Қатламли системаларда икки улчамли массакучириш масаласини параболик типдаги тенгламалар ердамида математик моделлаштириш

Шарапатдин Алламуратов

Тадқикот объектлари: кўп қатламли мухитларда массакучириш жараёнини ифодаловчи параболик типдаги тенгламалар системаси.
Ишнинг мақсади: самарали аналитик ва тақрибий-аналитик ечимларни олиш ва уни кўп катламли системаларда массакучириш масаласига сифат ва мукдорли тахлил қилиш.
Тадқикот методлари: кенг кулланиладиган математик физика методлари, комплекс узгарувчили функциялар назарияси, асимптотик методлар, чегаравий масалаларни ечишда Лапласнинг интеграл алмаштириши, Фурьенинг синус ва косинус алмаштиришлари, тенгламани ажратиш усули, чекли элементлар усули
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертациядаги барча асосий натижалар янги бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Берилган биринчи ва иккинчи тур бошланғич ва чегаравий шартларда хусусий ҳосилали параболик типдаги тенглама билан берилган массакучириш масаласининг ечими кучсиз ўтқазувчан юпка катламда муҳитнинг сиқилувчанлигини ҳисобга олган ва олмаган холлар учун олинган.
2. Массакўчириш масаласи учун чекли элементлар усули билан тенглама узида фазовий ўзгарувчилар буйича биринчи тартибли хосилани жалб килган Хол учун ечим олинди.
3. Икки ўлчамли массакўчириш масаласининг аналитик ечими тенгламага ажратиш усулини кўллаб олинди.
4. Чекли элементнинг ички нуқтасини аниқлаш усули курсатилди ва бу нуктада фиксирланган вакт моментида такрибий ечим аник ечимга амалий максадлар учун етарлича аниқликда яқинлашиши кўрсатилди.
Амалий ахамияти: диссертация назарий характерга эга.
Татбик этиш даражаси ва иктисодин самарадорлиги: олинган натижалар асосида табиий йуналиш факультетлари магистрант ва аспирантларга махсус курслар ўқитишда қўлланилиши мумкин
Кўлланиш сохаси: хусусий хосилали параболик типдаги тенгламаларга келтириладиган математик физика масалаларида қўлланилиши мумкин.(харорат ўтказувчанлик, диффузия, нефть ва газ олиш ва х.к)

25

Koʻrishlar

9

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos