Исторические и культурные памятники эпохи темуридов, хранящиеся в зарубежных музеях

Аннотация

Объект исследования: главные особенности исторических и культурных памятников эпохи темуридов, находящихся в крупных зарубежных музеях.
Цель работы: системная каталогизация исторических памятников XIV-XV веков, анализ истории и судьбы предметов, вывезенных за рубеж.
Методы исследования: научность, исторический подход, сравнительный анализ, проблема эпохи, объективная оценка данных.
Полученные результаты и их новизна: впервые исследованы на основе различных первоисточников исторические и культурные памятники эпохи темуридов, хранящиеся в зарубежных музеях; составлен и внесён в научное обращение список исторических памятников XIV-XV веков, находящихся в Узбекистане и в музеях зарубежных стран.
Практическая значимость: основные выводы и рекомендации исследования могут служить дополнительным материалом для совершенствования деятельности музеев; анализы и размышления, которым уделяется большое внимание в диссертации, имеют важное значение при внесение дополнений в работу по изучению проблем, возможностей и достижений музееведения, а также обогащении маркетинга музеев новыми историческими сведениями.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание работы отражено в опубликованных 2 научных статьях и 5 статьей в научно-практических конференциях.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание работы отражено в опубликованных 2 научных статьях и 5 статьей в научно-практических конференциях.
Область применения: результаты исследования могут быть использована в работе отделений Министерства иностранных дел Республики Узбекистан, Министерства культуры и спорта Республики Узбекистан, государственных и негосударственных организаций, действующих в сфере международного содружества, а также для создания учебников и учебно-методических пособий для высших и среднеспециальных учебных заведений.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-30
38

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Қурбонова, Д. (1970). Исторические и культурные памятники эпохи темуридов, хранящиеся в зарубежных музеях. Каталог авторефератов, 1(1), 1–30. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/36558
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: главные особенности исторических и культурных памятников эпохи темуридов, находящихся в крупных зарубежных музеях.
Цель работы: системная каталогизация исторических памятников XIV-XV веков, анализ истории и судьбы предметов, вывезенных за рубеж.
Методы исследования: научность, исторический подход, сравнительный анализ, проблема эпохи, объективная оценка данных.
Полученные результаты и их новизна: впервые исследованы на основе различных первоисточников исторические и культурные памятники эпохи темуридов, хранящиеся в зарубежных музеях; составлен и внесён в научное обращение список исторических памятников XIV-XV веков, находящихся в Узбекистане и в музеях зарубежных стран.
Практическая значимость: основные выводы и рекомендации исследования могут служить дополнительным материалом для совершенствования деятельности музеев; анализы и размышления, которым уделяется большое внимание в диссертации, имеют важное значение при внесение дополнений в работу по изучению проблем, возможностей и достижений музееведения, а также обогащении маркетинга музеев новыми историческими сведениями.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание работы отражено в опубликованных 2 научных статьях и 5 статьей в научно-практических конференциях.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание работы отражено в опубликованных 2 научных статьях и 5 статьей в научно-практических конференциях.
Область применения: результаты исследования могут быть использована в работе отделений Министерства иностранных дел Республики Узбекистан, Министерства культуры и спорта Республики Узбекистан, государственных и негосударственных организаций, действующих в сфере международного содружества, а также для создания учебников и учебно-методических пособий для высших и среднеспециальных учебных заведений.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 069. 5


Қурбонова Дилафруз Абдирашидовна



Хориж музейларида сақланаётган темурийлар даврига оид

тарихий ва маданий ёдгорликлар

17.00.07-Музейшунослик; тарихий - маданий объектларни консервация

қилиш, таъмирлаш ва сақлаш



Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И









Тошкент-2009


background image

2

Диссертация Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн

институтининг Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” кафедрасида

бажарилган

Илмий раҳбар

тарих фанлари номзоди, доцент

Нозим Насибуллаевич Ҳабибуллаев


Расмий оппонентлар

тарих фанлари доктори

Жаннат Ҳамидовна Исмоилова


тарих фанлари номзоди, доцент

Шоҳиста Мамажоновна Ўлжаева


Етакчи ташкилот

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия

университети




Ҳимоя 2009 йил _______ ойининг ___ куни соат ___ да Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги
К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган Кенгашнинг бир марталик мажлисида
бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ. е-
mail: kengash@nuu.uz.


Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).


Автореферат 2009 йил _____ ойининг ___ куни тарқатилди.





Ихтисослашган Кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А.Одилов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мустақиллик йилларидаги кенг қамровли

ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида миллий тикланиш, маънавий
янгиланиш, миллий ўзлик ва ўзига хосликни яхлит тарзда англаб етган, эркин
демократик тафаккурга эга бўлган ва мустаҳкам миллий ғоя кучи билан
бирлашган жамият аъзоларини тарбиялаш вазифаларини ҳал этишда тарих
фанининг роли жиддий равишда ортмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, “Миллий ўзликни, миллий
ифтихорни тиклаш ва ривожлантириш жараёнида тарихий хотира, халқнинг,
жонажон ўлканинг объектив тарихини, давлат ҳудудини тиклаш ниҳоятда
муҳим аҳамиятга эгадир”

1

.

Қадриятларни белгиловчи мезон - бу ўтмиш ёдгорликлари бўлиб,

уларга санъат, маданий-тарихий ёдгорликлар каби маънавий ва моддий
бойликлар киради.

Амир Темур ва темурийлар даври тарихи Ўзбекистон тарихи

саҳифаларида алоҳида, ўзига хос ўрин эгаллайди. Мовароуннаҳрни мўғул
босқини исканжасидан озод этиб, мустақил ва ягона давлат тузган Амир
Темур айни пайтда маданият, ободончилик ҳомийси ва ташкилотчиси
сифатида улкан хизматлар қилди. Бу даврнинг маънавий ва моддий
мерослари - дунё маданиятининг ёрқин саҳифаларидан бирига айланди. Илм-
фан, меъморчилик, тасвирий ва амалий санъат, адабиёт, шеърият, мусиқа
санъати ўзи билан дунё миқёсидаги ажойиб фавқулодда ҳолатни намоён
этдики, бу ўз навбатида шу даврнинг “темурийлар Уйғониш даври” деб
шуҳрат қозониши бежиз эмаслигининг шубҳасиз далилидир.

Лекин, афсуски, миллий-маданий бойликларнинг талон-тарож

қилиниши турли босқинчилик, истилочилик юришлари даврида авжга чиқди.
Бироқ, турли савдо-сотиқ жараёнлари, маданий алоқалар даврида ҳам кўплаб
маданий бойликлар бегона юртларда қолиб кетди.

Мустақиллик йилларига келиб, ўзбек халқи ўзининг бой тарихидан,

миллий қадриятларидан огоҳ бўла бошлади. Аждодлари қолдирган бебаҳо
меросдан баҳра ола бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов қайд қилганидек, “ Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг
маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий
қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки,
маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим
омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”

2

.

Ўзбекистондан

четга

олиб

чиқиб

кетилган

бойликларнинг

(нусхаларини бўлса ҳам) ўз ватанига қайтариш масаласини ўрганиш, улар
хорижнинг қайси йирик музейлари ва кутубхоналарида сақланаётганлигини

1

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари.-Т.: Ўзбекистон, 1997.- Б. 34.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.-Т.: Маънавият, 2008.- Б. 30.


background image

4

аниқлаш, уларга илмий аннотациялар ёзиш, экспонатларни каталог тартибига
келтириш, шунингдек, Ўрта Осиё халқларининг турли даврларда, жумладан,
XIV-XV асрларда ривожланган тасвирий ва амалий санъати экспонатларидан
(нусхалари ёрдамида) Ўзбекистон музейларида кўргазмалар ташкил этиш
каби масалаларни бугунги кун музейшунослик менежменти учун жуда муҳим
аҳамият касб этади.

Диссертациянинг даврий чегараси.

Диссертацияда асосан XIV-XV

асрлар Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданияти кенг
ёритилиб, XX-XXI асрлар Ўзбекистон ва хориж музейларида темурийлар
даври санъати турли ашёлар ёрдамида экспозицияларда қай даражада
намойиш этилганлиги таҳлил этилади. Шунингдек, XIX-XX асрларда
Ўзбекистондан миллий бойликларнинг қандай сабаблар билан талон-тарож
қилиниши масаласи ўрганилади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Мазкур мавзуга

доир илмий

тадқиқотлар ва мавжуд адабиётларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганиш
мақсадга мувофиқдир:

1) Амир Темур ва темурийлар даври санъати ва маданиятига оид
бўлган манбалар ва адабиётлар;
2) чет эл адабиётлари;
3) Интернет электрон хизмати орқали йиғилган турли маълумотлар.

Биринчи

гуруҳга мансуб бўлган XIV-XV асрларда ёзилган

Шарафиддин Али Яздий, Низомиддин Шомийларнинг “Зафарнома”ларида
соҳибқирон ҳаёти ва унинг давлат қуришдаги сиёсати, ҳамда шу давр амалий
санъати тўғрисида батафсил маълумот берилади. Испан элчиси Руи Гонсалес
де Клавихонинг ”Самарқандга, Амир Темур саройига саёҳат кундалиги”
(1403-1406) асарида тарихий тадқиқотлар воситасида аждодларнинг
давлатчилик фаолияти, хусусан, жаҳон дипломатия тарихидаги ўрни намоён
бўлади ва бунда турли даврларда битилган тарихий асарлар, айниқса,
элчилик муносабатлари туфайли ёзилган саёҳат кундаликлари бирламчи
маълумот бера оладиган манба саналади

1

.

Л.И.Ремпель, Г.А.Пугаченкованинг “История искусства Узбекистана”

асарида Ўзбекистон санъатининг турли қирралари турли даврларда қандай
акс этганлиги батафсил ёритилган. Хусусан, темурийлар даври тасвирий ва
амалий санъати, меъморчилиги, миниатюра санъати тўғрисида алоҳида
тўхтаб ўтилган

2

.

Собиқ совет даврида яратилган Туркистон тарихига оид адабиётларда

ўлкадаги мустамлакачилик сиёсати, унинг асосий йўналишлари, ҳудуднинг
ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти кенг ёритилган бўлиб, улар рус
маъмурияти ҳисоботларига кенг мурожаат қилганлар. XX асрнинг 20-
йилларида Г.И.Сафаров статистик маълумотларни таҳлил этиб, ишончли

1

Клавихонинг Самарқандга саёҳати.-Т.: Адолат, 2004.

2

Ремпель И.Л., Пугаченкова Г.А. История искусства Узбекистана.- М.: Искусство, 1965.


background image

5

далиллар билан метрополиянинг ўлка бойликларини аёвсиз талаганлигини
факт билан асослаб берган

1

.

Туркистон халқлари маданий меросининг совет ҳукумати томонидан

таланишига ушбу заминда яратилган маданий бойликлар, асори
атиқаларнинг марказга ташиб кетилишига доир тадқиқотлар деярли
ёзилмаган. Бу масалага тегишли айрим маълумотлар ва фактлар
Н.С.Содиқованинг “Музейное дело в Узбекистане” китобида келтириб
ўтилган, холос

2

. Муаллиф Туркистонда музейларнинг ташкил қилиниши

тарихи билан бирга Хива ва Қўқон хонликларининг босиб олиниши
жараёнида хонларнинг саройларидан қўлёзма китоблар, хонлик муҳрлари,
қадимги олтин ва кумуш тангалар, этнографик буюмлар, Хива хонларининг
тахти ҳамда бошқа нарсалар тортиб олиниб, Петербург ва Москва
музейларига, кутубхоналарига юборилганлигини ҳикоя қилган. Булардан
ташқари, у маҳаллий коллекционерлар Акром Асқаров, Мирза Абдулла
Бухорийларнинг олтин, кумуш, мис тангалари, қимматбаҳо тарихий буюмлар
С.Петербургдаги археология ҳайъати томонидан Россия музейларига
тарқатилганлиги тўғрисида маълумот берган.

Шунингдек, Н.С.Содиқованинг “Мулки тарож ўзбегим” асарида ҳам

Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгандан сўнг, Туркистон диёридаги
халқларнинг миллий мулки бўлган китоблар, архивлар, шахсий қўлёзма,
хазиналар, олтин тангалар, муҳрлар, қолиплар, нишонлар ва бошқа маҳаллий
ҳунармандларнинг юксак маҳорати ва нозик диди самараси бўлмиш
қимматбаҳо буюмларни ўмариб кетиш сабаблари тўғрисида маълумот
берилган

3

.

ЎзР ФА Тарих институти томонидан проф. Д.А.Алимова раҳбарлигида

тайёрланган “Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш
сиёсати: тарих шоҳидлиги ва сабоқлари” асарида совет империясининг
Туркистон миллий маданиятига нисбатан олиб борган сиёсати, унинг асосий
мақсади ва моҳияти чуқур ва кенг тарзда ёритилган. Китобда Туркистон ва
кейинчалик Ўзбекистоннинг миллий бойликларини талаб кетиш сиёсати
таҳлил қилиниб, унинг моҳияти очиб берилган

4

. Асарда совет ҳукмронлиги

давлати даврида ўзбек халқи маданияти тараққиёти ва маданият
дурдоналарига бўлган салбий муносабат, Туркистон халқларининг маданий
мероси аёвсиз таланганлиги, империя амалдорлари, зобитлари, савдогарлари
бойлик орттириш мақсадида ўлканинг қадимий асори атиқалари, тилла,
кумуш тангаларини, безакли қурол-яроқларини ташиб кетганлиги кўрсатиб
берилган. Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларидан кўпгина нодир
қўлёзмалар, ҳужжатлар, ноёб қадимий буюмлар, этнографик материаллар
Россия кутубхона ва музейларига ташиб кетилганлиги баён этилган.

1

Сафаров Г.И. Колониальная революция (Опыт Туркестана).-М., 1921.

2

Садикова Н.С. Музейное дело в Узбекистане.-Т.: Фан, 1975.

3

Содиқова Н.С. Мулки тарож ўзбегим.-Т.: Фан, 1995.

4

Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари. -Т.: Шарқ, 2000.


background image

6

Бир қатор олимлар жамоаси ҳамкорлигида нашр этилган “Амир Темур

жаҳон тарихида” номли китобда Темур ва темурийлар даври тарихи,
маданияти, санъати тўғрисида батафсил маълумот берилади

1

.

Ушбу китоб Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда

маданиятини ўрганишда мужассамланган асар сифатида хизмат қилади.

Тадқиқотда Осиё, МДҲ, Европа ҳамда АҚШ музейлари ва

кутубхоналарида сақланаётган темурийлар даврига оид ашёларни аниқлаш
билан бирга шу музейларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида ҳам сўз
юритилади. М.В.Губарёва, Н.А.Ионинанинг “100 великих галерей и музеев”
асарида Россия ва хориж давлатларидаги турли музей ҳамда галереяларнинг
шаклланиш тарихи, ашёлари, ҳозирги аҳволи кенг ёритиб берилади

2

.

Шунингдек, О.В.Лисикованинг “Музеи Мира” асарида дунё музейларининг
келиб чиқиш тарихи ва бугунги кунда уларда олиб борилаётган музей
менежменти масалаларига оид бўлган муаммолар тўғрисида ҳам атрофлича
фикр юритилади

3

.

Осиё, МДҲ, Европа ҳамда АҚШ давлатлари музейлари тўғрисида

гапирилганда, шу жойларнинг Амир Темур ва темурийлар давридаги сиёсий
аҳволи борасида ҳам сўз юритилган. Чунки, буюк соҳибқироннинг дунё
маданиятида тутган ўрни беқиёсдир. «Амир Темурнинг энг асосий тарихий
хизмати шундан иборатки, айнан унинг ҳукмронлиги даврида Европа ва Осиё
қитъалари илк бор ўзларининг бир геосиёсий майдонда яшаётганларини ҳис
этдилар. Бу, хусусан, бугун жуда муҳим. Чунки, инсоният шуни тушундики,
биз ҳаммамиз бир-биримизга чамбарчас боғлиқ ўзаро алоқадорликда яшар
эканмиз, демак, энди янги, уйғун ва хавфсиз дунё тартиботи ўрнатиш учун
имконият пайдо бўлди»

4

.

Жумладан, француз олими Люсьен Кэрен ўзининг “Амир Темур

салтанати” номли китобида Самарқанд тарихидан бошланиб, Амир
Темурнинг дунёга келишидан умрининг охиригача босиб ўтган ҳаёт йўли
қамраб олинади. Унда соҳибқирон барпо этган салтанатнинг кейинги
тақдири ҳамда Бобурнинг ҳаётига алоҳида боблар ажратилган, буюк
бобокалонимизнинг Европа қироллари билан ўрнатган муносабатлари
ҳақидаги қимматли маълумотлар келтирилади

5

.

И.Г.Алиев, Ф.М.Алиевлар муҳаррирлиги остида нашр этилган

“История Азербайджана”, А.Д.Новичев “История Турции” каби асарларида
Амир Темурнинг шу давлатлар билан олиб борган сиёсий-иқтисодий-
маданий алоқалари тўғрисида фикр юритилади

6

.

1

Амир Темур жаҳон тарихида.- Т.: Шарқ, 1996.

2

М.В.Губарёва., Н.А. Ионина. 100 великих галерей и музеев.- М.: Вече, 2005.

3

О.В.Лысикова. Музеи Мира.- М.: Флинта, 2004.

4

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов сўзлаган нутқи. Амир Темур ва унинг жаҳон

тарихидаги ўрни.-Т.: 1996.

5

Люсьен Кэрен. Амир Темур салтанати. – Т.: Маънавият, 1999.

6

Алиев И.Г., Алиев Ф.М. История Азербайджана.-Азербайджан.: Элм, 1979.


background image

7

Иккинчи

гуруҳга қуйидаги адабиётларни кўрсатиш мумкин: четга

чиқиб кетган темурийлар даврига оид бўлган ашёларни аниқлашда
Вашингтонда 1989 йили апрель ойида чоп этилган, “Timur and the princely
vision” номли асарда тадқиқот учун керакли бўлган қимматли маълумотлар
келтирилган. Унда темурийлар даврига оид бўлган асори атиқалар дунёнинг
қайси музейларида сақланаётганлиги тўғрисида батафсил маълумот
берилган. Ушбу адабиёт ноёб ҳисобланиб, илмий ишни ёзишда муҳим
аҳамият касб этди. Ундаги маълумотларга қараганда, чет эл музейларида
сақланаётган миллий бойликлар шахсий коллекционерлар томонидан
тўпланган. Китобда ашёларнинг музейдаги рақамлари тўлиқ кўрсатилиб,
илмий таърифлари инглиз тилида ёзилган

1

.

1969 йил 23-27 сентябрда ўтказилган Марказий Осиё халқлари

маданиятини ўрганишга бағишланган анжуманнинг асосий мақсади Амир
Темур ва темурийлар даври маданиятини ўрганишга қаратилган. Унда мазкур
даврни ашёлар ёрдамида ёритиб берувчи кўргазма ташкил этилади. Ушбу
каталогда темурийлар даврига оид бўлган ашёлар дунёнинг қайси
музейларида сақланаётганлиги тўлиқ кўрсатилиб, тадқиқотда мазкур каталог
материалларидан фойдаланилди

2

.

А.О.Файзуллаев раҳбарлиги остида Ўзбекистон Республикасининг

Буюк

Британиядаги

элчихонаси

ҳамкорлигида

нашр

этилган

“Маданиятимизнинг безавол дурдоналари” номли тўпламда Британия
кутубхоналарида сақланаётган буюк алломаларнинг манбалари ёхуд уларга
оид адабиётлар тўғрисида маълумот берилган. Булар орасида темурийлар
даврида ёзилган манбалар ҳамда дунё ёзувчиларининг ҳозирги пайтда Амир
Темур ва темурийлар даври тарихи, маданияти тўғрисида ёзган асарлари
мавжуд

3

.

Учинчи

гуруҳга

эса

асосан

Интернет

электрон

хизмати

маълумотларини киритиш мумкин. Интернет хизмати орқали хорижий
музейлар билан боғланиб, уларда сақланаётган темурийлар даврига оид
ашёларнинг суратларини тўплашга муваффақ бўлинди. Мавзу нисбатан янги,
ҳали ўрганилмаган. Н.С.Содиқова бу борада қисман изланишлар олиб
борган. Н.И.Алимова тадқиқотида собиқ совет ҳукмронлиги даврида
Туркистонда миллий маданият соҳасидаги сиёсат тўғрисида фикр
юритилган

4

.

Д.Ж.Уроқов тадқиқотида эса Ўзбекистондан совет ҳукмронлиги

даврида олиб чиқиб кетилган баъзи ашёлар тўғрисида қисқача маълумот

1

Arthur M. Timur and the princely vision.-Washington, 1989.

2

Каталог всесоюзной выставки искусства эпохи тимуридов. // - Самарканд.: 1969.

3

Файзуллаев А.О. Маданиятимизнинг безавол дурдоналари.- Лондон.: 2002.

4

Алимова Н.И. Чор Россиясиниг Туркистонда миллий маданият соҳасида олиб борган сиёсати: Тарих фан.

ном...дисс.автореф.-Т., 2006.


background image

8

берилган. Яъни, Россия империяси маъмуриятининг расмий ҳисоботлари
тарихий манба сифатида ўрганилган

1

.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий

рассомлик ва дизайн институти илмий-тадқиқот ишлари режасидан ўрин
олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Мазкур диссертацияда XIV-

XV асрлар Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ва маданиятини
ўрганиш, шу даврга оид бўлган ноёб ёдгорликлар хорижнинг қайси йирик
музейлари ва кутубхоналарида сақланаётганлигини аниқлаш, шунингдек,
XIX-XX асрларда миллий бойликларни олиб чиқиб кетилиш сабаблари ҳамда
бугунги кунда уларни (нусхаларини бўлса ҳам) ўз ватанига қандай қонуний
йўллар билан қайтариш мумкинлигини ўрганиш мақсад қилиб қўйилди.
Диссертация мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар
белгиланди:

-

Ўзбекистондаги Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз шаҳарлари

музейларида сақланаётган темурийлар даврига оид асори атиқаларни тўплаб,
уларни ягона каталог шаклига келтириш;

- э

кспонатларни этнография, археология, нумизматика, керамика,

ҳарбий анжомлар, қўлёзма, миниатюра турларига ажратиш;

-

Осиё ва МДҲ шаҳарлари бўйича Боку давлат музейи (Озарбайжон),

Теҳрон музейи (Эрон), Тўпқопи саройи кутубхонаси (Туркия), Турк ва ислом
асарлари музейи (Туркия), Эрмитаж музейи (Санкт-Петербург);

-

Европа ва АҚШдаги йирик музейлардан Лувр музейи (Франция),

Берлин амалий санъат музейи (Германия), Британия музейи (Лондон),
Виктория ва Альберт музейи (Лондон), Копенгаген миллий музейи (Дания),
Ислом асарлари музейи (Бостон), Метрополитен санъат музейи (Нью-Йорк)
заҳираларида сақланаётган темурийлар даврига оид ашёлар ўрганилиб,
уларнинг ҳар бирига илмий тавсиф (ишланган санаси, ким томонидан, қандай
материалдан ясалганлиги, ўлчамлари тўғрисида тўлиқ маълумот) бериш;

-

шунингдек, юқорида қайд этилган музейларнинг тарихи, Осиё, МДҲ,

Европа ҳамда АҚШ давлатларининг Амир Темур ва темурийлар давридаги
иқтисодий-сиёсий, маданий ҳаётини ҳам қисқача ёритиш;

- м

иллий бойликлар хорижга қандай сабаблар билан олиб чиқиб

кетилган, булар қандай йўллар билан амалга оширилган ҳамда ҳозирги кунда
уларнинг нусхаларини қонуний йўллар билан қайтариш масалаларини
ўрганиш, шу давлатлар элчихоналари билан боғланиб, уларни қайтаришдаги
молиявий томонларини аниқлаш;

- чет эл музейлари билан Интернет орқали боғланиб, уларда

сақланаётган шу бойликларнинг нусхалари ёрдамида Ўзбекистон
музейларида кўргазма уюштириш мумкинлигини аниқлаш;

1

Уроқов Д.Ж. Туркистонда Россия империяси маъмуриятининг расмий ҳисоботлари-тарихий манба

сифатида. (XIX аср охири XX аср бошлари): тарих фан.ном...дисс.автореф.-Т., 2006.


background image

9

- диссертация ишини кўргазмали бойитиш мақсадида Ўзбекистон ва

хориж музейларида сақланаётган темурийлар даврига оид суратлар
рўйхатини тузиш.

Тадқиқотнинг манбавий асосларини

чет эл адабиётлари, ЮНЕСКО

халқаро меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистонда музей иши фаолиятини тубдан
яхшилашга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, турли музей
каталоглари, даврий матбуот материаллари ташкил этади.

Тадқиқот объекти.

Илмий тадқиқотнинг асосий объекти хориж

музейларида сақланаётган темурийлар даврига оид тарихий ва маданий
ёгорликлар ҳамда улар ҳақидаги маълумотлардир. Буларга қўшимча равишда
ушбу мавзуга тааллуқли чет эл адабиётлари, интернет маълумотлари ҳам
ўрганиб чиқилди.

Тадқиқотнинг назарий-услубий асослари.

Тадқиқотнинг етакчи

концепцияси муаммога цивилизацион ёндашув эканлигини ҳисобга олган
ҳолда, ишнинг назарий-услубий асосини мустақил Ўзбекистон Республикаси
миллий истиқлол ғоясининг устувор мақсад ва вазифалари ташкил қилди. Бу
янги илмий концепция халқнинг миллий қадриятлари, урф-одати ва турмуш
тарзини, тўплаган билимлари ва ҳаётий фалсафаси билан бойитиб,
ўрганилаётган муаммонинг барча қирраларини янгича баҳолаш, хулосалар
чиқаришга имкон беради.

Тадқиқотда ўрганилаётган муаммони тўғри ҳал этишда илмийлик,

билишнинг холис, тарихий, қиёсий ва танқидий ўрганиш, тизимлилик
тамойилларига, культурогенез ва библио-психология принципларига амал
қилинди.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И.А.Каримовнинг

асарларида илгари сурилган ғоялар, Ўзбекистонда музей иши фаолиятини
ривожлантиришга доир қарорлар диссертация учун назарий-услубий асос
вазифасини ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар
Маҳкамаси қабул қилган қонун ва қарорлари, шу жумладан, 1994 йил 23
декабрда “Республика музейлари фаолиятини тубдан яхшилаш ва
такомиллаштириш тўғрисида”ги, шунингдек, 1999 йил 23 мартда
“Ўзбекистон Республикасидаги маданий бойликларни олиб кириш ва олиб
чиқиш масалаларини тартибга солиш тўғрисида” қарорлардаги, 2008 йил 12
сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғриси”даги қонуни
назарий қоидаларга амал қилинди

1

.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар: А

мир Темур ва

темурийлар даври Ўрта Осиё халқлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди.
Айниқса, бу даврда яратилган тасвирий ва амалий санъат намуналари
алоҳида мазмун касб этади. Бу даврга мансуб бўлган асори атиқалар
қуйидагича таҳлил этилди:

1

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами.- №37-38. // 2008 йил.


background image

10

- биринчидан, Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро,

Тошкент, Шаҳрисабз музейларидаги темурийлар даври ашёлари аниқланиб,
уларга илмий таъриф ёзилди;

- иккинчидан, Ўзбекистон ва хориж музейларида мавжуд экспонатлар

қиёсий таҳлил қилинди;

- учинчидан, темурийлар даври ашёлари хорижнинг қайси йирик

музейларида сақланаётганлиги аниқланиб, уларга илмий аннотациялар
ёзилди. Мазкур экспонатларнинг суратлари каталог тартибида йиғилди;

- тўртинчидан, асори атиқалар қандай қилиб четга олиб чиқиб

кетилгани сабаблари ёритилди;

- бешинчидан, миллий бойликларнинг қайтариш йўлидаги қонуний ва

молиявий томонлари аниқланди.

Диссертациянинг

илмий

янгилиги.

Хориж

музейларида

сақланаётган темурийлар даврига оид тарихий ва маданий ёдгорликлар илк
бор турли хил бирламчи манбалар асосида тадқиқ этилди;

- Ўзбекистон ва хориж музейларида мавжуд XIV-XV аср асори

атиқаларининг ягона рўйхати (экспонатнинг номи, ким томонидан
ишлангани, материали, ўлчами, сақланиш жойи келтирилади) тузилди ҳамда
илмий муомалага олиб кирилди;

- миллий бойликларнинг қайси сабаблар билан четга олиб чиқиб

кетилгани ёритилиб, уларни қонуний йўллар билан ўз ватанига қайтариш
мумкинлиги ҳамда элчихоналар тарафидан белгиланган молиявий томонлари
киритилди;

- мустақиллик йилларида амалга оширилаётган музей иши соҳасидаги

янгиликлар ва баъзи муаммолар таҳлил қилинди;

- музей менежментини ривожлантириш борасида айрим тавсиялар

ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертацияда эътибор

қаратилган тахлил ва мулоҳазалар Ўзбекистонда музейшунослик ривожидаги
ютуқлар, муаммолари ва имкониятларни ўрганиш ишига қўшимча
маълумотлар олиб киришда, музей маркетингини тарихий, янги маълумотлар
билан бойитишда муҳим аҳамиятга эга. Ишнинг асосий хулоса ва тавсиялари
музейлар фаолиятини такомиллаштириш йўлида қўшимча материал бўлиб
хизмат қилади. Хусусан, тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт
ишлари вазирлиги, давлат ва нодавлат ташкилотларининг Ўзбекистон
Республикаси ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида фаолият
юритувчи таркибий бўлинмаларида, Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари
таълим жараёнида дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, илмий рисолалар
ёзишда, шунингдек, музейларда кўргазмалар яратишда фойдаланиш мумкин.

Тадқиқот апробацияси.

Диссертациянинг асосий мазмуни ва

хулосалари республика миқёсидаги илмий анжуманларда қилинган
маърузаларда, илмий журнал ва тўпламларда эълон қилинган мақолаларда ўз


background image

11

аксини топган. Иш Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва
дизайн институтининг музейшунослик кафедрасида муҳокама этилиб,
ҳимояга тавсия этилган.

Шунингдек, диссертация Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси

санъатшунослик илмий-тадқиқот институти санъат тарихи бўлимида, Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарих факультетининг
тарихга ихтисослашган илмий семинар мажлисида ҳамда Низомий номидаги
ТДПУ тарих факультети қошидаги илмий семинар йиғилишида муҳокама
қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуига доир

жами 7 та мақола эълон қилинган. Жумладан,

диссертациянинг

асосий

мазмуни, хулоса ва натижалари тадқиқотчи томонидан эълон қилинган 5 та
илмий-амалий конференция материалларида ва 2 та илмий мақолада ўз
аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган адабиётлар ҳамда иллюстрациялар рўйхатидан
иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 158 бетни ташкил этади.

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг кириш

қисмида мавзунинг долзарблиги асосланиб,

тадқиқотнинг ўрганилиш даражаси таҳлил қилинган. Диссертациянинг
мақсад ва вазифалари, даврий чегараси, мавзунинг манбашунослиги, илмий
янгилиги, назарий-методологик асослари, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб
чиқилаётган асосий ҳолатлар, тадқиқотобъекти, тадқиқот апробацияси,
натижаларнинг эълон қилинганлиги ва диссертациянинг таркибий тузилиши
ёритилган.

Диссертациянинг

биринчи

боби

“Ўзбекистон

музейларида

сақланаётган темурийлар даври моддий ва маданий ёдгорликларининг
тавсифи ва уларнинг асосий хусусиятлари”

деб

номланган ва икки

параграфдан иборат. Мазкур бобда Ўзбекистондаги Самарқанд, Бухоро,
Тошкент, Шаҳрисабз шаҳарлари музейларида сақланаётган темурийлар
даврига оид тарихий-маданий ёдгорликлар ҳамда мазкур музейларнинг
бугунги кундаги аҳволи тўғрисида маълумот берилади. Тўпланган ашёлар
каталог тарзида тадбиқ этилиб, ҳар бирига илмий тавсифлар ёзилди.

Музейлар маънавий-маданият ёдгорликларини, шунингдек, кишилик

жамияти тараққиёти ҳақидаги билимларнинг илк манбалари ҳисобланадиган
табиий-тарихий коллекцияларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш, кўргазма қилиш
ва оммага етказиш билан шуғулланади

1

. Музейлар маданиятнинг асосий

давлат заҳираларидир. Музейлар фаолиятининг характерига кўра илмий-
тадқиқот ва илмий-маърифий муассасалари ҳисобланади. Илмий-тадқиқот

1

Ўлжаева Ш.М. Музейшунослик: ўқув қўлланма.-Т.. 2002. 3-6 бетлар.


background image

12

муассасаси сифатида музейлар маданият ва тарихий ёдгорликларни,
шунингдек табиат ва жамият ҳақидаги билимлар бўйича бошқа илк
манбаларни тўплайдилар, ўрганадилар, сақлайдилар. Илмий-маърифий
муассаса сифатида эса музейлар ўзларининг тадқиқот ишлари натижаларини
кўргазма ва нашр қилиш сингари илмий-маърифий фаолиятларида намойиш
қиладилар.

Самарқанд давлат меъморий-бадиий музейи қўриқхонаси қадимий

музейлардан бири ҳисобланиб, 1847 йилда ташкил топган. Дастлабки
йилларда музей фондида 150 мингга яқин турли ашёлар сақланган. Уларнинг
асосий қисмини қадимий Самарқанд - Афросиёбдан топилган археология ва
нумизматикага тегишли ашёлар ташкил этган. Музейнинг бой бўлимларидан
бири Темурийлар даври бўлимидир. Ушбу бўлимда жами 308 та экспонат
сақланади. Булар орасида қўлёзмалар, кошин парчалари, қуш тасвирли,
ислимий сопол идишлар, ўйма эшик, Амир Темур тобути, шиша буюмлари
ўрин олган. Мазкур бобда юқорида келтирилган ашёларга қисқа
аннотациялар берилади.

Амир Темур давлатининг маънавий ҳаётида қўлёзма китоб алоҳида

ўрин тутиб, бу ерда яшовчи халқлар уни ҳамма даврларда ҳам юксак
қадрлаган. Папирус, пергамент ва қоғоз қўлёзма китоб учун асосий ашё
ҳисобланган. Хусусан, қўй, эчки, бузоқ ва оҳу терисидан тайёрланган
пергамент қадим замонлардан буён кенг қўлланиб келган. Нисбатан арзон,
лекин юқори сифатли ёзув қоғозининг кўплаб ишлаб чиқарилиши фан,
адабиёт ва санъатнинг ривожланишида муҳим омил бўлди. Шу туфайли
турли шаҳарларда қўлёзма китоблар кўплаб тайёрлана бошлади

1

. Самарқанд

қоғози тайёрлаш усули кўп асрлар давомида деярли ўзгаришсиз сақланиб
келди. Амир Темур ҳамда темурийлар даврининг талайгина маълум ва
машҳур қўлёзма китоблари шу қоғозда битилган. Қўлёзма китоб хаттот,
наққош, музаҳҳиб, рассом ва саҳҳоф сингари қатор усталар ижодининг
уйғунлигидир. Қўлёзма китобнинг бадиий безаклари кўпинча содда,
камтарона бўлган. Китобда кўк, қизил, яшил, тилла ранг кўпроқ
ишлатиларди. Темурийлар даври бадиий қўлёзмалари орасида миниатюра
билан безатилган китобдан ташқари, хаттотлар яратган ва нақш билан
безатилган китоблар ҳам кўп эди. Ҳар бир ижодий гуруҳ турли усталарнинг
ўз ижодий ғоя ва ўйларини Амир Темур даврининг юксак нафосат
талабларига жавоб берадиган ягона бадиий воситалар ёрдамида ифода
этишга интилишлари тўғрисида доим ғамхўрлик қилиб келган.

Музейнинг қўлёзмалар бўлимида жами 2500 та асарлар сақланиб,

шулардан 47 таси жуда ноёб ҳисобланади. Уларнинг темурийлар даврига оид
бўлгани эса қуйидагилардир:

«Бадойи ус-саноий» асари.

1493 йил ёзилган, муаллифи-Атоулло

Махмуди Хусайний. Форс тилида, настаълиқ хатида. Муқоваси теридан,

1

Амир Темур жаҳон тарихида.-Т.: Шарқ, 1996. Б. 171-173.


background image

13

жигаррангда. Муқова устида уч халқа бўлиб, ичида қуш тасвири бор. Жами
185 бетдан иборат. (КП)

1

. Саҳифаларида миниатюралар йўқ

2

.

«Юсуф ва Зулайҳо» асари. XVI аср. Муаллифи-Нозим ибн Шоҳризо

Сабзаворий. Форс тилида, настаълиқ хатида, муқоваси картондан, қизғиш
рангда. Ҳар бир сахифада матн уч қатор жойлашган. Асар Юсуф ва
Зулайҳонинг муҳаббатига бағишланган. Саҳифаларида миниатюра йўқ.
Китоб 1982 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи фуқаро
П.Тоштемировдан сотиб олинган. Жами 95 саҳифадан иборат

3

.

«Девони Навоий» 1511 йилда ёзилган. Муаллифи- Алишер Навоий,

ўзбек тилида, настаълиқ хатида. Самарқандда, Нуротада кўчирилган. Ушбу
Навоий девонида настаълиқ хатида ёзилган шеърий мисралар ўз ифодасини
топган.

Вақф хужжатлари: темурийлар даври вақф ҳужжати. Ушбу ҳужжат

муқаддас қабрлар олдида қўйилган. Уй-жойларнинг жойлашув ўрни,
Самарқанднинг яқин ва узоқ иморатлари ҳисобланган. Ҳужжат музейга 1940
йилда қабул қилинган, форсий тилда, ёзуви араб алифбосида. Хати - девоний.
60 қатордан иборат. Бошдан охиригача ислимий нақш чизилган. Қоғози
қалин, сарғайган

4

.

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси 100 йилдан зиёд фаолияти

давомида республиканинг йирик музей қўриқхонасига айланди. 1977 йилда
Халқаро музейлар Кенгаши (ИКОМ)га аъзо бўлган музей-қўриқхона ҳозирда
фаол халқаро фаолият олиб бормоқда. Музей-қўриқхона ходимлари Халқаро
музейлар кенгаши дастури бўйича Франция, Германия, Нидерландия, Перу,
Россия, Украина, Латвия, Қозоғистон каби мамлакатларда бўлиб ўтган
анжуманларда қатнашдилар. Ўз навбатида 1981 йили Самарқанд Халқаро
музейлар Кенгашининг регионал конференция қатнашчиларини қабул қилди.

Музей-қўриқхона кўпгина хорижий музейлар билан ҳам яқиндан

алоқалар ўрнатган. Чунончи, 2000 ва 2003 йиллар Самарқандда Буюк
Британия ва россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон
музейлари янги иқтисодий шароитда», «Музейлар ишида ахборот
технологиялари» мавзуида халқаро семинарлар ўтказилди. Музей илмий
ходимлари Германия, Руминия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон ва бошқа
давлатларда ташкил этилган халқаро семинар, конференция ва анжуманларда
фаол иштирок этмоқдалар.

Темурийлар даврига оид бўлган амалий санъат буюмлари Бухоро арки

мажмуидаги музей қўриқхонасида ҳам сақланади. Бухоро арки мажмуидаги
музей қўриқхона 1922 йил 8 ноябрда очилган. Бу ерда тарихнинг турли
даврларидан хабар берувчи экспонатлар, жумладан, темурийлар даврига

1

КП – (книга поступления) музейнинг кирим китоби ҳисобланиб, ундаги ҳар бир ашё рақамланади.

2

КП-3351. Ўлчамлари: 23 х 14 см. Сақланиши: баъзи саҳифаларда доғ бор.

3

КП-1141. Ўлчамлари: 23 х 13 см. Сақланиши: яхши.

4

КП-1623. Ўлчамлари: 40 х 25 см. Қоғози қалин, сарғайган.


background image

14

тегишли бўлган сопол буюмлар, меъморчилик қопламалари, мис ва кумуш
тангалар ўрин олган.

Темурийлар даври рассом наққошлари ясси лаганлар ёки бежирим

косалар сиртига қуш, гул, афсонавий қақнус ёки буғулар тасвирини
туширганлар. Мамлакатда тасвирий мавзуларнинг ёйилиши Хитой чинниси
таъсирида рўй берди, аммо Эрон ва Марказий Осиё усталари асарларида
Узоқ Шарқ мавзулари кўпинча мўл нақшин безак ичига гўё сингиб кетарди.
Тубида маҳаллий анъанавий безак бўлган олти бурчакли юлдуз ва оқ фонга
зангори бўёқ билан ишланган хира нақшли қайрилма безак тасвир этилган
XIV-XV асрлар Самарқанд сиркор лагани темурийлар даври керамикасининг
намунасидир. Ундаги манзарада Хитой чиннисидан нусха кўчиришдан
чекиниш ва маҳаллий безак намуналарини излашга интилиш кўзга
ташланади. Хуллас, Амир Темур ва темурийлар даври керамикасининг
мўғулларгача бўлган керамикадан фарқи ранглар уйғунлигида, безаклар
мажмуида ва технологик усулларда ўз ифодасини топган. Темурийлар даври
керамикасида умумий эстетик қоидалар сақланиб қолгани ҳолда, бадиий
услуб бирмунча эркинлашди.

Сопол коса XIV аср. Айланасига бешта барг ичида мовий рангда гуллар

чизилган. Ўртасидаги каттагина думалоқ ичида қуёшни эслатувчи гул
тасвирланган бўлиб, гулнинг баргида эса еттита митти қушчалар чизилган.
Косанинг четида икки қатор ислимий нақшлар бор

1

.

Сопол лаган. XIV-XV асрлар

.

Лаган ичи учта доирага олинган. Мовий

рангда ислимий безаклар чизилган. Ниҳоятда нафис қилиб, лаганнинг
биринчи қатор доирасига чучмомасимон гуллар чизилган. Иккинчи қатор
доирасига йигирма иккита барг ва гул шохлари бир-бирларига ўтказилган.
Асосий доирада гултожихўроз гули чизилган бўлиб, уларнинг атрофида эса
лола гуллари тасвирланган. Ҳаммаси мовий рангда

2

.

Сопол коса. XIV-XV асрлар. Коса тўқ мовий рангда ишланган, коса

четида нафис чамбарчас геометриксимон безаклар чизилган. Коса ўртасида
гул чизилган, уларнинг оқ тўлқинсимон чизгилар ҳошияланган.

Сопол коса. XIV-XV асрлар

.

Коса оқ рангда, оч-тўқ мовий ранглар

билан ислимий безак чизилган. Гўёки шохлар устида қуш тасвирига ўхшаш
чизгилар бор. Коса ўрта доирасида эса узун-узун барглар чизилган. Коса
чуқурроқ, оч мовий ранг, жигарранг ишлатилган. Коса четидаги учта барг
сақланган. Косада ярим думалоқ жигаррангда ишланган чизгилар бор.
Уларнинг ўрталарида эса томчисимон мовий рангда безаклар мавжуд

3

.

Сопол лаган. XIV-XVI асрлар

.

Лаган сарғишроқ оқ рангда. Четидаги

нуқталар жигаррангда чизилган. Лаган ўртасида чинор барглари чизилган.
Уларнинг ўртасида тўртта барг бор. Лаганнинг чети оч мовий рангда 1см

1

КП- 16419/22. Сақланиши: яхши, фақат коса четидаги безакларнинг сири кўчган.

2

КП- 16338/22. Сақланиши: яхши, ҳеч қаерига зарар етмаган.

3

КП- 7043. Сақланиши: косанинг беш жойи таъмирланган.


background image

15

ҳошияланган. Ҳошиялардан баргларга қараб узунасига таёқчалар
туширилган. Лаганнинг ўртасида 4 та ромбик шаклидаги безак учрайди

1

.

Лаган бўлаги. XIV-XV асрлар. Лаганда оқ, мовий, кулранг ранглар

ишлатилган. Ислимий безаклар билан безатилган. Сақланиши: лаганнинг
четлари, ўртаси синган.

Ҳозирги пайтда Бухоро музей-қўриқхонасида музей аудиториясини

шакллантиришда ўзига хос нуқтаи назар юзага келган. Шу боис 2003 йили
музей мутахассислари ва кўнгилли ёрдамчилар томонидан музейга
келувчилар билан савол-жавоб ўтказилган. Маркетинг тадқиқотлари
давомида объектив кузатув усули қўлланилди, яъни келувчиларнинг музей
экспозицияларига ва экскурсияга нисбатан таъсирланиши қайд қилинди.
Реклама мақсадида, шунингдек, кўп сонли сайёҳларни жалб қилиш учун
музей-қўриқхонада «Очиқ хазина» компьютер маркази ҳам ишлаб турибди.
2005-2006 йилларда музей-қўриқхона музей коллекциялари ҳақида 1000
бетдан ортиқроқ ҳажмдаги 3 та иллюстрацияли каталог тайёрлади ва нашр
этди.

Темурийлар тарихи давлат музейи мустақиллик йилларида бунёд

этилган биринчи музейлардан бири ҳисобланиб, 1996 йил 18 октябрда буюк
соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик таваллудига очилди. Ушбу музейда
темурийлар даврига оид турли санъат дурдоналари сақланади. Шунингдек,
рассомлар томонидан чизилган Амир Темур ҳаётининг турли лавҳаларини
акс эттириб берувчи тасвирий санъат асарлари ўрин олган. Қуйида
темурийлар даврига оид бўлган ашёлар тўғрисида фикр юритилади.

Ёғоч Ўрта Осиё ер ости шароитида яхши сақланмайдиган материал

ҳисобланади. XV асрда ёғоч ўймакорлиги санъатида устунлар, панжаралар,
лавҳлар, турли ўйма сандиқлар, қутичалар, курсилар, эшиклар яратилди. Бу
давр ёғоч ўймакорлиги ишларини кузатар эканмиз, янги ғоя пайдо
бўлганлигини сезиш мумкин. Усталар кўпроқ буюмларни нафис безаклар
билан яратишга интилардилар. Ислимий безаклар ва арабий ёзувлар бундан
мустасно эмас эди. Музей экспозициясидан шу каби буюмлар ўрин олган.

Ёғоч устун

2

. XIV аср, Хива, чинор дарахтидан ишланган. Устуннинг

тепа қисми гулдастага ўхшаш ислимий безаклар билан безатилган. Ўймакор
шаклда Қуръон оятлари ёзилган. Суралар тагида эса турли шакллар:
квадратсимон, олтибурчаксимон кабилар учрайди. Устуннинг таг қисмига
жуда нафис ислимий безаклар ўйилган.

Ёғоч устун

3

. XIV аср, қайрағочдан ишланган, Хива. Ушбу ёғоч

устуннинг 1/3 қисмини безаклар ташкил этади. Улар икки қисмга бўлинган:
биринчи қисмида Қуръон оятлари ёзилган бўлса, устуннинг пастки қисмига
ислимий безаклар ўйилган.

1

КП-7045. Сақланиши: лаганнинг икки жойи таъмирланган.

2

КП 2-3. Ўлчамлари: 255 х 35 см.

3

КП 2-4. Ўлчамлари: 335 х 42 см.


background image

16

Йиғма ёғоч-ўйма лавҳ

1

. Лавҳ икки қисмдан иборат. Безак фақат устки

қисмида берилган. Лавҳ ислимий ва геометрик безаклар билан безатилган.
Очиқ кўринишдаги лавҳнинг ўртасида гумбаз ва минорага ўхшаш фигуралар
ишланган. Лавҳнинг пастки ўйма қисмида ислимий, геометрик безакнинг
чуқур ишлаб ўйилганини кўрсак-да, лекин бир қарашда унчалик сезилмайди.

Шаҳрисабздаги Амир Темур номли тарих ва моддий-маданият музейи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 26 декабридаги «1996
йил-Амир Темур йили» деб эълон қилиниши ҳақидаги Фармонига асосан
Шаҳрисабз шаҳар хокимининг 1996 йил 8 май кунидаги х-13615 қарори
ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги маданият ишлар бошқармасининг 1996
йил 14 ноябридаги буйруғига асосан Шаҳрисабз шаҳридаги «Чубин»
мадрасаси мажмуида ташкил этилди.

Экспозицияда темурийлар даврига

оид бўлган археология, этнография, нумизматика, қўлёзмалар, тасвирий
санъат намуналари ўрин олган.

Диссертациянинг иккинчи боби

“Хориж музейларида сақланаётган

темурийлар даврига оид тарихий ва маданий ёдгорликлар”

деб

номланган. ушбу бобида Осиё, МДҲ, Европа ҳамда АҚШ давлатлари
музейлари тарихи ҳақида қисқача маълумот берилиб, уларда сақланаётган
темурийлар даврига оид асори атиқалар атрофлича ўрганилиб, ҳар бирига
илмий аннотациялар ёзилиб, Амир Темур ва темурийлар даврида мазкур
давлатлар билан бўлган сиёсий-иқтисодий муносабатлар таҳлил этилади.

Темурнинг Озарбайжонга илк юриши 1366 йилда бошланди. Темур

лашкарлари шу йил Султонияни эгаллаб, сўнг Табризга киради. Кузда Амир
Темур Нахичевон ва Карс томон йўл олади. Сўнг Грузияга ва ниҳоят Шахи
вилоятига келади. Бу ерларни забт этиб, қишлаш учун яна Қорабоғга қайтиб
келади. Қорабоғ Темур қароргоҳи ҳисобланган. Ширвон Шоҳ Иброҳим I
(1382-1410) Қорабоғга Темур олдига кўплаб совға-саломлар билан келади,
бунинг эвазига у Ширвон ҳукмдори сифатида тан олинади.

Темур Дербент ҳимоя иншоотларини мустаҳкамлаб, шимолий

чегараларни қўриқлашни Иброҳим I га юклаб, ўзи Оқтошга келади. Бир
мунча муддатдан сўнг у Ардабил – Султония – Ҳамадон йўли билан
Самарқандга қайтади. Амир Темур бошқа мамлакатларни забт этиш билан
бирга, ундаги машҳур уста- ҳунармандларни Самарқандга олиб келади.
Темур мақсадларидан бири ўз пойтахтини дунёда такрорланмас ажиб
шаҳарга айлантириш эди. Темур Озарбайжонда қатор қайта тиклаш
ишларини олиб борган, жумладан Дербент, Бойлакон қалъалари деворларини
қайта тиклаган, Арапсдан суғориш канали ўтказган

2

.

Озарбайжон Боку давлат музейи. Боку давлат музейи 1920 йилнинг

октябрь ойида ташкил топган. 1921 йилнинг май ойида эса музейда
археология, тарих, этнография ва биология бўлимлари очилган. Бу ерда
темурийлар даврига оид сопол буюмлар сақланади. Жумладан, ёнлари

1

КП 2-5. Ўлчамлари: 56 х 15 см.

2

Алиев И.Г., Алиев Ф.М и др. История Азербайджана.- Азербайджан.: Элм, 1979 г. С 70.


background image

17

қиррали ликопча

1

.

(

Эрон, XV асрга тегишли). Ушбу ликопча 1961 йил 29

июнда Доғистон халқ рассоми Мундин Араби Жамол томонидан музейга
совға қилинган.. Ликопча тўқ мовий рангда. Унда учта аждарҳо тасвири
бўлиб, улардан бири ликопча марказида. Ликопчанинг орқа томонида олча
гулларини эслатувчи олтита кичик ҳажмда расм чизилган.

Иккита қуш тасвири туширилган сопол лаган

2

.

Ушбу идиш 1925 йил 20

мартда Саид Муҳаммад ўғлидан сотиб олинган. Лаганда мовий рангли
колорит акс этган бўлиб, хитой анъаналарини эслатади. Лаган ўртасида
иккита қуш тасвирланган бўлиб, улар гулларга, майсазорларга интилаётган
тарзда чизилган. Идишдаги безаклар темурийлар даврига оид эканлигини
тасдиқлайди.

Сопол лаган

3

.

Қизил тупроқдан ишланган сопол лаган. Лаган айланаси

бўйлаб ислимий безак чизилган, лаган деворларида геометриксимон шакллар
ҳам учрайди. Идишнинг фони оқ рангда бўлиб, безаклар мовий рангда
чизилган. Лаган 1969 йил Самарқандда бўлган собиқ иттифоқ кўргазмасида
қўйилган эди

4

.

Амир Темур салтанатининг Туркия билан савдо-сотиқ ишлари,

маданий алоқалар олиб боргани тарихий манбаларда келтирилган.
Маърифатли кишилар, олимлар, ҳунармандлар, рассомлар, дарвешлар бир
ўлкадан иккинчисига бемалол ўтиб юрганлар. Бурсадаги Амир Султон ҳамда
Самарқанддаги Қозизода Румий мақбаралари бунга ёрқин мисолдир. Амир
Темур замонида Марказий Осиё ва Туркия орасидаги муносабатлар сиёсий,
интеллектуал-эстетик ҳамда иқтисодий жиҳатдан тадқиқ этилган

5

.

Туркия-Тўпқопи Саройи музейи. Истанбулдаги Тўпқопи саройи турк

султони Маҳмуд II фармонига кўра қурилган эди. 1839 йилга қадар асосий
сарой султонининг қароргоҳи эди. 1924 йилда эса сарой музейга
айлантирилди. Тўпқопи сарой-музейи бугунги кунда бир қанча бинолар ва
матбуот шахобчаларидан ташкил топган. Ҳозирги пайтда сарой-девонининг
ёнида қуроллик палатаси қурилган. Унда турк ҳарбий қурол-аслаҳалари
сақланади. Шунингдек, ўша пайтда Тўпқопи саройи кутубхонаси ҳам мавжуд
бўлиб, унда 24 мингдан ортиқ китоб ва манускриптлар сақланган.

Изланишлар жараёнида бу ерда темурийлар даврига оид турли

қўлёзмалар, амалий санъат буюмлари борлиги аниқланди. Ушбу
буюмларнинг барчасига илмий аннотациялар берилди.

Фаридуддин Атторнинг “Ситта” асари. Шоҳруҳга атаб кўчирган.

Ҳирот, 1438 йил, апрель, олтин суви юритилиб чизилган. Истанбул, Тўпқопи

1

КП 6190 . Ўлчамлари: 24 х 5,2 см.

2

КП 3573. Ўлчамлари: 26 х 7 см.

3

КП 35 74. Ўлчамлари: 33 х 6 см.

4

Ушбу маълумот ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейига 2003 йил ташриф буюрган Озарбайжон

делегациясидан совға қилинган альбомдан олинган.

5

Эсанбека Тўғон. Амир Темур даврида Марказий Осиё ва Туркия орасидаги сиёсий, маданий ва иқтисодий

муносабатлар // Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни мавзуидаги халқаро конференция.- Т.:
Ўзбекистон, 1996.- Б 19 .


background image

18

саройи музейи

1

. Шоҳруҳ отасига ўхшаб Ислом таълимотига жуда

эҳтиёткорона ёндошганлиги Фаридуддин Атторнинг “Ситта” ( Олтилик)
асарида ҳам сезилади. Бошқа темурийлар даври қўлёзмалари каби мазкур
қўлёзма “Хитой қоғози” деб ном чиқарган энг сифатли қоғозга битилган ва у
Тўпқопи саройи музейи қўлёзмалари ичида муқовасининг гўзаллиги билан
алоҳида ажралиб туради. Муқовасига Шоҳруҳга аталган мадҳия ва олтин
нақш битилган. Олтин нақш шунчаки қолип билан туширилмаган, балки қўл
меҳнати билан ўйилиб ҳаёлий бир манзара акс эттирилган.

Улуғбек ибн Шоҳруҳнинг ўйма нақшли ёғоч сандиқчаси. Марказий

Осиё, 1420 - 49 йиллар. Сандиқча ёғочдан, рангли қопламалар билан
безатилган, олтин тошлар қадалган ва ичига ипак мато тўшалган,. Истанбул,
Тўпқопи саройи музейи

2

. Бу сандиқча темурийлар давридан бизгача сақланиб

қолган ёғоч буюмлар ичида энг нафис ишлангани ҳисобланади. Сандиқча
бўлак-бўлак ёғочлардан тайёрланган бўлиб, ҳар бир бўлагидаги
ўсимликсимон нақшлар жимжимадор гажакли медальонларга туташиб
кетади ва қопқоқ қисмида Улуғбекнинг исми шарифи ўйиб ёзилган.
Қопқоғининг ўрта қисмида тўрт панжали аждарҳо тасвири туширилган,
гуллаётган дарахт шохларидан ўсиб чиққан жимжимадор нақшлар шу қадар
қуюқки, уни англаб олишнинг ўзи қийин. Қопқоғининг гир айланасига
рангли тошлар қадалиб чиқилган. Ташқи томонини олтин тутқич ва илгаклар
безаб турган бўлса, ички қисмига қизил ва кумуш гулли ипак мато тўшалган.

Турк ва ислом асарлари музейи. Ушбу музей дастлаб 1914 йилда

Сулаймон мачитида жойлашган эди. 1923 йилда музейга Турк ва ислом
асарлари музейи номи берилди. Музей 1927 йили кенг омма учун очилган.
1983 йилда эса музей XIV асрга оид бўлган Иброҳим-поша саройига
кўчирилган. Музей тўпламлари бутун дунёга машҳурдир. Бу ерда турк
санъатига оид турли ашёлар, илк ислом қўлёзмалари, XIII-XIV асрларга оид
бадиий ҳунармандчилик намуналари сақланади. Музейнинг Шарқ
қўлёзмалари бўлимида темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, амалий
санъат буюмлари сақланади. Диссертацияда уларнинг илмий тавсифлари
берилган.

Султон Аҳмад девони. Бағдод, 1406 йил, июнь, олтин суви юритиб

чизилган. Истанбул, Турк ва ислом асарлари музейи. Темурийлар ва
қорақуюнли туркманларнинг доимий тазйиқига қарамасдан, Султон Аҳмад
ибн Увайс (1382-1410) ўз мавқеини тиклаб олди, бир неча қўлёзмалар
ёздириб, Темур томонидан Самарқандга олиб келинган машҳур санъат
устаси Абдулҳайга ҳомийлик ҳам қилган. Темурийлар даври тарихчиси
Давлатшоҳ Самарқандийнинг ёзишича, Султон Аҳмад «араб ва форсийда
шеър битар эди, наққошлик, ўймакорлик, ўқ-ёй ясаш каби ҳунарларни
эгаллаган эди». Ғайритабиий қўш саҳифали расмлар, дебочалар, тиниқ
пигментлар китобга ўзгача бир безак бахш этган.

1

Истанбул, Тўпқопи саройи музейи. Инвентарь рақами . - № А.III 3059. Ўлчамлари: 35.9 х 24.3 см.

2

Истанбул, Турк ва ислом асарлари музейи. Инвентарь рақами. № 1950. Ўлчамлари: 27.5 х 17.5 см.


background image

19

Кўза. Шерали ибн Муҳаммад Дамашқий ясаган. Ҳирот(?), ҳижрий 872

йил. (1468й. январ). Мисга олтин ва кумуш суви юритилган. Истанбул, Турк
ва ислом асарлари музейи. Ушбу ажойиб нафис идишнинг ҳомийси ким
экани номаълум бўлса-да, у Самарқандда ясалгани аниқ. Сабаби, ҳозирда
Ф.Р.Мартин коллекциясида сақланаётган худди шундай идиш айнан шу уста
томонидан тайёрланган. Идиш атрофига қуйидаги сўзлар ёзилган:
«Кунларнинг бирида дилларни хушнуд этгани бир Соқий ташриф буюрса-ю,
бизни ҳаёт сувидан баҳраманд этса, бирор кун йўқки, хушёрлиқ бирлан ўтса,
бундайин ҳолда тирик қолмоқ мумкин эрмас, ёқимлидур қизил рангли
идишлар гуллар аро қирмизи май ичишлар»

2

.

Амир Темур билан европаликлар ўртасида неча ўнлаб элчиликлар

бўлган. Кўпинча адабий ёки тарихий ёдгорликларда изи қолган элчиликлар
тўғрисида эслатиб ўтилади. Анқара жангидан сўнг Ғарбий Европа
давлатларидан Франция ва Англия ёзишмалар орқали Амир Темур билан
дипломатик муносабат ўрнатди. Француз қироли Карл VI билан Амир Темур
ўртасидаги ёзишмаларнинг бир қисми Франция ҳужжатхонасида сақланган.
Мактубларда Амир Темур ўз давлати билан Франция ўртасида савдо
алоқаларини ўрнатиш истагини билдирган. Амир Темур ва Мироншоҳ
Англия билан дипломатик ёзишмалар олиб боришган. Албатта, бу
мактубларда Ғарб ва Шарқ ўртасида савдо-сотиқни ривожлантириш масаласи
ёритилган. Шунингдек, Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Темур
саройида кўп бора бўлгани ҳамда кўрган-кечирганларини ўзининг
“Самарқандга саёҳат” номли асарида батафсил ёзиб қолдирган. Умуман
олганда, Европа қироллари билан бўлган ёзишмалардан маълумки, Амир
Темурнинг қудратли давлатнинг ҳокими сифатида обрўси Ғарбда жуда юксак
бўлган. Европа монархлари уни чуқур эҳтиром билан “энг шавкатли ва энг
ғолиб подшо Темурбек” деб атаганлар. Ана шуларни ҳисобга олганда, Амир
Темур Ғарбий Европа маданиятида ўзига хос тарзда талқин этилади. Ғарбий
Европада темуршунослик тараққиёти кўп асрлик ижодий ва методологик
манбаларга эга. Ғарбий Европа театри саҳнасида буюк давлат арбоби Амир
Темурнинг ёрқин образи машҳур инглиз шоири ва драматурги Кристофер
Марло (1564-1593)нинг “Буюк Темур” асари орқали гавдаланди. Трагедия
жанрига мансуб ушбу асарда Амир Темур ақли, истеъдоди, ғайрати туфайли
жаҳон тарихида энг қудратли давлат арбобига айланганлиги кўрсатилган.
Амир Темурнинг кўп қиррали образини яратишга уриниш Ғарбий Европа
тасвирий санъатида ҳам кўзга ташланади. Масалан, Париж миллий
кутубхонасида Темур тасвири туширилган тўрт расм сақланади. Уларда
Амир Темур сиймоси жаҳон рассомлари нигоҳида турлича гавдаланади. Шу
портретлардан олинган нусха Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат
музейида ҳам сақланади. Умуман олганда, Ғарбий Европа бадиий маданияти
Амир Темур образига мурожаат этар экан, уни доно ва қаҳрли ҳукмдор,

1

Истанбул, Турк ва ислом асарлари музейи. Инвентарь рақами. № 2963. Ўлчамлари: 16,5х 13,3см.


background image

20

улуғвор ва самимий, ўзлигини англашга интилувчи инсон сифатида
гавдалантиради, айни чоғда Европа халқлари тарихининг актуал муаммолари
нуқтаи назаридан қарашлари, баҳолари, муаллифларнинг индивидуал
позициялари ҳам ўз ифодасини топган

1

.

Бе

рлин амалий санъат музейи. XX асрнинг 80- йилларида Германияда

янгича музейлар қурилишига катта аҳамият берила бошлайди. Янги музейлар
Кёльнда, Франкфурт-на Майнда, Штутгартда, Дрюссельдорфда қурилди. Бу
каби янги музейлар лойиҳаси дунёга машҳур меъморлар Р.Мейер, М.Унгерс,
Дж. Стирлинг, Х.Ян.Результатлар томонидан ишлаб чиқилди. Қуйида
темурийлар даврига оид баъзи ашёлар тўғрисида маълумот берилади:

Улуғбек ибн Шоҳрух мадрасасидан олинган ўйма нақшли кошин.

Самарқанд, 1417-20 йиллар. Мармардан ясалган. Берлин, Амалий санъат
музейи

2

. Ўзининг пишиқлиги ва камёблиги туфайли тошлар, асосан мармар

тошлар темурийлар даври безак ишларида кўп ишлатилган. Самарқанддаги
Бибихоним масжидини қуришда Темур жуда кўп тош турларидан ишлатишга
фармон беради. Тўрт юздан ортиқ тош устунларга пардоз бериш учун
Озарбайжон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан икки юз сангтарош
таклиф этилган. Тош ишлатилиши жиҳатидан Самарқандда энг муҳим
иншоот бу, шубҳасиз, Улуғбек мадрасасидир. Унинг устунлари, пештоқи ва
ҳатто пойдевори ҳам тошдан қурилган.

«Ширин Хусрав портретини хуфёна томоша қилмоқда». Ҳирот, 1425-

50 йиллар. Хира қоғозга сиёҳ юритилган, Берлин, Амалий санъат музейи

3

.

Бойсунқур Мирзо чиздирган кўпгина суратлар қаторида китобдаги бу
тугалланмаган сурат ўша даврдаги бир саҳна кўринишини ўз кўзимиз билан
кўришимизга имкон беради. Тайёрланиш табиатига кўра бу сурат бир гуруҳ
рассомлар томонидан ишланган, чунки ранглар, безаклар ва чизиқлардаги
хилма-хиллик, баъзи жойларига тилла билан ишлов берилганлиги фикримиз
исботидир. Бу суратда Низомийнинг «Хамса» асаридаги Хусрав ва Ширин
достонидан энг муҳим лавҳа тасвирланган бўлиб, унда Эрон ҳукмдори
Хусрав Парвез суратига термилиб турган Шириннинг қалбида муҳаббат
аланга олганининг гувоҳи бўламиз.

Бостондаги санъат асарлари музейи. Ушбу музей дунёдаги йирик

музейлардан ўн иккинчиси ҳисобланади. Музей 1870 йилда ташкил топган
бўлиб, экспонатлари жуда бой ва хилма-хилдир. Қадимги Миср, антик Шарқ,
Ғарбий Европа, Америка санъати, чинни, текстиль, кумуш, мебель, сопол
буюмлари жуда кўп тўпланган. Музей лойиҳасини Ги Ловель чизган.
Музейда Осиё бўлими ҳам мавжуд бўлиб, у 1870 йилда ўз фаолиятини
бошлаган. Бу ерда асосан, ислом, япон, хитой, ҳинд санъатига оид бўлган

1

Холбеков М.Н, Бушуй Т. А. Амир Темур Ғарбий Европа маданиятида // Амир Темур ва унинг жаҳон

тарихидаги ўрни мавзуидаги халқаро конференция тезислари. – Т.: Ўзбекистон, 1996.Б 78-79.

2

Германия, Берлин амалий санъат музейи. Инвентарь рақами: I. 4534 . Диаметри: 28.5 см.

3

Германия, Берлин амалий санъат музейи. Инвентарь рақами: F. 73. S. 76, 2. Ўлчами: 27.5 х 22.5 см.


background image

21

ашёлар сақланади. Асосий қисмини эса қуйидаги миниатюра ва қўлёзма
асарлари ташкил этади:

“Боғда ўтирган шаҳзода”. Марказий Осиё 1425-50 йй. Хира

ипак

қоғозга олтин суви юритилган. Бостон, Нафис санъати музейи, Барлэ фонди
ва махсус фонд

1

. Истанбулдаги альбомлардаги суратларда кўпроқ қушлар,

гуллар тасвирланган бўлиб, унда асосан рассомлар томонидан Хитой
анъаналарига монанд тарзда ишланган. Китобхонадаги рассомлар боғ
манзарасини чизар эканлар, уни алоҳида жанр даражасига кўтарганлар

Англия. Британия музейи. Буюк Британиядаги энг йирик музейлардан

бири Британия музейи ҳисобланади. Музейнинг асосий биноси Блустери
вилоятида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 8,7 гектарни ташкил этади.
Экспонатлар сони 6,5 млн.дан ортиқдир. Темурийлар даври ашёлари
Британия музейида ҳам учрайди.

Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си. Эрон, 1444 йил, 491 варақ ва 31 та

сурат юритилган. Лондон, Британия музейи

2

. Ушбу “Шоҳнома” Ҳиндистонда

Бобурийлар қўл остида сақланар эди ва у кейинчалик Лорд Хейстингсга
совға қилинган, сўнгра эса китоб подполковник С.Ж.Дойл қўлига тушади
ҳамда у ҳам ўз навбатида уни 1834 йили Лондондаги Қироллик Осиё
Жамиятига топширади. Шеърият усулида ёзилган асарлар ичида унинг
алоҳида ўрни бор. Сана ёки имзо қўйилмаган бўлса-да, уни Муҳаммад Жуки
ҳомийлигида ёзилган дейилади, чунки унинг номи суратларнинг бирида
эслаб ўтилган. Муҳаммад Жўки Балх ҳукмдори бўлган, ҳукмронлигининг
охирги йилларида ўгай онаси Гавҳаршоднинг фитналари оқибатида
соғлигини йўқотиб хаста бўлиб қолади. Китоб унинг ўлимига қадар ёзиб
тугалланмаган эди. Китобдаги иккита сурат Ҳиндистондаги темурий
шаҳзодалар буйруғи билан ишланган; “Гив ва Талханд” ўртасидаги жанг”,
бунда темурийлар даври Хирот рассомчилик анъаналари кузатилади ва
кейингиси “Яздигирднинг тегирмон ичига беркингани” деб номланиб, улар
рассом Мискин томонидан чизилган. Қўлёзмадаги фантастик саҳна
кўринишлари, эртакнамо ҳикоялар баёни темурийлар даври бошқа
асарларида ҳам давом эттирилган бўлиб ажойиб бир романтик асардир.

Пиёла. Улуғбек Кўрагон исми ўйиб ёзилган, Марказий Осиё, 1420-49

йиллар, нефрит, Лондон, Британия музейи Васийлар кенгаши

3

. Улуғбекнинг

нефрит тошларига бўлган қизиқишини ҳисобга олиб, бу пиёланинг келиб
чиқишини Хитой савдо йўллари билан туташган Самарқанд билан қолаверса,
Марказий Осиё билан боғлаш ўринлидир. Хитой ҳунармандлари ишлаган
шунга ўхшаш нефрит идишлар ченг (сув идиш) деб аталган. Нефрит идишлар
Марказий Осиёнинг баъзи ҳудудларида Хитой намуналари асосида
тайёрланган. Тутқичи дағал ишланган бўлса-да, бундай идишлар шаҳзодалар

1

Бостон (АҚШ) Нафис санъат музейи. Инвентарь рақами. № 14.545 Ўлчами: 31.4х 23.2 см.

2

Лондон, Британия музейи. Инвентарь рақами. № МS. 239. Ўлчами: 34 х 22 см.

3

Лондон, Британия музейи. Инвентарь рақами. № ОА 1959.11-20.1 (36) ўлчамлари: 6.4 х 19.4 см.


background image

22

ўртасида бир-бирларига “шоҳона” ҳадя сифатида совға қилинган. Тутқичда
тасвирланган шер калласи XV асрга оид Ҳирот фаввораларида ҳам мавжуд.

Виктория ва Альберт музейи. Ушбу музей 1852 йилда ташкил топган

бўлиб, малика Виктория ва унинг турмуш ўртоғи Альберт номлари билан
аталади. Музейнинг шоҳона биноси уч қисмдан иборат: Марказий кириш
қисми Эдуард III ва малика Виктория ҳайкаллари билан безатилган.

Баёнқулихон мақбарасидан меъморий қоплама. Бухоро, 1358-59

йиллар, Лакланган сопол. А). Устун ва унинг юқори қисми, 121.3 х 22.9 х
24.4 см. Лондон, Виктория ва Альберт музейи 567- 1900, 586-1899. Б). Фриз, (
пештоқ) 108.9 х 24.8 см. Лондон, Виктория ва Альберт музейи

1

. Бу лакланган

меъморий қоплама XIV асрнинг ўрталарида ҳукмронлик қилган мўғул
хонларидан бири Баёнқулихон мақбарасидан келтирилган. Баёнқулихон
буйруғига биноан қурилган бу мақбара, афтидан, унинг ўлимидан сал
илгарироқ 1358-1359 йиллар атрофида қурилиши бошланган эди. Умуман
олганда, мақбаранинг ички кўриниши худди ташқи кўриниши сингари жуда
хароб аҳволда бўлиб, ўйма нақшли ва лакланган кошинлар билан безатилган
ҳамда бизгача устун, пештоқча каби бўлаклари етиб келган, холос. Эронда
бундай безаклардан фойдаланилмаганлигини ҳисобга олсак, афтидан, бу
турдаги сифатли кошинлар биринчи бўлиб Марказий Осиёда қўлланган.
Қолаверса, жимжимадор безакли ушбу кошинлар Самарқанддаги Шоҳи
Зинданинг бир қисми бўлган Амир Ҳусайн ибн Туғлуқ Такин сағанасига
ўхшаш темурийлар даври мақбаралари учун асосий материал бўлиб хизмат
қилди. Пештоқдаги ёзувда Қуръондан олинган 41: 30 сура акс эттирилган.

Нью-Йорк. Метрополитен санъат музейи 1870 йилнинг 13 апрелида

ташкил топган. Музейнинг ислом санъати бўлимида темурийлар даврига оид
миниатюралар,

қўлёзмалар,

амалий

санъат

буюмлари

сақланади.

Диссертацияда ҳар бир ашёнинг илмий тавсифи берилади.

Қуръон лавҳи. Хасан ибн Сулаймон ал Исфаҳоний томонидан ясалган.

Марказий Осиё 1359 йил. Ёғоч. Нью-Йорк, Метрополитен санъат музейига ,
Рогерс фондига вақтинча берилган

2

. Қуръон лавҳлари масжид ва шунга

ўхшаш диний муассасаларнинг ажралмас бир қисмига айланиб қолган. Бу
лавҳдаги ёзувларга қараганда у бир мадраса учун ясалган, лекин қайси
мадрасалиги номаълум. Ёғоч шу даражада чиройли нақшланганганки ундаги
ўргимчаксимон ислимий нақшлар, хаттотлик панносининг ўзига хос
аниқлиги эътиборни тортади. Тахаллуси ал-Исфаҳоний бўлган Ҳасан ибн
Сулаймон ўзини исфаҳонийлар сулоласига мансуб эканини айтади.
Шубҳасиз у Эрон ёғоч ўймакорлиги санъатидан бохабар бўлган, бу лавҳ
Марказий Осиёда XIV асрларда ясалгани аниқ, сабаби худди шундай
нақшлар Бухородаги Сайфуддин Бохарзи сағанасига ҳам ишланган.

1

Англия, Виктория ва Альберт музейи. Инвентарь рақами. № 2033 -1899.

2

Нью-Йорк , (АҚШ) Метрополитен санъат музейи. Инвентарь рақами. № 1910, 10 218. ўлчами: 130.2 х 41

см.


background image

23

«Махзан ул-асрор» . Амир Ҳайдар Хоразмий Туркигўй томонидан

ёзилган, Султон али ал-Ёқубий томонидан Ёқуб ибн Узун Ҳасан Оққуюнли
учун кўчирилган, Табриз, ҳижрий 883 (1478) йил, 32 варақ, битта расм, олтин
суви юритилиб ёзилган, Нью-Йорк Жамоат кутубхонаси, Спенсер
коллекцияси, Астор, Ленокс ва Тилден Фондлари. Искандар Султоннинг
сарой шоири бўлган мир Ҳайдар туркий тилдаги «Маҳзанул-Асрор»ни
ёзишда Низомийнинг шу номдаги машҳур асаридан фойдаланган. Султон
Али хаттот бу китобни Ёқуб ибн Узун Хасан тахтга ўтирган 1478 йили
тортиқ қилган. Биринчи саҳифалардаги безаклар XV аср темурийлар усули
асосида ишланган, ундаги икки саҳифали зарварақда чизилган динамик
тондаги чизиқлар бурунги суратлардан бутунлай бошқача. Олтин суви
юритилган, ёрқин рангларда Хитой рассомчилик анъаналарида безатилган бу
қўлёзма темурийлар даврига оид Аттор шеърий девонларини эсга олади

1

.

Тадқиқотнинг учинчи боби

“Ўзбекистондан XIV-XV асрга оид

моддий бойликларнинг хорижга олиб кетилишининг сабаблари ва
қайтариш муаммолари”

деб номланади. Мазкур бобда темурийлар даврига

оид бўлган ёдгорликларнинг олиб чиқиб кетилиш сабаблари ҳамда уларни
қандай йўллар билан ўз ватанига қайтариш мумкинлиги тўғрисида фикр
юритилган.

Россия империяси ҳали Ўрта Осиёни босиб олмасдан олдин бу

ўлканинг барча қимматбаҳо нарсаларини қўлга киритишнинг стратегик
режаси, бойликларни талаш ва олиб кетиш режаси мавжуд бўлган. Россия
шарқшуносларининг қўлёзма манбалар ва моддий ёдгорликларни ўрганиш
соҳасида амалга оширган барча фойдали ишларини инкор этмаган ҳолда,
улардан кўплари давлатнинг мустамлакачилик манфаатларига хизмат қилиб,
ижтимоий буюртмани бажарганликларини таъкидлаш лозим. Акс ҳолда
миллий-маданий бойликлар: қўлёзмалар, археологик топилмалар, қадимий
тангалар, архивлар ва бошқа қимматбаҳо ашёларнинг улар қадимдан мансуб
бўлган мамлакатдан ўйламай-нетмай ташиб кетилишини қандай қилиб
бошқача изоҳлаш мумкин? Хивага юришда Кауфманга ҳамроҳлик қилган
шарқшунос А.Л.Кун шарқ қўлёзмалари ва ҳужжатларидан иборат ниҳоятда
ноёб коллекция (шарқ қўлёзмаларидан иборат 300 китоб, шулардан 129 таси
140 жилддан иборат тарихий асарлар, 20 муаллифнинг 30 жилдлик асрлари,
ҳуқуқшунослик ва илоҳиёт масалалари бўйича 50 жилддан иборат 40 асар, 18
нусха “Қуръон” ва 50 та дарслик) тўплаган ҳамда уни 1873 йили император
халқ кутубхонасига топширган. А.Л.Кун ва унинг гуруҳи Хивадан танга зарб
қилишга мўлжалланган 200 нусха штампни, муҳрлар боғламини, хон
тахтини, 172 нусха жўчи тангаларини, Қўнғирот сулоласидан бўлган Хива
хонларининг 3 нусха тангаси ва бир қатор этнографик ашёларини, хусусан

1

Нью-Йорк, (АҚШ) Метрополитен санъат музейи. Инвентарь рақами . №.41. ўлчамлари: 18.1 х 11.1 см.


background image

24

аёллар ва болалар кийимлари, кўплаб тилла ва кумуш безакларини олиб
кетган

1

.

Миллий бойликларнинг кўп қисми собиқ совет даврида четга чиқиб

кетган. Илмий экспедициялар уюштирилиши жараёнида ҳам оддий халқдан
мерос бўлиб сақланиб келинаётган ашёлар сотиб олиниш жараёни туфайли
ўз ватанидан йироқлашиб кетган. Миллий маданий бойликларни олиб чиқиб
кетиш сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:

1. Археология, этнография ва бошқа соҳалар бўйича илмий

экспедициялар ўтказиш мақсадида турли асори атиқалар йиғиб олинган.

2. Тўпланган асори атиқалардан турли кўргазмалар уюштирилиб,

юқори табақа вакиллари, ёхуд меҳмонлар уларни сотиб олиши мумкин
бўлган.

3. Хонликларнинг тарқоқлиги туфайли, маънавий-маданий бойликка

эътибор суст равишда бўлган.

4. Совет даврида Марказдан келган меҳмонларга миллий бойликлар

тақдим этилган ҳамда катта миқдордаги пулга сотиб юборилган.

Қуйида хориж давлатлари элчихоналари ҳамкорлигида тузилган Амир

Темур ва темурийлар даврига оид бўлган баъзи ашёлардан нусха олиш учун
сўралган пул миқдори тўғрисида маълумот берилади:

1. Россияда сақланаётган Низомий “Хамса”си (50 та миниатюраси

билан бирга) қўлёзмаси, Саъдийнинг “Куллиёт”и, жездан ясалган идиш,
кумуш ва жез аралашмасидан ясалган кўза, мис баркаш ва бошқа шунга
ўхшаш идишлар ҳамда 50 та миниатюранинг ҳар биридан 1000-2000 АҚШ
доллари сўралган. Шунингдек, давлат Эрмитажи маъмурияти бу каби
ашёларни вақтинча кўргазмага қўйиш учун шартнома тузиш мумкинлигини
ҳамда олиб келувчининг йўл харажатлар таъминланишини билдиради.

2. Мисрда сақланаётган 1000 дан ортиқ Амир Темур ва темурийлар

даврига оид бўлган турли қўлёзмаларнинг нусхаси учун икки минг АҚШ
доллари сўралган.

3. Буюк Британияда сақланаётган “Зафарнома” ва унинг 40 та

фотонусха суратлари, Фирдавсий “Шоҳнома”сининг слайдли нусхаси,
“Темур мулфазати”, “Зафарнома”га ишланган 40 та миниатюра шундан 15
таси Камолиддин Беҳзод қаламига мансуби инглиз қироли Генрих IVнинг
Амир Темурга ёзган хатлари нусхалар фотослайдалари учун 2790 фунт
стерлинг сўралган.

4. Шунингдек, Ҳиндистонда сақланаётган темурийлар даври 4 дона

тангаси, Шарофиддин Али Яздийнинг 6 дона “Темурнома” китоби, 1 дона
Амир Темур портрети, Темур шахматлари ҳамда бобурийлар даврига
тегишли бўлган миниатюраларни сотиб олиш қатъиян ман этилиб, умумий
фотосалайдлар учун 108 АҚШ доллари сўралган.

1

Кун томонидан тузилган рўйхат Россия ФА Археология институти Санкт-Петербург бўлими архивида

сақланади, 33-фонд, 1-рўйхат, 179-иш, 1-варақ. Шунингдек қаранг: Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари. – Т.:
Шарқ, 2000. Б 325.


background image

25

5. Туркияда сақланаётган Шарафиддин Али Яздийнинг чиғатой тилида

ёзилган дунёда ягона “Зафарнома”си, Алишер Навоий раҳнамолиги остида
ёзилган бир қанча қўлёзмалар, ҳамда ҳошияларида Алишер Навоий
тузатишлари киритилган қўлёзмалар Шоҳруҳ давридаги Ҳирот ва Шероз
мактаблари миниатюралари, шунингдек, Амир Темурнинг тарихчиси
ҳисобланмиш Ҳофизи Абрў қўлёзмалари нусхалари учун 600 АҚШ доллари
сўралган.

6.

Эрондаги машҳур қилич фотонусхаси учун эса 300 АҚШ доллари

сўралган.

Бу маълумотлар мазкур давлатлар элчихоналари билан ҳамкорликда

тайёрланди.

Ўрганилаётган даврда темурийлар даври ёдгорликларининг асосий

хусусиятлари, миллий бойликларни қайтариш йўлидаги масалалар таҳлили
тўғрисида диссертацияда кенг маълумотлар берилган.


III. ХУЛОСА

Мавзу доирасидаги манбалар, адабиёт ва тадқиқотларнинг таҳлили

натижасида қуйидаги

хулосалар

юзага келди:

1. Мустақиллик унутилган тарихимиз, миллий қадриятлар, урф-

одатлар, миллий ёдгорликлардан огоҳ бўлишга, ўрганишга имкон берди.
Чунончи, Ўзбекистонда музей иши фаолиятини жадал ривожланишига замин
яратди. Юртимизда мустақиллик йилларида талайгина янги музейлар бунёд
этилди, музейлардаги экспозиция заллари янгиланди. Хусусан, “Шарқ
уйғониш даври” деб ном қозонган темурийлар даврига алоҳида эътибор
қаратилди. Фикримиз далили сифатида, Тошкентдаги Темурийлар тарихи
давлат музейини келтириш мумкин. Музейнинг қурилиши, экспозиция
заллари, техник шарт-шароитлари дунё талабларига жавоб бера олади.

2. Ўрта Осиё ва унинг узвий қисми бўлган Ўзбекистон кўҳна маданият

бешикларидан биридир. Бу диёрда яшаб ўтган халқлар жаҳонга донг таратган
моддий ва маънавий ёдгорликларнинг дурдона намуналарини яратганлар.
Улар жуда қадим замонлардан ҳунармандчилик, санъат буюмлари, турли
обидалар ва битикларни ардоқлаб, сақлаб келганлар. Аждодларимиздан
бизгача мерос бўлиб келган, турли давр саҳифаларидан ҳикоя қилувчи асори
атиқалар юртимиз музейлари экспозицияларида сақланиб келинмоқда.
Хусусан, Амир Темур ва темурийлар даври маданияти акс эттирилган ашёлар
Ўзбекистоннинг йирик музейлари залларида ўзига хос тарзда намойиш
этилган. Диссертацияда Ўзбекистоннинг йирик музейларида мавжуд
темурийлар даври санъати ва маданиятини ёритиб берувчи экспонатларнинг
алоҳида руйхати тузилди. Уларнинг асосий хусусиятлари талқин этилди.

3. Тадқиқотда Осиё, МДҲ, Европа ҳамда АҚШ музейларида

сақланаётган темурийлар даврига оид аниқланган ашёлар сони қуйидагича:


background image

26

Озарбайжонда - 3та, Санкт-Петербургда - 14 та, Туркияда - 18 та, Эронда - 3
та, Мисрда - 5 та, Германияда - 43 та, Балтиморда - 8 та, Бостонда - 3та,
Англияда - 24 та, Данияда - 11 та, АҚШда - 23 та, Францияда -7 та амалий ва
тасвирий санъат намуналари, қўлёзма асарлар, ҳарбий буюмлари бўлиб,
уларнинг ҳар бирига илмий аннотациялар ёзилди.

4. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг ҳаётга жорий қилиниши

асносида, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн
институти ташкил этилди. Унда санъатшунос ва музейшунос кадрлар етишиб
чиқмоқда.

5. Бугунги кун тарихчилари, музейшунослари, санъатшунослари

олдида турган асосий вазифалардан бири - музейлар фаолиятини
юксалтириш, музей иши билан боғлиқ бўлган турли методик қўлланмалар
яратиш, юртимиз музейларини хориж давлатлари музейлари билан
яқинлаштириш, музейлар доирасида маркетинг ва менежмент масалаларини
жадаллаштириш, ёш авлодга қадимий, бой тарих сарчашмаларидан ҳикоя
қилувчи ашёларни яхши асралган ҳолда кейинги авлодга етказиб бериш,
ёшлар билан музейни боғлаш ва ҳоказолар каби асосий вазифалар бугунги
кун музейшуноси учун жуда муҳимдир.

Диссертацияда олиб борилган изланишлар ва

хулосалардан

келиб

чиқиб қуйидагилар

тавсия этилади:

1.Ўзбекистон ва хориж музейларида сақланаётган темурийлар даврига

оид ашёлар каталогини нашр эттириш;

2. Хориж музейларида сақланаётган нафақат темурийлар даври

ашёлари, балки тарихнинг турли даврига оид бўлган тарихий ва маданий
ёдгорликлар атрофлича кенг ўрганилиши лозим;

3. Четга чиқиб кетган миллий бойликларни албатта ўз ватанига имкон

қадар (нусхаларини бўлса ҳам) қайтариш масаласини кун тартибига қўйиш;

4. Музейшунослик ва санъатшунослик йўналишида диссертация

материалларидан фойдаланиб, махсус курслар ва семинарлар ўтиш;

5. Бугунги кун музей иши фаолиятида янгича маркетинг ва менежмент

йўлларини жадал ривожлантириш даркор.


background image

27

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Қурбонова Д.А. Хориж музейларида сақланаётган темурийлар

даврига оид тарихий ва маданий ёдгорликлар //Ўзбекистон санъати: Анъана
ва трансформация жараёнлари: Ёш санъатшуносларнинг илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент, 2005. – Б. 30.

2.

Қурбонова Д.А. Нью-Йоркдаги лавҳ // Мозийдан садо. – Тошкент,

2006. – №2. – Б. 38.

3.

Қурбонова Д.А. Темурийлар даври сопол ва жез буюмлари

намуналари-хориж музейларида //Амир Темур ва ҳозирги замон: Республика
илмий-амалий анжуман материаллари. –Тошкент, 2007. – Б. 62.

4.

Қурбонова Д.А. Хориж музейларида сақланаётган темурийлар

даврига оид қўлёзма асарлар //Академик Убайдулла Каримов номидаги ёш
шарқшунослар илмий конференция тезислари. –Тошкент, 2007. – Б. 23.

5.

Қурбонова Д.А. Амир Темур ва темурийлар даври ғарб санъати

намуналарининг хориж музейларида сақланиши // Ўзбекистонда замонавий
бадиий таълим муаммолари: Ёш санъатшуносларнинг илмий-амалий
конференция материаллари. – Тошкент, 2007. – Б. 100.

6.

Қурбонова Д.А. Темурийлар даври тарихи ва маданиятига оид чет

элларда тўпланган ёдгорликлар // Музейлар замонавий Ўзбекистон
маданияти тизимида: Республика илмий-амалий конференция материаллари.
– Тошкент, 2007. – Б. 158.

7.

Қурбонова Д.А. Хориж музейларида сақланаётган темурийлар

даврига оид заргарлик санъати намуналари // Жамият ва бошқарув. –
Тошкент, 2008. – №2. – Б. 72.


background image

28

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Қурбонова Дилафрўз Абдирашидовнанинг

17.00.07. -“Музейшунослик; тарихий - маданий объектларни

консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш” ихтисослиги бўйича

“Хориж музейларида сақланаётган темурийлар даврига оид тарихий ва

маданий ёдгорликлар” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

темурийлар, экспозиция, экспонат,

миниатюра, амалий санъат, миллий бойликлар, музей, қўлёзмалар,
ҳунармандчилик, нумизматика, керамика, ўймакорлик, этнография, миллий
қадриятлар, хаттотлик намуналари.

Тадқиқот объекти:

хориж йирик

музейларида мавжуд темурийлар

даврига оид тарихий ва маданий ёдгорликларнинг асосий хусусиятлари.

Ишнинг мақсади:

XIV-XV асрларга оид асори атиқаларни тизимли

каталоглаштириш, четга олиб чиқиб кетилган ашёларнинг тарихи ва
тақдирини таҳлил этиш.

Тадқиқот методлари:

илмийлик, тарихий ёндашув, қиёсий таҳлил,

даврий муаммолик, тўпланган маълумотларни холис баҳолаш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: х

ориж музейларида

сақланаётган темурийлар даврига оид тарихий ва маданий ёдгорликлар илк
бор турли хил бирламчи манбалар асоида тадқиқ этилди. Ўзбекистон ва
хориж музейларида мавжуд XIV-XV аср асори атиқаларининг ягона руйхати
тузилди ҳамда илмий муомалага киритилди.

Амалий аҳамияти:

диссертацияда эътибор қаратилган тахлил ва

мулоҳазалар музейшунослик ривожидаги ютуқлар, муаммолар ва
имкониятларини ўрганиш ишига қўшимча маълумотлар олиб киришда, музей
маркетингини тарихий, янги маълумотлар билан бойитишда муҳим
аҳамиятга эга. Тадқиқотнинг асосий хулоса ва тавсиялари музейлар
фаолиятини такомиллаштириш йўлида қўшимча материал бўлиб хизмат
қилиши мумкин.

Тадбиқ

этиш

даражаси

ва

иқтисодий

самарадорлиги:

диссертациянинг асосий мазмуни эълон қилинган 2 та илмий мақола ва 5 та
илмий-амалий конференция материалларида ўз ифодасини топган.

Қўлланиш

(фойдаланиш)

соҳаси:

тадқиқот

натижаларидан

Ўзбекистон

Республикаси

Ташқи

ишлар

вазирлиги,

Ўзбекистон

Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, давлат ва нодавлат
ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ҳамкорликни
ривожлантириш соҳасида фаолият юритувчи таркибий бўлинмаларида, олий
ва ўрта махсус ўқув юртлари учун ўқув-услубий қўлланмалар ёзишда
фойдаланиш мумкин.


background image

29

РЕЗЮМЕ

диссертации Курбановой Дилафруз Абдирашидовны на тему

«Исторические и культурные памятники эпохи темуридов, хранящиеся

в зарубежных музеях» на соискание ученой степени кандидата

исторических наук по специальности 17.00.07 – музееведение;

консервация, реставрация и хранение историко-культурных объектов

Ключевые слова:

темуриды, экспозиция, экспонат, миниатюра,

прикладное искусство, национальные богатства, музей, рукописи,
ремесленничество, нумизматика, керамика, резьба, гравировка, этнография,
национальные ценности, образцы каллиграфии.

Объект исследования:

главные особенности исторических и

культурных памятников эпохи темуридов, находящихся в крупных
зарубежных музеях.

Цель работы:

системная каталогизация исторических памятников

XIV-XV веков, анализ истории и судьбы предметов, вывезенных за рубеж.

Методы

исследования:

научность,

исторический

подход,

сравнительный анализ, проблема эпохи, объективная оценка данных.

Полученные результаты и их новизна:

впервые исследованы на

основе различных первоисточников исторические и культурные памятники
эпохи темуридов, хранящиеся в зарубежных музеях; составлен и внесён в
научное обращение список исторических памятников XIV-XV веков,
находящихся в Узбекистане и в музеях зарубежных стран.

Практическая значимость:

основные выводы и рекомендации

исследования

могут

служить

дополнительным

материалом

для

совершенствования деятельности музеев; анализы и размышления, которым
уделяется большое внимание в диссертации, имеют важное значение при
внесение дополнений в работу по изучению проблем, возможностей и
достижений музееведения, а также обогащении маркетинга музеев новыми
историческими сведениями.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основное

содержание работы отражено в опубликованных 2 научных статьях и 5
статьей в научно-практических конференциях.

Область применения:

результаты исследования могут быть

использована в работе отделений Министерства иностранных дел
Республики Узбекистан, Министерства культуры и спорта Республики
Узбекистан,

государственных

и

негосударственных

организаций,

действующих в сфере международного содружества, а также для создания
учебников и учебно-методических пособий для высших и средне-
специальных учебных заведений.


background image

30

RESUME

Thesis of Dilafruz Qurbonova Abdirashidovna on the scientific degree

competition of the doctor of philosophy in History specialty 17.00.07. – The

museum to keep in a restoration and conservation of art legacy on the theme:

«Historical and cultural heritage of Temurids epoch abroad»

Key words

: temurids, exposition, exponant,miniature, an applied art,

national riches, museum, manuscripts, handicrafts, numismatist, ceramics, cuts,
ethnography, national clergy, manuscripts, examples.

Subjects of inquiry:

large foreign museums were epochs of historical and

cultural heritage of temurids and the main of characters.

Aim of the inquiry:

In the XIV-XV centuries the exponants historical and

explained the fate in it.

Methods of inquiry:

scintest, history nearthy of formation the comparative

analysis, the problem of tenses mark gathering in formations.

The achieved results and their novelty:

at the first of different problems

were used. Keeping to foreign museums, the century of temurids for historical and
cultural places. In Usbekistan and foreign museums were in XIV-XV centuries
eksponants are made lists and science for the conversation.

Practical value:

dissertation Materials will help in studying of museum,

problems and possibilities of development of the international cultural contact, in
enrichment of museum marketing by new sources.

Degree of embed and economic effectively:

main contents of the

dissertation reflected in 5 scientific articles and 2 theses of reports at scientific
conferences.

Sphere of usage:

results of research can be used in the higher and middle

special educational institutions, in activity of the Ministry of Foreign Affairs of the
Republic of Usbekistan and The triad cultural and sport compations of the
Republic of Usbekistan, official bodies, the state and not state organizations and
the structural branches which are engaged in the international relations.


Библиографические ссылки

Курбонова Д.А. Хориж музейларида сакланаётган тсмурийлар даврига оид тарихий ва маданий ёдгорликлар //Узбекистан санъати: Анъана ва трансформация жараёнлари: Ёш санъатшуносларнинг илмий-амалий конференция матсриаллари. - Тошкент, 2005. - Б. 30.

Қурбонова Д.А. Нью-Иоркдаги лавх // Мозийдан садо. - Тошкент, 2006. - №2. - Б. 38.

Курбонова Д.А. Темурийлар даври сопол ва жсз буюмлари намуналари-хориж музейларида //Амир Темур ва ҳозирги замон: Республика илмий-амалий анжуман матсриаллари. -Тошкент, 2007. - Б. 62.

Курбонова Д.А. Хориж музейларида сакланаётган тсмурийлар даврига оид қўлёзма асарлар //Академик Убайдулла Каримов номидаги ёш шарқшунослар илмий конференция тезислари. -Тошкент, 2007. - Б. 23.

Курбонова Д.А. Амир Темур ва темурийлар даври гарб санъати намуналарининг хориж музейларида сақланиши // Узбскистонда замонавий бадиий таълим муаммолари: Ёш санъатшуносларнинг илмий-амалий конференция матсриаллари. - Тошкент, 2007. - Б. 100.

Курбонова Д.А. Тсмурийлар даври тарихи ва маданиятига оид чет элларда тўпланган ёдгорликлар // Музейлар замонавий Узбекистан маданияти тизимида: Республика илмий-амалий конференция матсриаллари. - Тошкент, 2007. - Б. 158.

Курбонова Д.А. Хориж музейларида сакланаётган тсмурийлар даврига оид заргарлик санъати намуналари // Жамият ва бошқарув. -Тошкент, 2008. - №2. - Б. 72.