The role of Nakshbandies branch in developing sufizm

Abstract

Subjects of the inquiry: personality, life, Bakliauddin Nakshbandiy’s heritage (legacy), peculariries of practical adaption teachings of nakshbandiya studying.
Aim of the inquiry: study of the primary sources on the heritage and the philosophy of life of Bakhauddin Nakshbandiy, the practice of the teachings of nakshbandi, effective usage of this heritage and theoretical and practical recommendations.
Methods of inquiry: In studying the researches on sufizm sublects methods of scientific cognition are used, systematic development, scientific analysis, of history study (historism), logism (logical study), dialectiki, comparative valuing, systematization, philisophical generalisation and others.
The results achieved and their novelty: In this research for the first time the author studied on the basis of generalization of the researches, studied the life and teachings of Bakhauddin Nakshbandiy, their role in the development of social and philosophycal troughts (ideas); the influence of Yassavi studies, Kubravi studies in the formation of Nakshbandi and spiritual and moral roots of the teaching; the modem state and scientific level of the practical use of Nakshbandi heritage - legacy his philosophy of life and teachings, the beginning of social and political, governmental state activity of Bakhauddin Nakshbandiy; analysis of the principals (rashha) and Nakshbandi studies “in the soul the God, the work in hands” from philosophycal point of vileo the problems of the practical usage of Nakshbandi teachings and his system of social defence.
Practical value: The results of research give possibility of risht and adequntely present the place influence and importance of Nakshbandi in the development of social and philosophycal, religions and spiritual ideas of Turkestan. The essence of the idea of Kind heartedness and activity in the teachings of Nakshbandi, their significance in the rebirth- cevival of national treasures- valuables and their propagande also their usage in practice.
Degree of embed and economic effectivity: Untill the independence up today the essence of Nakshbandi teachings were took roots in social and political life spontaneously - mechanically, Thranks to the independence real possibilities are created of applying in life historical heritage- legacy and bucluding the teachings of Nakshbandi. The ideas of Nakshbandi teachings are the samples og hogh spirittuality and serve for the vaising the social activiry of the individuality.
Sphere of usage: The conclusions and the materials of the thesis could be used in writing the subsequent sections and chapters of a number of sciences, in the preparation of and in the developing and compiling textbooks handouts, in developing lectures and at practical lessons, at the lessons on spirituality.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-28
51

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Ismoilov С. (2023). The role of Nakshbandies branch in developing sufizm. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–28. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46797
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subjects of the inquiry: personality, life, Bakliauddin Nakshbandiy’s heritage (legacy), peculariries of practical adaption teachings of nakshbandiya studying.
Aim of the inquiry: study of the primary sources on the heritage and the philosophy of life of Bakhauddin Nakshbandiy, the practice of the teachings of nakshbandi, effective usage of this heritage and theoretical and practical recommendations.
Methods of inquiry: In studying the researches on sufizm sublects methods of scientific cognition are used, systematic development, scientific analysis, of history study (historism), logism (logical study), dialectiki, comparative valuing, systematization, philisophical generalisation and others.
The results achieved and their novelty: In this research for the first time the author studied on the basis of generalization of the researches, studied the life and teachings of Bakhauddin Nakshbandiy, their role in the development of social and philosophycal troughts (ideas); the influence of Yassavi studies, Kubravi studies in the formation of Nakshbandi and spiritual and moral roots of the teaching; the modem state and scientific level of the practical use of Nakshbandi heritage - legacy his philosophy of life and teachings, the beginning of social and political, governmental state activity of Bakhauddin Nakshbandiy; analysis of the principals (rashha) and Nakshbandi studies “in the soul the God, the work in hands” from philosophycal point of vileo the problems of the practical usage of Nakshbandi teachings and his system of social defence.
Practical value: The results of research give possibility of risht and adequntely present the place influence and importance of Nakshbandi in the development of social and philosophycal, religions and spiritual ideas of Turkestan. The essence of the idea of Kind heartedness and activity in the teachings of Nakshbandi, their significance in the rebirth- cevival of national treasures- valuables and their propagande also their usage in practice.
Degree of embed and economic effectivity: Untill the independence up today the essence of Nakshbandi teachings were took roots in social and political life spontaneously - mechanically, Thranks to the independence real possibilities are created of applying in life historical heritage- legacy and bucluding the teachings of Nakshbandi. The ideas of Nakshbandi teachings are the samples og hogh spirittuality and serve for the vaising the social activiry of the individuality.
Sphere of usage: The conclusions and the materials of the thesis could be used in writing the subsequent sections and chapters of a number of sciences, in the preparation of and in the developing and compiling textbooks handouts, in developing lectures and at practical lessons, at the lessons on spirituality.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 1. 091. 575.

ИСМОИЛОВ СОБИРЖОН ТЎРАБЕКОВИЧ

НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ТАСАВВУФ

ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ

09.00.03. - Фалсафа тарихи

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2008


background image

2

Диссертация ЎзР ФА И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ

институти ва Гулистон давлат университетида бажарилган

ИЛМИЙ РАҲБАР

-

фалсафа фанлари доктори, профессор,

ЎзР ФА академиги

Баратов Мубинжон Баратович

РАСМИЙ ОППОНЕНТЛАР:

фалсафа фанлари доктори

Шодиев Рустам Тоҳирович

фалсафа фанлари номзоди

Зоҳидов Абдуқодир

ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ

-

Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети

Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.М.Мўминов

номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори
(номзоди) илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича ДК. 015.03.01 рақамли
ихтисослашган кенгашнинг 2008 йил «____» _________куни соат ___00 да
ўтадиган мажлисида бўлади. (Манзил: Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-
уй, 6-қават, мажлислар зали).

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

асосий кутубхонасида танишиш мумкин. (Манзил: Тошкент шаҳри, И. Мўминов
кўчаси, 13-уй).

Диссертация ва авторефератга тақризларни гербли муҳр билан тасдиқлаб,

икки нусхада қуйидаги манзилга жўнатишингизни сўраймиз: 100170, Тошкент
шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-уй, Ўзбекистон Республикаси ФА И.М.Мўминов
номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти.

Автореферат 2008 йил «___»____________да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,
фалсафа фанлари доктори

З.Р. Қодирова


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзуининг долзарблиги.

Мустақил Ўзбекистоннинг стратегик мақсади –

бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик
жамиятини қуришдан иборатдир. Бунинг учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси,
аввало, шахсий фаоллик, билимдонлик, Ватанга меҳр-муҳаббат, инсонпарварлик
каби олижаноб фазилатлар соҳиби бўлиши лозимки, бу жараён халқимиз
маънавий ва маърифий мероси, қадриятларидан унумли ва самарали
фойдаланишни тақозо этади.

Миллий мустақиллик мафкурасини шакллантириш ва комил инсонни

тарбиялаш илмий, тарихий ва ижтимоий долзарб мавзулардан эканлиги, бу
борада халқимизнинг маънавий, фалсафий меросини, шу жумладан тасаввуфий
қадриятларни ҳам ҳар томонлама ўрганишни тақозо қилади.

Маънавий меросимиз фалсафий асосининг муҳим қисмини тасаввуф

таълимоти ва қадриятлари, шу жумладан Туркистонда шаклланиб, Шарқ
маданияти ва тараққиётига катта ҳисса қўшган, уч буюк тариқатлар: яссавия,
кубровия ва хожагон-нақшбандия тариқатлари ташкил этади. Ушбу маънавий
меросни замонавий-фалсафий қарашлар нуқтаи назардан тадқиқ этиш ҳам
илмий, ҳам ижтимоий-амалий аҳамиятга эгадир. Танланган мавзунинг
долзарблиги ҳам шундадир.

Президентимиз

мустақиллигимизнинг

маънавий-ахлоқий

негизлари

тўғрисида тўхталиб, бу негизлар умуминсоний қадриятларга содиқлик;
халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг
ўз имкониятларини эркин намоён қилиш; Ватанпарварлик

1

эканлигини кўрсатиб

ўтганлар. Шу нуқтаи назардан тадқиқот мавзусининг долзарблиги
қуйидагиларда кўринади:

Биринчидан,

миллий мустақиллик мафкурасини шакллантириш ва комил

инсонни тарбиялаш илмий, тарихий ва ижтимоий долзарб мавзулардан
эканлиги, бу борада халқимиз бой маънавий, фалсафий меросини, шу жумладан
тасаввуфий қадриятларни ҳам ҳар томонлама ўрганиш, кенг халқ оммасига
етказишни тақозо қилади.

Иккинчидан,

ўзбек халқи маънавий мероси ва муқаддас қадриятларининг

катта қисмини исломий қадриятларимиз: Қуръони карим, Ҳадиси шарифлар,
тафсирлар, шариат китоблари ва тасаввуфий мерос ташкил қилади. Ҳозирги
давр халқимиз маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш жараёнида
исломий ва тасаввуфий меросни замонавий илмий усуллар билан тадқиқ
қилишни тақозо этади.

Учинчидан,

миллий меросимизнинг фалсафий асосининг муҳим қисмини

тасаввуф таълимоти ва қадриятлари, шу жумладан айнан бизнинг Ватанимиз -
Туркистонда шаклланиб, эндиликда бутун дунёга тарқалган, жаҳон илм-фани,
маданияти, умуминсоний қадриятлари тараққиётига катта ҳисса қўшган, уч
буюк тасаввуфий тариқатлар: яссавия, кубровия ва хожагон-нақшбандия
тариқатлари ташкил этади. Мамлакатимиз ўзининг мустақил тараққиёт йўлидан

1

Каримов И.А. Ызбекистон: миллий исти=лол, и=тисод, сиёсат, мафкура. – Т.: Ызбекистон, 1996. I-том. - Б. 76.


background image

4

борар экан, умуминсоний қадриятларга содиқ эканлигини расман эълон қилган.
Шу мақсадда тасаввуфни, жумладан нақшбандия тариқатини умуминсоний
қадрият сифатида ўрганиш зарур.

Тўртинчидан,

мамлакатимиздаги мустақилликдан кейинги миллий

тикланиш жараёнида Президент И.А.Каримов ташаббуси билан Баҳоуддин
Нақшбанд таваллудининг 675 йиллигини ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат
қарорининг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. Зеро, Президент Ислом
Каримов таъкидлаб ўтганидек, Баҳоуддин Нақшбанд ҳам «...тарихимизни ва
жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган буюк
аждодларимиз»

1

дандир. Бу эса бизга Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва меросини

илмий ўрганиш вазифасини юклайди.

Бешинчидан,

Ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик жамияти

бунёд этилаётган ҳозирги жараёнда, инсонни барча имкониятларини намоён
қилишга, ўзлигини англашга шароит яратилган. Бу борада тасаввуф
таълимотида, жумладан нақшбандия тариқатида бир қатор ғоя, назария ва
тажрибалар мавжудки, уни фалсафий жиҳатдан махсус таҳлил ва тадқиқ этиш
зарур.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Тасаввуф таълимоти ва

тариқатлари юзасидан бир қатор хориж, рус ва маҳаллий олимлар тадқиқот
олиб борганлар. Тадқиқотларни характер ва моҳиятига кўра шартли равишда уч
гуруҳга:

- Баҳоуддин Нақшбанд шахси, ҳаёти ва мероси тўғрисида XIХ аср иккинчи

ярми XX аср бошларидаги рус олимлари: А.Семёнов, А.Кримский, В.Бартольд

2

асарлари;

- шўро олимлари: Е.Бертельс, И.Петрушевский, И.Брагинский, И.Мўминов,

В.Зоҳидов

3

тадқиқотлари;

- мустақиллик даври: И.Султон, А.Қаюмов, О. Файзуллаев, О.Усмон,

А.Зоҳидий, С.Бухорий, Ҳ.Алиқулов, Р.Носиров, С.Олим

4

тадқиқотларига

ажратиш

мумкин. Аммо

юқоридаги

биринчи

ва

иккинчи

гуруҳ

тадқиқотчиларининг аксарияти нақшбандия тариқати тўғрисида умумий
маълумот беришдан нарига ўтмаганлар. Мустақиллик даври тадқиқотчилари ҳам
нақшбандия тариқати тўғрисида умумий тасниф ва талқинлар бериш билан
чекланганлар. Истиқлол давридаги Р.Шодиев, Э.Каримов, Р.Тиллабоев,

1

Каримов И. А. Биздан озод ва обод Ватан =олсин. -Т.: Ызбекистон, 1994.-Б. 140.

2

Семёнов А. Бухарский шейх Бахауддин // Восточный сборник в честь А.Н. Веселовского. ТВЛИВЯ. Вып Х.Ш.-М.:

1914) Крымский А. История Персии ее литературы и дервишской теософии, т 2, -М.: 1972, Бартольд В. Мистицизм в
исламе, Соч. т. 6 Ислам. - П.: 1918

3

Бертельс Е. Суфизм и суфийская литература. - М.: 1965; Петрушевский И. Ислам в Иране в VII-XV вв. - Л.: 1966;

Брагинский И. Из истории персидской и таджикской литературы. (изб.раб). -М.: 1972;
Мыминов И. Мирзо Бедилнинг фалсафий =арашлари. -Т.: 1958; Зощидов В. Улу\ шоир ижодининг =алби.- Т.: 1970.

4

Султон И. Баҳоуддин На=шбанд абадияти. -Т.: 1994; Файзуллаев О. Алишер Навоий мутасаввуф-файласуфлар

ҳақида. // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. -Т.: 1991. № 11; +аюмов А. Бу ощанг ила был\айсен На=шбанд… -Т.: 1993;
Усмон О. Бащоуддин На=шбанд ва унинг таълимоти ща=ида. - Т.: 1993; Зощидий А. Бащоуддин На=шбанд таълимоти
// Дунё альманащи, 1993; Бухорий С. Дилда ёр. -Т.: 1993; Али=улов Щ. На=шбандия =адриятлари. -Т.: 1994; Носиров
Р. Тасаввуф таълимоти, унинг мощияти ва ащамияти. -Т.: 1996; Олим.С. На=шбанд ва Навоий. -Т.: 1996.


background image

5

Б.Бобожонов

1

тадқиқотларида Баҳоуддин Нақшбанд мероси, дунёқараши ва

амалиёти атрофлича тадқиқ этилган. Бу борада Г.Наврўзованинг тадқиқотларини
алоҳида қайд этиш мумкин. Г. Наврўзова

2

биринчи марта Ўзбекистонда

Баҳоуддин Нақшбанднинг «Аврод» асарини кенг жамоатчиликка эълон қилди,
шу билан бирга, «Нақшбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон
тарбияси» мавзусида махсус докторлик илмий ишини ҳимоя қилди. Тадқиқот
тасаввуф таълимотининг моҳияти ва нақшбандия тариқатининг комил инсон
тарбиясидаги ўрнини ёритишга бағишланган. Шу мавзуда тожикистонлик
М.Ҳазратқулов, А.Муҳаммадҳўжаев

3

тадқиқотлари аҳамиятини алоҳида қайд

этиш мумкин. Нақшбандия тариқати мероси, дунёқараши ва амалиёти Ғарб
тадқиқотчилари Дж.Тримингем, Ю.Пауль, Де Вин Де Виз, А. фон Кюгельген

4

лар

томонидан ўрганилган. Улардан, айниқса, Юрген Пауль тадқиқоти ўзининг
мукаммаллиги ва тариқатнинг «Ҳимоя тизими»га бағишланганлиги билан яққол
ажралиб туради. Айниқса, нақшбандияни турк тадқиқотчиларидан Тоҳсин
Ёзувчи, Тўғон, Салжуқ Эройдин, Аъсад Жўшон

5

ва бошқалар анча чуқур

ўрганишган. Жўшон тадқиқотларида тариқат қоидалари кенг ёритилган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Гулистон давлат университети “Миллий

истиқлол

ғояси

ва

фалсафа” кафедрасининг “Марказий

Осиё

мутафаккирларининг ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашлари” номли илмий
тадқиқот истиқбол иш режасига киради.

Тадқиқот мақсади.

Нақшбандия тариқатининг тасаввуф тараққиётида

тутган ўрни ва аҳамиятини фалсафий-тарихий тадқиқ этишдир.

Тадқиқот вазифалари.

Бош мақсадни тадқиқ этиш қуйидаги вазифаларни

ҳал қилиб беришни тақозо этади:
-тасаввуфнинг нақшбандия тариқати давригача бўлган тараққиётининг ўзига
хослиги; тасаввуфнинг Туркистондаги асосий тариқатлари, уларнинг
нақшбандия билан тадрижий ва мураккаб рақобат жараёнидаги тараққиёти;
нақшбандиянинг маънавий-ирфоний илдизлари ва асосларини ёритиш;

-

Баҳоуддин Нақшбанднинг хожагон-нақшбандия тариқатини вужудга

келиши, шаклланиши ва тараққиётида тутган ўрнини очиб бериш;

1

Шодиев Р. Суфизм в духовной жизни народов Средный Азии (IX-XIII вв.): Автореф.дис. док.филос.наук. –Т.:

1993. -41 с.; Каримов Э. Роль, место и социальные позиции духовенства Мавареннахра в XV в:
Автореф.дис.канд.ист.наук.-Т.: 1990. -22 с.; Тиллабоев Р. Среднеазиатские агиографические сочинения XV-XVI
вв. как исторический источник. (Жития шейхов тариката накшбандийа): Дис.док.ист.наук.-Т.: 1994.-277 с.;
Бабаджанов Б. Политическая деятельность шейхов накшбандийя в Мавареннахре. (первая половина XV в.):
Дис.канд.ист.наук.-Т.: 1996.- 171 с.

2

Наврызова Г. На=шбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон тарбияси. Фал.фан.док.дис.-Т.: 2002.-269

б.

3

Ҳазратқулов М. Тасаввуф. -Душанбе: Маориф, 1988; Мухаммадхужаев А. Идеология накшбандизма.-

Душанбе: Дониш, 1991.

4

Тримингем Дж. Суфийские ордены исламе.-М.: 1989; Paul Jurgen. Die Politische und soziabe Bedeutung der

Naqsbandiyya in Mittelasien im XV jahrhundert. Berlin-New York. 1991. –Р. 164-207. Суфизм в Центральной Азии
(Зарубежные иследования).-С-Пб.: С-ПбГУ, 2001.

5

Tohsin Yazici. Islam antolojisi. Istambul: 1954.T.2. –Б. 52-54: Saljuk Eroydin. Nakshbendiyya tarikati \\ tasavvuf va

tarikatlar.- Istambul: 1981. –Б. 217-235. Ащмад Закий Валидий Ты\он. /озон Хон Щалил ва Бащоуддин На=шбанд
\\ Фан ва турмуш.-1995.-№ 3.-Б.10-12; 28. Мащмуд Аъсад Жышон. Ислом, тасаввуф ва ахло=.-Т.: 1999.


background image

6

-Ўзбекистондаги фалсафа тарихи тадқиқотларида Баҳоуддин Нақшбанднинг

ҳаёти, мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётининг бугунги кундаги тадқиқ
этилиш даражаси, савиясини аниқлаш;

-нақшбандия тариқатининг диний-ирфоний, фалсафий гносеологик асосини

ташкил этувчи ўн бир рашҳани фалсафа тарихи нуқтаи назардан тадқиқ этиш;

-нақшбандия тариқатида асосий ўрин тутган "Зикри ҳафий" усулининг

моҳияти, ўзига хослиги, тариқатнинг шаклланишидаги ҳал қилувчи ўрнини
тадқиқ этиш;

-нақшбандия тариқати амалиётининг муаммолари, ўзига хослиги, ислом,

шариат ва тасаввуфни уйғунлаштириш йўли, ижтимоий «Ҳимоя тизими»
асосларини айни Баҳоуддиннинг ўзи томонидан вужудга келтирилганлигини
аниқлаб бериш;

-нақшбандия тариқати ғоялари ва амалиётининг тасаввуфнинг, умуман,

Туркистондаги ижтимоий-фалсафий фикрнинг ХIV-ХV асрлардаги тараққиётига
кўрсатган таъсири, тутган ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш;

-нақшбандия қадриятларининг ҳозирги Ўзбекистонда маънавий ва

маърифий ишларни олиб боришда, комил инсонни шакллантириш, тарбиялаб
вояга етказишдаги ўрни, аҳамиятини тадқиқ этиш.

Тадқиқотнинг объекти

нақшбандия тариқатининг тасаввуф таълимоти

ривожидаги ўрнини фалсафий-тарихий таҳлил қилиш, назарий ва амалий
жиҳатлари ҳақида изланишлар олиб бориш.

Тадқиқотнинг предмети

нақшбандия тариқатининг мазмун ва моҳиятини

очиб бериш ҳамда нақшбандия тариқатининг тасаввуф тараққиётидаги ўрнини
ўрганишдир. Шунингдек, яссавия

ва

кубровия

тариқатлари

билан

нақшбандиянинг муносабати, тариқат қоидаларини изоҳлаш ва тариқатни ўзига
хос хусусиятларини белгилаш ва ҳоказолар.

Тадқиқотнинг методлари

–диссертацияда объективлик, тарихийлик ва

мантиқийлик, тадрижий тараққиёт, ворисийлик, детерминизм, тизимли ёндашув,
синергетик таҳлил каби илмий тадқиқот усуллари қўлланилган.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- нақшбандия тариқатининг диний-фалсафий фикрлар ривожи ва тасаввуф

тарихий тараққиётидаги ўрнини;

- нақшбандия тариқати ҳақида яхлит илмий-назарий қарашларни;
- нақшбандия тариқатининг ирфоний илдизларини;
- нақшбандия тариқатининг диний-ирфоний, фалсафий-гносеологик

асосини ташкил этувчи ўн бир рашҳаларини;

- Баҳоуддин Нақшбанд диний-ирфоний меросида комил инсон талқинини

ўрганишнинг зарурлиги.

Илмий янгилиги:

-тасаввуф тараққиётининг нақшбандия пайдо бўлишидан олдинги даврдаги

ўзига хослиги, кейинги даврлардаги, айниқса, ХIV-ХVI асрлардаги хожагон-
нақшбандиянинг шаклланишида яссавия, кубровия тариқатларининг ҳал
қилувчи таъсири, унинг ирфоний илдизлари манбавий жиҳатдан очиб берилди.


background image

7

-тадқиқотда Ўзбекистонда Баҳоуддин Нақшбанд мероси, дунёқараши ва

тариқат амалиётининг фалсафа тарихи фани нуқтаи назаридан ўрганишнинг
ҳозирги кундаги аҳволи манбалар ва тадқиқотлар асосида тадқиқ этилди.

-нақшбандия таълимотининг асослари: ўн бир рашҳа, «Дил ба ёру даст ба

кор» шиори ва нақшбандиёна ҳикматлар фалсафий талқин этилди.

-нақшбандиянинг 11 ирфоний-гносеологик рашҳалари, «Зикри ҳафий»

усулининг ўзига хослиги ва нақшбандияда тутган фундаментал ўрни мантиқий
таҳлил қилинди.

-тадқиқотда Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг отаси Бурҳониддин Муҳаммад

1335-1347 йилларда фаол ижтимоий-сиёсий давлатчилик ишлари билан
шуғулланганлиги аниқланди.

-нақшбандия тариқати амалиёти, унинг ижтимоий «Ҳимоя тизими», бу

тизимнинг Хожа Аҳрори Валий, Маҳдуми Аъзам, Жомий, Навоий, Бобур каби
тариқат вакиллари томонидан ворисий асраб-авайлаб, кенг ижтимоий табақалар
мадади йўлида самарали фойдаланганлиги манбавий кўрсатиб берилди.

-Баҳоуддин Нақшбанд томонидан узоқни кўзлаб шакллантирилган тариқат

амалиёти ХIV-ХV асрлар мобайнида нафақат ижтимоий ҳаёт муаммоларини ҳал
қилишда, балки нақшбандия тариқатининг яссавия ва кубровия тариқати билан
рақобат курашида, тасаввуф тараққиётида, умуман, Туркистон ижтимоий-
фалсафий фикрлар тараққиётида муҳим роль ўйнаганлиги қиёсий ўрганилди.

-нақшбандиянинг тасаввуф тараққиётидаги мавқеи, унинг маънавий-

ирфоний илдизлари, илмий-назарий ғоялари, ҳаётбахшлиги, тарқалиш
жўғрофияси ва буюк тариқат вакиллари ҳаёти мисолида кўрсатиб беришга
ҳаракат қилинди.

-мамлакатимизнинг истиқболдаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий

тараққиётида нақшбандия таълимотидан фойдаланишга оид методик тавсиялар
ва амалий таклифлар берилди.

Тадқиқотнинг назарий асослари.

Тадқиқотни бажаришда Ўзбекистон

Президенти

Ислом

Каримов

асарларида

илгари

сурилган

миллий

маънавиятимиз, қадриятларимизни қайтадан тиклаш, ҳозирги Ўзбекистон
барқарор тараққиётининг маънавий омили, ҳаракатлантирувчи кучига
айлантириш, жаҳолатга қарши илм-маърифатни қўллаш, Шарқ анъанавий
жамияти, қадриятлари, ислом фалсафаси муҳити ва тафаккур усулига
мансублигимизни англаш, ҳисобга олиш, ўзбек миллий тафаккури, фалсафасини
шакллантиришга оид қатор назарий хулоса ва ечимлари, Шарқ мутафаккирлари
меросидаги бу борадаги ғоялар, кўрсатмалар ҳамда Шарқ ва Ғарб
тасаввуфшунослиги ютуқларига назарий жиҳатдан асосланилди.

Тадқиқотнинг манбалари.

Мавзуни ўрганиш жараёнида биз манба

сифатида Баҳоуддин Нақшбанднинг «Авроди Баҳоия» асарига, мақоматлардан
олинган унинг сўзларига, нақшбандия тариқатининг вакиллари бўлмиш Жомий,
Навоий, Али Сафий, Муҳаммад Боқир каби Шарқ мутафаккирларининг
манбавий асарларига, Президентимиз И.Каримовнинг асарлар мажмуасидаги
ислом, тасаввуф, комил инсон ҳақидаги ғояларига, шунингдек, чет эл
олимларининг тасаввуф муаммоларига бағишланган асарларига, шу масалага


background image

8

оид диссертация материалларига ва бошқа илмий-оммавий адабиётларга
суяндик.

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.

Ишнинг

илмий

аҳамияти: -

нақшбандияни тасаввуф, Туркистон ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний
фикрлари тараққиётидаги ўрни, таъсири ва аҳамиятини тўғри, адекват тасаввур
қилиш; -нақшбандия тариқати ҳақида яхлит илмий-назарий қарашларни
шакллантириш; -нақшбандиянинг ирфоний илдизлари ва фалсафий асосларини
очиб бериш; -комил инсон мавзусини Баҳоуддин Нақшбанд талқинида
ўрганиш; -миллий истиқлол мафкурасининг тасаввуфий асосларини ёритиш
имконини беради.

Диссертациянинг

амалий

аҳамиятли жиҳатлари ҳам мавжуд: -тасаввуф

деганда қаландарлик, дарвишлик, таркидунёчилик, узлатга кетиш ўрнига ҳаётда
фаол бўлиш, инсон тақдири ва ҳаётини бахтли қилиш, уни қадрлаш, инсонни ўз
ақл-заковати, ирода кучига ишонтиришда; «Фалсафа», «Маънавият асослари
ва диншунослик», «Маданиятшунослик», «Ахлоқшунослик», «Тасаввуф
ахлоқи» каби дарсларини ўтиш ва турли ижтимоий-маънавий тадбирларни
ўтказишда; -қолаверса, ушбу диссертация материаллари, хулоса ва
тавсияларини ўқув қўлланмаси сифатида чоп этиш, бакалавр, магистр
талабалар, аспирант

ва

изланувчи-тадқиқотчилар

учун

ижтимоий-

инсоншунослик фанларини ўрганишда; -албатта, тадқиқот хулоса ва
тавсияларидан юқоридаги ўқув курслари дастурлари, ўқув дарсликлари,
қўлланмаларини тузишда; -бундан ташқари ушбу диссертация материаллари,
хулоса ва тавсияларидан миллий қадриятларимизни қайтадан тиклаш, кенг халқ
оммаси ўртасида ташвиқот ва тарғибот ишларида фойдаланиш мумкин.

Натижаларининг жорий қилиниши.

Тадқиқот материаллари, ғояси,

услубий ишланма ва иловаларидан ГулДУдаги таълим-тарбия жараёнида,
университет қошидаги Ижодий гуруҳ ва вилоят маънавият ва маърифат
марказининг тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланиб келинмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация ГулДУ фалсафа

кафедраси (11.07.2007) ва ЎзР ФА И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти «Фалсафа ва ижтимоий фикр тарихи» бўлими (13.09.2007)
йиғилишларида муҳокама қилинган. Тошкент давлат Санъат институти
«Ижтимоий фанлар» кафедраси (18.03.2008) илмий семинар йиғилишида
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек, ЎзР ФА И.
М.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги ДК.015.03.01
рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги «Муаммовий кенгаш» (11.04.2008)
муҳокамасидан ўтган ва ҳимояга тавсия қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий мазмуни

тадқиқотчи томонидан Тошкент, Самарқанд, Ўш, Сулюкта шаҳарларида бўлиб
ўтган халқаро ҳамда Тошкент, Самарқанд, Қарши, Урганч, Навоий, Гулистон

1

шаҳарларида бўлиб ўтган республика миқёсидаги илмий анжуманларда,
Ўзбекистон Республикаси ФА И. М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институтида (1994-2002) ва ГулДУда (1993-2008) мунтазам ўтказиб

1

+аранг: Мавру юэасидан эълон =илинган ишлар рыйхати.


background image

9

келинаётган анъанавий илмий-назарий анжуманларда қилинган чиқишларда
илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилинган. Шунингдек, муаллифнинг мавзу
юзасидан эълон қилган 3 та рисола, 6 та илмий мақола ҳамда 30 га яқин
тезисларида диссертация мазмуни, хулоса ва тавсиялари ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб,

тўққиз параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда
иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 165 бет.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг «

Кириш

» қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

тадқиқот мавзуси борасидаги муаммоларнинг ўрганилганлик даражаси,
тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, назарий ва услубий асослари, илмий
янгиликлари ҳамда назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган.

Диссертациянинг «

Туркистонда XIV-XV асрлардаги ижтимоий,

маънавий ҳаёт ва тасаввуф тариқатлари»

деб номланган биринчи боби уч

қисмдан иборат бўлиб, унда тасаввуф таълимотининг моҳияти, илдизлари,
тараққиёт босқичлари, асосий тариқатлар, нақшбандия тариқатининг маънавий-
ирфоний илдизлари, улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ҳамда XIII-XIV асрларда
Туркистондаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва унинг минтақадаги ижтимоий-
фалсафий фикрлар тараққиётига, жумладан, нақшбандия тариқати тараққиётига
таъсири ўрганилган. Бу бобда Туркистонда то нақшбандиягача бўлган
тариқатлар тараққиёти, тасаввуфнинг Туркистон халқлари ҳаётидаги ўрни,
мероси, маданий-маърифий ҳамда сиёсий фаолиятининг илмий моҳияти
фалсафий-тарихий таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур бобда кам тадқиқ
этилган нақшбандиянинг ирфоний илдизлари ва уларнинг нақшбандиянинг
шаклланишидаги ўрни кўрсатиб берилган. Ушбу бобнинг «

Тасаввуфнинг

нақшбандия давригача бўлган тараққиёти»

деб номланган биринчи

қисмида тасаввуф таълимотининг моҳияти, вужудга келиши, асосий ғояси,
мураккаблиги ва кейинги тараққиёти тўғрисидаги фикрлар, В. Бартольд, Е.
Бертельс, И. Мўминов, В. Зоҳидов, М. Баратов Г. Наврўзова каби
тадқиқотчилар илмий тадқиқотларига таяниб, атрофлича таҳлил қилинган.
Бундан ташқари, тасаввуф ўзининг чуқур онтологик, гносеологик, аксиологик
ва психологик илдизларига, хилма-хил шаклларга, мазмунга ва оқимларга эга
эканлиги таъкидланади. Тасаввуф таълимотининг кейинги тарихий тараққиёт
босқичлари:

1-давр. Тасаввуфнинг пайдо бўлиш, шаклланиш ва ёйилиш даври. (VII-IX

асрлар).

2-давр. Тасаввуф ва исломнинг уйғунлашув даври. (X-XI асрлар).
3-давр. Тасаввуф тариқатларининг пайдо бўлиш ва тасаввуфнинг

оммалашув даври (XII-XV асрлар) кўрсатилади.

Тасаввуфнинг бош ғояси сўфийни Ҳаққа восил бўлиш йўллари тўрт

босқичдан иборат:

1. Шариат-ислом маросимларини, шариатнинг амалий талаблари, қонун-

қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш.


background image

10

2. Тариқат-соликнинг «восил бўлиш» учун танлаган йўли.
3. Маърифат- сўфий томонидан Оллоҳни таниш ва билишдир.
4. Ҳақиқат (баъзан фано босқичи ҳам дейилади) - бу босқичда сўфий худо

васлига етади, яъни сўфий фоний бўлади.

Биринчи бобнинг

«Туркистонда тасаввуфнинг асосий тариқатлари»

деб номланган иккинчи қисми Туркистон ўлкасидаги то нақшбандиягача бўлган
икки буюк тариқатлар: яссавия ва кубровия тариқатларининг моҳият-
мазмунини ёритишга бағишланган.

Тарихда Туркистон тасаввуфнинг кенг тарқалган ҳудудларидан бири

бўлган. Тасаввуф IX асрдан бошлаб катта диний-ирфоний жараён сифатида
ривожлана бошлаган.

Туркистонда Юсуф Ҳамадоний ўз тасаввуф мактабига асос солиб, ундан

келгусида Туркистонда оммалашиб кетган «яссавия» ва «хожагония» тариқат
асосчилари етишиб чиқади.

Яссавия тариқатининг асосчиси туркистонлик Аҳмад Яссавийдир (1103-

1166). Яссавий дастлаб Сайрамда Баҳоуддин ал-Исфижобийдан, сўнгра
Ўтрорда Арслонбоб қўлида анъанавий ислом илмларидан сабоқ олади. У
Бухорога бориб машҳур мутассаввуф Юсуф Ҳамадоний қўлида ўқийди.
Қайтиб келиб Яссида ўз ғояларини тарғиб этади. Буюк мутафаккир ва файласуф
Яссавий турк дунёсидаги биринчи тариқатнинг ва туркий тасаввуф
шеъриятининг асосчисидир. Унинг «Ҳикматлар девони» ҳам диний,
тассавуфий, бадиий асардир.

Яссавий ўз ҳаётида «фано йўли»га амал қилди ва бунга етишиш учун

Муҳаммад Мустафо йўлини танлади. У пайғамбаримизнинг «фақирлик
фахримдир» қудсий калималарини ўзининг ҳаётий шиори деб билиб, унга амал
қилди. Яссавий фақирлик йўлига тўрт ёшида кириб, умр бўйи кишиларни бу
йўлга даъват этди.

Тасаввуф тарихида «Султон-ул-орифин» - орифлар султони номини олган

Аҳмад Яссавий ҳақиқатан ориф инсондир. Боязид Бистомий ёзганидек,
«орифлик Худони танимоқдур». Шугина эмас, Яссавий «орифлар султони»дир,
яъни Ҳақни таниганлар етакчисидир.

Ҳазрат Алишер Навоий Аҳмад Яссавий тўғрисида «Туркистон мулкининг

Шайх-ул-машшойихидур», «Туркистон аҳлининг қиблаи дуосидур», - деб
ёзганлар. Яссавия тариқатининг таъсир доираси Туркистон чегарасидан чиқиб,
Кичик Осиё, Туркия, Эрон, Кавказ, Шарқий Туркистон, Волгабўйи халқлари
орасида кенг ёйилди.

Кубровия тариқатини халқ улуғлаб, «Тариқати заҳобия», яъни «олтин

тариқат» деб атаган. Ушбу тариқатга Аҳмад ибн Умар Абулжанноб ал-Ҳевақий
ал-Хоразмий (1145-1221) асос солганлар.

Аҳмад ибн Умар ҳаёти Хоразм давлатининг салжуқийлар давлатига

қарамлиги (1038-1157), ундан қутулиш (1157-1193) ва Хоразмнинг йирик
давлатга айланиш даврига (1193-1221) тўғри келади.

Тавба, зуҳд, таваккул, қаноат, узлат, таважжуҳ, сабр, муроқаба, зикр, ризо

кубровиянинг асосий ўн қоидасидир. Ҳолбуки, бу мақомлар нафақат
кубровияда, балки умумтасаввуфдаги муҳим қоидалардандир.


background image

11

Кубровия келгусида Хоразм ҳудудидан чиқиб, Миср, Эрон, Ироқ,

Ҳиндистон каби мамлакатларга ёйилди. Шарқшунос олим Ш.Жузжонийнинг
таъкидлашича

1

, кубровия тариқатининг моҳиятини «Ўлмасдан олдин ўлингиз»

ҳадиси белгилайди. Бунинг мазмуни то жисмонан ўлишгача, ўз танангизда
мавжуд ҳою-ҳавас, истаклардан кечиш кераклигини ифодалайди.

Нажмиддин Кубро Ҳаққа етишнинг уч йўли: -аҳрор (аҳёр)–эзгу одамлар

йўли; -аброр–тақводор кишилар йўли; -шаттор–жазбага берилганлар йўли
борлигини қайд этиб, ўзи ҳам учинчи йўлдан борганлигини таъкидлайди.

Кубровияда қуйидаги ўзига хос жиҳатлар кўзга ташланади:
-Нажмиддин Кубро «Бешикдан то қабргача илм изла» ҳадиси шарифига

амал қилган. У диний, илоҳий, ладуний илмлар билан бирга дунёвий илмларни
ҳам ўрганишга эришди.

-Кубровияда динийликни дунёвийлик билан боғлашга ҳаракат қилиш

ушбу тариқатнинг ўзига хос жиҳатларидандир.

-Нажмиддин Комиловнинг фикрича, Нажмиддин Кубро тасаввуфга «офоқ

ва анфус» назариясини, яъни олами кабир ва олами сағир муносабатлари
масаласини киритган. Кубро талқинича, олами сағирдаги ўзгаришлар олами
кабир ўзгаришларига боғлиқдир. Олами сағир – инсон олами, олами кабир –
Худо ёки илоҳий олам ва бошқалар.

Биринчи бобнинг

«Нақшбандия тариқатининг маънавий - ирфоний

илдизлари ва диний-фалсафий асослари»

деб номланган учинчи қисми

тариқат илдизларига бағишланган.

Тасаввуф яхлит таълимот сифатида, то VIII асргача мавжуд бўлган

ижтимоий-сиёсий, маънавий ва диний ирфоний ғоя ва таълимотлар замирида
вужудга келди. Тасаввуф оташпарастлик, буддизм, қадимги туркий кўк Тангри
эътиқодлари, қадимги юнон фалсафий мактаби, христианлик ва энг аввало,
ислом замирида, базасида вужудга келди

2

. Ҳатто унда монийлик

таълимотининг ҳам таъсирини кўриш мумкин, деб қайд этади С.Н.Григорян

3

.

Тасаввуф ўзининг бир неча маънавий-ирфоний илдизлари билан бирга ўз
маънавий асосларига ҳам эга. Унинг бош асоси - бу ислом таълимоти ва
«Қуръони карим»дир.

Барча ижтимоий-сиёсий, ғоявий-назарий, диний-ирфоний, илмий-

маънавий таълимотлар каби нақшбандия тариқати ҳам ўз илдизларига эга:

-қадимги оташпарастлик, зардуштийлик ва «Авесто» анъаналарининг

умрбоқийлиги;

- қадимги туркий - буддавий анъаналарнинг таъсири;
- насроний ва мусавий диний-ирфоний анъаналарининг эътибордан ҳоли

эмаслиги;

- қадимги

Шарқ

мамлакатлари: Эрон, Хитой, Ҳиндистон

каби

мамлакатларнинг моддий ва маънавий маданиятининг уйғунлиги;

- ислом ақидавий-дунёқараш ва амалий маросим ғоялари, асослари билан

вобасталиги;

1

Шайх Нажмиддин Кубро. Ма=олалар.- Т.: Ёзувчи, 1995. –Б. 45.

2

Из истории суфизма: источники и социальная практика. / Под ред. акад. М Хайруллаева. - Т.: Фан, 1991. –Б. 7.

3

Григорян С. Н. Из истории философии Средней Азии и Ирана У11-Х11. - М.: Академия наук, 1960. -С. 52.


background image

12

- Шарқ

мутафаккирларининг: Имом

Бухорий, Имом

Термизий,

Мотуридийлар меросларининг алоқадорлиги;

- Буюк мутасаввуфлар: Ҳамадоний, Яссавий, Кубро, Ғиждувоний,

Самосий, Қусам Шайх, Ҳалил Ота ва Мир Кулолларнинг таъсири;

- Маҳаллий ҳудудда мавжуд бўлган «аҳли футувват», «журийлар», «соф

дил биродарлар», «жавонмардлик» каби ғоявий-сиёсий ташкилотларнинг
таъсири.

«Тарихийлик нуқтаи назари билан қараганда, нақшбандия барча мумтоз

тариқатларнинг энг охиргисидир... Нақшбандияликни тасаввуфий тариқат
мумтоз камолотининг олий босқичи деб айтиш мумкин»

1

.

Биринчи боб юзасидан қуйидаги хулосаларга келинди:

биринчидан,

тасаввуф таълимоти жумладан Туркистон тасаввуфий тариқатлари ҳам бевосита
ижтимоий тузумнинг инъикоси сифатида қарор топган, ривожланган;

иккинчидан,

яссавия ва кубровия тариқатлари нақшбандия таълимоти ва

тариқат амалиёти тараққиётига ҳал қилувчи назарий ва амалий таъсир
кўрсатган;

учинчидан,

нақшбандия тариқатининг салоҳияти, кўлами ва келгуси

тараққиёти бевосита тариқатнинг маънавий-ирфоний илдизлари билан боғлиқ.

Диссертациянинг

иккинчи

боби

«Баҳоуддин

Муҳаммад

ибн

Бурҳониддин Муҳаммад Нақшбанд ва нақшбандия тариқати»

деб

номланиб, бу боб уч қисмдан иборат. Мазкур боб Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти,
диний-ирфоний мероси, хожагон-нақшбандия тариқатининг энг асосий диний-
фалсафий ғоялари, яъни «рашҳа»лар, "Дил ба ёру даст ба кор" шиори ва
нақшбандиёна ўгитлар шарҳи ҳақида.

Иккинчи бобнинг

«Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти, диний-ирфоний мероси

ва тариқати амалиёти»

деб номланган биринчи қисми Баҳоуддин

Нақшбанднинг шарафли номлари, силсиласи, ҳаёти, мероси, аҳли-оиласи ва
устозлари ҳақида гап боради.

Баҳоуддин Нақшбанд ислом оламида Баҳоуддин Балогардон, Ҳазрат

Баҳоуддин, Шоҳи Нақшбанд, Хожа Баҳоуддин, Имоми Раббоний, Ҳожаи Бузруг
ва Ҳожа ул Ҳақ ва дин каби шарафли номлар билан машҳур бўлганлар.
Манбаларда Баҳоуддин Нақшбанднинг исми-шарифи турлича номлар билан зикр
этилади. Асослиси "Баҳоуддин Муҳаммад ибн Бурҳониддин Муҳаммад ал-
Бухорий"

2

дир.

Саййид Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳижрий 718 йил мезон ойида (бу

милодий 1318 йил август-сентябр ойларига тўғри келади) Бухородан 12 чақирим
наридаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида косиб оиласида дунёга келади. Баҳоуддин
у кишининг фахрий номлари бўлиб, маъноси диннинг нури, динга равшанлик
берувчи демакдир. Хожанинг «Нақшбанд» кунияси эса арабча «нақш», форсча
«банд» сўзларининг бирикмасидан ясалган бўлиб, «нақш солувчи, нақш
боғловчи» деган маъноларни билдиради.

Баҳоуддин Нақшбанд Салоҳ ибн

1

Наврызова Г. Н. На=шбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон тарбияси: Фал. фан.док. дис.-Т.: 2002.-

Б. 248.

2

Абул Мухсин Мущаммад Бо=ир ибн Мущаммад Али. Ма=омати Щожа Бащоуддин На=шбанд. –Т.: Ёзувчи,

1993.-Б. 19.


background image

13

Муборак ал-Бухорийнинг «Анис ут-Толибин»

1

номли қўлёзмаси, шунингдек,

Муҳаммад Боқирнинг «Мақомоти Баҳоуддин Нақшбанд»

2

асарига кўра, ҳам

«Силсилаи заҳаб», ҳам «Силсилаи насаб» 17 ёки 18 авлод орқали Муҳаммад
пайғамбаримизга боғланади.

Баҳоуддиннинг Қусам Шайх хизматида 3 ой, Халил Ота хизматида 12 йил

3

,

Ориф Дегароний хизматида 7 йил бўлганлиги манбаларда қайд этилган.

Шамсиддин Сомий ва Шайх Муҳаммад Хишом Қаббоний қайдига

таянадиган бўлсак, ҳозирда Баҳоуддин Нақшбандга қуйидаги бешта:
«Ҳаётнома» ёки «Арбоби урфон»; «Далил ул-ошиқин»; «Ал-аврод ал
Нақшбандия»; «Хадиййат ус-соликин ва туҳфат ут-толибин»; «Танбеҳ ал-
ғофилин» асарлари нисбат берилмоқда.

Иккинчи бобнинг

«Баҳоуддин Нақшбанд ва хожагон-нақшбандия

тариқатининг асосий диний-фалсафий ғоялари»

деб номланган иккинчи

қисми нақшбандия тариқатининг фалсафий ғоялари, рашҳалари ва «дил ба ёру
даст ба кор» шиори ва нақшбандия ҳикматларини ўрганишга бағишланган.

Нақшбандия тариқатининг асосий диний - фалсафий ғоялари қуйидаги уч

манбага таянади:

- тариқатнинг ўн бир рашҳаси (қоида). Улардан тўрт машҳур калима (чаҳор

калима): «Ҳуш дар дам», «Хилват дар анжуман», «Назар бар қадам»; «Сафар
дар Ватан» асосий қоидалардир;

- тариқатнинг асосий шиори бўлган "Дил ба ёру даст ба кор";
- нақшбандиёна ҳикматлар, яъни юксак инсонпарварликни, ҳалолу

покликни ёритишга қаратилган Нақшбанд «вирдлари», яъни илтижо, нидо ва
ўгитлари ташкил этади.

Нақшбандиянинг назарий асоси ва амалиётида руҳий жиҳат: шариат,

тариқат, маърифат ва ҳақиқатдан иборат бўлиб, улар қуйидаги 7

4

қоидадан:

тавба, варъа, зуҳд, фақр, сабр, таваккул ва ридодан иборат.

Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ўн бир рашҳада лўнда

ифодаланган таълимотни яратганлар.

1. «Ҳуш дар дам».

Тасаввуф таълимотига кўра, олам иккига: фоний ва

боқий дунёга бўлинади. Бу олам фоний-ўткинчи дунёдир. Инсон учун
чекланган миқдордаги бу дунёни ҳар бир лаҳзаларини ҳуш ўтказмоғи керак
бўлади.

2. «Назар бар қадам»

қоидаси кишининг ҳаётида қўядиган ҳар бир

қадами назорат остига олинмоқлигини таъкидлайди. Бу қоида ўзликни танишга,
идора этишга қаратилгандир. Бунда инсон ҳар бир қўйилган қадамини, ҳар бир
сўзини ва феъли-хаёлини назорат қилиб турмоғи керак. Ҳар бир инсоннинг ўз-
ўзини назорат қилиши эса уни комиллика, Ҳаққа етаклайди.

1

Бобохонов Ш.З., Мансур А. На=шбандия тари=атига оид =ылёзмалар фихристи.- Т.: Фан, 1993.-Б. 6-7.

2

Абул Мухсин Мущаммад Бо=ир ибн Мущаммад Али. Ю=оридаги асар. -Б. 84.

3

Фахруддин Али Сафий. Рашащот (Оби щаёт томчилари).- Т.: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти,

2003.-Б.79.

4

Бертельс Е. Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука, 1965. –С. 36-37.


background image

14

3. «Сафар дар ватан»

. Инсон борки, у сайёҳ. Унинг хаёли сайёҳ, жисми

сайёҳ. Исломда сафарнинг энг олийси - бу Ҳақ йўлига сафар. Тирикликда эса
кишининг энг олий сафари Ҳаж сафаридир. Тасаввуфда дарвиш-
қаландарларнинг асосий хусусияти сафар қилиб, ҳаёт кечириш бўлган. Бу
тартиб нақшбандияда ҳам ўз ифодасини топган.

4. «Хилват дар анжуман».

Унинг оддий ифодаси жамоа ичида яккалик,

ёлғизлик демакдир. Ҳазратдан «тариқатингизнинг асоси нимадан иборат?», деб
сўраганларида, "Хилват дар анжуман ба зоҳир бо халқ ва ба ботин бо Ҳақ", -
деб жавоб берганлар. Бу жумла «хилват дар анжуман»нинг мантиқий
шарҳидир.

5. «Ёдкард»

- бу қоида "Рашаҳот"

1

да баён этилишича, лисоний ёки қалбий

зикрдир. Ёдкард қоидасидан кейинги уч мақом аввалги мақом-қоидаларни
мазмунан тўлдириб боради. Ёдкарднинг маъноси тариқатдаги сўфийлар фоний
дунёда ҳамиша Ҳақ ёди билан яшамоғи лозимлигини англатади.

6. «Бозгашт»

- бунинг маъноси инсон умрининг фонийлиги, ундан албатта

боқий дунёга қайтажаклиги таъкидланади.

7. «Нигоҳдошт»

- бунинг маъноси киши ўзини ҳар қандай шайтоний ёмон

йўллардан пок сақлаши кераклигини уқтиришдир.

8. «Ёддошт»

- Ҳақ субхонаҳу ва таолони доимо завқу-шавқ билан ёдда

(хотирада) тутиб, огоҳ бўлишдир.

Маълумки, нақшбандия тариқатида Баҳоуддин Нақшбанднинг ўзлари

асос солган рашҳалар алоҳида аҳамият касб этади. Улар учта бўлиб,
тариқатнинг 9,10,11-рашҳаларини ташкил этади:

9. «Вуқуфи замоний»

- бунинг маъноси сўфий ўз умридаги ҳар бир

дақиқани, сонияни Оллоҳга шукр айтиш билан ва унинг бандаларига фақат
яхшилик қилиш билан ўтказмоқликни билдиради.

10. «Вуқуфи ададий

»- бунинг маъноси зикр жараёнида тартиб, сон

алоҳида ўрин тутишлигини қайд этишдан иборат. «..ул зикрда ададни риоя
этмакдин иборатдур»

2

. Муқаддас дуоларни, калималарни зикр қилинишини

билиш ва унга риоя қилиш кераклигини уқтиради.

11. «Вуқуфи қалбий» -

бунинг маъноси сўфийнинг зикри қалбан бўлмоғи

зарурлигини ифодалайди.

Нақшбандия тариқатига биноан, юқоридаги ўн бир муқаддас қоидаларни

мукаммал бажарган киши комил инсон даражасига етишади.

Нақшбандиянинг асосий рашҳалари билан бирга «Дил ба ёру, даст ба кор»

шиори ушбу тариқат негизини ташкил этади:

-инсон Оллоҳ яратган мавжудотларнинг энг шарафлиси ва аълосидир.

Унинг Зоти тажаллиси. Демак, унинг борлиғи илоҳий борлиқ билан узвий
бирликда бўлади, деган фикрни уқтиради;

-Оллоҳ инсонга ақл, беш сезги, шуур, ирода берган; саъй-ҳаракат, бахт-

саодатга элтувчи юрак бериб, уни эзгуликка даъват этади; яъни бунда дил
Оллоҳ макони эканлиги таъкидланади.

1

Фахруддин Али Сафий. Рашащот. (Оби щаёт томчилари).-Т.: Али Абу ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2003.-Б. 36.

2

Ыша асар.– Б. 39.


background image

15

-инсоннинг Оллоҳга, ҳаётга ва бошқа тирик жонзотларга, кишиларга бўлган

мураккаб муносабатларининг яна бир муҳим қиррасини - тил ва дил
зикрларидаги фарқларни ёки мутаносибликни кашф қилади. «Дил ба ёр..»
илтижо-муножотлари, муроқабада жуда самарали бўлиши мумкин. Дил билан
қилинадиган

муносабатлар

жамики

ҳаётий

муносабатларнинг

энг

аҳамиятлисидир;

-инсон ўз ҳаётида энг оғир мусибатлар чоғида ҳам ўзини йўқотмай,

инсонлик шаънини юксак тутиб яшаши, ҳур ва гўзал инсон бўлиши
зарурлигини англатади;

-инсоннинг ҳаётдан, ўзини буюк зот - Инсон эканлигидан, Оллоҳ берган

неъматлардан розилигини чуқур ва лўнда ифода этади;

-бу шиор бизни Оллоҳ ҳақу, адл-инсоф, эзгулик йўлига даъват қилишини,

инсон ҳаётидан мурод адл-инсофни рўёбга чиқариш, саодатга эришиш
эканлигини англатади;

-киши қалбида Оллоҳ бўлиши, яратган ожиз бандасини ҳар қандай салбий

ўй-хаёл, фикр, ҳатти-ҳаракатлар ва фаолиятдан қайтариб туришини
таъкидлайди;

-Оллоҳ ҳаётдаги ҳақиқатсевар, адолатли, эзгулик йўлида юрган ҳар бир

бандасини ўз карами билан мукофотлашини ифодалайди;

-«Дил ба ёру, даст ба кор»да асосий ғоя - инсон қалби муттасил Оллоҳ ёди

билан, инсон қўли, амалиёти эса ижтимоий фойдали меҳнат, касб-ҳунар билан
банд бўлмоғи таъкидланади.

Баҳоуддин Нақшбанд дунёқарашини ифода этувчи яна бир омил, бу

унинг сермаъно ирфоний ҳикматлари, ўгит, ибораларидир. Улардан: -«Агар
дўст айбига боқсак, дўстсиз қоламиз, ҳеч ким дунёда беайб эмас»; -«Сабр ва
чидамда ноғора каби бўлмоқ лозимки, у қанчалик шапалоқ емасин, бироқ ўз
одатига хилоф овоз чиқармайди»; -«Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик
бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл» каби бир қатор нақшбандиёна ўгитлар
тадқиқотда шарҳланади.

Иккинчи бобнинг

«Зикри ҳафия-Баҳоуддин Нақшбанд диний-ирфоний

изланишларининг асоси»

деб номланган учинчи қисми зикр тушунчаси,

унинг моҳияти ва турлари ҳамда нақшбандиёна «Зикри ҳафия»ни илмий
ўрганишга бағишланган.

Тасаввуф тариқатлари диний-фалсафий, ирфоний таълимоти ва амалиётида

зикр (Оллоҳни эслаш, ёд этиш) асосий ўринни эгаллайди. Яъни зикр Худо
васлига етишиш, унинг маърифатини ҳосил қилишнинг деярли бирдан-бир
воситаси сифатида тушунилади. Зикр Қуръони карим, Хадиси шарифлар
кўрсатмалари, тафсирларга асосланади ва тамомила исломий ҳодиса саналади.

Тасаввуфий тариқатларнинг шаклланиш даврига келиб, 1) зикр

мутасаввуфларнинг Оллоҳ таолони билиш, унинг васлига етишиш, яъни
маърифат ҳосил қилишга олиб борувчи махсус ва узлуксиз давом этадиган
машқлар тизимига; 2) тасаввуф тариқатлари, шу жумладан, нақшбандия
тариқати жамоасини зовия, такъягох, хонақохларда ташкил этувчи,
уюштирувчи асосий арконга айланди. Тасаввуф тариқатларида зикрнинг
қуйидаги 3 шаклини мутахассислар санаб ўтадилар: -зикр ул-авқат (кундалик


background image

16

амалга ошириладиган зикр); -зикр ул-ҳафий (би-л-жалола ёки жалла)-(дилда
айтиладиган индивидуал зикр); -зикр-ул хадара-кўпчилик, жамоа бўлиб,
мусиқа, шеър ва ҳикматлар айтиб, самоъ рақслар жўрлигида баланд овоз билан
амалга ошириладиган зикр

1

.

Баҳоуддин Нақшбанднинг «Аврод» асарида зикри ҳафиянинг асосий

шакли бўлмиш «Вирд»лар тўплами тўлалигича келтирилиб ўтилган.
«Бисмиллоҳир раҳмонир-раҳим! Ё Аллоҳ! Сен Малик, Сен абадий Тирик, Сен
доимо қойим турувчи, Ҳақ, тушунарли баён этувчисан! Сендан ўзга шоҳ йўқ... Ё
Аллоҳ, Ё Аллоҳ, Ё Аллоҳ, Ё Ғоффор...»

2

. Баҳоуддиннинг бу вирдлари Оллоҳ

Таолонинг 99 гўзал исмига пайров тарзда ёзилган. Баҳоуддин Нақшбанд
«вирдлари» айни зикри ҳафия жараёнида овоз чиқармай, диққатни тўплаган ва
Худога йўналтирган ҳолда қалбан такрорлайдиган илоҳий дуои-саловатлардан
иборат.

Баҳоуддин Нақшбанднинг зикри ҳафиянинг афзаллиги ва уни нима учун

ихтиёр қилганлиги ҳақида шундай эътирофлари бизга етиб келган. «Ҳазрати
Азизондан икки хил зикр нақл қилинади, ... Бири-жаҳр ва бири-хуфя. Хуфя
зикри кучли ва авло бўлганлиги учун биз уни ихтиёр қилдик»

3

.

Демак, зикрдан мурод, Баҳоуддиннинг фикрича, висолга етиш, файзи

илоҳийни бирон бир воситачисиз Оллоҳ таолонинг ўзидан тўғри қабул
қилишдир.

Иккинчи боб юзасидан қуйидаги хулосалар чиқарилди:

биринчидан,

Баҳоуддин Нақшбанд ўз «Силсилаи насаб»и ва «Силсилаи заҳаб»ига эга бўлган,
ўз даврининг улуғ шайхлари Бобо Самосий, Саййид Мир Кулол, Қусам Шайх,
Ҳалил Ота, Ориф Дегароний қўлида тарбия кўрган ва Шарқнинг буюк
мутассавуфларидан биридир;

иккинчидан,

нақшбандия таълимоти ва

фалсафасининг уч назарий асоси: тариқатнинг ўн бир муқаддас қоидаси
(рашҳалар), тариқатнинг асосий шиори «Дил ба ёру даст ба кор»; нақшбандиёна
ҳикматлардан иборат;

учинчидан,

«Зикри ҳафия» усули нақшбандия тариқати

моҳиятини ифодаловчи асосий хусусиятлардан биридир.

Диссертациянинг учинчи боби «

Нақшбандия тариқати амалиёти ва

тараққиёти

» деб номланиб, у уч қисмдан иборат. Ушбу боб тариқат амалиёти,

ислом, шариат ва тасаввуф ўртасидаги боғлиқлик, нақшбандия тариқати
ғояларининг Туркистондаги ижтимоий-сиёсий ҳаётга таъсири масалаларини
ўрганишга қаратилган.

Мазкур бобнинг

«Нақшбандия тариқати амалиёти»

деб номланган

биринчи қисми тариқат амалиётининг тарихи, даврлари ва тизимини ўрганиш
ҳақида.

Нақшбандия тариқати амалиёти ўз тарихий тараққиётида қуйидаги жуда

мураккаб ва шиддатли даврларни босиб ўтган:

1

Тримингем Дж. С. Суфийские ордена в исламе. - М.: Наука, 1989. –С. 165.

2

Бащоуддин На=шбанд. Аврод. Авроди Бащоия.- Бухоро, 2000.-Б. 9.

3

Абул Мухсин Мущаммад Бо=ир Ибн Мущаммад Али. Ма=омати Ҳожа Баҳоуддин На=шбанд. -Т.: Ёзувчи, 1993.

-Б. 84.


background image

17

I давр. Нақшбандия тариқати жамоасининг шаклланиши ва асосий амалий

талабларининг ишлаб чиқилиши 1342-1347-йиллардан то 1358-йили Амир
Қазағоннинг ўлдирилиши билан боғлиқ сиёсий беқарорлик, Амир Темурнинг
сиёсат майдонига кириб келиш (1360-1361) даврини ўз ичига олади.

II давр. 1361 йилдан бошлаб, то Амир Темур вафотигача, ундан кейинги

даврда (1420 йилларгача) хожагон-нақшбандия тариқати сиёсий таъқиб остида
бўлса-да, ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланиб, ўзининг жуғрофий, этник-сиёсий
таъсир доирасини кенгайтира борган.

III давр. 1420 йилдан кейинги давр. Бу даврдан бошлаб нақшбандия Хожа

Убайдуллоҳ Аҳрор, Муҳаммад Қози, Маҳдуми Аъзам, Офоқ Хожа ва бошқа
нақшбандий муршидлари фаолияти даврларида, яъни XV асрдан то ХХ асргача
нақшбандия тариқати жамият, давлат тараққиётининг барча жабҳаларида
миллий-озодлик ҳаракатлари курашининг мафкураси бўлиб қолди. Худди мана
шу 3-даврнинг бошида нақшбандия кучли «тариқат ҳимояти» тизими вужудга
келди.

Баҳоуддин Нақшбанднинг тариқат амалиёти тизимига кирган жиҳат,

унсурлар:

1. Баҳоуддиннинг ўзидан бошлаб риоя қиладиган бош ва асосий талаб,

ҳалол меҳнат билан бирон касб-ҳунарни эгаллаб, ўшанинг ҳисобига кун
кечириш, дарвишликни тирикчилик манбаи қилиб олмаслик.

2. 11 рашҳа шундай хусусиятга эгаки, уларни сўфий, солик ҳам, исталган

мусулмон, ҳатто шиалар ҳам ёки тасаввуфга алоқаси бўлмаган одам ҳам
билиши, риоя қилиши кўзда тутилган холда ишлаб чиқилган.

3. Айниқса, умуминсоний қадриятларга риоя қилиш (ота-онани ҳурмат,

кичикларга иззат; ожиз, қашшоқларга меҳр-шафқат ва ҳ.к.) нақшбандия
тариқати амалиёти талабларининг янада универсал ва инсонпарварлик йўналиш-
мазмунга эга бўлганлигини кўрсатади.

4. Нақшбандия тариқати амалиётининг баъзи махсус: намоз тиловати,

луқмада ҳалолликка ҳушёр бўлиш, худбинликни инкор этиш, кибрдан қочиш,
зарурий пул, ҳадя, эҳсон қилиш каби умуминсоний талаблар чегарасидан четга
чиқмаган.

5. Нақшбандия тариқати амалиётининг яна бир махсус талаби тариқатни

ислом билан уйғунлаштириш, шариат қонунлари, талаб-қоида ва меъёрларига
қатъий, изчил ва онгли тарзда риоя қилиш, улар доирасидан чиқмасликдан
иборат.

6. Нақшбандия тариқати амалиётининг яна бир ўзига хос, бошқа

тариқатлардан яққол ажратиб турадиган хусусияти инсон кўрсатадиган меҳр-
шафқатнинг фақат инсонларгагина эмас, балки космологик, глобал аҳамиятга
эга эканлиги ва бошқалар.

Учинчи бобнинг

«Нақшбандийлик-ислом, шариат ва тасаввуфни

уйғунлаштириш йўли

» деб номланган иккинчи қисми ушбу тариқатнинг

ислом, шариат ва тасаввуфий ғоялар билан узвий диалектик боғлиқликда
ўрганишга бағишланган.

Нақшбанд тариқат ҳақида: «Бизнинг тариқамиз урвату-л-вусқо (кучли

тутқич)нинг нодир кўринишларидандир, яъни панжани Муҳаммад Мустафо ...,


background image

18

суннатининг тобелик этагига уришдир ҳамда улуғ саҳобалар, ..., изларидан
юришдир. ... Бу тариқатда, ... суннатга риоя қилиш улуғ ишдир»

1

деб ёзган.

Баҳоуддин тасаввуф, тариқат ва ислом, шариатнинг ўзаро алоқаси ва

муносабатини қуйидагича изоҳлаб, берган: «Мағиз пўстнинг ҳимоятида бўлади.
Агар пўстга нуқсон етса, мағизга ҳам таъсир қилади. Агар шариатда нуқсон
бўлса, тариқатга нуқсон юзланади»

2

.

Баҳоуддин Нақшбанд ислом, шариатни келтириш, уйғун қилиш борасида

ўзидан олдин ўтган салафлари Ғаззолий, ал- Арабий, Аҳмад Яссавий, Али
Ромитаний, Амир Кулоллар бошлаб берган ҳаракатни маълум маънода мантиқий
ниҳоясига етказди.

Нақшбандия тариқати ислом, шариат билан уйғунлашув йўлидан бориб,

уни янги давр, шарт-шароитлар учун ҳозиржавоб қиладиган йўл-йўриқларнинг
бутун бир муқобил тизимини яратди. Бу тизимни биз бидъат ва ширкдан
сақловчи, унга йўл қўймайдиган, адашиш, низо-нифоқ, тўқнашувлардан асровчи
диний-ирфоний ва мафкуравий-мазҳабий иммунитет тизими деб атадик.

Нақшбандия тариқати ўтмишдошлари каби ўз фаолиятини ислом, шариат,

Қуръони карим ва ҳадислар асосига қурди.

Учинчи бобнинг «

Нақшбандия тариқати ғоялари ва амалиётининг

Туркистондаги ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний ва сиёсий ҳаётга
таъсири

» деб номланган учинчи қисмида нақшбандиянинг келгуси давр

Туркистон, қолаверса, Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий ҳаётга таъсирини
очиб беришга қаратилган.

Нақшбандия тариқати ғоя ва тамойиллари, айниқса, зикри ҳафия ва унга

асосланган нақшбандия тариқати амалиёти XIV-XV асрлардан кейинги
Туркистон ижтимоий-сиёсий, маданий, илмий-фалсафий фикр тараққиётига
катта таъсир кўрсатди.

Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандия тариқатининг минтақа ижтимоий-

сиёсий ҳаётига таъсирини собиқ чор мустамлакаси ва Шўро тузуми даври
тадқиқотчилари ўта салбий, реакцион деб баҳолаган эдилар. Ҳолбуки,
нақшбандия тариқатининг Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ижобий ўрни
беқиёс.

Нақшбандия тариқати «Ҳимоя тизими» ёки Баҳоуддиннинг ўз сўзлари

билан айтилган «Ҳимоят ва мурувват кўприги» сифатида бутун Туркистон,
Марказий Осиё минтақасида мислсиз ижтимоий адолат, инсонпарварлик
ҳаракати эди.

Нақшбандия тариқатининг буюк пири-муршидлари Хожа Аҳрори Валий,

Жомийларга ихлосмандлиги туфайли буюк «Ҳимоят ва мурувват кўприги»
тизимининг бош мақсади ва мезони, ўша Хожа Аҳрори Валий айтган
«Масъулият, яъни мусулмонларни золимлар зулмидан ҳимоя қилиш вазифаси
юкланганлигини» Навоий ҳам чуқур ҳис қилиб, унга риоя этган.

1

Абул Мухсин Мущаммад Бо=ир ибн Мущаммад Али. Ма=омати Ҳожа Баҳоуддин На=шбанд. -Т.: Ёзувчи, 1993.

-Б. 78.

2

Ўша асар. -Б. 197.


background image

19

Айтиш мумкинки, яссавия, кубровия, нақшбандия тариқатлари ўртасидаги

рақобат XVI-XIX асрларда Туркистонида яшаб ўтган машҳур олим ва
файласуфлар Мушфиқий, Хоразмий, Мирзажон Шерозий, Юсуф Қорабоғий,
Мирзо Бедил, Мирзо Ғолиблар фалсафий дунёқараши, мероси ва ижодига
сезиларли таъсир кўрсатган

1

.

XVIII аср охири XIX аср бошларида тариқат ғоялари асосида мусулмон

ҳалқларининг милий–озодлик кураши Шомил, Дукчи Эшон, Боммат Хожа ва
бошқалар бошчилигида бўлиб ўтган.

Нақшбандия ғоялари XIX аср охири ХХ аср бошларида Мусулмон Шарқи

халқлари орасида авж олиб кетган диний, ижтимоий-сиёсий ислоҳчилик
ҳаракатларининг назариётчилари учун мафкуравий байроқ бўлиб хизмат
қилган.

Учинчи боб юзасидан қуйидаги хулосаларга келинди:

биринчидан,

нақшбандия таълимотининг ҳаётбахшийлиги унинг тариқат амалиёти тизими
билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу тизимни бир қатор унсурлар ташкил этади;

иккинчидан,

нақшбандия таълимоти ва тариқат амалиётининг муҳим, ҳал

қилувчи ўзига хос жиҳати, унинг ислом, шариат ва тасаввуфни
уйғунлаштирувчи йўл эканлигидадир;

учинчидан,

нақшбандия тариқатининг

XIV асрдан кейинги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни беқиёски,
буни биз унинг пири-муршидлик, «Ҳимоя тизими» ва мусулмон халқлари
миллий озодлик курашига таъсир этганлигида кўришимиз мумкин.

ХУЛОСА.

Нақшбандия тариқатининг тасаввуф тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини
фалсафий-тарихий тадқиқ этиш натижасида қуйидаги илмий-назарий
хулосаларга келинди:

1. XIV-XV асрларда Туркистонда ижтимоий-иқтисодий ҳаёт бирмунча

барқарор ҳолга кела бошлаб, Чиғатой улусидаги ҳукмрон сулола вакиллари эски
мўғулий турмуш тарзи анъаналаридан қатъиян воз кечиб, исломий
қадриятларига асосланган давлат сиёсатини юргиза бошлаган пайтда, мутлақо
янги ижтимоий ҳаракатда тасаввуфий тариқатлар ва уларнинг буюк пири–
муршидлари, ҳал қилувчи роль ўйнаган.

2. Тасаввуфий қадриятларининг ўзига хос «халқ исломи» кўриниши мўғул

босқини даврларида орқага сурилиб қолган эди. Ислом ва шариатнинг ўз
мавқеини қайта тиклашда, шариат уламолари эмас, айнан тариқат пирлари ҳал
қилувчи рол ўйнаган кезларда тасаввуфнинг Туркистондаги асосий
тариқатлари–яссавия, кубровия ва нақшбандия тариқатлари ана шу сиёсий-
мафкуравий зарурият туфайли пайдо бўлди ва ўсди.

3. Тасаввуф тариқатларини тадқиқ этиш натижасида олинган илмий

хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, тасаввуфий тариқатларнинг пайдо бўлиши ва
тараққий этиши тўғрисидаги Ҳамадоний, Ғиждувоний, Амир Кулол, Жомий,

1

+аранг: Нуриддинов М. Юсуф +орабо\ий асарларида щурфикрлилик \оялари. Ырта Осиё хал=лари

щурфикрлилиги тарихидан. –Т.: Фан, 1990.-Б. 148.


background image

20

Навоий, Али Сафий ва кейинги давр муаллифлари томонидан маълум мақсадда
сохталаштириш ва хаспўшлаш натижасида вужудга келган «анъанавий
шажаравий» концепция билан ҳозирги замон Ғарб тасаввуфшунослари
шакллантираётган «ноанъанавий» концепция бир-биридан фарқланади.

4. Юқоридаги концепциялар асосида биз тасаввуфий тариқатларнинг

генезиси, илк даврлардаги ўзаро алоқаларини тадқиқ этиб, XI-XII асрларда
яссавия, XII-XIII асрларда кубровия, XIV-XV асрларда хожагон-нақшбандия
тариқатлари вужудга келган ва тараққий этган, деган хулосага келдик.

5. Тасаввуф тадқиқотчилари Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам унинг келиб

чиқиши, асосий ғояси, муаммоси, тафаккур усуллари ҳамда амалиёти ва
тараққиётига кўра ҳам ўта мураккаб эканлигини эътироф этадилар
(Л.Массиньон, Е.Бертельс, И.Мўминов ва б.). Баҳоуддин Нақшбанд
дунёқараши ва тариқат амалиётининг шаклланишига ундан олдинги барча
тасаввуфий-ирфоний таълимотлар, айниқса, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро
таълимотлари ҳал қилувчи таъсир кўрсатган.

6. Бизнингча, яссавия, кубровия ва хожагон-нақшбандия даставвал ўз

минтақаларида нисбий мустақил шаклланиб, кейинги даврларда ирфоний ва
тариқатий ҳамкорлик, пири-муршидлик ва муридлик муносабатларида бўлган.
XIV асрдан сўнг эса мазкур тариқатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик
муносабатлари, хожагон-нақшбандия тариқати вакиллари амалга оширган
сиёсий-мафкуравий кураш охир-оқибатда хожагон-нақшбандия тариқатининг
XVII-XVIII асрларга келиб, шартли ва нисбий ғалабасига олиб келган.

7. Ўзбекистонда тадқиқотчилар ўртасида ҳамон чалкаш, нотўғри талқин-

мунозараларга сабаб бўлиб келаётган, хусусан, Қусам Шайх, Шайх Халил Ота,
айниқса, Шайх Шамсиддин Кулол Кеший Фахурий ва Шайх Амир Саййид
Кулол Сухорий шахслари, уларнинг қайси тариқатга алоқадорликлари,
ижтимоий-сиёсий тараққиётга таъсирига оид қараш, талқинларга ойдинлик
киритилди.

8. Хожагон-нақшбандия таълимоти Соҳибқирон Амир Темур давлати

мафкураси бўлган деган талқин Ўзбекистон ва (И.Султон, Н.Ғойибов) Ғарб
тадқиқотларида қайт этилган. Карл Броккельман: «Темур мукаммал мусулмон
бўлиш учун олимлар ва дин вакилларини, шу билан бирга нақшбандия дарвиш
тариқатини ҳимоясига олди»

1

-деб ёзади. Бизнингча Амир Темур ва

темурийзодалар билан нақшбандия ўртасида пиру-муршидлик, ҳамкорлик
муносабатлари тадрижий содир бўлган.

9. Баҳоуддин Нақшбанд дунёқараши, тариқат амалиётининг ривожи

нақшбандия тариқатининг, умуман, тасаввуф тараққиётидаги ўрнини
Ўзбекистонда ўрганилиш даражаси, муаммони фалсафа тарихи нуқтаи
назаридан тадқиқ этилишига қарамай, Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти, таълимоти,
мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётининг кўп жиҳатлари ҳали етарли
ёритилмаган, деган хулосага келдик.

1

Карл Вроккелман. Ислам улуслари ва девлетлери тарихи. /Др. Нешет Ча\атай таржимаси.-Ан=ара: Turk tarih

kurumu basimevi, 1992.-Б. 223. (турк тилида)


background image

21

10. Нақшбандиянинг сиёсий фаоллашуви Баҳоуддиннинг ўз ташаббуси

билан боғлиқ бўлганлигини, шу билан боғлиқ равишда унинг тасаввуфий
дунёқараши ва тариқат амалиётининг асоси бўлмиш 11 рашҳа, айниқса, «Зикри
ҳафия» тизими фалсафа тарихининг тадқиқотлари асосида тадқиқ этилди.

11. Нақшбандия тариқати амалиёти тадрижотининг 3 асосий босқичи,

ижтимоий-сиёсий ва маънавий-мафкуравий натижаси, «буюк ҳиммат кўприги»
тизимининг яратилиши, кейинчалик Хожа Аҳрор, Жомий, Навоий, Косонийлар
давом эттирган, ўрта асрларда муқобили йўқ ижтимоий муҳофаза - «Ҳимоя
тизими» (Юрген Пауль) бўлганлиги кўрсатиб берилди.

12. Нақшбандия таълимоти ва тариқати амалиётининг моҳияти мустақил

фикрли ва фаол иродали комил инсонни шакллантиришга қаратилган.
«Нақшбандийлик таълимоти тассавуф йўлидаги комил инсонни тарбиялаш
йўллари ичида ўз мукаммаллиги билан ажралиб туради. Шунинг учун уни бутун
сўфийлик тариқатларининг хулосаси деб тан олинган»

1

, -деб ёзади Г.

Наврўзова.

Нақшбандия тариқатининг тасаввуф тарихий тараққиётида тутган ўрни,

мавқеи, унинг маънавий-ирфоний илдизлари, илмий-назарий ғоялари,
тариқатнинг ҳаётбаҳшийлиги, тарқалиш жўғрофияси ва буюк тариқат
вакиллари ҳаётини ёритиб бериш ва манбалар, адабиётлар ҳамда илмий
тадқиқот ишлари асосида баҳоли қудрат кўрсатиб берилди. Тадқиқотда
нашбандия тариқати юзасидан истиқболдаги вазифалар тўғрисида қуйидаги

амалий тавсиялар

илгари сурилди:

1. Келгусида тасаввуф таълимоти Ватанимизнинг маданий тараққиётини

муҳим омили эканлигини назарда тутиб, давлат томонидан бу соҳани
ўрганишга

моддий

маблағни

кўпайтириш, ҳориж

сармоядорларини,

мамлакатимиз тадбиркорларини жалб этиш мақсадга мувофиқ деб биламиз.

2. Ҳозирги ғоявий тажовузлар кучайган бир пайтда, мавжуд иллатларга

қарши ғоявий кураш воситаларидан бири бу тасаввуфий ғояларни, буюк
мутасаввуфлар ҳаёти ва мероси, уларнинг эзгулик, адолат, ўзликни англаш ва
ватанпарварлик тўғрисидаги дунёвий фикрларини ўрганиш мафкуравий
иммунитет вазифасини ўтайди, деган фикрдамиз.

3. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида бутун Ўзбекистон

ҳудудидаги азиз-авлиёлар қадамжоларининг харитасини тузиб, саёҳатлар
ташкил этишни таклиф қиламиз.

4. Таълим тизими барча босқичларида «Тасаввуф ахлоқи», бакалавр

йўналишида «Тасаввуфий ғоялар» ва магистратура йўналишида «Тасаввуф
фалсафаси» номли махсус курслар жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

5. Туркистон- тасаввуф илмининг марказларидан бири. Туркистон тасаввуфий

таълимотларини ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадида ЎзМУ фалсафа факультети
қошида «Тасаввуф» кафедраси очишни таклиф этамиз.

1

Наврызова Г. Н. На=шбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон тарбияси.- Фал. фан.док. дис. -Т.: 2002.

- Б. 241.


background image

22

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1. Исмоилов С. Баҳоуддин Балогардон. (рисола). –Гулистон: Гулистон матбаа
бирлашмаси, 1994. -51 б.
2. Исмоилов С. Адолат хусусида // Мустақил Ўзбекистон фалсафа ва ҳуқуқ
фанларининг долзарб муаммолари. - Тошкент: Фан, 1994. –Б. 88-90.
3. Исмоилов С. Нақшбандия тариқатининг баъзи бир илдизлари хусусида //
Мустақил Ўзбекистон: фалсафа фанининг долзарб муаммолари. Т.1. - Тошкент:
Фан, 1995. –Б. 142-143.
4. Исмоилов С. Темурийлар даврида тасаввуф тараққиёти // Ватанни севмоқ
иймондандур мавзусида Буюк ғалабанинг 50 йиллигига бағишлаб ўтказилган
Республика илмий-назарий анжумани материаллари. -Гулистон: 1995. -Б. 37-39.
5. Исмоилов С. Нақшбандийлик ғазоват ялови // Шу азиз Ватан барчамизники:
Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Гулистон: 1996. -Б. 44-45.
6. Исмоилов С. Дил ба ёр... фалсафий-ирфоний ислоҳоти ҳақида // Мустақил
Ўзбекистон фалсафа ва ҳуқуқ фанларининг долзарб муаммолари. - Тошкент:
Фан, 1996. -Б. 152-154.
7. Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанд ва Амир Темур муносабатлари хусусида //
Темур тафаккури. Рисола - Гулистон: Гулистон матбаа бирлашмаси, 1999. -Б.
13-15.
8. Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанд ва Амир Темур ўртасидаги
муносабатларнинг кам ёритилганлиги ҳақида // Темур тафаккури. Рисола -
Гулистон: Гулистон матбаа бирлашмаси, 1999. -Б. 16-19.
9. Исмоилов С. Тадбиркор ахлоқининг шаклланишида нақшбандийлик
таълимотининг аҳамияти хусусида // Тадбиркор ва маънавий камолот:
Республика конференцияси маърузалар тўплами. 17-май, 1996. –Тошкент: 1996.
-Б. 189-191.
10.

Холиқулов Б., Исмоилов С. Бухоро нега Бухорои Шариф // Маънавият ва

маърифат-тараққиёт омили: Илмий-методик конференция материаллари
тўплами. - Тошкент: 1997. -Б.111-112.
11.

Ҳамроқул Ризо. Собир Исмоилов. Маънавиятнинг тиниқ чашмалари.

Рисола. – Гулистон: 1997. - 49 б.
12.

Исмоилов С. Нақшбандия маънавияти // Мустақиллик: маънавият ва

миллий қадриятлар муаммоси: мавзусидаги Республика илмий-назарий
анжумани материаллари. - Гулистон: 1997. -Б. 63-64.
13.

Исмоилов С. Накшбандизм на пороге ХХI века // Материалы

международной научной конференции Актуальные проблемы подготовки
кадров ХХI века. -Бишкек: 1999. -С. 179-181.
14.

Исмоилов С. Олтин пойдевор // Ўзбекистон демократик, одил, фуқаролик

жамият қуриш йўлида: Илмий-амалий анжуман материаллари. – Янгиер: 1999.-
Б. 58-60.
15.

Исмоилов С. Нақшбандия тариқати хусусида // ГулДУ ахборотномаси. –

Гулистон, 2001. -№1.-Б. 17-22.
16.

Исмоилов С. Оташпарастлик ва нақшбандия таълимотларида меҳнат

тарбияси // «Авесто»да соғлом турмуш тарзи, соғлом авлод ва


background image

23

меҳнатсеварликни тарбиялаш: мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани
материаллари. -Гулистон: 2001. -Б. 48-51.
17.

Исмоилов С. Тасаввуф комил инсон ҳақида // ГулДУ ахборотномаси.-

2002. - №3. -Б. 71-74.
18.

Исмоилов С. Ҳамкорлик анъаналари // Соғлом авлод. -Тошкент, 2003. -

№ 3. - Б. 9.
19.

Исмоилов С. Содиқов А. Комил инсон ғояси ҳақида // Кубровия

таълимоти ва шахснинг маънавий камолоти масалалари. (мақолалар тўплами). -
Урганч: 2003. -Б. 47-49.
20.

Бегимқулов Ў., Исмоилов С. Президентимиз асарларида тасаввуфий

талқинлар // Кубровия таълимоти ва шахснинг маънавий камолоти масалалари.
(мақолалар тўплами). - Урганч: 2003. -Б. 19-20.
21.

Исмоилов С. Комил инсон мезонлари ҳақида // Замон, ислоҳот ва

маънавий-маърифий

тарбия: Республика

илмий-амалий

конференция

материаллари. - Самарқанд: 2003. –Б. 58-60.
22.

Исмоилов С., Юсупов Ш. Абдулхолиқ Ғиждувоний Нақшбандия

тариқатининг

назариётчиси // Хожагон

тариқати

ва

Абдулхолиқ

Ғиждувонийнинг маънавият тарихидаги ўрни: Республика илмий назарий
конференция материаллари. 2003 йил 3-октябр. –Навоий: 2003. -Б. 82-84.
23.

Исмоилов С. Бағрикенгликнинг нақшбандиёна илдизлари // Ҳўжалик ва

ҳуқуқ. – Тошкент, 2004. -№ 3. - Б. 47.
24.

Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанд адолат тўғрисида // Қонун ҳимоясида.-

Тошкент, 2004. -№ 11. - Б. 37-38.
25.

Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанднинг таржимаи ҳоли ва авлодлари

ҳақида. // ГулДУ профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг XXXVIII
анъанавий илмий-назарий анжумани маърузаларининг тезислар тўплами. 20-24
май, 2004 йил. - Гулистон: 2004. -Б. 41-42.
26.

Исмоилов С. Нақшбандия-буюк таълимот. (Кўргазмали қўлланма).

Рисола. –Гулистон: 2006. 19 б.
27.

Исмоилов С. Ўзбекистон буюк сиймолар юрти. –Гулистон: 2006.

24 б.
28.

Исмоилов С. Нақшбандия амалий қадриятлар тизими. // Ёшлар онги,

қалби ва дунёқарашини шакллантириш ҳозирги куннинг долзарб масаласи:
Республика илмий-услубий анжуман тўплами. 1-қисм. –Гулистон: 2006. –Б. 95-
96.
29.

Исмоилов С. Баркамол авлодни тарбиялашда нақшбандия ақидаларидан

фойдаланиш // Ёшлар онги, қалби ва дунёқарашини шакллантириш ҳозирги
куннинг долзарб масаласи: Республика илмий-услубий анжуман тўплами. 2-
қисм. –Гулистон: 2006. –Б. 45-48.
30.

Исмоилов С., Тожибоев К. Увайсийлик ибрат мактаби. // Олий таълимда

замонавий ўқув, илмий ва тарбиявий фаолиятни такомиллаштириш
муаммолари: Республика илмий-назарий конференциясининг материаллари
тўплами. –Гулистон: 2006. -Б. 136-137.


background image

24

31.

Исмоилов С. Комил инсон: тарихийлик ва замонавийлик. // Жамият,

цивилизация, давлат: ижтимоий тарихий тараққиёт омиллари: Республика
илмий-назарий анжуман тўплами. –Тошкент: 2007. -Б. 92-94.
32.

Исмоилов С. Шайх Ҳалил Ота ва Баҳоуддин Нақшбанд муносабатлари

ҳақида. // Конституция-халқимиз келажагининг ҳуқуқий кафолатидир: Илмий-
назарий анжуман тўплами. –Гулистон: 2007. -Б. 25-28.
33.

Исмоилов С. Тасаввуфда комил инсон талқини. //ЎзМУ хабарлари. –

Тошкент: 2007. -№ 1. –Б. 104-105.
34.

Исмоилов С. “Дил ба ёру даст ба кор”-нақшбандия таълимотининг

негизи. // Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. 2 қисм. Илмий конференция
материаллари. –Тошкент: 2008. -Б. 290-293.
35.

Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанд жамоллик ва жалолллик сифатлари

ҳақида. // Ҳозирги замон фалсафаси: ҳолати ва тараққиётининг истиқболлари:
Халқаро илмий-назарий анжуман материаллари. –Тошкент: Алишер Навоий
номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. –Б. 283-285.
36.

Исмоилов С. Комил инсон тарбияси анъаналари тарихидан. // И.М.

Мўминов-Хоразм тарихи ва фалсафий тафаккурининг йирик тадқиқотчиси:
Республика илмий-назарий анжуман материаллари. –Урганч-Хива: УрДУ
ноширлик бўлими, 2008. –Б. 105-106.


background image

25

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Исмоилов Собиржон
Тўрабековичнинг 09.00.03 – фалсафа тарихи ихтисослиги буйича «Нақшбандия
тариқатининг тасаввуф тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч сўзлар:

Тасаввуф, яссавия, кубровия, нақшбандия, нақшбандия

илдизлари, силсила, рашҳалар, дил ба ёру даст ба кор, зикри ҳафий, ҳиммат
кўприги, ижтимоий ҳимоя, пири-муршидлик, комил инсон.

Тадқиқот объектлари:

Баҳоуддин Нақшбанд шахси, ҳаёти, мероси ва

нақшбандия тариқати амалиётининг ўзига хос хусусиятлари.

Ишнинг мақсади:

Баҳоуддин Нақшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат

амалиётига оид бирламчи манбалар, адабиётлар, энг сўнгги илмий тадқиқотлар
натижаларини бир бутун мавзу сифатида ўрганиш ва мазкур меросдан ижобий
фойдаланиш борасида назарий-амалий тавсиялар бериш.

Тадқиқот методлари:

Тасаввуф мавзусидаги тадқиқотларни илмий

холислик, тадрижий тараққиёт, илмий таҳлил, тарихийлик ва мантиқийлик,
диалектик тамойиллар, қиёсий баҳо бериш, ягона тизимга солиш ва фалсафий
умумлаштириш каби билиш методларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Тадқиқотда илк марта

муаллиф, тадқиқотларни умумлаштириш негизида, Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти
ва таълимотини

ижтимоий-фалсафий

фикрлар

тараққиётидаги

ўрни;

нақшбандиянинг шаклланишида яссавия, кубровия тариқатларининг ҳал
қилувчи таъсири ва тариқатнинг маънавий-ирфоний илдизлари; Баҳоуддин
Нақшбанд мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётининг ҳозирги кундаги аҳволи
ва илмий даражаси; Баҳоуддин Нақшбанднинг фаол ижтимоий-сиёсий
давлатчилик фаолияти; Нақшбандия рашҳалари ва «Дил ба ёру, даст ба кор»
таълимотининг фалсафий нуқтаи-назардан таҳлили; нақшбандия тариқати
амалиёти, унинг ижтимоий ҳимоя тизими каби масалалар ўрганилган.

Амалий аҳамияти:

Тадқиқот натижаларида нақшбандиянинг Туркистон

ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний фикрлари тараққиётидаги ўрни, таъсири
ва аҳамиятини тўғри, адекват тасаввур қилиш имконини беради. Нақшбандия
таълимотининг меҳр-мурувватли ва фаол бўлиш каби ғояларини моҳияти,
миллий қадриятларимизни қайтадан тиклаш ва тарғиб этиш ҳамда улардан
амалиётда фойдаланиш имкониятлари кўрсатилган.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Мустақилликкача

нақшбандия таълимоти ижтимоий-сиёсий ҳаётга стихияли, механистик татбиқ
этилган. Мустақиллик туфайли тарихий меросимизни, жумладан нақшбандия
таълимотини ҳаётга жорий қилишнинг реал имкониятлари яратилди.
Нақшбандия тариқати ғоялари юксак маънавият намунаси бўлиб, шахс
ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Қўлланиш соҳаси:

Диссертация хулоса ва тавсияларидан, бир қатор

ижтимоий фанларнинг тегишли бўлим ва бобларини ёзишда, талабалари учун
дарсликлар ва қўлланмалар тайёрлашда, маъруза ва амалий машғулотларда,
маънавият дарсларида фойдаланиш мумкин.


background image

26

Р Е З Ю М Е

диссертации Исмаилова Сабиржана Турабековича на тему: «Роль ордена

накшбандия в развитии суфизма» на соискание ученой степени кандидата

философских наук по специальности 09.00.03 – история философии

Ключевые слова:

суфизм, яссавия, кубровия, накшбандия; корни накшбенди,

генеалогия; принципы (рашха); в душе бог, рукам работа; темная молитва,
добродушие, социальная защита, наставничество, гармонично развитый человек.

Объекты исследования:

Личность, жизнь, наследие Бахауддина Накшбенди,

особенности практического применения учения накшбендии.

Цель работы:

Изучение первоисточников по наследию и мировоззрению

Бахауддина Накшбенди, практике учения накшбандия, литературы, итогов
последних научных исследований, эффективное использование этого наследия и
теоретико-практические рекомендации.

Методы исследования:

При изучении исследований по темам суфизма

использованы методы научного познания, системного развития, научного анализа,
историзма, логизма, диалектики, сравнительной оценки, систематизирование,
философское обобщение и др.

Полученные результаты и их новизна:

В исследовании впервые автор на

основе обобщения исследований изучил жизнь и учение Бахауддина Накшбенди,
их роль в развитии общественно-философской мысли; влияние яссавии, кубравии в
формировании накшбендии и духовно-нравственные корни учения; современное
состояние и научная степень практического применения наследия Накшбенди, его
мировоззрения и учения; активно социально-политической, государственной
деятельности Бахауддина Накшбенди; анализ принципов (рашха) и учения
Накшбенди «В душе бог, рукам работа» с философской точки зрения, изучены
вопросы практического применения учения накшбенди и его система социальной
защиты.

Практическая значимость:

Результаты исследования дают возможность

правильно и адекватно представить роль, влияние и значение Накшбендии в
развитии социально-философской, религиозно-духовной мысли Туркестана.
Показывается сущность идеи добросердечия и активности в учении накшбандия,
их значение в возрождении национальных ценностей и их пропаганде, а также их
использование на практике.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

До времени

независимости сущность учения накшбандия внедрялась в социально-
политическую жизнь стихийно, механически. Благодаря независимости созданы
реальные возможности внедрения в жизнь исторического наследия, в том числе и
учения накшбандия. Идеи учения накшбандия являются образцом высокой
духовности и служат повышению социальной активности личности.

Область применения:

Выводы и материалы диссертации можно использовать

при написании соответствующих разделов и глав ряда общественных наук, при
подготовке и разработке учебников и учебных пособий, на лекционных и
практических занятиях, на уроках по духовности.


background image

27

R E Z U M E

Thesis of Ismailov Sabirjan Turabekovich on the sсientific degree competition of the

candidate of sciences in philosophc specialty 09.00.03 history philosophic subject:

«The role of Nakshbandies branch in developing sufizm»

Key words:

sufizm, yassaviya, kubraviya, nakshbandiya, the roote of the

nakshbandiya, genealogy, principals (rashha), the God is in the soul, the hands in work;
dark prayer, good – naturedness, social defence, teaching –instructing, harmonionsly
developed man.

Subjects of the inquiry:

personality, life, Bakhauddin Nakshbandiy’s heritage

(legacy), peculariries of practical adaption teachings of nakshbandiya studying.

Aim of the inquiry:

study of the primary sources on the heritage and the

philosophy of life of Bakhauddin Nakshbandiy, the practice of the teachings of
nakshbandi, effective usage of this heritage and theoretical and practical
recommendations.

Methods of inquiry:

In studying the researches on sufizm sublects methods of

scientific cognition are used, systematic development, scientific analysis, of history study
(historism), logism (logical study), dialectiki, comparative valuing, systematization,
philisophical generalisation and others.

The results achieved and their novelty:

In this research for the first time the author

studied on the basis of generalization of the researches, studied the life and teachings of
Bakhauddin Nakshbandiy, their role in the development of social and philosophycal
troughts (ideas); the influence of Yassavi studies, Kubravi studies in the formation of
Nakshbandi and spiritual and moral roots of the teaching; the modern state and scientific
level of the practical use of Nakshbandi heritage – legacy his philosophy of life and
teachings, the beginning of social and political, governmental state activity of
Bakhauddin Nakshbandiy; analysis of the principals (rashha) and Nakshbandi studies “in
the soul the God, the work in hands” from philosophycal point of vileo the problems of
the practical usage of Nakshbandi teachings and his system of social defence.

Practical value:

The results of research give possibility of risht and adequntely

present the place influence and importance of Nakshbandi in the development of social
and philosophycal, religions and spiritual ideas of Turkestan. The essence of the idea of
Kind heartedness and activity in the teachings of Nakshbandi, their significance in the
rebirth- cevival of national treasures- valuables and their propagande also their usage in
practice.

Degree of embed and economic effectivity:

Untill the independence up today the

essence of Nakshbandi teachings were took roots in social and political life
spontaneously – mechanically, Thranks to the independence real possibilities are created
of applying in life historical heritage- legacy and bucluding the teachings of Nakshbandi.
The ideas of Nakshbandi teachings are the samples og hogh spirittuality and serve for
the vaising the social activiry of the individuality.

Sphere of usage:

The conclusions and the materials of the thesis could be used in

writing the subsequent sections and chapters of a number of sciences, in the preparation
of and in the developing and compiling textbooks handouts, in developing lectures and at
practical lessons, at the lessons on spirituality.


background image

28

Босишга рухсат берилди 15.08.2008 й. Бичими 84х60 1/16

Ҳажми 1,75 б.т. Буюртма № 141. Нусхаси 100 дона.

ГулДУ кичик босмахонасида чоп этилди.

References

Исмоилов С. Баҳоуддин Балогардон. (рисола). -Гулистон: Гулистон матбаа бирлашмаси, 1994. -51 б.

Исмоилов С. Адолат хусусида И Мустакил Узбекистан фалсафа ва ҳуқуқ фанларининг долзарб муаммолари. - Тошкент: Фан, 1994. -Б. 88-90.

Исмоилов С. Накшбандия тарикатининг баъзи бир илдизлари хусусида И Мустакил Узбекистан: фалсафа фанининг долзарб муаммолари. Т.1. - Тошкент: Фан, 1995.-Б. 142-143.

Исмоилов С. Темурийлар даврида тасаввуф тарақкиёти // Ватанни севмок иймондандур мавзусида Буюк ғалабанинг 50 йиллигига бағишлаб ўтказилган Республика илмий-назарий анжумани материаллари. -Гулистон: 1995. -Б. 37-39.

Исмоилов С. Накшбандийлик ғазоват ялови // Шу азиз Ватан барчамизники: Республика илмий-амалий анжумани материаллари. - Гулистон: 1996. -Б. 44-45.

Исмоилов С. Дил ба ёр... фалсафий-ирфоний ислоҳоти хақида // Мустакил Узбекистан фалсафа ва хукук фанларининг долзарб муаммолари. - Тошкент: Фан, 1996.-Б. 152-154.

Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанд ва Амир Темур муносабатлари хусусида И Темур тафаккури. Рисола - Гулистон: Гулистон матбаа бирлашмаси, 1999. -Б. 13-15.

Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанд ва Амир Темур ўртасидаги муносабатларнинг кам ёритилганлиги ҳақида // Темур тафаккури. Рисола -Гулистон: Гулистон матбаа бирлашмаси, 1999. -Б. 16-19.

Исмоилов С. Тадбиркор ахлоқининг шаклланишида накшбандийлик таълимотининг аҳамияти хусусида И Тадбиркор ва маънавий камолот: Республика конференцияси маърузалар тўплами. 17-май, 1996. -Тошкент: 1996. -Б. 189-191.

Холиқулов Б., Исмоилов С. Бухоро нега Бухорои Шариф // Маънавият ва маърифат-тарақкиёт омили: Илмий-методик конференция материаллари тўплами. - Тошкент: 1997. -Б. 111-112.

Ҳамроқул Ризо. Собир Исмоилов. Маънавиятнинг тиник чашмалари. Рисола. - Гулистон: 1997. - 49 б.

Исмоилов С. Накшбандия маънавияти // Мустақиллик: маънавият ва миллий кадриятлар муаммоси: мавзусидаги Республика илмий-назарий анжумани материаллари. - Гулистон: 1997. -Б. 63-64.

Исмоилов С. Накшбандизм на пороге XXI века // Материалы международной научной конференции Актуальные проблемы подготовки кадров XXI века. -Бишкек: 1999. -С. 179-181.

Исмоилов С. Олтин пойдевор // Узбекистан демократик, одил, фукаролик жамият қуриш йўлида: Илмий-амалий анжуман материаллари. - Янгиер: 1999,-Б. 58-60.

Исмоилов С. Накшбандия тариқати хусусида // ГулДУ ахборотномаси. -Гулистон, 2001. -№1.-Б. 17-22.

Исмоилов С. Оташпарастлик ва накшбандия таълимотларида мехнат тарбияси // «Авесто»да соғлом турмуш тарзи, соғлом авлод ва меҳнатсеварликни тарбиялаш: мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари. -Гулистон: 2001.-Б. 48-51.

Исмоилов С. Тасаввуф комил инсон ҳақида // ГулДУ ахборотномаси,-2002. - №3.-Б. 71-74.

Исмоилов С. Ҳамкорлик анъаналари // Соғлом авлод. -Тошкент, 2003. -№ 3. - Б. 9.

Исмоилов С. Содиков А. Комил инсон ғояси ҳақида // Кубровия таълимоти ва шахснинг маънавий камолоти масалалари. (маколалар тўплами). -Урганч: 2003. -Б. 47-49.

Бегимкулов У., Исмоилов С. Президентами'} асарларида тасаввуфий талқинлар // Кубровия таълимоти ва шахснинг маънавий камолоти масалалари. (маколалар тўплами). - Урганч: 2003. -Б. 19-20.

Исмоилов С. Комил инсон мезонлари ҳақида И Замон, ислоҳот ва маънавий-маърифий тарбия: Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Самарканд: 2003. -Б. 58-60.

Исмоилов С., Юсупов Ш. Абдулхолиқ Ғиждувоний Накшбандия тарикатининг назариётчиси И Хожагон тарикати ва Абдулхолик Гиждувонийнинг маънавият тарихидаги ўрни: Республика илмий назарий конференция материаллари. 2003 йил 3-октябр. -Навоий: 2003. -Б. 82-84.

Исмоилов С. Бағрикенгликнинг нақшбандиёна илдизлари // Ҳўжалик ва ҳуқуқ. - Тошкент, 2004. -№ 3. - Б. 47.

Исмоилов С. Баҳоуддин Накшбанд адолат тўғрисида // Қонун ҳимоясида,-Тошкент, 2004. -№ 11. - Б. 37-38.

Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанднинг таржимаи ҳоли ва авлодлари ҳақида. // ГулДУ профессор-ўкитувчилари ва талабаларининг XXXVIII анъанавий илмий-назарий анжумани маърузаларининг тезислар тўплами. 20-24 май, 2004 йил. - Гулистон: 2004. -Б. 41-42.

Исмоилов С. Накшбандия-буюк таълимот. (Кўргазмали қўлланма). Рисола. -Гулистон: 2006. 19 б.

Исмоилов С. Узбекистан буюк сиймолар юрти. -Гулистон: 2006. 24 б.

Исмоилов С. Накшбандия амалий кадриятлар тизими. И Ёшлар онги, қалби ва дунёқарашини шакллантириш ҳозирги куннинг долзарб масаласи: Республика илмий-услубий анжуман тўплами. l-қисм. -Гулистон: 2006. -Б. 95-96.

Исмоилов С. Баркамол авлодни тарбиялашда накшбандия акидаларидан фойдаланиш // Ёшлар онги, калби ва дунёкарашини шакллантириш ҳозирги куннинг долзарб масаласи: Республика илмий-услубий анжуман тўплами. 2-қисм. -Гулистон: 2006. -Б. 45-48.

Исмоилов С., Тожибоев К. Увайсийлик ибрат мактаби. // Олий таълимда замонавий ўкув, илмий ва тарбиявий фаолиятни такомиллаштириш муаммолари: Республика илмий-назарий конференциясининг материаллари тўплами. -Гулистон: 2006.-Б. 136-137.

Исмоилов С. Комил инсон: тарихийлик ва замонавийлик. // Жамият, цивилизация, давлат: ижтимоий тарихий тараккиёт омиллари: Республика илмий-назарий анжуман тўплами. -Тошкент: 2007. -Б. 92-94.

Исмоилов С. Шайх Ҳалил Ота ва Баҳоуддин Нақшбанд муносабатлари ҳақида. // Конституция-халқимиз келажагининг ҳуқуқий кафолатидир: Илмий-назарий анжуман тўплами. -Гулистон: 2007. -Б. 25-28.

Исмоилов С. Тасаввуфда комил инсон талқини. //ЎзМУ хабарлари. -Тошкент: 2007. -№ 1. -Б. 104-105.

Исмоилов С. “Дил ба ёру даст ба кор”-накшбандия таълимотининг негизи. И Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. 2 кием. Илмий конференция материаллари. -Тошкент: 2008. -Б. 290-293.

Исмоилов С. Баҳоуддин Нақшбанд жамоллик ва жалолллик сифатлари хақида. // Ҳозирги замон фалсафаси: ҳолати ва тараккиётининг истикболлари: Халкаро илмий-назарий анжуман материаллари. -Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. -Б. 283-285.

Исмоилов С. Комил инсон тарбияси анъаналари тарихидан. // И.М. Мўминов-Хоразм тарихи ва фалсафий тафаккурининг йирик тадқиқотчиси: Республика илмий-назарий анжуман материаллари. -Урганч-Хива: УрДУ ноширлик бўлими, 2008.-Б. 105-106.