Тадқиқот объскти: Хоразм вилоятининг геоэкологии ҳолати ва аҳоли касалланишининг худудий тарқалиши.
Ишнинг мақсади: Ижтимоий экологии омилларнинг нозогеографик шароитга таъсирини таҳлил қилиш асосида ахоли саломатлигини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: географии таққослаш, статистик, тизим-таркиб, картографии, тарихий, эксперт баҳолаш ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда ижтимоий экология ва ахоли саломатлиги ўртасидаги алоқадорлик ўрганилган; аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг географии жиҳатлари аниқланган; экологии инфратузилма тушунчаси асослаб берилган ва тиббий экологии районлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилган; Хоразм вилояти аҳолисининг касалланиши қишлок туманлари даражасида тахлил қилинган; болалар ўлими, унинг сабаблари очиб берилган; вилоятда ахоли саломатлигини яхшилаш билан боғлиқ муаммолар тадқиқ қилинган ва эксперт усули ёрдамида аҳоли касалланиши прогноз қилинган.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижалари вилоятда ахоли саломатлиги яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва худудий ташкил эти ш да хамда қишлоқ жойлар тараққиёти ва фаровонлиги дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга тахлилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг ўкув жараёнида ахамиятга моликдир.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: гадкиқотнинг асосий натижа, хулоса ва таклиф-тавсияларидан вилоят хокимияти соғлиқни саклаш бўлими томонидан фойдаланиш учун кабул килинган. Шунингдек, ахборог маълумотлар ва илмий ёндошувлари УрДУ география кафедрасида тегишли фанларни ўкитишда фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: Хоразм вилояти, шахар ва кишлок туманлари хокимиятлари, олий ўқув юртлари.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat