинг, яъни ўтинчи Саиднинг
нақадар ночор яшашини англатади ҳамда қаҳрамоннинг хонадонига,
(ҳаётига) бойнинг хотини келгандан кейинги ўзгаришларни кузатишда муҳим
белги вазифасини ўтайди. Бироқ иккала таржимада ҳам бу деталлар
таржимаси берилмаган, натижада тасвирий ва қиёсий ҳолат биргаликда
мавҳум бўлиб қолган.
Хотин Саидга даромади сал ошгач, қотирма билан пиёва тайёрлаб
берибди. Хурсанд бўлган Саидга у агар яхши меҳнат қилса, нафақат пиёваю
қотирма, балки шўрваю ёғли патир ейиши ҳам мумкинлигини айтибди.
Эртакда миллий таомлардан ҳисобланган пиёва ва ёғли патир инглиз тилига
таржимада
«pie»
- пирог ва
«roast meat»
- қовурилган гўшт тарзида таржима
қилинган.
1
Tales from the Silk Road.
–
UNESCO. 2004.
–
Б. 27.
15
3.
Эртакдаги бир қатор миллий урф-одатларни, ахлоқий қоидаларни
англамаслик туфайли келиб чиқадиган чекланишлар.
«Маликаи Ҳуснобод» эртаги инглиз тилига билвосита, яъни Т.Икромов
томонидан рус тилига ўгирилган намунадан таржима қилинган.
1
Лекин унда
эртак руҳи, бадиияти, миллийлиги сақланган. Айниқса, эртак таржимасида
бош қаҳрамон – Маликаи Ҳуснободнинг одоби, ўзини тутишини ифодаловчи
ҳолатлар аниқ ўз ифодасини топган.
Эртак бошида Малика отасининг саволига жавоб бергач, шоҳнинг
жаҳли чиқади ва қизига:
«Эй сочи узун, ақли калта, бўлмаган гапни айтма,
мен сени зиндонда сақлаб, кейин терингга сомон тиқайин, токи бу иш бошқа
қизларга ибрат бўлсин, бундан кейин ҳеч ким отасига қарши чиқмасин,»-
дейди.
«Сочи узун, ақли калта»
иборасини таржимон
“You shameless
creature”
тарзида ўгирганки, бу ўзбекчада
«уятсиз мавжудот»
ёхуд
«уятсиз
банда»
маъноларини беради. Аслида,
«Сочи узун, ақли калта»
ибораси
аёлларга нисбатан ишлатилиб, бу орқали эркаклар уларни ерга уриб,
ўзларидан ақл ва билим савияси жиҳатидан қанчалик паст туришларини
писанда қилади. Ўтмишда эркакнинг аёлга муносабатини ифодаловчи бу
иборани таржимон сўзма-сўз таржима қилиши ва унга изоҳ бериши керак
эди, шундагина эндиликда унинг тарихга айланган маъно-мазмуни
таржимада ўз аниқ аксини топган бўлармиди.
4.
Эртакдаги бир қатор миллий эътиқодий қарашларни, диний
тушунчаларни англамаслик туфайли келиб чиқадиган чекланишлар.
Жумладан, «Маликаи Ҳуснобод» эртагида Қорашоҳнинг қаландар қиёфасида
Ҳуснободнинг юртига келиши эпизоди бор. Таржимон шу эпизоддаги
«қаландар»
сўзини инглиз тилида
“beggar”
сўзи билан ифодаланган.
Ҳолбуки, бу сўз инглизчада “гадо” маъносини англатади. Ўзбек тилида
«қаландар»
ва
«гадо»
сўзлари маъно жиҳатидан бир-биридан тубдан фарқ
қилади. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да кўрсатилишича,
“қаландар”
сўзи
диний ғазаллар ўқиб, мусулмон динини тарғиб қилиб, дарбадар кезувчи,
таркидунё қилган, дарвеш, дунёдан воз кечган киши
ҳисобланади.
камбағал, қашшоқ, бирор нарсага зор, интизор, муштоқ одам,
деб
изоҳланади.
2
Бинобарин, Ҳуснободнинг ишқида давлати ва подшолигидан
воз кечиб, қаландар кийимида юртини тарк этган Қорашоҳни бу сўз нечоғлик
юксакка кўтарганини ҳис қилиш лозим. Қаландар илоҳий ишқ йўлида ҳамма
нарсадан, ҳатто шоҳлигидан воз кечган фидоий бўлса-ю, унга нисбатан
«гадо»
сўзини қўллаш маъносига кўра муқобил эмас. Бинобарин, у нотўғри
қўлланганидан ташқари, Қорашоҳнинг фидойилигини таҳқирловчи истеҳзоли
маъно касб этган. Шу сабабли
«қаландар»
сўзи транслитерацион йўл билан
ифодаланиб, кейин унга изоҳ берилса, мақбул йўл тутилган бўларди.
5.
Таржимада миллий колоритнинг сақланиши ҳар бир миллат
ижодининг
ранг-баранглиги
ва
бойлиги
кафолатидир.
1
Эртак
1
Husnobod. Тошкент, Ўқитувчи, 1989.
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати, Москва: Русский язык, 1981 – 1-т Б. 182; 2-т. Б. 544.
1
Гачечиладзе Г. Художественный перевод и литературные взаимосвязи, М., Сов. писатель, 1980. – С.101.
16
қаҳрамонларининг номини ифодалаб келган атоқли отларнинг таржимада
транслитерацион усулда сўзма-сўз изоҳлаб берилганлиги. Таржима тилига
қовушмаган сўз ва ибораларга, одатда, сатр остида изоҳ бериш талаб
этилади. Масалан, “Қилич ботир” эртагидаги бош қаҳрамонлар (Қилич ботир
ва Оқбилак)нинг номи таржимада қуйидаги изоҳлар билан берилган:
“Kylych
– a sword, batir – a hero, an athlete, Akbilak – “white wrists”, i.e. of noble
ancestry, Kara shah – black, here it means bad, evil”
2
.
Таржимашуносликда миллий колоритни ифодаловчи сўзларга алоҳида
эътибор берилиб, уларни, имкони борича, халқнинг ўзига хос лексик
бирликлар билан ифодалаш усуллари ўрганиб чиқилади. «Қилич ботир»
эртаги таржимасида ҳам миллий колоритга, айниқса, миллий хос сўзларга
алоҳида аҳамият берилган. Масалан, эртакдаги
«қишлоқ, хуржин, тўй»
сўзларининг таржимаси транслитерация орқали берилган ва ҳар бир сўз
изоҳлаб ўтилган:
«kishlak – a village in Central Asia; khoorjin – a travel bag»
тарзида.
6.
Эртакдаги маълум бир миллатга тушунарли бўлган, унинг тарихи
билан туташ тарихий ва архаик сўзларни англамаслик туфайли келиб
чиқадиган чекланишлар.
Масалан, «Донишманд чўпон» ўзбек халқ эртагида
шоҳ муншийни чақиради ва унга:
«Чўпоннинг номига васиқа қилиб бер. Мен
унга шаҳримдан беш ҳўкизнинг терисича ер инъом қилдим»
, -дейди. Бироқ
шу эртакнинг инглизчага қилинган таржимасида худди мана шу гапнинг
ўзида қўлланган
“мунший”
ва
“васиқа”
тарихий сўзлари келтирилмаган ва
шоҳ амри қуйидагича берилган:
“Тhe khan called up the vizier and gave him
orders to fulfil the horse-herder’s wish”
.
3
Кўриняптики, таржимада мунший
сўзи ўрнида вазир сўзи келтирилмоқда ва васиқа сўзи батамом тушириб
қолдирилмоқда:
“Хон вазирни чақирди ва чўпон истагини бажо келтиришни
буюрди.”
Шунингдек, матн мазмуни ҳам таржимада ўзгариб кетган.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да мунший тарихий сўз сифатида
саройда ёзув ишларини олиб борадиган котиб
деб тушунтирилган.
4
Таржимада бу иш вазирга “юклатилган”. Вазир эса подшоҳ ва хонлар
саройида муншийга нисбатан олий мансаб эгаси бўлган. Бу икки амални
ифодаловчи сўзлар, аслида, миллат тарихига хос сўзлардир. Таржимада
муншийнинг вазифаси вазирнинг вазифаси билан аралашиб кетиши эртак
мазмунига путур етказган. Чунки
“вазир”
сўзини инглиз ўқувчиси билади,
унинг қанақа амал эканидан хабари бор ва унга мунший вазифасининг
юклатилиши ўқувчининг тушунмаслигига ва тарихий атамаларнинг
чалкаштирилишига олиб келган.
«Васиқа»
ҳам –миллий тарихий сўз. У мол-мулк сотиб олингани
ҳақидаги расмий ҳужжатни англатади. Таржимада бу сўз, умуман,
қўлланмаган. Эртакнинг аслиятида эса бу сўз олти марта ишлатилган.
2
Uzbek Folk Tales. Bishkek, Kyrgyzstan, 1997. – Р. 7.
3
Ўша асар, P.138-139.
4
Ўзбек тилининг изоҳли луғати, I том.
–
Б.481
17
Ўзбекона миллий анъанага кўра, муайян рақамдан қандайдир сонни
айириб айтиш, масалан “икки кам қирқ” тарзида ишлатиш мавжуд.
Инглизларда ҳам бу усул бор:
all forty steps but one – бир кам қирқ, all forty
steps but two – икки кам қирқ
. Лекин таржимага аслиятдаги ана шу ҳолат
кўчмаган. Бундай ноаниқликлар туфайли эртакдаги ҳаяжонли ҳолатлар, ўзига
хос эмоционаллик инглиз ўқувчиларига етказилмаган ва бу муайян
англашилмовчиликларни келтириб чиқарган.
“Ҳунарманд йигит” эртагида анъанавий сеҳрли рақамларга мурожаат
қилинган. Шу рақамлар воситасида эртак мазмуни янада чуқурроқ, бир қадар
кенгроқ ёритилган. Эртакда, айниқса,
“уч”
рақами кўп учрайди. Масалан:
йигитнинг уч ҳунарни ўрганиши ва шу уч ҳунари орқасидан ҳаётини сақлаб,
бойиб кетиши, бойнинг хизматкорлари орасида уч кун ўтмасданоқ танилиши,
подшонинг қизини шатранжда уч кунда енгиши ҳам уч рақамининг ўзбек
халқ оғзаки ижодидаги ўрнини кўрсатиб беради. Айнан шу рақам такрори ўз
моҳияти билан тасвирнинг таъсирини ошириб борган, эртак сюжети
воқеаларига давомийлик бағишлаган ҳамда унга саргузаштлик хусусиятини
сингдирган.
“Уч”
рақами билан бундай ифодалар таржимага айнан
кўчирилган. Натижада эртакда такрор ва тасвир унсурлари сақлаб қолинган.
“Ҳунарманд йигит” эртагида анъанавий
“уч”
рақамидан ташқари
“етти”
рақамидан ҳам кенг фойдаланилган:
“Мамат қудуққа тушиб кетгач,
унинг остида касал ётган девга дуч келади. Дев етти йилдан буён касал,
ҳушсиз ётган бўлиб, у етти кунда Мамат чалган ғижжак навосидан ҳушига
келади”. “Уч”
рақами билан боғлиқ тасвирлар таржимасидан фарқли ҳолда,
“етти”
рақами иштирокидаги тасвирлар таржимасида баъзи бир
хатоликларга йўл қўйилган. Жумладан, девнинг етти йил касал ётгани
ҳақидаги аниқ муддат таржимада акс этмаган.
“Дев касал экан. У етти кундан буён ҳатто бармоғини ҳам
қимирлатолмай ётган экан. Сеҳрли мусиқа овозини эшитиб, у ҳушига
келибди ва тузалибди.” - It turned out that the Deev was very sick. He had been
lying down and couldn’t move a finger for seven days. Having heard the sounds of
magic music he regained consciousness and got cured.
1
М.Жўраевнинг фикрича, фольклорда
“етти”
рақами магик рақам
сифатида анъанавийлашуви аждодларимиз табиатидаги ибтидоий қарашларга
бориб тақалади. Бу рақам остида Ўрта Осиёда яшаган туркий элатлар
мифологиясида табиатни мифологик англаш ва аждодлар культи ҳақидаги
қарашлар бирлашиб кетган. Маълумки, ҳаракатнинг етти марта
такрорланиши унинг давомийлигидан далолат беришидан ташқари қўшимча
семантик белгига ҳам эга.
1
Девнинг етти йил касал ётиши ва етти кунда
тузалиши ҳам шу белги билан ифодаланади. Ўзбек халқи орасида етти
рақами билан боғлиқ ақида ҳам мавжуд бўлиб, «етти – кетди» кўринишидаги
бу ақидага, асосан, еттидан ўтса, ҳар қандай касал тузалади ёки аксинча, деб
қаралади. «Ҳунарли йигит» эртагида ана шу ақида назарда тутилган ва
1
Uzbek Folk Tales. Bishkek, Kyrgyzstan, 1997. – P.186-187.
1
Жўраев М. Рақамларда яширинган олам. Тошкент: Ўзбекистон, 1986.
–
Б. 14-15.
18
ундаги, етти йил касал ётган девнинг етти кунда тузалиши рақамнинг худди
шу “сеҳрли хусусияти” билан боғлиқ.
Хуллас, фольклор асарларидаги шевага хос сўзлар, турғун иборалар,
идиоматик бирликлар, урф-одат ва расм-русумларга, диний қарашларга хос
тушунчалар, анъанавий мотивлар ва образлар тизими унинг миллийлигини
белгилайди.
Учинчи боб
“Латифаларнинг инглиз тилидаги таржималарида
жанр хусусиятлари ва миллий юмористик руҳни қайта яратиш”
деб
номланиб,
“Латифалар таржимасида халқ кулгисини акс эттириш
йўллари”
ҳамда
“Латифалар таржимасида миллий тимсол ва бадиий
тасвир воситаларини қайта яратиш”
деб аталган икки фаслдан таркиб
топган.
Ўзбек латифаларининг сараланган намуналари ХIХ асрнинг иккинчи
ярмидан бошлаб инглиз тилига таржима қилина бошлаган. Латифалар ғоят
оммавийлиги сабабли хорижий тилларга нисбатан кўп таржима қилинган.
Ўзбек халқ латифалари инглиз тилига салмоқли ҳажмда, бевосита ва
билвосита таржима қилинган. Мутаржимлар орасида ўзбек қаламкашлари
ҳам, хориж тадқиқотчилари ҳам бор. Ўзбек латифаларининг чет элларда
таржима қилиниши ва ўрганилиши бу жанрнинг миллий хусусиятларини
идрок этишда муҳим замин вазифасини ўтайди.
Таржима қилинган латифалар аслияти ва таржимаси – бир-бирига жуда
яқин. Инглиз тилида ҳам, ўзбек тилидаги каби, Афандининг ақл-заковати,
содда ва лақмалиги, ўзига хос кўриниши, уддабурон ва сўзга чечанлиги,
оддий халққа яқинлиги сабабли одамларни ҳар қандай муаммодан осонгина
олиб чиқиб кетиши жуда табиий акс эттирилган.
Ҳар бир халқнинг ташқи оламни ўзига хос ҳис қилиши, нарса ва
ҳодисаларга эстетик муносабати унинг тилига, фольклорига кўчади.
2
Насриддин афанди латифалари худди шу жиҳатларни комик – кулгили қилиб
акс эттира туриб, халқ дилининг ўзига хос кўзгусига айланган.
Афандининг одамлардаги иккиюзламачилик ва бойликпарастлик каби
иллатлардан кулишини ифодаловчи «Е, тўним» латифаси инглиз тилига “The
Food of the Cloak” деган сарлавҳа билан ўгирилган. Қиёсланг:
Насриддин
тўйга эски кийим-бошда боради ва бир четда беэътибор қолиб кетади. У
аччиғи чиқиб, уйига келиб, янги кийимини кийиб тўйга қайтиб келади. Тўй
эгалари Афандини иззат-икром билан тўрга ўтқизадилар ва олдига турли
ноз-неъматлардан келтириб қўядилар. Шунда Афанди устидаги тўнига:
- Бу ноз-неъматлардан е, тўним, е! - дейди. Ҳайрон қолган тўй эгалари
ундан бунинг сабабини сўраганларида эса:
- Модомики, бутун ҳурмат-эҳтиром янги тўнга экан, таомни ҳам у
есин-да! - дебди.
Инглизчада:
2
Умаров А. Юксак санъат йўлида. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990.
–
Б.
67.
19
… he dressed himself in a magnificent sable cloak and turban and returned
to the feast. As soon as the heralds of the Emir, his host, saw this splendid sight
they started to beat the drum of welcome and sound the trumpets in a manner
consonant with the visitor of a high rank.
The Chamberlain came out of the palace himself, and conducted the
magnificent Nasrudin to a place almost next to the Emir. A dish of wonderful food
was immediately placed before him. Without a pause Nasrudin began to rub
handfuls of it into his turban and cloak.
“Your Eminence,” said the prince, “I am curious as to your eating habits,
which are new to me.”
“Nothing special,” said Nasrudin; “the cloak got me in here, got me the
food. Surely it deserves its portion?”
Латифанинг аслиятида юқори табақа вакиллари тўйи ҳақида ҳеч
қандай сўз бормайди. Ундаги сарлавҳа латифадан келиб чиқадиган маънони
тўлиқ ифодалайди ва ўқувчи асарда акс этган кинояни сарлавҳадаёқ тушуниб
олиши мумкин.
Бу латифа М.Петерсен тўпламида “Eat, Robe, Eat” – «Е, тўним, е»
сарлавҳаси остида ўгирилган. Бунда мутаржим Идрис Шоҳ каби
баландпарвоз сўз ва иборалар билан эмас, оддий сўзлашув услубида
таржимани амалга ошириб, шу орқали матндаги табиийликни сақлаб
қолишга эришган.
Яна бир латифа «Нариги эшикдан» деб аталади. Унда Афанди хотинига
уйига бемаҳалда меҳмон келганини айтади. Хотини эса уйда ҳеч нарса
йўқлигини, шу сабабли меҳмон кута олмаслигини билдиради. Шунда Афанди
хотинидан кўчада турган меҳмон олдига чиқиб, унга Афанди йўқ дейишини
сўрайди. Хотиндан бу гапни эшитган меҳмон афандини ҳозиргина кўрганини
ва у уйига кириб кетганлигини айта бошлайди. Сабри чидамаган Афанди эса
эшик ортидан туриб:
– Гапни чўзиб нима қиласиз? Ахир Афандининг эшиги битта деб сизга
ким айтган? Балки у нариги эшикдан чиқиб кетгандир?
– дея ўдағайлайди.
Латифада, бир тарафдан, Афандининг соддалигидан кулги келиб чиқса,
иккинчи тарафдан, унинг ўзича муғомбирлик қилиши юмористик ҳолатни
юзага келтирган. Таржимада иккала ҳолат ҳам тўлиқ акс этган, бироқ
ўқувчини латифа сарлавҳаси ўйлантириб қўяди. “The Alnernative”
сарлавҳасидан бирор маъно уқиб олиш қийин, чунки «важ» маъносини
берадиган бу сўз латифа мазмунига мос тушмаган. Ҳолбуки, сарлавҳа – асар
коди. Ҳар қандай асарнинг сарлавҳасини таржима қилганда, аввало, ўша
асарнинг ўзини синчиклаб ўқиб чиқиш зарур. Чунки асарга қўйилган
сарлавҳа, биринчидан, ўқувчи диққатини жалб этадиган, иккинчидан, унинг
мазмунига тўлиқ жавоб берадиган бўлиши керак.
1
«Ғавғонинг боши»
латифасида Афанди ярим тунда деразаси ёнида бўлаётган ғавғонинг
сабабини билиш учун елкасига чопонини ташлаб кўчага чиқади. Чиқиши
1
Shah I. The Exploits of Incomparable Mulla Nasrutdin, London. 1974. – Р. 40
1
Таржима санъати. Мақолалар тўплами. – Тошкент – 1961.
–
Б. 29.
20
ҳамоноқ елкасидаги тўнни ўғирлаб кетишади. Шу билан шовқин ҳам
тинчийди. Афанди уйга киргач, ғавғонинг боисини сўраган хотинига:
«Ҳамма
ғавғо менинг чопоним устида экан, чопонни олишди-ю ғавғо босилди»
,–
дейди.
Инглизча таржимада чопон сўзи ўрнига
“blanket”
– “одеял” сўзидан
фойдаланилган ва бу миллий руҳнинг бир қадар бузилишига олиб келган.
Ўзбекларда чопон алоҳида ўринга эга. Ўзбек чопондек қулай кийим турганда
кўчага ҳеч қачон одеялга ўраниб чиқмайди ва уни бу сўз билан ифодалаш
таржима маъносига жиддий путур етказган. Шу сабаб ҳам «чопон» сўзининг
ўзини ишлатиб, кейин уни изоҳлаш орқали таржимада ҳам латифадаги ҳам
кулгини, ҳам миллий оҳорини сақлаб қолишга эришиш мумкин эди.
Яна бир латифа “The Burglars”, яъни «Ўғрилар» сарлавҳаси остида
ўгирилган. Аслиятда
«Сендан хижолат бўлиб»
дея номланган бу латифа –
Афандининг уйига тушган ўғрилар ҳақида. Афанди уйига бегона одам, яъни
ўғри кирганини кўриб Афанди сандиқ ичига бекиниб олади. Ўғри уйдан ҳеч
нарса тополмай сандиқни очади ва унда Афандини кўриб:
– Сандиқда нима қилиб ётибсиз? – деб сўрайди. Афанди эса:
– Уйда сенбоп ҳеч нарса йўқ, хижолат бўлганимдан бекиниб олдим, –
дейди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу латифа инглизчага икки марта
таржима қилинган. Дастлабки таржима Идрис Шоҳ қаламига мансуб:
Hearing someone moving about his house, the Mulla became frightened and
hid in a cupboard. In the course of their research the burglars opened the door and
saw him cowering there.
“What are you hiding from us?”
“I’m hiding from shame that there is nothing in this house worthy of your
attentions.”
М.Петерсен уни тубандагича ўгирган:
One night a burglar entered Afandi’s house. When Afandi saw him sneak in,
he quickly hid in his trunk. The burglar looked throughout the house and in every
corner, but couldn’t find anything. Suddenly he noticed the trunk, and, opening it
he found Afandi.
“Hey!” he exclaimed. “What are you doing in this trunk?”
“I am hiding,” answered Afandi.
“From whom?” asked the burglar.
“From shame. It’s a shame for me that you couldn’t find anything in my
house.”
Аслиятда Афанди сандиқ ичида яширинган бўлса, Идрис Шоҳ
таржимасида эса ошхона шкафи ичига бекиниб олади. Миллат тарихида
сандиқ буюмларни сақлайдиган, асрайдиган жиҳоз сифатида уйга қўйилади
ва ҳар қандай қимматбаҳо матоҳ ҳам унда сақланади. Аслиятда ўғрининг
умид билан сандиқ очишида ана шу жиҳат назарда тутилган. Чунки ўғри
2
Shah I. The Exploits of Incomparable Mulla Nasrutdin.- London, 1974. – Р. 34
1
Petersen Marilyn. Treasury of Uzbek Legends and Lore.- Toshkent: Qatortol-Kamolot, 2000. – P.77
21
сандиқ ҳеч қачон қуруқ бўлмаслигига ишонади. Идрис Шоҳ таржимасидаги
шкаф эса латифа маъносига мос тушмаган, чунки у ўзбек турмушига хос
эмас. Натижада миллийлик бузилган. Ҳолбуки, бу сўзни М.Петерсен каби
инглизча муқобили билан ҳам ифодалаш мумкин эди, чунки
«сандиқ»
сўзининг таржимаси инглиз тилига
«chest, trunk»
тарзида ўгирилаётганига
бошқа бир қанча асарларда гувоҳ бўламиз.
Мерилин Петерсен таржималарида ҳам миллий жиҳатлар назардан
четда қолиб кетган ўринлар анчагина учрайди. Чунончи, «Хуржун»
латифасидаги сарлавҳанинг инглиз тилига берилишида шу ҳолатни кузатиш
мумкин. Бу миллий сўзни мутаржим ўзига қулай сўз билан ўзгартирган.
Инглизча “The Pouch” сўзи ўзбек тилига
«сумка, чўнтак, қоп»
маъносини
англатади. Бинобарин,
«хуржун»
сўзи маъноси юқоридаги ҳеч бир изоҳга
тўғри келмайди. Шунинг учун миллийлик моҳиятига эга бу сўзни эртаклар
таржимасидаги каби транслитерацион усулда изоҳ билан бериш мақсадга
мувофиқ эди. Шу йўл билан бу миллий буюм ҳақидаги тушунчани тасаввурда
тиклаш имкони яратилади.
ХУЛОСАЛАР:
Диссертация сўнгида тадқиқот юзасидан қуйидаги муайян
хулосалар
илгари сурилди:
– Ўзбек халқ насри намуналаридан 60 га яқин эртак ва150 та латифа
инглиз тилига ўгирилган. Бу таржималар орқали миллий колоритнинг
таржималарда берилиш қонуниятларини, таржимон маҳоратига хос
индивидуал белгиларни тадқиқ қилиш, шунингдек, ўзбек-инглиз фольклорий
муносабатларини, иккала халқ маданий-маънавий ҳамкорлиги тарихини
ўрганиш мумкин.
– Ўзбек фольклори туркий фольклорнинг бир қисми сифатида
Германия, АҚШ, Австралия, Англия ва океанорти мамлакатларида танилган.
Ўзбек халқи миллий маданияти, урф-одатлари, туриш-турмуши, оғзаки
бадиий ижоди, эътиқодий қарашлари ҳақидаги асарлар хориж адабиётида,
айниқса, инглиззабон мамлакатлар адабиётида XIX асрнинг иккинчи
ярмидан эътиборан пайдо бўла бошлаган. Ўзбек фольклорининг фақат немис
тилигагина эмас, балки инглиз тилига ҳам илк таржималарини амалга
оширган венгриялик туркшунос олим, сайёҳ Ҳерман Вамбери. У бошлаган бу
хайрли иш ХХ асрда Анна Луиза Стронг, Корлис Ламонт, Герберт Шулбрайт,
Натан Чадвик, Идрис Шоҳ, Ҳасан Паксой, Сесил Баура, Карл Райхл,
Мерилин Петерсен, Френк Адамс каби олимлар томонидан давом эттирилди.
Хусусан, XXI асрга келиб бу жараён янада тараққий этди. Бу эса, ўзбек
фольклорининг хорижда ўрганилиши маълум тадрижий тараққиёт босқичини
босиб ўтганлигини кўрсатади.
– Туркий халқлар, айниқса, ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари
таржималари билан шуғулланган олимлар ишлари маълум хронологияга эга.
Бироқ ўзбек фольклорининг дастлабки инглизча таржималари бадиий эмас,
аксинча, тасвирий табиатга эга бўлиб, аслият ҳақида умумий тушунча
беради, холос. Чунки ўзбек халқ эртак ва латифалари таржималари кўп
ҳолларда мутахассис мутаржимлар эмас, кўпроқ тарихчи, саёҳатчи
22
туркшунослар, фольклоршунос олимлар, Тинчлик Корпуси вакиллари
томонидан амалга оширилган.
– Ўзбек халқ эртак ва латифаларининг инглизча таржималарида
кўпинча миллат маданияти ва тарихига мансуб баъзи сўзлар таржимон ва
тўпловчилар назаридан четда қолиб кетганлиги, миллийлик табиатини ўзида
намоён этувчи баъзи этнографик деталлар тафсилоти етишмаслиги,
аслиятдаги айрим миллий лексик ва фразеологик бирликларнинг таржима
тилида мос келмайдиган бошқа бирликлар билан ўгирилиши ҳолатлари,
Ўзбекистон ҳудуди ва муҳитида яшовчи қушлар ва жониворларни
фарқламаслик, юртимиз табиатини билмаслик, миллий реалияларни тўлиқ
идрок эта олмаслик туфайли тушунмовчиликлар юзага келгани кузатилади.
Бу эса фольклор асаридаги миллий руҳни илғашга халал беради. Демак, халқ
оғзаки ижоди намуналарининг миллий ўзига хослиги фақат унинг
мазмунидагина эмас, балки унда акс этган маиший ҳаётнинг бетакрор бадиий
талқинида, образларининг реаллиги ва тилида яққол кўринади. Бироқ ўзбек
тили фразеологик бирликларга, тасвирий ифодалар ва мақолларга бойлиги
туфайли бу жиҳатдан таржимонларни қийин аҳволга солиб қўйган.
– Фольклор асаридаги тимсоллар ва персонажлар тавсифининг
таржимада аниқ акс этиши хорижлик ўқувчининг улар ҳақидаги тасаввурини
кенгайтиради ҳамда миллат вакилларининг ўзига хос анъаналари, турмуш
тарзи, урф-одатлари, ахлоқий-эътиқодий қарашлари, кийим-кечаклари,
таомлари, яшаш муҳити билан яқиндан таништиради. Хусусан, халқимизга
хос меҳмондўстлик, бағрикенглик ва саховатпешалик, меҳнатсеварлик, сабр-
бардошлилик фазилатлари акс эттирилган эпик намуналарни таржима
қилишга алоҳида эътибор қаратилганлигини сезиш қийин эмас.
– Ўзбек халқ эртаклари инглизча таржималари воситасида хорижлик
ўқувчининг эпик қаҳрамонларни кўз олдига келтира олишига эришиш энг
муҳим вазифа саналади. Чет эл китобхони ўзбек миллий қаҳрамонини
миллий кийимда ва миллий эътиқодли ҳолда кўриши учун асардаги миллий
руҳ, ўзбекона тароватни бериш – таржимоннинг қўлида. Ҳар қандай
фольклор намунасини инглиз тилига ўгириш жараёнида шу ҳодисаларга
эътибор бериш таржима асарининг бадиий-эстетик аҳамиятини оширади.
– Ўзбек латифалари таржимасида миллий кулгили жиҳатларнинг
берилишини ёритиш муҳим вазифа саналади. Афанди латифалари билан бир
қаторда, инглиз тилига локал кўринишдаги латифалар ҳам таржима қилинган.
Натижада латифаларга хос миллий кулгини сақлаб қолиш йўллари изланган.
Таржима қилинган латифаларда ҳам Афандининг ақл-заковати, ўзини
тутиши, уддабурон ва сўзга чечанлиги, оддий халққа яқинлиги туфайли
одамларни ҳар қандай муаммодан осонгина олиб чиқиб кетиши, баъзан эса
содда ва лақма бўлиб кўриниши жуда табиий ва самимий тасвирланган.
– Ўзбек фольклори намуналарининг инглизчага қилинган таржималари
ўзбек-инглиз фольклорий муносабатларини мустаҳкамлаш, иккала халқ
маданий-маънавий ҳамкорлигини тараққий топтиришга кўприк бўлиши –
шубҳасиз.
23
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1. Юсупова Ҳ.Ў. «Ота васияти» эртагининг инглизча таржимасида
миллийликнинг ифодаси// Бухоро университети илмий ахборотлари – Бухоро,
2006 – 3-сон. – Б.49 – 53.
2. Юсупова Ҳ.Ў. Ўзбек халқ эртакларининг инглиз тилига ўгирилишида
миллий реалиялар таржимаси муаммоси// Адабиёт ва таржима тўплами. -
Тошкент, «Зарқалам», 2006 – Б. 95 – 96.
3. Юсупова Ҳ.Ў. Ўзбек халқ эртакларининг инглиз тилига таржимаси
хусусида// Ижодкор ёшлар ва фан-техника тараққиёти. Республика илмий-
амалий конференцияси. – Бухоро, 2007 – Б.194 – 196.
4. Юсупова Ҳ.Ў. Ўзбек фольклорининг инглиз тилга таржимаси хусусида//
Филология масалалари, I. – Тошкент, 2007 – Б.203 – 205.
5.Юсупова Ҳ.Ў. «Зумрад ва Қиммат» эртагининг инглиз тилдаги
таржималари хусусида// Филология ва усулиёт масалалари. – Тошкент, 2008 –
Б. 83 – 86.
6. Юсупова Ҳ.Ў. Афанди латифаларининг инглиз тилига таржимаси
хусусида// Германистика ва романистиканинг Ўзбекистонда тараққиёти ҳамда
келажаги. Республика илмий-амалий конференцияси. – Бухоро, 2008 – Б.221 –
223.
7. Юсупова Ҳ.Ў. Таржимада фразеологик бирликларни қайта яратиш
муаммолари// Ўзбек тили ва адабиёти – Тошкент, 2008, 3-сон. – Б.72 – 74.
8. Юсупова Ҳ.Ў. Ўзбек афсоналари Мерилин Петерсен таржимасида// Бухоро
университети илмий ахборотлари – Бухоро, 2009, 3-сон. – Б.44 – 47.
9. Юсупова Ҳ.Ў. “Пири Дастгир ковуши” афсонасининг инглиз тилига
таржимаси хусусида// Филология ва усулиёт масалалари II. – Тошкент, 2010 –
Б.139 – 141.
10. Юсупова Ҳ.Ў. Локал ижрочиликдаги таржималарнинг инглизча
таржималари хусусида// Ўзбек фольклори контекстида Бухоро фольклорини
регионал тўплаш ва ўрганиш муаммолари. Республика илмий-амалий
конференцияси. – Бухоро, 2010 – Б.79 – 81.
11. Hilola Uktamovna Yusupova. Uzbek Folklore Abroad// Филологические
науки. Вопросы теории и практики. – Тамбов, изд-во «Грамота», 2010 – 3-сон
– С.15 – 17.
12. Юсупова Ҳ.Ў. Афанди латифаларининг инглиз тилига таржималари
устида баъзи таҳлиллар// Бадиий таржима, тилшунослик, адабиётшунослик
ва маданиятлараро алоқалар контекстида. Республика илмий-амалий
анжумани материаллари. – Жиззах, 2011 – Б.139 – 141
13. Юсупова Ҳ.Ў. Карл Райхл ва туркий халқлар фольклори//
Адабиётшунослик ва бадиий таржима муаммолари. – Бухоро, 2011 – Б. 32 –
35.
14. Юсупова Хилола Уктамовна. Узбекский фольклор зарубежом// «Filologiya
meseleleri». – Azerbaycan Milli Elmlar Akademiyasi, 2011 – 8-сон – Б. 327 – 333.
24
Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Юсупова
Ҳилола Ўктамовнанинг 10.01.07 – Адабий алоқалар, қиёсий
адабиётшунослик, таржимашунослик ихтисослиги бўйича “Ўзбек халқ
оғзаки насри намуналарининг инглизча таржималарида миллий
колоритнинг
ифодаланиши (эртаклар, латифалар
мисолида)”
мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
миллий колорит, адекватлик, аслият, адабий алоқалар,
муқобил таржима, миллий хос сўзлар, таржимон маҳорати, бадиий таржима,
эртак, латифа.
Тадқиқот объекти:
ўзбек халқ эртаклари ва латифаларининг инглиз
тилидаги бевосита ва билвосита таржималари
Тадқиқотнинг мақсади:
ўзбек фольклоридаги эртак ва латифа сингари
эпик жанрларнинг инглиз тилига таржималари тарихига назар солиш, улар
таржимасининг аслиятга муқобиллик даражасини аниқлаш ва бунда миллий
колоритни
қайта
яратиш
хусусиятларини
ойдинлаштириш
ҳамда
умумлаштириш.
Тадқиқотнинг усуллари:
қиёсий-типологик метод.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
ишда ўзбек халқ эртак
ва латифаларининг инглиз тилига бевосита ва билвосита таржималари,
уларда миллий колоритнинг ифодаланиши илк маротаба таҳлил қилинди; шу
билан бир қаторда муқобил таржиманинг ютуқ ва баъзи камчиликлари
таҳлили берилди; латифаларда ҳажв ва кулгининг, шакл ва мазмун
уйғунлигининг сақланиши кўриб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
тадқиқот натижалари таржима назариясидан
қўлланма ва дарсликлар яратишда; фольклор ва таржима назариясини
ўқитишда; бакалавр ва магистрлар учун адабий алоқалар фанидан махсус
курс ўтишда ёрдамчи манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқотнинг
асосий ғояси ва эришилган натижалар муаллифнинг қатор илмий-
методологик ишларида ўз аксини топган, тадқиқот хулосалари ва натижалари
таржима назариясидан назарий ва амалий машғулотларда қўлланилиши
мумкин.
Қўлланилиш соҳаси:
таржимашунослик, қиёсий адабиётшунослик,
адабиётшунослик,.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации Юсуповой Хилолы Уктамовны на тему: “Передача
особенностей перевода при передаче национального колорита в
английских переводах узбекского народного устного творчества (на
примере сказок, анекдотов)” на соискание ученой степени кандидата
филологических наук по специальности 10.01.07 – Литературные
взаимосвязи, сравнительное литературоведение, переводоведение
Ключевые слова:
национальный колорит, адекватность, оригинал,
литературные связи, реалии, мастерство переводчика, художественный
перевод, сказка, анекдот.
Объект исследования:
узбекские народные сказки и анекдоты на
английский язык, осуществленные с узбекского и через язык посредник.
Цель исследования:
рассмотреть историю перевода на английский
язык узбекских народных сказок и анекдотов, выявить их адекватность к
оригиналу, а также изучить и обобщать способы передачи национального
колорита на английский язык.
Методы исследования:
сравнительно-типологический метод.
Полученные результаты и их новизна:
в работе рассматриваются
прямой перевод и перевод через язык посредственник узбекских народных
сказок и анекдотов на английский язык, впервые анализируется передача
национального колорита и национальных свойств в переводе и их
сравнительно-типологический анализ; а также рассматриваются способы
адекватного перевода, достижения и недостатки, допущенные при переводе;
анализируются способы сохранения формы и смысла, юмора и сатиры в
анекдотах.
Практическая значимость:
результаты исследования могут быть
использованы для крепления взаимосвязей между узбекским и английским
фольклорами; при создании новых учебных пособий и учебников по теории и
практики перевода; в преподавании теории и практики перевода и фольклора;
при разработке лекционного курса по международным отношениям; для
разработки специальных курсов по истории литературных взаимосвязей для
бакалавров и магистрантов.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные
идеи и полученные результаты нашли своё отражение в научно-
методологических статьях, созданных автором. Выводы и результаты данного
исследования могут быть использованы на практических и теоретических
занятиях по теории и практики перевода.
Область
применения:
переводоведение,
сравнительное
литературоведение, литературоведение,
26
RESUME
Thesis of Yusupova Hilola Uktamovna on the scientific degree competition of
the candidate of philology science. Speciality: 10.01.07 – literary links,
comparative study of literature and translation. Subject: “The expression of
national colour in English translations of Uzbek national oral folklore (in
tales, anecdotes)”
Key words:
national colour, adequacy, original, literary links, national
specific words, talent of translator, literary translation, tale, anecdote.
Subject of the research:
Uzbek folk tales and anecdotes translated into
English.
Purpose of work:
to learn the history of Uzbek folk materials translation
into English, to give the chronology of translations, to reveal their adequacy with
original, to learn methods of translation of national colour into English.
Method of the research:
comparative-typological method.
The obtained results and their novelty:
the work studies direct and
indirect English translations of Uzbek folk tales and anecdotes; the expression of
national colour and nationality and their comparative-typological analysis is given
first; the methods of adequate translation, its achievements and lacks are learned;
the ways of keeping form and expression, humour and satire in the translations of
anecdotes are analyzed.
Practical value:
the results of the research may be used for improving the
relationship between Uzbek and English folklore, for creating new textbooks on
Theory of translation; in teaching the theory of translation and folklore; in lectures
on international relationships; in teaching the special courses on history of
international-spiritual relationships for Bachelors and Masters.
Degree of embed and economic effectiveness:
the main ideas and obtained
results found their reflection in the scientific-methodological articles of the author.
Conclusions and results of the research can be used in practical and theoretical
lessons on theory of translation.
Field of application:
literary criticism, Comparative literary criticism and
translation studies
