Жануби-шарқий қизилқум қолдиқ тоғларининг флораси

Авазбек Батошов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё бўйича хозирги вактда биологик хилма-хилликни сақлаш, биологик объектларни инвентаризациялаш, камёб ва йўқолиб бораётган турларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Юксак ўсимликлар Ер шарида кенг тарқалган ва ботаник тадқиқотларнинг энг қулай объектларидан бири ҳисобланади. «Дунё флорасида 340 мингдан ортиқ ўсимлик турлари кайд этилган. Шундан 280 мингтаси гулли ўсимликлар бўлиб, уларнинг атиги 30% ни систематикаси таҳлил килинган ва табиий популяцияларининг ҳолати ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу ўринда таъкидлаш лозимки, флористика маълум бир ҳудуднинг ўсимликлар хилма-хиллиги тўғрисида бирламчи маълумотларни ўзида сақлайдиган, табиий ландшафтларнинг антропоген ва табиий омиллар таъсиридаги трансформациясини бахолайдиган фан сифатида муҳим ахамиятга эга»1.
Ўзбекистонда табиий флора таркибини замонавий тадкикот методлари асосида аниқлаш, ўсимликлар қопламининг ҳолатини баҳолаш, муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш биологик хилма-хилликни саклаб қолиш юзасидан олиб борилаётган устувор йўналишлар орасида алоҳида ўрин тутади. Флористик тадқиқотлар жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган ва янги маълумотлар кўлами ортиб бораётган бир вақтда биохилма-хилликни сақлашга хизмат киладиган тизимли тадкикотларни йўлга кўйиш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан флористик изланишларни янада такомиллаштириш ва антропоген омиллар таъсирида ўзгарган ҳудудларда олиб бориш, айникса, зарурдир.
Қизилкум ва унинг қолдиқ тоғлари флораси таркибининг ўзига хослиги, шунингдек камёб ва эндем турларнинг мавжудлиги билан ажралиб туради. Шунга кўра ҳудуд флорасини муҳофаза қилиш долзарб аҳамиятга эга. Таъкидлаш лозимки, Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган қолдиқ тоғлар (Писталитоғ, Хонбиндитоғ, Эгарбелистоғ, Балиқлитоғ ва Кўкчатоғ) флораси таркибини ўрганиш бутун Ўрта Осиё қолдиқ тоғлари флораларини тушуниш, Турон ва Тоғлиўртаосиё провинциялари ўртасидаги чегараларни белгилашда катта илмий аҳамият касб этмокда. Қизилкум қолдиқ тоғлари флорасини қиёсий тахдил қилиш, ботаник-географик районлаштириш, турларнинг тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли хариталаш, электрон флорасини яратиш ва географик ахборот тизими асосида электрон хариталар тузиш долзарб илмий вазифалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги карорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг конспектами тузиш ва Тоғлиўртаосиё провинцияси таркибида ботаник-географик район сифатидаги мустақил ўрнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Жануби-шаркий Қизилқум колдик тоғлари флорасининг 69 оила, 355 туркум ва 781 турдан иборат бўлган конспекта тузилган, шулардан 412 тур тадкиқот ҳудуди учун илк бор келтирилган;
флоранинг таксономик таркиби ва турларнинг ареал типлари бўйича тақсимланиши аниқланган, етакчи оилалар ва ўсимлик қопламининг қиёсланиши асосида Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг бошқа қолдиқ тоғлардан фарқланиши исботланган;
Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғларини ботаник-географик тавсифи келтирилган ва флоранинг келиб чикиши тоғли минтакалар билан боғлиқлиги исботланган ҳамда Нурота округи таркибида Нуротаолди ботаник-географик районининг мустақил ўрни очиб берилган;
юксак ўсимликлар, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларнинг давлат кадастри амалга оширилган;
флоранинг маълумотлар электрон базаси ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
ХУЛОСА
«Жануби-шаркий Қизилқум қолдик тоғларининг флораси ва уларнинг қиёсий таҳлили» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Жануби-шаркий Қизилкум қолдиқ тоғлари флорасида 355 туркум ва 69 оиладан иборат 781 турдан иборат. Уларнинг таркибида 412 гулли ўсимлик турлари ушбу ҳудуд учун биринчи марта келтирилди.
2. Жануби-шаркий Қизилкум тоғлари флорасининг ўзига хос хусусиятлари тоғлиўртаосиё ва турон чўл флоранинг кесишувида шаклланганлиги билан изоҳланади.
3. Флоранинг етакчи оила ва туркумларни спектри уни Тоғли Ўрта Осиёнинг Жанубидаги арид минтакалар учун хос флора сифатида белгилайди. Бу Astragalus, Cousinia, Allium, Gagea, Ferula, Tulipa ва бошка туркумларнинг юқори даражадаги ўрни билан тасдиқланади.
4. Ботаник-географик таҳлиллар Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасини Қадимий Ўрта Ер денгизи флоралари билан ягона флорогенетик бирлигини асослайди. Етакчи ареал синфларнинг спектри тоғлиўртаосиё флораларига мос келади. Географик тахдиллар ўрганилган худуд Тоғлиўртаосиё провинциясининг Нурота округи таркибига киришини эътироф этиш имконини беради.
5. Флора таркиби ва ўсимликлар қопламининг хусусиятлари асосида Тоғлиўртаосиё провинциясининг Нурота округи таркибига кирувчи Нуротаолди ботаник-географик райони ажратилган.
6. Биоморфологик таҳлил натижалари Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғлари флораси таркибидаги бир йилликларнинг юқори ўрнини кўрсатди. Ўрта Осиёнинг тоғли флораларидан фарқ килиб, улар ҳатто кўп йилликлар (гемикриптофитлар) дан ҳам устунлик килади. Бирок, Туроннинг типик чўл флораларидан фаркли равишда, Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасидаги бир йилликлар асосан Ranunculaceae, Polygonaceae, Lamiaceae ва бошка оилаларда жамланиши кайд килинди. 
7. Асосий таксономии гуруҳларнинг (Fabaceae - Astragalus, Lamiaceae, Amaryllidaceae, Liliaceae ва бошқ.) ўзаро ўхшашлиги ва фарқланишлари асосида амалга оширилган қиёсий таҳлиллар тадқиқот ҳудуди Марказий ва Жануби-Ғарбий Қизилқум қолдик тоғлари флораларидан фарқ қилиши ва унинг ўзига хос таркибга эга эканлиги тасдиқланди.
8. Бошқа колдик тоғлардан фарқ килиб, Жануби-шарқий Қизилкум қолдиқ тоғларининг флорасида Нуротатоғ тизмаси ва Шимоли-ғарбий Помир-Олой тизмаларининг куйи минтақаларига ўхшаш тарздаги баландлик минтақалари ифодаланган.
9. Жануби-шарқий Қизилкум колдиқ тоғлари ўсимликлар копламининг замонавий ҳолати рудерал ва маҳаллий эврибионт турлар сезиларли даражада устуворлик қилувчи тот флораценотиплари дериватларидан иборат ҳисобланади. Phlomis, Phlomoides, Perovskia, Hypogomphia, Crambe, Allium ва бошқа туркумлар таркибидаги бир қатор помиролойэлементларининг юқори даражадаги фитоценотик фаоллиги кузатилади.
10. Жануби-шарқий Қизилкум колдик тоғларининг флораси таркибида иккита эндем тур - Ferula helenae Rakhm. et Melibaev ва Iris hippolyti (Vvcd.) Kamelin) аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг охирги нашрига киритилди. Замонавий дала тадқиқотлари ушбу турларнинг тарқалиши ва туплари сони, популяцияларининг ҳолати бўйича янги илмий маълумотлар олиш имконини берган.
11. Олинган натижалар ва мавжуд маълумотларни таҳлили асосида Ўрта Осиёнинг арид тоғли ҳудудлари орасида мукобилига эта бўлмаган ГАТ харитали маълумотларнинг электрон базаси ишлаб чиқилган.

34

Koʻrishlar

6

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos