ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 297(5)+957.51
M-90
МУМИНОВ Аширбек Курбанович
ҲАНАФИЙ УЛАМОЛАРНИНГ МАРКАЗИЙ МОВАРОУННАҲР
ШАҲАРЛАРИ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА РОЛИ
(II-VII/VIII-XIII асрлар)
24.00.02 – Ислом тарихи ва манбашунослиги
Тарих фанлари доктори илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2003
2
Тадқиқот Тошкент Давлат шарқшунослик институти Исломшунослик
кафедрасида бажарилган.
Расмий оппонентлар –
тарих фанлари доктори
юридик фанлари доктори
тарих фанлари доктори
Етакчи илмий муассаса –
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети қошидаги Д 005.11.01 рақамли Ихтисослашган
кенгашнинг 2003 йил «____» __________ куни соат ____ да ўтадиган
мажлисида бўлади (700011, Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 11).
Диссертация билан Тошкент ислом университетининг Илмий
кутубхонасида танишиш мумкин (700011, Тошкент шаҳри, А. Қодирий
кўчаси, 11).
Автореферат 2003 йилнинг «_____» ____________ да тарқатилди.
Д 005.11.01 Кенгаш илмий котиби
филол. ф. д. З.М. ИСЛОМОВ
3
ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги
. Диний илмларнинг юзага келиши ва унинг
тараққиётига ижтимоий омиллар кўрсатган таъсир катта илмий қизиқиш
уйғотаётган муаммодир. Шу борада юртбошимизнинг «Жамият ҳаётининг
бир қисми бўлган дин ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан муқаррар
равишда муносабатда бўлган. Уларга таъсир кўрсатган ва ўзи ҳам бошқа
соҳаларнинг таъсирига дуч келган»
1
деган фикри мавзуимиз учун
қимматлидир.
Уламолар азалдан ислом таълимоти ривожига салмоқли ҳисса
қўшганлар. Айниқса, ўрта аср шаҳарларида, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув
органларининг йўқлиги шароитида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари
ҳукумат томонидан назоратга олинган ва бошқарилган даврда, шаҳарлардаги
аҳолининг норасмий етакчилари бўлган дин пешволарининг нуфузи тобора
ошиб борган. Уларнинг кўпчилигини фақиҳлар ва уламолар ташкил қилган.
Дин пешволарининг ижтимоий фаоллигига эса, кўп жиҳатдан исломда,
христианликдагидан фарқли ўлароқ, диний ва шаръий ҳукмлар
чиқарилишини бошқариб турувчи ҳукумат органлари ёхуд диний
муассасаларнинг йўқлиги сабаб бўлган. Бу вазифаларни, одатда, мукаммал
диний илмга эга бўлган шаҳарлик уламолар бажарганлиги учун
фақиҳларнинг халқ орасидаги нуфузи давлат арбоблариникига қараганда кам
бўлмаган.
Уламолар алоҳида табақага оид бўлмай, уларнинг кўпчилиги диний
илмий фаолият билан бир қаторда бирор касб билан ҳам шуғулланганлар.
Қолаверса, мусулмон олимларининг нуфузи, кўпинча, уларнинг қайси касб
билан шуғулланишлари билан ҳам боғлиқ бўлган. Шариат, маълум маънода
кўпроқ шаҳарликлар мафкураси бўлиб, уларнинг жамиятдаги мавқеини
мустаҳкамловчи маънавий ва уюштирувчи куч сифатида намоён бўлар эди.
Шаҳарликларнинг
курашдан
асосий
мақсади
–
савдо-сотиқ
ва
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари // Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт
йўлида. – Т. 6. – Т.: «Ўзбекистон», 1998. – Б. 54.
4
ҳунармандчилик соҳасида, албатта, шариатда белгиланган моддий ва
маънавий мажбуриятлар доирасида фаолият эркинлигига эришиш эди.
Ҳанафийа мазҳаби вакиллари Мовароуннаҳрда туб мусулмон шаҳар
аҳолисининг манфаатларини ҳимоя қилувчи оқим сифатидаги ўз
мақомларига фаолиятларининг дастлабки палласи – II/VIII асрдан бошлабоқ
эга бўла олдилар. Бухоро ва Самарқанддаги кўп миллатли мусулмон
жамоалари орасида ерли аҳолининг мавқеи мустаҳкамланиб борган сари,
табиийки аста-секин ҳанафийларнинг ўлкадаги нуфузи ҳам кучая бошлаган.
Ҳанафийлар бир неча авлодининг ижтимоий-сиёсий фаолияти шаҳарликлар-
нинг ўрта қатлами ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилиб, уларнинг
исломдаги бошқа диний мазҳаб ва фирқалар билан рақобатлашуви самараси
ўлароқ, Абу Ҳанифа (ваф. 150/767 й.) асос солган мазҳаб Мовароуннаҳрдаги
етакчи диний-ҳуқуқий мактабга айланди.
Ҳанафий уламоларнинг ижтимоий ҳаётга кўрсатган мунтазам таъсири,
уларнинг турли табақага мансуб аҳоли билан мустаҳкам алоқаси минтақада
исломнинг маҳаллий кўриниши шаклланишида мазкур оқимнинг асосий
омил бўлишига олиб келди. Шу билан баробар шаръий меъёрларнинг
исломга қадар ҳам бу ҳудудда мавжуд бўлган урф-одатлар ва маънавий
қадриятлар билан мувофиқлашуви осон бўлмади. Бу жараён турли оқимлар
ўртасидаги кескин ғоявий курашлар асносида кечди. Ҳанафийларнинг кенг
қамровли фаолияти исломни туб халқ учун «ўз дини»га айланишида муҳим
аҳамият касб этди. Ҳанафийларнинг шаҳар аҳолиси манфаатларини ҳимоя
қилувчи мазҳаб сифатидаги ўрни, уларнинг жамият тараққиётида юксак
мақсадларни кўзлаб ва, айни пайтда, муайян жамоанинг зарурий ҳаётий
эҳтиёжларини амалга ошириш йўлида бошқа мазҳаб вакиллари билан олиб
борган баҳс-мунозаралари ўша давр фақиҳлари асарларида ўз ифодасини
топган.
Мовароуннаҳрда ислом динининг маҳаллий кўриниши шаклланиш
жараёни, хусусан, «маҳаллий ислом»нинг ижтимоий-сиёсий хусусиятлари,
унинг мазкур минтақа ҳаётига маънавий таъсири мутахассислар томонидан
5
ҳали атрофлича тадқиқ этилмаган. Танланган мавзу долзарблигининг яна бир
жиҳати шундаки, биз таҳлил қилаётган хронологик даврда ҳанафийа мактаби
буткул шаклланиб бўлди. Бу унинг ўлка диний ҳаётида етакчиликни қўлга
киритишига, мазҳаблараро баҳсларда ютиб чиқишига замин бўлди. Ушбу
тарихий тажрибани ўрганиш ва ундан, айниқса, сўнгги ўн йил мобайнида
мамлакатимизда ва қўшни республикаларда фаоллашган исломий-сиёсий
гуруҳлар ва партияларнинг бузғунчиликка қарши курашишда фойдаланиш
мумкинлиги тадқиқотимиз қимматини янада оширади.
Диссертацияда илгари маълум бўлмаган манбаларнинг илмий муомалага
илк бор киритилиши, чоп этилган адабиётларнинг танқидий таҳлили Ўрта
Осиёда ислом тарихининг кўпгина масалаларини янгича ёритишга имкон
беради.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси.
Ҳанафийлар тарихини ўрганишга
қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди: бунда даставвал уламолар таржимаи
ҳолларини жамлаш ва улар тадқиқига қўл урилди. Биринчилардан бўлиб,
немис шарқшуноси Г. Флюгель, Ибн ан-Надим (VI/X аср)нинг «ал-Фиҳрист»,
Ибн Қутлубуғо (ваф. 879/1474 й.)нинг «Тож ат-тарожим», Ибн Камолпошо
(ваф. 940/1533 й.)нинг «ар-Рисола фи табақот ал-фуқаҳо’» ва Тошкўпрузода
(ваф. 968/1561 й.)нинг «аш-Шақо’иқ ан-ну‘монийа» асарлари асосида мазҳаб
шаклланишидан то Ибн Камолпошогача бўлган 259 нафар машҳур ҳанафий
фақиҳлар ҳақидаги биографик маълумотларни тўплайди
2
; шулардан 107
нафари Мовароуннаҳр замини вакиллари бўлган. XX асрнинг иккинчи
ярмида ҳам шу йўсинда тадқиқот олиб бориш анъанаси қатор олимлар
томонидан давом эттирилди. Жумладан, турк тадқиқотчиси С. Билханнинг
«Қорахонийлар даврида Ўрта Осиё ислом ҳуқуқчилари» номли
диссертациясида ҳам бу масалага катта ўрин ажратилади: муаллиф 149
ҳанафий уламонинг таржимаи ҳолини келтирар экан, уларнинг ҳаммаси
2
Flügel G. Die Classen der Îanefitischen Rechtsgelehrten // Abhandlungen der philologisch-
historischen Classe der königlichen sächsischen Gesellschaft der Wissenschaften. – Т. 8. –
Leipzig, 1861. – Б. 267-358.
6
Қорахонийлар даврида яшаган, деган нотўғри хулосага келади
3
. Ваҳоланки,
С. Билхан томонидан зикр этилган уламолардан 41 нафари ( № 1-41, 110-157-
бб.) Қорахонийлар давригача яшаган бўлсалар, яна 17 нафар (№ 49, 52, 54,
58, 83, 84, 88, 90, 101, 105, 114, 121, 122, 134, 135, 144, 147) ҳанафий
фақиҳнинг
фаолияти
Қорахонийлар
мулкидан
ташқарида
кечган.
Диссертациянинг бевосита мавзу тадқиқотига бағишланган қисмида эса (370-
384 ва 390-392-бб.) муаллиф мусулмон дунёси доирасида Ўрта Осиё
ҳанафийа мактабининг тутган ўрнини аниқлар экан, фақат иккита олимнинг,
яъни Шамс ал-а’имма ас-Сарахсий (ваф. 481/1088-89 й.)нинг «ал-Усул»,
«Китоб ас-сийар ал-кабир» ва Абу-л-Йуср ал-Паздавий (ваф. 493/1099-1100
й.)нинг «Ма‘рифат ал-ҳужаж аш-шар‘ийа» номли асарларигагина таяниб иш
кўради. Яна ҳанафийа мактаби аҳамиятини ёритар экан, мотуридийа илоҳиёт
мактабига Абу Мансур ал-Мотуридий (ваф. 333/944-45 й.), ‘
илм ал-хилофга
эса Абу Зайд ад-Дабусий (ваф. 428/1037 йилдан олдин) асос солганлигини
таъкидлаш билан чекланади. Ишнинг айнан мазкур қисми, кейинчалик,
Анқара университети журналида чоп этилди
4
. Уч йилдан сўнг бошқа бир
турк олими Й.З. Кавакжи айнан С. Билхан тадқиқотига ўхшаш ишни
мустақил амалга оширади
5
. Асарнинг асосий қисмида Қорахонийлар
салтанатида яшаган 176 нафар фақиҳнинг ҳаётига оид қисқа маълумотлар
келтирилади. Бунда уч нафар фақиҳ – Ибн Аби Бакр (113-114-ва 284-бб.), ас-
Субахий (151-ва 280-бб.) ва ал-Банданижий (228-ва 283-бб.)ларнинг
таржимаи ҳоли икки марта такрорланган. Шуни қайд қилиш лозимки,
муаллиф манбаларни ўрганишга юзаки ёндашган, яъни фақиҳларнинг
таржимаи ҳоли уларнинг исми-нисбаларига кўра танлаб олинган. Шу боис,
3
Bilhan S. Les juristes
anafites de l’Asie centrale à l’époque des QaraÌanides: Юрид.
фанлари доктори … дис. – Париж: l’Université de Droit et d’Economie et de Sciences Sociales
de Paris, 1973.
4
Bilhan S. Place de l’école hanafite d’Asie centrale dans la plilosohie du droit musulman //
Ankara Űniversitesi Dil-Tarih ve Coğrafya Fakültesi Felsefe bölümü araştırma Dergisi. – 1991.
– № 3. – Б. 13-43.
5
Kavakcı Y.Z. XI ve XII. Asırlarda Karahanlılar Devrinde Māvāra’ al-Nahr Islâm
Hukukçuları. – Ankara: Sevinç Matbaası, 1976.
7
нисбаси Мовароуннаҳр ҳудудига боғланмаган (масалан, ал-‘Алавий, ас-
Саййорий ва б.) йирик фақиҳлар тадқиқот доирасидан четда қолган.
1991 йил эронлик тадқиқотчи Қ. Ол-Қайс III-X/IX-XVI асрларда яшаган,
ҳанафийа мазҳабига мансуб 94 нафар фақиҳ хусусида маълумотлар тўплайди;
уларнинг кўпчилиги (56 нафари) Мовароуннаҳр вакили эканлиги, шубҳасиз,
биз учун алоҳида аҳамиятга эга
6
. Қ. Ол-Қайснинг шахсий фикрича, турли
минтақа, мамлакат ва вилоятларда яшаган фақиҳларнинг Аббосийлар
давлатининг «Форс» вилоятига мансублиги уларнинг шу тўпламга
киритилишида асосий мезон бўлган.
Шу билан баробар юқорида зикр этилган тадқиқотларда манба
сифатида турли аралаш жанрлардаги тарихий-биографик, био-библиографик
асарларнинг фақатгина чоп этилганларидангина фойдаланилганлигини,
айрим
ҳоллардагина
қўлёзма
манбалар
каталогларига
мурожаат
қилинганлиги,
бунинг
устига
йиғилган
материаллар
умумлаштирилмаганлиги ҳамда минтақадаги ислом тараққиёти ва ундаги
ўзгаришлар инобатга олинмаганлигини қайд этишимиз даркор.
Мовароуннаҳрлик уламоларнинг илоҳиёт соҳасидаги теологик
қарашларини ўрганишда сўнгги йилларда бирмунча олдинга силжиш
кузатилмоқда. Чунончи, 1991-1996 йилларда Й. ван Эсс «II ва III ҳижрий
асрларда илоҳиёт ва жамият» номли тадқиқотида Термизда яшаган тўрт
нафар (Солиҳ б. Муҳаммад ат-Термизий, ал-Жоруд б. Му‘оз ат-Термизий,
Мусо б. Ҳизом ат-Термизий, Муҳаммад б. Аби Закарийо’ ас-Сағоний) ва
Самарқанд заминига мансуб олти нафар (Абу Муқотил ас-Самарқандий, Абу-
с-Саббоҳ б. Ма‘мар ас-Самарқандий, Абу Бакр ал-Жузжоний, ал-Ҳаким ас-
Самарқандий, Абу-л-Лайс ас-Самарқандий, Муҳаммад б. Мас‘уд ал-
‘Аййоший) уламонинг диний қарашларини ўрганади
7
. Аммо бу асар ҳам
камчиликдан холи эмас: масалан, бутун фаолияти Балхда кечган машҳур
6
Ол-Қайс Қ. Ал-
р
н
й
н ва-л-адаб ал-‘араб
. Т. 5: Рижол фиқҳ ал-
анаф
йа.
– Теҳрон: Му’ассасат ал-бу
ва-т-та
қ
қот а
-
ақоф
йа, 1370/1991.
7
van Ess J. Theologie und Gesellschaft im 2. und 3. Jahrhundert Hidschra. Eine Geschichte
des religiösen Denkens im frühen Islam: 6 т. – Berlin, New York, 1991-1996. Бу жойда: – Т. II.
– Б. 557-567.
8
олим Абу-л-Лайс Наср б. Муҳаммад ас-Самарқандий (ваф. IV/X асрнинг
иккинчи ярмида) муаллиф томонидан самарқандлик уламолар сирасига
киритилади
8
.
1997 йилда У. Рудольфнинг «ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик
илоҳиёти» номли қимматли тадқиқоти юзага келди. Мазкур асарда
умуммусулмон дунёсининг шарқида, Абу Ҳанифадан то Абу Мансур ал-
Мотуридийгача, ҳанафийларнинг теологик қарашларининг тадрижий
тараққиёти мавжуд диний манбалар асосида ёритиб берилган
9
. Афсуски,
айнан ал-Мотуридий таълимотининг юзага келишига туртки бўлган
Самарқанд диний муҳити ва уламолари фаолияти китобда таҳлил
қилинмаган. Шу боисдан, Самарқанддаги диний муҳит ҳақида қимматли
маълумотлар бера оладиган Абу Бакр ал-‘Ийодий (VI/X аср)нинг «‘Ашр
масо’ил мин асл ад-дин» асари, муаллифи номаълум «Сифат ас-сунна ва-л-
жамо‘а» қўлёзма асар, Ибн Йаҳйо (VI/X аср)нинг «Шарҳ жумал усул ад-дин»,
Абу Ҳафс ан-Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг «Китоб ал-қанд фи зикр ‘уламо’
Самарқанд» асарлари тадқиқотчи эътиборидан тамомила четда қолган.
Самарқанд ва Бухорода яшаган муайян уламоларнинг теологик
қарашлари ҳам шарқшунос олимлар томонидан тадқиқ қилина бошланди
10
.
Аммо сўнгги йилларда Мовароуннаҳрдаги мусулмон илоҳиёти илмини
ўрганиш борасида чоп этилган рисолаларда илоҳиёт масалалари шу даврдаги
8
Ўша ерда. – Б. 566-567.
9
Rudolph U. Al-MÁturīdī und die sunnitische Theologie in Samarkand. – Leiden, New York,
Köln: Brill. 1997; бу монографиянинг рус ва ўзбек тилларига таржималари: Рудольф У. Ал-
Мāтурūдū и суннитская теология в Самарканде. – Алматы: Фонд «XXI век», 1999; Рудолф
У. Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти. – Т.: Имом ал-Бухорий халқаро
жамғармаси, 2001; Рудолф У. Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти
(Қисқартирилган нашр). – Т.: Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, 2002.
10
Kılavuz A.S. Ebû Seleme es-Semerkandî ve Akâid Risâlesi. – Istanbul, 1989; Probleme der
islamischen Dogmatik. Das KitÁb uÒÙl ad-dīn des AbÙ ’l-Yusr MuÎammad al-BazdawÐ /
Textausgabe und Untersuchung von Hans Peter Linss. – Essen, 1991; Madelung W. Abu l-Mu‘īn
al-Nasafī and Ash‘arī Theology // Studies in Honour of Clifford Edmund Bosworth. Vol. II: The
Sultan’s Turret: Studies in Persian and Turkish Culture / Edited by Carole Hillenbrand. – Leiden,
Boston, Köln: Brill, 2000. – Б. 318-330; Yazıcıoğlu M.S. Matürîdî ve Nesefî’ye Göre Insan
Hürriyeti Kavramı. – Ankara: Akid, 1988; Nûreddin es-Sâbûnî. Mâtürîdiyye akaidi / Araştırma
ve notlar ilâvesiyle tercüme eden Prof. Dr. Bekir Topaloğlu. – 6-нашр. – Ankara, 1998; Kholeif
F. A Study on Fakhr al-Dīn al-Rāzī and his Controversies in Transoxiana. – Beyrouth: Dar el-
Machreq, 1966.
9
муайян ижтимоий-сиёсий ҳаёт, шаҳарлардаги диний муҳит билан боғланмай
таҳлил қилинган. Боз устига мазкур асарларда исломий илмларга хос
хусусият – калом, фиқҳ ва ахлоқ ўртасида аниқ чегара йўқлиги ҳисобга
олинмаган. Шу сабабли етук муҳаддис, фақиҳ ва зоҳидларнинг илоҳиётга оид
фикр-мулоҳазалари баён этилган ҳадис тўпламлари ва фиқҳга оид асарлар
ҳали тадқиқ этилмаган. Мусулмон илоҳиётига оид ўнлаб манбалар
тадқиқотчилар эътиборидан четда қолиб келмоқда.
Инглиз олими В. Маделунг ва унинг издошлари томонидан олиб
борилган тадқиқотлар алоҳида диққатга сазовордир. Мазкур асарларда
ҳанафий мазҳабининг тарқалишида муржи’ийликнинг роли ва Яқин Шарқ
мамлакатларида мотуридийа таълимотининг ёйилишида мовароуннаҳрлик
уламолар ўрни бирмунча изчил ёритиб берилган
11
.
Мовароуннаҳрда фаолият кўрсатган фақиҳлар сулоласи – Садрлар
фаолияти ҳам қатор мақолаларда ўз аксини топган
12
. Лекин шунга қарамай,
диний манбалар, биринчи галда Садрларнинг ўзлари битган ёхуд уларнинг
Бухородаги мухолифлари қаламига мансуб бўлган қўлёзма манбалар ҳануз
ўрганилмай қолмоқда.
Умуман, мовароуннаҳрлик ҳанафий фақиҳлар ёзиб қолдирган фиқҳга
оид бой меросни ўрганиш бошланғич изланишлар даражасида деб баҳолаш
мумкин. Яъни, уларнинг нусхаларини топиш, уларни илмий муомалага
киритиш, асарнинг асл муаллифини аниқлаш ва матнини нашрга тайёрлаш
доирасидан чиқмаган
13
. Биз К. Мельчертнинг, фақиҳлар ҳақида биографик
11
Madelung W. The Early Murji’a in Khurāsān and Transoxania and the Spread of Íanafism //
Der Islam. – 1982. – № 59. – Б. 32-39; Madelung W. The Spread of Māturīdism and the Turks //
Actas IV Congresso de Estudos Árabes e Islāmicos. Coimbra-Lisboa 1 a 8 de Setembro de 1968.
– Leiden: Brill, 1971. – Б. 109-168; Kutlu S. Türklerin Islâmlaşma Sürecinde Mürcie ve
Tesirleri. – Ankara, 2000.
12
Бартольд В.В. Бурхан // Бартольд В.В. Сочинения. – Т. II. – Ч. 2. – М.: Наука, 1964. –
Б. 515-518; Pritsak O. Âl-i Burhân // Der Islam. – 1952. – № 30. – Б. 81-96.
13
Schacht J. Aus den Bibliotheken von Konstantinopel und Kairo // Abhandlungen der
Preussischen Akademie der Wissenschaften. – Philosophe-historische Klasse. – № 8. – Berlin,
1928. – Б. 2-75; ўша муаллиф. Aus orientalischen Bibliotheken (III) // Abhandlungen der
Preussischen Akademie der Wissenschaften. – Philosophe-historische Klasse. – № 1. – Berlin,
1931. – Б. 2-57; Bernand M. Manuscrits inédits d’uÒÙl al-dÐn et d’uÒÙl al-fiqh // Arabica. –
1982. – № 29. – Б. 215-220.
10
маълумотлар ранг-баранг, бойлигига қарамай, Хуросон ва Мовароуннаҳрда
ҳанафийа мактабларининг фаолияти ҳанузгача батафсил ёритилмаган, деган
фикрига қўшиламиз
14
.
Исроиллик шарқшунос олим Я. Мерон ҳанафийларнинг нашр этилган
бир қатор асарларини умумлаштиришга қўл уради
15
. А.Х. Саидов, М.
Ҳасаний, О.А. Қориев, С. Исҳоқов, А.Ш. Жузжоний, У. Уватов, Ш. Зиёдов,
М.М. Комилов, Т. Горгюн, Ҳ. Қосим, Э. Прич, О. Шпис, С. Абу-Гош каби
тадқиқотчиларнинг ишлари муайян фақиҳларнинг ҳаёти ва ижодини
ўрганишга бағишланган
16
.
14
Melchert C. The Formation of the Sunni Schools of Law, 9th-10th Centuries C.E. – Leiden,
New York, Kőln: Brill, 1997. – Б. 132-136.
15
Meron Y. The development of legal thought in Hanafi texts // Studia Islamica. – 1969. – №
30. – Б. 73-118.
16
Саидов А.Х. Бурҳониддин Марғиноний – буюк ҳуқуқшунос (шариат ва ўзбек миллий
маънавий-ҳуқуқий мероси тарихидан лавҳалар). – Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ» нашриёт уйи,
1997; Ҳасаний М. Ал-Марғинонийнинг «Ҳидоя» асари ва унга ёзилган шарҳлар. – Т.:
Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2000; Қориев О. Ал-Марғиноний –
машҳур фиқҳшунос. Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2000; Кариев
А.А. Бурхан ад-дин ал-Маргинани и его место в истории фикха: Автореф. дис. … канд.
ист. наук. – Т., 2001; Исҳоқов С. Бурҳониддин Марғиноний ва фиқҳ илми. – Т.: Адолат,
2000; Уватов У. Имом ал-Мотуридий ва унинг таълимоти. – Т.: ФАН, 2000; Зиёдов Ш. Ал-
Мотуридий ҳаёти ва мероси. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти,
2000; Görgün T. Sprache, Handlung und Norm. Eine Untersuchung zu „UÒÙl al-Fiqh“ und
„Kitāb as-Siyar“ des Šams al-A’imma MuÎammad b. Abī Sahl AÎmad as-SaraÌsī (1009-1090
n.C.). – Istanbul: ISAM, 1998; Kassim H. Sarakhsī, Hugo Grotius of the Muslims: concept of
treaties and the doctrine of juristic preference in Islamic jurisprudence. – San-Francisco: Austin
and Winfield, 1994; Камилов М.М. Мовароуннаҳр фиқҳ илми ривожида Алоуддин ас-
Самарқандийнинг ўрни ва «Туҳфат ал-фуқаҳо’» асарининг аҳамияти: Тарих фанлари
номзоди ... дис. автореф. – Т., 2000; Pritsch E., Spies O. Der islamische Werklieferungsvertrag
nach al-Kāsānī // Zeitschrift für vergleichende Rechtswissenschaft. – 1953. – № 56. – С. 47-75;
Pritsch E., Spies O. Das Findelkind im islamischen Recht nach al-Kāsānī // Zeitschrift für
vergleichende Rechtswissenschaft. – 1954. – № 57. – С. 74-101; Gentz J. Die Bürgschaft im
islamischen Recht nach al-Kāsānī // Zeitschrift für vergleichende Rechtswissenschaft. – 1960. –
№ 62. – С. 85-180; Spies O. Istanbuler Handschriften zu dem Rechtswerk Badā’i‘ aÒ-Ñanā’i‘
des al-Kāšānī // Der Islam. – 1965. – № 41. – С. 18-26; Abu-Gosh S. Das islamische
Unterhaltsrecht nach al-Kāsānī: eingeleitet, übersetzt und kommentiert. – Frankfurt am Main,
Bern, New York, Paris: Lang, 1989. Тошкент ислом университетида 2002 йилда нашр
этилган А.Ш. Жўзжонийнинг «Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё
фақиҳлари» номли ўқув қўлланмасида Бухоро ва Самарқанд фақиҳларидан 14 нафарининг
ислом ҳуқуқи ривожидаги ўрни ва аҳамияти кўрсатилди. Абу Мансур ал-Мотуридий, ас-
Сарахсий, Бурҳон ад-дин ал-Марғиноний юбилейларига бағишлаб ўтказилган анжуман
материаллари Тошкент ва Анқарада нашр этилди: «Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом
фалсафасида тутган ўрни» мавзуидаги халқаро конференция материаллари. – Т.: ФАН,
2000; 900. Ölüm Yıldönümü Münasebetiyle Büyük Islâm Hukukcusu Şemsu’l-E’imme es-
Serahsi Armağanı. – Ankara: Ankara Űniversitesi basımevi, 1965; «Бурҳониддин ал-
11
Мавзунинг ўрганилиш даражасига якун ясар эканмиз, айниқса,
олимлар француз Б. Йоҳансен ва америкалик В. Ҳаллоқнинг бевосита
изланишлари ва саъй-ҳаракатлари натижасида исломшунослар орасида
қатъий ўрнашиб қолган «ижтиҳод дарвозаларининг ёпилгани» ҳақидаги эски
фикрнинг инкор этилганлигини ва бу ҳолат, ўз навбатида, мовароуннаҳрлик
ҳанафий фақиҳлар ижодини ўрганишда исломшуносларимиз учун янги
уфқлар очиб берганини алоҳида қайд қилиш лозим
17
. Яна таъкидлаш жоизки,
фақиҳлар ҳаёти ва ижодини диний муҳит ва шаҳарлар тарихидан айри ҳолда
ўрганиш бир ёқламаликка олиб келиши мумкин.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Тадқиқотдан кўзланган асосий
мақсад – ҳанафий уламоларнинг II/VII асрдан то VIII/XIII асрга қадар –
қарийб олти асрлик давр мобайнида Марказий Мовароуннаҳрдаги икки
йирик шаҳар – Бухоро ва Самарқанд ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни
ва эгаллаган мавқеини таҳлил қилиш, ўлкада ислом дини маҳаллий
кўринишининг шаклланиш босқичларини илмий асослашдан иборат.
Ушбу илмий мақсаддан келиб чиқиб, диссертацияда қуйидаги аниқ
вазифалар қўйилди:
-
ҳанафийларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда жараёнларга мунтазам ва
барқарор равишда кўрсатган таъсири кўлами ва сабабларини
аниқлаш;
-
ҳанафий уламоларнинг шаҳарлардаги турли табақага мансуб аҳоли
ва ҳокимият вакиллари билан ўзаро муносабатлари механизмини
ўрганиш;
-
уламоларнинг
мамлакат
ижтимоий-сиёсий
ҳаётидаги
энг
фаоллашган даврларини аниқлаш, уларнинг диний-ижтимоий
Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни» мавзуидаги
халқаро конференция материаллари. – Т.: ФАН, 2000.
17
Johansen B. The Islamic Law on Land Tax and Rent. The Peasants’ Loss of Property
Rights as Interpreted in the Hanafite Legal Literature of Mamluk and Ottoman Periods. –
London, New York, Sydney: Croom Helm, 1988. – Б. 1-6; Hallaq W. Was the Gate of Ijtihad
Closed? // International Journal of Middle East Studies. – 1984. – № 16. – Б. 3-41; Hallaq W. On
the Origins of the Controversy about the Existence of Mujtahids and the Gate of Ijtihad // Studia
Islamica. – 1986. – № 63. – Б. 129-141.
12
фаолиятига хос хусусиятларни очиб бериш ҳамда бу жараёнларни
бошқариб турган нуфузли шахсларни кўрсатиш;
-
ҳанафий гуруҳларнинг жамиятдаги ўз мавқеларини мустаҳкамлаш
йўлида олиб борган ўзаро ички ва бошқа диний-сиёсий оқимлар
билан курашларини таҳлил этиш, бу курашларнинг минтақада
ҳанафийа мазҳаби ва мотуридийа каломи тараққиётига таъсирини
аниқлаш;
-
турли этник қатлам ва гуруҳларга мансуб аҳоли яшовчи ўлкадаги
маҳаллий шарт-шароитлар, бу ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт,
маданий ва диний қарашлар билан исломнинг ўзаро мослашиб
боришида ҳанафий уламолар ролини ёритиб бериш.
Тадқиқотга асос қилиб олинган манбалар.
Тадқиқот учун икки
туркумга оид тарихий-биографик манбалар (ҳанафийларнинг икки хил
жанрдаги биографик асарлари –
Абу Ҳанифа маноқиблари
ва
табақот ал-
ҳанафийа
ҳамда муҳаддислар томонидан тузилган биографик қомуслар), асли
мовароуннаҳрлик ҳанафий фақиҳларнинг диний мавзуларга оид рисолалари
(200 га яқин), эпиграфик ёдгорликлар (220 га яқин қабртош битиклари
ўрганилди; уларнинг аксарият кўпчилиги Самарқандга тааллуқли) асос қилиб
олинди. Шунингдек, анъанавий тарихий манбаларга, жумладан, Бухоро ва
Самарқанддаги муқаддас қадамжолар ҳақида ҳикоя қилувчи етти китобга
мурожаат этилди (бу мавзу диссертациянинг биринчи бобида батафсил
ёритилган). Диссертацияда, Ўрта Осиёда ёзилган қўлёзмаларнинг
ҳошияларида X-XV асрларда қайд этилган битикларни ўрганишга алоҳида
эътибор қаратилди. Шу мақсадда Мовароуннаҳрда яшаб ўтган ҳанафий
муаллифларнинг қаламига мансуб ва айни кунда Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик
институти, Сулаймонийа кутубхонаси (Истанбул, Туркия), Париж Миллий
кутубхонаси (Франция), Берлин Давлат кутубхонаси (Германия), Лейден
Университети кутубхонаси (Нидерландия) фондларида сақланаётган 1000
жилддан зиёд қўлёзма нусхалар ўрганиб чиқилди. Яна бошқа кутубхоналарда
13
сақланаётган қадимги қўлёзмалар тавсифига оид чоп этилган каталоглардан
ҳам фойдаландик.
Тадқиқотнинг объекти, предмети ва хронологик доиралари.
Тадқиқотнинг объекти қилиб, Мовароуннаҳр ҳанафий уламоларнинг
ижтимоий-диний соҳадаги фаолиятлари олинса, илмий ишимизнинг
предметини ҳанафий фақиҳларнинг Бухоро ва Самарқанд маънавий-сиёсий
ҳаётидаги тутган ўрни ҳамда роли, уларнинг ислом таълимоти ривожига
қўшган ҳиссаларини таҳлил қилиш ташкил этади.
Ишнинг хронологик доираси VIII-XIII асрлар, яъни ислом динининг
Ўрта Осиёда тарқалиши ва равнақи йиллари бўлиб, бу давр тарихий
адабиётларда энг кам ўрганилган ҳисобланади.
Тадқиқотнинг методологик асоси ва услублари.
Диссертацияда
умумисломий масалалар ва исломнинг мусулмон оламининг турли
қисмларида,
хусусан,
Мовароуннаҳрда
шаклланган
маҳаллий
кўринишларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон ва чет элдаги етакчи
шарқшунос-исломшунос олимлар томонидан баён этилган кўрсатмалар,
илмий иш хулосалари ва энг янги услублар асос қилиб олинди. Ватанимиз ва
хорижда ишлаб чиқилган ва ривожлантирилган Ўрта Осиё цивилизацияси
тарихига оид концепция, билимларни ўрганишда объективлик ва тарихийлик
принципларига риоя қилишлик ишимизнинг умумметодологик асосини
ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов асарлари
ва нутқларида баён этилган жамиятимизда ислоҳотлар ўтказиш, хусусан,
Ўрта Осиёлик олимларнинг маънавий меросларини чуқур ўрганишга
қаратилган фикр ва хулосалари тадқиқотимиз учун асос қилиб олинди
18
.
18
Каримов И.А. Ўзбекистон — келажаги буюк давлат // Каримов И.А. Ўзбекистон:
миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. – Т. 1. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б. 104-139;
ўша муаллиф. Ўзбекистон сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий
тамойиллари // Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. – Т. 3. – Т.: Ўзбекистон,
1996. – Б. 3-54; ўша муаллиф. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари // Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор
тараққиёт йўлида. – Т. 6. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б. 31-261; ўша муаллиф. Тарихий
хотирасиз келажак йўқ // Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. –
Т. 7. – Т.: Ўзбекистон, 1999. – Б. 132-154.
14
Тадқиқотда турли туркумдаги манбаларнинг комплекс таҳлили
услубига таяниб иш кўрилди. Шу услубга биноан Мовароуннаҳрда кечган
тарихий-сиёсий, диний жараёнларга асосий эътиборни қаратдик, айнан шу
ўлкада ҳанафий уламоларнинг бир неча авлодлари асрлар давомида фаолият
кўрсатган. Манбалар билан ишлашда тарихий жараёнларда қатнашган
машҳур уламолар ва улар атрофидаги издошлари фаолиятлари, шунингдек,
мазкур алломалар эътиборида бўлган муаммолар ечимини ўрганишда
биографик таҳлил услубини қўлладик.
Диссертациядаги илмий ва назарий янгилик.
Илк бор Мовароуннаҳр,
хусусан Бухоро ва Самарқанд ҳанафий уламоларининг ижтимоий-диний
фаолияти махсус тадқиқот сифатида ўрганилди. Ишда уламолар муҳити ва
уларнинг шаҳарлардаги турли табақага мансуб аҳоли ҳамда ҳокимият
вакиллари билан ўзаро муносабатлари батафсил таҳлил қилинган.
Ҳанафийларга оид махсус тарихий-биографик адабиёт –
табақот ал-
ҳанафийа
жанри шаклланиши ва ривожланиши жараёни биринчи бор тўлиқ
ўрганиб чиқилди. Ушбу жанрда яратилган бизгача етиб келган 27 асар
жаҳоннинг турли кутубхоналаридан (Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси
ФА Шарқшунослик институти қўлёзма фонди, Берлиндаги «Давлат
кутубхонаси», Париждаги «Франция миллий кутубхонаси», Истанбулдаги
«Сулаймонийа» кутубхонаси) излаб топилди ва илк бор тадқиқотга жалб
этилди. Шунингдек, тарихий-биографик адабиётнинг яна икки –
Абу Ҳанифа
маноқиблари
ҳамда
шаҳар тарихлари
жанрларида Мовароуннаҳрда
яратилган манбалар илмий муомалага киритилди.
Илк бор тадқиқотимизда аз-Заранжарийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа»,
Абу Мансур ал-Мотуридийнинг тўрт самарқандлик замондошининг каломга
оид асарлари, Мовароуннаҳр фақиҳларининг фиқҳга тегишли 50 га яқин
асарлари, уларнинг қабрларидаги 37 битиклар, қадимги қўлёзма
ҳошияларида қолдирилган бой тарихий маълумотлар илмий муомалага жалб
этилди.
15
Диссертацияда биринчи маротаба Ўрта Осиёда ислом динининг муайян
маҳаллий тарзда шаклланиш босқичлари илмий негизда асослаб берилган ва
бу борада ҳанафий уламоларнинг ранг-баранг фаолиятлари ёритилган,
уларнинг ўлкадаги ижтимоий-сиёсий ҳамда диний жараёнларга мунтазам
равишда кўрсатган таъсири кўлами ва сабаблари аниқланган.
Мазкур тадқиқотда ҳанафийларнинг бошқа исломий мактаб, мазҳаб ва
фирқалар – аҳл ал-ҳадис, шофи‘ийлар, зоҳидлар, аш‘арийлар вакиллари
билан жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида етакчи мавқени эгаллаш учун олиб
борган ўзаро курашлари, илоҳиёт борасидаги ўткир баҳс-мунозаралари илк
бор батафсил ўрганилди. Турли исломий мактабларнинг кескин рақобатга
асосланган қизғин илмий тортишувлари, уламоларнинг баракали ижоди
Мовароуннаҳрда ҳанафийа мазҳаби таълимотининг янада юқори босқичга
кўтарилишига олиб келди. Натижада V-VI/XI-XII асрларда Бухоро ва
Самарқанд илмий мактаблари умумислом оламида етакчи ўринга кўтарилди.
Ушбу жараён тадқиқотда атрофлича ёритилган.
Ҳанафийларнинг
фаол
ижтимоий-сиёсий
фаолиятига
маҳаллий
мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муржи’ийлар ҳаракати
катта ижобий таъсир кўрсатганлиги диссертацияда биринчи бор кўрсатилган.
Ўрта асрларда аҳоли турли қатламларининг сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий талаблари уламолар иштироки билан ҳал этилар эди. Бунга мисол
қилиб ишда илк бор таҳлил этилган Бухородаги Абу Ҳафс ал-Бухорий, Шамс
ал-а’имма, Садрлар, уларнинг мухолифлари, ал-Мусаддар, Самарқанддаги
ал-Жузжонийа, ал-‘Ийодийа, ал-‘Алавий, Бурҳон ад-дин ал-Марғиноний каби
ҳанафий уламолар сулолалари ва гуруҳларининг фаолиятини кўрсатиш
мумкин.
Шунингдек, туб ерли аҳоли ижтимоий ҳаётининг серқирра томонлари,
урф-одатлари, маданий қадриятларининг ҳанафийа фиқҳи қоидаларига
сингиш ва ислом дини билан мувофиқлашув жараёни биринчи марта
ўрганилди. Охир оқибатда ислом Ўрта Осиёда халқнинг «ўз динига»
айланди.
16
Тадқиқотда Сомонийлар ва Қорахонийлар сулолаларининг дин
борасидаги сиёсати таҳлил қилиниб, мўғуллар ҳукмронлиги ўрнатилгандан
сўнг Мовароуннаҳр шаҳарларида ҳанафий уламолар ижтимоий нуфузи ва
ролининг пасайиши сабаблари аниқланди.
Ишнинг
илмий-амалий
аҳамияти.
Диссертациянинг
назарий
хулосалари ҳамда материаллари Марказий Осиёда ислом тарихини ўрганиш
бўйича
олиб
бориладиган
тарихшунослик,
тарихнавислик
ва
манбашуносликка оид тадқиқотларда, хусусан, мусулмон оламининг турли
тарихий-маданий марказларида ва ҳар хил этник қатламлари ўртасида
исломнинг дин сифатида тарқалиши ва мустаҳкамланишига доир
исломшуносликнинг умумтарихий муаммоларини ечишда қўл келади.
Мазкур иш натижалари исломшунослар, тарихчилар, диншунослар,
сиёсатшунослар, ислом ҳуқуқини ўрганувчи мутахассислар учун илмий-
амалий жиҳатдан ёрдам беради, деб ўйлаймиз. Диссертация материалларидан
педагогик фаолиятда умумислом тарихини ўрганиш борасида, хусусан
Марказий Осиёдаги ислом тарихига оид махсус курсларни ўқитиш ва
қўлланмалар
тузишда
унумли
фойдаланиш
мумкин.
Шунингдек,
тадқиқотнинг материаллари ва хулосалари диний экстремизмга қарши
курашда муайян муассасалар учун амалий кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва
аҳоли кенг қатламларига ислом дини асослари ва тарихини ифодалашда
фойдадан холи эмас.
Ишнинг жорийланиши.
Диссертациянинг асосий мазмуни муаллиф
томонидан чоп этилган монографик тадқиқотлар, мақолалар ҳамда илмий
анжуманларда, жумладан Италия (Яқин Шарқ қўлёзмалари кодикологияси ва
палеографияси бўйича III халқаро конференция. Болонья, 2000 йил 4-6
октябрь; Қуръон қўлёзмалари бўйича халқаро конференция. Болонья, 2002
йил 26-28 сентябрь), Германия (Немис шарқшуносларининг XXVIII
анжумани. Бамберг, 2001 йил 26-30 март), Ўзбекистон (Ислом ва дунёвий-
маърифий давлат. Самарқанд вилояти, 2002 йил 5-6 июнь; Динлараро
ҳамжиҳатлик – Марказий Осиё мамлакатларида кечаётган демократик
жараёнларни чуқурлаштиришнинг муҳим шарти. Ўзбекистон Республикаси
17
мисолида. Тошкент, 2002 йил 15-16 ноябрь) давлатларида ўтказилган халқаро
илмий конференциялардаги чиқишларда баён этилган. Бундан ташқари,
муаллиф томонидан Тошкент Давлат шарқшунослик институти ва Тошкент
ислом университетида олиб бориладиган «Исломшуносликка кириш»,
«Марказий Осиёда ислом», «Марказий Осиё динлари», «Диншунослик
ўқитиш методикаси» асосий ва махсус курсларини тайёрлашда тадқиқот
материалларидан
фойдаланилди.
Диссертация
Тошкент
Давлат
шарқшунослик институти (2001 йил 27 октябрь), Тошкент ислом
университети (2002 йил 12 сентябрь), Ўзбекистон Республикаси ФА Абу
Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти (2002 йил 14 октябрь) ва
Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институтида (2002 йил 18 октябрь)
бўлиб ўтган илмий семинар йиғилишларида муҳокама қилиниб, ҳимояга
тавсия этилган. Мавзу юзасидан умумий ҳажми 27 б.т. бўлган 43 та мақола ва
китоблар чоп этилган
19
.
Диссертациянинг тузилиши.
Тадқиқот кириш қисми, тўрт боб, хулоса
ва фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
ИШНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш
қисми
да танланган мавзунинг долзарблиги, мавзуга оид
муаммоларнинг ўрганилиш даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари,
ишга асос қилиб олинган манбалар, унинг объекти ва хронологик доиралари,
тадқиқотнинг методологик асоси ва услублари, диссертациянинг илмий
янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, ишнинг жорийланиши ва тузилиши
хусусида сўз юритилади.
19
Қаранг: чоп этилган илмий ишлар рўйхати авторефератга илова этилган. Фурсатдан
фойдаланиб, ушбу тадқиқотни амалга оширишда ўзининг қимматли маслаҳатлари ва
кўмагини аямаган академик Н.И. Иброҳимовга (Тошкент, Ўзбекистон) ва профессор С.М.
Прозоровга (Санкт-Петербург, Россия) миннатдорлик билдирамиз.
Мазкур иш Германиянинг Александер фон Ҳумболдт фонди (Alexander-von-Humboldt-
Stiftung) ҳомийлигида бажарилди. Фонд ходимларига ва, хусусан, мавзу юзасидан
тадқиқот олиб бориш учун Боҳум шаҳри Рур Университетида (Германия, 1999-2001
йиллар) ишлашга таклиф қилганлари учун проф. Ш. Райҳмут, проф. А. фон Кюгельген, д-
р. М. Кемперга ўз ташаккуримизни изҳор этамиз.
18
«II-VII/VIII-XIII асрларда Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги
уламолар муҳитини ўрганиш бўйича манбалар»
деб номланган
биринчи
боб
диссертацияга асос қилиб олинган манбалар таҳлилига бағишланган.
Мусулмон жамоаларидаги уламолар муҳитини ўрганишда тарихий-
биографик ёдгорликлар асосий манбалар ҳисобланади. Мовароуннаҳрда
ҳанафийлар тарихидан хабар берувчи бундай асарларни моҳиятан уч гуруҳга
бўлиш мумкин: 1) мовароуннаҳрлик муаллифлар томонидан яратилган Абу
Ҳанифанинг таржимаи ҳоллари (
маноқиблар
); 2)
табақот ал-ҳанафийа
жанрида битилган қомуслар; 3) ‘
улум ал-ҳадис
(ҳадисшунослик) йўналишида
ёзилган муҳаддисларнинг биографик тўпламлари.
Бобнинг биринчи банди бевосита ҳанафийликка тегишли тарихий-
биографик адабиётлар таҳлилига бағишланади. Бунга икки турдаги асарлар
киради: «Абу Ҳанифа маноқиблари» ва ҳанафийларнинг биографик
қомуслари
(табақот ал-ҳанафийа).
Мовароуннаҳр заминида «Абу Ҳанифа
маноқиби» жанрида битилган 10 та асардан еттитаси бизгача етиб келган.
Мазкур асарларнинг яратилишига ҳанафий уламолар ва
аҳл ал-ҳадис
орасидаги кескин кураш сабаб бўлиб, бу асарлар ҳанафийлар мазҳабини
мухолифлар хуружларидан ҳимоя қилиш ишига хизмат қилар эди. Зеро,
мазкур мазҳабнинг алоҳида диний-ҳуқуқий мактаб сифатида шаклланишида
Абу Ҳанифанинг шахси ва ёзма таржимаи ҳоллари катта аҳамиятга монанд
эди. Бинобарин, Мовароуннаҳрда ёзилган асарларда ҳал қилиниши лозим
бўлган умумий масалалар баёни билан бир қаторда, Абу Ҳанифанинг ўзига
хос қиёфаси яратилдики, уларда мазҳаб асосчиси кўп ҳолларда айни минтақа
муҳитига хос хусусиятларга эга қилиб тасвирлана бошланди. Дейлик, Абу-л-
Фадл Бакр б. Муҳаммад б. ‘Али аз-Заранжарий (ваф. 512/1118 й.) қаламига
мансуб «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари ўз даврида Бухоронинг ўрта табақа
аҳолиси ўртасида, хусусан, тижорат ишлари билан шуғулланувчилар ва
19
ҳунармандлар орасида машҳур бўлган, қаҳрамоннинг ўзи эса улар учун
комил инсон тимсоли, хушхулқлик намунаси бўлиб хизмат қилган
20
.
Ҳанафийларнинг илк биографик қомуслари бирмунча кейин, яъни
VIII/XIV асрда, дастлаб Мисрда вужудга кела бошлади. Бундай кечикишни
илк ҳанафийларнинг ҳадисларни ўрганишга бўлган муносабатлари билан
боғлаш мумкин. Ҳозиргача сақланиб қолган 27 асарнинг (умуман, 39
асарнинг номи маълум) аксар қисми VIII-XIII/XIV-XIX асрлар оралиғида
Мовароуннаҳр заминидан йироқда – Яқин Шарқ мамлакатларида яратилган.
Ана шундай манбалардан бири – ал-Кафавий (ваф. 990/1582 й.)нинг «Като’иб
а‘лом ал-ахйор» асари мазкур диссертация муаллифи томонидан
ўрганилган
21
. Шу боис, улардаги Мовароуннаҳрга тегишли бўлган
маълумотлар ўзларигача яратилган биографик манбаларга таянади. Бу
манбалар орасида ‘
улум ал-ҳадис
доирасида яратилган биографик қомуслар
асосий ўрин тутади. Айни шу ҳолат
табақот ал-ҳанафийа
жанридаги
асарларда фақиҳнинг муҳаддис нуқтаи назаридан талқин этилишига, барча
фақиҳларни қамраб ололмасликка, «
сохта ҳанафий
»лар муаммоси вужудга
келиши каби камчиликларга сабаб бўлган.
Биринчи бобнинг иккинчи бандида ‘
улум ал-ҳадис
туркумида
яратилган тарихий-биографик асарлар батафсил ўрганилади. Улар орасида
аҳл ал-ҳадис
гуруҳига мансуб ва ҳадис танқидчилиги – ‘
илм ал-жарҳ ва-т-
та‘дил
билан шуғулланган муҳаддисларнинг асарлари билан либерал
ҳанафийларнинг ўз мазҳабларини кўкларга кўтаришга бағишланган
қомуслари ўртасида катта фарқ бор. Бундан ташқари, яна бир туркум –
шаҳарлар тарихини ёритишга бағишланган оралиқ ҳолатдаги асарлар (6 асар)
ҳам мавжуд. ‘Абдуллоҳ б. Муҳаммад ас-Субазмуний ал-Бухорий (ваф.
340/952 й.) томонидан ёзилган «Кашф ал-осор», ал-Хатиб ал-Бағдодий (ваф.
463/1071 й.)нинг «Та’рих Бағдод», ‘Али б. Мокуло (ваф. 487/1094-95 й.)нинг
20
Бакр ибн Муҳаммад аз-Заранжарий. Маноқиб Аби Ҳанифа. – Истанбул. –
Сулаймонийа кутубхонаси. – «Kasideci-zade» фонди. – Қўлёзма № 677. – В. 343
б
-365
б
.
21
Муминов А.К. «Ката’иб ал-а‘лам ал-ахйар» ал-Кафави (ум. в 990/1582 г.) как
источник по истории ислама в Мавераннахре (III/IX-VIII/XIV вв.): Дис…. канд. ист. наук.
– Л.: Ленинградское отделение Института востоковедения Академии наук СССР, 1991.
20
«ал-Икмол», Абу Ҳафс ан-Насафийнинг «ал-Қанд фи зикр ‘уламо’
Самарқанд», Абу Са‘д ас-Сам‘оний (ваф. 562/1167 й.)нинг «Китоб ал-ансоб»,
Абу-л-Му’аййад Муҳаммад б. Маҳмуд ал-Хоразмий (ваф. 665/1266-67
й.)нинг «Жоми‘ масонид ал-Имом ал-А‘зам» каби асарлари Мовароуннаҳр
тарихини ёритишда бошқа манбаларга қараганда моҳиятан анчагина
устунликка эга. Шу билан баробар, биографик қомуслардаги анчайин
умумий маълумотлар Бухоро ва Самарқанднинг ижтимоий ҳаётидан хабар
берувчи «жонли» лавҳалардан холидир.
Биринчи бобнинг учинчи бандида мовароуннаҳрлик ҳанафийа
мазҳабига мансуб фақиҳларнинг кам ўрганилган асарлари 8 гуруҳга бўлиниб
таҳлил қилинади. Ушбу манбалар ўша давр ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим
роль
ўйнаган
уламо-муаллифларнинг
йирик
шахслар
сифатидаги
фаолиятларини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Гарчи, бу асарларнинг кўпи,
одатда, умумий назарий масалалардангина иборат бўлса-да, танланган мавзу
бўйича қимматли маълумотлар бера олади.
Калом илми доирасида эса уламолар гуруҳлари ўртасида ижтимоий-
сиёсий ва диний жараёнларнинг кўпгина соҳаларида доимо турли қизғин
баҳс-мунозаралар мавжуд бўлган ва уларнинг аксарияти ўз даврининг
инъикоси бўлган. Калом соҳасига тааллуқли 40 та асар аниқланди ва таҳлил
этилди.
Илоҳиёт соҳасидаги масалалар исломнинг дастлабки даврларида (II-
IV/VIII-X асрлар) бевосита ижтимоий-сиёсий ҳаёт билан боғлиқ бўлган ва
аҳолининг турли табақалари орасида кенг тарқалган. Масалан, Бухоро
ҳанафийлари орасида Абу Ҳафс ал-Бухорий (ваф. 217/832 й.) мактаби,
Самарқандда ал-‘Ийодийа ва ал-Жузжонийа мактаблари машҳур эди
22
.
Диссертацияда мазкур мактаблар фаолиятини ёритишга кенг ўрин берилган.
Сомонийлар ҳукуматининг қарматларни тазйиққа олиш борасидаги
чора-тадбирлари, шунингдек, бу сулола ҳукмронлигининг сўнгги йилларида
22
Ибн Йаҳйо ибн Исҳоқ. Шарҳ жумал усул ад-дин. – Истанбул. – Сулаймонийа
кутубхонаси. –«Şehid Ali Paşa» фонди. – Қўлёзма № 1648/II. – В. 121
а
.
21
юзага келган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий муаммоларнинг кучайиб кетиши,
ўз навбатида, илоҳиёт соҳасидаги баҳс-мунозаралар доирасининг торайишига
ва, хусусан, IV/X асрнинг 2-ярми–V/XI аср бошларида илоҳиёт фанининг
танглигига олиб келди. Шу билан баробар, Мовароуннаҳр-Хуросон ҳудудида
V/XI асрнинг иккинчи ярмида кенг тарқалган ҳанафийа-шофи‘ийа баҳслари
ал-Мотуридийа таълимотининг қайтадан тикланиши ва жонланишига туртки
бўлди.
Таҳлил қилинаётган иккинчи гуруҳ манбаларига
мақолот
жанрида
битилган 12 та асарлар киради. Мовароуннаҳрлик муаллифлар томонидан
ёзилган бу асарлар ўша даврда ушбу ҳудудда мавжуд бўлган турли гуруҳга
мансуб уламолар ҳақида бой материал беради. Мовароуннаҳр ҳанафийлари
ўз қарашларини
аҳл ас-сунна ва-л-жамо‘а
таълимоти, қолганларни эса
«бидъат»
(аҳл ал-аҳво’ ва-л-бида‘)
вакиллари деб ҳисоблаганлар.
Учинчи туркум адабиётларни мовароуннаҳрлик фақиҳлар қаламига
мансуб
усул ал-фиқҳ
га бағишланган 35 та асар ташкил қилади. Бу жанрдаги
дастлабки оригинал асарлар V/XI асрга келибгина яратила бошлаган.
Маълумки, Қорахонийлар даврида мазҳаб назариётчилари ўртасидаги
баҳслар доираси илоҳиёт масалаларидан фиқҳга кўчади. Бу соҳада кўзга
кўринган энг йирик «усулчи»лар: Абу Зайд ад-Дабусий, Шамс ал-а’имма ас-
Сарахсий ва Фахр ал-ислом ал-Паздавий (ваф. 482/1089 й.)лар яратган
рисолалар бу ҳудудда фиқҳ тараққиётининг кейинги босқичларининг асосий
йўналишларини белгилаб берди.
Мовароуннаҳрлик мужтаҳидларнинг фатволари тўпламлари
(33 та) ҳам
алоҳида туркум адабиётларни ташкил этади. Уларнинг аксарияти Бухоро ва
Самарқандга тааллуқли. Бу асарларда фаолиятлари шаҳарлардаги ижтимоий
ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ шахслар доираси тарихий-биографик
адабиётлардагига қараганда анча кенг. Ушбу фатволарни, бир томондан,
фиқҳ тараққиёти ва меъёрларини аниқлашдаги ўзига хос восита деб қаралса,
иккинчи томондан – уламолар тарафидан умумисломий меъёрларни
маҳаллий аҳоли кундалик турмуш тарзи, одатдаги ҳуқуқ, ҳаёт билан
22
яқинлаштиришга қилинган ҳаракат деб баҳолаш ўринли бўлади. Шу боис,
айнан биз тилга олаётган фатволарни қиёсан ўрганиш Ўрта Осиёда
умумисломий ва маҳаллий меъёрларнинг ўзаро таъсир жараёнини очиб бера
олувчи қимматли манбалар бўла олади. Надоматлар бўлсинким, Ўрта Осиё
уламолар муҳитидан хабар берувчи бу асосий манбалар тадқиқотчилар
эътиборидан ҳанузгача четда қолиб келмоқда.
Муҳаммад б. ал-Ҳасан аш-Шайбоний (ваф. 189/804-05 й.)нинг
зоҳир
ар-ривойа
услубидаги бешта китоби Мовароуннаҳрда жуда машҳур бўлган;
бу китобларга XI-XII асрларда маҳаллий уламолар томонидан талайгина
шарҳлар битилган (ҳозирда бизга номлари маълум 41 шарҳдан 25 таси
мавжуд). Шарҳчи уламоларнинг мақсади мазҳаб меъёрларига маҳаллий
хусусиятларни акс эттирувчи фатволарни сингдириш эди. Таъкидлаш
жоизки, шу кунга қадар бу туркумдаги асарлар на нашр этилган, на
ўрганилган.
Мухталиф ар-ривойа
жанрида ёзилган рисолаларда имом-мужтаҳидлар
ўртасида фиқҳга оид қарама-қарши фикрлар муҳокама қилинади (15 та асар
аниқланди). Кейинчалик эса бу мунозаралар фақат ҳанафий мазҳаби доираси
билангина чекланган.
Фуру‘ ал-фиқҳ
масалаларини баён этувчи амалий қўлланмаларнинг ўзи
ҳам алоҳида туркумни ташкил этади, уларнинг юзага келишига бевосита
ҳанафийлар мазҳабининг тобора тараққий этиб бориши сабаб бўлган. Бу
туркумга кирувчи, мовароуннаҳрлик фақиҳлар томонидан яратилган 30 та
асарда мазҳаб меъёрлари янгидан тартибга солинади. Фиқҳ фанининг турли
йўналишлари бўйича яратилган 17 махсус қўлланма саккизинчи гуруҳга
жамланиб ўрганилди.
Ҳозирги давр тадқиқотчилари мовароуннаҳрлик фақиҳлар яратган
асарларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бунда қўлёзма асарлар
муаллифи ва номини белгилаш, муаллиф яшаган муҳит ва манфаатларини
ифода этган ижтимоий қатламни аниқлаш муҳимдир.
23
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, V/XI асргача бўлган даврда ижтимоий
аҳамиятга молик масалалар кўпроқ илоҳиёт доирасида ҳал қилинган бўлса,
V/XI асрдан бошлаб асосий эътибор мусулмон ҳуқуқшунослиги – фиқҳга
қаратилади.
Бобнинг тўртинчи бандида Ўрта Осиё ҳудудида яратилган – Марказий
Мовароуннаҳр шаҳарлари хусусида муҳим маълумотлар бера олувчи муайян
мавзуда ёзилган асарлар, эпиграфик ёдгорликлар, муқаддас жойлар
тавсифига бағишланган рисолалар, қўлёзма нусхалар ҳошияларига битилган
ёзувлар тўғрисида сўз юритилади.
Бирламчи манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳанафийларнинг
тарихий-биографик
қомуслари
УIII-XIII/XIV-XIX
асрлар
давомида
Мовароуннаҳр заминидан узоқда, асосан, Миср, Сурия ва Кичик Осиёда
яратилган. Улардаги Мовароуннаҳр ҳанафийлари хусусида сўз юритилган
қисм кўпроқ компилятив характерга эга бўлиб, бу маълумотлар муҳаддислар
биографик адабиётидан олинган. Ҳадис илмига хос бўлган техник хабарлар
фақиҳларни тавсифлашда ожизлик қилсаларда, айни пайтда улар
ҳанафийларнинг
бошқа
диний-ижтимоий
гуруҳлар
билан
ўзаро
муносабатлари хусусида қимматли маълумотлар бериши мумкин.
Зикр этилаётган бу икки турга мансуб биографик адабиётлардаги
бўшлиқни, ўз навбатида, бевосита ўша давр руҳини акс эттирувчи эпиграфик
ёдгорликлар, хусусан, қабртошлардаги битик(эпитафия)лар тўлдириб бера
олади. Бундан ташқари, мавзуни ёритишда IV-VIII/X-XIV асрларда
Мовароуннаҳрда
яратилган
қўлёзмаларнинг
ҳошияларидаги
турли
маълумотлар ҳам бизга қўл келди. Мазкур маълумотларни котиблар,
ўқувчилар, китоб соҳиблари қолдиришган.
Айниқса, уламоларнинг ўз қаламларига мансуб асарлари, хусусан,
уларнинг мунозарага оид қисмлари Самарқанд ва Бухорода кечган ижтимоий
жараёнларнинг туб моҳиятини очиб беришда катта аҳамиятга эга. Бундан
ташқари, шу пайтга қадар яхши ўрганилган деб баҳоланиб келинаётан
24
манбалардан ҳам, уларга янгича ёндошилиб, диссертация мавзусини
ёритишга хизмат қила оладиган фактлар топилди.
«II-IV/VII-X асрларда Бухоро ва Самарқанд шаҳар ҳаёти ва
ҳанафийлар»
деб номланган
иккинчи боб
да Марказий Мовароуннаҳрнинг
икки асосий бешиги бўлган мазкур шаҳарлардаги мусулмон жамоаларининг
шаклланиши ва тараққиёти ҳамда бу жараёнларда ҳанафийларнинг тутган
мавқелари батафсил ёритилади. Шунингдек, шаҳарлардаги ижтимоий-сиёсий
ҳаёт атрофлича таҳлил этилган.
Бобнинг «Шаҳар мусулмон жамоалари вужудга келишининг дастлабки
босқичлари» деб номланган биринчи бандида маҳаллий аҳолининг янги
ижтимоий муносабатлар шароитида исломга мослашуви муаммоси таҳлил
этилади. Шаҳарларда яшовчи ерли аҳолининг исломлашув жараёни
зиддиятга тўла бўлгани ҳолда бирмунча қийин кечган. Баъзи тадқиқотчилар
Умавийлар давлатини (41-132/661-749) «
дунёвийлашган араб подшоҳлиги
»
деб атайдилар. Жамиятда юқори мавқени эгаллаган араблар, табиийки, ўз
мақомларини йўқотгилари келмасди. Маҳаллий аҳолидан бирор кишининг
исломни қабул қилиши унинг янги жамият – мусулмон жамиятининг тенг
ҳуқуқли аъзосига айланишини билдирар эди. Шунинг учун араблар бу йўлда
турли сунъий ғовлар ярата бошладилар. Исломни қабул қилувчидан хатна
қилдириш (
ихтитон
), фарз амалларини сўзсиз бажариш, юксак ахлоқли
бўлиш, Қуръондан муайян сураларни ёддан билиш, масжид қуришда
биргаликда иштирок этиш ва бошқа шартлар талаб қилинар эди.
Исломни қабул қилганлар
жизйадан
озод қилиниши қоидаси қатор
ижтимоий-иқтисодий
муаммоларни
келтириб
чиқарди.
Маълумки,
Мовароуннаҳр араб истилосидан кейинги дастлабки ўн йилликларда солиқ
тизимида мустақил эди. Солиқни йиғиш мажбурияти маҳаллий ҳукмдорлар
қўлида эди. Ерли зодагонлар (
диҳқонлар
) бу ўлпонни жон бошига тақсим
қилар эдилар ва у шаклан
хирож
деб номланса-да, ғайридиндан олингани
учун
жизйа
ҳам ҳисобланарди. Бу нарса анча вақтгача кескин масала
саналиб, талайгина мунозараларга сабаб бўлган, лекин унинг ечими
25
маҳаллий мусулмонлар фойдасига ҳал бўлмагани боис, аҳён-аҳёнда халқ
қўзғолонларини ҳам келтириб чиқарган.
Иккинчи бобнинг «Мовароуннаҳрдаги маҳаллий мусулмон аҳолининг
ҳуқуқлари ва муржи’ийлар» деб аталган бандида ўлка тарихига оид энг
муҳим ҳодисалардан бири, яъни муржи’ийлар фаолияти таҳлил қилинади.
Маълумки, I/VII аср ўрталарида муржи’ийлар сиёсат майдонига кириб
келдилар. Улар араб бўлмаган ҳудудларда, хусусан, Шарқий Хуросон ва
Мовароуннаҳрда исломни янги қабул қилган маҳаллий халқ вакилларининг
араблар билан тенг ҳуқуқли бўла олишини тарғиб қилиш билан бирга уларни
Умавийлар томонидан ҳануз ундирилиб келинаётган
жизйадан
озод
қилишни талаб қилдилар. Тенглик масаласини кўтарган муржи’ийлар
жойлардаги ҳокимиятнинг бу борада сусткашлиги туфайли тез орада сиёсий
жиҳатдан катта мавқега эга бўла олдилар.
Муржи’ийлар фикрига кўра, инсоннинг шаклан динни қабул қилиши
ислом буюрган амалларни бажараяптими, йўқми, бундан қатъи назар, уни
мусулмон деб тан олиш учун кифоя қилади. Демакки, муржи’ийлик маълум
маънода исломлашувнинг илк паллаларида ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган бу мураккаб жараёнлар кечишини енгиллатиб берди
дейиш мумкин; бинобарин, бу жараёнларда ибодат, ақида ва руҳий жиҳатлар
ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Шу маънода Мовароуннаҳрдаги ерлик
мусулмонлар билан муржи’ийлар тақдири чамбарчас боғланиб кетди.
II/VIII асрда муржи’ийларнинг айнан
имон
ва
‘амалнинг
айри-айри
эканлиги ҳақидаги қарашлари бу ҳудудда ерли аҳолининг ҳеч бир
қийинчиликларсиз исломни қабул қилишларига, ва бу ўз навбатида, янги
шаклланаётган ислом жамиятида тенг ҳуқуқлиликка эришишларига қулай
шароит яратиб берди; улар гарчи араб тилини, қийин диний амалларни,
ўзларига буткул ёт муҳитни тўла англаб етмасалар-да, кейинчалик эса
ижтимоий-сиёсий мавқелари ва миллий-маданий қадриятларини сақлаб
қолишга муваффақ бўлдилар.
26
Муржи’ийлар ва ҳанафийларнинг диний қарашларидаги бевосита
алоқадорлик мавжуд ва бу бир неча тадқиқотларда ўз исботини топган.
Шундай қилиб, Абу Ҳанифанинг араб бўлмаган мусулмонларнинг тенг
ҳуқуқлиги учун ва уларнинг жамиятда камситилишларига қарши саъй-
ҳаракатлари туфайли эришган юқори обрўси, дастлаб, унинг илоҳиёт
борасидаги, кейинчалик эса, фиқҳий таълимотининг Шарқий Хуросон ва
Мовароуннаҳр ҳудудида тарқалишига кенг йўл очди.
Бобнинг «Бухоро ва Самарқандда илк ҳанафий жамоалари» деб
номланган учинчи бандида ушбу мазҳаб тарихининг Марказий
Мовароуннаҳр асосий шаҳарларидаги илк босқичи батафсил ўрганилади. Илк
ҳанафийлардан Абу Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий (ваф. 217/832 й.)нинг
ҳанафийликка оид таълимоти ўзига хос анъаналарга эга бўлиши билан бирга
унинг тарқалиш ҳудуди Бухоро билан чегараланган эди. Манбалардаги янги
маълумотлар бошқа бир ҳанафий олим Абу Бакр ал-Жузжоний (III/IX
аср)нинг фаолият доирасини аниқ белгилаб олишга имкон берди: унинг
асосий фаолияти Самарқанддаги «ал-Мурабба‘» работида кечган. Яна унинг
ўғли – Самарқандда фиқҳдан сабоқ берган – Абу ‘Абдуллоҳ б. Аби Бакр ал-
Жузжоний (IV/X аср боши) ҳақида ҳам маълумотлар бор. Манбаларда
самарқандлик таниқли уч фақиҳ: Абу Наср ал-‘Ийодий (ваф. тах. 277/890 й.),
Абу Мансур ал-Мотуридий ва Абу Наср Муҳаммад б. Аҳмад аз-Заҳабий ал-
Ҳаддодий (IV/X аср)лар фиқҳ соҳасида ундан таълим олганлари қайд
этилган. Абу Бакр, асосан, ғозийлар, ҳунармандлар ва тужжорлар орасида
фаолият юритган.
Ишимизда минтақавий мактаблардан янги шахсий мактабларга ўтиш
даврида (III/IX аср)
аҳл ал-ҳадис
оқими ҳал қилувчи роль ўйнаганлиги
таъкидланади. II/VIII аср ўрталарида вужудга келган бу ҳаракат йил сайин
кўпроқ куч тўплай бошлади. Бу оқим ўз фаолиятида муайян бир минтақавий
анъаналарга боғланиб қолмай, балки фақат Қуръон ва ҳадислардагина
тасдиғини топган ҳукмларнинг барча ерда бирдай ҳукмрон бўлишига асосий
эътиборни қаратган. Имом аш-Шофи‘ий (ваф. 204/820 й.) томонидан
27
Пайғамбар ҳадисларига мантиқий ёндошув усулларининг ишлаб чиқилиши
ҳадисларнинг илк жамо‘а (
умма
) амалиёти ҳақидаги саҳобалар ва тобеинлар
хабарларидан устуворлигини исботлади. Бу, ўз навбатида, маҳаллий
мусулмон жамоаларининг амалиётидан «Муқаддас ёзув»нинг юқори
эканлигини эътироф этишга олиб келди. Бу ҳолат ироқликлар орасида
тарқалган
аҳл ар-ра’й
– диний саволларни ақлга таяниб ечувчиларни қийин
аҳволга солиб қўйди. Бундай шароитда бирор далил келтиришда, табиийки,
саҳобалар, тобеинлар, ровийларнинг узундан-узоқ занжирини зикр этгандан
кўра, биргина аниқ шахс номига таяниб иш кўриш осонроқ кечади. Бир
вақтнинг ўзида, анъанавийлаштириш ва муҳаддислар услубларини
ўзлаштиришдек мураккаб жараён ҳам амалга ошади.
Ишнинг «Мовароуннаҳрда ҳанафийа мазҳабининг шаклланиши» деб
номланган бандида жуда кам ўрганилган масала, яъни ўлканинг икки
марказий шаҳарида ҳанафийа мазҳабининг шаклланиш жараёни тадқиқ
этилади. Чунончи, икки йирик уламо – Абу ‘Абдуллоҳ ал-Бухорий (ваф.
274/878 й.) ва Абу Бакр ал-Жузжонийларнинг фаолиятини бевосита
қиёслайдиган бўлсак, уларнинг ижтимоий мавқеида икки хиллик кўзга
ташланади: бири Бухорода катта нуфузга эга бўлиб, шаҳар ҳаётига фаол
аралашган бўлса, иккинчиси эса фаолиятини, асосан, самарқандлик ғозийлар,
зоҳидлар орасида олиб бориш билан чекланиб, ижтимоий соҳада суст
ҳаракат қилган. Ёхуд ал-Бухорий муҳаддис сифатида катта обрўга эга бўлса,
ал-Жузжоний ва унинг ўқувчилари – Абу Наср ал-‘Ийодий ва Абу Мансур
ал-Мотуридийнинг номлари
аҳл ал-ҳадис
вакиллари тузган мажмуаларга
киритилмаган, яъни улар
аҳл ар-ра’й
гуруҳига мансубдирлар. Аксинча,
олдинги авлод вакилларидан Абу Муқотил ас-Самарқандий (ваф. 208/823 й.)
ва унинг издошлари ўз даврида Самарқандда эски таълимотни ёйишга
интилганлар. Бироқ уларнинг фаолияти тузукроқ самара бермайди, шу боис
кейинги даврларда уларнинг номлари ҳанафийа тарихида иккинчи ўринларга
тушиб қолган.
28
Ал-Бухорий ва ал-Жузжоний қарашларини умумлаштирувчи ягона
жиҳат бор, у ҳам бўлса, ҳар иккала олим аш-Шайбоний асарларидаги диний
ҳуқуқга оид асосий қоидаларни тан олганлар. Демак, айтиш мумкинки, III/IX
аср ўрталарига келиб Бухоро ва Самарқандда, бир-биридан бутунлай айри
ҳолда, Ироқ мактаби вакиллари таъсирида шаклланган турли гуруҳлар
ўртасида ҳанафийа мазҳабига ўтиш жараёни юз беради. Бунда Абу
Ҳанифанинг тимсоли ҳамда аш-Шайбонийнинг асарлари муҳим ўрин
эгаллайди. Диний ҳуқуқнинг асосий меъёрлари жамланган ушбу олти китоб,
ўз навбатида, ҳанафий гуруҳларни бир-бири билан жипслаштирган.
Уламоларнинг кўпчилиги энди
аш-шайх
,
ал-имом
каби унвонлар билан бирга
ал-фақиҳ
номига ҳам эга бўла бошлайдилар.
Иккинчи бобнинг «Сомонийлар давлатида ҳанафийлар» деб номланган
бандида илк мусулмон сулолалари ҳукмронлиги даврида бевосита айни
ҳудуд билан боғлиқ бўлган ҳанафийлар мактаби вакилларининг ижтимоий-
сиёсий фаолиятлари ҳар томонлама таҳлил қилинади. Айтиш жоизки, Абу
Бакр ал-Жузжоний шогирдларининг ҳукумат билан ҳамкорликдаги фаолияти
унинг ўғли – Абу ‘Абдуллоҳ б. Аби Бакр ал-Жузжоний давриданоқ
бошланган эди. Манбаларда таъкидланишича, у билан Самарқанд ҳукмдори –
Исмо‘ил ас-Сомоний (279-295/892-907)нинг акаси –
амир
Абу Йа‘қуб Исҳоқ
б. Аҳмад ас-Сомоний (ваф. 301/914 йилдан кейин) орасида ўзаро илиқ
муносабат мавжуд бўлган
23
. Кунлардан бир кун ана шу амир уч нафар
фақиҳни ўз ҳузурига чорлаб, уларнинг ҳар бирига фақиҳларга тарқатиш учун
икки минг
мусаййабий дирҳам
дан тақдим этади. Одатда, амирлар уламоларга
экинзорлардан тушган даромаддан маблағ ажратар эдилар. Самарқанднинг
миршаббошиси (
соҳиб шурат
) Абу-л-Фадл ал-‘Аббос б. Маҳмуд б. ‘Абд ар-
Раҳмон (ваф. 321/933 й.) тилидан келтирилган ҳикоятга кўра, амир Наср б.
Аҳмад б. Асад шаҳар уламолари, лашкарбошилари ва шайхлари билан
23
Муҳаммад б. Иброҳим б. Ануш ал-Ҳасирий ал-Бухорий. ал-Ҳови фи-л-фатово. –
Истанбул. – Сулаймонийа кутубхонаси. – «Hekimoğlu Ali Paşa» фонди. – Қўлёзма № 402. –
В. 276
б
.
29
учрашган чоғида ҳайрия пулларини (
сакк)
ўзининг экинзорларидан тушган
маблағдан берар, эвазига ўз ҳақига дуо қилишларини сўрар эди
24
. Мазкур
фактлар Мовароуннаҳр ҳаётида тубдан кечган ўзгаришлардан дарак берарди.
Диссертацияда ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида шаҳарликлар
нуфузининг орта бориши натижасида етакчи ҳанафий фақиҳларнинг шахсий
мавқеи ҳам мустаҳкамланиб борганлиги кўрсатилади. Улар борган сари
шаҳарнинг юқори доираларига кўпроқ сингиб бордилар. Масалан, IV/X аср
ўрталарида яшаган олим Абу Ҳафс ас-Сағир амирга кучли таъсир ўтказа
олгани тарихдан маълум. Унинг амир ҳузурида «ўз одами»га айлангани Абу
Ҳафс ас-Сағирга ҳанафийларнинг душманларига қарши курашишда давлат
девонидан фойдаланиш имконини берди. Айни пайтда кўпгина ҳанафийлар
ҳукумат мансабларига тайинлана бошладилар: айтайлик, йирик олим ал-
Ҳоким аш-Шаҳид (ваф. 334/945 й.) вазир лавозимини эгаллаган бўлса,
‘Абдуллоҳ ас-Субазмуний Сомонийларга таълим бергани учун «
Устоз
»
фахрли номига сазовор бўлади. Исмо‘ил ас-Сомоний, лашкарбоши ал-Фо’иқ
ал-Хосса ал-Андалусий (ваф. 389/999 й.)лар унинг номидан ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳанафийларнинг яна бир машҳур вакили Абу Бакр Муҳаммад б.
ал-Фадл ал-Бухорий (ваф. 370/981 й.)
муҳтасиб
вазифасига тайин қилинган
эди. Умуман олганда, бу пайтга келиб Машриқда фақиҳлар бошқарувчи
кучга айланиб борадилар – улар
маликлар
даражасигача кўтариладилар
25
.
Кундалик турмуш, амалиёт ҳанафий мазҳаби таълимотини муайян
тизимга солишни тақозо қилар эди. Мовароуннаҳр бу борада ўзига хос
хусусиятларга эга эди. Бағдоддан фарқли ўлароқ, бу ерда кўпроқ аш-
Шайбонийнинг асарларига таяниб иш кўрилар эди. Машҳур фақиҳлардан ал-
Ҳоким аш-Шаҳид аш-Шайбонийнинг «ал-Жоми‘ ас-сағир», «ал-Жоми‘ ал-
кабир» ва бошқа асарларидаги қайтариқларни бирмунча қисқартириб ҳамда
услубини бир оз ўзгартириб, ўзининг «ал-Кофи» номли янги асарини
24
Нажм ад-дин ‘Умар б. Муҳаммад б. Аҳмад ан-Насафий. ал-Қанд фи зикр ‘уламо’
Самарқанд / Йусуф ал-Ходи нашри. – Теҳрон: Ойина-йи мирос, 1420/1999. – Б. 587-588.
25
ал-Муқаддасий
Китоб аҳсан ат-тақосим фи ма‘рифат ал-ақолим. Descriptio Imperii
Moslemici autore Al-Moqaddasi // Bibliotheca Geographorum Arabicorum. Т. 3 / M.J. de Goeje
нашри. – Лейден: Brill, 1906. – Б. 260.
30
яратадики, бу китоб кейинги авлод ҳанафий фақиҳлари томонидан
қадрланиб, дастуриламал даражасига кўтарилди. Ушбу олим, бундан
ташқари, яна бир катта ишга қўл урган: у «ал-Амоли» ва «ан-Наводир»
китобларининг 300
жуз’ини
таҳлил қилиб ва булар асосида яратилган
ўзининг «Китоб ал-мунтақо» асарида мазҳабнинг иккинчи даражадаги
масалалари (
масо’ил ғайр зоҳир ар-ривойа
)ни тўплайди. Шарқда
ҳанафийларнинг «Эркин танлов даври» (
ихтийор
даври – 400/1009-10
йилгача) Бағдоддагидан кўра анча узоқ давом этди, бу даврда фатво чиқариш
ҳуқуқига эга ҳар бир муфтий ўзи мустақил ижтиҳод
(ижтиҳод ва-тахриж)
қилишга ҳақли саналарди. X асрда Балх мактаби вакили Абу-л-Лайс ал-
Фақиҳ ас-Самарқандий биринчилардан бўлиб мазҳабнинг учинчи даражали
масалаларини
(фатово, навозил, воқи‘от, ҳаводис
) бир ерга жамлаб, унга
«Китоб ан-навозил» деб ном берди. Унга балхлик 21 нафар фақиҳнинг
фатволари киритилди.
Қарматларга қарши бошланган кураш вақт ўтиши билан деярли барча
ўзгача фикрловчи гуруҳларга ҳам йўналтирилди. 332/943 йилги фожиадан
сўнг – қармат-исмо‘илийлар яширин фирқа сифатида фаолият юрита
бошладилар. Шундай бир зиддиятли шароитда
аҳл ас-сунна ва-л-жамо‘анинг
вужудга келишига қулай шароит яратилди. Қарматларнинг таъқиб остига
олиниши, бир томондан, ҳукумат учун ўз сиёсий душманларидан ўч олишда
қулай имконият яратган бўлса, мослашувчи кайфиятдаги туркум уламолар
учун ўз ғоявий рақибларидан қутулишларида қўл келди. Шундай тарихий
шароитда ҳокимиятга содиқлик тамойилига асосланган ал-Ийодийанинг
фаолиятини ҳам айни шу мезонда баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сомонийлар ҳокимлигининг сўнгги йилларида «ўзгача фикрловчи» барча
қадарийа
,
му‘тазила
ва бошқа оқимларга тегишли уламолар ҳукумат
томонидан йўқотилади. Фақат
аҳл ас-сунна ва-л-жамо‘а
доирасидаги
ҳанафийлар эркин ҳаракат қилишлари мумкин эди. Шу боис, Самарқанд
«аҳл
ал-жамо‘а ва-с-сунна
шаҳри» деган ном олди. Энди уламонинг иш
фаолиятини белгилашда сиёсий тизимга содиқлик, ҳукуматга садоқат асосий
31
мезонга айланди. Кейинги авлод уламолари ҳаёти, ижоди ва фаолияти мана
шундай муҳитда кечди.
III/IX аср бошланишиданоқ уламолар орасида
асҳоб ал-ҳадис
оқимининг мавқеи кучайиб борди. Улар аҳоли наздида уламо сифатида
эътироф этилган илк ҳанафийлар қадрини ерга уришга ва ўзларини диний
илмлар ягона вакиллари қилиб кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Тахминан
III/IX аср ўрталарига келиб аввал Бухорода, сўнгра Самарқандда (Абу Бакр
ал-Жузжоний шогирдлари) илк ҳанафийларнинг бирлашуви содир бўлади. Бу
иттифоқ Абу Ҳанифа номи атрофида уюшган ироқий тарздаги тарқоқ
уламоларнинг бирлашуви эди. Абу Ҳанифанинг диний-ҳуқуқий соҳадаги
қарашлари, ўз навбатида, шогирди аш-Шайбонийнинг
зоҳир ар-ривойа
туркумидаги асарларида ўз аксини топди.
Шаҳарларда маҳаллий аҳоли
миқдорининг муттасил ўсиб бориши,
уларнинг иқтисодий ва ижтимоий мавқеларининг ортиши билан баробар
омма пешволари ҳисобланган ҳанафий уламоларнинг ҳам мавқелари
мустаҳкамланиб борди. Айниқса, 332/943 йилда Бухорода ҳанафийларнинг
фаол иштироки билан қармат-исмоилийлар қўзғолони бостирилгач, уларнинг
нуфузи яна ҳам ошди. Ҳанафий уламолар томонидан
ас-Савод ал-а‘зам
–
ақидалар тизими ишлаб чиқилди, ўзга фикрлиликнинг барча кўриниши
қонундан ташқари деб белгиланди.
Шу даврда тиллар масаласи ҳукумат сиёсатининг негизги
муаммоларидан бири эди, чунки бўлиниш араб ва маҳаллий тиллар орасида
содир бўлган эди. Ҳанафийлар бошчилигида муҳим ғоявий аҳамиятга эга
бўлган китоблар араб тилидан – кейинчалик кўп тилли турли этник
қатламлардан иборат бўлган мазкур ҳудуд учун ягона
lingua franсaга
айланган – форс тилига таржима қилинди. Шунингдек, исломлашув жараёни
билан бир пайтда, Мовароуннаҳр халқлари маданиятида эронлашув
унсурлари ҳам кўзга ташланади.
Тадқиқотнинг мазкур бобида Сомонийлар давлати тобора инқирозга юз
тутаётган бир пайтда, ҳанафийлар ақидаси илоҳиёт рамзидан кўра кўпроқ
32
ҳукуматга содиқликни ифодаловчи
(ал-‘Ийодийа)
сиёсий шиорга айланиб
бораётгани кўрсатилган. Илоҳиёт илми билан шуғулланиш хавфли бўлиб
қолди ва, бу ўз навбатида, Мовароуннаҳрда илоҳиёт илмининг вақтинча
сусайишига олиб келди.
Диссертациянинг
Учинчи боби «Қорахонийлар даврида ҳанафийлар
ва шаҳар жамоалари (IV-VII аср бошлари/XI-XIII аср бошлари)»
деб
номланиб, мазкур даврда ҳанафий уламоларнинг роли ва фаолиятини
муфассал тадқиқ қилишга бағишланган. Сомонийлар салтанатининг
парчаланиб кетиши натижасида унинг бир қисми – Мовароуннаҳр
Қорахонийларга тобе бўлган бўлса, бошқа қисми – Хуросон Ғазнавийларга
тегди. Бунинг оқибатида Мовароуннаҳрнинг Хуросон билан алоқалари
нисбатан сустлашди. Кейинчалик ўлка алоҳида давлатга айланди. Бу даврда
этник гуруҳларнинг Марказий Осиёнинг ички ўлкаларидан Ғарбга, мусулмон
оламининг марказий ҳудудларига қўзғалиши ҳам юз бера бошлади.
Мазкур бобнинг «Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий тузум» деб
аталган биринчи банди тадқиқ этилаётган давр сиёсий тузуми масалалари
таҳлилига қаратилган. Қарийб икки асрлик вақт мобайнида Мовароуннаҳрда
ҳокимиятнинг тез-тез алмашиниб туриши хон салтанати заифлашувининг
асосий сабабларидан бири бўлди. Бу, ўз навбатида, саройдаги турли ҳарбий
гуруҳларнинг кучайишига олиб келди. Мазкур ҳарбий гуруҳлар
раҳбарларининг кўплари ҳокимият учун курашда чет элликлар мададига кўз
тиккан эди. Ишнинг мазкур бобида шаҳарларнинг маҳаллий аҳолиси билан
боғлиқ бўлган ғозийлар кўнгилли бўлим бошлиқлари таъсирининг
ортганлиги кўрсатилади. Тез-тез ғалаёнлар бўлиб турадиган даврда халқ
оммаси (
авомм, ра‘ийа
)нинг роли ортади. Уларга имомлар ва уламолар
бошчилик қилдилар. Мовароуннаҳр миқёсида Самарқанд марказ сифатида
олдинги ўринга чиқди, Бухоро эса пойтахт мақомини йўқота бошлади.
Зиёлилар ва амалдорлар тоифасининг аксари Бухорони тарк этдилар. Бу
ҳолат, табиийки, мазкур шаҳар ижтимоий ҳаётида иқтисодий, маънавий
муаммолар туғилишига олиб келди.
33
Бу даврда Мовароуннаҳр ва Марказий Осиёнинг – мусулмон
адабиётида
«Ароди ат-турк»
(
«Туркистон», «турклар ерлари»
маъносида)
номини олган – ички ҳудудлари орасидаги алоқа кучая боради. Мазкур
жараёнлар Ғарбий Қорахонийларнинг пойтахтига айланиб улгурган
Самарқанд ҳаётига катта таъсир ўтказади.
Иброҳим Тамғочхон Мовароуннаҳрда ўзига хос ички тартиб ўрнатади:
элнинг хавфсизлиги, шахс ва мулкнинг дахлсизлиги, тижорат ва пул
муомаласи эркинлигини таъминлашга эришади. Чунончи, у марказлашган
давлат қурмаган бўлса-да, ўзига тобе ҳукмдорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини
қатъий чеклаб қўйган эди.
Диний соҳада Қорахонийларнинг ғарбий шаҳобчаси мўътадил сиёсат
олиб боришни маъқул кўрди. Маълумки, V/XI асрда ҳокимият тепасига
келган барча турк сулолалари (Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар)
имкон қадар суннийлик ёхуд Бағдод халифалиги каби ислом диний-сиёсий
институтлари билан тил топишишга уринганлар. Сунний бўлмаган, хусусан,
исмоилий гуруҳлар тазйиққа олинган. Салжуқийлар ва Қорахитойларнинг
мустамлака сиёсати хон ҳокимиятининг заифлашуви ва шаҳар жамоалари
мавқеининг кучайишига олиб келган.
Учинчи
бобнинг
«Қорахонийлар
диний
сиёсати»
бандида
шаҳарлардаги ижтимоий-сиёсий вазият дин пешволари фаолияти билан
боғлиқ ҳолда таҳлил қилинади. Маълумки, кўп йиллар мобайнида шаҳар
аҳолиси ва ҳукумат вакиллари ўртасида давом этиб келган зиддиятлар, охир-
оқибат, икки ўртада ихтилоф чиқишига олиб келди. Дастлабки низо Бухорода
содир бўлди, зеро, бу пайтда пойтахт мақомини йўқотган шаҳар қийин
аҳволни бошдан кечираётган эди. Манбаларга кўра, Иброҳим Тамғочхон
фақиҳлардан бемаслаҳат ҳеч қачон янги солиқ жорий қилмаган. Афтидан,
маълум вақтгача хоннинг шаҳарликлар билан муносабати яхши бўлган.
Айнан унинг даврида Мовароуннаҳр тарихида илк бор ҳанафий
уламоларнинг биргаликдаги чиқишини кузатиш мумкин. Ҳанафийларнинг
пешвоси
(ра’ис ал-ҳанафийа)
‘Абд ал-‘Азиз б. Аҳмад ал-Ҳалво’ий/Ҳалвоний
34
(ваф. 448/1056-57 й.) илк бор «Шамс ал-а’имма» лақаб номига эга бўлди
26
.
Ал-Ҳалвонийдан кейин бухоролик олимлар занжиридаги кўпустозлилик
қисқаради: шаҳарнинг кўзга кўринган олимлари унинг ўқувчиларига
айланадилар. Унинг шогирди ва вориси Шамс ал-а’имма ас-Сарахсий ҳам
ижтимоий ҳаётда худди устози сингари фаол иштирок этади.
Айни вақтда Қорахонийларнинг Самарқанддаги маҳаллий уламоларга
нисбатан тутган сиёсатидаги ўзига хослик намоён бўла бошлади. Шулардан
бири ҳукумат расмий диний лавозимларга илгаридан Қорахонийлар
тасарруфида бўлган туркистонлик уламоларнинг тайин этилиши эди. Мазкур
уламолар доимо ўз муносабатларида самарқандлик олимлар фаолиятига бир
оз эҳтиёткорлик билан ёндошганлар. Масалан, Самарқанд қозиси
туркистонлик Аҳмад б. Мансур ал-Исфижобий оламдан ўтгач, унинг
қаламига мансуб бир сандиқ фатволарни топишади: уларда самарқандлик
муфтийлар йўл қўйган хатолар кўрсатилиб, ўрнига тўғри тузатишлар
киритилган янги фатволар таклиф қилинган эди. Бироқ бу киши тириклигида
уларни ошкор қилишга журъат этмаган. Бундан ташқари, бу гуруҳга мансуб
уламолар, одатда, хорижий муаллифлар асарларини шарҳлар эдилар: Аҳмад
б. Мансур ал-Исфижобий «Мухтасар ал-Кархий»га, ‘Али б. Муҳаммад ал-
Исфижобий «Мухтасар ат-Таҳовий»га шарҳ ёзсалар, Баҳо’ ад-дин Абу-л-
Ма‘оли Муҳаммад б. Аҳмад ал-Исфижобий «Зод ал-фуқаҳо’ фи шарҳ
Мухтасар ал-Қудурий»ни тузади.
Наср б. Иброҳим (460-472/1068-1080) отаси Тамғочхондан фарқли
ўлароқ, кучли диний сиёсат юритади. Унинг ўзи, аввало, диний уламо
сифатида ном чиқаришга ҳаракат қилган. Чунончи, ўз ҳуснихати билан
китоблар кўчирган, Дор ал-жузжонийада талабаларга ҳадислардан сабоқ
берган, бухоролик фақиҳлар пешвосига зид равишда, «Шамс ал-Мулк»
унвонига мушарраф бўлган. Наср б. Иброҳим ўз сиёсатига қарши чиққан
уламоларни беаёв жазолар эди. Хондан биринчи бўлиб жабр кўрган киши
26
Муминов А. Шамс ал-а’имма // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь. – М.: Издательская фирма «Восточная литература» РАН,
2001. – Вып. 3. – Б. 120-121.
35
мисгарлар оиласидан чиққан Бухоро фақиҳларидан Исмо‘ил б. Аҳмад б.
Исҳоқ б. Шис ал-Во’илий ас-Саффор ал-Бухорий (461/1068-69 йилда
ўлдирилган) эди. Унинг ўлимига «ҳоқонга қандай йўл тутишни маслаҳат
қилмоқчи бўлгани» сабаб бўлди.
Абу-л-Йуср ал-Паздавий, Фахр ал-ислом ал-Паздавий ва Абу-л-Му‘ин
ан-Насафий каби машҳур олимларнинг пойтахт Самарқандга кўчиб
ўтишлари ҳанафийа таълимоти ривожланишининг йўналишларини сезиларли
даражада
ўзгартирди.
Улар
шофи‘ий-аш‘арийларнинг
ҳанафийлар
таълимотига қарши қаратилган фаолиятини фош қилишда жонбозлик
кўрсатдилар. Мазкур уламоларнинг Самарқанддаги фаолиятларининг муҳим
йўналиши Абу Мансур ал-Мотуридийнинг «Китоб ат-тавҳид», «Китоб ат-
та’вилот» асарларида баён этилган таълимотини тартибга солиш ҳамда ёйиш,
умуман Мотуридийа каломини бутун ҳанафийа мазҳаби таълимотига
айлантириш эди. Шу даврдан бошлаб ал-Мотуридий тимсоли улуғлана
бошланди: у энди «Тўғри йўлдаги имом» (
Имом ал-ҳудо
) ва «Икки мазҳаб
дарғаси»га (
Қудват ал-фариқайн
, яъни ҳанафийлар ва шофи‘ийлар) айланди.
Олимнинг Чокардиза мозоридаги қабри устига қабртош қўйилди. X асрда
яшаган илоҳиётчилар ал-Ҳаким ас-Самарқандий, Абу-л-Ҳасан ар-
Рустуфағний, Абу Салама ас-Самарқандий ва бошқаларга ҳам шундай иззат-
икром кўрсатилди. Қабристоннинг ўзи шаҳардаги ҳурматга сазовор уламолар
кўмиладиган «муқаддас жой»га айлана борди.
Салжуқийларнинг
Мовароуннаҳрда
мамлакатни
«қўғирчоқ
амалдорлар» воситасида бошқариш сиёсати ҳокимиятнинг заифлашувига
олиб
келди.
Бундай
шароитда,
табиийки,
қуролланган
халқ
кўнгиллиларининг сони ортиб бориши, фуқароларнинг маълум қисмининг
сиёсатга тобора тортилиши кузатилади. Шунга биноан, айни шаҳар аҳолиси
вакиллари бўлган фақиҳларнинг роли ҳам орта борди. Улар орасида саййид
Абу Шужо‘ Муҳаммад б. Аҳмад б. Ҳамза ал-‘Алавий (ваф. 466/1073-74
йилдан сўнг) оиласи катта обрўга эга эди. Бу оиланинг уч авлод вакиллари
36
Самарқандда етакчи уламо-сиёсатчилар бўлганлар. Буларнинг фаолияти
ишимизда батафсил кўриб чиқилган.
Тадқиқотнинг «Бухорода Садрлар сулоласининг фаолияти» бандида
бошқарув тизими диний арбоблар – Садрлар қўлига ўтган муҳим тарихий
давр кўриб чиқилади. Албатта, бу пайтда ҳам ҳарбий ҳокимият Салжуқийлар
тасарруфида бўлиб, бу ҳукмдорлар «
амир
» унвонига эга эдилар. Манбаларда
Садрларнинг қай йўсинда уламолар доирасидан дунёвий ҳукмдорлар
даражасига кўтарилиб қолганлари ҳақида материаллар жуда оз. Фақат,
шуниси маълумки, Бухорода ҳам бошқа мусулмон шаҳарларида бўлгани каби
ўз-ўзини бошқариш органлари йўқ эди. Ҳаётнинг барча жабҳалари,
жумладан, тижорат ишларигача давлат томонидан бошқарилар ва назоратга
олинган эди. Агар шундай ҳолатда Садрлар дунёвий давлат вакилларига
айлансалар, у ҳолда шариат меъёрларини ҳаётга татбиқ этмоқлари лозим эди.
Фиқҳ меъёрларига кўра, мусулмон савдогардан эҳтиёжмандлар учун молнинг
2,5 фоизи миқдорида закот олиниши керак, закот тўплаш ва харжлаш
ишларини, ўз навбатида, давлат маъмурлари эмас, балки қози ёхуд
жамоанинг бирор вакили бажарар эди.
Садрлар Бухорода, тахминан, Сиккат ад-диҳқон (Ку-йи Диҳқон)
мавзесида кутубхона –
Хизонат ал-кутубни
ташкил этганлар. Садрлар
фаолиятига бухоролик уламоларнинг муносабати турлича эди. Улар
фаолиятини тан олмаганлар сирасига Саффорийлар, Заҳир ад-дин ал-
Марғиноний (ваф. 506/1112 й.), Ифтихор ад-дин ал-Бухорий (ваф. 542/1147
й.)лар оилалари ва Мажд ал-а’имма ас-Сурхакатийни киритиш мумкин.
Садрларни Бухородан сиқиб чиқариш узоқ муддат давом этади. Бухоро
Хоразмшоҳ томонидан ишғол этилгач, Хоразмга олиб кетилган Садр ўрнига
хуросонлик ҳанафий фақиҳ Мажд ад-дин Мас‘уд б. Солиҳ ал-Фаровий
(615/1218-19 й. атрофида ўлдирилган)
хатиб
этиб тайин этилади. Бухоро
уламолари пешвоси сифатида фаолият юритган сўнгги Садр ўрнини Садр аш-
шари‘а ал-Маҳбубий (ваф. 630/1232-33 й.) оиласи вакили Маҳмуд Торобий
қўзғолони кўтарилган 636/1238 йилда эгаллаган эди.
37
Шундай қилиб, марказий ҳокимият мавқеининг пасайиши Бухоро
ижтимоий ҳаётида вақтинча Садрлар ролининг ортишига олиб келди.
«Мовароуннаҳр шаҳарларида диний гуруҳлар рақобати» деб номланган
ишимизнинг навбатдаги бандида турли уламо гуруҳлари ва сулолалари
жамият ҳаётига кўпроқ таъсир ўтказиш борасида олиб борган курашлари акс
эттирилади. Бу даврда уламолар таркибида таркидунё қилиб, ҳаётини
Аллоҳга бағишлаган алоҳида гуруҳ – зоҳидлар бор эди. Илк паллада улар
работларда кун кечиришган. Мазкур диний-мистик гуруҳлар ичида
ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаолроғи карромийлар эди. Карромийлар имон
масаласида жуда чуқурлашдилар: инсонни мўъмин деб санаш учун унинг тил
билан қилган иқрори
(ал-иқрор би-л-лисон)
етарли, дейдилар. Мовароуннаҳр
ҳанафийларининг катта қисми зоҳидликнинг ҳаддан ташқари шаклларига
қарши чиқадилар. Зоҳидлар орасида бу даврга келиб икки йўналиш:
ҳакимлар
ва
музаккирлар
ажралиб турарди. Булардан биринчиси учун
суфийлар ҳар доим интиладиган
ҳикмат
– ‘
илм ал-ботин
муҳим бўлса,
музаккирлар берилажак жазо ва мукофотлар хусусида огоҳлантирдилар.
Улар диндаги ҳар бир амалда бирор ҳикмат бор деб, буларни кундалик
ҳаётда учрайдиган воқеалар, урф-одатлар, ривоятлар мисолида тушунтириб,
одамларга исломни сингдиришга ҳаракат қилдилар. Улар омма олдида
чиқишлар уюштириб, саволларга маҳаллий халқ тилида жавоб берардилар.
Ҳанафийлар (асосан, ҳунармандлар ва тожирлар қатлами) эса, билъакс,
тижорат ва ҳунармандчиликнигина ҳалол тирикчилик қилиш манбаи санаб,
моддий жиҳатдан тўкислик уларга ҳаёт ташвишларини унутиб, дин ҳақида
фикрлашга имкон беради, деб ҳисобладилар. Улар тижорат ва
ҳунармандчилик билан шуғулланишни диний мажбурият даражасига
кўтардилар.
Ҳанафий фақиҳларга кўп томондан яқин бўлган зоҳидлардан фарқли
ўлароқ,
аҳл ал-ҳадис аҳл ар-ра’й
вакилларига нисбатан салбий муносабатда
эди. Мовароуннаҳрдаги илк фақиҳлар уламоларнинг жипслашган гуруҳи
бўлса,
аҳл ал-ҳадис
ҳали янги, ёш куч эди. Шубҳасиз,
аҳл ал-ҳадис
38
Мовароуннаҳрга – Ироқда бор кучи билан
муржи’ийларни
исломий жамоа
(
уммат ал-ислом
) орасидан суриб чиқаришга қаратилган фаолияти билан –
ҳанафийлар учун нохуш муҳитни олиб кирди.
Аҳл ал-ҳадис
нисбатан
бирмунча фаол ва танқидчи гуруҳ эди, бу ҳолат уларнинг ижтимоий-сиёсий
қарашларида акс этади. Айрим тадқиқотчилар
аҳл ал-ҳадис
деганда, фақат
шофи‘ийларни англаб, хатога йўл қўядилар. Манбаларга қараганда,
Мовароуннаҳрда шофи‘ийлар озчиликни ташкил этган. Ҳанафийлар ва
шофи‘ийлар мунозараларидаги асосий баҳслар –
қибланинг
йўналиши, май
ичиш мумкинлиги ва шунга ўхшаш масалалар устида кечарди.
Аҳл
ал-ҳадис
билан
олиб
борилган
қизғин
мунозаралар
Мовароуннаҳрда ҳанафийа таълимотининг кейинги тараққиётига катта
таъсир ўтказди. Бунда қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
иснодлар
тузилади,
имло’
сабоқлари ўтилади,
матн ривойати
меъёрга айланади. Кейинроқ Ўрта
Осиё шаҳарлари ижтимоий ҳаётига
аҳл ал-ҳадис
нинг таъсири қатор
сабабларга кўра камаяди. Булар мусулмон олами марказий ҳудудлари билан
савдо алоқаларининг сусайиши туфайли улар ижтимоий негизининг
заифлашуви, Сомонийлар давлатининг таназзулга учраши, шунингдек,
ҳанафийлар орасида ҳадис илмининг тараққиёти ва шунга ўхшаш жиҳатлар.
Шофи‘ийларнинг фаоллиги Х асрда фақат Туркистоннинг Шош, Илоқ, Тароз
каби марказларида ва Бухоронинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган
минтақаларида (
савод)
кузатилади.
Муҳаддисларнинг кўпи савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи бой
кишилар эди, шунга кўра ҳадис ўрганиш иштиёқида бошқа мусулмон
ўлкаларига ҳам бамайлихотир сафар қила олардилар. Фақиҳлар эса, одатда,
ўз шаҳарларида муқим яшаганлар. Албатта, ҳаж сафари – бундан мустасно.
Муҳаддислар, айниқса, Хуросон ва Ироқдан Мовароуннаҳрга келувчи
савдогарлар орасида кўп эди.
Демак, Бухоро ва Самарқандда фаолият юритган кўплаб мактаб ва
йўналишларнинг вакиллари шаҳар аҳолисининг турли табақаларидан келиб
чиққан эдилар:
зуҳд аҳли
кўпроқ кам таъминланган қатламга тегишли бўлса,
39
ҳанафийлар кўпроқ – ўрта қатламдан,
аҳл ал-ҳадис
вакиллари ўзига тўқ
оилалардан эди. Қайси табақага мансуб эканлигига қараб, ўз навбатида,
уларнинг ижтимоий фаолияти ҳам шу қатлам манфаатини ҳимоя қилишга
йўналтирилган эди. Бу манфаат диний мавзуга оид масалаларни ҳал
қилишда, қай йўсинда бўлмасин, барибир ўз ифодасини топар эди.
«Ҳанафийларнинг илмий фаолияти» деб номланган учинчи бобнинг
мазкур бандида уламоларнинг илмий фаолияти ҳамда асарлари атрофлича
таҳлил қилинади. Мовароуннаҳр ҳанафийларининг Хуросон шофи‘ийлари
билан ғоявий баҳслари мазкур мазҳаб вакилларининг асарларидаги асосий
йўналишни белгилаб берди.
IV/X асрда самарқандлик фақиҳларнинг
ал-Жузжонийа
деб аталган
машҳур таълимоти
ал-Мотуридийа
номи билан қайтадан тиклана бошланди.
Бу йўналишда ёзилган асарлар қанчалик кўп бўлмасин, Мовароуннаҳрдаги
каломнинг
кейинги тараққиётида оқсаш кузатилади. Зеро, буни диний
баҳслар доирасининг борган сари шаҳар ҳаётидан узилиб боргани билан
изоҳлаш мумкин. Ҳатто, бирмунча кейинги даврларда яратилган асарларда
хурофий урф-одатлар, ирим-сирим масалалари муҳокамаси мавжудлигининг
шоҳиди бўламиз.
Усул ал-фиқҳ
бобида олдинги даврда бўлмаган фаолликни кузатиш
мумкин. Мовароуннаҳрда
усул ал-фиқҳ
йўналишида ёзилган дастлабки
асарлар, шубҳасиз, фиқҳ борасида назарий изланишлар содир бўлганлигини,
унинг янги тараққиёт палласига кирганлигини билдиради. Фиқҳ илмининг
тадрижий тараққиётини ўрганишда, унинг муайян ҳудуд шарт-шароитларига
мослашувини тадқиқ қилишда ўша даврда чиқарилган
фатволарнинг
ўзига
хос ўрни бор. Сўзсиз, фиқҳий меъёрлар ҳам ўзгариб боради. Берилаётган
фатволар
асносида фиқҳ илмига моҳиятан янги бўлган диний-ҳуқуқий
аҳамиятга молик фикрлар киритилади. Одатда,
фатво
амалга киргач, унинг
таъсири
шарҳ
китобларига ўтади ва ундан сўнг эса янги
амалий
қўлланмаларга
(
матн
) қоида тарзида киритилади. Бу нарсалар, ўз навбатида,
оқибатда
усул ал-фиқҳга
оид асарларда ўз аксини топади.
40
Маҳаллий
фатволарни
ҳанафийликка сингдиришда
зоҳир ар-ривойа
туркумидаги асарларга ёзилган
шарҳлар
катта аҳамият касб этган. Ҳозирги
пайтда бу жанрда ёзилган 40 дан ортиқ манба қайд қилинган, уларнинг
аксари ҳануз илмий муомалага ҳам киритилмаган.
Ҳанафийликда амалиётга доир ҳуқуқий саволларни ечишда диалектика
услубини биринчи бўлиб Абу Зайд ад-Дабусий ўзининг «Та’сис ан-назар» ва
«Китоб ал-асрор фи-л-усул ва-л-фуру‘» асарларида қўллаган. У ‘
илм ал-
хилоф
билан ‘
илм ал-фиқҳ
ўртасидаги боғланишни «Тақвим ал-адилла»
асарида исботлаб бера олгани учун фиқҳ илми доирасидаги ‘
илм ал-хилоф
асосчиси деб эътироф этилади. Фиқҳнинг имомлар ўртасида ихтилофга сабаб
бўлган саволларини ечиш ва амалиётда қўллашга йўналтирилган соҳаси
фанда
«‘илм ал-хилофийот» (ёхуд «мухталиф ар-ривойа»)
деб номланади.
Ҳанафийа тараққиётида
мутун
жанрида битилган амалий қўлланмалар
ҳам алоҳида диққатга сазовордир. Шу жиҳатдан ‘Ало’ ад-дин ас-
Самарқандийнинг «Туҳфат ал-фуқаҳо’», Абу-л-Қосим Муҳаммад ас-
Самарқандийнинг «ал-Фиқҳ ан-нофи‘», Бурҳон ад-дин ал-Марғинонийнинг
«ал-Ҳидойа», Абу-л-Баракот ан-Насафийнинг «Канз ад-дақо’иқ» асарлари
муҳим манбалар ҳисобланади.
III/IX асрдан бошлаб, мусулмон оламининг шимолий-шарқида
уламоларнинг ўзигагина хос илмий салоҳияти, минтақавий маънавий муҳит
шакллана бошлади. Айниқса, 400-600 ҳижрий йиллар оралиғида ёзилган
асарларда ана шу ҳудудга хосликни кўриш мумкин. Бу тадқиқотлар ўша давр
мусулмон адабиёти тарихини ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур
илмий-адабий муҳит асарларини ўрганиш ҳамда ушбу маънавий
бойликларни бошқа ислом ўлкаларига тарқалишида мовароуннаҳрлик
ҳанафийлар бир неча авлодларининг бетакрор ҳиссалари бор.
Бобнинг «Мовароуннаҳр мактаби анъаналарининг Яқин Шарқ
мамлакатларида тарқалиши» номли олтинчи бандида фиқиҳлар ҳижрати
масалалари ёритилган. Маълумки, V-VI/XI-XII асрларга келиб ши‘алар
сулоласидан
Фотимийлар
(297-567/909-1171)нинг
узоқ
муддатли
41
ҳукмронлиги ва олиб борган сиёсатидан сўнг Сурия ва Мисрда ҳанафийлик
инқирозга учради. Бағдодда эса ҳанафийларнинг кўзга кўринган вакиллари,
бир томондан, му‘тазилийларга хос қарашлари туфайли қаттиқ танқидга
учраган бўлса, яна бошқа тарафдан,
аҳл ал-ҳадис
, даставвал уларнинг ўнг
қаноти – ҳанбалийлар томонидан тазйиққа олиндилар ва натижада
ўзларининг жамиятдаги аввалги куч ва таъсирларини йўқотдилар.
Салжуқийлар, ўз навбатида, истило қилинган мамлакатларда суннийлик
мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат юргизар экан, энг аввало,
ўзларининг сиёсий мақсадлари, яъни рақибларини, биринчи навбатда,
ши‘аларни заифлаштиришни кўзладилар. Мазкур вазифаларни амалга
ошириш учун улар Хуросон ва Мовароуннаҳрдан уламоларни таклиф қила
бошладилар ва ўз мақсадларига эришдилар ҳам: мовароуннаҳрлик
ҳанафийлар Яқин Шарқ мамлакатларида суннийликнинг мустаҳкам
ўрнашишида беқиёс хизмат қилдилар, ши‘алар мавқеига путур етказдилар.
Айни пайтда, бу минтақада ҳанафийликнинг янги кўриниши: мотуридийа
каломи ва ҳанафий фиқҳининг Мовароуннаҳр уламолари томонидан қайта
ишланган шакли ёйила бошлади. Шуни таъкидлаш жоизки, мўғуллар
истилосига қадар Бухоро ва Самарқандни тарк этган олимларнинг аксарияти
асли Бухоро ёки Самарқанд заминига мансуб эмасдилар, улар, асосан, Балх,
Ҳирот, Кошғарда туғилиб-ўсган, бироқ Мовароуннаҳр шаҳарларида диний
таълим олгандилар.
Шундай қилиб, ҳанафий фақиҳлар, бир тарафдан, –
аҳл ал-ҳадис,
шофи‘ийлар каби диний гуруҳлар, иккинчи томондан, зоҳидлар билан олиб
борилган кескин зиддиятли курашларда охир-оқибат ғолиб чиқдилар. Бунда
уларнинг шаҳарда истиқомат қилувчи турли табақаларга мансуб аҳоли билан
мустаҳкам алоқалари ва уларнинг туб манфаатларини изчил ҳимоя
қилишлари қўл келди. Мовароуннаҳрда беқарорлик ҳукм сурган бир паллада
шаҳар аҳлининг қўллаб-қувватлаши ўлароқ, фақиҳлар жамиятдаги етакчи
ижтимоий-маънавий кучга айландилар. Ҳанафий-уламолар ерли халқ урф-
одатларини камситмаганлари учун ҳам маҳаллий шароитга тез мослашиб
42
кетдилар. Бу, ўз навбатида, фиқҳ илми тараққиётига катта таъсир ўтказди.
Хуросон шофи‘ийлари билан ғоявий баҳслар ва бошқа оқимлар билан
рақобат ҳам, албатта, беиз кетмади, бу мунозаралар ҳанафийлар ижодининг
гуллаб-яшнашига ва Мовароуннаҳрнинг бутун ҳанафий оламининг илмий-
интеллектуал марказига айланишига омил бўлди.
«Мўғуллар даврида шаҳарлар инқирози шароитида ҳанафий
уламолар»
деб
номланган
диссертациянинг
тўртинчи
бобида
Мовароуннаҳрда уламолар диний-ижтимоий мавқеининг пасайиш ҳолатлари,
диний фанлар соҳасидаги турғунлик ва унинг сабаблари тадқиқ қилинади. Бу
жараён бевосита ижтимоий тизимдаги ўзгаришлар ва уламоларнинг ундаги
ўрни билан боғлиқлиги таъкидланади.
Бобнинг «Янги ижтимоий-сиёсий тузум шароитида Марказий
Мовароуннаҳр шаҳарлари» номли биринчи бандида мўғул босқинининг Ўрта
Осиё шаҳарлари ҳаётига таъсири икки жиҳатдан: истило асносида
шаҳарларнинг вайрон этилиши ҳамда мўғуллар ички сиёсати натижасида
янги ижтимоий-сиёсий тизимга ўтиш билан характерланади. Ўрта Осиёда
мўғуллар ҳокимиятининг ўрнатилиши бу минтақанинг бутунлай янги
бошқарув усулига ўтганлигини англатади. У эски – мўғуллар давригача
бўлган – араблар сиёсий бошчилигида шаклланган, аввалдан мавжуд бўлган
маҳаллий бошқарув усулининг баъзиларини ўзига сингдирган тизимдан
тубдан фарқ қилар эди. Шундай қилиб, ‘Аббосийлар томонидан асос
солинган – кейинчалик Тоҳирийлар ва Сомонийлар даврида гуллаган –
шарқона ислом сиёсий тизими емирилган эди.
Ишимизнинг ушбу бандида аста-секин мўғул ҳукмдорлари Ўрта
Осиёдаги бошқа туркий ва турк-мўғул сулолалари билан биргаликда
суннийликнинг ҳанафийа мазҳабига ўтганлари ёритилган. Асосий қатлами
суннийликка эътиқод қилувчи шаҳар ва қишлоқнинг маҳаллий аҳолиси
мўғуллар даврида турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолди. Суннийлик,
суфийлик ва ‘Али тарафдорлари ҳаракатларининг бу хилдаги қоришмаси, ўз
навбатида, мўғулларнинг зулмига, уларнинг ҳукуматининг диний ва
43
ижтимоий-иқтисодий сиёсатига қарши қаратилган норозилик эди. Мўғул
ҳукмдорларининг шаҳар аҳолиси ҳаётини бошқариши жуда қийинчилик
билан кечди. Мўғуллар империясининг асосчиси Чингизхон сиёсий
қурилишни фақат ғолиб кўчманчиларнинг маданий халқлар устидан
ҳукмронлиги деб тушунар эди. Натижада, ижтимоий-сиёсий ҳаётда шаҳарлар
ролининг пасайиши, кейинчалик «
чиғатойлар
» номи билан танилган
кўчманчи халқлар (турклар, турк-мўғуллар)нинг
мавқеи кучайиб бориши
содир
бўлди.
Мазкур
кўчманчилар
орасидаги
«
чекка
ҳудуд
»
руҳонийларининг обрўйи баланд эди. Натижада Бухоро ва Самарқандда
ҳанафийларнинг ижтимоий-сиёсий нуфузига путур етди. Шунга қарамай, бу
даврда умумислом миқёсида уларнинг илмий салоҳияти ва эътибори юқори
баҳоланар эди.
«Бухоро ва Самарқандда ҳанафий уламолар фаолияти» деб номланган
ишнинг бандида мўғуллар даврида Мовароуннаҳрдаги ижтимоий
муносабатлар ва уламоларнинг ундаги ўрни масаласи тадқиқ қилинади. Бу
пайтга келиб, Бухородаги турли гуруҳларга мансуб уламоларнинг ижтимоий-
маънавий соҳадаги фаолиятлари сустлашган эди. Садрларнинг бир қисми
Муҳаммад хоразмшоҳ даврида йўқ қилинган бўлса, уламоларнинг Самарқанд
шаҳобчаси заиф эди. Қўзғолон йўлбошчиси Маҳмуд Торобий 636/1238 йили,
Бухоро уламоларига Садрлар ўрнига раҳбар этиб Садр аш-шари‘а ал-
Маҳбубийни тайин қилди. Бошқа гуруҳ пешвоси Шамс ал-а’имма ал-
Кардарий (ваф. 644/1242 й.) эса умрининг охиригача ўз масжидида
талабаларга сабоқ берди. Зеро, Бухоро уламоларининг ундан кейинги етакчи
фақиҳлари Ҳамид ад-дин ар-Ромуший (ваф. 666/1267-68 й.) ва Ҳофиз ад-дин
ал-Бухорий (ваф. 693/1294 й.)лар бевосита ал-Кардарийнинг шогирдлари эди.
Буларнинг кўп қиррали фаолиятлари ишимизда кенг ёритилган.
Самарқандда эса Бурҳон ад-дин ал-Марғиноний сулоласи ҳануз ўз
таъсир кучини сақлаб қолган эди. Сулола вакиллари қарийб тўрт асрлик вақт
мобайнида (906/1500 йилга қадар) Самарқандда
шайх ал-ислом
вазифасини
эгаллаб турдилар. Айни давр тарихига назар ташланса, Бухорода Сайф ад-
44
дин ал-Бохарзий (ваф. 659/1261 й.) фаолияти катта қизиқиш уйғотади.
Чунончи, бу кунга қадар у Бухорода кубравийа шайхи сифатида машҳур
бўлса, бизнинг янги топган манбаларимиз ушбу зотни нафақат суфий шайх,
балки ҳанафий фақиҳ ҳам эканлигини исботлайди.
Шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳанафий уламолар нуфузининг
пасайиши фиқҳ илмининг кейинги ҳолатига салбий таъсирини ўтказмай
қолмади. Бу ҳолат ижтимоий-сиёсий ҳаётга оид
фатволар
чиқариш, араб
тилида оригинал илмий асарлар яратиш, диний ривоятларнинг нуфузли
занжирлар (
иснодлар
) орқали узатилишининг кескин камайишида
кузатилади. Бундан ташқари фиқҳга оид қўлланмалар эса эндиликда кўпроқ
форс тилида яратила бошланди.
Тадқиқотнинг «Бухоро ва Самарқанднинг Марказий Осиёдаги бошқа
илмий марказлар билан алоқаси» деб номланган бандида Мовароуннаҳрнинг
турли вилоятларида диний илмларнинг тарқалиш жараёни таҳлил этилади.
Бухоро ва Самарқандда мўғуллар ҳукмронлиги даври қийинчиликлари,
хусусан, 1270-йиллардаги инқироз кўпгина етук олимларнинг бу шаҳарларни
тарк этишга ва Хоразм, Термиз, Хуросон каби ўлкаларга кўчиб кетишга
мажбур этди. Бухоро ва Самарқанд шаҳри турғунлик шароитга тушиб қолган
бир даврда Марказий Осиёда Журжонийа (Хоразм), Ўш (Фарғона), Сарой
(Олтин Ўрда) каби маҳаллий ҳанафий марказлар олдинги ўринларга кўтарила
бошлади. VII-VIII/XIII-XIV асрларда Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган
Сайрам, Фороб, Зарнуқ, Иқон, Сулхон, Ўзганд, Арқуқ, Сиғноқ, Барчинканд
(Барчинлиғкент), Жанд каби шаҳарларда ҳанафийларнинг илмий фаолияти
анча жонланди. Шунингдек, Олтин Ўрда ҳанафийларининг саъй-
ҳаракатлари, ўз навбатида, Ҳожжи-Тархон, Қрим ва Волга бўйи ҳудудларига
Мовароуннаҳр мактаби анъананаларини олиб кирди.
Бобнинг мазкур бандида аниқ мисоллар орқали юқорида зикр этилган
минтақавий марказлар ривожи тасодифий ва вақтинчалик ҳодиса эканлиги
кўрсатилади. Зеро, улар Бухоро ва Самарқанддаги ҳанафийликнинг инқирози
туфайлигина назарга тушиб қолган эдилар. Маълум муддатдан сўнг бу икки
45
шаҳар Марказий Осиё ҳудудида фиқҳ илми йирик маркази сифатида яна ўз
мақеини қайта тиклашга муваффақ бўлди.
Ишимизнинг «Фақиҳларнинг Мовароуннаҳрдан Яқин Шарққа кўчиши»
деб аталган банди Мовароуннаҳрда яшайдиган аксар зиёлиларнинг бошқа
мамлакатларга кўчиши сабабларини ҳар томонлама ўрганишга бағишланади.
Ижтимоий келиб чиқишидан асли турк-мўғулларга бориб тақалувчи Яқин
Шарқ мамлакатлари ҳукмдорлари ўз қўл остидаги ерларда суннийлик
мавқеини мустаҳкамлаш йўлидан борар эканлар, табиийки, юқори малакали
уламоларга муҳтож эдилар. Бундай эҳтиёж, ўз навбатида, Машриқдан,
хусусан, Мовароуннаҳрдан таклиф қилинган ҳанафийлар ҳисобига
қондирилди. Мовароуннаҳрлик ҳанафийлар Яқин Шарқ мамлакатларида ўз
мазҳабларининг анъаналарини тарқатиш ҳамда ташвиқот қилишда астойдил
жонбозлик қилдилар. Мазкур фақиҳларнинг VII-VIII/XIII-XIV асрларда
Бағдод, Ҳалаб, Дамашқ, Қоҳира ва Кичик Осиё шаҳарларидаги
фаолиятларини тадқиқ қилиш ғоят муҳим масала. Зеро, ана шундай фақиҳлар
қаламига мансуб, ҳозирда Туркия кутубхоналари фондларида сақланаётган
кўплаб ноёб қўлёзмалар юқоридаги фикримизга далил бўла олади.
Ҳанафийа вакилларининг Яқин Шарқ мамлакатларига кўчиб ўтиши
бир неча асрга чўзилиб кетди. Буни ўша давлатлардаги юқори малакали
фақиҳларга бўлган талаб, шунингдек, Мовароуннаҳрдаги таназзул ҳолати
билан изоҳлаш мумкин. Улар фаолиятининг самараси ўлароқ Сурия, Миср ва
‘Усмонийлар салтанатида янги ҳанафийа мактабларига пойдевор қурилди.
Тўртинчи бобнинг сўнгги хотима сифатида ёзилган банди
«Ҳанафийликнинг Мовароуннаҳрдаги тақдири» деб номланиб, унда
мўғуллардан кейинги даврларда Ўрта Осиёда диний фанлар ҳолати ҳақида
батафсил сўз юритилади. Бу бўлим шуниси билан ҳам аҳамиятлики, унда
ҳанафийликнинг Ўрта Осиёда XX асрга қадар сақланиб қолган шаклини
аниқлашга ҳаракат қилинади ва, маълум маънода, бўлажак тадқиқотларга
замин яратилади.
46
Суннийликнинг мўғуллар истилосидан кейинги қайта юксалиш даври
Темурийлардан Шоҳрух ҳукмронлик даврига тўғри келади; бу пайтда давлат
пойтахти Самарқанддан Ҳиротга кўчирилади. Бу, бир томондан, Шоҳрух
томонидан 813/1410-11 йилда Ҳиротда қурилган мадрасалар, хусусан,
Ҳиротдаги мадраса-ҳонақоҳ фаолияти билан боғлиқ эди. Ушбу давр калом
соҳасида Мотуридийа ва Аш‘арийа қарашларининг қоришуви ва бирлашуви
билан характерланади.
Фуру‘ ал-фиқҳда
фаннинг бошқа тармоқлари торайиб,
амалиётга доир қўлланмалар ёйила боради; муфассал асарлар ўрнига энди
кичик ҳажмли дарслик-қўлланмалар яратила бошланади. Ровийлар занжири
ва асарлар рўйхатига қаралса, олий диний таълимнинг шаклланишида шу
давр уламолари: ҳанафийа ва шофи‘ийа мазҳаблари бўйича мутахассис Са‘д
ад-дин ат-Тафтозоний (ваф. 792/1390 й.), фалсафа билимдони, ҳанафий олим
ас-Саййид аш-Шариф ал-Журжоний (ваф. 816/1413 й.), Сирож ад-дин ‘Умар
б. ‘Али ал-Қазвиний (ваф. 745/1344 й.), Адуд ад-дин ал-Ижий (ваф. 756/1355
й.), Хожа Муҳаммад Порсо (ваф. 822/1420 й.), Шамс ад-дин ал-Жазарий
(ваф. 833/1429 й.)лар ҳал қилувчи роль ўйнаганлар.
Бурҳон ад-дин ал-Марғинонийнинг «ал-Ҳидойа»си бу пайтда икки йўл,
бири – Бухорода ал-Маҳбубий оиласи аъзолари воситасида Хожа Муҳаммад
Порсо
ривойатида
, иккинчиси – Самарқандда хоразмлик олим Жалол ад-дин
ал-Гурлоний (VIII/XIV аср) воситасида ‘Абд ал-Аввал ал-Бурҳоний (ваф.
813/1410-11 йилдан кейин)
ривойатидагина
сақланиб қолган. Умуман, фиқҳ
илмида мукаммал илмий асарлар ўрнини оммавий ўқув қўлланмалари
эгаллай бошлади. Бундай қўлланмалар сирасига ал-Маҳбубий қаламига
мансуб «Виқойат ар-ривойа», ‘Убайдуллоҳ б. Мас‘уд ал-Маҳбубий (ваф.
747/1346 й.) томонидан яратилган «Шарҳ ал-виқойа», «ан-Нуқойа»,
Лутфуллоҳ ан-Насафий ( ваф. 750/1349-50 й. атрофида) ёзган «Фиқҳ ал-
Кайдоний» асарларини киритиш мумкин. Ҳозирги замон қўлёзма фондлари
таркиби шуни кўрсатадики, мазкур даврда шаклланган мадраса тизимидаги
фиқҳга оид дарслик ва қўлланмалар мажмуининг XX аср бошларигача
деярли жиддий ўзгаришсиз сақланиб қолган.
47
Шундай қилиб, ҳанафийлар, шофи‘ийлар ва
аҳл ал-ҳадиснинг
нуқтаи
назарларининг яқинлашуви ва бирлашуви уларнинг барчаси учун бирдай
хавфли паллада кечди. «Авлиё» қиёфали шайхларнинг ўз диний
амалиётларини мумтоз тасаввуф меросидан фойдаланган ҳолда назарий
жиҳатдан асослашга бўлган ҳаракати айни шу даврга хосдир. Жумладан,
Нақшбандийа тариқатининг шаклланиши бунга яққол мисолдир. Шундай
қилиб, суфийлар узоқ муддатга аҳолининг, айниқса, шаҳарликларнинг
ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳақиқий пешволарга айландилар.
Диссертациянинг хотима
қисмида тадқиқотдан келиб чиққан
натижалар умумлаштирилади ва муаллифнинг хулосалари берилади.
Уларни қуйидагича баён этиш мумкин:
Ҳанафий уламоларнинг Мовароуннаҳр шаҳарларида яшовчи ерли халқ
ҳаётига узоқ давом этган ва муваффақиятли таъсирини уларнинг илк
мусулмон диний-сиёсий ҳаракати – муржи’ийларнинг бевосита давомчилари
эканликлари билан изоҳлаш ўринли. Чунончи, Бухорода ислом тарқалаётган
илк паллаларда араб истилочилари қай йўл билан билан бўлмасин, ўз
имтиёзларини сақлашга маҳаллий аҳолининг ҳуқуқлари доирасини чеклаш
орқали ҳаракат қилганлар. Ҳанафийлар ҳам худди муржи’ийлар сингари янги
шаклланаётган ислом жамиятида маҳаллий омма билан арабларнинг тенг
ҳуқуқли эканликлари шиори билан чиқдилар. Мусулмон жамоасида
маҳаллий аҳолининг ҳиссаси ошиб борган сари уларнинг пешволари ҳанафий
уламоларнинг таъсир доираси ҳам кучайиб борди. Кейинчалик ҳам
ҳанафийларнинг расмий доиралар олдида ерли мусулмонлар манфаатларини
ҳимоя қилувчи оқим сифатидаги фаолиятида бу хусусият сақланиб қолди.
Ҳанафий фақиҳларнинг шаҳар аҳолиси ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий
мавқеларини диний шиорлар остида ҳимоя этиши ислом ягона динга айлана
бораётган шароитда қонуний шаклга эга бўлди. Мовароуннаҳр тарихида
ҳанафий уламолар кўп ҳолларда шаҳар аҳолиси билан ҳукумат ўртасида
воситачи вазифасини бажарганлар.
48
III-IV/IX-X асрларда Бухорода зоҳидлар ва ‘обидлар, Самарқандда –
ал-Жузжонийа гуруҳлари мавжуд бўлиб, улар шаҳарнинг кам таъминланган
аҳоли қатламларига кўпроқ таъсир ўтказа олган. Бу гуруҳлар вакиллари
маҳаллий аҳоли маданий қадриятлари ва диний тажрибасига яқин мавқеда
турганлар. Улар, масалан, ислом асосларини изоҳлашда ерлик омма учун
тушунарли бўлган тил ва тимсолларни қўллашар, қадим авлиёлар,
пайғамбарлар тарихидан ривоятлар келтирар эдилар. Ўрта табақага мансуб
аҳоли (тижоратчилар, ҳунармандлар) орасида Абу Ҳафс ал-Бухорий
(Бухорода) ва ал-‘Ийодийа (Самарқандда) издошларининг нуфузи баланд
эди.
V/XI асрнинг ўрталаригача Бухоро ва Самарқандда маҳаллий ҳанафий
жамоалар
мустақил
ривожланганлар.
Бундан
кейинги
даврда
Мовароуннаҳрда бу икки ҳанафий марказ анъаналарининг ўзаро яқинлашув
жараёнлари кузатилади.
Бухоро маҳаллалари жамоалари раҳбарларининг бирлашиши
натижасида VI/XI асрда ҳанафий уламолар пешвоси институти пайдо бўлди.
У Қорахонийлар султонининг
«Шамс ал-Мулк»
(«Салтанат қуёши»)
унвонидан фарқли ўлароқ
«Шамс ал-а’имма»
(«Имомлар қуёши») деган
фахрий ном олади.
Шамс ал-а’имма
халқ орасида диний илмлар билимдони
сифатида диний масалалардан ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммоларни
баҳс этишда фойдаланиб, жамоат арбобига айланди.
Давлат арбоблари уламоларни моддий ва маънавий рағбатлантириш,
расмий вазифаларга тайинлаш, айрим гуруҳ фаолиятларини таъқиб остига
олиш, ҳанафийлар мухолифлари –
аҳл ал-ҳадис
ва шофи‘ийларга ён босиш
каби турли йўллар билан бу муҳитга таъсир ўтказар эди. Илк Қорахонийлар
пойтахт Самарқандда Мовароуннаҳрнинг бошқа ҳудудларидан чақирилган
ҳанафий уламоларни расмий вазифаларга тайинлаш йўли билан маҳаллий
уламолар нуфузини бартараф этишга интилганлар. Бу борадаги сермаҳсул
тадбир уламоларнинг янги авлодини мақсадга мувофиқ тарзда тарбиялаш
49
учун давлат томонидан мадрасалар қуриш ва таълим тизимини
такомиллаштириш бўлиб чиқди.
Ҳукмрон
сулолалар
ўз
ҳокимиятини
ҳар
томонлама
муқаддаслаштиришга уринар эди: ҳокимлар аҳоли наздида муҳим саналган
диний маросимларда иштирок этишар, айримлари ҳатто уламо унвонини
олишга ҳаракат қилишар, ўзларининг олий насабдан эканликлари ҳақида
ривоят-хабарлар тарқатишар эди.
Бой маданий анъаналарга эга бўлган шаҳар жамоаларининг қўллаб-
қувватлаши билан ҳанафий уламолар Ўрта Осиё мусулмон маданиятини
шакллантиришда фаол иштирок этдилар. Бунда Яқин Шарқ маданиятига хос
умумисломий унсурлар билан маҳаллий анъаналар уйғунлашуви рўй берди.
VII/XIII асрга қадар исломнинг Бухоро ва Самарқандда шаклланган аниқ
формасини тадқиқ этишда мазкур минтақа уламолари қаламига мансуб
асарлар, хусусан, диний меъёрларни миллий-маҳаллий маданият ва
воқеликка имкон қадар боғлаш йўлида ҳанафий фақиҳлар томонидан
чиқарилган
фатволар
алоҳида аҳамият касб этади.
Мовароуннаҳр ҳанафийларининг илмий анъаналарида икки турғунлик
даври кузатилади: III/IХ асрнинг иккинчи ярми ва IV/X аср охири-V/XI
асрнинг бошлари. Бу даврда
аҳл ал-ҳадис
билан бўлган мунозаралар
ҳанафийа таълимотининг анъанавийлашувида ҳал қилувчи мезон бўлди.
Кейинчалик Хуросондаги шофи‘ийлар ва аш‘арийлар билан зиддият ушбу
мазҳаб таълимотининг барча йўналишларидаги тараққиётни белгилаб берди.
Ташқи сиёсий кучларнинг Мовароуннаҳрни эгаллашга қаратилган
курашлари ва бунинг натижасида марказий ҳукуматнинг заифлашуви Бухоро
ва Самарқандда муайян уламолар гуруҳлари – Садрлар ва Саййидлар таъсир
доирасининг кучайишига олиб келди. Улар турли сиёсий гуруҳлар орасидаги
зиддиятлардан ўз мақсадларида фойдаланиб, юқори ижтимоий-сиёсий
мавқега эришдилар.
Марказий Осиёда мўғуллар ҳукмронлигининг ўрнатилиши (618-
771/1220-1370) эски жамиятдан бутунлай янги ижтимоий-сиёсий тартиб –
50
кўчманчилар тизимига ўтишни билдиради. Бундай шароит арабларнинг
сиёсий
устуворлиги
негизида
шакллана
бошлаган
ижтимоий
муносабатларнинг кундан-кунга заифлашувига, ҳанафий уламоларнинг
мамлакат ижтимоий-сиёсий жараёнларига кўрсатаётган таъсирининг
сусайишига олиб келди.
Ҳанафийлар ижтимоий мавқеининг заифлашуви, ўз навбатида,
уларнинг илмий салоҳиятлари савиясига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди.
Даставвал, чиқарилаётган
фатволарнинг
сони қисқарди, кейинчалик эса
фатво
тўпламлари ва оригинал асарлар тузиш камайди, нуфузли олим
дарслари (
имло’)
ўрнини оддий кўчирмачилик эгаллай бошлади. Маҳаллий
фиқҳ мактаблари фаолиятининг VII-VIII/XIII-XIV асрларда юз берган
заифлашуви тез орада фиқҳнинг ижтимоий ҳаётнинг нозик жиҳатларини ҳис
этувчи илм соҳасидан оддий схоластикага айланиб қолишига олиб келди.
Вужудга келган янги шароитларда эса аввалдан кўчманчилар орасида
кучли мавқега эга бўлган «
чекка ҳудуд
» руҳонийларининг, халқ орасида
«авлиё» саналган шайхларнинг обрўси оша борди. Вақт ўтиши билан янги
уламолар амалиётини анъаналаштиришга эҳтиёж туғила бошлади. Бунинг
учун энг қулай шакл сифатида тасаввуф таълимоти қўл келди. Шаҳардаги
тарқоқ ижтимоий табақалар – косиблар, майда ҳунармандлар ва бошқа кичик
ижтимоий гуруҳлар янги шаклланаётган суфий тариқатлар пешволарининг
ижтимоий-диний фаолиятида ўз манфаатлари ифодасини кўра бошладилар.
Кейинги даврда гарчанд фақиҳлар қози,
шайх ал-ислом
лавозимларига
тайин қилинсалар ёхуд мадрасаларда сабоқ беришда давом этсалар-да,
ижтимоий соҳада анча суст эдилар, зеро, эндиликда фиқҳ масалаларини ечиш
у қадар ижтимоий аҳамиятга эга бўлмай қолди. Энди ҳатто
шари‘ат
меъёрларига риоя қилишни ҳокимлардан талаб қилиш фақиҳларнинг эмас,
балки шаҳарда каттагина обрў-эътибор қозонишга улгурган тариқат
шайхлари зиммасига тушди.
Юқоридагилар Бухоро ва Самарқанд ҳанафий фақиҳларнинг фаолияти ва
илмий меросини атрофлича ўрганиш мазкур шаҳарларнинг ижтимоий
51
тарихини қайта тиклаш учун фойдали заминдир, деган хулоса чиқаришга
асос бўлади. Узоқ вақт давомида, бир ёқлама ёндашувдан келиб чиққан
ҳолда, диний деб ҳисобланиб келинган маҳаллий манбаларнинг катта бир
қисмини илмий муомалага киритиш, уларни комплекс тадқиқ қилиш
Мовароуннаҳр тарихига истиқлолга қадар «ташқаридан» берилган баҳолар
ўрнига «ичдан туриб» назар ташлаш имконини беради.
Диссертация мавзуси бўйича муаллифнинг чоп этилган ишлари:
а) монография ва китоблар
1.
Сафи ад-Дин Орын Кoйлаки. Насаб-нама. – Туркестан: «Мура»
(«Мерос») нашриёти, 1992. – Б. 4-8, 24-33.
2.
Каталог арабографических рукописей музея-заповедника “Азрет-Султан”
в городe Tуркестан. Туркестан: «Мура» («Мерос») нашриёти, 1997. – 139
б.
3.
Schaibanidische Grabinschriften. Herausgegeben von Baxtiyor Babadjanov,
Ashirbek Muminov, Jürgen Paul. – Wiesbaden: Dr. Ludwig Reichert Verlag,
1997. – Б. 10-26, 63-85, 128-148.
4.
Краткий каталог суфийских произведений XVIII-XX вв. из собрания
Института востоковедения Академии наук Республики Узбекистан им.
ал-Беруни / Ред. коллегия: Б. Бабаджанов, А. Кремер, Ю. Пауль. –
Berlin: Das Arabische Buch, 2000. – Б. 150-181.
5.
Каталог суфийских произведений XVIII-XX вв. из собраний Института
Востоковедения им. Абу Райхана ал-Бируни Академии Наук
Республики Узбекистан // Verzeichnis der orientalischen Handschriften in
Deutschland. Supplementband 37 / Herausgeber Jürgen Paul. – Stuttgart:
Franz Steiner Verlag, 2002. – Б. 3-7, 309-358.
б) илмий журнал ва тўпламларда нашр этилган мақолалар
6.
Мовароуннаµр фиқҳ мактаби тарихига оид бир манба //
“Шарқшунослик”. – 1992. – № 3. – Б. 52-57.
7.
Yeseviyye Tarikatının Doğushu hakkında // Yedi Iklim. Sanat, kultur,
edebiyat dergisi. – Istanbul. –1993. – № 42. – Б. 10-13.
8.
Яссавия: илдиз ва манбалар // “Фан ва турмуш”. – 1993. – № 9-10. – Б.
18-21.
52
9.
Новые направления в изучении истории братства йасавийа //
Общественные науки в Узбекистане. – 1993. – № 11-12. – Б. 34-38.
10.
Mubeyyidiyye-Yaseviyye Alakası Hakkında // Bir Turk dunyası
incelemeleri dergisi. – Istanbul. – 1994. – № 1.– Б. 115-123.
11.
Имом-и Аъзам Абу Ҳанифа // Мулоқот. – 1994. – № 7-8. – Б. 37-40.
12.
О происхождении братства йасавийа // Ислам и проблемы
межцивилизационных взаимодействий. – М.: Общество «Нур», 1994. –
Б. 219-231.
13.
Mubeyyidiyye-Yeseviyye alakası hakkında // Yesevi. – Istanbul. – 1994. –
№ 4. – Б. 44-45.
14.
Veneration of Holy Sites of the Mid-Sirdar’ya Valley: Continuity and
Transformation // Muslim Culture in Russia and Central Asia from the 18
th
to the Early 20
th
Centuries / Herausgegeben von M. Kemper, A. von
Kügelgen, D. Yermakov. – Berlin: Klaus Schwarz Verlag, 1996. – Б. 355-
367.
15.
Святые места в Центральной Азии (Взаимодействие общеисламских и
местных элементов) // Маяк Востока. – 1996. – № 1-2.
– Б. 14-21.
16.
Ясауийа бастаулары // Ясауи тағылымы. – Туркестан: «Мура»
(«Мерос») нашриёти, 1996. – Б. 22-30.
17.
The Fund of Arabographic Manuscripts in the Museum-Trust “Az.ret-
Sult,a-n” in the City of Turkestan // Manuscripta Orientalia. International
Journal for Oriental Manuscript Research. – 1997. – № 3. – Б. 39-41.
18.
Центральная Азия // Ислам на территории бывшей Российской
империи. Энциклопедический словарь. – М.: Издательская фирма
“Восточная литература” РАН, 1998. – Вып. 1. – Б. 102-105.
19.
Die Qožas. Arabische Genealogien in Kasachstan // Muslim Culture in
Russia and Central Asia from the 18
th
to the Early 20
th
Centuries. Vol. 2:
Inter-Regional and Inter-Ethnic Relations / Edited by A. von Kügelgen, M.
Kemper, A. Frank. – Berlin: Klaus Schwarz Verlag, 1998. – Б. 193-209.
20.
Fiches №№ 246-251 // Nouvelles des Manuscrits du Moyen-Orient &
FiMMOD. – Париж. – 1998. – № 7. – Фишлар 246-251.
21.
Fonds nationaux et collections privées de manuscrits en écriture arabe de
l’Ouzbékistan // Cahiers d’Asie centrale. – 1999. – № 7: Patrimoine
53
manuscrit et vie intellectuelle de l’Asie centrale islamique / Sous la direction
d’Ashirbek Muminov, Francis Richard et Maria Szuppe. – Б. 17-38.
22.
Мовароуннаµр уламолари: Ҳанафийлар // Шарқшунослик. – 1999. – №
9. – Б. 40-44.
23.
Традиционные и современные религиозно-теологические школы в
Центральной Азии // Центральная Азия и Кавказ. – 1999. – № 4 (5). – Б.
77-83.
24.
Дамулла // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь. – М., 1999. – Вып. 2. – Б. 28-29.
25.
Коран Байсунгура // Ислам на территории бывшей Российской
империи. Энциклопедический словарь. – М., 1999. – Вып. 2. – Б. 50.
26.
Traditional and Modern Religious-Theological Schools in Central Asia //
Political Islam and Conflicts in Russia and Central Asia / Edited by L.
Jonson and M. Esenov. – Stockholm: The Swedish Institute of International
Affairs, 1999. – Б. 101-111.
27.
Fiches №№ 301-307 // Nouvelles des Manuscrits du Moyen-Orient &
FiMMOD. – Париж. – 2000. – № 9. – Фишлар 301-307.
28.
Die Erzählung eines Qožas über die Islamisierung der Länder, die dem
Kokander Khanat unterstehen // Muslim Culture in Russia and Central Asia.
Vol. 3 : Arabic, Persian and Turkic Manusripts (15th-19th Centuries) /
Edited by Anke von Kügelgen, Aširbek Muminov, Michael Kemper. –
Berlin: Klaus Schwarz Verlag, 2000. – Б. 385-428.
29.
Мовароуннаµр µанафий фи³µи // Имом ал-Бухорий сабо³лари. – 2001. –
№ 1. – Б. 88-91.
30.
‘Абд ар-Рахим-баб // Ислам на территории бывшей Российской
империи. Энциклопедический словарь. – М., 2001. – Вып. 3. – Б. 5.
31.
Арслан-баб // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь. – М., 2001. – Вып. 3. – Б. 15.
32.
Исхак-баб // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь. – М., 2001. – Вып. 3. – Б. 45.
33.
Исхидж-баб // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь. – М., 2001. – Вып. 3. – Б. 45-46.
34.
Мухаммад Парса // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь. – М., 2001. – Вып. 3. – Б. 72-73.
54
35.
Шамс ал-а’имма // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь. – М., 2001. – Вып. 3. – Б. 120-121.
36.
Le rôle et la place des juristes hanafites dans la vie urbaine de Boukhara et
de Samarcande entre le XI
e
et le début du XIII
e
siècle // Cahiers d’Asie
centrale. – 2001. – № 9: Études Karakhanides. – Б. 131-140.
в) Халқаро ҳамда Республика илмий анжуманларида қилинган
маъруза матнлари ва тезислари
37.
Религиозно-политическая деятельность Абу Насра ал-Фараби //
Культура кочевников на рубеже веков (ХIХ-ХХ, ХХ-ХХI вв.):
проблемы генезиса и трансформации. Материалы международной
конференции. – Алматы, 1995. – Б. 78-88.
38.
Holy Sytes in Central Asia: General Islamic Features and Local
Particularities // Islamic Art Resources in Central Asia and Eastern and
Central Europe. Proceedings of the Fifth International Seminar for Islamic
Art and Architecture. – ‘Amman, 2000. – Б. 25-26.
39.
Enquetes sur le renouveau du culte des saints et l’islam populaire dans la
steppe kazakh (regions de Tchimkent et Turkistan) // X
e
reunion de
l’AFEMAM, Second EURAMES Conference. – Aix-en-Provence, 1996. –
Б. 47.
40.
А
-
а
āфа ал-ислāм
йа ф
сийā ал-марказ
йа // ан-Надва ат-
та’р
х>
йа ас-сāдиса х.аула-л-‘алā
āт ат-та’р
х>
йа байна-л-
Х>ал
дж ал-‘араб
ва-билāд
сийā ал-вус
ā ва-л-
ау
āз. – Ра’с
ал-х>айма (Бирлашган Араб Амирликлари), 1999. – Б. 7.
41.
Учение ал-Матуриди и его место в культуре Мавераннахра в X-XII вв.
// Учение ал-Матуриди и его место в культуре Мавераннахра в X-XII
вв. Сборник докладов. – Т., 1999. – Б. 16-23.
42.
Die Bedeutung der Bibliothek des Xwāja MuÎammad Pārsā für die
Erforschung der Îanafitischen Rechtsschule in Transoxanien // IIIrd
International Conference on Codicology and Paleography of Middle-Eastern
Manuscripts. – Bologna (Италия), 2000. – Б. 12-13.
43.
Светское
и
религиозное
в
организации
жизнедеятельности
мусульманского общества в интерпретации ‘улама’ // Ислом ва
дунёвий-маърифий давлат. – Самарқанд, 2002. – Б. 43-47.
55
SUMMARY
of the Dissertation of A.K. Muminov for Competition of a
Doctorate of History "The Role and Place of Íanafite ‘Ulamā’
in the City Life of Central Mawarannahr
(2nd-7th/8th-13th Centuries)"
The present dissertation is devoted to the role and value Íanafite ‘ulamā’ in the
social and religious life of the two main cities of Central Mawarannahr – Bukhara
and Samarqand in the 2nd-7th/8th-13th centuries.
The first chapter "Sources for the study of the milieu of the ‘ulamā’ in
Bukhara and Samarqand in the 2nd-7th/8th-13th centuries" is devoted to the
definition of the various kinds and groups of sources for the study of environment
of the theologians and the determination of their reliability. The works (focused on
local authors), from various genres of Muslim literature are involved in the
research:
manāqib
of AbÙ ÍanÐfa,
Ôabaqāt al-ÎanafÐya
, city histories, chronicles,
holy places’ guide-books, theological treatises of Mawarannahr fuqahā’ and also
inscriptions on gravestones of the ‘ulamā’, margin notes on ancient manuscripts of
Central Asian origin etc.
In the second chapter "Íanafites and the political and religious life of Bukhara
and Samarqand in the 2nd-4th/8th-10th centuries" examines the role and values of
Íanafites in the formation and evolution of local Muslim communities in Bukhara
and Samarqand in the early Islamic period.
The third chapter "Íanafites and city communities under the Qarākhānids (4th-
early 7th/11th- early 13th centuries)" is devoted to analyzing the religious and
political activity of Íanafite ‘ulamā’ in the Qarākhānid period. As a result of the
establishment of Qarākhānid government in Mawarannahr, the Íanafite ‘ulamā’ can
be seen to have a growing influence on city communities, their leaders, and the
social and political life of the country. The ‘ulamā’ clans – Shams al-A’imma,
Ñadrs, Ñaffārids in Bukhara, ‘Alawites, Burhānids in Samarqand – competed
among themselves for influence in society. It is this competitive struggle that
56
played the main role in the further development and codification of the norms of
Íanafite law, and the formulation of the theological doctrine of the MāturÐdites.
The fourth chapter "Íanafite ‘ulamā’ during the decline of the urban centres
under the Monghols" examines the reasons for the decline in the Islamic sciences
in Mawarannahr. It is directly connected to the diminishment of the influence of
Íanafite ‘ulamā’ in public life. As a result of Monghol rule, the old social and
political order and Muslim culture gradually began to decline. When nomads play
a preeminent role, the influence of charismatic shaykhs from new peripheral
‘ulamā’ grows. The majority of Íanafite ‘ulamā’ was compelled to emigrate to the
countries of the Middle East, where they founded new Íanafite schools.
In conclusion, the basic results of the research are as follows:
The Íanafite ‘ulamā’ mostly denived from the average layers of the urban
population and naturally their social and religious activity expressed the interests
of the townspeople. The real conditions of the life of the Muslim community
created a means to express political and economic requirements under religious
slogans. The competitive struggle of various groups and clans of ‘ulamā’ for public
influence stimulated the general development of Islamic disciplines. The long-term
interaction of common Islamic elements with local cultural traditions on the
background of concrete social and religious life resulted in the formation of a
concrete local form of Islam in Mawarannahr, of which the main features are self-
value and self-sufficiency.
57
РЕЗЮМЕ
диссертации А.К. Муминова на соискание
ученой степени доктора исторических наук
«Роль и место ханафитских ‘улам
’ в жизни городов
Центрального Мавараннахра (II-VII/VIII-XIII вв.)»
Настоящая работа посвящена изучению роли и значения
ханафитских
‘уламā’
в общественно-религиозной жизни двух основных
городов Центрального Мавараннахра – Бухары и Самарканда во II-
VII/VIII-XIII вв.
Первая глава «Источники по изучению богословской среды в
городах Бухара и Самарканд в II-VII/VIII-XIII вв.» посвящена
определению круга источников для изучения среды богословов и
установлению
степени
их
достоверности.
К
исследованию
привлекаются сочинения (по преимуществу локальных авторов),
составленные в различных жанрах мусульманской литературы:
манā
иб Аб
ан
фа,
аба
āт ал-
анаф
йа,
история городов,
хроники, описание святых мест, собственные сочинения факихов, а
также надписи надгробных эпитафий, внетекстовые записи на
старинных рукописных книгах среднеазиатского происхождения и т.д.
Во второй главе «Ханафиты и городская жизнь Бухары и Самарканда во
II-IV/VIII-X вв.» рассматриваются роль и значение
ханафитов в
формировании и эволюции локальных мусульманских общин в Бухаре и
Самарканде в раннеисламский период.
Третья глава «Ханафиты и городские общины при Караханидах (IV-
начало VII/XI-начало XIII вв.)» посвящена анализу религиозно-политической
деятельности ханафитов в Караханидский период. В результате установления
правления Караханидов в Мавараннахра наблюдается рост влияния
городских общин и соответственно их лидеров – ханафитских
‘уламā’
в
общественно-политической жизни страны. Несколько кланов
‘уламā’
– Шамс
58
ал-а’имма,
адры,
аффāриды в Бухаре, ‘Алавиты, Бурхāниды в Самарканде
соперничали между собой за влияние в обществе. Это конкурентная борьба
сыграли главную роль в дальнейшей разработке и кодификации норм
ханафитского права, упорядочении теологического учения матуридитов.
В четвертой главе «Ханафитские
‘уламā’
в период упадка городов
при монголах» всесторонне исследуются причины упадка общественно-
религиозной деятельности богословов и научных традиций в области
религиозных наук в Мавараннахре. Он связан непосредственно с
ослаблением влияния старого слоя
‘уламā’
в общественной жизни. В
результате монгольского завоевания старый общественно-политический
порядок и мусульманская культура постепенно приходят в упадок. В
условиях возвышения кочевых племен растет влияние харизматических
шайхов из числа сельского духовенства. Большая часть
‘уламā’
вынуждена
была эмигрировать в страны Ближнего Востока. Ими там были заложены
основы новых ханафитских школ.
В заключении подводятся основные итоги проведенного исследования:
Ханафитские
‘уламā’
вышли в большинстве своём из средних слоев
городского населения и естественно в своей общественно-религиозной
деятельности выражали интересы горожан. Реальные условия жизни
мусульманского
общества
создавали
почву
для
выражения
общественно-политических
и
экономических
требований
под
религиозными
лозунгами.
Конкурентная
борьба
различных
группировок
‘уламā’
за общественное влияние стимулировала всеобщее
развитие
исламских
наук.
Долговременное
взаимодействие
общеисламских элементов с локальными культурными традициями на
фоне конкретной общественно-политической жизни привело к
формированию конкретной формы бытования ислама в Мавараннахре,
главными
чертами
которой
являются
самоценность
и
самодостаточность.
