Жанубий Ўзбекистоннинг Арид ҳудудларида сув барқарорлигини назарий асослаш

Шуҳрат Мурадов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сув дунё қурғокчил ҳудудларнинг ривожланишини белгилайдиган энг асосий чекловчи ва стратегии ресурс ҳисобланади. Сув таъминоти масаласининг ечими замонамизнинг мухим ва мураккаб илмий-техник муаммосига айланиб бормокда. «...2030 йилга бориб сайёрамизда сув ресурсларининг танқислиги 40%га ортади... Бутун дунё бўйича сув истеъмоли эса 2050 йилга бориб 55%га ошади»1. Аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларининг жадал ривожи сув ресурслари етишмовчилигини кучайтиради. Бу айниқса барқарор ривожланиши трансчегаравий дарёлар сувининг ҳажмига боғлиқ бўлган чекланган табиий сув ресурсли ҳудудларга тегишлидир.
Мамлакатимиз истиқлолга эришганидан сўнг сув баркарорлиги масаласига катта эътибор каратилмокда. «Сув дунё иклими ўзгаришида энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Сув билан боғлиқ табиий офатларнинг ортиб бориши ва бу масаланинг ноаниқлигича колаётганлиги сабабли бошқарувнинг услубий ва самарали механизмларини ишлаб чикиш ўта зарур»2. Сувдан оқилона фойдаланишнинг мавжуд технологиялари, биринчи галда, коммунал-маиший ва қишлоқ хўжалик, саноат учун сувни тежашни хали тўлик таъминламайди.
Глобал иқлим ўзгариши шароитида курғоқчил ҳудудларида суғорилади-ган ерларнинг гидроэкологик ва мелиоратив-гидрологик холатини яхшилаш бўйича қишлок ва сув хўжалиги ташкилотлар томонидан амалий кўллаш учун зарур бўлган аэрация қатламларда намлик ва туз рсжимини модернизациялашган технологиялар ҳамда бошқариш усуллари, субирригация, сувни шўрсизлантириш ва тупроқ мелиорацияси, комплекс экспериментал-назарий тахдил ва асосий сув хўжалиги кўрсаткичлари асосида шўрхокликка ва ирригациион эрозияга қарши курашиш тамойилларини ўз ичига олувчи такомиллашган техник ечимларини ишлаб чиқиш зарурати тугилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган
ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 майдаги 259-сон «1999-2000 йилларда ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш тўғрисида», 2003 йил 21 июлдаги 320-сон «Сув хўжалигини бошкаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида», 2013 йил 19 мартдаги 82-сон «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида»ги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга I оширишга ушбу дисссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади сув барқарорлигини таъминловчи гидроэкологик технологиялар ва мелиоратив-гидрологик усулларни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
сизот сувларнинг олдиндан белгиланган чуқурлигида фильтрацияга қарши самарали экран пайдо килиш технологияси такомиллаштирилган;
дарё, канал ва зовурларда сув оқимини бошкариш учун “Поғона” қурилмалар конструкциям ва ҳисоблаш формулам асосланган;
текисликдаги гипсли тупроқларда ирригацион эрозиянинг олдини олиш билан бир вақтда тупроқ унумдорлигини оширувчи ва сувни тежовчи табиий мелиорантларни қўллашнинг хусусиятлари аниқланган;
илк бор самарали ўғит - чили селитрам ҳосил бўлиши билан тупроқларнинг содали шўрланишини камайтирувчи кимёвий мелиорантлар таклиф этилган;
сувларни шўрсизлантириш усули ишлаб чиқилган;
ўсимликларнинг атмосфера ёғинлари, суғориш ва сизот сувларидан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи табиий минераллардан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган.
ХУЛОСА
1. Аниқ негатив гидроэкологик ва мелиоратив-гидрологик жараёнларни аниқлаш учун замонавий атамашуносликда худудий-регионал районлаштиришнинг илк тажрибаси ҳисобланувчи тарихан маъмурий чегаралар ягона табиий асос ҳисобида суғориладиган деҳқончиликда фойдаланиш сув микдори ва окова сувлар ўртасидаги ўзаро боғланиш асосида худудларни дифференциялаш зарур. Бу амалий географик районлаштиришнинг бир тури бўлиб, табиий сув хўжалиги (ТСХ) комплексларни ажратилиши билан характерланади.
2. Ер ости сувларининг кимёвий турлари (Курнакова-Валяшко тасниф-лаши бўйича)ни тупроқларда туз тўпланиши турлари (Ковда таснифлаши бўйича) билан жуда яхши мувофик келшини ҳисобга олган ҳолда, курғоқчил ҳудудларнинг сугориладиган ерлари шароитини прогнозлаштириш учун сув ресурсларининг кимёвий таркиби метаморфизацияси назарияси фундаментал ахамиятга эга. У ҳудуднинг сув ресурсларида шакилланган ион-туз таркибини аниқлашга имкон яратади.
3. Ҳудудларнинг замонавий чўлланиши шаклланишдан бири деб теска-ри йўналишда (гидрокарбонат турга караб йўналган) ўсиб борувчи сувлар метаморфизациясига куйидагича караш зарур: юқори ТСХРнинг юза ва сизот сувлари - ўрта ТСХР ва районостининг сизот сувлари - қуйи ТСХРнинг сизот сувлари. Бу суғоришда тупроқларнинг янги шурланишини (шўрхоқланишини) прогнозлаш учун назарий асос бўлиб хисобланади. Яйрим худудларда юқорида кўрсатилган тартибда (яқин 3-5 йил ичида) гидрокарбонатли сизот сувлар мнтақанинг жанубий ва жанубий-ғарбий йўналишда географик силжишида содали шўрланишнинг юзага келиш эҳтимоли аникланди.
4. Ишлаб чикилган Нкрни аниқлашнинг экспериментал-назарий усули-нинг тамоиллари асосий мелиоратив-гидрологик омил - сизот сувлар минерализацияси бўйича сизот сувлар «критик интервал чуқурликда ётиши» фундаментал маънода асос хисобланади.
5. Тупроқ қурғоқчилиги ва тупрок шўрхоклигини олдини олиш макса-дида умумий минерализациянинг 2-3 г/л чегарасида субирригация технологияларини жорий қилиш йўли билан мелиоратив, ирригацион ва даре тизими идеологиясини ўзгартириш зарур. Бинобарин, аэрация қатламида туз таркиби сифатли ўзгариши табиий ва сунъий зах кочириш асосида сугоришнинг узок ювиш режимида захарламайдиган тузларнинг окиб келишини кучайтиради. Мазкур жараённи фаоллаши, шурланишни бартараф этадиган сульфат кальций (гипс) микдорини ювилишидир.
Бу сизот сувларни критик интервал чукурликда жойлашини ушлаб туриш йўли билан сизот сувларни бошқариш воситасида субирригацияни жорий қилиш мақсадида окимни бошқариш учун модернизациялашган курилмасини ишлаб чиқишга имкон яратди. Қурилма кесими ва погона ўртасидаги масофани аникловчи оптимал формулалар ишлаб чикилган. Қуйдаги иншоотларни суғориш ва дарё тизимларида қуллашни тавсия этилади.
6. Коммунал-маиший хўжаликда сув муаммосини ечишнинг бирдан-бир йули саноат ва қишлоқ хўжалигда газгидрат технологиясига асосланган сувларни экологик-иқтисодий шурсизлантириш усули оркали тъминлашдир.
7. Бир вақтнинг ўзида икки экологик-мелиоратив масалани-азотли ўғит (чили селитраси NaNCh) ҳосил бўлиш билан бирга содали шўрланишни бартараф этиш учун ишлаб чиқилган тупрокларни кимёвий мелиорант билан шўрсизлантириш усули тавсия этилди.
8. Айрим аэрация катламларининг мелиоратив-гидрологик шароитла-рини яхшилаш мақсадида гидрогеологик дарчалар чегарасида сугориладиган худудларида минераллашган сизот сувларни сиқиб чикишини хисобига рўй берадиган тупрокларни сув босиши (ёки куриб кетиши) ва шўрланишининг олдини олувчи сизот сувларни изоляциялаш усули тавсия этилди.
9. Физик бугланишни камайтириш ва махсулдор бугланиш (транспирациями ошириш, аэрация катламининг гидроэкологик шароитларини яхшилаш, кургокчиликка бардошлиликни ошириш, умумий биологик фаоллик, энергетик лаёқат ва тупрок унумдорлигини ошириш учуни шлаб чиқилган тупрок мелиорацияси усули таклиф этилди.
10. Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қи-лиш (интеграциялашган холда бошқариш) схемасида тўлик сув айланиши технологиясини амалга ошириш учун субирригация, шурсизлантириш ва мелиорация усуллар технологиясидан фойдаланиш зарур.
11. Назарий ва дала тадқиқотлари натижасида текисликдаги гипсли тупроқларда ирригация эрозияси жараёнларининг қонуниятлари аникланди. Қишлоқ хўжалик экинларини экиш билан бирга ва эгри-бугриларни утказишдан олдин тупроқка табиий мелиорантлар (бирга ёки алоҳида) -тобланиб қавартирилган вермикулит ва (ёки) перлит, шунингдек, монтмориллонит, бентонит ва каолинит солинишини ўз ичига олувчи ирригация эрозиясининг камайтирувчи модернизациялашган ишлаб чиқилган усул тавсия этилди.
12. Диссертация тадқиқоти натижаларида аникланган конуниятлар ва ишлаб чиқилган такомиллашган техник тавсиялар дунёнинг ўхшаш қур-ғоқчил ҳудудларида кўллаш тавсия этилади.

46

Koʻrishlar

14

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos