Алгебраик чизиқларнинг махсусликларини таснифлаш ва уларни ҳисоблаш алгоритми

Адизжон Баротов

Тадқиқот объекти: механизмнинг ҳолат функцияси, механизмларнинг боғланиш тенгламалари, механизимларнинг махсус холатлари ва Ньютон кўпёқлиги.
Ишнинг мақсадн: алгебраик чизиқлар билан ифодаланадиган механизмлар ҳолат функцияларининг махсус ҳолатларини таснифлаш ва уларни ҳисоблаш алгоритмини куриш.
Тадқиқот усули: ишда ҳисоблаш математикаси, чизиқли алгебра, даражали геометрия методларидан, ҳамда махсусликларни ҳисоблаш алгоритмларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда алгебраик чизиклар билан ифодаланадиган механизмлар холат функцияларининг махсус ҳолатларини таснифланган. Механизмлар холат функцияларини махсусликларини ҳисоблаш алгоритмлари курилган. Иккита ва учта эркинлик даражасига эга бўлган текис механизмларнинг, уч ва тўрт бўғинли текис механизмларнинг махсус холатлари атрофида локал тасвири топилган. Амалий ахамияти: диссертация илмий-амалий ахамиятга эга.
Қўлланиш сохаси: диссертация ишининг натижалари алгебраик чизиқларнинг махсусликлари назариясининг ривожланишида, механизмлар конструкциясида юзага келадиган махсус холатларни бартараф этишда, автомат ва полуавтомат роботларни яратишда ва бошқа назарий ҳамда амалий масалаларда ишлатилиши мумкин.

29

Koʻrishlar

11

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos